Шавкат Мирзиёевнинг Германияга ташрифи бошланди
“Берлин-Бранденбург” аэропортида Ўзбекистон етакчисининг ташрифи муносабати билан икки мамлакат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.
Олий мартабали меҳмонни Германиянинг расмий шахслари кутиб олди.
Бугун Ш.Мирзиёев канцлер Олаф Шольц билан учрашув ўтказади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Германияга ташрифи Федерал Канцлер Олаф Шольц билан музокаралардан бошланди
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎬🎬🎬
Ўзбекистон туманида ишга туширилган Германиянинг “Knauf” компанияси заводида айни кунларда 80 нафардан зиёд ишчилар меҳнат қилмоқда. Уларнинг аксариятини маҳаллий ёшлар ташкил этади.
18,7 млн евролик лойиҳа қийматига эга бўлган корхонанинг йиллик қуввати 17 млн кв.м гипсокартон маҳсулотлари, шунингдек бир ойда 40 минг тоннадан зиёд қуруқ қурилиш қоришмалари ишлаб чиқариш қувватига эга.
@uzbaxborotxizmati

Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги инвестициялар ва ҳамкорлик
▪️Батафсил
▪️Батафсил
Бугун, 3 май — Жаҳон матбуоти эркинлиги куни
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1993 йил 20 декабрдаги резолюциясига кўра, 1994 йилдан бошлаб ҳар йили 3 май – Жаҳон матбуот эркинлиги куни сифатида нишонланиб келинади.
Матбуот эркинлиги - сўз, шахс, виждон эркинлиги сингари сиёсий ҳуқуқлардан бири бўлиб, матбуотнинг эркин фаолият кўрсатишини, кишиларнинг матбуотда ўз фикр ва туйғуларини тўсиқларсиз ифода эта олишини ифодалайди.
Мамлакатимиз янги тараққиёт босқичига кўтарилаётган, очиқлик ва ошкоралик, сўз ва фикр эркинлиги ҳаётимиз мезонига айланиб бораётган ҳозирги даврда оммавий ахборот воситаларини ривожлантиришга эътибор тобора ошмоқда.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги юртимиздаги барча матбуот ва ОАВ вакиллари, журналист ва блогерларни бугунги байрам билан самимий муборакбод этади.

💊 Дори воситалари нархларининг сунъий равишда оширилиши олди олинади
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан “FAIR TECH” ягона ахборот тизими доирасида алоҳида модул ишлаб чиқилди.
Бундан кўзланган асосий мақсад истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш ва фармацевтика соҳасида қонунчилик меъёрларининг истеъмолчи фойдасига ишлашини интерактив усулларда назорат қилишдан иборат.
Янги тартибга кўра, 2023 йил 1 майдан истеъмолчилар томонидан дорихоналарда сотиб олинган дори воситалари ва тиббий буюм харид чекларнинг QR-коди "Солиқ" мобил иловасида рўйхатдан ўтказилганда белгиланган устамалардан ортиқча маблағ олинганлиги аниқланса, автоматик равишда Рақобат қўмитасига хабар юборилиб, ортиқча олинган маблағни истеъмолчига қайтариш тизими ишга туширилмоқда.

#мурожаат_ва_ижро
Мурожаат ва ижро: Бузуқўрғон маҳалласининг Аҳиллик кўчасига янги таянч устунлари ўрнатилмоқда
Ўзбекистон туманининг “Бузуқўрғон” маҳалла фуқаролар йиғини таркибидаги Аҳиллик кўчасида яшовчи аҳоли вакиллари ҳудудда электр таъминотини яхшилаш, ўз кўчалари учун янги таянч устунлари ўрнатишда амалий ёрдам сўраб туман ҳокимига мурожаат қилишган эди.
Мазкур мурожаат ижросини таъминлаш ва фуқароларни қийнаб келаётган муаммони бартараф этиш мақсадида, туман ҳокимининг кўрсатмасига асосан, электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан Аҳиллик кўчасига 10 дона темир-бетон таянчлар ўрнатилди. Қайд этилишича, кўчага ана шундай таянч устунларидан яна 10 дона ўрнатилиши белгиланган.
Ҳудудларда аҳоли мурожаатлари ижроси юзасидан манзилли тадбирлар давом этмоқда.

"Оналарга эҳтиром" фестивали: Ўзбекистон туманилик ўқувчи оналар ҳақидаги шеърни энг чиройли ўқиди
Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Vodiy1.uz таҳририяти билан ҳамкорликда таълим тизимидаги мактаблар ўқувчилари ўртасида ўтказган "Оналар ҳақида энг чиройли ўқилган шеър" танлови ғолиблари тақдирландилар.
Танловда 1-ўринни олган Ўзбекистон туманидаги 49-мактабнинг 10-синф ўқувчиси Мағфурахон Абдуллаева, 2-ўрин эгаси Тошлоқ туманидаги 15-мактаб 9-синф ўқувчиси Ҳидоятбону Умаралиева ва 3-ўринни эгаллаган Учкўприк туманидаги 33-мактаб 9-синф ўқувчиси Зулайҳохон Нўмонжоновалар Фахрий ёрлиқлар ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Берлиндаги Бельвю саройида Президент Шавкат Мирзиёев ва рафиқасини Германия Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер ва рафиқаси самимий кутиб олди. Президентларнинг музокаралари бўлиб ўтди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонанинг Ўзбекистон туманидан махсус репортаж | Ўзбекистон-Германия: ҳамкорликни мустаҳкамлаётган лойиҳалар
@uzbaxborotxizmati
@uzbaxborotxizmati