Ўзбекистон тумани ҳокимлиги
4.43K subscribers
24.4K photos
1.47K videos
8 files
4.72K links
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги расмий канали

Веб-сайт: www.yaypan.uz
Эл. почта: uzb_axborot@inbox.uz
Фейсбук: www.facebook.com/Ўзбекистон-тумани-ҳокимлиги-102653171083891
Инстаграм: www.instagram.com/uzbekiston_tumani_hokimligi/
Download Telegram
Қулай ва муносиб шароит меҳнат унумдорлиги омилидир

Жорий йил ҳосили учун Ўзбекистон туманида чигит экилган 4 минг 400 гектар ердаги ғўза ниҳолларини парваришлаш бўйича муҳим агротехник тадбирлар айни авжида.

Мазкур жараёнларда албатта, «темир тулпор» эгалари-механизаторларнинг меҳнати беқиёс.

Фермер хўжаликларидаги асосий кўмакчилар-механизаторларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга муносиб шарт-шароит яратиб бериш масаласига туманда алоҳида эътибор қаратилган.

“Оқ олтин” етиштиришда жавлон уриб хизмат қилаётган 100 нафардан зиёд асосий куч вакиллари учун айни кунларда туманнинг 10 та ҳудудларида “Механизаторлар уйи” ташкил этилган.

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ана шундай “Механизаторлар уйи”дан бири, “Намуна” ММТП ҳудудидаги “Пойтахт сардори” фермер хўжалиги дала шийпонида ташкилланган масканда бўлиб, бу ерда яратилган шароитларни кўздан кечирди.

Туманнинг барча ҳудудларидаги ўрганишлар давомида хўжаликлардаги “наряд” ва “отряд” усулида ташкил этилган ишлар билан ҳам танишилмоқда. Масъулларга эса механизаторлар, ишчилар учун барча қулайликлар яратиб бериш вазифалари топширилиб, мавжуд камчиликлар аниқланган ҳолатда уларни бартараф этиш учун аниқ муддатлар белгиланмоқда.

@uzbaxborotxizmati
Ўзбекистон Республикаси референдумининг дастлабки натижалари эълон қилинди. Овоз беришда иштирок этган фуқароларнинг 90,21 фоизи ёқлаб овоз берди!
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонун лойиҳаси қабул қилинган дейишга асослар етарли

Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказида МСК Раиси иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Унда Марказий сайлов комиссияси Раиси З.Низомхўжаев 30 апрель куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси референдумининг дастлабки натижалари бўйича маълумот берди.

Қайд этилганидек, Референдумда сайловчилар ягона электрон рўйхатига 19 миллион 722 минг 809 нафар овоз берувчи фуқаролар киритилган. Шунингдек, хорижий мамлакатлардаги 55 та референдум участкаларида 307 минг 895 минг фуқаро рўйхатга киритилган. Жами овоз берувчиларнинг 16 миллион 673 минг 189 нафар фуқаро ёхуд овоз берувчиларнинг 84,54 фоизи овоз берди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонун лойиҳаси қабул қилинган дейишга асослар етарли эканлиги таъкидланди.
⚡️Ҳаж сафарини ташкил этиш тартиби тўғрисида ХАБАРНОМА

❗️Шу кунларда ижтимоий тармоқларда ҳаж ибодатини ташкил этиш тўғрисида реклама ва эълонлар кўпаймоқда. Мазкур хабарларда ҳаж сафарига жўнатишга оид янгиликлар, тўловларни қабул қилиш шакли ва кўрсатиладиган хизматлар тўғрисида асоссиз маълумотлар тақдим этилмоқда.

Таъкидлаш керакки, юртимизда “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги 364-сонли “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилади.

📃Мазкур ҳужжат асосида тузилган “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Жамоатчилик Кенгаши аъзолари қаторида ушбу  муқаддас ибодатларни уюштириш бевосита Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси зиммасига юкланган.

❇️Мазкур ташкилотларга Ҳаж ва Умра мавсумида зиёратчиларнинг соғ-саломат ва ибодатларини тўла-тўкис бажариб келишини таъминлаш мақсадида, Саудия Арабистонидаги тегишли вазирликлар билан зиёратчиларга хизмат кўрсатувчи муассасалар, меҳмонхоналар, транспорт ва озиқ-овқат корхоналари билан шартномалар тузиш ваколати берилган.

‼️Шу боис, Ҳаж ва Умра мавсумларида диёримиз зиёратчиларини кузатиш ва кутиб олиш ишларини ташкил этиш, шу жумладан зиёратчиларнинг Саудия Арабистонига бориши, у ерда бўлиши ва у ердан қайтиб келишлари Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан амалга оширилади.

🔷Қайд этиш керакки, Саудия Арабистони қонунчилигига кўра ҳам, ҳаж сафари дунё давлатларининг ваколатли ташкилотлари билан мазкур мамлакатнинг Ҳаж ва умра вазирлиги ўртасида тузилган шартнома асосида амалга оширилади.Мазкур келишувлар асосида ташкил этилмаган ҳаж зиёратига уриниш ушбу улуғ амалнинг энг муҳим рукнлари бўлмиш – Мино, Арафот ва Муздалифа водийларида ибодат қилиш имкониятини бермайди.

🔴Саудия Арабистони ҳудудида ҳаж тартибларини бузиш эса ушбу мамлакат қонунчилиги асосида чора кўрилишига олиб келади. Шу боис, ҳаж тадбирини ташкил этиш вазифаси сайёҳлик фирмаси ёки турагентликлар ваколатига кирмайди❗️

Мазкурлар томонидан ҳаж ибодатини ташкил этишга уриниш эса амалдаги қонун ҳужжатларига зиддир.

☑️Шунингдек, муборак сафарларга ноқонуний йўллар билан боришга интилиш Саудия Арабистонидан депорт қилиш ва Саудия Арабистонига ҳар қандай виза билан 10 йил муддатга киришни тақиқлаш ҳамда 100.000 саудия риёли (26.000 АҚШ доллари) миқдорида жарима солишга олиб келиши ҳақида огоҳлантирамиз.

🔷Биз ибодатларингиз мукаммал, сафарингиз хавфсиз ва хотиржам бўлиши тарафдоримиз. Сиздан турли алдовларга учмасдан, ҳукумат кўмагида ташкил этилаётган расмий, хавфсиз ва ишончли сафарни адо этишни тавсия этамиз.

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмита
Президент қарори ижроси доирасида “Қирқкетмон” маҳалласининг ҳам 2 минг 500 метр ички йўллари равон бўлиб, туташ маҳалла “Олмазор”да 900 метр пиёдалар йўлакчаси барпо этилмоқда

Ўзбекистон туманидаги қишлоқ ва маҳаллалар инфратузилмаси билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, ижтимоий соҳа ва бошқа инфратузилма объектларини яхшилашга қаратилган манзилли жараёнлар давом этмоқда.

Бу борада, давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланган амалий тадбирлар натижасида маҳалла ва масканлар кўркам қиёфа касб этмоқда.

Хусусан, айни қарор асосида 2560 нафарга яқин аҳоли истиқомат қиладиган “Қирқкетмон” маҳалласининг 2 минг 500 метр ички йўлларига асфальт ётқизилиб, равон ва соз ҳолатга келтирилмоқда.

Шунингдек, лойиҳа доирасида айни маҳалла ўрамига туташ ва қўшни бўлган “Олмазор” маҳалласида 900 метр пиёдалар йўлакчаси ҳам барпо этилмоқда. Таъкидлаш жоизки, жорий йилги Наврўз байрами арафасида “Олмазор” маҳалласининг 1500 метр ички йўллари ҳам асфальтланган эди.

Мазкур ободлик ишларининг давоми сифатида туман ҳокимлиги ташаббуси билан Қирқкетмон маҳалласидаги “Тол” кўчасининг 600 метр қисми ҳам шағаллаштирилмоқда.

Туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси йўлсозлари томонидан ҳар икки қўшни масканда амалга оширилаётган мазкур бунёдкорлик ишлари маҳаллаларнинг нафақат янгича қиёфа касб этишига, балки аҳолига қулайлик яратилиб, кўп йиллик муаммоларнинг ҳал этилишига сабаб бўлмоқда.

@uzbaxborotxizmati