This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аёллар бандлиги оилалар ва жамият фаровонлиги демакдир
Нигорахон Назарова Ўзбекистон тумани “Элчи” маҳалласида истиқомат қилади. Тикувчилик фаолиятини ривожлантиришни истаган аёлни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2 йил аввал “Аёллар дафтари”нинг 2-босқичи доирасида 15 миллион сўм имтиёзли банк кредити ажратилади.
Бугун у 10 нафар маҳалладош хотин-қизларни банд қилган. Устоз-шогирд анъаналари асосида маҳалланинг ёш қизларига ҳам ушбу ҳунарнинг сир-асрорларини ўргатиб келмоқда. Моҳир тикувчининг хонадонида тайёрланаётган тикув-трикотаж маҳсулотлари ички бозорда ўз сифати билан харидоргир.
Жорий йил бошида эса маҳалладаги ҳоким ёрдамчисининг тавсия ва амалий ёрдами билан “Ҳар бир оила тадбиркор” давлат дастури асосида яна 66 млн сўмлик имтиёзли банк кредити ажратилиб, хонадонга қўшимча 8 та тикув машинаси ва 1 та кескич ускунаси ўрнатилди. Тадбиркорлик фаолиятини янада кенгайтириш, ишчи ўринлари сонини 40 нафарга етказиш тикувчи аёлнинг навбатдаги эзгу режаларидан.
@uzbaxborotxizmati

⚡️Педагогларни мажбурий меҳнатга жалб қилганлик учун алоҳида жиноий жавобгарлик белгиланди
Бугун Шавкат Мирзиёев педагог ходимларнинг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарликни кучайтиришни кўзда тутувчи қонунни имзолади. Бу ҳақда Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари Комил Алламжонов маълум қилди.
Унга кўра, педагог ходимни меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш учун маъмурий ва жиноий жавобгарликлар кучайтирилмоқда. Жумладан, умумий ҳолатда бирор шахсни мажбурий меҳнатга жалб этиш 30 млн сўмгача (100 баравар) жаримага сабаб бўлса, эндиликда педагогларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш 45 млн сўмгача (150 баравар) жарима билан жазоланиши мумкин.
Жиноят кодексида ҳам педагогларга қарши ҳаракат учун алоҳида жиноий жавобгарлик белгиланди ва жазо кучайтирилди. Яъни педагог ходимни меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш учун, агар худди шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, 45 млн сўмдан 60 млн сўмгача жарима ёки 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари жазоси белгиланди.
Шунингдек, таълим ташкилоти педагог ходимининг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки ўз хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш учун ҳам маъмурий жавобгарлик кучайтирилди. Эндиликда бу қилмиш учун фуқароларга 2,1 млн сўмдан 4,5 млн сўмгача жарима, мансабдор шахсларга эса 3 млн сўмдан 6 млн сўмгача жарима белгиланмоқда.
❗️Эътиборли жиҳати, илгари педагогнинг фаолиятига ноқонуний аралашиш учун фақат жарима жазоси белгиланганди. Эндиликда ушбу қилмишни такроран содир этган мансабдор шахсларга 15 суткагача маъмурий қамоқ белгиланиши мумкин.

🟢 #BefarqEmasman
Конституция ватанимиз Бош қомусидир, Янги Ўзбекистонда Янги Конституция бўлмоғи шарт. Муҳтарам Президентимиз таъкидлаганларидек, Конституция барчамизники. Илк маротаба янгиланаётган конституцияда халқнинг фикр-мулоҳазалари инобатга олинди. Янги Конституцияда биз хотин-қизларни қўллаб қувватланиши ҳамда гендер тенглиги асосида раҳбарлик фаолиятлари билан ишлашлари белгилаб қўйилди.
Конституция меники, сеники, бизники, ўзимизники! Мен келажагимиз учун бефарқ эмасман! 30 апрель куни келажагим учун овоз бераман, Сиз ҳам овоз беринг!
Сайёра Ирисқулова,
Сирдарё вилояти Ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси Ахборот хизмати раҳбари. "Taekwondo" спорт тури бўйича қора белбоғ соҳибаси, Ўзбекистон чемпиони. Илмий мақолалар бўйича Халқаро тоифадаги ёш олима, Сирдарё вилояти "Қизлар овози" кулубининг координатори

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Эл-юрт умиди“ жамғармаси иқтидорли ва истиқболли ёшлар учун 2023 йилга 500 ўринга мўлжалланган стипендиялар дастурига очиқ танлов эълон қилди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman
Нодир ЖУМАЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати:
— Мен янгиланаётган Конституциядаги ўзгаришлар халқ манфаатига, инсон қадрига қаратилганини алоҳида таъкидлаб ўтаман. Йиллаб орзу қилган муаммоларимиз ҳал қилинаётганини фақат янгиланаётган Ўзбекистонда кўришимиз мумкин. Авваллари банк пластик карталарига тушган ойлигимиз, нафақаларимизни 10-20 фоиз, тоғли ҳудудларда эса 30 фоизгача зарарига нақдлаштириш масалалари бўлар эди. Ҳозир бу каби муаммолар йўқ бўлди. Бу каби ўзгаришлар барча ислоҳотлар инсон қадри ва унинг манфаатлари учун амалга оширилаётганини тасдиқлайди.
Барчани референдумда фаол иштирок этишга чорлаб қоламан!

🚆Farg‘ona viloyatida tashish va saqlash, axborot va aloqa bo‘yicha xizmatlar sohasida qancha qo‘shilgan qiymat yaratildi?
🏢2022-yil yakunlariga ko‘ra, Farg‘ona viloyatida tashish va saqlash, axborot va aloqa bo‘yicha xizmatlar sohasida 3 117,3 mlrd.so‘m miqdorida qo‘shilgan qiymat yaratilgan bo‘lib, 📊bu ko‘rsatkich o‘tgan yilga nisbatan 7,9 %ga yuqoridir.
🏢2022-yil yakunlariga ko‘ra, Farg‘ona viloyatida tashish va saqlash, axborot va aloqa bo‘yicha xizmatlar sohasida 3 117,3 mlrd.so‘m miqdorida qo‘shilgan qiymat yaratilgan bo‘lib, 📊bu ko‘rsatkich o‘tgan yilga nisbatan 7,9 %ga yuqoridir.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
32 тоифадаги озиқ-овқат маҳсулотлари импортига божларнинг бекор қилиниши халқимизга нима беради?
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент фармони билан 1 апрелдан пенсия ва нафақалар миқдори, 1 майдан меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари оширилмоқда
Президент фармони:
2023 йил 1 майдан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори 7 фоизга оширилади.
▪️ 2023 йил 1 майдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:
➖ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 980 000 сўм;
➖ базавий ҳисоблаш миқдори – ойига 330 000 сўм этиб белгиланди.
2023 йил 1 майдан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори 7 фоизга оширилади.
▪️ 2023 йил 1 майдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:
➖ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 980 000 сўм;
➖ базавий ҳисоблаш миқдори – ойига 330 000 сўм этиб белгиланди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нурсухлик томорқачи аёл 9 сотих иссиқхонасидан юқори даромад олмоқда
Томорқа-даромад манбаи. Заминимиз унумдор ва серҳосил. Ҳаракат қилган инсон кафтдек ердан ҳам яхшигина даромад қилади.
Ўзбекистон тумани Нурсух маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Тохира Бозорова ўз оиласи билан 3 йилдан буён томорқачилик билан мунтазам шуғулланиб келади.
Томорқасидаги 9 сотих майдонда иссиқхона ташкил этган миришкор аёл дастлабки йили помидор етиштириб 60 миллион сўм даромад олган.
“Йилига 2 марта ҳосил оламиз. Жорий йилнинг 20 март кунидан пишиб етилган бодрингларни бир килограмини 22 минг сўмдан сотишни бошладик. Илк мавсумда 70 млн сўм даромад олишни режалаштирганмиз”, дейди илғор томорқачи аёл.
Хонадонда 60 тупдан зиёд гилос ва бодом каби дарахтлар парваришланишини билан биргаликда, чорва моллари ҳам боқилмоқда.
Ердан унумли фойдаланиш, ҳалол ва астойдил меҳнат-фаровон ҳаётнинг мустаҳкам пойдевори эканлигини ана шундай миришкор қишлоқ аёлларининг фаолияти мисолида яна бир бор кўриш мумкин.

Шерзодбек Собиров, "Ҳимоя манбаи" адвокатлар ҳайъати адвокати (Тошкент шаҳри):
— Мен адвокатман. Қонунчилигимизга кўра, адвокатнинг асосий фаолияти жисмоний ва юридик шахсларга малакали ҳуқуқий ёрдам кўрсатишдир. Лекин бундан бир неча йиллар аввал ҳимоямиз остидаги шахсларга юридик ёрдам кўрсатишда қийинчиликларга, айниқса, ҳимоямиздаги шахслар билан алоҳида кўришишда, суд жараёнида тенглик принципи амал қилинмаслик ҳолатларига дуч келардик. Янгиланаётган Конституцияда адвокатурага алоҳида боб киритилиши — адвокатлар хавфсизлигини янада кафолатлайди. Мен ўз касбим ва келажагимга #befarqemasman! Сиз ҳам бефарқ бўлманг!

📌 Пенсиялар миқдорлари расман белгиланган энг кам истеъмол харажатларидан оз бўлиши мумкин эмас
📄 Янги таҳрирдаги Конституциянинг 46-моддасига асосан, “Қонунда белгиланган пенсиялар, нафақалар ва бошқа турдаги ижтимоий ёрдамнинг миқдорлари расман белгиланган энг кам истеъмол харажатларидан оз бўлиши мумкин эмас”.

Ўзбекистон туманидаги маҳаллаларда ифторлик тадбирлари ташкил этилмоқда
Муборак Рамазон ойининг маънавий ҳаётимизда эзгулик, шукроналик, меҳр-оқибат каби олижаноб қадриятларни қарор топтиришдаги ўрни ва аҳамияти беқиёс. Ушбу ойда эътиборга муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олиш халқимизга хос маънавий қадрият ҳисобланади.
Шу боис ҳам, Президентимиз ташаббуси билан муборак Рамазон ойи кунларида юртимиз маҳаллаларида эҳтиёжманд фуқаролар, нуронийлар учун ифторлик дастурхонлари ёзилмоқда. Бу каби хайр-саховат тадбирлари Ўзбекистон тумани маҳаллаларида ҳам ташкил этилмоқда.
“Намуна” маҳалла фуқаролар йиғинида 1-сектор штаби томонидан ташкил этилган ифторлик дастурхонига нуроний отахон ва онахонлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар вакиллари таклиф этилди.
Ифторлик дастурхонида ёши улуғлар дуога қўл очиб, юртимизга тинчлик, элимизга омонлик, хонадонларга барака сўрашди, кўрсатилган ҳурмат-эҳтиром учун миннатдорлик билдиришди.
Бу каби ифторликлар тумандаги ҳар бир маҳаллада ташкил этилмоқда.