Ўзбекистон тумани ҳокимлиги
4.41K subscribers
24.1K photos
1.39K videos
7 files
4.65K links
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги расмий канали

Веб-сайт: www.yaypan.uz
Эл. почта: uzb_axborot@inbox.uz
Фейсбук: www.facebook.com/Ўзбекистон-тумани-ҳокимлиги-102653171083891
Инстаграм: www.instagram.com/uzbekiston_tumani_hokimligi/
Download Telegram
#Тезкор
Жорий йилнинг 8 апрель куни тунда бошланган кучли шамол натижасида вилоятимизнинг айрим ҳудудларида электр таъминотида аварияли узилишлар кузатилди.
Бу борада барча туман ва шаҳар электр таъминоти корхоналари ишчи ходимлари томонидан тезкор бригадалар тузилиб, юзага келган носозликларни хавфсиз ва тезкор бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
Аниқланган аварияли узилишларнинг барчаси тез фурсатларда тўлиқ бартараф этилиб, электр энергияси етказиб берилиши таъминланади.

“Фарғона ҲЭТК” АЖ
Матбуот хизмати
⚡️ Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатларнинг янгиланган рўйхати

Манба

@uzbaxborotxizmati
❗️Яна 8 нафар бемор коронавирус касаллигидан фориғ бўлди.

Тузалганлар Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов ва бошқа масъуллар иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.

Батафсил, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг хабарида: https://telegra.ph/So%D2%93li%D2%9Bni-sa%D2%9Blash-vazirligi-YANA-8-NAFAR-BEMOR-SO%D2%92AJDI-VAZIR-FIDOJI-SHIFOKORLARGA-MINNATDORLIK-BILDIRDI-04-09

@uzbaxborotxizmati
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Туркий кенгашнинг коронавирус тарақалишига қарши курашишда умумий саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришга бағишлаб видеоанжуман тарзида ўтказиладиган навбатдан ташқари саммитида иштирок этади.
Кун тартибига мувофиқ, томонлар коронавирус пандемияси тарқалишига йўл қўймаслик борасида амалга оширилаётган биринчи навбатдаги тадбирлар юзасидан фикр алмашадилар.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев примет участие в работе внеочередного саммита Тюркского совета, который пройдет в формате видеоконференции и будет посвящен вопросам координации общих усилий в борьбе против распространения коронавируса.
В соответствии с повесткой дня стороны обменяются мнениями о проводимых первоочередных мероприятиях по недопущению распространения пандемии коронавируса.

#Mirziyoyev #sammit #Turkiykengash #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
UZ: Бугун, 10 апрель куни мамлакатимизнинг Пекиндаги элчихонаси ҳамда Шанхайдаги Бош консуллиги шакллантирган беғараз инсонпарварлик ёрдами жўнатмаси, шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги харид қилган тиббий ускуналар Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг махсус самолётида Тошкентга жўнатилди.

❗️Хитойдан олиб келинган қимматли юк таркибида:

✔️ функционал тиббий кроватлар;

✔️ ўпкани сунъий шамоллатиш ускуналари;

✔️ полимераза занжирли реакцияси қурилмалари;

✔️ болалар ва катталар учун ниқоблар билан таъминланган амбуқоплар;

✔️ рақамли рентген диагностика тизимлари;

✔️ эхокардиография ва томир доплерлари учун кардиология сенсори бўлган ультратовуш аппаратлари ҳамда чақалоқлар учун ўпкани сунъий шамоллатиш ускуналари;

✔️ билирубинни тери орқали аниқлашга мўлжалланган жиҳозлар;

✔️ жарроҳлик амалиёти учун мўлжалланган лампалар;

✔️ ҳаво қабул қилиш шкафлари,

✔️ жарроҳлик амалиёти столлари,

✔️ гидравлика билан бошқариладиган столлар,

✔️ “ANDiS 350” таҳлил ускуналари ва бошқа тиббий воситалар ҳам бор.

❇️Шунингдек, “Alibaba Group” компанияси ва Жек Ма жамғармаси тақдим этган нафас йўлларида ижобий босимни таъминлайдиган 10 та аппарат, тадбиркор Гулбаҳор Тожимирзаева, футболчи Одил Аҳмедовнинг тиббий буюмлар кўринишидаги хайрия юклари ҳам ушбу самолётда мамлакатимизга олиб келинади.

Манба: Дунё АА

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Шифокорларимиздан навбатдаги ғалаба: Наманганда ҳам тўрт нафар бемор коронавирусдан бутунлай соғайди

Юртимизда коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар орасида буткул соғайганлар сони яна 4 нафарга кўпайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Наманган вилоятидаги тўрт нафар коронавирусни юқтирган фуқаро бутунлай соғайиб, реабилитацияга олинди.

Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Солижон Мўминов ва бошқа масъуллар томонидан вилоят реабилитация марказига кузатиб қўйилди. Касалликдан тузалган фуқаролар маълум муддат шу ерда карантинда бўлади, - дейилади ССВ хабарида.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

@uzbaxborotxizmati
Коронавирус қурбонлари сони бўйича энг паст кўрсаткич Ўзбекистонда

Коронавирус инфекциясини юқтириб олиш натижасида ҳалок бўлиш бўйича энг паст кўрсаткич ҳозирча Ўзбекистонга тегишли бўлиб турибди.

Гап нимада?

Айни пайтда коронавирус билан чалинганлар сони 624 тага етган, шундан 3 таси вафот этган бўлса, 42 таси тузалиб кетган.

Дунё бўйича ўлим ҳолати Ўзбекистонда 0,52 фоизни ташкил этган. Ундан кейин Россия (0,75) бўлиб турибди. МДҲ давлатларидаги 1,13 фоиз кўрсаткич дунёдаги ҳолатдан (6,1%) 5 баравар кам.

Марказий Осиё давлатлари орасида Тожикистон ва Туркманистонда ҳозиргача касаллик аниқланмаган. Ҳар иккала мамлакат ҳам чегараларини бутунлай ёпган.

Дунё бўйича энг кўп ўлим Франция (14,14%), Италия (12,73%), Буюк Британия (12,26%), Нидерландия (11,01%), Бельгия (10,1%) ва Испанияда (10%) қайд этилган.

Ҳозиргача дунё бўйича 1,61 млн. одам коронавирусга чалинган бўлиб, 95 мингдан ортиқ одам вафот этган, 358 мингдан ортиқ одам тузалган.

Манба: @zednewsuz

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Хитойдан юборилган инсонпарварлик ёрдами жўнатмаси, шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги харид қилган тиббий ускуналар Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг махсус самолётида Тошкентга олиб келинди.

#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

Манба

@uzbaxborotxizmati
Uydaqoling.uz портали ишга туширилди.
Бу ерда мамлакатимизда онлайн кўрсатиладиган хизматлар жамланган.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги
Германиядан 50 минг дона тест олиб келинмоқда

Шавкат Мирзиёев 10 апрель куни видеоселектор йиғилиши
аввалида коронавирус пандемиясига қарши курашиш борасидаги ишларга алоҳида тўхталиб ўтди:

Очиғини айтиш керак, агар халқимизнинг менталитети ва турмуш тарзини, шу жумладан, иш-ўқиш, тўй-маърака, маҳалла, бозор, қариндошлар, қўшнилар, дўстлар, айниқса беморлардан тез-тез хабар олиш каби жуда кенг ижтимоий муносабатларимизни ҳисобга олсак, карантин ва чеклаш тадбирларини вақтида киритмаганимизда, беморлар ва йўқотишлар бундан анча кўп бўлиши аниқ эди.

Инфекция тарқалишини деярли бир ой давомида секинлаштириб, бу вақтдан даволаш ўринларини кўпайтириш, чет давлатларнинг даволаш тажрибасини ўрганиш ва жорий қилишда унумли фойдаландик.

Россиядан 500 та сунъий нафас бериш аппаратини харид қилдик. Уларнинг биринчи қисми яқин кунларда олиб келинади. Хитойдан касалликни аниқловчи 200 минг дона ва Германиядан 50 минг дона тест олиб келинмоқда.

@uzbaxborotxizmati