Ўзбекистон тумани ҳокимлиги
4.43K subscribers
24.4K photos
1.47K videos
8 files
4.72K links
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги расмий канали

Веб-сайт: www.yaypan.uz
Эл. почта: uzb_axborot@inbox.uz
Фейсбук: www.facebook.com/Ўзбекистон-тумани-ҳокимлиги-102653171083891
Инстаграм: www.instagram.com/uzbekiston_tumani_hokimligi/
Download Telegram
48-мактабдаги фойдаланилмай келаётган эски ўқув биноси “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида мукаммал таъмирланади

2022 йилнинг феврал-март ойлари давомида юртимиз бўйлаб ўтказилган ташаббусли бюджет жараёнларида Ўзбекистон туманидаги 48-мактаб жамоаси, ота-оналар ва маҳалла аҳли ҳам фаол иштирок этиб, мактаб инфраструктурасини яхшилаш бўйича илгари сурган ташаббуслари ғолиб деб топилган.

Лойиҳага кўра мактабдаги мавжуд маънан эскирган, 2007 йилдан буён фойдаланилмай келинаётган ўқув корпуси қайтадан мукаммал таъмирланиб, 175 ўқувчи ўрнига эга бўлган янги бино барпо этиш кўзда тутилган. Бунинг учун давлат бюджетидан 584 миллион сарфланади.

“Охта Тагоб” маҳалласида жойлашган ушбу таълим масканида айни кунларда бир навбатда 600 нафар ўқувчилар таҳсил олишмоқда.

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун ушбу ўқув даргоҳида бўлиб, лойиҳа доирасида амалга ошириладиган ишлар режаси билан танишди.

Туман ҳалқ таълими бўлими ва мактаб раҳбарияти, устоз-мураббийлар билан суҳбатларда бажариладиган ишлар, ажратиладиган маблағни мактаб учун энг мақбул ва манфаатли лойиҳалар учун сарфланиши ҳақида сўз борди.

Туман раҳбари қурилиш соҳаси масъулларига лойиҳани аниқ ҳисоб-китоблар асосида яна бир бор пухта кўриб чиқиш, қурилиш жараёнларида жамоатчилик назоратини ўрнатишни ташкил этиш юзасидан зарурий тавсиялар берди.

@uzbaxborotxizmati
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон тумани ёшлари ўртасида “Беш ташаббус олимпиадаси” спорт мусобақалари давом этмоқда

⚽️ Бугун туманнинг “Шакаробод”, “Бозор Яйпан”, “Эски Яйпан” ва “Туркистон” каби маҳаллалари ёш чарм тўп усталари орасида ташкилланган футбол мусобақалари қизғин баҳсларга бой ўтди.

🏟 Конизар мавзесидаги сунъий қопламали футбол майдонларида бўлиб ўтган сектор босқичи ўйинларида ёшларни ўз маҳалладошлари ва ёшлар етакчилари қўллаб-қувватлаб туришди.

@uzbaxborotxizmati
❗️Оммавий ахборот воситалари ва блогерлар ўртасидаги “Заковат” турнирига ариза юборишга шошилинг

💰Турнирнинг умумий соврин жамғармаси 200 миллион сўм!

Турнирда қайси ОАВлар иштирок этиши мумкин:

Телевидение — республика ёки ҳудудий, давлат ёки нодавлат, хуллас исталган телеканаллар жамоаси;

Радио — бунда ҳам шу, ёки республика, ёки ҳудудий, давлат ёки нодавлат, хуллас исталган радио жамоаси;

Газета — республика газетасидан тортиб, бирор тумандаги газета жамоаси ҳам қатнаша олади;

Журнал — барчаси;

Сайт — ОАВ сифатида рўйхатдан ўтган исталган электрон ОАВлар жамоаси қатнаша олади;

Блогер — мунтазам блогерлик фаолияти билан шуғулланиб келган исталган блогерлар жамоаси.

Аризалар жорий йилнинг 15 май (шу куни ҳам) кунига қадар қабул қилинади.

Турнир шартлари ва ариза юбориш тартиби ҳақидаги батафсил маълумотлар мана бу ерда:
https://t.me/zakovat/5351

Барча журналист ва блогерларни интеллектуал турниримизга таклиф этамиз!
“Bo'zatov FEST” Ёшлар овози танловининг республика финал босқичи бошланди

Бугун, 11 май куни Нукус шаҳрида қурилган махсус павильонда “Bo'zatov Fest” Ёшлар овози танловининг финал босқичига старт берилди. Бугун бахшичилик йўналишида финал ўтказилмоқда.

Кеча, 10 май куни эса Нукус амфитеатрида танловнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтган ва унда эстрада юлдузлари ва “Ёшлар овози”нинг ўтган йилги мавсумдаги ғолиблари чиқиш қилган эдилар.

Эслатиб ўтамиз, олис Қорақалпоғистонда бўлиб ўтаётган ёшлар ўртасидаги ушбу нуфузли фестивалда Ўзбекистон тумани вакиласи сифатида ёш истеъдод соҳибаси Мунаввархон Каримова иштирок этмоқда ва у эстрада йўналишидаги ўз чиқишларини 14 май кунидан бошлайди.

@uzbaxborotxizmati
Президент ҳузурида ғаллачиликдаги ислоҳотларнинг энг муҳим босқичига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

“Кўриб турибсизлар, жаҳон бозорларида озиқ-овқат нархлари кун сайин юқори суръатлар билан ўсмоқда.

Бугунги кунда халқаро биржаларда 1 тонна буғдой 400 доллардан сотилмоқда ва йил бошига нисбатан 30 фоизга ошди.

Бундай вазиятда нарх-наво барқарорлигини таъминлашнинг ягона тўғри йўли бу – фермерлар манфаатдорлигини таъминлаш, ҳосилдорликни ошириш орқали бозорда таклифни кўпайтириш ҳисобланади.

Бунинг учун ғаллачиликда бозор механизмларини тўлиқ жорий этиш зарур.

Биз бу ислоҳотларга узоқ тайёргарлик кўрдик. Барча масалаларни пухта ҳисоб-китоб қилиб, бу ишларни босқичма-босқич амалга ошириб келаяпмиз”, деди давлат раҳбари йиғилиш аввалида.

Соҳада хусусий секторга кенг йўл очилгани туфайли унинг улуши тобора ортиб бораётгани таъкидланди.

Хусусан, сўнгги уч йилда ҳудудларда қуввати қарийб 3 миллион тонна бўлган 160 дан ортиқ йирик хусусий дон корхоналари иш бошлади.
Йиғилишда ўтган йилда республика бўйича қарийб 3,5 миллион тонна ун ишлаб чиқарилгани, шундан 54 фоизи хусусий дон корхоналари ҳиссасига тўғри келгани кўрсатиб ўтилди.

“Лекин, бугунги кунда “Ўздонмаҳсулот” компанияси таркибидаги 43 та дон корхоналари янги бозор шароитларида самарали ишлашга тайёрми? Афсуски, бу саволга жавоб ижобий эмас.

Шу пайтгача компания таркибидаги дон корхоналари фермерлардан тайёр буғдойни қабул қилиб, уни қайта ишлаш билан шуғулланиб келган.

Оқибатда, уларнинг ун ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражаси ўртача 60 фоиздан ошмайди”, дея танқид қилди Президент.

Давлат дон корхоналарининг тегирмон харажатлари хусусий секторга нисбатан 20-25 фоизга юқори, рентабеллик эса 2 баравар кам.

Ишлар самарасиз йўлга қўйилгани оқибатида “Ўздонмаҳсулот” корхоналарининг Қишлоқ хўжалиги жамғармаси олдидаги қарзи 1,8 трлн сўмни ташкил этиб, шундан 1,1 трлн сўми умидсиз қарз ҳисобланади.

Энг ачинарлиси, давлат дон корхоналарида талон-торож қилиш ҳолатларига ҳалигача барҳам берилмаган.
“Бир сўз билан айтганда, давлат дон корхоналаридаги айни пайтдаги эскича тизим дон етиштирувчига ҳам, қайта ишловчи корхоналарга ҳам манфаат бермаяпти.

Шу боис, қишлоқ хўжалиги ислоҳотларини бошлаган давримизда дон етиштиришда давлат буюртмасини босқичма-босқич бекор қилиш ва ҳақиқий ғалла бозорини яратишни бундан уч йил олдин эълон қилган эдик.

Бугун халқимиз, фермер-деҳқонларимиз анчадан буён кутган ушбу ислоҳотларимизнинг янги босқичини бошлаймиз. Қанчалик қийин бўлмасин, 1 июндан бошлаб ғаллани давлат томонидан сотиб олиш ва сотишда бозор нархларига ўтамиз.

Шунингдек, фермер ва кластерлар ўзлари етиштирган ғалласини биржа савдоларига олиб чиқишлари учун ҳам барча имкониятлар яратилади”, деди Президент.

Бунда, энг аввало, давлат ресурслари учун сотиб олинадиган 1 тонна буғдой нархи ўтган йилдаги 1 миллион 550 минг сўмдан жорий йил ҳосили учун 3 миллион сўмга, яъни 2 бараварга оширилиши маълум қилинди.
Қишлоқ хўжалиги жамғармаси харид қилган 1 миллион 783 минг тонна буғдой эҳтиёжга қараб ойма-ой биржага чиқарилади.

Бунда июль-август ойларида биржада шаклланган ўртача нархлардан келиб чиқиб, фермерларга ўртадаги ижобий фарқ ҳам тўлаб берилади.

Мисол учун, август ойида 1 тонна ғалланинг биржа нархи 3,5 миллион сўм бўлса, фермерга яна 500 минг сўм тўлаб берилади. Бу мақсадларга жорий йилда давлатдан 6 триллион сўмдан зиёд маблағ ажратилади.

Бундан ташқари:

- фермерлар ихтиёрида қоладиган буғдойдан 500 минг тоннаси дон корхоналарида вақтинча сақлаш учун қабул қилинади ва 1 июлдан бошлаб илк бора фермер ва кластерларнинг ўзлари биржа савдоларига бозор нархида чиқаради;

- 500 минг тонна буғдойнинг дон корхоналарида вақтинча сақлаш харажатларини давлат ўз зиммасига олади ва бунга 100 миллиард сўм ажратилади.

Агар фермер ва кластерлар томонидан етиштирган ортиқча ғалласини сотиш истаги бўлса, давлат ва хусусий дон корхоналарига шартнома асосида келишилган нархларда сотади.
“Қудаш” маҳалласига янги электр кабеллари тортилмоқда

Ўзбекистон тумани электр таъминоти корхонаси томонидан туманнинг “Қудаш” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 779-сонли трансформатор пункти орқали электр энергияси билан таъминланадиган истеъмолчиларнинг электр таъминотини яхшилаш мақсадида бир қатор амалий тадбирлар олиб борилмоқда.

Шу мақсадда мазкур ҳудудга лойиҳа асосида қуввати 160 кВА бўлган янги трансформатор ҳамда 83 дона янги темир бетон таянчлари ўрнатилиб, айни кунларда 0,4 кВли янги электр узатиш тармоқлари учун кабел тортиш ишлари бажарилмоқда.

@uzbaxborotxizmati