Ўзбекистон тумани ҳокимлиги
4.16K subscribers
22.6K photos
1.33K videos
6 files
4.5K links
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги расмий канали

Веб-сайт: www.yaypan.uz
Эл. почта: uzb_axborot@inbox.uz
Фейсбук: www.facebook.com/Ўзбекистон-тумани-ҳокимлиги-102653171083891
Инстаграм: www.instagram.com/uzbekiston_tumani_hokimligi/
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги куни
«Чегарасиз репортёрлар» халқаро ноҳукумат ташкилоти томонидан тузиладиган Сўз эркинлиги индексининг 2022 йилги рейтингида Ўзбекистон ўз кўрсаткичларини бирдан 24 позицияга яхшилаб, 157-ўриндан 133-ўринга кўтарилди.
Мурувват уйидаги аёллар ҳолидан хабар олинди

Рамазон ҳайити муносабати билан бугун вилоят ҳокимининг ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Комилахон Кавлонова ҳамда туман ҳокими ўринбосари Зулфияхон Саримсақовалар Қудаш “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйида бўлдилар.

Меҳр ва мурувватга тўла масканда яшовчи аёллар ҳолидан хабар олган мутасаддилар уларни муборак айём билан қутлаб, сиҳат-саломатлик, кўнгил хотиржамлигини тилади.

Байрам дастурхони ёзилган кунда ҳайитлик совғалари ҳам улашилиб яшовчилар кўнгли олинди.

@uzbaxborotxizmati
Фарғона – Мўйноқ – Фарғона йўналишида авиақатновлар ташкиллаштирилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички туризм хизматларини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Республика иқтисодиётида туризмни стратегик даражага кўтариш, ички туризм хизматларини диверсификация қилиш ва ҳажмини кескин кўпайтириш, фуқароларни мамлакатимизнинг туризм салоҳияти билан таништириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида қабул қилинган қарорнинг 15-банди билан:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 февралдаги ПФ-6165-сон Фармони билан тасдиқланган Транспорт-логистика масалаларини тезкор кўриб чиқиш бўйича идоралараро комиссия (А.Абдухакимов, С.Умурзаков) икки ҳафта муддатда:

Фарғона ва Самарқанд, Фарғона ва Бухоро, Фарғона ва Термиз ҳамда Фарғона ва Урганч шаҳарлари орасида авиақатновларни қайта йўлга қўйиш масаласи кўриб чиқилишини;

Фарғона – Мўйноқ – Фарғона йўналишида авиақатновлар ташкиллаштирилишини таъминлаши кўзда тутилган.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ташландиқ ерни обод қилган меҳнаткаш инсон

Ўзбекистон туманининг Қоратепа қишлоғида жойлашган, аввал ташландиқ бўлган жойда миришкор инсонлар ташаббуси билан бугун 40 сотих майдонда мўъжаз иссиқхоналар барпо этилган.

Ушбу иссиқхоналарда етиштирилган бодринглар айни кунларда ҳалқимиз дастурхонига пешма-пеш етказиб берилмоқда.

"Роса 35 кун деганда кўчатимиз ҳосил беришни бошлади, кунига 2 миллион сўмгача даромад олмоқдамиз. Парваришига беэътибор бўлмай, ҳосилни кузгача етказмоқчимиз. Қишлоқдошларимизни ҳам иш билан таъминладик. Барчаси ҳалол меҳнат ортидан", дейди асли деҳқон фарзанди бўлган қоратепалик Вохиджон Мамараҳимов.

@uzbaxborotxizmati
5-11 май кунлари вилоятимиз шаҳар ва туманларида оммавий сайёр қабуллар ўтказилади

Фуқаролар муаммолари билан самарали ишлаш, ечимини кутаётган масалаларни “маҳаллабай” ўрганган ҳолда жойида ва тезкор ҳал этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот тизимини янада такомиллаштириш мақсадида, 5-11 май кунлари вилоятимиз шаҳар ва туманларида Президент маслаҳатчиси раҳбарлигида 20 дан ортиқ вазирлик ва Республика идоралари раҳбарлари, вилоят секторлари ҳамда вилоят бошқарма ва ташкилотлари раҳбарлари иштирокида оммавий сайёр қабуллар ўтказилади.

Оммавий қабуллар ўтказиладиган манзил ва саналар билан юқоридаги жадвал орқали танишиш мумкин.
Ўзбекистон туманининг Тўлаш қишлоғи ички йўлларини таъмирлаш бўйича илгари сурилган ташаббус “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси ғолиблигини қўлга киритди

Республика Молия Вазирлигининг “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали амалга ошириб келинаётган “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг навбатдаги йўналиши – “Менинг йўлим” лойиҳаси ғолиблари эълон қилинди.

Мамлакатимиз ҳудудлари бўйича маҳаллалар йўлларини созлашга қаратилган ушбу лойиҳада Ўзбекистон туманининг “Фаровон келажак” маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Тўлаш қишлоғининг ички йўлларини таъмирлаш юзасидан илгари сурилган ташаббус ҳам ғолиб деб топилди.

Маҳалла аҳлининг фаолликлари натижасида эндиликда қишлоқнинг ички йўлларини таъмирлаш учун 792 миллион 360 минг сўм маблағ давлат бюджетидан сарфланиши белгиланган.

Маълумот ўрнида “Менинг йўлим” лойиҳасида республика бўйича 366 та ташаббус ғолиб деб топилиб, шундан Тўлаш қишлоғи бўйича илгари сурилган ташаббус жами 18090 та овоз тўплаб, 2-ўринни қўлга киритди.

@uzbaxborotxizmati
Ўзбекистон туманида январ-март ойлари давомида 378 тонна сабзавот маҳсулотлари етиштирилди

🏢 Фарғона вилояти статистика бошқармаси тақдим этган маълумотга кўра, жорий йил январ-март ойлари ҳолатига Ўзбекистон тумани бўйича қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 166,0 млрд. сўмни ташкил этди.

📎 Шундан:
🥦Сабзавотлар - 378,0 тонна
🥩Гўшт (тирик вазнда) - 2,4 минг тонна
🍶Соғиб олинган сут ҳажми - 15,9 минг тонна
🥚Олинган тухум сони - 6,4 млн. дона
🐠Овланган балиқ - 19,0 минг тонна
🐃Йирик шохли қорамоллар – 68,6 минг бош
🐂Сигирлар – 26,1 минг бош
🐏Қўй ва эчкилар – 65,4 минг бош
🐎Отлар – 753 бош
🐓Паррандалар – 408,8 минг бошни ташкил этди.

@uzbaxborotxizmati
#очиқ_мустақил_танлов

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилоят филиали вилоят бошқарма ва ташкилотлари билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилди:

Хусусан, Ўзбекистон тумани бўйича:

🔸Молия бош бошқармаси:

— Ўзбекистон тумани бўлими ободонлаштириш, коммунал ва йўл хўжалигини ривожлантириш тадбирларини молиявий таъминлаш шўъбаси бош иқтисодчиси.

❗️Ҳужжатлар 2022 йил 8 майгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

— Ўзбекистон тумани молия бўлими оилавий тадбиркорликни ривожлантириш шўъбаси бош мутахассиси.

❗️Ҳужжатлар 2022 йил 9 майгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔸 Давлат солиқ бошқармаси:

— Ўзбекистон туман давлат солиқ инспекцияси жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи ўринбосари;

— Ўзбекистон туман давлат солиқ инспекцияси бош бухгалтери;

❗️
Ҳужжатлар 2022 йил 10 майгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.
Президент раислигида тез тиббий ва шошилинч ёрдам хизмати фаолиятини такомиллаштириш бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

“Тиббиёт тизимидаги ислоҳотларимизни одамлар, биринчи навбатда, тез тиббий ва шошилинч ёрдамда бўлган ўзгаришларни кўргандагина ҳис қилади.

Инсон соғлиғи ва унинг ҳаётини сақлаб қолишда “олтин соат” оралиғида биринчи ёрдам кўрсатувчи бўғин, албатта, тез тиббий ва шошилинч ёрдам ҳисобланади.

Айтиш жоизки, ушбу соҳа умуман эътибордан четда қолиб кетган эди.

Мана, сўнгги беш йилда ушбу ҳаётий муҳим соҳаларнинг моддий-техник базасини яхшилаш, кадрлар салоҳиятини ошириш бўйича катта ишларни бошладик”, деди давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида.

Жумладан, бу даврда:

- 2 224 та янги тез ёрдам машиналари олиб берилди ёки транспорт паркининг 80 фоизи янгиланди;

- замонавий реанимация машиналари сони 24 тадан 435 тага кўпайтирилди;

- битта чақириққа дори-дармон учун ажратилаётган маблағлар миқдори 16 бараварга, дори-дармон турлари 20 тадан 45 тагача оширилди.
Шунингдек, тез ёрдам подстанциялари сони 800 тадан 1 666 тага, тиббий ёрдам бригадалари эса 1 890 тадан 2 695 тага етказилди. Натижада тез ёрдамнинг кечикишлари шаҳарларда 10 бараварга қисқарди.

Ҳудудларда 21 та туманлараро қўшма шикастланиш ва ўткир қон-томир касалликлари марказлари ташкил этилди (йил якунига қадар марказлар сони 35 тага етказилади).

Мисол учун, “Қамчиқ” довонидаги автоҳалокатларда оғир тан жароҳати олган беморлар олдинлари 100 километр масофани босиб, Тошкент ва Наманган шаҳридаги шошилинч марказларга олиб борилган.

Ангрен шаҳри ва Поп туманида очилган марказлар ҳисобига ўтган 3 ойнинг ўзида бош мияда 80 га яқин шошилинч мураккаб операциялар ўтказилди.

Ёки, Қўрғонтепа туманида ташкил этилган марказда ўткир юрак қон-томир касалликлари бўйича 68 нафар беморга шошилинч операциялар ўтказилиб, уларнинг ҳаёти сақлаб қолинди. Олдинлари бу операциялар фақат Андижон шаҳрида бўлган.

Лекин Шаҳрисабз, Касби, Сирдарё туманларида бундай марказларни ташкил этиш ишлари суст кечмоқда.
Вилоят шошилинч марказларида 40 дан зиёд юқори технологик операциялар йўлга қўйилганини қайд этиб, давлатимиз раҳбари тиббиёт соҳаси вакиллар билан очиқ мулоқотда тез ёрдам хизматини такомиллаштириш бўйича кўплаб масалалар кўтарилганини кўрсатиб ўтди.

“Мисол учун, тез тиббий ёрдам бригадаси кечикиб келиши бўйича 2021 йилнинг ўзида вилоятлардан 50 мингдан зиёд шикоят келиб тушган.

Сабаби, соҳада ягона бошқарув тизими йўлга қўйилмаган, яъни тез тиббий хизматнинг 3 та “хўжайини” бор.

Жумладан, тиббиёт ходимини “райздрав” тайинлайди, диспетчерларни ишга қабул қилиш ва дори-дармон таъминоти вилоят шошилинч ёрдам марказида, транспорт парки, ёқилғи таъминоти ва ҳайдовчилар эса “облздрав”га бўйсунади”, деди Президент.

Бундай бошқарув тизимида чалкашликлар кўплиги, бунинг оқибатида тез тиббий ёрдам хизмати кўрсатиш туман ҳудуди билан чекланиб қолгани, тез ёрдам станцияси қўшни туман билан чегарадош бўлса ҳам, бошқа ҳудуд деган важ билан чақирувни қабул қилмаслиги танқид қилинди.
Йиғилишда Тошкент шаҳрида тез тиббий ёрдам ягона тизимга бирлаштирилиб, рақамлаштирилгани, лекин ҳудудларда бу ишлар бошланмагани қайд этилди.

“Тез тиббий ёрдам машиналарида замонавий навигация жиҳозларининг йўқлиги, 10 мингта кўчаларга ҳалигача ном, 500 мингга яқин уйларга рақам берилмагани учун тез ёрдам бригадаларининг асосий вақти манзилни топишга сарфланмоқда.

Шу билан бирга, туман даражасида шошилинч тиббий ёрдам тизими самарали йўлга қўйилмаган.

Жумладан, туман шифохонасида терапия, педиатрия ва хирургия йўналишида ҳам режали, ҳам шошилинч бўлимлар мавжуд ва улар бир-бирини такрорлайди.

Бунинг натижасида шошилинч операцияни бир бўлимда, унинг келгусидаги даволаниши бошқа бўлимда ўтказилмоқда. Оқибатда бемор сарсон, шифокорлар эса қўшимча қоғозбозлик билан овора”, деди Президент.

Барча вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларига бу масалани ичига шахсан кириб, ушбу самарасиз амалиётдан тўлиқ воз кечиш чораларини кўриш топширилди.
Тизимдаги энг катта муаммо – шошилинч ёрдам бемор учун энг яқин тиббиёт муассасасида эмас, балки фақатгина олдиндан бириктирилган саноқли шифохоналарда кўрсатилиши қайд этилди.

Мисол учун, Мирзо Улуғбек тумани, “Қорасув-1” мавзесида “ўткир бош-мия жароҳати” олган беморни, тез ёрдам бригадаси йўлидаги энг яқин шифохона – Республика нейрохирургия марказига эмас, балки Чилонзордаги Республика шошилинч марказига олиб боришга мажбур.

Шу каби, Фарғона тумани Миндонобод қишлоғида вилоят Кардиология маркази бўлсада, ушбу қишлоқдаги юрак хуружига учраган беморни тез ёрдам 15 километр йўл босиб, Водилда жойлашган туман шифохонасига олиб боради.

Шу боис, тез тиббий ва шошилинч ёрдам тизимини такомиллаштириш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқилди ва барча ҳокимларга етказилди.

Лекин, аксарият вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари бу масаланинг мазмун-моҳиятини ҳали тўлиқ тушуниб етгани йўқ, айримлари эса тушунишни хоҳламаяпти, деди Президент.
Президент соҳа олдида турган вазифаларни белгилаб берди. Жумладан:

- жорий йил 1 июлдан ягона вертикал бошқарув асосида “103” Республика тез тиббий ёрдам маркази ва унинг вилоят филиаллари ташкил этилади;

- туманларда чақирувларни қабул қилиш диспетчерлик хизмати тугатилиб, вилоятларда ягона Колл-марказ ташкил этилади;

- тез тиббий ёрдам кўрсатиш бир туман ҳудудида эмас, масофага қараб бутун вилоят бўйича йўлга қўйилади;

- Колл-марказда операторлар билан бирга алоҳида тиббиёт-маслаҳат бригадаси фаолият олиб боради.

Яъни, тез ёрдам бригадаси етиб боргунига қадар уларга беморнинг аҳволи ҳақида хабардор қилиб туриш, оила аъзоларига оғир аҳволдаги беморга биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича телефон орқали маслаҳат бериш билан шуғулланади.

Тез ёрдам хизматини ташкил этиш ва рақамлаштириш учун 85 миллиард сўм ва Жаҳон банкидан жалб қилинган 5 миллион доллар йўналтирилади.

Шунингдек, вилоят колл-марказлари тизимига тез тиббий ёрдам хизмати мавжуд хусусий клиникалар ҳам уланади.
Шунингдек, йил якунига қадар 10 мингта кўчага ном бериш ишларини якунлаш топширилди.

Мутасаддиларга йил якунига қадар Ўзбекистоннинг электрон рақамли харитасини ишга тушириб, барча шошилинч хизматлар билан интеграция қилиш топширилди.

2022–2025 йилларда тез тиббий ёрдам тизимидаги барча “Дамас” ва бошқа эскирган машиналар замонавий автомобилларга алмаштирилади.

Хусусан, 2022 йилда 890 та, 2023 йилдан бошлаб ҳар йили 450 тадан янги автомобиль, жумладан, реанимация машиналари олиб берилади. Барча тез ёрдам транспортлари навигация тизимига уланади.

Бу мақсадлар учун тез тиббий ёрдамга бюджетдан ажратилаётган маблағларни очиқ-ошкора сарфлаш тизимини яратиш, иқтисод қилинган маблағларни транспорт паркини янгилашга йўналтириш зарур.

Натижада келгуси 3 йилда тез тиббий ёрдам автопарки тўлиқ янгиланади.

Бунинг натижасида чақирувларга етиб бориш вақти 3 баробарга қисқаради.

“Ўзавтосаноат” олдига жорий йилда олиб берилиши лозим бўлган машиналарни ўз вақтида ишлаб чиқариб, етказиб бериш вазифаси қўйилди.
Бугунги кунда тез тиббий ёрдам бригадаларининг 500 дан ортиғида врач етишмаслиги, 6 мингдан ортиқ шифокорлар ўриндошлик асосида ишлаётгани қайд этилди.

Ваҳоланки, халқаро тажрибада барча чақирувлар учун ҳам врачлар бўлиши шарт эмас.

Шу муносабат билан чақирувларнинг мураккаблиги, долзарблиги ва турига кўра саралаш тизими жорий этилади. Янги ташкил этиладиган Колл-марказ диспетчерлари шунга қараб, врач ёки фельдшердан иборат тиббий бригадаларни йўналтиради.

Хорижий тажрибада тез ёрдам фельдшери бир вақтнинг ўзида ҳайдовчи ҳисобланади.

Шу боис, янги ўқув йилидан тиббиёт техникумлари ва коллежларида фельдшерликка ўқиётган ёшлар бир вақтнинг ўзида ҳайдовчиликка ҳам ўргатилади.

Шу билан бирга, кўрсатилган тиббий хизматларни беморлар томонидан холис баҳолаш орқали тез тиббий ёрдам ходимларини рағбатлантириш тизими йўлга қўйилади.

Бунда, ҳар чорак якунида фаолияти беморлар томонидан яхши баҳоланган бригадалар ходимлари ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида мукофотланади.