Туман ҳокими ёшлар билан навбатдаги очиқ мулоқотини ўтказди
Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев иштирокида ёшлар муаммоларини ҳал қилиш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича очиқ мулоқот ўтказилди.
Тадбирда юртимиз ёшлари ўз иқтидор ва салоҳиятини намойиш этиши, илмий салоҳиятини юксалтириши, жамиятда муносиб ўрин эгаллаши учун кенг имкониятлар яратилаётгани алоҳида таъкидланди.
Очиқ мулоқотда туманнинг турли ҳудудларидан бўлган ёшлар вакиллари, тумандаги ташкилот ва муассасалар, ёшлар ишлари агентлиги масъуллари иштирок этди.
Эркин, ўзаро очиқ мулоқот шаклида ўтган учрашувда туман ҳокими ёшларнинг ҳаёти, уларнинг таклиф ва муаммоларини ўрганди, уларни ўйлантираётган масалалар билан қизиқди.
Ёшлар томонидан кўтарилган ҳар бир масала ва ташаббусга аниқ ва атрофлича жавоб берилиб, масалаларнинг ечими юзасидан шу жойнинг ўзида аниқ чора-тадбирлар белгиланди.
@uzbaxborotxizmati

Ўзбекистон туманида 36 нафар талабанинг шартнома пуллари тўлаб берилди
Юртимиздаги турли олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган 36 нафар Ўзбекистон туманилик талабанинг 50 фоиз шартнома пуллари “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан тӯлаб берилди.
Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, талаба-ёшлар ва уларнинг ота-оналари, яқинлари иштирокида бўлиб ўтган тадбирда тўловни тасдиқловчи сертификатлар ўз эгаларига тантанали тарзда топширилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрель кунги “Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан “Темир дафтар”га киритилган оилалар фарзандларининг, шунингдек, “Ёшлар дафтарига” киритилган ёшларнинг мамлакатимиздаги олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқиш бўйича йиллик харажатларини тўлаб бериш “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан Васийлик кенгаши қарорига мувофиқ тўлов-контракт суммасининг 50 фоизигача, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан ошмаган миқдорда амалга оширилиши белгиланган.
Ҳукуматнинг ушбу қарорига асосан "Ёшлар дафтари”га киритилган йигит-қизлар ҳамда “Темир дафтар”даги оилаларнинг фарзандлари бўлган 36 нафар талабанинг жорий ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорининг 50 фоизигача, 124 миллион 243 минг сўмлик контракт пуллари тўлаб берилди.
Ўтган 2021 йилда Ўзбекистон туманида 150 нафардан зиёд талабанинг 50 фоиз шартнома тӯлови “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан тӯлаб берилган эди.

“Ташаббусли бюджет” лойиҳаси ғолиблари эълон қилинди
openbudget.uz сайтидаги маълумотларга кўра, жорий йилги дастлабки ташаббуслар жараёнида республикамиз бўйича 2215 та ташаббус ғолиб деб топилган ва энди улар давлат бюджетидан молиялаштирилади.
Шу жумладан, Ўзбекистон туманидан 9 та ташаббус ғолиб дея топилган.
Хусусан, “Кўл Элаш", “Шакаробод", “Мўйи муборак”, “Ўқчи” ва “Янгиҳаёт” маҳаллалари, 49, 13, ва 12-умумтаълим мактаблари ҳамда Яйпан шаҳар Туркистон кўчасида жойлашган кўп тармоқли марказий поликлиниканинг болалар бўлими инфратузилмалари ва моддий техник базаларини яхшилаш юзасидан платформага киритилган ташаббуслар фуқароларнинг фаол иштирокида овоз бериш йўли билан ғолиб дея топилган.
Туман бўйича ғолиб ташаббуслар рўйхатини 👉мана бу ерда👈 кўриб чиқишингиз мумкин.

#инфографика
2022 йилнинг январ-феврал ойларида Ўзбекистон туманининг чакана савдо товар айланмаси ҳажми қанчани ташкил этди?
🏢Фарғона вилояти статистика бошқармаси тақдим этган маълумотга кўра, жорий йил январ-феврал ҳолатига Ўзбекистон тумани бўйича чакана савда товар айланмаси ҳажми 66,8 млрд. сўмни ташкил этди.
⬇️Шундан:
🟢Йирик корхоналар – 2,6 млрд. сўм
🔵Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик – 64,2 млрд. сўм.
💠Шунингдек:
🔸Аҳоли жон бошига нисбатан чакана савдо товар айланмаси – 273,8 минг сўм
🔹Уюшмаган савдо товар айланмаси - 7,8 млрд.сўм
🔸Умумий овқатланиш корхоналари савдо айланмаси – 0,7 млрд.сўм
🔹Улгуржи савдо айланмаси – 1,7 млрд. сўмни ташкил этди.

Карантин сабаб тайинланиши кечиккан пенсиялар тўлиқ қоплаб берилади
Пенсия жамғармаси ахборот хизмати хабар беришича, Республикада карантин эълон қилинган муддатдан эътиборан (2020 йил 24 март) муайян сабабларга кўра ёшга доир пенсия тайинланиши учун ўз вақтида мурожаат қилолмаган фуқароларга ўтган даврлар учун ҳам маблағ тўлиқ тўлаб берилади.
Маълумот учун: 2020 йил 1 май куни пенсия ёшига етган фуқаро турли сабабларга кўра 2022 йил январь ойида Пенсия жамғармасига мурожаат қилса, фуқарога 2020 йил 1 майдан пенсия тайинланади ва ўтган 20 ойлик пенсия миқдори тўлаб берилади.

#яшил_йиллик
#яшил_маконни_биргаликда_барпо_этамиз
"Яшил йиллик": манзилларда иш қизғин
Ўзбекистон туманидаги 64-умумтаълим мактабида “Мен кўчат экдим! Сизчи?” шиори остидаги “Яшил макон” акцияси ўтказилди.
Хотамтой қишлоғида жойлашган таълим масканида ташкилланган эзгу тадбирда таълим фаоллари манзарали дарахт ва атиргул кўчатларининг 100 га яқинини мактаб ҳудудига экишди.
Шунингдек, акция доирасида ўқувчи ёшлар иштирокида кўргазмали чиқишлар, иншо ва расмлар танловлари, спорт мусобақалари ўтказилди. Ғолиб ва совриндорлар эса ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирландилар.

#очиқ_мустақил_танлов
Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилоят филиали вилоят бошқарма ва ташкилотлари билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилди:
Хусусан, Ўзбекистон тумани бўйича:
🔸Молия бош бошқармаси:
— Ўзбекистон тумани ҳокимлиги молия бўлими махаллий бюджетни шакллантириш бюджет ташкилотларини молиявий таъминлаш бўлими бошлиғи ўринбосари;
— Ўзбекистон тумани ҳокимлиги молия бўлими қишлоқ хўжалигида бозор механизмларини жорий этиш ва томорқа ерларини ривожлантириш шўъбаси бош мутахассиси;
— Ўзбекистон тумани ҳокимлиги молия бўлимининг оилавий тадбиркорликни ривожлантириш шўъбаси бош мутахассиси.
❗️Ҳужжатлар 2022 йил 11 апрелгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.
🔸Фарғона вилояти ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги Давлат маркази:
— Ўзбекистон тумани ташхис марказ директори.
🔸 Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси:
— Ўзбекистон тумани иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бош мутахассиси.
❗️Ҳужжатлар 2022 йил 10 апрелгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.
▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.