“Туюл” маҳалласида сайёр қабул ўтказилди
Бугунги кунда халқ билан учрашиб, жойларга чиқиб уларнинг дардига қулоқ тутиш, шу орқали аҳолининг розилигига эришиш ҳар бир раҳбарнинг асосий вазифаларидан бирига айланди.
Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев “Туюл” маҳалла фуқаролар йиғинида фуқаролар билан навбатдаги сайёр қабулини ўтказди.
Тадбирда туман ҳокими ўринбосарлари, туман корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари иштирок этди. Сайёр қабулда аҳолининг мурожаатлари атрофлича ўрганиб чиқилди.
Бу галги сайёр қабулда маҳалла аҳли ҳамда туманнинг бошқа ҳудудларидан ҳам келган фуқаролар томонидан 30 дан ортиқ турли масалалар ўртага ташланди.
Қабулда иштирок этган Ойбек Низомиддинов маҳалланинг “А.Темур” кўчасида ичимлик суви тармоғида юзага келган носозликни бартараф этиш масаласида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.
Мурожаатга асосан, туман раҳбарининг топшириғига кўра “Сувоқава” ДУК туман филиали мутасаддилари томонидан муддатидан кечиктирмасдан ушбу муаммо бартараф этиладиган ва натижаси ҳақида ахборот бериладиган бўлди.
Маҳалла аҳлининг бир гуруҳ вакиллари эса ўтган 2021 йилда ҳокимлик ва туманга бириктирилган вакил - АТ "Асакабанк"нинг амалий кўмаги билан қишлоққа 160 кВА бўлган янги трансформатор ўрнатилганидан мамнунликларини билдириб, эндиликда яна маълум кўчаларни таянч устунлари билан таъминланишида амалий кўмак сўрашди. Мазкур мурожаат бўйича ҳам туман электр таъминоти корхонаси раҳбарига маҳаллада ўрганишлар ўтказиб, зарур бўлган таянч устунларининг аниқ сони ҳақида таклиф киритиш топшириғи берилди.
МФЙ таркибидаги Дўстларобод қишлоғи инфратузилмасини яхшилаш, ҳудуддаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан таклиф ва мулоҳазалар тингланиб, барча масалаларни тез муддатларда бевосита жойига чиқиб ўрганилиши қайд этилди.
Қабулда кўтарилган барча мурожаатлар ижро назоратига олиниб, уларни ҳал қилиш чора-тадбирлари белгиланди.
Муамммоларнинг маълум қисмига шу куннинг ўзида ижобий ечим топилган бўлса, айримларига қонуний тушунтиришлар берилди. Муддат талаб қиладиган масалалар юзасидан эса бириктирилган масъуллар томонидан қабулдан сўнг ўрганишлар бошланди.
@uzbaxborotxizmati

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Суюлтирилган газ таъминоти автоматлаштирилган тизимга ўтмоқда
Ўзбекистон туманида ҳам маиший истеъмол учун аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш ID карталар орқали тўловни амалга оширган ҳолда амалга оширилмоқда.

Ҳоким ёрдамчиларининг ўз ишига азму шижоат билан ёндошуви белгиланган вазифаларни сифатли ва ўз муддатида бажарилишига хизмат қилмоқда
Ўзбекистон туманидаги “Шўрқишлоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчиси Қобилжон Хамдамов тез муддатларда ўз ваколати доирасида бажариши лозим бўлган вазифаларни ўзлаштириб олди.
Маҳалла фаоллари, нуронийлари ва сектор ишчи гуруҳи билан бамаслаҳат иш олиб бораётган ҳоким ёрдамчиси маҳалладаги ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлаш, аҳоли даромадларини ошишига хизмат қиладиган янги ташаббусларни илгари сурмоқда.
Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев мазкур маҳаллада бўлиб, ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчиси фаолияти билан танишди.
Таъкидланишича, ҳоким ёрдамчиси ишга киришгандан сўнг бевосита унинг ташаббуси билан ҳуддудаги 2 нафар тадбиркор томонидан ўз маблағи ва банк кредити асосида 40 та тикувчилик мошинаси сотиб олиш ишлари бошланган. Ҳокимлик кўмагида ҳудуддаги ички йўлларга 500 метр шағал тўшалган. Шунингдек ҳомийлик маблағлари ҳисобидан маҳаллада 1 та тоза ичимлик сув қудуғи кавланди.
Яна бир ташаббус, маҳалла марказидаги савдо дўконининг 2 қаватида бўш турган хоналарда тикувчилик цехи ташкил этиш таклифини ўртага ташлаган ҳоким ёрдамчиси бу масалада тадбиркор билан келишилганини баён этди. Натижада, 10 дан зиёд маҳалла аёлларининг бандлиги таъминланишини қайд этилди.
Ушбу таклифни маъқуллаган туман раҳбари, барча амалий ишларни ташкил этишга кўмаклашиш юзасидан мутасадди масъулларга топшириқ берди.
Ҳудуд профилактика инспектори билан ҳам бўлиб ўтган суҳбатда, маҳаллада жиноятчиликнинг олдини олиш муҳитини мустаҳкамлаш, бу борада тартиб-интизом ва масъулиятни кучайтириш юзасидан кўрсатмалар берилди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон туманилик боксчи қиз Осиё чемпиони бўлди
Куни кеча, Тошкент шаҳрида 22 ёшгача бўлган боксчилар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтди.
Тарихда илк маротаба ўтказилган қитъа чемпионатида ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари 16 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритишди.
Қувонарлиси, ушбу нуфузли мусобақада 63 кг вазн тоифасида иштирок этган Ўзбекистон туманилик спортчи Моҳинабону Абдуллаева барча рақибаларини мағлуб этган ҳолда Осиё чемпиони бўлди.
Бугун туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев сектор раҳбарлари ҳамроҳлигида мусобақа олтин медали соҳибасини қутлаш учун унинг хонадонига ташриф буюрди.
Чемпион қизнинг яқинлари, устоз-мураббийлари ва маҳалла фаоллари жам бўлган файзли хонадонда ушбу тарихий ғалаба эътироф этилди.
Туман раҳбари Моҳинабонуни эришган муваффақияти билан қутлаб, келгуси спорт баҳсларида янада улкан ғалаба ва зафарлар ёр бўлишини тилади.
Спортчига иззат-икром кўрсатилиб, туман ҳокимлигининг ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалари топширилди.