Эркин Абдулаҳатов
684 subscribers
468 photos
164 videos
11 files
282 links
Ҳаётда доим қийин йўлни танла, шунда сен рақобатга учрамайсан.
Download Telegram
Зиддиятлар пайдо бўлганда қайсидир томонга садоқат кўрсатгандан кўра, вазиятни объектив баҳолаб тўғри фикр томонида турган афзалроқ.

Бундай ёндашув адолатни тарғиб қилади, ишончни барқарорлаштиради ва низоларни соғлом ҳал қилишга ёрдам беради.

Зиддият пайтида сиз бир инсонни қўллаб-қувватласангиз, иккинчи инсонни йўқотишингиз мумкин, аммо тўғри фикрни қўллаб-қувватласангиз ҳеч кимни, ҳеч қачон йўқотмайсиз.

Дилсора Фозилова
Голлланд астро-сейсмологи Франк Ҳугербитс жамоаси 14-16 октябрь кунларига қадар Ҳиндикуш тоғликларида кучли тебраниш билан боғлиқ зилзила хавфини прогноз қилмоқда.
Афғонистонда иккита кучли зилзила бўлишидан олдин атмосферада қандайдир параметрлардаги тебранишларда ноодатийлик бўлган.
Шу икки уч кунликда Япония, Вануати, Соломон, Янги Зеландия каби юртларда М 7.5 - 7.7 зилзила хавфини берувчи атмосфера флуктацияси рўй беряпти.

Атмосферадаги ноодатий тебранишлар юқоридаги нуқталарда яқин кунларда 7.5 - 7.7 магнитудали ҳалокатли зилзила хавфини беряпти.

Биз синчков кузатишда давом этамиз. Франк Ҳугурбитс ва унинг жамоадошларини қисқа муддатли давр учун зилзила хавфи прогноз усулини яратгани дарҳақиқат менга жуда катта таъсуротларни бермоқда.

Айни хавф ўта юқори ҳозирги даврда бу каби усулни кенг миқёсда такомиллаштириш керак.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ижодкорнинг ёндашуви ёқди.

Видеоблогер тоғли Ғелон қишлоғига олиб борувчи йўлга ётқизилган янги асфалт қопламасига фокусни бериб, иш эффектини моҳирона ёритиб берган.

Мавсумнинг ҳам момент даври танланган. Натижада лавҳада куз ранглари билан бўялган юртимизнинг гўзал гўшаси тасвирга тушиб қолган. Оҳанг ҳам ҳаммасига уйғин тушган.

Видеоблогер Умид Нормуратовнинг кейинги ишларига муваффақият!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жамиат қачон ўзгаради?

©Ҳамид Содиқ
Жамиятга ўз ёзуви учун масъул бўлган бошқа сейсмологлар бизнинг прогнозларимиз ва огоҳлантиришларимизни ўқишдан тўхтатиб, одамларнинг ҳаётига хавф солишга уринмоқда.

Илм-бу тараққиёт, музлатилган дин эмас!


Ҳатто, Франк Ҳугербитс ва унинг илмини жамиат, ислом жамиатлари қабул қилмаяпти. Жорий йил учта ҳалокатли зилзила мусилмон мамлакатларида (Туркия, Марокаш, Афғонистон) бўлди. Ҳалок бўлганларнинг умумий сони 100 минга яқин. У ҳудудларда кучли зилзила бўлишини воқеадан уч-тўрт кун олдин айтган олимга муносабатни қара?

Ҳар бир катаклизмга учраган мамлакатда сейсмология тузилма йўқ дейсизми? Керак бўлса ўшалар ўз халқига илмдорни ёмон отлиқ қилиб кўрсатяпди. Бу ҳақида бир нечта мақолалар ҳам бор.

Илм тараққиётга элтади. Илмни қўллаб-қувватлаш керак!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шу видеони кўриб, ўтмишим, ҳатто ҳозирги кунларда ҳам баъзида касб нуқтаи назардан рўй берадиган ҳолатлар кўз олдимга келиб кетди.

2010-2015 йиллар об-ҳаво прогнозлари ҳақида кимгадир маълумот берсам, худога шак келтиряпсан, кофир бўляпсан дейдиганлар роса асабимга тегарди. Ҳатто, улар ва уларнинг гумашдалари томонидан қариндошлар олдида сазойи, обрўсизлантириш ҳолатлари ҳам учраган.

Афсуски, ислом юртларида мана шундай мутаасиблар (балки улар биз ўйлаганчалик мутаасиб эмас, реал фундаментал ислом позициясидан, унинг нормаларидан (оятлар) келиб чиқиб фикрлашгандир) туфайли илмга асрлар давомида болта уриб келинди.
22-23 октябрда водийда кутилаётган ёғин прогнози
Камчиликларсиз инсонлaрдан фойда кам.

©Аврам Линколн
Мийялар дам олиши учун пойтахдаги энг сокин боғлардан бири.

Боғда деярли ҳеч ким бўлмайди. Кузда реал куз хазонрезги, куз ҳиди, ёзда, қишда ва баҳорда ҳам ҳақиқий фасллар ўзгаришини шу ерда кўриш мумкин.

Сокинлик, кейинги иш ҳафтаси учун етарли қувват ва мотивация беради бу боғ мен учун!
“Ҳиссиёт билан қабул қилинган фикрлар ҳар доим яхши асосга эга бўлмаган фикрлардир; Ҳақиқатан ҳам, эҳтирос унга берилувчан инсонга рационаллик етишмаслигининг ўлчовидир.

Сиёсат ва диндаги фикрлар деярли ҳар доим ҳиссиёт билан қабул қилинади"

©️Бертран Расселл
Олимлар 1840 йиллардан бошлаб Орол денгизи ва унинг атрофида жуда кўплаб илмий-тадқиқот ишларини ўтказишган.

Бундан 180-200 йилларча олдин минтақада хориж тадқиқотчилари томонидан, Мен билмаган, хаёлимга ҳам келтирмаган ажойиб кузатув ва илмий экспедициялар амалга оширилган экан.

Юқоридаги каби жўвонлардан ўнлаб бор, ҳар бирида минглаб монографиялар тахланган.

Буларни ўқиш керак холос. Афсуски, бу каби китобларда ўзбек фамилиялари йўқ ҳисоби. Деярли кам учрайди. Минг афсуски, шундай!

Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти кутубхонаси.
Mintaqada yana kuchli zilzila xavfini beruvchi kuchli atmosfera tebranishi ro'y berdi.

Afg'onistonning Hindikush tog' tizmalarida shu yaqin kunlarda M6 zilzila xafvini prognoz qilish mumkin.

©Frank_Hugerbits jamoasi.
Hayotiy tajribam menga shuni o'rgatdiki, agar odamlar sizga qarshi nimadir qilsalar, oxir oqibat bu sizga foyda keltiradi.

©M.Gandi