UzA | Tezkor xabarlar
30.7K subscribers
8.88K photos
940 videos
33 files
1.48K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
Download Telegram
#RASMIY_TAYINLOV

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан:

- Улугбек Ахмадович Азамов Ўзбекистон Республикаси маданият ва туризм вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига;

- Алишер Зафар ўғли Саъдуллаев Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари – Ёшлар ишлари агентлиги директори лавозимига;

- Шерзод Саиджанович Хидоятов Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига;

- Нозим Бахтиёрович Хусанов Ўзбекистон Республикаси
камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига;

- Агриппина Васильевна Шин Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига;

- Нарзулло Наимович Обломурадов Ўзбекистон Республикаси табиат ресурслари вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️Президент Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги раҳбарини ишдан олди

Айни дақиқаларда ўтаётган йиғилишда давлатимиз раҳбари соғлиқни сақлаш соҳасига тўхталиб, "Док-1 Макс" препаратини қабул қилиш оқибатида болалар ҳаётдан кўз юмгани билан боғлиқ вазиятни қаттиқ танқид қилди.

"Самарқанд ва Қашқадарёдаги болалар ўлими соҳада ишлар аҳволини, назорат йўқлигини кўрсатди. Бугун Фармацевтика агентлиги раҳбари Кариевни ишдан олдим. Бунга йўл қўйган мутасаддиларнинг ҳаммаси қонун олдида жавоб беради!", - деди Президент.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️ДХХ терроризмни молиялаштирмоқчи бўлган шахсларни қўлга олди

Қўқонлик К.Ҳасанов 2019 йилда Москвага ишлаш учун бориб, тармоқлар орқали Суриядаги «Тавҳид ва жиҳод катибаси» террористик ташкилоти аъзолари таъсирига тушиб қолиб, уларга ёрдам бериш учун «молиявий жиҳод» қилишга аҳд қилади. Қўқонда яшовчи таниши С.Зокировни ҳам Суриядаги биродарларга моддий ёрдам беришга ундаган. У Ўзбекистонда яшовчи шахсларни «молиявий жиҳод»га чорлаши ва улар берган пулларни Суриядаги террорчиларга юбориши керак бўлган.
Топшириқга кўра, С.Зокиров «Telegram» орқали Суриянинг Идлиб шаҳрида яшовчи шахс билан боғланиб, унга 50 минг АҚШ доллари юборишни режалаштирган.
ДХХ томонидан ўтказилган тезкор тадбирда С.Зокиров бу пул маблағини юбормоқчи бўлган вақтида жиноят устида қўлга олинди.
К.Ҳасанов хорижда ушланиб, Ўзбекистонга олиб келинди.

К.Ҳасанов 8 йил, С.Зокиров эса 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️⚡️«Ўқувчиларга физика ва кимё фанини ўқитишни бекор қилиш ҳақидаги фикрлар ҳеч бир асосга эга эмас» — вазир

Ўзбекистон мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова мактабларда физика ва кимё фанлари қисқартирилиши юзасидан ижтимоий тармоқлар орқали кенг муҳокама қилинаётган мунозараларга муносабат билдирди.

«Келажакда гуманитар соҳани эгаллайдиган ўқувчиларга физика ёки кимё фанларини ўқитиш керак эмас, дейиш мумкин эмас. Сабаби ҳар бир инсон қайси касбни танламасин, мавжуд илмий парадигма асосида дунё қандай тузилганини билиши шарт.

Физика ва кимё каби фундаментал фанларни ўқитиш асносида инсоннинг фикрлаш қобилияти ривожланади. Бундай салоҳиятга эга бўлган шахс эса ҳодисаларни таҳлил қилиш, тушуниш ва тушунтиришга қодир бўлади.

Таълим соҳасига масъул раҳбар сифатида ушбу фундаментал фанларни мактаб ўқувчиларига ўқитилишини бекор қилиниши ҳақидаги фикрлар ҳеч бир асосга эга эмаслигини ва бундай хавотирга ўрин йўқлигини маълум қиламан. Аксинча, эндиликда биз мактабларда ушбу фанларни ўқитишни амалиёт билан боғлаш устида бош қотиришимиз ва бунинг учун барча зарур шарт-шароитларни яратишга бор эътиборимизни қаратишимиз зарур», — дейилади муносабатда.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️⚡️«Қамчиқ» довони транспортлар ҳаракати учун қайта очилди

Кучли қор ёғиши ва Гидрометеорология хизмати маркази маълумотига асосан кўчки хавфи юзага келганлиги инобатга олиниб, 2023 йил 4 январь куни соат 00:01 дан бошлаб «Қамчиқ» довонидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлида транспортлар ҳаракати вақтинча чекланган эди.

Тунги вақтда махсус техникалар ёрдамида «Қамчиқ» довонида йўлларни қордан тозалаш ишлари тўхтовсиз равишда амалга оширилди.

Бугун, 4 январь куни соат 10:00 дан бошлаб «Қамчиқ» довонида транспортлар ҳаракати учун рухсат берилди.

Ҳайдовчилардан оралиқ масофани сақлаб, тезликни меъёрдан оширмасдан, қоидаларга риоя қилган ҳолда ҳаракатланиш сўралади.

Каналга уланиш:
@uzauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Номаълум шахслар томонидан ўзбек-тожик чегараси яқинида 26 кг наркотик модда қолдириб кетилди — ДХХ

Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ва Чегара Қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳамкорлигида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, Булунғур тумани ҳудудидан ўтувчи ўзбек-тожик давлат чегараси яқинида номаълум шахслар томонидан қолдириб кетилган 20 кг 3 гр «опий» ва 6 кг 5 гр «гашиш» гиёҳвандлик воситалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 246 ва 273-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ушбу гиёҳвандлик воситалари эгаларининг шахсига аниқлик киритиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Каналга уланиш:
   @uzauz
⚡️⚡️Божхона қўмитасининг маълум қилишича, декабрь ойида Ўзбекистонга келтирилган «Док-1 МАКС» дорисининг 3 та партияси, яъни, салкам 60 минг қутиси қатъий назорат остида сақланмоқда.

Бундан ташқари, ушбу дорининг илгари келтирилилган 2 та партияси ҳам ДБҚ омборида ушлаб турилибди.

Божхона органлари томонидан салбий ҳолатлар кузатилган илк кунларданоқ дори воситасини эркин муомалага чиқармаслик бўйича барча чоралар кўрилган.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️⚡️Автомобиллар учун шартнома тузиш вақтинча тўхтатилди — «UzAuto Motors»

«Бугун, 4 январдан бошлаб «UzAuto Motors SAP» ҳисоб дастурий таъминотини амалга ошириш ва маҳсулот инвентаризацияси ўтказилаётгани муносабати билан, ушбу муддатда контрактация шартномасини тузиш, барча автомобилларни топшириш ва тўловларни қабул қилиш вақтинча тўхтатилади.

Бундан ташқари, дастурий таъминотни ишга тушириш тадбирлари ўтказилиши муносабати билан «UzAuto Motors» иловаси фаолияти ҳам вақтинча тўхтатиб турилиши мумкин.

Дастурий таъминотни янгилаш ва инвентаризация ишлари якунлангандан сўнг, контрактация шартномаларини тузиш, олдиндан тўловни қабул қилиш ва автомобилни етказиб бериш тўлиқ ҳажмда қайта тикланади.

2022 йил, янги йил арафасида автомобиль етказиб бериш бўйича шартнома тузган ва 7 кун ичида олдиндан тўловни амалга ошира олмаган шахслар иш қайта тикланганидан сўнг, автомобиль учун олдиндан тўловни амалга ошириши мумкин.

Шу билан бирга, улар томонидан автомобиль етказиб бериш бўйича тузилган шартномалар ўз кучида қолади, фақат олдиндан тўлов муддати узайтирилади.

«UzAuto Motors» компанияси истеъмолчилардан 4-5 кун давом этиши мумкин бўлган вақтинчалик ноқулайликларни тушунишларини сўраб қолади».

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️⚡️Тошкент ислом институтига янги ректор тайинланди

Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов Тошкент ислом институти ректори лавозимига тайинланди.

Бунга қадар у Ўзбекистон халқаро ислом академиясида кафедра мудири лавозимида ишлаган.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️⚡️Ўзбекистон мусулмонлар идораси раисига ўринбосарлар тайинланди

Жалолиддин Ҳамроқулов Мусулмонлар идораси раиси ўринбосари лавозимига;

Уйғун Ғофуров Мусулмонлар идорасида раиснинг ёшлар ишлари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️⚡️Ғаниев Шухрат Мадаминович Ўзбекистон Республикаси Президентининг Иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

Каналга уланиш:

@uzauz
⚡️⚡️Долларнинг расмий курси ошди

Марказий банк 2023 йил 5 январдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.     

1 АҚШ доллари +16,60 сўм ошди — 11 263,41 сўм;    

1 Евро курси -29,62 сўм тушди — 11 952,73 сўм

1 Россия рубли +3,98 сўм ошди — 158,05 сўм.    

Каналга уланиш:
   @uzauz
⚡️⚡️4 январь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев телефон орқали Россия Президенти Владимир Путин билан мулоқоти қилди.

Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️Тошкент шаҳрининг бош имом-хатиби тайинланди

Абдуқаҳҳор Юнусов Тошкент шаҳар бош имом-хатиби вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Бунга қадар у «Абу Сахий» жоме масжидида имом-хатиб вазифасида ишлаб келаётган эди.

2021 йилдан буён Тошкент шаҳар бош имом-хатиби вазифасида фаолият юритиб келаётган Раҳматуллоҳ Сайфуддинов ўз аризасига биноан ишдан бўшаган.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️⚡️Кейинги ҳафта Ўзбекистонда -27 даражагача совуқ об-ҳаво кузатилади

Жорий йилнинг 9 январь куни Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйи ҳудудларидан Россия Европа қисмининг шимолий ҳудудларида шаклланган совуқ ҳаво массаси кириб келиши бошланади.

9-11 январда Ўзбекистоннинг катта қисмида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади.

9-10 январда баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

10-15 январда республика бўйича аномал совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари -12-17 совуқгача, кундуз кунлари -5-8 даража совуқгача;

шимолда кечалари -17-22 совуқгача, Устюртда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда -25-27 даража совуқгача, кундуз кунлари 7-10 даража совуқгача;

жанубда ва Фарғона водийсида кечалари -5-10 совуқгача, кундуз кунлари -2-5 даража совуқгача пасаяди.

Йўлларда баъзи жойларда яхмалак юзага келади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Тошкент вилоятида «ДОК-1 МАКС» дорисидан ўлим ҳолати кузатилмаган, бироқ 4 нафар бола шифохонада даволанмоқда

Ижтимоий тармоқларда «Тошкент вилоятида (Ўртасаройда) »Док-1 Макс« дори воситасини истеъмол қилган 2 ёшли бола вафот этди», деган мазмундаги ёлғон хабар тарқалди.

Ушбу хабар юзасидан Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси қуйидагиларни маълум қилди:

Ҳозирги кунгача Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказининг Тошкент вилояти филиалига «ДОК-1 МАКС сиропи» истеъмоли натижасида заҳарланиш белгилари билан 9 нафар бола олиб келинган. Улардан 5 нафари соғайиб, уйига қайтарилди, 4 нафарининг аҳволи эса барқарор ҳолатда, уларга тегишли стандартлар асосида муолажалар давом эттирилмоқда.

Шуни қайд этиш керакки, Тошкент вилоятидаги соғлиқни сақлаш муассасаларида шу пайтгача «ДОК-1 МАКС» препаратидан заҳарланиш туфайли ўлим ҳолати кузатилмаган.

Каналга уланиш:
@uzauz
❗️Расмий хабар: қишки таътил узайтирилди

Ўзбекистонга аномал совуқ об-ҳаво кириб келиши муносабати билан барча бўғиндаги таълим муассасаларида қишки таътил муддати 17 январга қадар узайтирилди.

Ўқув машғулотлари 18 январь, чоршанба кунидан бошланади.


Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Боғчаларда ҳам навбатдан ташқари таътил эълон қилинади

Об-ҳаво ҳароратининг кескин тушиб кетиши сабабли мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларида мавсумий грипп касаллиги, шамоллашнинг кескин кўпайишига йўл қўймаслик учун 2023 йил 10-18 январь кунлари навбатдан ташқари таътил эълон қилинади.

Каналга уланиш:
@uzauz
ДХХ: «Док-1 МАКС» ва «Амбронол» дори воситалари белгиланган тартибда лаборатория синовларидан ўтказилмаган

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Тергов бошқармаси томонидан «Quramax Medikal» МЧЖ ҳамда «Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази» МЧЖ масъул шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг 186-3-моддаси 4-қисми «а» банди билан қўзғатилган жиноят иши бўйича ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Таъкидлаш лозимки, Ҳиндистон давлатида ишлаб чиқарилган «Док-1 МАКС» ва «Амбронол» дори воситаларининг ножўя таъсири оқибатида, ҳозирга қадар «ўткир буйрак етишмовчилиги» ташхиси билан даволанган бемор болалар ҳаётдан кўз юмган.

«Quramax Medikal» МЧЖ томонидан мамлакатимизга импорт қилинган ушбу препаратлар «Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази» МЧЖ томонидан лаборатория синовларидан ўтказилган ҳамда уларга мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида аниқланишича, «Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази» МЧЖ масъул ходимлари томонидан меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат талаблари қўпол равишда бузилиб, ушбу дори воситалари белгиланган тартибда лаборатория синовларидан ўтказилмаганлиги натижасида, сифатсиз препаратларнинг сотувга чиқарилишига йўл қўйилган.

Жиноят иши доирасида «Quramax Medikal» МЧЖнинг 2 нафар раҳбар ходимлари ҳамда «Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази» МЧЖнинг 2 нафар масъул ходимлари гумонланувчи шахслар сифатида ДХХ Тергов ҳибсхонасига тегишли тартибда жойлаштирилган.

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида «Quramax Medikal» МЧЖ томонидан Ҳиндистон давлатидан Ўзбекистонга импорт қилинаётган дори воситаларининг божхона назоратидан ўтказилиши тўхтатилди ҳамда мамлакатимиз дорихоналаридаги бундай препаратлар йиғиб олинди. Ҳозирда бу борадаги тадбирлар давом эттирилмоқда.

«Quramax Medikal» МЧЖга тегишли дори воситаларини Ўзбекистонда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилганлиги ҳамда соғлиқни сақлаш тизимидаги мутасадди ходимларнинг ушбу ҳолат бўйича амалга оширган ҳаракатларини текшириш юзасидан зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, шу ўринда, эҳтимолий салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, мазкур мавзуга оид текширилмаган ёки асоссиз маълумотларни тарқатмаслигингизни сўраймиз.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️Долларнинг расмий курси ошди

Марказий банк 2023 йил 7 январдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.     

1 АҚШ доллари +30,70 сўм ошди — 11 319,14 сўм;    

1 Евро курси -98,69 сўм тушди — 11 894,15 сўм

1 Россия рубли -0,56 сўм тушди — 157,62 сўм.    

Каналга уланиш:
   @uzauz
⚡️Ўзбекистон армияси дунёдаги энг кучли армиялар рейтингида 62-ўринни эгаллади

Global Firepower'нинг 2023 йилги дунёдаги энг кучли армиялар рейтингида Ўзбекистон 145 та давлат орасида 62-ўринни эгаллади.

Ўзбекистон ҳаво кучлари таркибидаги самолётларнинг умумий сони 197 та: 58 та қирувчи самолёт, 20 та ҳужумчи самолёт, 13 та ҳарбий транспорт самолёти, 7 та ўқув самолёти, 99 та вертолёт ва 33 та ҳарбий вертолёт. Шунингдек, армияда 420 та танк, 197 та ўзиюрар артиллерия мосламаси ва 143 та ёппасига ўқ узиш тизимлари мавжуд.

Ўзбекистонда хизматни ўташга яроқли инсон ресурсларининг умумий сони 13,5 миллион кишини ташкил қилади. Ҳар йили ҳарбий чақирув 622 минг кишига тўлдирилмоқда. Айни пайтда Ўзбекистон қуролли кучларида 65 минг киши хизмат қилмоқда.

Рейтингда кучли учликни АҚШ, Россия ва Хитой эгаллади.

Қўшниларимиз Қозоғистон 63-ўрин, Туркманистон 82-ўрин, Қирғизистон 107-ўрин, Афғонистон 114-ўрин, Тожикистон 120-ўриндан жой олди.

Каналга уланиш:
   @uzauz