QISHLOQ XO'JALIGI VAZIRLIGI
5.35K members
1.75K photos
248 videos
1 file
1.01K links
O'zbekiston Respublikasi Qishloq xo'jaligi vazirligi Axborot xizmati

Telegram: https://bit.ly/2lkW9Ch
Web: https://bit.ly/2GHyjZc
Facebook: https://bit.ly/2T08Ajo
Instagram: https://bit.ly/2KaW11S
Youtube: https://bit.ly/2GIyZx7
Download Telegram
to view and join the conversation
#Таълим
Тошкент давлат аграр университети ҳузуридаги Тошкент вилояти Зангиота агротехнологиялар техникумига умумий ўрта маълумотга эга бўлган шахслар кундузги ва сиртқи таълим шаклларида тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинадилар.
Ўқиш муддати 2 йил.
✏️Техникумни тамомлаган битирувчилар ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонларисиз якка тартибдаги суҳбат орқали олий таълим муассасаларида 2-курсдан ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга бўлади.
🎓Янги ўқув йили учун қуйидаги йўналишлар бўйича кундузги кечки ва сиртқи шаклда ўқишга таклиф қиламиз.
♦️Ўсимликлар ҳимояси ва карантини агрономи.
5 давлат буюртмаси (грант),
15 тўлов контракт.
♦️Зоотехник.
5 давлат буюртмаси (грант),
15 тўлов-контракт.
♦️Тупрок бонитировкаси ва ер ресурсларидан фойдаланиш техник-технологи.
5 давлат буюртмаси (грант),
15 тўлов-контракт.
♦️Иссиқхона ва парник хўжалиги техник-технологи.
5 давлат буюртмаси (грант),
15 тўлов-контракт.
♦️Ветеринария медицинаси.
5 давлат буюртмаси (грант),
15 тўлов-контракт.
♦️Агрологистика.
5 давлат буюртмаси (грант),
15 тўлов-контракт.
♦️Бухгалтерия ҳисоби ва аудит.
5 давлат буюртмаси (грант),
15 тўлов-контракт.
♦️Агроном (экин турлари бўйича).
5 давлат буюртмаси (грант),
15 тўлов-контракт.
♦️Рақамли ахборотни қайта ишлаш аналитиги.
5 давлат буюртмаси (грант),
15 тўлов-контракт.
♦️Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва сервиси техник-технологи.
5 давлат буюртмаси (грант),
15 тўлов-контракт.
♦️Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари сифатини назорат қилиш техник-технологи.
5 давлат буюртмаси (грант),
15 тўлов-контракт.
♦️Ихтиология.
5 давлат буюртмаси (грант),
15 тўлов-контракт.
♦️Экспорт агенти.
5 давлат буюртмаси (грант),
15 тўлов-контракт.
♦️Қишлоқ хўжалигини электлаштириш ва автоматлаштириш.
5 давлат буюртмаси (грант),
15 тўлов-контракт.
🏢Техникумларга http://texnikum.edu.uz/ электрон платформаси орқали абитуриентларни ҳужжатларини қабул қилиш ташкил этилади.
Қабул 2020 йил 25 авгусдан 25 сентябргача давом этади.
🧾Техникумларга электрон платформа орқали қўйидаги ҳужжатлар қабул қилинади:
1️⃣ Электрон ариза;
2️⃣ Умумтаълим мактабининг 11-синфни тугатганлигини тасдиқловчи аттестат (электрон) нусхаси ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасасини тамомлаганлиги тўғрисидаги диплом (электрон) нусхаси;
3️⃣ 3x4 фотосурат.
Коллежларда ўқитиш касблар ва мутахассисликларнинг мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда 2 йилгача муддатда, техникумларда 2 йилдан кам бўлмаган муддатда давлат буюртмаси ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
📌Юқорида кўрсатилган мутахассисликлар бўйича ОТМларида дарс берган ва иш стажига эга бўлган педагог ходимларни ишга таклиф қиламиз.
📬Манзил: Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Харакат МФЙ Беруний кўчаси 1-уй.
📲Мурожаат учун телефонлар 99890-944-02-22,
99899-791-56-12,
99899-824-15-57.

@uzagroministry
Web l Facebook l Instagram| Telegram| Youtube
#Эълон
📜Қишлоқ хўжалиги вазирлигида ишлашни хоҳловчилар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинади

⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда Вазирлик Марказий аппаратида мавжуд бўлган бўш лавозимларни малакали ва энг муносиб номзодлар билан таъминлаш мақсадида очиқ мустақил танлов эълон қилади.

Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг
“Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали”
vacancy.argos.uz орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигида мавжуд бўш лавозимлардан бирини танлаб, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

📌Номзод бир вақтнинг ўзида 3 та бўш лавозим учун ариза билан мурожаат этиши мумкин.

Танловда иштирок этиш бўйича аризаларни қабул қилиш фақат номзодлар томонидан сайтдаги электрон сўровномани тўлдириш орқали амалга оширилади.

🔰Танлов тўғрисидаги батафсил маълумотлар билан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг расмий сайти agro.uz ҳамда +998 71 263-03-36, 260-36-87 телефон рақамлари орқали билиб олишингиз мумкин.

Номзодлардан ариза ва керакли ҳужжатлар 2020 йил 8 сентябрдан
22 сентябргача
қабул қилинади.

Ариза ва ҳужжатларни қабул қилиш вақти ўтгандан сўнг юборилган ариза қабул қилинмайди ҳамда ҳужжат эгалари танловда иштирок эта олмайди.

@uzagroministry

Web l Facebook l Instagram| Telegram| Youtube
Poytaxtning O‘zbek tili va adabiyoti universitetida Vazirlar Mahkamasining Davlat tilini rivojlantirish departamenti va Fanlar akademiyasi hamkorligida “Davlat tilida ish yuritish” amaliy qo‘llanmasi kitobining taqdimoti bo‘lib o‘tdi.

BATAFSIL:👇
http://til.gov.uz/uz/news-and-announcements/news/113

Bizning manzil:

👉 http://til.gov.uz/uz/
👉 https://t.me/dtrdep
Республикамизда 2020 йилнинг январь-август ойларида мева-сабзавотларнинг экспорт кўрсаткичлари

@uzagroministry

Web l Facebook l Instagram| Telegram| Youtube
Информация о средних розничных ценах на продовольственные товары в разрезе регионов Республики Узбекистан по состоянию на 14 сентября 2020г.
@uzagroministry

Web l Facebook l Instagram| Telegram| Youtube
Информация о средних розничных ценах на продовольственные товары в разрезе регионов Республики Узбекистан по состоянию на 14 сентября 2020г.
@uzagroministry

Web l Facebook l Instagram| Telegram| Youtube
Информация о средних розничных ценах на продовольственные товары в разрезе регионов Республики Узбекистан по состоянию на 14 сентября 2020г.
@uzagroministry

Web l Facebook l Instagram| Telegram| Youtube
Информация о средних розничных ценах на продовольственные товары в разрезе регионов Республики Узбекистан по состоянию на 14 сентября 2020г.
@uzagroministry

Web l Facebook l Instagram| Telegram| Youtube
Информация о средних розничных ценах на продовольственные товары в разрезе регионов Республики Узбекистан по состоянию на 14 сентября 2020г.
@uzagroministry

Web l Facebook l Instagram| Telegram| Youtube
#ТАЙИНЛОВ
Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосарлар
тайинланди

⚡️Жорий йилнинг 15 сентябрь куни Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Низомиддинов раислигида йиғилиш бўлиб ўтди.

🔰 Соҳага доир вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари раҳбарлари иштирок этган йиғилишда Президент Ш.Мирзиёевнинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги берилган топшириқлари ижросининг бориши таҳлилий муҳокама қилинди.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди.

☑️Рўзметов Максуд Исмаилович
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг Ерлардан самарали фойдаланиш масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

☑️Ходжаев Саидкамол Саидкаримович Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг озиқ-овқат саноатини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари - Озиқ-овқат саноатини ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

☑️Мирзаев Шуҳрат Шахабутдинович Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг Молиявий ва иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

☑️Сулаймонов Ботиржон Абдушукурович Вазирнинг фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш бўйича ўринбосари - Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази бош директори этиб тайинланди.

Йиғилишда соҳага доир бошқа тайинловлар ҳам амалга оширилди.

Кун тартибидаги масалалар бўйича мутасадди раҳбарларнинг фикрлари тингланди.

Батафсил

@uzagroministry

Web l Facebook l Instagram| Telegram| Youtube
⚡️ТАЙИНЛОВ: Қишлоқ хўжалиги вазирининг Молиявий ва иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари тайинланди

☑️Мирзаев Шуҳрат Шахабутдинович Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг Молиявий ва иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

☑️Шуҳрат Мирзаев 1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган.

☑️2018 йил ноябрь ойидан "Агробанк акциядорлик тижорат банки" Бошқаруви раисининг ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

Батафсил

@uzagroministry

Web l Facebook l Instagram| Telegram| Youtube
⚡️ТАЙИНЛОВ: Қишлоқ хўжалиги вазирининг Ерлардан самарали фойдаланиш масалалари бўйича ўринбосари тайинланди

Рўзметов Максуд Исмаилович Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг Ерлардан самарали фойдаланиш масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

М. Рўзметов 1977 йили Хоразм вилояти Янгиариқ туманида туғилган.

☑️2007-2017 йй. - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалик махсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментининг ерлардан оқилона фойдаланиш масалалари бўйича етакчи мутахассиси, 2017 йилдан Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раис ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.

☑️М.Рўзметовга ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш концепциясини амалга ошириш, қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш, қишлоқ хўжалиги ерларини мониторинг қилиш, тупроқ бонитировкасини ўтказиш ва бошқа вазифалар топширилди.

Батафсил

@uzagroministry
Қишлоқ хўжалиги вазирига тўртта янги ўринбосар тайинланди

👉https://xabar.uz/ukm

📲Каналга қўшилинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE6kMk7VmpcqzxoC3w
Меваларни совуқхоналарда сақлаш, хусусан нокда теримдан кейинги амалиётлар бўйича ТошДАУ олимларининг тадқиқоти Тошкент вилоятида жойлашган Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик илмий-тадқиқот институтида давом этмоқда.

@uzagroministry

Web l Facebook l Instagram| Telegram| Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Қишлоқ хўжалиги йўналишида 200 дан зиёд ишланма тижоратлаштиришга тайёр
@uzagroministry
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сув ресурсларини асраш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг таннархини камайтириш учун сув тежовчи технологияларни жорий этиш шарт

Внедрение водосберегающих технологий - обязательное условие экономного использования воды, снижения себестоимости сельхозпродукции

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️ Тошкент давлат аграр университетининг Самарқанд филиали ташкил этилди

“Тошкент давлат аграр университетининг Самарқанд филиали фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Батафсил 👉 https://bit.ly/32ynkwn

Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Меҳнат миграцияси: кўп йиллик муаммоларга ечим топилмоқда
@uzagroministry
Манба: Ўзбекистон Миллий Телерадио Компанияси.
www.mtrk.uz
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
Аграр университетнинг Самарқанд филиали ташкил этилди

Ҳукуматнинг тегишли қарорига (№556, 16.09.2020й) биноан, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат аграр университетининг Самарқанд филиали ташкил этилди.

Жорий йилда ушбу филиалга жами 515 та қабул квотаси ажратилди. Жумладан:

👉 бакалавр — 475 та (95 та давлат гранти, 380 та тўлов-контракт);
👉 магистратура — 40 та (барчаси давлат гранти).

Филиалда кредит-модуль тизими жорий этилади. Ҳафтада беш кунлик ўқиш бўлади ҳамда шанба куни мустақил ўзлаштириш куни деб белгиланади.

Филиалда Беларусь Республикасининг Гродно давлат аграр университети билан қишлоқ хўжалиги соҳасида қўшма таълим дастурлари (double degree) амалга оширилади.

Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги Самарқанд агроиқтисодиёт касб-ҳунар коллежи бинолари Филиалга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида берилади.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Новости 24 | Инновационная выставка разработок аграрного сектора
#uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram