Abituriyent Onlayn
73.2K members
1.01K photos
93 videos
271 files
1.84K links
Abituriyentlar uchun ENG MUHIM yangiliklar.

TEST ISHLASH UCHUN SAYTGA KIRING: http://www.abt.uz/

Reklama uchun: @AbtUzReklamabot

Hamkor kanalimiz: @qiziqfan
Download Telegram
to view and join the conversation
test bo'ladigan binolar 2019.pdf
568.7 KB
Жорий йилда тест синовлари ўтказиладиган бинолар рўйхати

👉https://t.me/joinchat/AAAAAD-qgW7AqEn2cDsxmA
78 ёшли пенсионер Тошкент давлат аграр университетининг Термиз филиалига ҳужжат топширган.

Тошкент давлат аграр университети Термиз филиалига Сурхондарё вилояти, Ангор тумани, “Улуғбек” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи, 78 ёшли фуқаро Маматқул Бердиалиев ҳужжат топширди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Маматқул бобо биринчи йўналиш сифатида “Мевачилик ва узумчилик таълим йўналиши”ни, иккинчиси “Сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик”, учинчи йўналиш сифатида эса “Иссиқхона хўжалигини ташкил этиш ва юритиш" йўналишларини танлаган.

📍https://t.me/joinchat/AAAAAD-qgW7AqEn2cDsxmA
Forwarded from SAFARI
​​Кун фотоси

Абитуриентларнинг ўқишга ҳужжат топширишидек оддий жараён оммавий тиқилинчларга айланиб кетди. Айримлар 45 даража иссиқда хушларидан кетиб йиқилишмоқда, баъзиларни офтоб уриб қўймоқда.

Эслатиб ўтамиз ҳозир 2019 йил. Таълим тизими ташкилотлари эса ҳануз ғор асрида яшашмоқда шекил. Одамга ўхшаб рўйхаттан ўтиш тизимини йўлга қўйиш шунчалик қийинми?

Илон Маскнинг Тесло автомобили космосда учиб юрибди. Хитойда генетик таҳрирланган чақалоқлар дунёга келди. Европада инсон органларини сунъий ўстиришмоқда биз эса онасини эмсин шунчаки ҳужжат топшириш жараёнини эплай олмаяпмиз. Шунчаки рўйхаттан ўтиш тизимини қила олмаяпмиз! УЯТ!

Ну че ребята АЭС?

https://t.me/joinchat/AAAAAEyQD8WyT3tkRWp4bg
5 yillik staj TARTIB @xushnudbek.pdf
441 KB
Кўпчилик сўраганди #abituriyent

• 5 йил иш стажига эга бўлган фуқароларни сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш

ТАРТИБИ

• Тавсиянома бериш ҳуқуқига эга бўлган ташкилотлар

РЎЙХАТИ

❗️Маълумот учун:
ушбу тартиб ва рўйхат Давлат қабул комиссиясининг 2019 йил 4 июлдаги 1-сон баёни билан тасдиқланган.

@xushnudbek

👉https://t.me/joinchat/AAAAAD-qgW7AqEn2cDsxmA
Мақсадли қабулдан йиқилган абитуриентлар контрактга кира оладими?

Кўпчилик шу масалани сўрашмоқда. Ва энг қизиғи абитуриентлар орасида мақсадли қабул бўйича турлича талқинлар юрибди. Кимлардир «агар ажратилган мақсадли қабул бўйича давлат грантига кира олмаса, у контрактдан ҳам айрилади» деган гап-сўзларни айтаётган эмиш.

Аммо бу нотўғри маълумот.

Вазирлар Маҳкамасининг 20.06.2017 йилдаги 393-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 3-бандига биноан, мақсадли қабул танловида қатнашиб давлат гранти асосида қабул қилинмаган абитуриентлар мазкур таълим йўналишида кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон) натижаларига кўра тўплаган баллари билан умумий тўлов-контракт доирасидаги танловда иштирок этади.

Яъни мабодо абитуриент мақсадли қабулга ажратилган бюджетга кира олмаса, унда худди ўша бали билан контракт учун курашади.


@xushnudbek

👉https://t.me/joinchat/AAAAAD-qgW7AqEn2cDsxmA
Forwarded from Abituriyent Onlayn
Shahrisabzda 2 ta oliy oʻquv yurtining filiali tashkil etildi

Hukumat qarorlari bilan Nizomiy nomidagi Toshkent davlat pedagogika universiteti hamda Toshkent kimyo-texnologiya institutining Shahrisabz filiallari tashkil etildi.

Qaror bilan Filiallarning asosiy vazifalari belgilab berildi.

Mazkur Filiallarda oʻquv jarayoni 2019/2020 oʻquv yilidan boshlanadi hamda talabalarni qabul qilish soni belgilangan tartibda har yili tasdiqlanadigan respublika oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga qabul qilish kvotalaridan kelib chiqqan holda belgilanadi.

Shuningdek, qaror bilan ushbu Filiallarning vasiylik kengashi tarkibi tasdiqlandi.

Qarshi davlat universiteti qoshidagi Shahrisabz akademik litseyining bino va inshootlari – Nizomiy nomidagi Toshkent davlat pedagogika universiteti Filialiga, Shahrisabz yengil sanoat kasb-hunar kolleji bino va inshootlari esa Toshkent kimyo-texnologiya instituti Filialiga berildi.

Mazkur akademik litsey va kasb-hunar kolleji oʻquvchilari oʻqishni bitirgunlariga qadar Filial binolarida oʻquv jarayonini davom ettiradi.

👉https://t.me/joinchat/AAAAAD-qgW7AqEn2cDsxmA
Forwarded from Abituriyent Onlayn
Hukumat qarori bilan Toshkent davlat yuridik universitetining Ixtisoslashtirilgan filialiga oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizom tasdiqlandi.

Nizomga muvofiq, Filialda bakalavriatning 3 yillik dasturi boʻyicha yuridik kadrlar tayyorlanadi va oliy noyuridik maʼlumotga ega kadrlar maxsus 6 oylik dastur boʻyicha qayta tayyorlanadi.

Bakalavriatga 18 yoshdan kichik va 25 katta boʻlmagan, sogʻligʻi holatiga koʻra xodim yoki harbiy xizmatchining majburiyatlarini bajara oladigan, Toshkent shahri va Toshkent viloyatida doimiy propiskada boʻlgan fuqarolar test sinovi asosida qabul qilinadi.

Bitiruvchilar Ichki ishlar vazirligi yoki Milliy gvardiya tizimida 5 yil ishlab berishi lozim.

Filialga qabul 15-iyundan 15-iyulgacha amalga oshiriladi.

Oʻqishga qabul qilish toʻgʻrisidagi arizaga quyidagilar ilova qilinadi:

👉 pasport nusxasi (aslini koʻrsatgan holda);
👉 imtiyozni tasdiqlovchi hujjat agar mavjud boʻlsa;
👉 taʼlim muassasasini tugatganlik toʻgʻrisidagi hujjat;
👉 harbiy guvohnoma;
👉 doimiy propiska boʻyicha tibbiy maʼlumotnoma;
👉 6 ta 3,5x4,5 sm fotosurat;
👉 sudlangan yoki sudlanmaganlik boʻyicha maʼlumotnoma.

Qayta tayyorlash kursiga kirish uchun talabgorlar ichki ishlar vaziri va Milliy gvardiya qoʻmondoni nomiga bildirgi bilan murojaat qiladi.

Qayta tayyorlash kursiga kirish uchun suhbat oʻtkaziladi.

📌https://t.me/joinchat/AAAAAD-qgW7AqEn2cDsxmA
Ўзбекистонда ОТМлар сони 110 тага етди! Тошкент кимё-технология институтининг Янгиер филиали ташкил этилди

ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 573-сонли қарори билан Тошкент кимё-технология институтининг Янгиер филиали ташкил этилди.

Қарорга мувофиқ, кимёвий технологиялар соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, корхоналарнинг муаммоларини ҳал этишга қаратилган инновацион тадқиқотларни фаол ривожлантириш Филиалнинг асосий вазифаларидан этиб белгиланди.

ЎзР таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2019 йил 4 июлдаги 1-сон баёни билан 2019 йилда ташкил этилган республика ОТМларининг филиаллари қатори ТКТИ Янгиер филиалига ҳам 2019/2020 ўқув йилида бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметри тасдиқланди.

Унга кўра, ТКТИ Янгиер филиалига бакалавриат таълим йўналишлари учун 175 та қабул квотаси ажратилган:

👉 5320401, Кимёвий технология: ноорганик моддалар кимёвий технологияси – 50 та;
👉 5320402, Кимёвий технология: қурилиш материаллар технологияси – 50 та;
👉 5320301, Технологик машина ва жиҳозлар (кимё саноати) – 50 та;
👉 5311000, Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқарув (тармоқлар бўйича)- 25.

Маълумот учун, Ўзбекистонда ОТМлар сони 110 тага етди. Шундан:

91 та маҳаллий ОТМ ва уларнинг филиаллари;
19 та хорижий ОТМ ва уларнинг филиаллари.

Бугунги кунда республикадаги 92 та ОТМларида ўқув-тарбия жараёнлари олиб борилмоқда, 18 та ОТМга талабалар 2019/2020 ўқув йилидан қабул қилинади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

👉https://t.me/joinchat/AAAAAD-qgW7AqEn2cDsxmA
⚡️ QABUL 2019 RAQAMLARDA

http://www.abt.uz saytida qabul kvotalaridan tashqari topshirilgan arizalar soni hamda bir o'ringa bo'lgan konkurensiya miqdorini bilishingiz mumkin.

Bundan tashqari SIRTQI va KECHKI qabul kvotalari, arizalar soni bilan tanishib chiqing!

📌https://t.me/joinchat/AAAAAD-qgW7AqEn2cDsxmA
​​⚡️Android telefonlar uchun ABT.UZ ning mobil ilovasi yangilandi

Ushbu ilovada Qabul 2019 bo'yicha:
- yangi mutaxassisliklar
- yangi oliygohlar (7 ta)
- qabul 2019 kvotalari
bilan tanishib borishingiz mumkin. Bundan tashqari oxirigi 3 yillik o'tish ballari, barcha oliygohlar manzillari va telefon raqamlari bor.

Offlayn (internetsiz) ham kvotalarni ko'rish mumkin!
Олий таълим тизимига оид катта қарор қабул қилинди

Шавкат Мирзиёев 11 июль куни «Олий ва ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Ундаги асосий масалалар:

👉 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази тугатилди;

👉 вазирлик марказий аппарати тузилмасига олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ёшлар, маънавият ва маърифат масалалари бўйича ўринбосари лавозими киритилди;

👉 ректорлар, проректорлар, деканлар, академик лицей директорлари, касб-ҳунар таълими муассасалари директори ва ўринбосарларини лавозимга тайинлаш децентрализация қилинди, яъни уларни лавозимга тайинлаш ваколатлари бир поғона қуйи бўғинларга берилмоқда;

👉 2020 йилдан бошлаб таълим хизматлари бозорида ОТМларнинг айрим бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига талаб юқорилиги ва молиявий барқарорлигини инобатга олиб, улар босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказилади;

👉 ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтаётган ОТМларга қатор молиявий эркинликлар, масалан контракт миқдорини ва контракт учун қабул квоталари сонини ўзи белгилаш, янги бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини очиш ҳуқуқи берилади;

❗️ тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабалар учун контракт тўловларини амалга ошириш муддатлари ОТМ ректори томонидан узайтирилади. Бу ҳам талабалар катта енгиллик беради, сабаби илгари контракт тўлаш муддатини узайтиришни Вазирлар Маҳкамаси ҳал қилар, муддат ўтиб кетган бўлса ҳам узайтириш кўрсатмаси ойлаб чўзилиб кетар, талабалар ҳам, ректорлар ҳам аросатда қолиб кетарди.

Қарорнинг расмий матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.


@xushnudbek

👉https://t.me/joinchat/AAAAAD-qgW7AqEn2cDsxmA
2019 йилда ташкил этилган филиалларга янги ўқув йили учун қабул квотаси белгиланди

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2019 йил 4 июлдаги 1-сон баёни билан 2019 йилда ташкил этилган республика ОТМларининг филиалларига 2019/2020 ўқув йилида бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметри тасдиқланди.

Унга кўра жорий йилда янгидан ташкил этилган республика ОТМларининг 6 та филиалига жами 1025 та (грант - 375 та/контракт – 650та) квота ажратилган:

1. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Қарши филиали250 та;
2. Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг Самарқанд филиали150 та;
3. Тошкент давлат педагогика университети Шаҳрисабз филиали150 та;
4. Тошкент кимё технология институти Шаҳрисабз филиали150 та;
5. Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиали175 та;
6. Ўзбекистон Миллий университети Жиззах филиали 150 та.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

📍https://t.me/joinchat/AAAAAD-qgW7AqEn2cDsxmA
Forwarded from Abituriyent Onlayn
Ҳарбий тавсиянома кимларга қўшимча балл беради?

05.07.2019 йилдаги ПФ–5759-сонли Президент Фармонига биноан, ҳарбий тавсиянома олган абитуриентларга оид айрим ўзгаришлар киритилди.

Эндиликда ҳарбий тавсиянома фақат фақат олий ҳарбий таълим муассасаларида тўплаган баллнинг 50 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёз беради.

Ҳарбий бўлмаган ОТМларга топширилганда эса тавсиянома учун ҳеч қандай балл қўшилмайди. Лекин гарчи балл қўшилмаса ҳам, бошқача кўринишдаги имтиёз берилади. Яъни умумий квотанинг 5%и миқдорида ҳарбий тавсияномачилар учун алоҳида квота ажратилади. Тавсиянома олганлар дастлаб ўша 5% квота ичида ўзаро курашади, агар унга кира олмаса, кейин олган бали бўйича умумий квотага ўтиб, омадини синаб кўради.

Ушбу тартиб бўйича мана бу ерда батафсил тушунтирилган.

@xushnudbek

👉https://t.me/joinchat/AAAAAD-qgW7AqEn2cDsxmA
Forwarded from Abituriyent Onlayn
#Қабул2019

2019-2020 ўқув йили учун қабулда ривожланаётган соҳалардаги талаб ҳамда иш берувчиларнинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, янги таълим йўналишлари ва мутахассисликларига қабул амалга оширилмоқда.

Нукус давлат педагогика институтида 2019-2020 ўқув йили учун 3 та янги бакалавриат таълим йўналиши ҳамда 5 та магистратура мутахассислиги бўйича абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилинмоқда.

Бакалавриатура:

1. Чақириқгача ҳарбий таълим – 25 та (10 та грант/15 та контракт);
2. Ўзга тилли гуруҳларда ўзбек тили – 50 та (10 та грант/40 та контракт);
3. Мактаб менежменти – 50 та (10 та грант/40 та контракт).

Магистратура:

1. Аниқ ва табиий фанларни ўқитиш методикаси (кимё) – 4 та (2 та грант/2 та контракт);
2. Аниқ ва табиий фанларни ўқитиш методикаси (география) – 4 та (1 та грант/3 та контракт);
3. Хорижий тил ва адабиёт (инглиз тили) – 6 та (1 та грант/5 контракт);
4. Таълим-тарбия назарияси ва методикаси (технологик таълим) – 4 та (1 та грант/3 та контракт);
5. Она тили ва адабиёти (қозоқ тили ва адабиёти) - 4 та (2 та грант/2 та контракт).

Наманган давлат университетида бакалавриатуранинг 21 та янги таълим йўналиши ва 5 та магистратура мутахассислиги бўйича қабул амалга оширилмоқда.

Бакалавриатура (кундузги):

1. Дефектология (5 та грант/20 та контракт);
2. Технологик таълим (10 та грант/30 та контракт);
3. Мактабгача ва бошланғич таълимда хорижий тил (2 та грант/20 та контракт)
4. Филология тилларни ўқитиш: инглиз тили (15 та грант/45 та контракт);
5. Филология тилларни ўқитиш: рус тили (5 та грант/25 та контракт);
6. Археология (2 та грант/20)
7. Вокал санъати (анъанавий хонандалик) 5 та грант/15 та контракт)
8. Чолғу ижрочилиги (фортепиано) (5 та грант/15 та контракт)
9. Рангтасвир (маҳобатли рангтасвир) (5 та грант/15 та контракт)
10. Амалий санъат (бадиий кулолчилик) (5 та грант/15 та контракт)
11. Маданият ва санъат муассасаларини ташкил этиш ҳамда бошқариш (5 та грант/15 та контракт)
12. Социология (5 та грант/20 та контракт)
13. Психология (5 та грант/20 та контракт)
14. Кутубхона-ахборот фаолияти (5 та грант/20 та контракт)
15. Туризм (5 та грант/20 та контракт)

Бакалавриатура (кечки):

1. Мактабгача ва бошланғич таълимда хорижий тил - 22 та;
2. Информатика ва ахборот технологиялари - 25 та;
3. Ижтимоий иш - 25 та.

Бакалавриатура (сиртқи):

1. Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси- 25 та;
2. Мусиқа таълими - 25 та;
3. Технологик таълим-40;

Магистратура

1. Лингвистика: немис тили - 4 та (2 та грант/ 2 та контракт)
2. Тарих - 4 та (2 та грант/ 2 та контракт)
3. Археология - 6 та (2 та грант/ 4 та контракт)
4. Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) - 4 та (1 та грант/ 3 та контракт)
5. Спорт фаолияти - 4 та (2 та грант/ 2 та контракт)

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

👉https://t.me/joinchat/AAAAAD-qgW7AqEn2cDsxmA
Тест синовларидаги назоратчиларга қанча ҳақ тўланади?

2019/2020 ўқув йилида ОТМларга ўқишга қабул қилиш бўйича ўтказиладиган тест синовларига жалб қилинган бино раҳбарлари ва гуруҳ назоратчиларига (аудитория раҳбари ва кузатувчилар) бир сменага 106 минг 562 сўм (даромад солиғи ва пенсия жамғармасига ажратилмаларни чиқариб ташлаганда бир кишига 92 минг 709 сўм) миқдорида ҳақ тўлаш белгиланди.


@xushnudbek

👉https://t.me/joinchat/AAAAAD-qgW7AqEn2cDsxmA
Savol: Ikkinchi mutaxassislikka o'qiyotgan talabalar oʻqishni sirtqi taʼlim shakliga oʻtkazishlari mumkinmi?

Javob:
Oʻzbekiston Respublikasi taʼlim muassasalariga oʻqishga qabul qilish boʻyicha Davlat komissiyasining 2018-yilda 17-sentyabrdagi 9-sonli bayoniga muvofiq oliy taʼlim muassasalari hamda fuqarlarning koʻplab murojaatlari inobatga olingan holda ikkinchi oliy taʼlim boʻyicha bakalavriatning kunduzgi taʼlim shaklida 3- va 4- kurslarda taʼlim olayotgan talabalarning oʻqishini ularning arizalariga koʻra sirtqi taʼlim shakliga oʻtkazishga ruxsat berilgan.

#savollar

Batafsil: https://t.me/uzabt/1976
#Savol_Javob #Abituriyent2019

Савол: қайси ОТМларга давлат хизматлари марказлари орқали ҳужжат топшириш мумкин?

Жавоб: Давлат қабул комиссиясининг қарорига кўра, қуйидаги 5 та ОТМ учун ҳужжатларни барча шаҳар ва туманлардаги ДХМлар орқали топшириш мумкинлиги белгиланди:

1. Тошкент давлат юридик университети
2. Қорақалпоқ давлат университети
3. Гулистон давлат университети
4. Фарғона давлат университети
5. Самарқанд давлат университети

👉https://t.me/joinchat/AAAAAD-qgW7AqEn2cDsxmA
Forwarded from Xushnudbek.uz
Энди контрактлар ҳам ошадими?

Агар мабодо Ҳукумат қарори билан ҳозирги тартиб ўзгариб қолмаса, унда 1 сентябрдан, яъни кейинги семестрдан бошлаб талабаларнинг тўлов-контракти миқдори ҳам 10%га ошади. Масалан, 10 млн сўмлик контракт 11 млн сўм бўлади.

Тайёр туринглар...


👉 @xushnudbek 👈