Abituriyent Onlayn
58.7K subscribers
4.03K photos
365 videos
331 files
6.42K links
Abituriyentlar uchun ENG MUHIM yangiliklar kanali

💰 Reklama uchun: @abtuzreklamabot

TEST ISHLASH UCHUN SAYTGA KIRING: https://abt.uz/
Download Telegram
15ta xorijiy oliygoh talabasi bo‘lgan o‘quvchi bilan suhbat

«Xato qilishdan qo‘rqqan odam hech qachon til o‘rgana olmaydi». 15ta xorijiy oliygoh talabasi bo‘lgan o‘quvchi bilan suhbat.

Batafsil: http://www.abt.uz/blog/15ta-xorijiy-oliygoh-talabasi-bolgan-oquvchi-bilan-suhbat
Oʻzbekistonda Sechenova universiteti filiali ochiladi

Sechenova universitetining filiali 2019/2020 oʻquv yilidan ochiladi.

Batafsil: http://www.abt.uz/blog/ozbekistonda-sechenova-universiteti-filiali-ochiladi
Toshkent davlat yuridik universitetining hududiy filiallari tashkil etiladi

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti “Huquqbuzarliklar profilaktikasi va jamoat xavfsizligini ta'minlash sohasida kadrlar tayyorlash tizimini takomillashtirishga doir qo‘shimcha chora-tadbirlar to‘g‘risida”gi qarorni imzoladi.

Hujjatda qayd etilishicha, O‘zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi:

manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda 2019 yil 1 sentyabrga qadar hududlarning yuridik kadrlarga bo‘lgan ehtiyojlarini hisobga olgan holda Toshkent davlat yuridik universitetining hududiy filiallarini tashkil etish yuzasidan takliflarni kiritadi;

O‘zbekiston Respublikasi Oliy va o‘rta maxsus ta'lim vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Bosh prokuraturasi va Milliy gvardiyasi bilan birgalikda ikki oy muddatda Jizzax politexnika instituti negizida mazkur qaror talablaridan kelib chiqqan holda Jizzax viloyati ichki ishlar organlarining oliy noyuridik ma'lumotga ega bo‘lgan xodimlarini qayta tayyorlash sayyor kurslarini tashkil etadi;

O‘zbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi, Ichki ishlar vazirligi va Milliy gvardiyasi bilan birgalikda Toshkent shahar hokimiyati ko‘magida ikki oy muddatda chet el o‘quv markazlari va ta'lim muassasalariga tanishuv safarlarini tashkil etishni nazarda tutgan holda poytaxt hududining huquqni muhofaza qiluvchi organlari uchun yuridik kadrlarni tayyorlash va qayta tayyorlash sohasidagi ilg‘or xorijiy tajribaning o‘rganilishini ta'minlaydi;

manfaatdor idoralar bilan birgalikda ikki oy muddatda qonun hujjatlariga ushbu qarordan kelib chiqadigan o‘zgartirish va qo‘shimchalar to‘g‘risida takliflar kiritadi.

✏️https://t.me/joinchat/AAAAAD-qgW7AqEn2cDsxmA
⚡️ Қайси ОТМларга давлат хизматлари марказлари орқали ҳужжат топшириш мумкин?

Давлат қабул комиссиясининг қарорига кўра, қуйидаги 5 та ОТМ учун ҳужжатларни барча шаҳар ва туманлардаги ДХМлар орқали топшириш мумкинлиги белгиланди:

1. Тошкент давлат юридик университети
2. Қорақалпоқ давлат университети
3. Гулистон давлат университети
4. Фарғона давлат университети
5. Самарқанд давлат университети

P.S.: жорий йилда давлат хизматлари маркази орқали барча ОТМлар учун ҳужжатлар топшириш мумкинлиги, эндиликда абитуриентлар ОТМга бориши шарт эмаслиги, ўз туманида ҳам ҳужжат топшира олиши ҳақида кўп бора таъкидланган эди.

Лекин сўнгги лаҳзаларда лойиҳа ўзгариб, фақат камсонли (5 тагина) ОТМларидагина ҳужжатлар ДХМ орқали қабул қилиниши назарда тутилди. ДХМ катта ҳажмни эплай олмайди, деган хулосага келинган шекилли.

👉 @xushnudbek 👈

✏️https://t.me/joinchat/AAAAAD-qgW7AqEn2cDsxmA
#BilibOling

Болаларни давлат мактабларига Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилиш тартиби билан танишинг 👆

✏️https://t.me/joinchat/AAAAAD-qgW7AqEn2cDsxmA
Istagan - chora qidirar, istamagan - bahona.

@uzabt
15 июндан ўзбекистонлик абитуриентлар МГИМОнинг Тошкентдаги филиалига ҳужжат топширишлари мумкин, деб ёзади UzNews.uz.

Москва давлат халқаро муносабатлар институтининг Тошкентдаги филиали жорий йилнинг 15 июнидан ҳужжатларни қабул қилишни бошлайди. Бу ҳақда филиалнинг расмий сайтида хабар берилмоқда.

15 июндан 1 июлга қадар бакалавриатнинг «Бизнес-информатика» йўналишига, 15 июндан 20 июлга қадар эса магистратуранинг «Юриспруденция» ва «Бизнес-информатика» дастурларига ҳужжат топшириш мумкин.

Бакалавриат дастурига рус ва хорижий тил ҳамда математика бўйича кириш имтиҳонлари 3, 5 ва 7 июль кунлари бўлиб ўтади.

✏️https://t.me/joinchat/AAAAAD-qgW7AqEn2cDsxmA
Shahrisabzda 2 ta oliy oʻquv yurtining filiali tashkil etildi

Hukumat qarorlari bilan Nizomiy nomidagi Toshkent davlat pedagogika universiteti hamda Toshkent kimyo-texnologiya institutining Shahrisabz filiallari tashkil etildi.

Qaror bilan Filiallarning asosiy vazifalari belgilab berildi.

Mazkur Filiallarda oʻquv jarayoni 2019/2020 oʻquv yilidan boshlanadi hamda talabalarni qabul qilish soni belgilangan tartibda har yili tasdiqlanadigan respublika oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga qabul qilish kvotalaridan kelib chiqqan holda belgilanadi.

Shuningdek, qaror bilan ushbu Filiallarning vasiylik kengashi tarkibi tasdiqlandi.

Qarshi davlat universiteti qoshidagi Shahrisabz akademik litseyining bino va inshootlari – Nizomiy nomidagi Toshkent davlat pedagogika universiteti Filialiga, Shahrisabz yengil sanoat kasb-hunar kolleji bino va inshootlari esa Toshkent kimyo-texnologiya instituti Filialiga berildi.

Mazkur akademik litsey va kasb-hunar kolleji oʻquvchilari oʻqishni bitirgunlariga qadar Filial binolarida oʻquv jarayonini davom ettiradi.

👉https://t.me/joinchat/AAAAAD-qgW7AqEn2cDsxmA
📌2019/2020 ўқув йили кузги семестрига қадар олий таълим муассасасидаги ўқишини кўчирмоқчи, кўчириб тикламоқчи ёки қайта тикламоқчи бўлганлар диққатига!

Ўқишни кўчириш ва кўчириб тиклаш бўйича:

Ўқишни кўчириш (шу жумладан, хорижий ОТМдан ҳам) ва кўчириб тиклаш тўғрисидаги аризалар ва ҳужжатлар 2019 йилнинг
15 июлидан 5 августигача
(ўша куни ҳам) бўлган муддатда вазирликнинг ҳудудий ишчи гуруҳлари томонидан қабул қилинади.

Аризаларни қабул қилиш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳлари Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги биттадан ОТМда ташкил этилади.

Ҳудудий ишчи гуруҳлари ташкил этиладиган ОТМлар рўйхати Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2019 йилнинг
15 июлига
қадар тасдиқланади ва вазирликнинг расмий веб-сайтида ва телеграм каналида эълон қилинади.

Ҳудудий ишчи гуруҳларига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:

1. Ариза (ариза бланкалари ҳудудий ишчи гуруҳига мурожаат қилинган вақтда ҳудудий ишчи гуруҳи томонидан берилади);
2. Паспорт нусхаси;
3. Рейтинг дафтарчаси ёки академик маълумотнома нусхаси.

Қайд этилган ҳужжатлардан бошқа, кўчиришга бўлган сабабларни асословчи ҳужжатларни топшириш мажбурий эмас (тавсиявий ҳарактерга эга).

Хорижий ОТМ муассасаларидан ЎзР ОТМларига ўқишини кўчириш истагини билдирганлар ўқишини кўчирмоқчи бўлган таълим йўналишига кириш фанларидан махсус синов топширадилар (масалан, Тошкент тиббиёт академиясининг Даволаш иши таълим йўналишига кўчирмоқчи бўлганлар - биология, кимё, она тили ва адабиёти фанларидан имтиҳон топширадилар).

Мазкур махсус синовларнинг ўтказилиш шакли ва муддати ЎзР таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан белгилангандан сўнг Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий-веб сайтида эълон қилинади.

Хорижий ОТМларидан махсус синовларсиз кўчириладиган Россия Федерацияси давлат олий таълим муассасалари (олий таълим муассасалари рейтингида биринчи 1000 талик рўйхатдан жой олган) рўйхати июль ойида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайтида ва телеграмм каналида эълон қилинади.

Ўқишни қайта тиклаш бўйича:

Четлатилганлигига неча йил бўлганлигидан қатъий назар ўқишни қайта тиклаш тўғрисидаги аризалар муайян ОТМ томонидан кўриб чиқилади ва қарор қабул қилинади.

Ўқишни қайта тиклаш (кўчириб тиклаш эмас) бўйича аризалар ҳар бир ОТМнинг қабул комиссияси томонидан 2019 йилнинг
15 июлидан 5 августига қадар қабул қилинади.

Ўқишини кўчирмоқчи, кўчириб тикламоқчи ёки қайта тикламоқчи бўлганларга Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан танишиб чиқишлари тавсия этилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

👉https://t.me/joinchat/AAAAAD-qgW7AqEn2cDsxmA
#Savol_Javob

✏️Ўқишга қабул қилишда қандай абитуриентлар тоифасига имтиёз белгиланган?

Жавоб. Дарҳақиқат, имтиёзга эга абитуриентлар тоифаси ҳам анчагина. Вазирлар Маҳкамасининг таъкидлаб ўтилган 468-сон қарорида 10 турдаги имтиёзга эга абитуриентлар тоифаси ва бундай имтиёзни берувчи масъул ваколатли органлар рўйхати берилган. Масалан, қуйидагиларга имтиёз белгиланган:

👉Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг фарзандлари – ЎзР Президенти давлат хавфсизлик хизмати, МВ, ИИВ, ФВВ, АТКРВ, ДХХ, МГ.

👉Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлар ва мусобақалар ғолиблари, шунингдек, АЛлар, КҲКлари ва УТМ битирувчилари – ОЎМТВ, ХТВ, ЖТ ва СВ, ЎзБА.

👉Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреатлари – ЎзХ-ҚҚ.

👉“Мард ўғлон” Давлат мукофоти соҳиблари – ЎзЁИ.

👉“Йилнинг энг яхши тарбиячиси” республика танлови ғолиблари – МТВ.

👉“Ҳамшира” республика танлови ғолиблари – ССВ.

👉Бадиий академиянингтасвирий санъат бўйича республика танлови ғолиблари – ЎзБА.

👉“Ниҳол” мукофоти совриндорлари – Маданият вазирлиги.

👉Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг республика комиссияси томонидан берилган тавсиянома соҳиблари (педагогика таълим йўналишларига) – ЎзЁИ.

👉Тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар – ССВ, ХТВ, ҚҚР ВК, ҳокимликлар.

👉Ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномасига эга фуқаролар – ЎзР Президенти давлат хавфсизлик хизмати, МВ, ИИВ, ФВВ, АТКРВ, ДХХ, МГ.

👉Чет тилини билиш даражаси тўғрисида давлат намунасидаги В1 ва ундан юқори даражадаги малака сертификатига эга абитуриентлар – Давлат тест маркази.

👉Ҳарбий қисм ва Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти тавсияномасига эга бўлган фуқаролар – ЎзЁИ, МВ.

📌https://t.me/joinchat/AAAAAD-qgW7AqEn2cDsxmA
#Savol_Javob

Президентимизнинг 4319-сон қарорларида абитуриентнинг 3 тагача таълим йўналишини танлаш ҳуқуқи таъминланиши белгиланган эди. Рўйхатдан ўтиш жараёнида ушбу ҳуқуқ таъминланадими?

Жавоб. Албатта, абитуриентнинг ҳуқуқи дахлсиз. У бир вақтнинг ўзида, ўқитишнинг бир шакли доирасида 3 тагача таълим йўналишини танлаши мумкин. Бу маълумотлар ҳам сўровномада қайд этилади. Эслатиш керакки, бунда абитуриент танлашни тест синови топшириладиган фанлар мажмуасининг ва кетма-кетлигининг мослиги, шунингдек, белгилаган устуворлиги асосида амалга оширади. Демак, кўринадики, танловни бир вақтнинг ўзида ҳар хил, масалан, кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклларида амалга ошириб бўлмайди.

📌https://t.me/joinchat/AAAAAD-qgW7AqEn2cDsxmA
#Qabul2019

ЎзР ВМнинг 2019 йил 7 июндаги 468-сонли қарори 11-бандига мувофиқ тест синовлари ўтказилаётган йилдан аввалги йилларда таълим муассасасини тугатган абитуриентлардан (ногиронлиги бўлган ёки тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар бундан мустасно) тест синовларида иштирок этиш учун ЭКИҲнинг ярим баравари (101365 сўм) миқдорида ундириладиган тўлов:

👉 абитуриентлар ОТМларга ҳужжат топшириш учун мурожаат этганда – жойлардаги банклар кассалари томонидан;

👉 абитуриентлар давлат хизматлари марказлари орқали рўйхатдан ўтиш учун мурожаат этганда – давлат хизматлари марказларида жойлашган банк кассалари ҳамда марказлар ходимлари томонидан нақд ёки нақд пулсиз кўринишда қабул қилинади.

Мазкур тўловлар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази фаолиятини ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

📌https://t.me/joinchat/AAAAAD-qgW7AqEn2cDsxmA
#Tayinlov

Hukumat qarori bilan Muzaffar Xoshimovich Esanov Namangan davlat universitetining rektori vazifasini bajaruvchi etib tayinlandi.

Eslatib oʻtamiz, ilgari ushbu lavozimda faoliyat yuritgan Ulugʻbek Ilyasovich Inoyatov Oʻzbekiston Xalq demokratik partiyasi raisi etib saylangan edi.

📌https://t.me/joinchat/AAAAAD-qgW7AqEn2cDsxmA
Олий таълим муассасаларига Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ҳужжат топширилганида жорий йил битирувчиларидан ҳамда ногиронлиги бўлган ёки тўлиқ давлат таъминотидаги шахслардан тўлов ундирилмайди.

Тест синовлари ташкил этилаётган ўқув йилидан аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатган абитуриентлардан энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи (101 минг 365 сўм) миқдорида, Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали эса мазкур тўловнинг 90 фоизи (91 минг 228 сўм) тўланади.

📌https://t.me/joinchat/AAAAAD-qgW7AqEn2cDsxmA
Hukumat qarori bilan Toshkent davlat yuridik universitetining Ixtisoslashtirilgan filialiga oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizom tasdiqlandi.

Nizomga muvofiq, Filialda bakalavriatning 3 yillik dasturi boʻyicha yuridik kadrlar tayyorlanadi va oliy noyuridik maʼlumotga ega kadrlar maxsus 6 oylik dastur boʻyicha qayta tayyorlanadi.

Bakalavriatga 18 yoshdan kichik va 25 katta boʻlmagan, sogʻligʻi holatiga koʻra xodim yoki harbiy xizmatchining majburiyatlarini bajara oladigan, Toshkent shahri va Toshkent viloyatida doimiy propiskada boʻlgan fuqarolar test sinovi asosida qabul qilinadi.

Bitiruvchilar Ichki ishlar vazirligi yoki Milliy gvardiya tizimida 5 yil ishlab berishi lozim.

Filialga qabul 15-iyundan 15-iyulgacha amalga oshiriladi.

Oʻqishga qabul qilish toʻgʻrisidagi arizaga quyidagilar ilova qilinadi:

👉 pasport nusxasi (aslini koʻrsatgan holda);
👉 imtiyozni tasdiqlovchi hujjat agar mavjud boʻlsa;
👉 taʼlim muassasasini tugatganlik toʻgʻrisidagi hujjat;
👉 harbiy guvohnoma;
👉 doimiy propiska boʻyicha tibbiy maʼlumotnoma;
👉 6 ta 3,5x4,5 sm fotosurat;
👉 sudlangan yoki sudlanmaganlik boʻyicha maʼlumotnoma.

Qayta tayyorlash kursiga kirish uchun talabgorlar ichki ishlar vaziri va Milliy gvardiya qoʻmondoni nomiga bildirgi bilan murojaat qiladi.

Qayta tayyorlash kursiga kirish uchun suhbat oʻtkaziladi.

📌https://t.me/joinchat/AAAAAD-qgW7AqEn2cDsxmA
⚡️ Abituriyentlar uchun UzMobiledan arzon narxlarda oylik internet paketlari.

Ushbu internet paketlari bilan abt.uz saytida onlayn testlarni istalgancha topshirishingiz mumkin!

https://telegra.ph/Abituriyentlar-uchun-internet-paketlari-06-13
Unumdor ishlashning 5 ta usuli

Har birimiz kam ishlab, ko’p ishlarga ulgurishni xohlaymiz. Bu xohishni amalga oshirish unchalik ham qiyin emas, buning uchun ish vaqtimizni to’g’ri tashkillashtirishning o’zi kifoya.

Batafsil: http://www.abt.uz/blog/unumdor-ishlashning-5-ta-usuli
Forwarded from Xushnudbek.uz
​​Ўқинг, фақат йиғламанг. Кулиш ҳам тавсия этилмайди!

⚡️Абитуриентларнинг алдангани ҳақида икки оғиз

07.06.2019 йили Вазирлар Маҳкамасининг 468-сонли қарори асосида Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Унга кўра, айрим ОТМларга (уларнинг сони 5 та) ҳужжат топшириш Давлат хизматлари маркази ва Ягона портал орқали амалга ошириладиган бўлди.

Мазкур қарорда кўпчилик эътибор қилмайдиган бир айёрлик ўтиб кетибди, биз ҳам кейин кўриб қолдик буни.

Қарорнинг 11-бандида аввалги йилларда тугатган абитуриентлардан ҳужжат қабул қилишда ЭКИҲнинг ярим баравари (101365 сўм) миқдорида тўлов ундирилиши белгиланган.

Шу банднинг ўзида мазкур тўловлар Давлат тест маркази фаолиятини ривожлантириш жамғармасига йўналтирилиши айтилган. Ҳа, бу янгилик эмас, бу ҳақида аввалроқ ПҚ-4319-сонли Президент қарорида ҳам айтилган эди.

Бир қарашда ҳаммаси жойидадек. Аммо қарорга илова қилинган Регламентда абитуриентларни сюрприз кутиб турибди.

❗️Регламентнинг 11-бандида давлат хизмати кўрсатилганлиги учун аввалги йилда тугатган абитуриентлардан ЭКИҲ 50 фоизи (101 минг 365 сўм) миқдорида тўлов олиниши белгиланган.

Бу пулнинг 50 фоизи Адлия вазирлиги ҳузуридаги жамғармага, 10 фоизи Ички ишлар вазирлигининг жамғармасига, қолган маблағлар давлат бюджетига ўтказилиши таъкидланган.

Нима бўлганини тушундингизми? Демак, бундан чиқди, ТДЮУ, ҚДУ, СамДУ, ФарДУ ва ГулДУга ҳужжат топширмоқчи бўлган ҳамда ўқишни аввалги йилларда тугатган абитуриентлар 2 марта тўлов қилади:

1) ДТМ жамғармасига ўтадиган 101 минг сўм;
2) Адлия, Ички ишлар ва давлат бюджетига ўтадиган яна алоҳида 101 минг сўм.

Жами: 202 минг сўм.

Хулоса:
ОТМлар орқали ҳужжат топширса - 101 минг сўм;
ДХМлар орқали ҳужжат топширса - 202 минг сўм.

Бундай антиқа қарор юзасидан бир нечта саволларимиз бор:

Биринчидан, “эски” абитуриентлардан тўлов ундириш масаласи кўтарилган пайтда, “бу пуллар келгусида ДТМ фаолиятини ривожлантириш, тест синовларининг сифатини оширишга сарфланади”, дея тушунтирилган эди. Аммо абитуриент нима учун Адлия, Ички ишлар ҳамда давлат бюджетига 101 минг сўм пул тўлаши керак? Бу қайси мантиққа тўғри келади?

Иккинчидан, ушбу қарор умумхалқ муҳокамасига қўйилмаган, ҳеч қаерда эълон қилинмаган. Бошқалардан лойиҳани муҳокамадан ўтказишни талаб қиладиган Адлия нима учун ўзи бунга амал қилмайди? Ими-жимида ўзларига бир неча юз миллионлаб пул тушадиган қарорни тасдиқлатиб олганини қандай тушуниш мумкин?

Учинчидан, ДХМдаги ходимларнинг ҳам хизмат ҳақи бор, улар текинга ишламайдику, дейишингиз мумкин. Аммо 10 та қаторнинг нари-бериси бўлган 1 варақ анкетани тўлдириш учун 101 минг сўм оласизларми-а?! Инсоф борми ўзи?

Бу иш учун нари борса 5 минг сўм хизмат ҳақи олиш мумкин. Ана бор, 10 минг сўм. Лекин ундан 1 сўм кўп пул олиш — қип-қизил талончилик! 101 минг сўм эса қароқчиликнинг ўзгинаси!

Энг аҳмақона жойи абитуриент интернет орқали Ягона порталдан ўзи ҳужжатларини юборса, яъни ҳамма меҳнатни ўзи қилса ҳам 90 минг сўм тўлаши шарт экан. Э, қойилей.

Тўртинчидан, бир пайтлар ДТМ “эски” абитуриентлардан 202 минг сўм олайлик, деб лойиҳа эълон қилганда, Адлиянинг ўзи бунга қарши чиққан, “бу фуқароларнинг конституцион ҳуқуқларига зид” дея роса PR қилганди. Натижада тўлов миқдори 101 минг сўмга туширилди. Кўпчилик Адлияни мақтади, дуо қилди.

Энди эса абитуриент барибир яна ўша 202 минг сўмни тўлайдиган бўлди, фақат қолган ярмини Адлия ўзига олади. Қалай, зўрми? ))) Бошидан “шу пулларни ярмини бизга беринглар”, дейишса бўлмасмиди, конституция-понституция қилмасдан.

Ўртада яна барча юк ўша содда халқнинг гарданига тушади.

Мана, халққа ортиқча пул ундириш пайида бўлган ташкилотлар сафига Адлия ҳам қўшилди. Қий-чув бўладиган қабул жараёнларида пул ишлаб қолишни ким ҳам истамайди, дейсиз. Асосийси барчаси қонуний, ғинг десангиз, оғзингизга қарор билан уришади.

Товба... Нима дейишни ҳам, бошингни қайси деворга уришни ҳам билмайсан.

Якунда фақат биргина сўзимиз бор: қўпол қилиб айтганда, Худо инсоф берсин уларга...


👉 @xushnudbek 👈
Канадада ўқимоқчимисиз? Талабалик визасига топширмоқчимисиз?

2018 йили Ўзбекистондан Канада талабалик визасига топширганларнинг 95 фоизига виза берилмапти! 95 фоизига. Атиги 5 фоизи виза ололган. (манба)

Нега? Чунки улар консулни чиндан ҳам ўқишга кетаётганига ишонтира олмаган. Консуллар ҳам аҳмоқ эмас, найрангларни дарров хитлайди.

Солиштириш учун: қозоғистонликларнинг 40 фоизи, қирғизистонликларнинг 70 фоизи, тожикистонликларнинг 83 фоизи, туркманистонликларнинг 86 фоизи «отказ» олган. Шу ердаям биз шарафли биринчи ўриндамиз.

Ҳужжатларни пухта тайёрлаш керак. Мақсад ўқиш бўлиш керак, ишлаш эмас, деб ўйлаб қолдим.

@zambarakning_oqi
РАСМАН!!!

Давлат хизматлари марказлари орқали белгиланган Олий таълим муассасаларига ҳужжат топширганлик учун,шунингдек давлат хизматлари кўрсатганлик учун ТЎЛОВ УНДИРИЛМАЙДИ!

📌https://t.me/joinchat/AAAAAD-qgW7AqEn2cDsxmA
Sundar Pichai: chennaylik o‘rta hol bolaning Google rahbariga aylanishi

Batafsil: http://www.abt.uz/blog/sundar-pichai-chennaylik-orta-hol-bolaning-google-rahbariga-aylanishi