UzA | Расмий канал
278K subscribers
96.1K photos
5.68K videos
12 files
77.3K links
🇺🇿 Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг расмий канали.
@uza_uz
@uzauzlot
@uzauzilmfan
@uzauzenglish
@uzasport
@uzauzrus
•Тезкор: @uzauz
facebook.com/uzauz
instagram.com/uza.uz
twitter.com/uzauz
https://www.youtube.com/c/UzAuzb

@uzareklama
Download Telegram
“Хоразм” 8-ўринга кўтарилиб олди

Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигаси баҳслари 11-тур якунланганидан сўнг қисқа муддатга танаффус олганидан хабарингиз бор.

Батафсил: https://uza.uz/posts/727930

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўз нафсига қул кимсалар...

“Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминоти филиали комплаенс назорат тузилмалари, туман, шаҳар газ таъминоти бўлими ходимлари ва ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда вилоят бўйлаб кенг кўламли рейдлар ўтказилмоқда.

Батафсил: https://uza.uz/posts/727953

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Шарқ матбуотида ўзбек ўғлонлари таърифи

Саудия Арабистони Подшоҳлигининг SPA, Қатар давлатининг QNA, Ўмон Султонлигининг ONA ахборот агентликлари, Кувайтнинг “Янгиликлар” газетаси ва "Кўрфаз", "Яқин Шарқ" каби кўплаб нашрлар “Ўзбекистон терма жамоаси қандай қилиб Осиё гигантига айланди?”, “Кападзе Жаҳон чемпионати саралашидаги муваффақиятини Ўзбекистон халқига бағишлади”, “Ўзбекистон ўз тарихида илк бор 2026 йилги жаҳон чемпионатига йўлланма олди” сарлавҳали материаллар эълон қилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/727957

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон Президенти халқаро инвесторларни қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 июнь куни "Al Mirqab Capital" компанияси бошқаруви раиси Ҳамад бин Жассим Ол Соний ва "Blackrock" инвестиция компанияси катта бошқарувчи директори Адебайо Огунлесидан иборат хорижий инвесторлар делегациясини қабул қилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/727978

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Мамлакатимизнинг Швеция, Польша ва Латвия давлатларидаги элчилари билан учрашув ташкил этилди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев мамлакатимизнинг Швециядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Раҳматулла Нуримбетов ҳамда мамлакатимизнинг Польшадаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Амирсаид Аъзамхўжаeвлар билан учрашди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/727951

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Маск Трампга энг яхши тилакларини билдирди

Америкалик тадбиркор Илон Маск АҚШ Президенти Дональд Трамп билан зиддиятдан сўнг Америка етакчисининг истагига жавобан унга энг яхши тилакларини билдирди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/727935

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Бугун туғилган кун – Нормат Турсунов

Навоий вилояти ҳокими, сенатор Нормат Турсунов 1972 йил 7 июнда Тошкент вилоятининг Чиноз туманида туғилган.

Батафсил: https://uza.uz/posts/727992

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Самбочиларимиз Ереванда жаҳон кубоги учун курашга киришди

Бугун, 7 июнь куни Арманистон пойтахти Ереванда спорт ва жанговар самбо йўналишлари бўйича жаҳон кубоги баҳслари бошланди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/727973

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон ва Покистон етакчилари икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини кўриб чиқдилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф 7 июнь куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда бутун мусулмон уммати учун муқаддас Қурбон ҳайити - Ийд ал-Адҳо муносабати билан бир-бирини самимий табрикладилар. Етакчилар дўст Ўзбекистон ва Покистон халқларига фаровонлик ва равнақ тиладилар.

Батафсил: https://uza.uz/posts/728003

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Фикр ва ёзув

“Ал-Жадид” нашрида Жазоир Халқ Демократик Республикаси Водий университети араб тили курсида таҳсил олаётган Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети талабаларининг мақолалари “Фикр ва ёзув” рукни остида эълон қилинди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/727984

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Хитойлик инвесторлар билан учрашув

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Ф. Эрманов Хитойнинг “Datatek technology co.,ltd” “Datatek Group” компанияси раиси Рай Ҳунг бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/727989

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
8 июнь куни юртимиз бўйлаб кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 8 июнь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 18-20 даража илиқ, кундузи 33-35 даража иссиқ бўлади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/727918

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Мунчоқтепа хазинаси ҳақида биласизми?

Ватанимиз тарихидаги 8 июнь санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

Батафсил: https://uza.uz/posts/728025

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Словакия Бош вазири расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Словакия Республикаси Бош вазири Роберт Фицо 8-10 июнь кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/728027

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Кашмир музи жуда тез эримоқда

Ҳинд олимлари Кашмир музликлари ҳарорат кўтарилиши туфайли жадал суръат билан эриб, Ҳимолайдаги миллионлаб одамни сув билан таъминлаш жараёнига таҳдид солаётганидан хавотир билдирмоқда. “Ховар” агентлиги шу ҳақда махсус мақола эълон қилган.

Батафсил: https://uza.uz/posts/728030

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Самбочимиз жаҳон кубогида ғолибликка эришди

Арманистон пойтахти Ереванда спорт ва жанговар самбо йўналишлари бўйича жаҳон кубоги баҳслари ўтказилмоқда.

Батафсил: https://uza.uz/posts/728033

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
“Талабалар киберспорт ўйинлари – 2025” мусобақалари ташкил этилади

Мамлакатимизда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан йўлга қўйилган “Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида 1 июндан 30 августгача ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, уларни соғломлаштириш, касб-ҳунарга йўналтириш, таълим ташкилотлари ўртасида ёз ойларида ҳамкорликда фаол иш олиб бориш устувор вазифа сифатида белгиланган.

Батафсил: https://uza.uz/posts/728042

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
9 июнь куни юртимиз бўйлаб кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 9 июнь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 12-15 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 20-22 даража илиқ, кундузи 33-35 даража иссиқ бўлади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/728039

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Янги даромад манбаи

Давлатимиз раҳбари томонидан 2025 йилни “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилиниши юртимизда экология йўналишда изчиллик билан амалга оширилаётган ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/728037

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Бугун туғилган кун – Салим Дониёров

«Янги Ўзбекистон» ва «Правда Востока» газеталари таҳририяти» ДМ бош муҳаррири Салим Дониёров 1970 йил 8 июнда Самарқанд вилояти Пайариқ туманида туғилган.

Батафсил: https://uza.uz/posts/728046

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе