UzA | Расмий канал
285K subscribers
96K photos
5.67K videos
12 files
77.3K links
🇺🇿 Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг расмий канали.
@uza_uz
@uzauzlot
@uzauzilmfan
@uzauzenglish
@uzasport
@uzauzrus
•Тезкор: @uzauz
facebook.com/uzauz
instagram.com/uza.uz
twitter.com/uzauz
https://www.youtube.com/c/UzAuzb

@uzareklama
Download Telegram
#Фоторепортаж

Бухорода “Ипак ва зираворлар” фестивали бошланди


Батафсил: https://uza.uz/posts/727844

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ва мураббийларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

Батафсил: https://uza.uz/posts/727867

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Камбағал оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш муҳим ислоҳот

Мамлакатимизда барча соҳаларда бўлгани каби камбағалликни қисқартириш борасида ҳам жиддий ислоҳотлар давом этмоқда. Сир эмаc, юртимизда камбағаллик расмий доираларда тилга олинмай, кўп йиллар давомида “ёпиқ мавзу” бўлиб келди. Аммо давлатимиз раҳбарининг сиёсий иродаси сабаб бугун бу тушунча расман тилга олиниб, камбағал оилаларни фаровон қилиш, камбағалликка қарши курашиш борасида тизимли ислоҳотлар амалга оширила бошланди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/727861

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Бироздан сўнг улкан ғалаба — Ўзбекистон тарихида илк бор жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Бирлашган Араб Амирликларидан Тошкентга қайтиб келади.

Осиёнинг энг кучли жамоалари иштирок этган саралаш мусобақаларида чинакам жасорат ва матонат кўрсатган футболчиларимизнинг хизматлари муносиб эътироф этилди. Кечаги ўйиндан сўнг давлатимиз раҳбари биринчи бўлиб уларга қўнғироқ қилди ва тарихий натижа билан табрикладилар. Бугун эса футболчилар ва мураббийлардан бир гуруҳини фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотлаш тўғрисида фармон имзоладилар.

Пойтахтимизда минглаб юртдошларимиз йигитларимизни тантанали кутиб олишга шай турибди. Терма жамоа аъзолари шарафига ўтказиладиган тантанали маросимда уларга Президент совғаси - BYD автомобиллари топширилади.

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Футбол ассоциациялари халқаро федерацияси (ФИФА) раҳбари Жанни Инфантино Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади:

“Жаноби Олийлари,
Ҳурматли Президент!

Кеча Ўзбекистон ўз тарихида илк бор ФИФА Жаҳон чемпионатига чиқиб, Осиёда биринчи бўлиб ЖЧ-2026 йўлланмасини қўлга киритган терма жамоалардан бирига айланди.

Бутун футбол жамоатчилиги номидан Сизни ва бутун Ўзбекистон халқини ушбу муносиб ва тарихий натижа билан табриклашга ижозат бергайсиз.

Бундай ажойиб ютуқ ушбу муваффақиятга алоқадор бўлган барчанинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари ва қатъий иродаси туфайли амалга ошди. Сизга, ҳукуматингизга, Ўзбекистон футбол ассоциациясига, футболчиларга, мураббийга, барча ходим ва раҳбарларга, шунингдек, албатта, қалби қайноқ мухлисларга самимий табрикларимни йўллайман.

Муҳтарам Президент, Сизга 2026 йилги ФИФА Жаҳон чемпионатида муваффақиятлар тилайман ҳамда Сиз, Жаноби Олийлари билан яна бир бор учрашиш имкониятини интиқлик билан кутаман".
Халқаро дайжест (+видео)

Америка Қўшма Штатлари президенти Дональд Трамп 4 июнь куни 12 мамлакат фуқароларига мамлакатга киришни тақиқлаб қўйди.

🎥 https://youtu.be/4QyPgQJQkac

Батафсил: https://uza.uz/posts/727879

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ғолиблар муносиб кутиб олинди

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Хорижий ҳамкорлардан Қурбон ҳайити муносабати билан самимий қутловлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига маънавий ҳаётимизда муҳим ўрин эгаллаган, азалдан халқимизга хос бўлган меҳр-оқибат, бағрикенглик ва саховат каби олижаноб фазилатларни ўзида мужассам этган муқаддас Қурбон ҳайити – Ийд ал-Адҳо муносабати билан хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ташкилотлар ва минтақавий тузилмалар раҳбарларидан табрик мактублари келиб тушмоқда.

Батафсил: https://uza.uz/posts/727886

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Қаҳрамон футболчиларимиз тантанали кутиб олинди

Ўзбек халқининг, қолаверса кўп миллионли футбол мухлисларининг узоқ йиллик орзуси ушалди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/727891

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
7 июнь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Сел келиши хавфи бор. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Момақалдироқ пайтида шамолнинг тезлиги секундига 12-17 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/727851

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Депутатлар тиббиёт муассасаларининг ҳолатини ўрганди

Шу йил 7 май куни Президентимиз раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар сарҳисоб қилиниб, келгусидаги вазифалар белгилаб берилган эди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/727914

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Боксчиларимиз муваффақиятли старт олди

Нидерландиянинг Эйндховен шаҳрида бокс бўйича ўтказилаётган нуфузли "Эйндховен кубоги" Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари учун муваффақиятли бошланди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/727920

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Адлия вазирлиги мутахассислари аҳолидан тушган саволларга жавоб берди

Адлия вазирлигига аҳолидан кўплаб саволлар келиб туради. Мутахассислар тушаётган долзарб саволларни соҳаларга бўлган ҳолда “5 саволга 5 жавоб” рукни остида уларга жавоб тайёрлашни йўлга қўйди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/727922

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон ТИВ раҳбари "Марказий Осиё – Ҳиндистон" вазирлар учрашувида иштирок этди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Деҳли шаҳрида 5-6 июнь кунлари бўлиб ўтган "Марказий Осиё – Ҳиндистон" 4-вазирлар учрашувида иштирок этди. Вакилимиз тадбир доирасида Бош вазир Нарендра Моди қабулида ҳам бўлиб, ушбу давлат раҳбарига Президент Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломини етказди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/727937

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
8 июнь куни юртимиз бўйлаб кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 8 июнь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 18-20 даража илиқ, кундузи 33-35 даража иссиқ бўлади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/727918

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Шахмат: Ёқуббоев “Stepan Avagyan Memorial-2025”да, Ҳамдамова ва бошқалар “Freestyle Chess”да маҳоратини синовдан ўтказди

Арманистонда мукофот жамғармаси 19 минг 200 АҚШ долларидан иборат “Stepan Avagyan Memorial-2025” турнири якунланди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/727928

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
“Хоразм” 8-ўринга кўтарилиб олди

Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигаси баҳслари 11-тур якунланганидан сўнг қисқа муддатга танаффус олганидан хабарингиз бор.

Батафсил: https://uza.uz/posts/727930

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе