UzA | Расмий канал
282K subscribers
95.7K photos
5.64K videos
12 files
77.1K links
🇺🇿 Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг расмий канали.
@uza_uz
@uzauzlot
@uzauzilmfan
@uzauzenglish
@uzasport
@uzauzrus
•Тезкор: @uzauz
facebook.com/uzauz
instagram.com/uza.uz
twitter.com/uzauz
https://www.youtube.com/c/UzAuzb

@uzareklama
Download Telegram
Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандлари бепул эмланмоқда (+видео)

Тошкент шаҳрида вирусли гепатит А касаллигига қарши эмлаш ишлари фаол давом этмоқда. Айни пайтда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг 2 ёшдан 14 ёшгача бўлган фарзандлари бепул эмланмоқда.

📽 https://youtu.be/_4hvQEy0N7k

Батафсил: https://uza.uz/posts/719398

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда биринчи маротаба Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг Сув спорти саройида 14 - 18 май кунлари "Сув париси" синхрон сузиш бўйича 1-Марказий Осиё чемпионати, 19 - 23 май кунлари Сузиш бўйича 1-Марказий Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Реадмиссия қилинган фуқароларга икки йил давомида хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатилмайди

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ эндиликда реадмиссия қилинган фуқароларга икки йил давомида хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатилмайди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/719418

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Интеллектуал мулк ҳимояси: жавобгарлик белгиланмоқда

Мамлакатимизда интеллектуал мулк ҳимоясини таъминлаш, интеллектуал мулкка нисбатан ҳурмат ҳиссини шакллантириш, интеллектуал мулк эгаларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида кўриб чиқилган навбатдаги қонун лойиҳаси интеллектуал мулк ҳимоясини янада кучайтиришга қаратилган.

Батафсил: https://uza.uz/posts/719411

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Google янги даврни бошлайди (+видео)

13-май, 2025 — Google ўзининг глобал маълумотлар марказларини тоза энергия билан таъминлаш мақсадида ядро энергетикаси соҳасидаги инновацион стартап — Elementl Power билан ҳамкорлик шартномасини имзолади.

📽 https://youtu.be/k_Q0c02lTpU

Батафсил: https://uza.uz/posts/719427

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон ва Хитой ўртасида визасиз режим бўйича Битим кучга киради

2025 йил 1 июндан бошлаб ўзбекистонликлар ва хитойликлар 30 кундан ошмаган муддатда, 180 кунлик даврда эса жами 90 кунгача ўзаро визасиз сафарда бўлишлари мумкин.

Батафсил: uza.uz/posts/719481

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон – Қирғизистон туризм форуми икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни фаоллаштиришда муҳим қадам бўлди

Олий Мажлис ва Жогорку Кенеш ўртасида ҳамкорлик бўйича парламентлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрган Қирғиз Республикаси Жогорку Кенеши Торағаси ўринбосари Нурланбек Азигалиев бошчилигидаги делегация Сенатга ташриф буюрди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/719409

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўрта Чирчиқда ноқонуний балиқ овлаётганлар ушланди (+видео)

Мамлакатимизда биологик хилма-хилликни сақлаш ва табиий сув ҳавзаларида балиқ захираларини муҳофаза қилишга қаратилган чора-тадбирлар изчил олиб борилмоқда.

📽 https://youtu.be/U2YMqtQyLbE

Батафсил: https://uza.uz/posts/719429

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Импорт божини 2 карра ошириб қўллаш бекор қилинади

Парламент қуйи палатасининг мажлисида иккинчи ўқишда кўриб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасига кўра, савдо-иқтисодий муносабатларда энг кўп қулайлик берилмаган мамлакатларда ишлаб чиқарилган товарларга нисбатан амалдаги импорт божини 2 карра ошириб қўллаш амалиётини бекор қилиш назарда тутилмоқда.


Батафсил: https://uza.uz/posts/719416

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон Президенти Евроиттифоқ билан амалий ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини қайд этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 13 май куни Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Эдуардс Стипрайсни қабул қилди.


Батафсил: https://uza.uz/posts/719518

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
“UEW 2025”: халқаро ҳамжамият Ўзбекистон энергетикасига катта қизиқиш билдирмоқда

Аввал хабар қилинганидек, бугун пойтахтимиздаги “CAEx Uzbekistan” халқаро кўргазмалар марказида “Ўзбекистон энергетика ҳафталиги - UEW 2025”нинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчилар, ишбилармон доиралар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирда экспертлар мазкур нуфузли ҳафталикнинг энергетика соҳасини ривожлантиришдаги муҳим аҳамияти ҳақида фикр билдирди.


Батафсил: https://uza.uz/posts/719443

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон – БМТ Туризм Европа комиссияси раислигига номзод

БМТ Туризм Европа комиссияси таркибига Европа, Марказий ва Ғарбий Осиёнинг 41 та давлати киради. Комиссия Европа минтақасидаги туризм сиёсатини шакллантириш, минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда барқарор ва инклюзив туризмни ривожлантиришда муҳим роль ўйнайди.


📽 https://youtu.be/ys43ApTzqz0

Батафсил: https://uza.uz/posts/719441

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Сенат: бандлиги таъминлангани қайд этилган қарийб 2 минг нафар хотин-қиздан 740 нафари амалда ишламаётгани маълум бўлди

Сенатнинг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди. Унда ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш бўйича Сирдарё вилоятида амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш натижалари муҳокама этилди.


Батафсил: https://uza.uz/posts/719467

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон Президенти Россия билан нефть-газ соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини қайд этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 13 май куни "Ўзбекистон нефть ва гази" халқаро форуми доирасида Тошкент шаҳрида бўлиб турган Россиянинг "Газпром нефть" компанияси бошқаруви раиси Александр Дюковни қабул қилди.


Батафсил: https://uza.uz/posts/719531

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
13 май: Муҳим ва долзарб хабарларнинг қисқача тафсилоти (видео)

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзАда эълон қилинган муҳим ва долзарб хабарларнинг қисқача тафсилоти ҳақида лавҳа.


📽 https://youtu.be/aqAeHWyXDD8

Батафсил: https://uza.uz/posts/719529

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе