UzA | Расмий канал
285K subscribers
94.5K photos
5.53K videos
12 files
76.1K links
🇺🇿 Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг расмий канали.
@uza_uz
@uzauzlot
@uzauzilmfan
@uzauzenglish
@uzasport
@uzauzrus
•Тезкор: @uzauz
facebook.com/uzauz
instagram.com/uza.uz
twitter.com/uzauz
https://www.youtube.com/c/UzAuzb

@uzareklama
Download Telegram
Ўзбекистон Президенти "ИННОПРОМ" халқаро кўргазмасини бориб кўрди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 апрель куни Тошкент шаҳрида иш бошлаган "ИННОПРОМ. Марказий Осиё" бешинчи халқаро саноат кўргазмасига ташриф буюрди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/714249

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Вилоятда камбағаллик даражаси 7,8 фоизга туширилди – Наманган вилояти ҳокими

Наманган вилоятида ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми икки баробарга, яъни 28,1 триллион сўмдан 68,9 триллион сўмга ошди.

Аҳоли даромадларини ошириш орқали камбағал оилалар сони 48,5 минг нафарга ёки камбағаллик даражаси 7,8 фоизга туширилди. Ҳозирда вилоят аҳолиси сони 3 миллион 144 минг 800 нафарни ташкид этиб, шундан 1 миллион 243 минг нафари иш билан банд.

Батафсил: https://uza.uz/posts/713865

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлатимиз раҳбари "ИННОПРОМ. Марказий Осиё" халқаро кўргазмаси билан танишиб, бир қатор учрашувлар ўтказди.

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг олтинчи ялпи мажлиси очилиши тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг олтинчи ялпи мажлиси 2025 йил 29 апрель куни соат 10:00 да Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Сенатининг мажлислар залида ўз ишини бошлайди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/714281

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
28 апрель – Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни (+видео)

Махсус сана муносабати билан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Касаба уюшмалари федерацияси, Иш берувчилари конфедерацияси ҳамда Халқаро меҳнат ташкилоти ҳамкорлигида юртимизда бугундан бошлаб 2 майга қадар “Меҳнатни муҳофаза қилиш ҳафталиги” ўтказилмоқда.

📽 https://youtu.be/Aaji-I5aUoM

Батафсил: https://uza.uz/posts/714268

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
ANOC, ООК ва World Aquatics раҳбарлари Тошкентда

Бугун, 28 апрель куни юртимизга World Aquatics президенти, Осиё Олимпия кенгаши (ООК) бош директори Ҳусайн ал Мусаллам, Миллий олимпия қўмиталари ассоциацияси (ANOC) биринчи вице-президенти ҳамда Қатар МОҚ президенти шайх Жоаан Ол Соний, ООК вице-президенти Тани Абдулрахмон ал Кувари бошчилигидаги спорт делегацияси юртимизга келди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/714260

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
#Қонун_ва_ижро

Шаҳарсозликка оид қонунчилик талабларини бузганлик учун жазо чоралари кучайтирилади (+видео)

📽 https://youtu.be/d0oHU6W9vi8

Батафсил: https://uza.uz/posts/714299

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Набижон Ҳошимов қаламига мансуб китоблар тақдимоти ўтказилди (+видео)

Ижтимоий тармоқлар ниҳоятда ривожланган бир даврда яшаяпмиз. Ота-она билан фарзанд ўртасидаги, яқин қариндошлар орасидаги муносабатлар ҳам виртуал олам орқали амалга ошириляпти. Шу сабабли кейинги йилларда китоб ўқишга бўлган эҳтиёж камайди.

📽 https://youtu.be/zIlYJU7CE0Q

Батафсил: https://uza.uz/posts/714325

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Банк карталаридан тўловларни амалга оширишда назорат кучайтирилади

Барчамизга маълумки, кейинги пайтларда банк карталаридан фойдаланган ҳолда ўғирлик ва фирибгарлик ҳолатлари кўпайиб бормоқда. Тижорат банклари, тўлов тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларида ана шундай ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишнинг замонавий усулларига эҳтиёж туғилмоқда. Хусусан, антифрод, биометрик идентификация ва бошқа ҳимоя механизмларини ташкил этиш зарур.

Батафсил: https://uza.uz/posts/714321

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Темир йўлда юк ташиш тизимини такомиллаштириш бўйича белгиланган вазифалар ижроси қандай? (+видео)

Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 10 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти соҳасини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан «Темирйўлкарго» АЖ ташкил этилиб, 2024 йилдан иш бошлаган эди.

📽 https://youtu.be/SoWo5fnSlcU

Батафсил: https://uza.uz/posts/714313

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
СМТИ ва Саудия Арабистонининг GRC тадқиқот маркази меморандум имзолади

Тошкентда “Стратегик шерикликни мустаҳкамлаш: тарихий алоқалардан кенг қамровли ҳамкорлик сари” мавзусида Марказий Осиё мамлакатлари таҳлил марказларининг биринчи форуми ва Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши (КАДҲК) ўз ишини бошлади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/714262

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
"ИННОПРОМ. Марказий Осиё": иқтисодий соҳалардаги илғор технологик ечимлар ва замонавий ускуналар намойиш этилмоқда

Батафсил: https://uza.uz/posts/714353

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Имконияти чексиз Феруза (+видео)

Мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, давлат томонидан фуқароларга ижтимоий хизмат кўрсатиш кўлами ва турларини кенгайтириш бўйича изчил ислоҳотлар олиб борилмоқда. Айниқса, хотин-қизлар муаммоларини тизимли ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ногиронлиги бор опа-сингилларимизга қулай шароитлар яратиш ва уларни касб-ҳунарга, билим олишга жалб этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

📽 https://youtu.be/RdH021DLAZA

Батафсил: https://uza.uz/posts/714357

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон – Туркманистон: қардош халқлар ҳамкорлиги ривожланиб бормоқда

Ўзбекистон ва Туркманистон қардош халқ, маданияти ва санъати муштарак миллат сифатида азалдан ўзаро ҳамкорликда, бирдамликда бўлиб келган. Бугунги кунда ҳам икки давлат ўртасида барча даражаларда самарали мулоқот олиб борилмоқда. Ҳукуматлараро комиссия йиғилишлари, Ишбилармонлар кенгаши, Ҳудудлар форуми, маданият кунлари, кўргазмалар ва бошқа тадбирлар мунтазам ўтказиб келинмоқда.

Батафсил: https://uza.uz/posts/714361

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
“Dog biatlon” беллашувлари нима мақсадда ташкил этилади? (+видео)

📽 https://youtu.be/7CuzLkXxquU

Батафсил: https://uza.uz/posts/714368

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Дунё бахшилари Хоразмда баҳслашди

Халқ оғзаки ижодиётининг энг қадимий турларидан бўлган бахшичилик санъати юксак гуманизм ғояларини, тинчлик ва дўстлик, адолат ва ҳақиқат каби эзгу фазилатларни маҳорат билан тараннум этади. Шу боис ҳам, бахши, оқин ва жировлар азалдан халқ қалбининг куйчилари, турли миллат ва элатларни бирлаштирадиган олижаноб инсонлар сифатида ардоқлаб келинади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/714398

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе