Бахром Исмаилов
162K subscribers
300 photos
329 videos
16 files
728 links
Download Telegram
Forwarded from Times.uz
Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонасининг 4 та телефон рақами мунтазам ишламоқдаТИВ

+380 44 501 50 00,
+380 44 501 41 81,
+380 44 501 41 82,
+380 44 501 41 83.

Ушбу телефонларда 4 нафар оператор, жумладан диаспора вакилларидан жалб қилинган кўнгиллилар туну-кун фаолият юритмоқда. Элчихона имкон қадар барча қўнғироқларга, шунингдек Телеграм ва электрон почта (embassy@uzbekistan.org.ua) орқали кирувчи хабарларга жавоб беришга интилмоқда.
🇺🇿Узбекистон Республикасининг 🇺🇦Украинада истикомат қилаётган фуқаролари учун ЭСЛАТМА!

❗️Ахоли турар жойида уруш бошланган булса, нима қилиш керак?

1. Узингиз билан шахсингизни тасдиқловчи хужжатни олиб юринг. Эвакуация холатида, мухим хужжатлар хамда кимматбахо буюмларингизни алохида бошқа сумкага жойланг.
2. Портлаш ва отишмани деразадан тасвирга олманг - бу сизнинг хаётингиз ва хавфсизлигингиз учун хавф уйготиши мумкин
3. Харбийлардан қочманг. Харбийларга қуполлик қилманг. Харбийларга қаршилик қилманг ва уларнинг курсатмаларига сузсиз риоя қилинг. Рус ёки украин миллатига мансуб булишидан қатъий назар.
4. Қулингизга қурол олманг
5. Қушниларингиз билан алоқада булишга харакат қилинг ва албатта эвакуация чакирув хабарини эшитинг.
6. Ярадор инсонни курсангиз - уни тасвирга олманг. Унга тиббий ёрдам курсатишга хамда хавфсиз жойга эвакуация қилишга харакат қилинг.
7. Носоз танклар ёки бошка жихозларни харбийлар томонидан текширилгунга қадар тасвирга олманг. Бу хавфли.
8. Уйда ёки бомба бошпанасида қолишга харакат қилинг. Кучага чиқманг. Махаллий худудда ахолига шикаст етказиши мумкин булган техник жихозлар мавжуд. Йуллар хавфсиз эмас - отишма ёки бандитизм қурбони булишингиз мумкин.
9. Барча ишлатиб улгирилмаган снарядлар ута хавфли булиши мумкин. Уларга яқинлашманг.
10. Тинчлик ва хотиржамликни сақланг, узингизни қулда тутинг. Яқинларингизни тинчлантиришга харакат қилинг. ❗️Асосий эвакуация йулидан узилган булсангиз, уйингиздан бошқа чиқиш йули топишга харакат қилинг.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Россия билан авиақатновни ёпган давлатлар харитаси.
Бутун Европа Иттифоқи ва бошқа давлатлар.
‼️Россия Бош вазири Михаил Мишустин: Ғарб санксиялари "кутилган қадамлар", биз тайёргарлик кўрганмиз.
⚡️Европа Иттифоқи Алишер Усмоновга қарши санксиялар жорий қилмоқчи...
‼️Фейк: Сбербанк мижозларга кейинги 10 кун давомида инвестиция ҳисобварақларидан пул олишни тақиқлади. Бундай маълумотлар бир нечта телеграм каналлари томонидан тарқатилган.

‼️Ҳақиқат: ваҳимага урин йуқ. Сбербанк матбуот хизмати раҳбари Полина Тризонова тушунтирганидек, молия муассасаси барча мажбуриятларини тўлиқ бажаришни давом этмоқда, шу жумладан брокерлик ҳисобварақларидан маблағ олиш буйича. Барча маблағлар ҳар қандай вақтда мижозлар учун мавжуд.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Оқ уй матбуот котиби Псаки-Ақш ҳарбийларини Украинага юбориш масаласи бўйича:

"Президент ҳар доим америкаликлар билан нима қилиши ва нима қилмаслиги тўғрисида очиқчасига гаплашишни хоҳлайди. У Россия билан жанг қилиш учун Америка қўшинларини, бизнинг эркакларимиз ва аёлларимизни Украинага юбормайди. Америка қўшинлари томонидан Россияга қарши ҳарбий амалиётлар ўтказмаймиз". Буни билиш жуда муҳимдир!
⚡️Доллар ва Евро курси биржада пасаймоқда.
‼️Расмий маълумот

Хурматли Ватандошлар!

Афсуски биз қилаётган яхши ишларимизни куролмайдиган шахслар хам боракан. Айрим телеграм каналларда бизни қоралаб хархил ноурин ва ёлғон маълумотларни тарқатиш холатлари учраяпти.

Хамда "Озодлик" радиоси узининг ижтимоий тармоғида биз хақимизда ёлғон хабар тарқатмоқда⬇️
https://rus.ozodlik.org/a/31728396.html

У ерда ёлғон маълумотга асосланиб UZMIGRANTга тегишли булган Northjobs компанияси ўзбекистонлик мигрантларни Украинада булаётган харбий харакатларга юборяпти диб хабар берилмоқда. Бундан ташқари биз Россия судига мурожат қилаолмаслигимиз учун чиқарилган мақолада Northjobs компанияси номи атайлаб ❗️Notrhjobs деб нотуғри езилган.

Утган йили чиққан ролигимизда (27.03.2021) Россияда харбий хизматдан утган хорижий фуқаро соддалаштирилган тартибда фуқаролик расмийлаштириш мумкин диб айтганмиз⬇️

https://vm.tiktok.com/ZSewhre4A/

🇷🇺Россия қонунчилиги буйича хорижий фуқаролар харбий хизматга контракт асосида олиниши мумкин.

📍Аммо шуни назарингизда тутинг хорижий армияда хизмат учун Узбекистон жиноят кодекси буйича жиноий жавобгарлик бор.

Бизни фаолиятимиз билан таниш булмаган инсонлар учун эслатиб утмоқчимиз:

1. Узмигрант бу - хуқуқий ахборот хизмати. Биз Россияда истиқомат қилиб келаётган ўзбек тилида сўзлашадиган Узбекистон, Киргизистон, Тожикистон ва бошқа давлатлар фуқароларини Россияда қабул қилинаётган янги қонунлар ва янгиликлар хақида бохабар қиламиз, ва Ўзбекистон фуқароларига Россияда қонуний равишда ишлаб ва яшаш учун хужжатларни расмийлаштириш бўйича хуқуқий хизмат кўрсатамиз.
2. Биз ҳеч қайси фуқароларни (Узбекистонми ёки бошқа давлат фуқароси буладими) Украинадаги жанг ҳаракатларига қушилишига даават қилмаймиз. Бизнинг ҳеч қандай ҳарбий ёки ярим ҳарбий структуралар билан ҳамкорлигимиз йўқ.
3. Бундан ташқари мен North Jobs https://uz.northjobs.ru ташкилотининг асосчисиман.
👉🏼North Jobs бу МДХ дан бўлган ишчиларга Россиянинг еткачи компанияларида ишга жойлашишни таклиф қилувчи интернет хизмат. Бугунги кунда бу хизмат пандемия туфайли хали ишлашни бошламади. Худо хохласа 2023-йилдан ишга қўямиз🙏🏻

‼️Хозирги вақтда хар хил ичи қора шахслар орамизда фитна тарқатиб бир биримизни уруштириб қуйишга харакат қилиш ниятида юрганлар хам бор. Хар хил норасмий каналларда тарқалаётган маълумотларга ишониб қолманг. Ўз ақлингизни ишлатиб вазиятни тахлил қилиб қарор чиқарин. Огох булинглар Хурматли Ватандошлар.

🖨📞Агарда бирор бир Оммавий ахборот воситаси вакилларини бу вазият буйича саволлари булса қуйдаги электрон почта буйича мурожаат қилишингиз мумкин:⬇️
zakon1212@gmail.com

📍Узмигрант оиласи.
⚡️"Озодлик радиоси" - учун махсус тепадаги постни давоми:⬇️
https://youtu.be/W4lL6G5MZts
⚡️Собяниннинг айтишича, кўча тартибсизликларини уюштиришга қаратилган барча уринишлар изчил бостирилади.

"Провокаторларнинг чақириқларига дош бермаслигингизни сўрайман. Улар шаҳарни бошқаришга путур етказиш ва биз яқинда ўша Қозоғистонда кузатган бетартиблик муҳитини яратишга қаратилган. Биз бирлашиб, бирлашганимизда ташқи душманлардан қўрқмаймиз. Улар бизни иккига бўлишга, бизга қарши чиқишга, бизни тошбўрон қилишга, биз билан жанжаллашишга уринишмоқда. Ҳеч нарса ишламайди", - дея қўшимча қилди Москва мери.
‼️Россияда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ўзбекистонликлар диққатига.

Агар сизнинг ҳуқуқингиз ва қонуний манфаатларингиз бузилса, иш берувчи томонидан ойлик иш ҳақи ўз вақтида тўланмаса ёки бошқа масалаларда муаммолар юзага келса, Ўзбекистон консуллик муассасалари ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ваколатхоналарига мурожаат қилишингиз сўралади.

Москва: 1-Казачий тор кўчаси, 11/2 (Метро Полянка), +7 (925) 045-47-44.

Санкт-Петербург: 4-Красноармейская кўчаси, 4А-уй, +7 (951) 680-95-97.

Екатеринбург: Карл Либкнехт кўчаси 22 уй, +7 (925) 950-89-77, +7 (922) 186-35-66.

Новосибирск: Ломоносова кўчаси, 55-уй, +7 (953) 862-00-07.

Самара: Ново-Садовая кўчаси, 3-уй, +7 (917) 872-42-26.

Уфа: Верхнеторговая майдони кўчаси, 4-уй, 516-офис, +7 (917) 469-20-88, +7 (347) 216-33-43.

Ишонч телефонлари: (71) 202-33-55, (71) 200-00-61 ёки 1282 қисқа рақами.
⚡️Путин фармони билан Россиядан 2 мартдан бошлаб 10 минг $ дан куп булган хорижий валютани олиб чиқишга тақиқ қуйди.
⚡️Кемерово вилояти губернатори бугунги кундан бошлаб вилоят номи ҳукуматининг расмий ҳужжатларида "КуZбасс"деб ёзилишини айтди.
⚡️Жанубий Корея савдо вазирлиги: "Жанубий Кореядан смартфонлар, кир ювиш машиналари, автомобиллар ва бошқа истеъмол товарлари, агар улар шахсий фойдаланиш учун етказиб берилса, Россия Федерациясига қарши Ақш санкцияларига тушмайди."
⚡️IKEA ўз фаолиятини Россияда вақтинча тўхтатмоқда.