Kadrovik.uz
2.59K subscribers
1.25K photos
19 videos
1.22K links
Kadrovik.uz- кадрлар бўйича мутахассислар учун бепул маълумот базаси.

Рус тилида @ru_kadrovik
Сайт https://kadrovik.uz
telegram-bot: @pronorma_bot
Download Telegram
❗️ 2025 йил 18 августдан бошлаб иш берувчилар Машғулотларнинг миллий классификатори – ММК-2025 ни қўллашлари шарт. У жорий этилгандан сўнг, штатлар жадвали ва кадрлар бўйича бошқа ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш зарур эди.

👨‍💻 2026 йил 11 мартдан бошлаб ММК-2025 ЯММТга ҳам тадбиқ этилди, шу боис тизимда меҳнат шартномаларини рўйхатга олишда янги классификатордаги кодлар ва номлардан фойдаланиш керак. Амалиётда кадрлар бўйича мутахассислар: ММКда мавжуд бўлмаган лавозимни қандай расмийлаштириш керак, лавозим номини қайси тилда киритиш лозим, ММК-2025 ни қўллаш бўйича талабларга риоя қилмаслик қандай оқибатларга олиб келиши мумкин ва ҳоказо каби қийин саволларга дуч келишмоқда.

📄 Kadrovik PRO экспертлари ММК-2025 ни амалда қандай қўллашни тушунишга ва низоли саволларга жавоб топишга ёрдам берадиган тавсиянома тайёрлашган.

🔗 ЭКСПЕРТЛАР ТАВСИЯСИГА ЎТИШ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1
🎒 Ёз – бу нафақат таътиллар мавсуми, балки кўплаб иш берувчилар ўсмирларни официант, курьер, омборхона ёки савдо залида ёрдамчи сифатида ишга қабул қиладиган пайтдир. Бироқ, вояга етмаганлар ходимларнинг алоҳида тоифаси бўлиб, улар учун меҳнат қонунчилигида махсус талаблар белгиланган.

📌 Расмийлаштириш тартиби ўсмирнинг ёшига боғлиқ, барча учун тиббий кўрик мажбурий ҳисобланади, дастлабки синов тақиқланган, иш вақти қатъий чекланган ва тақиқланган иш турлари ҳам талайгина. Агар бирор нарса нотўғри расмийлаштирилса, текширув пайтида меҳнат шароитини ёмонлаштирувчи ҳар қандай ҳолатлар ҳақиқий эмас деб топилади, иш берувчига эса жарима солинади.

📝 Kadrovik PRO экспертлари вояга етмаганларни ишга қабул қилиш бўйича қадамма-қадам ҳаракатлар алгоритми, ёшга қараб ишга қабул қилиш шартлари жадвали, ҳужжатлар рўйхати ва кадрлар бўйича мутахассис учун тайёр чек-листга эга бўлган батафсил тавсияномани ишлаб чиқдилар.

➡️ ТАВСИЯНОМАНИ ЎҚИШ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🆚 Стажировка ва ишлаб чиқариш таълими ўртасида танлов қилишда иш берувчининг мақсадларидан келиб чиқиш муҳим ҳисобланади. Агар вазифа тайёр номзод ёки ёш мутахассисни текшириш ва унинг билимларини амалиёт билан мустаҳкамлаш бўлса, стажировкани расмийлаштиринг. Шуни ёдда тутингки, айрим ходимлар учун бу мажбурий талаб ҳисобланади. Агар ташкилот манфаатларини кўзлаб одамни янги касбга, малакага ўқитиш ёки ходимни қайта тайёрлаш талаб этилса, ишлаб чиқариш таълими шартномасини расмийлаштиринг. Ушбу бандлик турларини расмийлаштириш тартиби тубдан фарқ қилади.

Стажировка ва ишлаб чиқариш таълимини расмийлаштиришнинг асосий фарқларини битта қулай жадвалда жамладик. Бу шартноманинг тури, шакли ва муддати, меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари, кимга нисбатан белгилашга йўл қўйилиши ва бошқаларни тезроқ аниқлашга ёрдам беради.

🔗 ЖАДВАЛГА ЎТИШ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⏱️ Ҳар хил тоифадаги ходимларда иш вақти нормаси турлича бўлиши мумкин: у меҳнат шартлари, иш вақтини ҳисобга олиш тури ва иш вақти нормасига боғлиқ. Айнан шунинг учун ҳам, ортиқча ишлаганликни ҳисоб-китоб қилишга ёндашув ҳам ҳар бир ҳолатда ҳар хил бўлади – бир ходим учун иш вақтидан ташқари иш деб ҳисобланган ҳолат, бошқа ходим учун норма доирасида бўлиши мумкин.

📌 Бунда, қонунчилик иш вақтидан ташқари ишларнинг давомийлиги бўйича аниқ чекловларни ўрнатади ва уларга ҳақ тўлаш тартибини белгилайди. 2025 йил ноябрь ойидан бошлаб ушбу нормалар ўзгарди ва ярим йилдан ортиқ вақтдан бери амалда қўлланиши зарур ҳисобланади. Ташкилотингиз янги тартибга ўтишга улгурдими? Ички ҳужжатлар ва ҳисоб-китоб формулалари-чи, улар янгиландими?

➡️ Kadrovik PRO экспертлари иш вақтидан ташқари ишлар давомийлигининг энг юқори чегараси, ҳақ тўлаш тартиби, ортиқча ишлашга жалб қилиш мумкин бўлмаган ходимлар рўйхати, шунингдек, тартиб-таомилни расмийлаштиришдаги одатий хатоликларга оид долзарб нормаларни тушунтирганлар – ТАВСИЯГА ЎТИШ>>>
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
📆 Мавсумий ишлар ходимларга бўлган вақтинчалик эҳтиёжни тезда қоплашнинг қулай усулидир. Бироқ, шу билан бирга, кадрлар бўйича мутахассисда асосий савол туғилади: номзодларни меҳнат шартномаси бўйича расмийлаштириш керакми ёки ФҲШ билан чекланиш мумкинми?

🤔 Бир қарашда фарқ яққол кўринади, лекин амалиётда айнан шу ерда кўпроқ хатога йўл қўйилади. Чунки, нафақат расмийлаштириш тартиби, балки тартиб-таомилнинг ўзини қонунийлиги, шунингдек, иш берувчи қандай кафолатларга риоя қилиши ва қандай хавф-хатарларга дуч келиши ҳам шартнома турини танлашга боғлиқ бўлади. Масалан, агар компания одамни ҳосилни йиғиб-териб олишга ёки мавсум давомида ишларни бажаришга жалб қилаётган бўлса бир нарсани олдиндан тушуниб олиши керак: бу ФҲШ бўйича бир марталик хизмат кўрсатишми ёки бошқача расмийлаштиришни талаб қиладиган меҳнат муносабатларими.

➡️ Kadrovik PRO экспертлари қуйидагиларни тушунтириб беришди:
📄 Муддатли шартномани қачон расмийлаштириш керак бўлади
ва
📄 Қонунчиликни бузмаслик учун ФҲШ қандай тузилади
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
✍️ Таътилдан чақириб олишни ҳар доим ҳам тарафларнинг келишуви билан расмийлаштириб бўлмайди. Ҳатто иш берувчида ишлаб чиқариш зарурияти бўлган, ходим эса, эътироз билдирмаган тақдирда ҳам, бунинг ўзи етарли эмас: қонунчиликда таътилни узиш мумкин бўлмаган ҳолатлар белгилаб қўйилган.

📌 Ташаббус ходимнинг ўзидан чиққан ҳолатлар ҳам алоҳида эътиборни талаб этади. Бундай вазиятларда ходимнинг илтимосини қаноатлантириш шартлиги ёки таътилдан чақириб олиш масаласи бўйича қарор қабул қилиш иш берувчининг ихтиёрида қолишини ҳам тушуниш муҳим саналади.

💬 Қонунчилик таътилдан чақириб олишни қачон тақиқлайди, тартиб-таомилни расмийлаштиришдан олдин нималарни қайта текшириш керак, таътилнинг фойдаланилмаган қисми нима бўлади? Бу ва бошқа саволларга жавоблар – Kadrovik PRO экспертларининг тавсиясида>>>
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🆘 Электрон ҳужжат айланишига ўтишда нафақат дастурий таъминотни танлаш, балки қайси ҳужжатларни электрон шаклга ўтказиш мумкину, қайсиларини эса аввалгидек қоғозда расмийлаштириш кераклигини ҳам тушуниш муҳим ҳисобланади. Айрим ҳужжатлар бўйича қонунчилик тўғридан-тўғри қоғоз шаклини талаб этса, бошқалари учун эса, электрон шаклда бўлишига йўл қўяди ёки аниқ жавоб бермайди. Агар ўтиш дастлабки баҳолашсиз бошланса, жорий этиш босқичидаёқ ортиқча қийинчиликларга дуч келиш мумкин.

📝 Электрон ҳужжат айланишини жорий этишда хатоликларга йўл қўймаслик учун ўтишни нималардан бошлаш, ҳужжатларни қайси тоифалар бўйича ажратиш ва қандай босқичлардан ўтишни Kadrovik PRO экспертлари ТАВСИЯДА таҳлил қилдилар>>>
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👨‍💼 Ходим учун мансаб пиллапояларидан кўтарилиш, маошининг ошиши ва бошқа имтиёзлар кўпинча унга малака тоифасининг берилишига боғлиқ бўлади. Бироқ, амалиётда: ушбу тартиб-таомилни қандай тўғри ташкил этиш ва қайси асосларга кўра якуний қарорни қабул қилиш каби саволлар тез-тез пайдо бўлиб туради.

📌 Бу, айниқса, муайян бир лавозим учун аттестация ўтказиш ва тоифа бериш тартиби қонунчиликда тўғридан-тўғри белгиланмаган ҳолларда долзарблик касб этади. Унда нафақат ходимнинг малакасини баҳолаш, балки: ички ҳужжатдан тортиб то аттестация комиссияси хулосаси ва раҳбарнинг буйруғигача бўлган барча тартиб-тамомилларни тўғри расмийлаштириш муҳим саналади.

🔗 Тавсияда Kadrovik PRO экспертлари қандай қилиб аттестация натижаларига кўра малака тоифасини бериш, таомилларни қайси ҳужжатлар билан ва қандай расмийлаштириш кераклиги, шунингдек, тоифа берилгани ҳақидаги ёзувни меҳнат дафтарчасига киритиш зарурми ёки йўқлигини батафсил таҳлил қилишган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1
🕵️‍♂️ Хизмат текшируви ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилганлигини, унинг сабабларини аниқлаш учун ўтказилади. Шунингдек, у аниқланган қилмиш ёки вазият ташкилот фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳолларда, масалан:
🔹 ходим меҳнат интизомини бузганда;
🔹 камомад ёки ўғирлик ҳолати аниқланса;
🔹 ташкилотга моддий зарар ёки унинг обрўсига путур етказилишига сабаб бўладиган бошқа вазиятларда ҳам ўтказилади.

💠 Текширувнинг вазифаси – ходимнинг ҳуқуқбузарлиги ва айбини аниқлаш, зарарнинг хусусияти ва ҳажмини баҳолашдан иборат бўлади. Бунда, хизмат текшируви ҳуқуқбузарни жавобгарликка тортиш бўйича чораларни белгилашга ёрдам беради.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1
🔃 Вақтинча хизмат сафарига юбориш – бу ходим вақтинча хизмат сафарига юборилган иш берувчи билан тузиладиган алоҳида муддатли меҳнат шартномаси асосида, ходимнинг ёзма розилиги билан уни бошқа иш берувчига вақтинча хизмат сафарига юбориш

🔐 Аввалги иш жойида тузилган меҳнат шартномасининг амал қилиши ходим вақтинча хизмат сафарига юборилган даврда тўхтатиб турилади (бекор қилинмайди). Ходимга хизмат сафари муддати тугаганидан сўнг, уни хизмат сафарига юборган иш берувчидаги аввалги иши (лавозими) тақдим этилади. 

📌 Вақтинча хизмат сафарига юбориш – бу ходимни бошқа ташкилотга ишга ўтказиш эмас. Меҳнат кодексида ходимни бир иш берувчидан бошқасига ўтказиш имкониятининг мавжудлиги назарда тутилмаган. Aгарда ходим иш жойининг бошқа жойга ўзгартирилишини ҳоҳласа, аввалги иш жойидаги иш берувчи билан меҳнат муносабатлари батамом бекор қилинади. Вақтинча хизмат сафарига юборилган ҳолатларда эса хизмат сафари муддатининг якунланиши билан ходим яна қайтиб келади, яъни уни хизмат сафарига юборган иш берувчида унинг аввалги иш жойи (лавозими) сақланиб қолади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📌 Айрим ҳолларда меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш учун ходимлар вакиллик органининг розилигини олиш зарур ҳисобланади.

💡 Бунда, шуни тушуниш муҳимки, вакиллик органининг мавжудлиги, ӯз-ӯзидан унинг розилигини олиш ҳар доим ҳам кераклигини англатмайди. Қонун иш берувчини бу мажбуриятдан бевосита озод қиладиган ҳолатлар ҳам бор. Розилик олиш зарур бӯлган вазиятларда эса, тартиб-таомилда аниқ муддатлар, расмийлаштиришга қўйиладиган талаблар ва уларни бузганлик учун оқибатлар мавжуд ва кадрлар бўйича мутахассис уларни билиб олиши муҳим ҳисобланади. Масалан, розилик олинган кундан бошлаб бир ойдан кўпроқ вақт ўтган бўлса-да, ходим ҳали ҳам ишдан бўшатилмаган бўлса, унда тартиб-таомилни қайтадан бошлашга тўғри келади.

📝 Kadrovik PRO экспертлари тавсияномада ишдан бўшатиш учун қайси ҳолатларда ХВО розилиги зарурлиги, мурожаатни қандай тўғри расмийлаштириш, мажлис қандай ўтишини ҳамда агар орган жавоб бермаса ёки тартиб-таомилни ўтказишни рад этса, нима қилиш кераклигини батафсил таҳлил қилишган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥2
📅 Чет эллик мутахассис билан меҳнат муносабатларининг давомийлиги асосан меҳнат фаолияти ҳуқуқига доир тасдиқноманинг амал қилиш муддатига боғлиқ. Агар янги тасдиқнома олишнинг имкони бўлса, муддатли шартномани узайтириш мумкин. Агарда тасдиқноманинг муддати ўтган бўлса-ю, янгиси олинмаган бўлса, шартнома албатта бекор қилиниши шарт. Бироқ, ҳужжатнинг амал қилиш муддати ходимнинг таътил даврига тўғри келиб қолса, нима қилиш керак?

📌 Амалиётда бундай вазият алоҳида эътиборни талаб қилади: бу ўринда нафақат муддатларни, балки чет эллик мутахассис билан меҳнат шартномасини бекор қилишни расмийлаштириш тартибини ҳам ҳисобга олиш муҳим.

Агар чет эллик ходимнинг меҳнат фаолиятига доир тасдиқномасининг амал қилиш муддати унинг таътили даврида тугаса, уни ишдан бўшатиш мумкинми? Бу масалани Kadrovik PRO экспертлари тавсияномада таҳлил қилишди>>>
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1
Ҳайфсан ҳақида гап кетганда, бу шунчаки расмиятчилик эмас, балки Меҳнат кодекси билан мустаҳкамланган интизомий жазо эканини ёдда тутиш муҳим ҳисобланади. Бундай таъсир чорасини фақат белгиланган тартибга қатъий риоя қилинган ҳолдагина қўллаш мумкин. Ҳар қандай номувофиқлик ёки ўтказиб юборилган қадам ходим осонгина шикоят қила оладиган ноқонуний тартиб-таомилга тенгдир.

➡️ Тавсияда Kadrovik PRO экспертлари, қандай қоидабузарликлар учун ҳайфсан эълон қилиш мумкинлиги ва уни қандай расмийлаштириш кераклигини тушунтириб, амалиётда кўп йўл қўйиладиган 4 та хатони келтириб ўтганлар.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📌 Ижтимоий таътил – шунчаки дам олиш эмас. Унинг мақсади бошқа: ходимни ҳаётидаги муайян воқеалар – фарзанд туғилиши, ўқиш, никоҳдан ўтиш ва бошқа ҳолатлар муносабати билан қўллаб-қувватлаш. Ҳар бир ижтимоий таътилнинг ўз асослари, берилиш тартиби ва расмийлаштириш хусусиятлари бор. Амалиётда эса кадрлар бўйича ходимда ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнида кўплаб саволлар туғилиши мумкин: бундай таътилни пул компенсацияси билан алмаштирса, меҳнат таътилига қўшиб берса ёки бошқа муддатга кўчирса бўладими?

📄 Ижтимоий таътилларни кимга ва қандай бериш кераклигини → Kadrovik PRO экспертлари тавсияда батафсил таҳлил қилдилар>>>
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📌 Умумий қоидага кўра, иш берувчи ходимга меҳнат таътилини, у берилиши лозим бўлган иш йили доирасида тақдим этиши шарт. Шу сабабли, таътилни бошқа муддатга кўчириш бу ноодатий амалиёт ҳисобланади ва унга фақат истисно ҳолатларда йўл қўйилиши мумкин.

Хўш, бундай ҳолатларга нималар киради? Таътилни кўчириш ташаббуси билан ким чиқиши мумкин? Бунинг учун қандай ҳужжатларни расмийлаштириш талаб этилади?

➡️ Kadrovik PRO экспертлари ушбу ва бошқа саволларни ўз тавсияномасида таҳлил қилишган, шунингдек, таътилни кўчириш тартиб-таомилини тезроқ расмийлаштиришга ёрдам берадиган чек-варақни тақдим этишган.

🔗 ЭКСПЕРТЛАР ТАВСИЯСИГА ЎТИШ>>>
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
📝 Ташкилотнинг тугатилиши – иш берувчига ёппасига барча ходимларни: касаллик таътилида бўлганларни ҳам, меҳнат таътилидагиларни ҳам, ҳатто ҳомиладор аёлларни ҳам ишдан бўшатиш ҳуқуқини берадиган саноқли асослардан бири ҳисобланади. Бироқ, бу тартиб-таомил эркин тартибда амалга оширилади, дегани эмас. Шунингдек, тугатишни қайта ташкил этиш, мулкдорнинг ўзгариши ёки қайта номланиши билан адаштирмаслик муҳим – буларнинг барчаси турлича оқибатларга эгабўлган ҳар хил асослар ҳисобланади.

➡️ Kadrovik PRO экспертлари нималарни ташкилотни тугатиш деб ҳисоблаб бўлмаслигини, меҳнат шартномасини шу асосга кўра бекор қилиш қачон қонуний бўлишини, ходимларни қандай қилиб тўғри хабардор қилиш кераклигини вауларга қандай тўловлар тўланиши кераклигини – тавсияда таҳлил қилишган>>>
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
💼 Ходимга вақтинча қўшимча мажбуриятлар юклатилганда, тартиб-таомилни айнан қандай: ўриндошлик, ички ўриндошлик ёки иш вақтидан ташқари иш сифатида расмийлаштириш лозимлигини дарҳол белгилаб олиш муҳим ҳисобланади. Танлов иш режими ва қўшимча вазифаларни бажариш шартларига боғлиқ бўлади.

👨‍💻 Агар ходим ишни асосий иш вақти давомида бажарса, одатда бу ўриндошлик деб аталади. Бироқ, ходимга амалда алоҳида иш режими белгиланса, унда бошқа ҳужжатлар ва ҳисоб-китобга бошқача ёндашув талаб этилиши мумкин.

📝 Kadrovik PRO экспертлари тавсияномада ходимга қўшимча вазифалар юклашни қандай расмийлаштириш, қўшимча тўловни қандай белгилаш ва иш берувчилар амалиётда кўпинча қандай хатоларга йўл қўйишини батафсил таҳлил қилишган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️ Президентнинг 01.06.2026 йилдаги ПҚ-210-сон қарори эълон қилинганидан сўнг, ОАВда ишсиз ёшларни ишга жойлаштиришда иш берувчилар МҲТЭКМнинг 2 бараваридан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи белгилаши шартлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. Таъриф саволлар туғдирди: ушбу талаб барча иш берувчиларга нисбатан татбиқ этиладими ёки фақат айрим дастурлар иштирокчиларигами?

➡️ Ёшлар меҳнатига ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори тўғрисидаги талабни талқин қилиш масаласини kadrovik.uz материалида таҳлил қиламиз>>>
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️ Меҳнат кодексида илк маротаба иш ташлашни ўтказиш тартиби мустаҳкамлаб қўйилди. Бу 2026 йил 11 июндаги ЎРҚ-1150-сон Қонундан келиб чиқмоқда. Шунингдек, ходимларга тўлиқсиз иш вақтини белгилашга оид талабларни мустаҳкамловчи моддаларга ўзгартишлар киритилди.

➡️ Иш берувчилар, кадрлар бўйича мутахассислар ва ходимларнинг ўзлари учун ишда нималар ўзгаришини kadrovik.uz мақолада таҳлил қилдик>>>
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2026 йил 1 январдан ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси орқали тўланади ва иш берувчилар нафақа тайинланишини энди бевосита my.mehnat порталидаги шахсий кабинетида кузатиб бориши мумкин.
📌 «Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси» бўлимида қуйидагилар акс эттирилади:
🔹 ҳар бир ходима бўйича тўловни тайинлаш ёки рад этиш ҳолати;
🔹 нафақани ҳисоб-китоб қилиш тартиби ва унинг аниқ миқдори;
🔹 хабарномалар тарихи.

📌 Маълумотлар Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги базасидан автоматик тарзда келиб тушади – иш берувчидан ҳеч қандай қўшимча ҳаракат талаб этилмайди.


💡 Агар сизда 2026 йилда ижтимоий суғурта тизими қандай ишлаши ҳақида ҳали ҳам саволлар бўлса, Kadrovik PRO да экспертлар материалларига ўтинг:
▶️ Тавсия. Что изменилось в системе государственного социального страхования в 2026 году
▶️ Маълумотнома. Когда возникают страховые отношения.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM