Buxgalter.uz ўзбек тилида
3.97K subscribers
1.32K photos
2 videos
2 files
1.45K links
Ўзбекистонда бухгалтерия ҳисоби ва солиқлар ҳақида батафсил. Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш бўйича тавсиялар

Бизнинг сайтимиз - https://buxgalter.uz/uz

Рус тилидаги каналимиз - https://t.me/buh_uz
Download Telegram
Тавсияда:

– тўлов суммасининг ҳисоб-китоби;
– тўлов ва ҳисоботни тақдим этиш;
– бухгалтерия ва солиқ ҳисоби.

Муаллифлар: Умид ХАМРОЕВ, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи ва Олег ЦОЙ, «Норма» эксперти. https://oml.pw/1hca8imgu
“Таъсисчилар корхонани (МЧЖ) тугатишмоқчи. У зарар кўриб ишламоқда, бироқ балансда бино мавжуд бўлиб, уни устав фондида 98% улуши бўлган таъсисчига бериш мумкин.

Зарар билан қандай йўл тутиш ва 2% улушга эга таъсисчи билан қандай ҳисоб-китоб қилиш керак?”

Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Норма” эксперти Олег ЦОЙ жавоб берди: https://oml.pw/1hcca7q95
🗣 10.10.2023 г. «Жавоб берамиз» рукнинг релизи

«Norma» компанияси экспертлари қуйидаги саволларга жавобларни тайерладилар👇


Иш ҳақи бўйича харажатларнинг бухгалтерия ҳисоби

Корхона электр энергиясини ишлаб чиқаради. Омбор мудири, бош муҳандис учун иш ҳақи ҳисобланади.
Ушбу ходимлар учун ҳисобланган иш ҳақи ишлаб чиқариш харажатларига олиб бориладими ёки давр харажатларигами?

Батафсил > >


Айнан бир давр ва предмет бўйича солиқ текшируви ўтказилмаслиги

Корхонада 2023 йил март ойида 2022 йил январь-декабрь ойларидаги ҚҚС ва фойда солиғи тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва бюджетга тўланиши камерал солиқ текширувидан ўтказилган. Бундан аввал 2022 йилнинг ноябрь ойида 2022 йил январь-сентябрь ойларидаги ҚҚС ва фойда солиғи тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва бюджетга тўланиши камерал солиқ текширувидан ўтказилган эди. Жорий камерал солиқ текширувида корхона томонидан сотилган маҳсулотларнинг пул тушуми товар айланмасида акс эттирилганлиги ва ҳақиқатда товарлар етказилганлиги текширилган. Бундан аввалги камерал солиқ текширувида корхонанинг ЭҲФлари билан ҳисоботлардаги кўрсаткичлари солиштирилган ҳолда текширилган эди. Президентнинг 2022 йил 13 сентябрдаги Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказишни мувофиқлаштириш тартибири такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги № ПҚ-374-сон Қарори 3-бандида назорат қилувчи органлар тадбиркорлик субъектининг илгари текширилган фаолият давридаги предмети ва объекти бўйича қайта текширув ўтказишга ва тадбиркорлик субъекти томонидан аввал тақдим этилган ҳужжатларни талаб қилишга ҳақли эмаслиги, Қарорга илованинг 28-бандида эса текширувни ўтказаётган назорат қилувчи орган томонидан илгари текширилган фаолият даври, предмети ва объекти бўйича қайта текширув ўтказилмаслиги белгиланган.
Ушбу қарорда айтиб ўтилган «предмети» тушунчасини қандай изоҳлаш мумкин?

Батафсил > >


ҚҚС гувоҳномасининг амал қилиши тўхтатиб турилганда ҳисобварақ-фактуралар бўйича ҚҚС қандай ҳисобга олинади

Корхонамиз маҳсулотларни контрагентларга етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш билан шуғулланади. Бизга харидорлар ва буюртмачилар уларнинг ҚҚС гувоҳномалари фаол бўлмаган даврда тақдим этилган ЭҲФга тузатувчи ҳисобварақ-фактуралар юборишни сўраб мурожаат қилишди. Бунингсабаби улар мазкур ҳисобварақ-фактуралар бўйича ҚҚС суммасини ҳисобга олишолмаган.
Агар биз харидорлар ва буюртмачиларга такроран тузатувчи ЭҲФ юборсак, бизда солиқ ёки салбий оқибатлар юзага келадими?

Батафсил > >
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“Текширув тўғрисидаги ахборот govcontrol.uz - текширувларни электрон рўйхатдан ўтказиш учун мўлжалланган сайтда мавжуд эмаслиги асосида камерал солиқ текшируви натижаларини ҳақиқий эмас деб эътироф этиш мумкинми?”

Камерал текширувлар билан боғлиқ вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди: https://oml.pw/1hccml70i
МЧЖ (Ўзбекистон Республикаси)   Қирғизистон Республикасидаги МЧЖнинг таъсисчиси ҳисобланади. Ўзбекистондаги МЧЖ Қирғизистон МЧЖ фойдасидан дивидендлар олди. Қирғизистондаги тўлов манбаида солиқ ушлаб қолинган.

Ўзбекистонда фойда солиғи ҳисоб-китобини тузишда ушбу суммани ҳисобга олиш мумкинми, сабаби дивидендлар молиявий фаолиятдан олинган даромад ҳисобланади? Бу ҳолатда юридик шахснинг дивидендларига ҳукуматлараро битимлар нормалари татбиқ этиладими?”

Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: https://oml.pw/1hcf31p8i
Тавсияда:

– йиғимни тўловчилар;
– ҳисобот бериш ва йиғимларни тўлаш тартиби;
– йиғимни ундириш тартиби;
– йиғимни тўлаш бўйича имтиёзлар;
– бухгалтерия ва солиқ ҳисоби.

Муаллифлар: Умид ХАМРОЕВ, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи ва Олег ЦОЙ, «Норма» эксперти: https://oml.pw/1hcf4ihjv
Тавсияда:

– ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олишнинг асосий усуллари;
– асосий ишлаб чиқариш харажатларини қандай ҳисобга олиш керак;
– тугалланмаган ишлаб чиқаришни қандай баҳолаш ва ҳисобга олиш керак;
– ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатларини қандай ҳисобга олиш керак;
– умумишлаб чиқариш харажатларини қандай ҳисобга олиш керак;
– хизмат кўрсатувчи хўжаликлар харажатларини қандай ҳисобга олиш керак;
– ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотларни қандай ҳисобга олиш керак.

Муаллифлар: Шарофитдин ҲАЙДАРОВ, иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ўқув маркази директори ўринбосари ва Татьяна БЕЛОУСОВА, «Норма» эксперти: https://oml.pw/1hcf69g7s
🗣 11.10.2023 г. «Жавоб берамиз» рукнинг релизи

«Norma» компанияси экспертлари қуйидаги саволларга жавобларни тайерладилар👇


Ўз эхтиёжи учун импорт қилинган ёқилғи бўйича акциз солиғи ҳисоблаш

Жамиятимиз кластер корхонаси бўлиб, 2023 йил январь ойида ўз эҳтиёжимиз учун дизель ёқилғиси импорт қилдик, ҳамда божхона расмийлаштируви давомида Солиқ кодексининг 289-3 моддасининг 1 қисми 1 бандига асосан 264 000 сўм/тонна ҳисобида акциз солиғи тўладик. Мазкур дизель ёқилғиси жорий йилнинг ўтган даври мобайнида фақатгина корхонанинг ўз эҳтиёжлари учун сарфланди. Солиқ кодексининг 289-3 моддасининг 1 қисми 4-банди бўйича импорт қилинган дизель ёқилғисини ўз эҳтиёжимизга ишлатганлигимиз учун 468 000 сўм/тонна ҳисобида такрорий солиқ тўлашимизга тўғри келмоқда.
Бундай ҳолатда акциз солиғи объекти икки марта солиққа тортилмаяптими?

Батафсил > >


2 ойлик ишдан бўшатиш нафақасини солиққа тортиш

Корхона ходимга 2 ойлик ишдан бўшатиш нафақасини тўлаб берди.
2 ойлик ишдан бўшатиш нафақаси ЖШДС ва ижтимоий солиққа тортиладими?

Батафсил > >


Автомобиль импорт қилиб сотадиган корхона тўлайдиган солиқ тўловлари

Корхона Хитой Халқ Республикасидан автотранспорт воситаларини импорт қилиб, чакана ва улгуржи сотади.
Бунда қандай солиқлар тўланади?

Батафсил > >


Қатъий белгиланган суммадаги солиқ ставкаси бўйича солиқ тўлаш

Қатъий белгиланган ставкада солиқ тўлаш тўғрисида тушунча беришингизни сўраймиз.
Қатъий белгиланган ставкада солиқ тўловчи корхона қандай ҳисоботларни топширади?

Батафсил > >


Корхона йирик солиқ тўловчи бўлганида, унинг учун ўзгаришлар

МЧЖ шаклидаги экспортёр корхонанинг асосий фаолияти пахта хом ашёсини қайта ишлаш. Йирик солиқ тўловчилар тоифасига ўтказилганлиги тўғрисида хабарнома келди.
Пахта хом ашёсини қайта ишлаб экспорт қилувчи корхона йирик солиқ тўловчилар тоифасига ўтказилганида, корхона учун нима ўзгаради?

Батафсил > >
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Яқинда Солиқ қўмитаси сайтида 2023 йилнинг 1 октябри ҳолатига йирик солиқ тўловчиларнинг янгиланган рўйхати эълон қилинди. Рўйхатга янги киритилганлар МҲХС бўйича молиявий ҳисоботни қайси давр учун топширишлари кераклиги ҳақидаги фикри билан МҲХС, ДипИФР бўйича эксперт Иброҳим АХМАДХОНОВ ўртоқлашади: https://oml.pw/1hcfbe91t
Тавсияда:

– Ҳисоб-китобни қачон тақдим этиш керак;
– Ҳисоб-китобни тузиш тартиби:
       жами даромад;
        чегириладиган харажатлар;
        солиқ солинадиган фойда;
        имтиёзлар;
        ноль даражали ставка қўлланиладиган фойда;
        солиқ солинадиган база;
        солиқ ставкаси;
        ногиронлар меҳнатидан фойдаланганда тузатишлар киритиш;
        солиқ суммаси;
        бўнак тўловлари;
        Президентнинг ПФ-5252-сон Фармони бўйича солиқларни камайтириш;
        ДМ рўйхатга қўйилишидан олдин норезидентдан ушлаб қолинган солиқ миқдори;
        ДМнинг соф фойдаси;
        бюджетга тўланадиган солиқ.

Муаллифлар: Иродахон Аббосхонова, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Фискал сиёсат департаменти директори ва Наталья МЕМЕТОВА, «Норма» эксперти. https://oml.pw/1hcher5ku
ACFP - янги профессионал ташкилоти молиявий мутахассислар, шу жумладан, бухгалтерлар учун квалификациялар-малакаларни ишлаб чиқмоқда. Сиздан ўзингизга ёққан квалификацияларнинг номланишини ва қисқартма шаклини танлаш сўралади. Профессионал квалификациянинг тўртта даражаси номлари ичидан ўзингизга ёққан вариантни кўрсатинг.
Квалификациянинг биринчи даражаси:
Anonymous Poll
62%
KMM - Kichik moliyaviy mutaxassis
38%
SMY - Sertifikatlangan moliyaviy yordamchi
Квалификациянинг иккинчи даражаси:
Anonymous Poll
69%
MM - Moliyaviy mutaxassis
31%
SMA - Sertifikatlangan moliyaviy mutaxassis-amaliyotchi
Квалификациянинг учинчи даражаси:
Anonymous Poll
70%
PMM - Professional moliyaviy mutaxassis
30%
SPM - Sertifikatlangan professional moliyaviy mutaxassis
“2022 йил октябрь ойи учун корхонанинг айланмаси 1 млрд сўмдан ошди ва корхона ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтди. 2023 йилнинг I ярим йиллигида корхона фойда солиғи бўйича солиқ ставкасини 50%га пасайтириш тарзидаги имтиёздан фойдаланган.

2023 йилнинг сентябрь ойида корхона контракт тузди, у бўйича тушум 2023 йил охиригача 11,1 млрд сўмни ташкил этади. Бу СКнинг 337-моддаси 11-қисми 2-хатбошиси бўйича имтиёзни қўллаш шартларига номувофиқликка олиб келади.

Корхона мазкур вазиятда  СКнинг 337-моддаси 11-қисми 3-хатбошисига мувофиқ солиқ ставкасини пасайтириш тарзидаги имтиёзни қўллашга ҳақлими?”

Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Умид ҲАМРОЕВ жавоб беради: https://oml.pw/1hcjtbg3i
“ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси бўлган корхона Ўзбекистоннинг норезиденти бўлган ўз директори учун турар жойни ижарага олган”.

Бунда солиқ оқибатлари юзага келиши ёки келмаслигини buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти Олег ЦОЙ тушунтирди: https://oml.pw/1hck1kpa0
Тавсияда:

– НКТдан фойдаланиши мажбурий бўлган шахслар;
– НКТ турлари;
– маркетплейсларнинг хусусиятлари;
– вендинг аппаратлари орқали сотиш хусусиятлари.

Муаллифлар: Неъматжон РАҲМОНОВ, СҚ Сайёр солиқ текширувлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари ва Олег ГАЕВОЙ, «Норма» эксперти. https://oml.pw/1hcka7eia
Президентнинг 27.01.2022 йилдаги ПҚ-104-сон қарори билан хизматлар кўрсатиш соҳаси корхоналарига бир қатор имтиёзлар берилди. Хусусан, ижтимоий солиқ бўйича 1 %лик имтиёзли ставка белгиланган....

Муаллифлар: Умид ХАМРОЕВ, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи ва Дилором САИДОВА, «Норма» эксперти: https://oml.pw/1hckbucdc
🗣 16.10.2023 г. «Жавоб берамиз» рукнинг релизи

«Norma» компанияси экспертлари қуйидаги саволларга жавобларни тайерладилар👇


Фойда солиғининг пасайтирилган ставкасидан фойдаланиш

Корхонанинг 2022 йилдаги товар айланмаси 10 миллиард сўмдан ошганлиги боис 2023 йилнинг январ ойидан бошлаб, фойда солиғи бўйича белгиланган солиқ ставкасини 50 фоизга пасайтиришга ҳақли бўлди. Шу пайтгача бу имтиёздан фойдаланаётганлигимиз учун солиқ тўловчининг шахсий кабинети (my.soliq.uz) орқали хеч қандай маълумот топширилмаган.
Фойда солиғи бўйича белгиланган солиқ ставкасини 50 фоизга пасайтиришга ҳақли бўлган, улгуржи савдо билан шуғулланувчи корхона "11401_1 Соликлар, божхона ва бюджетга мажбурий тўловлардан озод этиш" солиқ хисоботи орқали фойда солиғига берилган имтиёзни тасдиқлатиш лозимми ёки йўқми?

Батафсил > >


Импорт қилинган хом ашё қайси қийматда кирим қилинади

Корхона Россиядан хом ашё импорт килади. Импорт қилинган хом ашёнинг инвойс қиймати билан БЮДда кўрсатилган қиймати орасида фарқ бор. Мол етказиб берувчига инвойсдаги қиймат бўйича тўлов қилинади.
Импорт қилинган хом-ашё инвойсда кўрсатилган қийматда кирим қиланадими ёки БЮДда кўрсатилган қийматдами?

Батафсил > >
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“Фойда солиғи тўловчиси бўлган цемент ишлаб чиқарувчи ташкилот етказиб берувчидан – Фарғона электр тармоқларидан электр энергиясини сотиб олади. Икки йил давомида (2022–2023 йиллар)   етказиб берувчи бизга электр энергияси учун ЭҲФни ҚҚС билан тақдим этади, бироқ уларда ЭҲФ тақдим этилмайдиган ҚҚСсиз айланма (реактив энергия) мавжуд. Бунда бажарилган ишларни қабул қилиш-топшириш далолатномасини юборишади.

Биз бундай далолатномани ЭҲФсиз қабул қилишимиз ва тақдим этилган сумма учун уларга тўловни амалга оширишимиз мумкинми? Реактив электр энергияси суммаларини бажарилган ишларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси бўйича харажатга қабул қилишимиз мумкинми? Ушбу харажат фойда солиғини ҳисоб-китоб қилишда чегириб ташланадими?”

Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА ўз фикри билан buxgalter.uz билан ўртоқлашди: https://oml.pw/1hcrkhl6d