Buxgalter.uz ўзбек тилида
5.94K subscribers
3.38K photos
13 videos
5 files
3.95K links
Ўзбекистонда бухгалтерия ҳисоби ва солиқлар ҳақида батафсил. Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш бўйича тавсиялар

Бизнинг сайтимиз - https://buxgalter.uz/uz

Рус тилидаги каналимиз - https://t.me/buh_uz
Download Telegram
Ўриндошлар, мавсумий ишчилар ва касаначиларга нисбатан таътил бериш ва таътил пули тўлашнинг умумий қоидалари қўлланилади. Бироқ ҳисоб-китобда хатога йўл қўймаслик имконини берадиган айрим жиҳатларни билиш лозим...
 
👉 Юқорида санаб ўтилган ходимларнинг учта тоифаси учун таътил пулини ҳисоблаш қоидалари, турли вазиятларда ҳисоб-китоб қилишга оид мисоллар – Buxgalter Pro тавсиясида:
📌 Ўриндошлар, мавсумий ишчилар ва касаначиларнинг таътил пулларини ҳисоблаш > > > 
 
 
🔑 СИНОВ ТАРИҚАСИДА КИРИШНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ > > >
❗️ 10 июндан бошлаб Солиқ қўмитаси сайтлари қуйидаги ҳаволалар бўйича ишлайди:
my3.soliq.uz эди – https://my.soliq.uz бўлди (бу ерда ҳисобот ва барча ўзаро алоқалар мавжуд),
my.soliq.uz эди – https://oldmy.soliq.uz бўлди (архив сайти).

‼️ Сақланган эски манзиллар орқали тизим автоматик равишда янги бирлаштирилган платформага йўналтирилади.

⚠️ Агар янги манзил орқали биринчи уринишда киришнинг иложи бўлмаса, тажрибали фойдаланувчилар кешни тозалашни тавсия этадилар.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ишончли вакил ҚҚС тўловчи – ишонч билдирувчига учинчи шахслар олдида унинг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида воситачилик хизматларини кўрсатди. Бунинг учун у қатъий белгиланган суммада (ҚҚС билан) ҳақ олди.

Бунда топшириқ шартномаси ва ишончли вакилнинг ҳисоботига мувофиқ ишонч билдирувчи унинг транспорт харажатларини (ҚҚС билан бирга) қоплаб беради.
 
👉 Воситачи (комиссионер, ишончли вакил) ҳақи ва воситачи (комиссионер, ишончли вакил) харажатларини қоплашнинг бухгалтерия ҳисобига оид мисолларни тавсияда батафсил кўриб чиққанмиз:
📌 Воситачилик ҳақи ва воситачи харажатларини қоплаш қандай ҳисобга олинади > > > 
 
 
🔑 СИНОВ ТАРИҚАСИДА КИРИШНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ > > >
Якка тартибдаги тадбиркорни тугатишимиз керак. Бизни доимий равишда бир идорадан бошқасига йўналтиришади: аввал «Ягона дарча»га, кейин солиқ идорасига. Охирги марта солиқ идорасида бизга тугатиш ҳисоботини топшириш кераклигини айтишди, бироқ уни қаерга ва қандай топшириш кераклигини тушунтиришмади...


Buxgalter Pro фойдаланувчисининг саволига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАEВА жавоб берди.

📌 Батафсил > > >
2
Оммавий ахборот воситаларида Президентнинг 01.06.2026 йилдаги ПҚ-210-сон қарорига мувофиқ, ишсиз ёшларни ишга жойлаштиришда камида МҲТЭКМнинг 2 баравари миқдорида ҳақ тўлаш белгиланганлиги ҳақида маълумот пайдо бўлди. Бу шундайми?

Вuxgalter.uz илтимосига биноан, ушбу масалани Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Давлат ахборот технологиялари текширувларини мувофиқлаштириш бўлими бош мутахассиси Отабек БОБОМУРАТОВ тушунтириб берди.

📌 Батафсил > > >
❗️Эслатиб ўтамиз: 1 июлдан бошлаб қурилиш материалларининг умумий номларига эга бўлган МХИКдан фойдаланишга чекловлар жорий этилади.
 
tasnif.soliq.uz сайтида ҳар хил вақтда бундай МХИКлар сони турлича экани хабар қилинган. Ҳозирда сайтда бу ҳақда эълон қилинган охирги хабарда 200 та коддан иборат рўйхат келтирилган.
 
❗️Қоидага кўра – агар амалдаги МХИК ўзгарса, «Танланган МХИК»даги маълумотлар базаси автоматик равишда актуал ҳолатда тутиб турилиши керак. Бироқ, уни текшириб кўриш ортиқчалик қилмайди.

Автоянгиланиш функционалига қарамай, кўрсатилган санадан кейин танланган МХИК рўйхатларингиз янгиланганини текшириб кўрамиз.
 
Ўз маҳсулотингизнинг аниқ кодини аниқлаштириш учун mkinfo.uz платформасидаги шахсий кабинет орқали, сўров дарчасидаги тегишли майдонларни тўлдирган ҳолда электрон мурожаат юбориш мумкин. Ушбу тартиб-таомилга тааллуқли ҳар қандай саволлар бўйича Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузурида ташкил этилган ишчи гуруҳ билан Telegram (https://t.me/mkinfo_support) ёки (+998) 71 210-11-04 (ички 6005, 6006, 6007) телефон рақами орқали боғланиш мумкин.
 
👉 Сизга ушбу тавсиялар ҳам фойдали бўлади:

📌 Каталогдаги ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда МХИКдан фойдаланишни қандай таъминлаш керак > > > 

📌 Мувофиқ келадиган МХИК қандай танланади > > > 

📌 Қачон солиқ тўловчининг ташаббуси билан янги МХИКни киритиш тўғрисида қарор қабул қилиниши мумкин > > > 
 

🔑 СИНОВ ТАРИҚАСИДА КИРИШНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ > > >
1
#onlayn_seminar

Hurmatli soliq to'lovchilar ❗️

Soliq qoʻmitasi mutaxassislari ishtirokidagi navbatdagi onlayn seminar-trening

🗓 11-iyun kuni

«Elektron soliq xizmatlarining yagona platformasiga o‘tish
: my.soliq.uz va my3.soliq.uz portallarining birlashtirilishi» mavzusida boʻlib oʻtadi.

Jonli efir 🎞 YouTube platformasida.

🕘 Boshlanish vaqti – 14:30
_______
#онлайн_семинар

Уважаемые налогоплательщики ❗️

Очередной онлайн семинар-тренинг при участии специалистов Налогового комитета состоится

🗓 11 июня

Тема: «Объединение my.soliq.uz и my3.soliq.uz: переход на единую платформу электронных налоговых услуг»

Прямой эфир - на платформе 🎞 YouTube

🕘 Начало – 14:30

Тelegram |Facebook |Youtube| Instagram |X| Threads
🗣11.06.2026 г. «Жавоб берамиз» рукни релизи

«Norma» компанияси экспертлари қуйидаги саволларга жавобларни тайерладилар👇


Товарларни ҳисобдан чиқаришда ҚҚС ҳисобланадими ёки тузатиш киритиладими

Корхонамиз 2025 йилда санитар брак ҳолатига келган ва фойдаланишга яроқсиз товарларни Махсустранс ИЧБ орқали утилизация қилиб, ҳисобдан чиқарган. Солиқ органи ушбу товарлар бўйича ҚҚС ҳисоблаш кераклигини билдирмоқда. Биз эса товарлар тўлиқ яроқсиз ҳолга келгани сабабли ҳисобдан чиқарилганини таъкидламоқдамиз.
Яроқсиз ҳолга келган ва утилизация қилинган товарларни ҳисобдан чиқаришда ҚҚС ҳисобланадими?

Жавоб >>


Муддати ўтган кредит суммалари бўйича ҳисобланган фоизлар чегириладими

Корхона ишлаб чиқариш фаолияти учун банкдан 2026 йил 1 мартда 1200 АҚШ долларига кредит олди. Кредит муддати 1 йил, 10% тўлов билан. Кредит графиги бўйича тўлов ҳар ойда 100 АҚШ долларидан амалга оширилиши керак. Кредит шартномасининг шартларида графикка асосан тўланадиган 100 АҚШ доллари тўланмаган тақдирда, кредит фоизи 15% миқдорида ҳисобланади. 1 ой тўлов график бўйича тўланмади ва банк 2026 йил 1 апрелдан бошлаб 1100 АҚШ долларига 10%, муддати ўтган 100 АҚШ долларига эса 15% миқдорида фоиз ҳисоблай бошлади. Бу корхонада фоиз кўринишидаги харажат сифатида тан олинади. СК 317-моддаси 35-бандида чегирилмайдиган харажат белгиланган.
Ушбу муддати ўтган кредит қарзи бўйича ҳисобланаётган 15% тўлиқлигича чегирилмайдиган харажат ҳисобланадими ёки 10%и чегирилиб, 5%и чегирилмайдими?

Жавоб >>


Асосий воситани сотишдан олинган фойдани фойда солиғи ҳисоб-китобида акс эттириш

Корхона балансида ҳисобда турган асосий воситани сотган. Асосий восита ҚҚСсиз 100 млн сўмга реализация қилинган, ҳисобланган ҚҚС суммаси 12 млн сўмни ташкил этган. Сотилган асосий воситанинг бошланғич қиймати 70 млн сўм, жамғарилган амортизацияси 20 млн сўмни ташкил қилади. Фойда солиғи ҳисоб-китобининг 1-иловасидаги «Амортизация қилинадиган активларнинг ва бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетишидан олинган даромад» (050-сатр) қаторида корхона томонидан 50 млн сўм акс эттирилган. Бироқ камерал солиқ текшируви давомида мазкур сатрда асосий воситанинг ҚҚСсиз сотиш қиймати — 100 млн сўм кўрсатилиши лозимлиги қайд этилган.
Фойда солиғи ҳисоб-китобининг 1-иловаси 050-сатрида қайси сумма акс эттирилади: асосий воситани реализация қилишдан олинган фойдами ёки унинг реализация қийматими? Камерал текширувнинг талаби қай даражада асосли?

Жавоб >>
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1
Пиво бўйича сўнгги янгиликлар: 10 июнь куни қарор қабул қилинди ва унинг асосида меҳмонхона бизнеси ва умумий овқатланиш субъектларига пивони мижозларга сотишда унинг маркировка кодларини сканерламаслик имконини берувчи тегишли дастурий тузатишлар киритилмоқда. Энди бу янгиланишлар – умуман алкоголь ва хусусан пиво бўйича – тадбиркорларда амалда қўлланилишини кутмоқдамиз.

📌 Батафсил маълумот – бизнинг сайтида > > >
9 июнь куни Президент «Саноат усулида интенсив мевали боғлар барпо этиш ва яроқсиз боғларни янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-108-сон Фармонни имзолади.

Агар бу сиз учун долзарб бўлса, ушбу ҳужжатни ўқиб чиқишингиз керак: у ҳам ушбу йўналишни молиявий қўллаб-қувватлашни (имтиёзли кредитлар, субсидиялар ва компенсациялар + 5 йил давомида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 1 сўм!), ҳам жадвалдан орқада қолаётган боғ эгаларини «солиқ рағбатлантириши» чораларини назарда тутади...

📌 Батафсил маълумот – бизнинг сайтида > > >
2
🔔 Buxgalter.uz эслатади:

⭕️ 15 июнь – сўнгги кун:

✔️ 2026 йил май ойи учун ШЖБПҲга реестрларни тақдим этиш ва бадалларни тўлаш (20.11.2024 й. АВ рўйхат рақами 3577-сон Низом 6-б., 20.11.2024 й. АВ рўйхат рақами 3577-сон Низом. 9-б.);
 
✔️ 2026 йил май ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоботларини тақдим этиш ва тўлаш.
ЖШДС солиқ тўловчига даромадларни тўлаш билан бир вақтда, лекин солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай тўланади (СК 389-м. 1-қ. 2-б., СК 390-м.).
Ижтимоий солиқ ҳам солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай тўланади (СК 407-м. 4-5-қ.);
 
✔️ солиқ тўловчилар томонидан 2026 йил май ойи учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисобот тақдим этиш ва тўлаш (СК 470-м. 3-5-қ.);
 
✔️ солиқ агентлари томонидан 2026 йил май ойи учун якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг 1 миллиард сўмгача бўлган даромадлари бўйича ҳисобот тақдим этиш ва айланмадан олинадиган солиқни тўлаш (СК 470-м. 3-5-қ.);
 
✔️ айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар томонидан 2026 йил май ойи учун онлайн-НКТ чекларидаги техник хатоларни тузатиш (23.11.2019 й. 943-сон ВМҚга 1-илова 38-1-б., СК 470-м. 3-қ.).
ҚҚС тўловчилар учун 2026 йил апрель ойи учун онлайн-НКТ чекларидаги техник хатоларни тузатишнинг сўнгги куни – 2026 йил 20 май (23.11.2019 й. 943-сон ВМҚга 1-илова 38-1-б., СК 273-м. 1-қ.).


📌 Ушбу тавсия сиз учун фойдали бўлиши мумкин:

➡️ ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш ва тўлаш керак;
➡️
ЖШДСни қандай тўлаш ва ҳисоботни қачон тақдим этиш керак;
➡️
Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини қандай тақдим этиш керак;
➡️
НКТ чекидаги хатони қандай тузатиш мумкин;
➡️
Электрон ҳужжатларда МХИК бўйича хатоларни қандай тузатиш мумкин.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Мажбурий аудиторлик текширувидан ўтказилиши лозим бўлган ташкилотлар 2025 йилдаги молиявий фаолияти якунлари бўйича аудиторлик хулосаси нусхасини 15 июндан кечиктирмай солиқ органларига тақдим этишлари керак.

Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА бизнинг илтимосига кўра, аудиторлик хулосасини тақдим этишга бирор сабабга кўра улгурмаётганларга нима қилиш кераклигини тушунтириб берди.

📌 Батафсил > > >
Янги бирлаштирилган https://my.soliq.uz платформасига ўтгандан сўнг, кўплаб бухгалтерларда бир хил муаммо пайдо бўла бошлади: янги сайтга кириш мумкин, аммо ҳисоботни шакллантириш ва юборишга ҳаракат қилганда «YTCAPIWS дастури билан алоқа йўқ» хатоси пайдо бўлади.

«Норма» эксперти Шоҳиста ЁҚУБОВА бу муаммони қандай ҳал қилишни тушунтириб берди.

📌 Батафсил > > >
❗️Солиқ агентлари ўзлари ҚҚС бўйича солиқ тўловчи ёки солиқ тўловчи эмаслигидан қатъи назар, ҚҚСни тўлаш бўйича мажбуриятини бажариши шарт.

‼️Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ҚҚСни солиқ агенти сифатида тўлаш учун ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтишлари ва рўйхатдан ўтказиш рақамини олишлари шарт эмас.
 
 👉 Хусусан, чет эллик етказиб берувчидан сотиб олинган товарлар ва хизматлар учун ҚҚС тўлашингиз керак, агар:
1) уларни реализация қилиш жойи Ўзбекистон бўлса;
2) хорижий корхона Ўзбекистонда ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтмаган бўлса;
3) ўзининг давлатида тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган чет эллик фуқаро бўлса.

 
Қуйида экспертларнинг фойдали маслаҳатлари келтирилган мисолларда барчасини тушунтириб берганмиз:
📌 Товарлар (хизматлар) чет эллик шахслардан сотиб олинганда солиқ агенти томонидан ҚҚС ҳисобланиши > > >     
 
✏️ Тавсияда:
– корхона ҚҚС бўйича солиқ агенти бўлган ҳолатлар;
– солиқ агенти томонидан чет эллик шахслардан товарлар ва хизматлар сотиб олаётганда ҚҚСни ҳисоблаш;
– ҳисоботларни тўлдириш.         
 
🔑 СИНОВ ТАРИҚАСИДА КИРИШНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ > > >
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1
Ҳомиладорлик ва туғиш (декрет) нафақасини тайинлаш тўғрисидаги маълумотлар энди онлайн – ЯММТда (my.mehnat.uz) мавжуд.

ЯММТда қуйидагиларни кўриш мумкин:
✔️нафақа тайинлаш ёки рад этиш ҳолати;
✔️тўловни ҳисоблаш тартиби;
✔️нафақанинг аниқ суммаси;
✔️бошқа маълумотлар.

‼️ Бухгалтер учун бу  – қўшимча назорат воситаси: тайинланган нафақалар бўйича маълумотларни тезда аниқлаштириш ва ходимга тафсилотларни тушунтириш мумкин.
ЯММТ ишига оид саволлар бўйича Телеграм-гуруҳга ёки (71) 200-06-00 телефонига мурожаат қилишингиз мумкин.
Манба

✏️ Buxgalter.uz нинг БЕПУЛ материаллари ҳомиладорлик ва туғиш ҳамда касаллик нафақаларини тайинлашнинг янги қоидаларини тушуниб олишга ёрдам беради:

📌 2026 йилда Ўзбекистонда меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари қандай тайинланади ва тўланади > > >   (янги тизим таҳлили: ҳисоб-китоб муддатлари, тартиби, 17.12.2025 й. 796-сон ВМҚга мувофиқ иш берувчиларнинг қўшимча мажбуриятлари)

📌 Ишламайдиганлар, ўзини ўзи банд қилганлар ва ЯТТлар ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақаларни қандай олишлари мумкин > > > (якка тартибдаги тадбиркор аёллар, шунингдек, ўзини ўзи банд қилганлар бола туғилганда нафақа олишадими?)

📌 2026 йил 1 июлгача ва ундан кейин касаллик варақаларини қандай тўлаш керак > > > (“касаллик варақаси”нинг дастлабки 5 кунини иш берувчи тўлайди – бу ҳар бир меҳнатга лаёқатсизлик ҳолати учунми ёки бутун йил учунми? 1 июлгача расмийлаштирилган “касаллик варақалари” билан нима қилиш керак?)
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM