UTTF
16 subscribers
37 photos
3 files
1 link
O'zbekiston stol tennisi federatsiyasining axborot kanali
Download Telegram
to view and join the conversation
Азиз ва муҳтарам ватандошлар! Сизларни Ўзбекистон стол тенниси федерацияси кириб келаётган янги 2020 йил билан чин дилдан қутлайди.

Федерациямиз сиз азизларни, мўътабар нуронийлар, меҳрибон опа-сингилларимизни, азму шижоатли ёшларимизни, кўп миллатли бутун халқимизни ушбу қутлуғ айём билан самимий табриклайди.

Ортда қолган йил ўзбек спорти каби кўплаб соҳалар учун унутилмас муваффақиятларга бой ўтди. Федерациямиз янги йилда барчага янгидан-янги марраларни забт этиш, улкан ғалабаларга эришиш ва мамлакатимиз шарафини янада юксалтиришни тилаб қолади.
Янги йил барчамизга муборак бўлсин!
Хабирнгиз бор, Таиландда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида ўтаётган Осиё чемпионатида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси “С” гуруҳида Эрон, Жанубий Корея ва Хитой терма жамоалари билан рақобатлашмоқда.

Мазкур мусобақада мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган футболчиларимизни стол тенниси бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари олдинда турган учрашувлар ва Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритишида омад тилаб қолади.
“ЁШЛИК“ марказий кенгаши соврини учун республика мусобакаси якунланди

Аввал хабар берганимиздек, кеча Сирдарё вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда вилоят Халқ таълими бошқармаси ҳамкорлигида спортнинг стол тенниси тури бўйича «Ёшлик» спорт жамияти марказий Кенгаши соврини учун республика турнирига старт берилганди.

Мазкур мусобқада республикамизнинг барча вилоятларидан ташриф буюрган 56 нафар ёш спортчилар ғолиблик учун беллашишди. Икки кун давом этан мусобақада стол теннис ихлосмандлари қизиқарли ва муросасиз баҳсларга гувоҳ бўлишди. Турнир якунида ғолиб ва совриндорлар эсдалик совғалар ва медаллар билан тақдирланди.

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари:

Қиз болалар:

1. Эркинжонова

2. Абдуқаҳҳорова

3. Азимова

3. Мадалиева

Жамовий баҳслар (қиз болалар ўртасида) :

1. Наманган

2. Самарқанд

3. Сирдарё

3. Хоразм

Жамовий баҳслар (ўғил болалар ўртасида) :

1. Сирдарё

2. Самарқанд

3. Хоразм

3. Наманган

Ўғил болалар:

1. Искандаров

2. Сирожиддинов

3. Нуруллаев

3. Бердиев

Ўзбекистон стол теннис федерацияси матбуот хизмати.
Зохид Кенжаев мавсумдаги илк мусобақасига йўл олди

Бугун тонгда стол теннис бўйича терма жамоамиз аъзоси Зоҳид Кенжаев Германия мамлакатига жўнаб кетди. Стол теннисчимиз мавсумнинг илк World Tour турнири ҳисобланган Магдебург про турида иштирок этади. 28 январь — 2 февраль кунлари бўлиб ўтадиган ITTF World Tour Platinum German Open 2020 мусобақасида сайёрамизнинг 5 қитъасидан ташриф буюрган стол теннисчилар қатнашади.

Қуръага кўра ҳамюртимиз илк даврада ливанлик Маҳром Тариққа қарши баҳс олиб боради.

Ўзбекистон стол теннис федерацияси матбуот хизмати.
Зоҳид Кенжаев “German Open” турнирини ғалаба билан бошлади

Стол тенниси бўйича терма жамоамиз аъзолари — Зоҳид Кенжаев шу кунларда Германиянинг Магдебург шаҳарида ташкил этилаётган ITTF World Tour Platinum German Open 2020 турнирини ғалаба билан бошлади. ХХХI ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчиси бўлган Зоҳид Кенжаев илк даврада Ливан вакили Ториқ Маҳрумни 4:0 ҳисобида таслим этишни уддалади.

Энди ҳамюртимиз иккинчи даврада aсли хитойлик бўлган Украина терма жамоаси аъзоси Ли Коуга қарши тўқнаш келади.

Ўзбекистон стол теннис федерацияси матбуот хизмати.
Хотин-қизлар ўртасида стол тенниси спорт тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди

Жорий йилнинг биринчи февраль куни Тошкент шаҳар Учтепа тумани 1 — сонли болалар-ўсмирлар спорт мактабида стол теннис ва кураш спорт тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди. Ўзбекистон стол тенниси федерацияси, Ўзбекистон кураш ассоциацияси ҳамда Учтепа тумани 1 — сонли болалар-ўсмирлар спорт мактаби ҳамкорлигида ташкил қилинган мусобақалар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг бешта муҳим ташаббусининг иккинчи ташаббуси ижросини таъминлаш бўйича Учтепа тумани маҳаллаларида яшовчи хотин-қизлар ўртасида стол тенниси ва кураш спорт турлари бўйича ўтказилди. Жами 50 га яқин иштирокчи қатнашган ушбу мусобақа хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва спорт турларига бўлган қизиқишларини оширишга хизмат қилди.Турнир давомида учтепалик хотин-қизлар яхшигина стол теннисчиси эканликларини намойиш этишди.

Мусобақанинг ёпилиш маросимида ғолиб ва совриндор спортчилар Ўзбекистон стол тенниси федерацияси, Ўзбекистон кураш ассоциацияси ҳамда Учтепа тумани 1 — сонли болалар-ўсмирлар спорт мактаби томонидан диплом, медаль ва совғалар билан тақдирландилар.

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари билан танишинг:

1- ўрин: Г. Абдулахатова,

2- ўрин: Н. Эгамберганова,

3- ўрин: Г. Мамурбекова,

3- ўрин: Н. Хабибулаева.

“Бугунги мусобақа яхши тарзда ташкил қилинди. Бунинг учун Ўзбекистон стол тенниси федерацияси, Ўзбекистон кураш ассоциацияси ҳамда Учтепа тумани 1 — сонли болалар-ўсмирлар спорт мактабига миннатдорчилик билдираман. Стол тенниси соғлом турмуш тарзи учун жуда фойдали деб ўйлайман. Бундай мусобақалар чекка қишлоқ ва туманларда ҳам ташкил қилиниши истаб қолган бўлардим”- деб фикрини якунлади мусобақа ғолибаси.

"Бугунги мусобақамиз муҳтарам президентимизнинг илгари сурган бешта муҳим ташаббусининг иккинчи ташаббуси ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилмоқда. Мақсадимиз — аёлларни янада спортга жалб қилиш ва уларни соғлом турмуш тарзига тадбиқ қилиш. Стол тенниси билан шуғулланган одам доимий равишда соғлом бўлади. Сабаби стол тенниси билан шуғулланган одамнинг тана аъзоларининг барча соҳалари ишлайди. Бугунги мусобақаларни узлуксиз тарзда ўтказиб боришимиз керак, чунки уйда ўтирган аёллар ҳам спорт билан банд бўлиш имконини яратган бўламиз. Аёлларни спорт билан, соғлом турмуш билан қанча кўп жалб қилсак, бу бизни, юртимизни келажаги учун фойда. Чунки она соғлом бўлганидан сўнг, ўз навбатида фарзанд ҳам соғлом бўлади. Соғлом авлод эса давлатни келажагидир”-деди Ўзбекистон стол тенниси федерацияси раиси Саида Маҳмудова.
Forwarded from .
IMG_8572.JPG
5 MB
Forwarded from .
IMG_8640.JPG
5.6 MB
Forwarded from D&S
Forwarded from D&S
Муҳтарам отахон ва меҳрибон онахонлар, севимли опа-сингил ҳамда қадрили ака-укалар! Барчангизни, янгиланиш ва яшариш – Наврўз байрами билан чин қалбимиздан табриклаймиз. Шарқона янги йил бўлмиш – Наврўзи олам барчамизнинг хонадонимизга қувонч, сиҳат саломатлик ва файз барака олиб келсин. Яна бир бор барчамизга Наврўз олам муборак бўлсин!

Ўзбекистон стол тенниси федерацияси
⚡️⚡️UZ: РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ


▪️Республика чегара ҳудудларидаги мавжуд чегара ўтказиш пунктлари 23 март куни соат 00:01 дан бошлаб барча шахслар учун (Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетаётган бошқа мамлакат фуқароларидан ташқари) ёпилади.


▪️23 мартдан бошлаб Тошкент шаҳридаги барча корхона ва муассасаларга (мулкчилик шаклидан катъий назар) асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда ишчи ва ходимларни қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқариш, қолган ишчиларнинг фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (онлайн ёки дистанцион тарзда) ташкил этилади.


▪️Ҳодим ва ишчилар ўз иш жойида шахсий ҳимоя воситалари (ниқоб)да бўлиши талаб этилади, шунингдек карантин чораларини бузганларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда интизомий чоралар қўлланилади.


▪️Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказларида 23 мартдан жамоат жойларида шахсий ҳимоя воситалари (ниқоб)сиз бўлган шахсларга “огоҳлантириш” берилади.


▪️25 март куни соат 6:00 дан бошлаб ушбу ҳолат қайд этилса – базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари миқдорида, мазкур ҳолат яна қайтариладиган бўлса – базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари миқдорида жарима қўлланилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники