Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу
Тонг хайрли бўлсин...
Кунингиз бахту кувончларга
тула булсин.
Хаётингиздан қувониб рози
бўлиб яшанг.
Суйганларингиз ёнингизда булсин.
Кўзларингиз факат яхшиликни, бахтни, гузалликни курсин.
Сизга яхшиликлар тилайман ❤️

Атир солинган шишачам тушиб кетиб синиб майдаланиб кетди. Кўп хафа бўлдим. Аммо синган хонадан атир ҳиди анча вақт кетмай турди. Муаттар ҳиддан кўп муддат баҳраманд бўлдик. Бу атир шишадалик вақтида хонани муаттар қилмас эди. Билдимки, у хонани муаттар қилиши учун шиша синиши лозим экан.
Гоҳо қалбинг ёки ичингдаги бир нарса синади. Ишон, унинг синганига сабаб, ичидаги гўзаллик ташқарига чиқиши учундир. Бу билан ҳаётингда янги тажрибага эга бўласан. Ақлинг зиёда бўлади, фикрлашинг ўзгаради.
Демак, қалбинг синса ёки синдирилса хафа бўлма, Аллоҳ сени янада афзалроқ бўлишингни ирода қилаяпти.
"Эҳтимол сиз ёмон кўрган нарсада Аллоҳ кўп яхшиликлар қилар".

Бир ҳакимдан сўрашибди:
Ҳаётда кўрган энг гўзал
нарсангиз нима?
Ҳаким жавоб берибди:
- Менинг ҳамма айбларимни кўриб, билиб туриб ҳам, мени яхши кўришдан тўхтамаган кишидан гўзалроғини кўрмадим.

М У А Л Л И М
(Барча муаллимларимизга бағишлайман!)
Тингланг сизга сўйлайин, ровийлар ривоятин,
Фикр этиб сўнгра уни англарсиз кифоятин.
Бир муаллим яшабди, қай замондир номаълум,
Ҳасму-ҳоли не билмам, бир касбу-кори маълум.
Сабоқ берди дарс берди, донишманду, даҳога,
Умри битиб ниҳоят, кетди дорулбақога.
Тумонат халқ - шогирдлар, борар қабристон томон,
Сўнгги йўлга кузатди, муаллимни оломон.
Йўл юрди у хўб узоқ, кўринмасди зоҳири,
Сирот кўприги сари келди устоз охири.
Биларди у, шу ерда азму-ажр нақдлигин,
Гуноҳкорнинг кўприкдан йиқилмоғи нақдлигин.
Балки, домла фанода ғофилроқ банда бўлган,
Эҳтимол дарс чоғлари намози канда бўлган.
Орттириб беролмаган, закот, фидя муносиб,
Яшаб ўтди бир умр ҳаж-у, умра бенасиб.
Кимнидир койигандир, илму урфон бобида,
Қанча гуноҳ борлигин билмасди ҳисобида.
Қиёматда - сўроқда, билмам қандоқ сўз олар,
Мактаб илми деб баъзан, қазо бўлган рўзалар.
Оғир ўйга чўмди у, ботди ғамнинг рошига,
Наҳотки етолмаса қилкўприкнинг бошига?!
Олдинда эса ўша - икки дунё аро роҳ,
Қиличдан ҳам ўткирроқ, қилдан ҳам ингичкароқ.
Ваҳм соларди ғоят, тубсиз жарлик ҳайбати,
Етиб келди ниҳоят муаллимнинг навбати.
Кўзларин юмди устоз, фосиқ хаёл сурмай деб,
Қилкўприк остидаги жаҳаннамни кўрмай деб.
Тўзғиган хаёлларин йиғди бемажол, хаста,
Қўрқувдан чекиб озор, кўзларин очди аста.
Билмади, қанча вақтин, хаёлларга йўргабди,
Не кўз билан кўрсаки, сирот йўли тугабди!
Жаннатнинг остонаси, кўрингани ҳақиқат,
Қилкўприкда йўл юрди, роса қирқ беш дақиқа.
Наҳот етдим беҳиштга, тақдирим қутлуғ экан,
Демак фоний дунёда гуноҳларим йўқ экан.
Шу чоғ арши-аълодан, кимдир бир ваҳий деди,
- Эй муаллим, аслида, гуноҳларинг кўп эди!
Қилкўприкдан ўтмоққа, сенга толеъ ёр экан,
Таълимингни олган кўп шогирдларинг бор экан.
Сирот кўприги узра бирга ўтишди, улар,
Ҳар бир гуноҳинг учун елка тутишди, улар.
Ҳайратдан қотди устоз, толеъи кулганига,
Аллоҳга минг ҳамд айтди, муаллим бўлганига.
Қиссадан ҳисса шулки, Ҳақ карами кенг экан,
Муаллимнинг ҳар дарси, ибодатга тенг экан!
Ўлмасбек Самарқандий

Telegram
Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿
❤Bitta "besh" qo'yib ber darsingdan hayot!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Спинер - оригами😊
USTOZ XAZINASI💰
USTOZ XAZINASI💰
Krossvordlar
IZLANUVCHI BOSHLANG‘ICHLAR
IZLANUVCHI BOSHLANG‘ICHLAR
IZLANUVCHI BOSHLANG‘ICHLAR