Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
156K subscribers
1.24K photos
714 videos
1.99K files
4.25K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @reklamaedu
Download Telegram
❗️Аттестацияга қалбаки ҳужжатлар тақдим этилганлиги аниқланганда қандай йўл тутилади ?

Ҳукумат қарори билан (572-сон 17.09.2021) билан тасдиқланган Низомнинг 25-бандига кўра нотўғри маълумотлар ёки қалбаки ҳужжатлар тақдим этилганлиги аниқланган ҳар қандай босқичда педагог кадрнинг ҳужжатларини қабул қилиш ва аттестациядан ўтказиш жараёни тўхтатилади, топширилган ҳужжатлар ва тўланган йиғим қайтарилмайди.

🔹Педагог кадрлар томонидан топширилган ҳужжатнинг қалбаки эканлигини аниқлаш Таълим инспекциясида мавжуд бўлган маълумотлар асосида амалга оширилади.

🔹Таълим инспекциясида мавжуд бўлган маълумотлар асосида педагог кадрлар томонидан топширилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлигини аниқлаш имкони бўлмаган тақдирда, Таълим инспекцияси томонидан тегишли ваколатли ташкилотларга сўровнома юборилади.

👮🏻‍♂️Педагог кадрлар томонидан топширилган ҳужжатлар қалбаки эканлиги аниқланган тақдирда, мазкур ҳужжатлар Таълим инспекцияси томонидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ чора кўриш учун тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилади.

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
Азиз ота-оналар, қадрли устозлар!

Сизу бизнинг мақсадимиз Учинчи Ренессанс маънавий пойдеворини барпо этиш экан унинг асосида ўқиб-ўрганишдан, ўз устида мунтазам ишлашдан чарчамайдиган авлодни тарбиялаш ётади.

Ҳар қандай янгилик негизига ўқиб-ўрганиш орқали етилади ва янги ғояларга замин ҳозирланади. Бунинг учун фарзандларимизда мутолаа маданиятини шакллантириш зарурати аёнлашади.

Тўғри, бутун дунё электронлашиб бормоқда. Ўрганишларимиз шуни кўрсатдики, бола компьютер ёки телефон орқали асосан сурат ва фильмларни томоша қилади. Булар табиий ва унинг қизиқишини биз ҳам инкор этмаймиз. Лекин болаларга дастлаб дарсликдан ташқари китобларни ҳам ўқишга тавсия қилишимиз зарур. Мутахассисларнинг маслаҳат беришларича, фарзандларга китобдан аввал газета ва журналлар мутолаасини ўргатган маъқул экан.

Албатта, газета ва журнал, китобга меҳр ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолмайди. Газета-журнал мутолааси бу нафақат янги билимлар, балки юртимиздаги ўзгаришлар, дунёда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларнинг моҳиятини англашга, энг асосийси, ёшларни таҳлилга ўргатади.

Бунинг учун олдимизда турган вазифаларни белгилаб олишни лозим топдик. Аввало, муаллимнинг ўзи барчага ибрат бўлиб ўзи учун энг зарурий нашрларни ўқиб, янги дарс методикаларини ўрганиб, таҳлилий мақолалардан тегишли хулосалар чиқариб, ўз устида мунтазам ишлашни йўлга қўйиши зарур. Ўқитувчилар билим ва малакасини оширишида педагогик нашрларнинг ўрни алоҳидадир.

Ўзида шаклланган бу кўникмани муаллим ўқувчиларининг ота-оналарига “юқтириш”га ҳаракат қилиши ва ўз фарзандлари ёшига муносиб газета-журнал сотиб олиб беришларини тарғиб этиши, алалоқибат, оилалар даврасида мутолаа соатлари ташкил қилинишини йўлга қўйиши келгусида газетхон, китобхон инсонлар кўпайишини таъминлайди.

Мактабда педагог, уйда ота-она болани мутолаага чорласа, кўзлаган мақсадга осон эришиш мумкин. Унутмаслик керакки, болани мутолаа билан тарбияловчи устоз ёки ота-онларнинг ўзи ҳам албатта юксак тафаккур эгаси бўлиши зарур.

Болани мутолаага ўргатиш унинг дунёқараши кундан-кун кенгайиб боришини таъминлайди. Бу йўналишда уларга турли илмий ва бадиий адабиётлар билан биргаликда болалар нашрлари кўмакка келади. Мутолаа қилган ўсмир тарихни, бугунни ва келажакни яхши идрок этадиган буюк шахс бўлиб камол топади.

Миллатимиз келажаги, Ватанимиз эртаси - кенг тафаккурли ёшлар қўлида. Бугун мустақил фикр-мулоҳаза юритадиган, билимдон, зукко, баркамол авлод - эртага Ўзбекистонимиз тараққиётига ҳисса қўшувчи, уни дунёга танитувчи комил инсон бўлиб етишади. Бунинг учун, албатта, ўғил-қизларнинг билим олишига, дунёқарашини кенгайтиришга уларнинг кичик ёшиданоқ эътибор қаратиш лозим.

Халқ таълими вазирлиги муассислигидаги “Маърифат”, “Учитель Узбекистана”, “Тонг юлдузи”, “Класс” газеталари, “Халқ таълими”, “Халқ таълими ахборотномаси”, “Бошланғич таълим”, “Тил ва адабиёт таълими”, “Ғунча”, “Гулхан” журналларига ўзи истаб обуна бўлаётган ўқитувчи ва ўқувчилар сони ҳам камайиб кетди.

Бугунги кун ўқитувчи ва ўқувчилари ўз хоҳиши билан газета сотиб олиши, маънавий оламини бойитиши, дунёқарашини кенгайтириши ўта муҳим масаладир. Зеро, нафақат мавжуд дарслик ҳамда қўлланмалар, балки газета ва журналлар орқали болаларга, болалар орқали эса уларнинг оиласидаги катталарга зиё тарқатиш ХАЛҚ ТАЪЛИМИ деган номга муносибдир.

Буюк мутафаккир Маҳмудхўжа Беҳбудий айтганидек, “Муаллим ва муҳаррир – миллатнинг икки кўзидир”.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
⚡️Манба: Агар коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият яхшиланмаса, бир ойдан кейин ҳам (24 февралдан кейин) олий таълим муассасаларида онлайн (масофавий) таълим муддати узайтирилиши мумкин.

Еслатиб ўтамиз, коронавирус билан боғлиқ касалланиш ҳолати кўпайгани туфайли 24 январдан барча олий таълим муассасалари (давлат, нодавлат, хусусий ҳамда хорижий филиаллар) бир ой муддатга (барча таълим шакллари ва турлари бўйича) онлайн таълимга ўтказилган эди.

(c) Masofaviy ta’lim

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
ОНЛАЙН ТАЪЛИМ БЕРИЛСА, ЯККА ТАРТИБДА ДАРС ЎТАДИГАН ЎҚИТУВЧИЛАРГА ОЙЛИК ТЎЛАНМАЙДИМИ?

Бу вазият сизнинг иш ҳақингизга таъсир қилмаслиги керак.

Бошқача айтганад сизга иш ҳақингиз тўлаб берилади. Бунга асос Меҳнат кодексининг 159-моддаси ҳисобланади.

Мазкур моддага мувофиқ ходимнинг айбисиз яроқсиз маҳсулот тайёрланганда ва бекор туриб қолинган вақтда унинг ўртача иш ҳақи сақланади. Бу қоидадаги яроқсиз маҳсулот ишлаб чиқариш масаласи тушунарли, бу ишлаб чиқариш тизими билан боғлиқ, бироқ биз ҳозир ходимнинг айбисиз бекор туриб қолинган вақт ва бу вақт учун унга ўртача иш ҳақини тўлаш бироз тушунтириш талаб этади.

❗️Эътибор беринг 159-модда қўлланиши учун энг биринчи навбатда ходимнинг бекор қолиш факти келиб чиққан бўлиши керак, кейин бу бекор туриб қолиш ходимнинг ўзига боғлиқ ёки боғлиқ эмаслигини, яъни унинг айби билан ёки айбисиз келиб чиққанлигини аниқлаш зарур.

Масалан, ходимнинг меҳнат мажбуриятларини бажаришига иш берувчи томонидан тўсқинлик қилиниши ёки одатий меҳнати учун керакли шарт-шароитлар яратиб берилмаслиги, ёхуд ҳозирги вазиятда карантин туфайли ходим ўз вазифасини бажара олмаслигини ходиминг айбисиз бекор туриб қолиш факти деб ҳисоблашимиз мумкин. Яъни ходимнинг айбисиз бекор туриб қолинган вақт деганда, бу ерда ходимнинг айбсизлиги бирламчидир.

Шундай экан 159-моддага кўра, бунда ходимнинг айбсизлик факти етарли ҳисобланади.

Сиздаги ҳолатда ҳам сизнинг бекор туриб қолишингизга мактабда спорт залининг йўқлиги сабаб бўлмоқда. Бунда сизнинг айбингиз йўқлиги туфайли бу даврда сизга ўрта ойлик иш ҳақингиз тўлашда давом эттирилади.

Агар бундай қилишмаса, сиз тумандаги Давлат меҳнат ҳуқуқи инспекторига мурожаат қилишингиз мумкин.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
Онлайн таълим жараёни вақтида ўқитувчилар ўзларининг лавозим мажбуриятлари билан боғлиқ фаолиятни амалга оширишда давом этадилар

Жорий йилнинг 24 январидан бошлаб, бир ой муддатда умумтаълим мактабларида ўқув жараёнлари “онлайн” шаклда ташкил этилиши белгиланган.

Масофавий шаклда ўқувчиларнинг сифатли таълим олиши учун Миллий телерадиокомпанияси томонидан ажратилган телеканаллари ҳамда "Онлайн мактаб" телеграм канали орқали дарс машғулотлари мунтазам бериб борилади. "Онлайн мактаб" лойиҳаси доирасида бериладиган дарслар жадвали кунлик равишда "Онлайн мактаб" телеграм канали орқали эълон қилиб борилади.

Ўқитувчилар мазкур кундалик жадвал асосида дарс бераётган фанлари бўйича ўқувчиларнинг ўзлаштиришини, уйга вазифаларни бажарилишини ҳамда ўқувчилар билимини синф журналига (электрон кундалик тизими жорий этилган мактабларда Kundalik.com тизимига) баҳолаб боришни таъминлаб боришлари ҳамда заруриятга кўра "Онлайн мактаб" лойиҳаси доирасида ўтилган мавзуларни ўқувчиларга қўшимча тушунтириб боришлари лозим.

Мактаб раҳбарларидан таълим муассасасида ўқитувчилар фаолиятини амалга ошириши учун етарли шароитлар яратиб, АКТ хоналарида узлуксиз Интернет ишлашини таъминлаб бериши керак.

Бундан ташқари, “Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома”га мувофиқ, педагог ҳодимлар дарс машғулоти (ўқув-тарбия жараёни)дан ташқари, ўқув-тарбия жараёнининг методик таъминоти ва ташкилий-педагогик жараёни билан ҳам шуғулланиши белгилаб қўйилган.
Шу боис, ўқувчиларнинг онлайн таълим жараёнлари вақтида педагоглар мактабда бевосита лавозим мажбуриятлари ҳамда у билан тузилган меҳнат шартномасида белгиланган вазифалар билан бир қаторда ўз устида мустақил ишлашлари лозим.

Ўз ўрнида, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг “Карантинга оид чоралар амал қилиши даврида ходимларни масофавий иш усулида, мослашувчан иш графигида ёки уйда ишлашга ўтказишнинг вақтинчалик тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” буйруғи талабларига мувофиқ мактабда касалланиш ҳолатлари юзага келганда, ўқитувчиларнинг соғлигини ҳимоялаш, коронавируснинг янги штаммининг кенг тарқалишини олдини олиш мақсадида педагогларнинг масофадан ишлаши учун имконият берилади.

Мактаб раҳбари ўқитувчиларнинг меҳнат фаолиятини назорат этиш ва мувофиқлаштиришга масъул саналадилар.

Ҳурматли педагоглар, ҳозирда ўқувчи ёшларни ҳимоялаш мақсадида таълим Онлайн шаклга ўтказилгани билан барча ташкилот ва идораларда иш жараёни давом этмоқда шу боис сизлардан ҳам ўз ишингизга масъулият билан ёндошишингиз сўраб қолинади.

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
ТРКИ-III (C1) сертификатига эга бўлган рус тили фани ўқитувчиларига аттестацияда малака синовларисиз 80 балл берилади

☝️Низомнинг 36-бандига кўра: тўртинчи хатбоши мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотларининг камида С1 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга ёхуд тегишли даражадаги тилни ўқитишнинг касбий маҳоратларни аниқловчи сертификат эга чет тили фани ўқитувчиларига ўқув фани бўйича малака синовидан максимал 80 балл берилади.

📌 ТРКИ III (C1) сертификатига эга бўлган рус тили (таълим рус тилида олиб борилмайдиган таълим ташкилотлари) педагоглари Низомнинг 23-бандида белгиланган тартибда мурожаат қилишлари ва навбатдан-ташқари аттестация бўлса, тўловни ҳам амалга оширишлари керак бўлади.

P. S.
2022 йил 1 февралдан бошлаб таълим тили рус тили бўлмаган умумтаълим муассасалар (синфлар)да фаолият юритаётган С1 ва ундан юқори даражадаги сертификатга эга рус тили фани ўқитувчиларига 50% миқдорида устама ҳам тўланади.

👉 @ustoz
⚡️География фани дпрс соатлари қисқариши ўқитувчиларининг ишсиз қолишига сабаб бўлиши айтилаётган фикрларга Таълим маркази раҳбари ўринбосари Исроил Тиллабоев қуйидагича жавоб берди:

— Халқ таълими вазирлиги ишсизлик масаласи билан эмас, таълим сифати билан шуғулланади. Бизнинг асосий вазифамиз сифатли таълимни таъминлаш. Олий таълимда йилдан йилга квоталар сони ошмоқда. Аммо Халқ таълим вазирлиги барча олий маълумотли кадрларни иш билан таъминлаш вазифасини олмаган. Ҳозирги ислоҳот натижасида таълим энг иқтидорли ўқитувчи қўлига ўтади. Энди биз танлов асосида ўқитувчиларни саралаб оламиз. Ўқувчиларни энг яхши ўқитувчилар қўлига топширамиз.

Шу нуқтаи назардан, жамоатчиликдан таълим мазмунида амалга оширилаётган ислоҳотларни тўғри талқин қилишларини сўраб қолардик. Зеро, бу янгиланишлар 6 миллиондан зиёд ўқувчи-фарзандларимизнинг рақобатбардошлигини таъминлаш учун амалга ошириляпти.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
#кайфият
❗️Бир неча ўқитувчилар чақирилиб самолётга ўтказилди. Эшиклар ёпилганидан сўнг,
ушбу самолёт уларнинг шогирдлари томонидан ясалган самолёт экани маълум қилинди
. Шунда барча ўқитувчилар нажот топиб қолиш учун эшик томон югуришга тушдилар. Фақат бир ўқитувчи сокин ўтирар эди. Ундан сўрадилар:
– Нега қочмайсиз сиз?
– У жавоб берди:
– Чунки самолётни менинг шогирдларим ясаган!
– Тасанно! Шунчалар уларга яхши таълим берганингизга ишончингиз комилми?
— Улар менда
онлайн (масофавий) ўқиган, агар самолётни жойидан қўзғата олса, “қулоғим” ни кесиб ташлайман дермуш.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
[@ustoz] Кўрсатма хат 21.01.2022.pdf
1.5 MB
❗️ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИ “ОНЛАЙН” ШАКЛДА АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ДАВРДА ҲАМ ХОДИМЛАРГА ИШ ҲАҚИ ТЎЛАНАДИ!

Таълим жараёни “онлайн” шаклда амалга ошириладиган даврда умумтаълим муассасалари ва “Баркамол авлод” мактаблари педагог ва бошқа ходимларига, шу жумладан меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш асосида фаолият юритаётган ўқитувчиларга иш ҳақи тўловлари сақланган ҳолда тўлаб берилади.

Мазкур тўловларни тўланишини назорат қилиш учун ҳудудий халқ таълими бўлинмаларига вазирликнинг кўрсатмаси берилди.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
Онлайн таълим жараёни вақтида ўқитувчилар ўзларининг лавозим мажбуриятлари билан боғлиқ фаолиятни амалга оширишда давом этадилар Жорий йилнинг 24 январидан бошлаб, бир ой муддатда умумтаълим мактабларида ўқув жараёнлари “онлайн” шаклда ташкил этилиши белгиланган.…
ДАРСЛАР ОНЛАЙН БЎЛСА, ЎҚИТУВЧИЛАР УЙДА ИШЛАШИ МУМКИНМИ?

Kun.uz нашри ўқитувчиларни қизиқтираётган савол бўйича Халқ таълими вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан боғланибди.

Мактаб ва ОТМларда ўқиш 24 январдан бошлаб 1 ой муддатда онлайн шаклда давом этиши маълум қилинди. Ўқитувчилар бу муддат давомида уларга ҳам масофавий ишлаш имкони берилиши ёки йўқлиги ҳақида қизиқишмоқда.

Халқ таълими вазирлиги тақдим этган маълумотга кўра, ўқитувчилар мактабда доимий фаолиятини давом эттирадилар.

Агарда, мактабда касалланиш ҳолатлари юзага келганда ўқитувчиларнинг соғлигини ҳимоялаш, коронавируснинг янги штамми кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида педагогларнинг масофадан ишлаши учун имконият берилади.

ОТМ ўқитувчиларичи? Уларга ҳам масофадан туриб ишлашга рухсат бериладими?

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати ходими Зафаршоҳ Амирқуловнинг қайд этишича, ОТМ ўқитувчиларининг қандай тартибда ишлашини таълим муассасалари ички тартибда ҳал қилади.

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
Шошилинг! Фақат 2 кун!

Кўплаб мижозлар мақтовига сазовор бўлаётган Россиянинг замонавий BALLU иситгичларини 25 январь соат 22:00 га қадар 35% чегирма билан харид қилишга улгуриб қолинг!

Нархи: 970.000 / 557.000 сўм

🚚 Бутун Ўзбекистон бўйлаб уйингизгача етказиб берилади!

Буюртма бериш учун ушбу ҳаволани босинг: 👉 https://clck.ru/anhXz

❗️Эътибор беринг, иситгич уйингизни аъло даражада иситиб бермаса, 3 кун ичида хабар қилсангиз, пулларингиз тўлиқ қайтариб берилади!
Китобнинг афзалликлари:

— заряди тугамайди
— реклама кўришга мажбур бўлмайсиз
— ажойиб ҳидга эга
— кўзингизга зарарли нури йўқ
— қолган жойидан давом этишиз мумкин
— янги оламлар ва янги одамлар билан танишасиз

давом эттиринг...

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
#мактаблар

🗓Масофавий таълим олиш вақтида ўқувчиларнинг кун тартиби (Ота-оналар учун тавсия)


Масофий таълимда сифатни таъминлаш учун туркум тавсиялар (1 қисм)

Карантин шароитида кўпчилик ота-оналар фарзанди билан бирга ишлаш,ёрдам бериш ҳамда ўзига яраша назорат қилишга ўрганишган бўлса-да, аксарият ота-оналар фарзандининг сифатли таълим олишини таъминлаш, бу борада етарли шароитларни яратиш кўникмаларига ҳалигача эга эмас.

Шу мақсадда ўқувчиларнинг масофавий таълим олишида ота-оналарнинг вазифалари тўғрисида туркум тавсияларни бериб боришни лозим топдик.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
❗️Диққат: Ҳурматли ота-оналар ва азиз ўқувчилар!

Эртага, 24 январь Душанба куни онлайн дарслар бошланади. Ўқувчилар телевидения орқали бериб бориладиган онлайн дарслар ва мактаб ўқитувчилари томонидан берадиган дарсларни кузатиб, топшириқларни ўз вақтида бажариб боришлари шарт.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
«Онлайн дарслар» қайси каналда бўлади?

Онлайн дарслар:

1-4-синф учун "1-4-sinflar" телекалида

5-8-синфлар учун "5-8-sinflar" телеканлида

9-11-синфлар учун эса "9-11-sinflar" телеканалида эфирга узатилади.

Агар ушбу каналлар сизнинг каналлар рўйхатингизда бўлмаса, қидирув тугмаси босиш орқали телефизорингизни созлаб олишингиз мумкин.

Ишонинг ТВда шундай телеканаллар бор!

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
ЭРТАГА БАРЧА ЎҚИТУВЧИЛАР УЧУН РАСМАН ИШ КУНИ

Эртадан бошлаб ўқувчилар учун онлайн тарзда дарс жараёнлари бошланади. Шу сабабли кўпчилик педагог ходимлар онлайн таълимга ўтилганлиги учун эртага иш жойига бориш шартми ёки яшаш жойидан туриб ҳам ўқувчиларни баҳоласак бўлаверадими деб савол бермоқда.

Бу саволга Халқ таълими вазирлиги тўлиқ тушунтириш берганди. Демак бу сафар ўқитувчилар уйида эмас айнан ўз иш жойидан туриб дарс бераётган фанлари бўйича онлайн тарзда ўқувчиларнинг ўзлаштиришини, уйга вазифаларни бажарилишини ҳамда ўқувчилар билимини синф журналига (электрон кундалик тизими жорий этилган мактабларда Kundalik.com тизимига) баҳолаб боришади.

Таълим муассасасида эса ўқитувчилар фаолиятини амалга ошириши учун етарли шароитлар яратилиб, АКТ хоналарида узлуксиз интернет ишлаши таъминлаб берилади. Онлайн таълим жараёни вақтида педагоглар мактабда бевосита лавозим мажбуриятлари ҳамда у билан тузилган меҳнат шартномасида белгиланган вазифалар билан бир қаторда ўз устида мустақил ишлашади.

Бунда мактаб раҳбари ўқитувчиларнинг меҳнат фаолиятини назорат этиш ва мувофиқлаштириш, ўқитувчилар иш вақтини ҳисобга олиб бориш ҳамда ўқитувчининг педагогик юкламасининг бажарилишини назорат қилишга масъул ҳисобланади.

❗️Иш жойига сабабсиз равишда келмаган педагог ходимга ойлик иш ҳақи ёзилмайди

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 114-моддасига кўра, ходим иш тартиби ёки графигига ёхуд меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ ўз меҳнат вазифаларини бажариши лозим бўлган вақт иш вақти ҳисобланади.

Ўқитувчилар сабабсиз равишда зиммасига юклатилган вазифаларни бажармаслиги, мактаб маъмурияти билан ўзаро алоқаларни узиши, меҳнат мажбуриятларини амалга ошириш учун зарур бўлган жиҳозлар ёки техника воситаларидан фойдаланиш тартибини бузиши ўқитувчининг ўз меҳнат мажбуриятларини бажармаган деб баҳоланишига сабаб бўлади ва амалдаги қонунчилик доирасида таълим муассасаси касаба уюшмаси билан келишилган ҳолда расмийлаштирилади.

Ўз вазифаларини бажармаган ўқитувчилар табелга киритилмайди ва уларга ойлик иш ҳаққи тўланмайди.

Фақатгина мактабда касалланиш ҳолатлари юзага келганда, ўқитувчиларнинг соғлигини ҳимоялаш, коронавируснинг янги штаммининг кенг тарқалишини олдини олиш мақсадида педагогларнинг масофадан ишлаши учун имконият берилади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ота-оналар ва ўқувчилар учун видео йўриқнома: Кундалик платформасида уй вазифасини қандай юклаш керак?

Ушбу саҳифада кундалик электрон тизимида ўқувчилар уйга вазифаларни қандай қилиб kundalik.com тизимида юбориш кераклиги ҳақида батафсил маълумот ва йўрикнома билан танишиб чиқишингиз мумкин.

🔰 Уйга вазифаларни юбориш учун:

1️⃣ Kundalik.com тизимининг «Таълим» — «Кундалик» бўлимига кирамиз;
2️⃣ Топшириқ билан керакли дарсни танлаймиз;
3️⃣ «Файл илова килинсин» — «Компьютердан юклаб олинсин»ни босамиз — файлни танлаб, «Илова қилинсин»ни босамиз;
4️⃣ Сўнг «Юклансин»ни босамиз;
5️⃣ Ундан кейин саҳифанинг ўнг томонида «Топшириқ бажарилсину»ни босамиз.

Қуйида юқоридаги кетма-кетликни тўғри бажариш учун видеоқўлланмани кўриб чиқишингизни тавсия қиламиз

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
Аттестацияга маълумотнома учун ортиқча қоғозбозлик қилмаслик керак!

Савол:
Ассалому алайкум аттестацияга тайёргарликда мактаб педагоглар педагогик ва психологик баҳоланишда ҳужжат папка қилинадими ёки тўғридан-тўғри баллар қўйилиб баҳоланадими? Низомда ҳеч қандай ҳужжат қилинмайди дейилган. Текширувчи келганда ҳужжат талаб қилсачи?

Жавоб: Ҳар бир педагог учун ҳужжатлар жамламаси, “ранг-баранг папкалар” қилиш шарт эмас. Фақатгина, Педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлик учун қўйилган баллар тасдиқланаётган педагогик йиғилиш ёки кузатув кенгаши йиғилиш баёни кенгайтирилган ҳолда, ҳар педагог учун қўйилган ҳар бир баллар ҳақида батафсил тўхтатилиб ўтилиши етарли бўлади. Заруриятга қараб, йиғилиш баёнига балларни тасдиқловчи айрим асослар илова тариқасида сақланиши мумкин.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
«Онлайн дарслар» қайси телеканалда эфирга узатилади?

Онлайн дарслар:

1-4-синф учун "1-4-sinflar" телеканалида

5-8-синфлар учун "5-8-sinflar" телеканалида

9-11-синфлар учун эса "9-11-sinflar" телеканалида эфирга узатилади.

Агар ушбу каналлар сизнинг каналлар рўйхатингизда бўлмаса, қидирув тугмаси босиш орқали телефизорингизни созлаб олишингиз мумкин.

Ишонинг ТВда шундай телеканаллар бор!

Агар сизда КабелТВ бўлса:
UzDigital TV: National Geographic, Eurosport, Охота и рыбалка.

IP TV: National Geographic, «ТВЦ», «Fashion TV» телеканлларида эфирга узатилиши мумкин.

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
❗️Бугундан барча олий таълим муассасаларида ҳамда мактабларда онлайн дарслар бошланди. Барча талабалар ва ўқувчиларни ушбу дарсларда фаол иштирок этишларини сўраб қоламиз...

Ҳар қандай ҳолатда ҳам билим олишдан асло тўхтаманг!!!

Эслатма: Бугундан барча ўқитувчилар учун расман иш куни

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус