Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
156K subscribers
1.24K photos
714 videos
1.99K files
4.25K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @reklamaedu
Download Telegram
#Диққат #Тезкор
Мактаблар онлайн таълимга қайтмоқда

Ўзбекистоннинг барча таълим муассасаларида дарслар онлайн шаклга ўтказилиши мумкин.

Бу ҳақда "Қалампир" расмий манбаси хабар бермоқда.

"Бизгача етиб келган маълумотларга кўра, Республика махсус комиссиясига дарсларни бир ой муддатга онлайнга ўтказиш таклифи билдирилган",-дейилади хабарда.

Яқин кунларда Республика махсус комиссиясининг қарори чиқиши кутилмоқда ва унда таълимни онлайн шаклга ўтказиш ҳақидаги таклиф маъқулланиши эҳтимоли юқорилиги маълум қилинди.

Бироз аввал, мазкур масалада Халқ таълими ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари билан боғланилган эди. Икки вазирлик ҳам таълимнинг онлайн шаклга ўтказилиши ҳақидаги хабарларни рад этган эди.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
Таълим муассасаларида дарслар бир ой муддатга онлайн форматга ўтказилиши кутилмоқда — Kun.uz манбаси

21 январь куни Республика махсус комиссиясининг ушбу масалада қарори чиқиши кутилмоқда.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
24 январдан бошлаб мактаблар бир ой давомида “Онлайн” фаолият олиб боради

Коронавирус инфекциясининг янги штамми болалар ва ёшлар ўртасида тарқалиш хавфини олдини олиш ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг таклифларидан келиб чиқиб 24 январдан бошлаб мактаблардаги таълим жараёни бир ой муддат давомида “онлайн” шаклда олиб борилади.

Масофавий шаклда ўқувчиларнинг сифатли таълим олиши учун Миллий телерадиокомпаниянинг телеканаллари ҳамда "Онлайн мактаб" телеграм канали орқали бериб борилади. "Онлайн мактаб" лойиҳаси доирасида бериладиган дарслар жадвали кунлик равишда "Онлайн мактаб" телеграм канали орқали эълон қилиб борилади.

Фурсатдан фойдаланиб, Халқ таълими вазирлиги ота-оналардан фарзандларини уйдаги хавфсизлиги ва соғлигини таъминлаган ҳолда "Онлайн мактаб" лойиҳаси доирасида эфирга узатиладиган дарсларни кузатиб боришларида амалий ёрдам беришларини сўрайди.

Шу ўринда бугунги мураккаб вазиятдан чиқиб кетишнинг ягона йўли бу вакцинация, шу боис сизлардан ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигини ҳимоя қилиш учун вакцинация жараёнларида фаол қатнашишингизни сўраб қоламиз.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
❗️РАСМАН: талабалар ҳам 1 ой онлайн ўқийди

Ўзбекистондаги барча ОТМлар (давлат, нодавлат, хусусий ҳамда хорижий филиаллар) ва профессионал таълим муассасалари, академик лицейларда (барча таълим шакллари ва турлари бўйича) ҳам 24 январидан бошлаб, бир ой муддат давомида таълим олиш тизими масофавий (онлайн) шаклда олиб борилади — Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
⚡️РАСМАН: хусусий мактаблар ҳам 24 январдан бошлаб бир ой давомида “онлайн” фаолият олиб боради — Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
❗️Умумий маълумот:

🔻Барча талабалар ва мактаб ўқувчилари учун дарс жараёнлари 24 январдан 1 ой муддатга online (масофавий) таълимга ўтади.

Анъанавий дарслар 24 февраль (пайшанба) кунидан бошланади.

👉 Боғчалар ва ўқув марказлари учун ҳозирча чекловлар йўқ.

Талаба-ўқувчилар учун 24 февралгача самолёт чипталарига ҳам 50% лик чегирма берилади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
telegram_@ustoz_Рус_тили_фани_бўйича_кўрсатмалар.pdf
688.6 KB
Рус тили бўйича Test of Russian as a Foreign Language (ТОРФЛ), Тест по русскому языку как иностранному (ТРКИ) халқаро сертификатининг ТРКИ 3 даражаси, Тест по русскому языку как иностранному халқаро сертификатининг С1 даражаси ҳамда Common European Framework of Reference (CEFR) методикаси бўйича С1 даражадаги сертификатга эга бўлган рус тили ўқитувчилари учун 2022 йил 1 февралдан бошлаб 50% устама тўлаш ҳақидаги Халқ таълими вазири ўринбосари Т.Комиловнинг 20 январдаги кўрсатмаси

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
⚡️Чет тили ўқитувчилари янги тартибда аттестасия имтиҳонини топширади

"Хорижий тилларни ўрганишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Ҳукумат қарорида 2022 йилдан бошлаб чет тили фани ўқитувчилари учун янги шаклдаги тоифа имтиҳонларини топшириш тартиби жорий этилади.

Унга кўра, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал, шунингдек мактабдан ташқари таълим ташкилотлари чет тили фани ўқитувчиларининг аттестацияси жараёнида ўқув фани бўйича малака синовлари Таълим инспекцияси томонидан тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ҳамда гапириш компетенцияларини баҳолаш шаклида амалга оширилади.

Бунда C1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга чет тили фани ўқитувчиларига ўқув фани бўйича малака синовидан максимал балл бериш сақланиб қолинади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
Халқ таълими ходимлари белгиланган муддатда малака ошириш курсларидан узрли сабабларсиз ўтмаса, у билан тузилган меҳнат шартномаси, амал қилиш муддатидан қатъи назар, белгиланган тартибда икки ой мобайнида бекор қилинади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
❗️Мактабдаги раҳбар ходимлар томонидан ўтиладиган дарс соатлари учун узайтирилган таътил кунлари ҳам иш ҳақи ёзиладими?

Савол
: Ассалому алайкум. Мен мактаб директориман, шунингдек қўшимча тарзда кимё фанидан 10 соат дарс ҳам ўтаман. Бу йил ўқувчилар учун қишки таътил муддати ортага сурирлди. Саволим шуки, мана шу узайтирилган қишки таътил давомида мен ва ўринбосарларим томонидан ўтиладиган даср соати учун иш ҳақи ёзиладими? ХТБ иқтисодчилари таътил пайти раҳбар ходимлар дарсига иш ҳақи ёзилмайди деяпти. Шу тўғрими?

Жавоб: Хабарингиз бор, барча таълим муассасаларида қишки таътил муддати 24 январга қадар узайтирилган. Айни пайтда 24 январдан онлайн таълимга қайтиш режа қилинмоқда.

Кўпчилик умумтаълим муассасасининг раҳбар ходими (директор ва унинг ўринбосарлари) томонидан асосий лавозимнинг бир ҳафтада 10 соатгача ҳажмда ўқитувчи лавозими билан қўшиб олиб борилган дарс соатлари учун 11 январдан 24 январгача бўлган оралиқда иш ҳақи тўланадими деган мазмунда савол йўллади.

Қишки таътил муддатининг ортга сурилиши педагог ходимларнинг айби билан бўлмади. Меҳнат кодексининг 159-моддасига кўра ходимнинг айбисиз бекор туриб қолинган вақтда унинг ўртача иш ҳақи сақланиши керак. Бунда раҳбар ходимларнинг қўшимча дарс соати учун 28 декабрдан 10 январга қадар ойлик ҳисобланмаслиги мумкин. Аммо таътил муддати узайтирилганлиги учун уларга 11 январдан то 24 январга қадар албатта иш ҳақи тўланиши лозим.

Ундан ташқари жорий йилнинг 19 январь куни Халқ таълими вазирлиги ҳам қўшимча таътил кунлари давомида таълим тизимида фаолият юритаётган педагог ходимларга жумладан, меҳнатига соатбай ҳақ тўланадиган ходимларга ҳам иш ҳақи тўлаб берилиши бўйича мутасаддиларга кўрсатма хат юборган.

“Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низомга кўра мактабнинг раҳбар ходими (директор ва унинг ўринбосарлари) томонидан асосий лавозимнинг бир ҳафтада 10 соатгача ҳажмда ўқитувчи лавозими билан қўшиб олиб борилганлиги учун улар томонидан бажарилган дарс соатларига соатбай тарзда ҳақ тўланади.

Демак Халқ таълими вазирлигининг кўрсатма хатида таълим муассасаларидаги раҳбар ходимларнинг қўшимча дарс соатлари учун ҳам иш ҳақи тўлаб берилиши назарда тутилган.

Агар айрим ҳудудлардагит халқ таълими бўлими иқтисодчилари бундай тўловларини тўлаб беришдан бош тортса, Халқ таълими вазирлигининг ушбу хатини асос қилиб келтиришингиз мумкин.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эндиликда ҳар йили мактабларда хорижий тилларни ўқитилишини такомиллаштириш учун маҳаллий бюджетдан 1 млрд сўм ажратилади

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
Савол: Логин ва пароль ёки тасдиқлаш коди SMS хабари қандай ҳолларда келмайди?

Жавоб: SMS коди бориши бу Сизнинг фойдаланадиган алоқа операторингизга боғълик. Баъзи ҳоллар SMS кечроқ бориши мумкин. Шунингдек, ҳисобингизда қарз мавжуд бўлса ёки телефонингиз хотираси тўлган бўлса ҳам SMS сизга етиб бормайди.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Табиий фанлар" — қайси фанларни ўз ичига олади? Уни ташкил этишдан мақсад нима?

6-синфларда Табиий фанлар дарсини қайси ўқитувчи ўтади?

Табиий фанлар (Science) сертификатини олиш учун ўқитиладиган қисқа муддатли курс биология ёки география, физика ўқитувчиларини бир ойда тайёрлай оладими?

Табиий фанлар (Science) ни бошланғич синфларга география ўқитувчиси ўтиши мумкинми?

Янги фан киритилиши ўқитувчиларга қандай имконият яратади?

Нима учун 8 ва 9-синфдаги “География” фанидан 0,5 соатдан олинди?

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
❗️Аттестацияга қалбаки ҳужжатлар тақдим этилганлиги аниқланганда қандай йўл тутилади ?

Ҳукумат қарори билан (572-сон 17.09.2021) билан тасдиқланган Низомнинг 25-бандига кўра нотўғри маълумотлар ёки қалбаки ҳужжатлар тақдим этилганлиги аниқланган ҳар қандай босқичда педагог кадрнинг ҳужжатларини қабул қилиш ва аттестациядан ўтказиш жараёни тўхтатилади, топширилган ҳужжатлар ва тўланган йиғим қайтарилмайди.

🔹Педагог кадрлар томонидан топширилган ҳужжатнинг қалбаки эканлигини аниқлаш Таълим инспекциясида мавжуд бўлган маълумотлар асосида амалга оширилади.

🔹Таълим инспекциясида мавжуд бўлган маълумотлар асосида педагог кадрлар томонидан топширилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлигини аниқлаш имкони бўлмаган тақдирда, Таълим инспекцияси томонидан тегишли ваколатли ташкилотларга сўровнома юборилади.

👮🏻‍♂️Педагог кадрлар томонидан топширилган ҳужжатлар қалбаки эканлиги аниқланган тақдирда, мазкур ҳужжатлар Таълим инспекцияси томонидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ чора кўриш учун тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилади.

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
Азиз ота-оналар, қадрли устозлар!

Сизу бизнинг мақсадимиз Учинчи Ренессанс маънавий пойдеворини барпо этиш экан унинг асосида ўқиб-ўрганишдан, ўз устида мунтазам ишлашдан чарчамайдиган авлодни тарбиялаш ётади.

Ҳар қандай янгилик негизига ўқиб-ўрганиш орқали етилади ва янги ғояларга замин ҳозирланади. Бунинг учун фарзандларимизда мутолаа маданиятини шакллантириш зарурати аёнлашади.

Тўғри, бутун дунё электронлашиб бормоқда. Ўрганишларимиз шуни кўрсатдики, бола компьютер ёки телефон орқали асосан сурат ва фильмларни томоша қилади. Булар табиий ва унинг қизиқишини биз ҳам инкор этмаймиз. Лекин болаларга дастлаб дарсликдан ташқари китобларни ҳам ўқишга тавсия қилишимиз зарур. Мутахассисларнинг маслаҳат беришларича, фарзандларга китобдан аввал газета ва журналлар мутолаасини ўргатган маъқул экан.

Албатта, газета ва журнал, китобга меҳр ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолмайди. Газета-журнал мутолааси бу нафақат янги билимлар, балки юртимиздаги ўзгаришлар, дунёда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларнинг моҳиятини англашга, энг асосийси, ёшларни таҳлилга ўргатади.

Бунинг учун олдимизда турган вазифаларни белгилаб олишни лозим топдик. Аввало, муаллимнинг ўзи барчага ибрат бўлиб ўзи учун энг зарурий нашрларни ўқиб, янги дарс методикаларини ўрганиб, таҳлилий мақолалардан тегишли хулосалар чиқариб, ўз устида мунтазам ишлашни йўлга қўйиши зарур. Ўқитувчилар билим ва малакасини оширишида педагогик нашрларнинг ўрни алоҳидадир.

Ўзида шаклланган бу кўникмани муаллим ўқувчиларининг ота-оналарига “юқтириш”га ҳаракат қилиши ва ўз фарзандлари ёшига муносиб газета-журнал сотиб олиб беришларини тарғиб этиши, алалоқибат, оилалар даврасида мутолаа соатлари ташкил қилинишини йўлга қўйиши келгусида газетхон, китобхон инсонлар кўпайишини таъминлайди.

Мактабда педагог, уйда ота-она болани мутолаага чорласа, кўзлаган мақсадга осон эришиш мумкин. Унутмаслик керакки, болани мутолаа билан тарбияловчи устоз ёки ота-онларнинг ўзи ҳам албатта юксак тафаккур эгаси бўлиши зарур.

Болани мутолаага ўргатиш унинг дунёқараши кундан-кун кенгайиб боришини таъминлайди. Бу йўналишда уларга турли илмий ва бадиий адабиётлар билан биргаликда болалар нашрлари кўмакка келади. Мутолаа қилган ўсмир тарихни, бугунни ва келажакни яхши идрок этадиган буюк шахс бўлиб камол топади.

Миллатимиз келажаги, Ватанимиз эртаси - кенг тафаккурли ёшлар қўлида. Бугун мустақил фикр-мулоҳаза юритадиган, билимдон, зукко, баркамол авлод - эртага Ўзбекистонимиз тараққиётига ҳисса қўшувчи, уни дунёга танитувчи комил инсон бўлиб етишади. Бунинг учун, албатта, ўғил-қизларнинг билим олишига, дунёқарашини кенгайтиришга уларнинг кичик ёшиданоқ эътибор қаратиш лозим.

Халқ таълими вазирлиги муассислигидаги “Маърифат”, “Учитель Узбекистана”, “Тонг юлдузи”, “Класс” газеталари, “Халқ таълими”, “Халқ таълими ахборотномаси”, “Бошланғич таълим”, “Тил ва адабиёт таълими”, “Ғунча”, “Гулхан” журналларига ўзи истаб обуна бўлаётган ўқитувчи ва ўқувчилар сони ҳам камайиб кетди.

Бугунги кун ўқитувчи ва ўқувчилари ўз хоҳиши билан газета сотиб олиши, маънавий оламини бойитиши, дунёқарашини кенгайтириши ўта муҳим масаладир. Зеро, нафақат мавжуд дарслик ҳамда қўлланмалар, балки газета ва журналлар орқали болаларга, болалар орқали эса уларнинг оиласидаги катталарга зиё тарқатиш ХАЛҚ ТАЪЛИМИ деган номга муносибдир.

Буюк мутафаккир Маҳмудхўжа Беҳбудий айтганидек, “Муаллим ва муҳаррир – миллатнинг икки кўзидир”.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
⚡️Манба: Агар коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият яхшиланмаса, бир ойдан кейин ҳам (24 февралдан кейин) олий таълим муассасаларида онлайн (масофавий) таълим муддати узайтирилиши мумкин.

Еслатиб ўтамиз, коронавирус билан боғлиқ касалланиш ҳолати кўпайгани туфайли 24 январдан барча олий таълим муассасалари (давлат, нодавлат, хусусий ҳамда хорижий филиаллар) бир ой муддатга (барча таълим шакллари ва турлари бўйича) онлайн таълимга ўтказилган эди.

(c) Masofaviy ta’lim

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
ОНЛАЙН ТАЪЛИМ БЕРИЛСА, ЯККА ТАРТИБДА ДАРС ЎТАДИГАН ЎҚИТУВЧИЛАРГА ОЙЛИК ТЎЛАНМАЙДИМИ?

Бу вазият сизнинг иш ҳақингизга таъсир қилмаслиги керак.

Бошқача айтганад сизга иш ҳақингиз тўлаб берилади. Бунга асос Меҳнат кодексининг 159-моддаси ҳисобланади.

Мазкур моддага мувофиқ ходимнинг айбисиз яроқсиз маҳсулот тайёрланганда ва бекор туриб қолинган вақтда унинг ўртача иш ҳақи сақланади. Бу қоидадаги яроқсиз маҳсулот ишлаб чиқариш масаласи тушунарли, бу ишлаб чиқариш тизими билан боғлиқ, бироқ биз ҳозир ходимнинг айбисиз бекор туриб қолинган вақт ва бу вақт учун унга ўртача иш ҳақини тўлаш бироз тушунтириш талаб этади.

❗️Эътибор беринг 159-модда қўлланиши учун энг биринчи навбатда ходимнинг бекор қолиш факти келиб чиққан бўлиши керак, кейин бу бекор туриб қолиш ходимнинг ўзига боғлиқ ёки боғлиқ эмаслигини, яъни унинг айби билан ёки айбисиз келиб чиққанлигини аниқлаш зарур.

Масалан, ходимнинг меҳнат мажбуриятларини бажаришига иш берувчи томонидан тўсқинлик қилиниши ёки одатий меҳнати учун керакли шарт-шароитлар яратиб берилмаслиги, ёхуд ҳозирги вазиятда карантин туфайли ходим ўз вазифасини бажара олмаслигини ходиминг айбисиз бекор туриб қолиш факти деб ҳисоблашимиз мумкин. Яъни ходимнинг айбисиз бекор туриб қолинган вақт деганда, бу ерда ходимнинг айбсизлиги бирламчидир.

Шундай экан 159-моддага кўра, бунда ходимнинг айбсизлик факти етарли ҳисобланади.

Сиздаги ҳолатда ҳам сизнинг бекор туриб қолишингизга мактабда спорт залининг йўқлиги сабаб бўлмоқда. Бунда сизнинг айбингиз йўқлиги туфайли бу даврда сизга ўрта ойлик иш ҳақингиз тўлашда давом эттирилади.

Агар бундай қилишмаса, сиз тумандаги Давлат меҳнат ҳуқуқи инспекторига мурожаат қилишингиз мумкин.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
Онлайн таълим жараёни вақтида ўқитувчилар ўзларининг лавозим мажбуриятлари билан боғлиқ фаолиятни амалга оширишда давом этадилар

Жорий йилнинг 24 январидан бошлаб, бир ой муддатда умумтаълим мактабларида ўқув жараёнлари “онлайн” шаклда ташкил этилиши белгиланган.

Масофавий шаклда ўқувчиларнинг сифатли таълим олиши учун Миллий телерадиокомпанияси томонидан ажратилган телеканаллари ҳамда "Онлайн мактаб" телеграм канали орқали дарс машғулотлари мунтазам бериб борилади. "Онлайн мактаб" лойиҳаси доирасида бериладиган дарслар жадвали кунлик равишда "Онлайн мактаб" телеграм канали орқали эълон қилиб борилади.

Ўқитувчилар мазкур кундалик жадвал асосида дарс бераётган фанлари бўйича ўқувчиларнинг ўзлаштиришини, уйга вазифаларни бажарилишини ҳамда ўқувчилар билимини синф журналига (электрон кундалик тизими жорий этилган мактабларда Kundalik.com тизимига) баҳолаб боришни таъминлаб боришлари ҳамда заруриятга кўра "Онлайн мактаб" лойиҳаси доирасида ўтилган мавзуларни ўқувчиларга қўшимча тушунтириб боришлари лозим.

Мактаб раҳбарларидан таълим муассасасида ўқитувчилар фаолиятини амалга ошириши учун етарли шароитлар яратиб, АКТ хоналарида узлуксиз Интернет ишлашини таъминлаб бериши керак.

Бундан ташқари, “Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома”га мувофиқ, педагог ҳодимлар дарс машғулоти (ўқув-тарбия жараёни)дан ташқари, ўқув-тарбия жараёнининг методик таъминоти ва ташкилий-педагогик жараёни билан ҳам шуғулланиши белгилаб қўйилган.
Шу боис, ўқувчиларнинг онлайн таълим жараёнлари вақтида педагоглар мактабда бевосита лавозим мажбуриятлари ҳамда у билан тузилган меҳнат шартномасида белгиланган вазифалар билан бир қаторда ўз устида мустақил ишлашлари лозим.

Ўз ўрнида, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг “Карантинга оид чоралар амал қилиши даврида ходимларни масофавий иш усулида, мослашувчан иш графигида ёки уйда ишлашга ўтказишнинг вақтинчалик тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” буйруғи талабларига мувофиқ мактабда касалланиш ҳолатлари юзага келганда, ўқитувчиларнинг соғлигини ҳимоялаш, коронавируснинг янги штаммининг кенг тарқалишини олдини олиш мақсадида педагогларнинг масофадан ишлаши учун имконият берилади.

Мактаб раҳбари ўқитувчиларнинг меҳнат фаолиятини назорат этиш ва мувофиқлаштиришга масъул саналадилар.

Ҳурматли педагоглар, ҳозирда ўқувчи ёшларни ҳимоялаш мақсадида таълим Онлайн шаклга ўтказилгани билан барча ташкилот ва идораларда иш жараёни давом этмоқда шу боис сизлардан ҳам ўз ишингизга масъулият билан ёндошишингиз сўраб қолинади.

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
ТРКИ-III (C1) сертификатига эга бўлган рус тили фани ўқитувчиларига аттестацияда малака синовларисиз 80 балл берилади

☝️Низомнинг 36-бандига кўра: тўртинчи хатбоши мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотларининг камида С1 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга ёхуд тегишли даражадаги тилни ўқитишнинг касбий маҳоратларни аниқловчи сертификат эга чет тили фани ўқитувчиларига ўқув фани бўйича малака синовидан максимал 80 балл берилади.

📌 ТРКИ III (C1) сертификатига эга бўлган рус тили (таълим рус тилида олиб борилмайдиган таълим ташкилотлари) педагоглари Низомнинг 23-бандида белгиланган тартибда мурожаат қилишлари ва навбатдан-ташқари аттестация бўлса, тўловни ҳам амалга оширишлари керак бўлади.

P. S.
2022 йил 1 февралдан бошлаб таълим тили рус тили бўлмаган умумтаълим муассасалар (синфлар)да фаолият юритаётган С1 ва ундан юқори даражадаги сертификатга эга рус тили фани ўқитувчиларига 50% миқдорида устама ҳам тўланади.

👉 @ustoz