Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
155K subscribers
1.24K photos
715 videos
1.99K files
4.26K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @reklamaedu
Download Telegram
​​БИЛИБ ҚЎЙГАН ЯХШИ ❗️

Барча тип ва номдаги умумтаълим мактабларининг ўз касбига содиқ ўқитувчиларини моддий рағбатлантириш ва юксак касбий ва ҳалол меҳнатини рағбатлантириш, ташаббускорлиги ва касб маҳоратини ўстириш мақсадида Умумтаълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасидан тўланадиган қуйидаги:

ўқувчилар билан тарбиявий ишлар ва синфдан ташқари ишлар олиб борилишининг юксак даражаси учун тегишли малака тоифасига эга бўлган ўқитувчи базавий тариф ставкасининг 15 фоизигача миқдорда;

касб маҳорати ва таълим жараёнига қўшилган аниқ ҳисса, юқори самарадорлик ва ўқитиш сифати учун тегишли малака тоифасига эга бўлган ўқитувчи базавий тариф ставкасининг 25 фоизигача миқдорда ҳар ойлик устамалар белгиланади.

Умумтаълим муассасалари ўқитувчиларига қўшимча ҳақ тўловлари меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан фоиз ҳисобида қуйидаги миқдорларда амалга оширилади:

а) синфдаги ўқувчилар сонига кўра синф раҳбарлиги учун:

15 нафар ўқувчигача — 26,4 фоиз;
16 нафардан 20 нафар ўқувчигача — 31,6 фоиз;
21 нафардан 25 нафар ўқувчигача — 36,9 фоиз;
26 нафардан 30 нафар ўқувчигача — 42,1 фоиз;
31 нафар ва ундан кўп ўқувчи бўлганда — 52,8 фоиз;

б) дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик учун — 17,6 фоиз, синфдаги (синф — комплектдаги) ўқувчилар сони 15 нафаргача бўлган кам комплектли мактабларда эса — 8,8 фоиз;

в) информатика кабинети мудирлиги учун
— 17,6 фоиз.

Бунда ўқитувчилар ёзги йиллик меҳнат таътилидан қайтгандан кейин уларга янги ўқув йили бошлангунга қадар дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик ҳамда информатика кабинети мудирлиги учун қўшимча ҳақ тўловлари амалга оширилмайди.

Ходимдан қўшимча педагогик малакани талаб этадиган меҳнатнинг алоҳида шароитларида ишлаганлик учун базавий тариф ставкасига устамалар қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарорига 3-ИЛОВА Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида НИЗОМ

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
4_sinflar_Sinf_soati_tarbiyaviy_soat_2021_2022_o`quv_yili_to`liq.docx
2.3 MB
4-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
2_sinflar_Sinf_soati_tarbiyaviy_soat_2021_2022_o`quv_yili_to`liq.docx
3 MB
2-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
3_sinflar_Sinf_soati_tarbiyaviy_soat_2021_2022_o`quv_yili_to`liq.docx
1.6 MB
3-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
9_sinflar_Sinf_soati_tarbiyaviy_soat_2021_2022_o`quv_yili_to`liq.docx
1.3 MB
9-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
1_sinflar_Sinf_soati_tarbiyaviy_soat_2021_2022_o`quv_yili_to`liq.docx
2.3 MB
1-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
10_sinflar_Sinf_soati_tarbiyaviy_soat_2021_2022_o`quv_yili_to`liq.docx
2.1 MB
10-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
5_sinflar_Sinf_soati_tarbiyaviy_soat_2021_2022_o`quv_yili_to`liq.docx
1.5 MB
5-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
11_sinflar_Sinf_soati_tarbiyaviy_soat_2021_2022_o`quv_yili_to`liq.docx
1.7 MB
11-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
6_sinflar_Sinf_soati_tarbiyaviy_soat_2021_2022_o`quv_yili_to`liq.docx
2.4 MB
6-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
7_sinflar_Sinf_soati_tarbiyaviy_soat_2021_2022_o`quv_yili_to`liq.docx
1.8 MB
7-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
8_sinflar_Sinf_soati_tarbiyaviy_soat_2021_2022_o`quv_yili_to`liq.docx
1.5 MB
8-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Sinf rahbar daftari 2021-2022-o`quv yili yangi to`liq.docx
1.1 MB
Синф раҳбари ҳужжатлар тўплами
2021-2022-ўқув йили учун

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
ИККИ НАФАР ЎҚИТУВЧИГА АВТОМОБИЛЬ СОВҒА ҚИЛИНДИ

Навоий вилоятида икки нафар ўқитувчига Cobalt автомобили совға қилинди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Навоий вилояти Навбаҳор туманида ўзининг фидойилиги, меҳнатсеварлиги билан ўқувчиларга таълим ва тарбия бериб келаётган икки нафар ўқитувчига Президент совғаси сифатида Cobalt автомобили совға қилинган.

Автомобиль совғаси топширилган 1-мактабнинг физика фани ўқитувчиси Соҳиба Наврўзова ҳамда 20-мактабнинг география фани ўқитувчиси Обиджон Сайдахметов ўз фаолиятлари давомида юзлаб битирувчиларни олий таълим муассасаларига ўқишга киришига ҳисса қўшган. Хусусан, Навбаҳор туманида ўтган 2021 йил битирувчиларининг 76,6 фоизи олий таълим муассасаларига қамраб олинган.

Ажаб эмас, бу анъана давом этиб бошқа ҳудудлардаги ўқитувчиларга ҳам автомобиль совға қилиш урфга айланиб қолса. Бу ўқитувчиларнинг нуфузи янада ортишига хизмат қиларди.

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
❗️Эндиликда халқ таълими ходимлари 5 йилда бир марта эмас, ҳар йили малака оширадилар

Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 январдаги 25-сон қарори билан "Халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини ташкил этиш тартиби тўғрисида низом" тасдиқланди.

Низомга биноан:

🔰халқ таълими ходимларининг ҳар йили белгиланган давомийликдаги малака ошириш дастурларини ўзлаштириши ва белгиланган ҳажмдаги кредит балларини йиғишлари мажбурий ҳисобланади;

халқ таълими ходимлари малакасини оширишнинг ҳар йилги умумий давомийлиги халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимлари учун камида 30 соат, педагог ходимлар учун камида 36 соат этиб белгиланади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
#Сўраган_эдингиз

Бу йил нечанчи йилда туғилган болалар 1-синфга қабул қилинади?

Ўзбекистон Республикаси 2020 йил 23 сентябрдаги “Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири 9-моддасига мувофиқ умумий ўрта таълим ташкилотларининг биринчи синфига болалар улар етти ёшга тўладиган йилда қабул қилиниши белгилаб қўйилган.

2022/2023 ўқув йилида 1-синфга чиқадиган болалар 2022 йилнинг 31 декабрига қадар етти ёшга тўладиган бўлиши, яъни 2015 йилнинг 31 декабрига қадар туғилган бўлиши лозим.

***

В этом году дети какого года рождения принимаются в 1-класс

Согласно статье 9 новой редакции Закона «Об образовании» от 23 сентября 2020 года в первый класс общей средней образовательной организации дети принимаются в год исполнения им семи лет.

В следующем 2022/2023 учебном году дети, поступающие в первый класс, должны достичь семи лет к 31 декабря 2022 года. Таким образом, первоклассником в этом году может стать ребенок, которому семь лет исполняется до 31 декабря 2015 года.

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
#Биласизми
Айрим педагогларга аттестациясиз малака тоифаси берилади

Таълим ташкилотларининг қуйидаги педагогларига малака тоифаси аттестациядан ўтказилмасдан тўғридан-тўғри берилади:

тумандаги спорт мусобақаларида 1-ўринни олган ўқувчиларни тайёрлаган жисмоний тарбия ўқитувчилари – 2-малака тоифаси (катта ўқитувчи);

вилоятдаги спорт мусобақаларида 1-ўринни олган ўқувчиларни тайёрлаган жисмоний тарбия ўқитувчилари – 1-малака тоифаси (етакчи ўқитувчи);

халқаро ва республика спорт мусобақаларида 1-,2-,3-ўринни олган ўқувчиларни тайёрлаган жисмоний тарбия ўқитувчиларига – олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими);

халқаро математика, физика, кимё, биология информатика олимпиадаларида олтин, кумуш ёки бронза медаль совриндорларини тайёрлаган ўқитувчиларга – олий малака тоифаси (бош ўқитувчи).

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Forwarded from Kreativ Pedagog
⚡️ Ajoyib yangilikni e‘lon qilishga shoshilamiz!

〽️ 1000$ Oylik qanday o‘qituvchilarga berilishi ma’lum bo‘ldi! O‘qituvchilar yaqin yillar ichida yaxshi tayyorgarlikka va malakaga ega bo‘lishi kerak, yaʼni Kreativ Pedagog sifatida quyidagi bilimlarga ega bo‘lishi kerak:

Shovqinli sinfni tinchlantirishning top 10 ta texnikasidan foydalanganmisiz?
Attestatsiyada pedagogik mahoratingiz pand beryabdimi?!
Jigsaw metodi orqali qoloq o‘quvchini aʼlochiga aylantirishnichi?

⚡️ Agarda javobingiz yo‘q bo‘lsa, havotirlanmang Kreativ Pedagog loyihasi bu borada sizga yordam beradi!

❗️Buning uchun hoziroq ko‘k yozuv ustiga bosing!

👉 link https://t.me/joinchat/kTdIhMw8o3IyNGUy

Rasmiy sahifamiz👉 @Krepeduz
Президент Қарори билан мактаблардаги ёшлар етакчилари штат бирликлари ўрнига ҳар бир маҳаллада ёшлар етакчиси лавозими жорий этилди

«Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарорига асосан
мактабларидаги ёшлар етакчилари штат бирликлари қисқартирилиб, ҳар бир маҳаллада ёшлар етакчиси лавозими жорий этилди.

Ёшлар етакчисининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:

“Ёшлар баланси”ни шакллантириш, ёшлар тўғрисидаги зарур маълумотларни “Ёшлар дафтари” ва “Ёшлар портали” электрон платформаларига киритиб бориш, улар билан самарали иш ташкил қилиш;

маҳаллаларда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, миллий халқ ўйинлари ва спорт турларини ёшлар орасида оммалаштириш, Беш муҳим ташаббус лойиҳалари, ёшлар фестиваллари ва бошқа маданий-маърифий тадбирларни амалга ошириш;

ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, иқтидори, истеъдоди ва ташаббусларини рағбатлантириш ҳамда ҳаётда ўз ўрнини топишларига кўмаклашиш;

ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда уларнинг интеллектуал жиҳатдан камол топишини ва маънавий ривожланишини таъминлаш;

ҳуқуқбузарлик содир этишга мойиллиги бўлган ёшлар билан тизимли ишлаш, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган, ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидан қайтиб келган ёшларнинг ижтимоий-педагогик реабилитация қилиниши ва мослашувига кўмаклашиш.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
#ХУШХАБАР

С1 даражадаги сертификатга эга рус тили фани ўқитувчиларига устама тўланади

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 январдаги 34-сонли қарори билан С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга рус тили фани ўқитувчиларига сертификат олинган кундан бошлаб икки йил давомида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда устама тўлаш тартиби 2022 йил 1 февралдан бошлаб йўлга қўйилади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
⚡️ Чет тили фани ўқитувчиларининг аттестацияси тинглаб тушуниш,ўқиш, ёзиш ҳамда гапириш компетенцияларини баҳолашни назарда тутувчи касбий синов шаклида ўтказилади

"Хорижий тилларни ўрганишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Ҳукумат қарори (34-сон, 19.01.2022) қабул қилинди.

Унга кўра, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал, шунингдек, мактабдан ташқари таълим ташкилотлари чет тили фани ўқитувчиларининг аттестацияси жараёнида ўқув фани бўйича малака синовлари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан тинглаб тушуниш,ўқиш, ёзиш ҳамда гапириш компетенцияларини баҳолашни назарда тутувчи касбий синов шаклида амалга оширилади.

Бунда С 1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга чет тили фани ўқитувчиларига ўқув фани бўйича малака синовидан максимал балл бериш тартиби сақлаб қолинади.

Шунингдек, қарорда С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга рус тили фани ўқитувчиларига сертификат олинган кундан бошлаб икки йил давомида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда устама тўлаш тартибини 2022 йил 1 февралдан бошлаб жорий этиш тўғрисидаги таклифга розилик берилди.

Агентлик, инспекция ва таълим вазирликларига малакали мутахассисларни жалб этган ҳолда 2022 йил 1 мартдан бошлаб чет тили фани ўқитувчиларининг тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ҳамда гапириш компетенцияларини ривожлантиришга ҳамда сертификатга эга бўлишларига йўналтирилган ўқув курсларини ташкил этиш вазифаси юклатилди.

Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг январь - июнь ойларида ўтказиладиган аттестация жараёнлари чет тили фани ўқитувчилари учун Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарорига асосан ўтказилади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал