Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
155K subscribers
1.25K photos
715 videos
1.99K files
4.26K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @reklamaedu
Download Telegram
⚡️Айни кунларда январь-июнь ойларида ўтказиладиган педагог кадрлар аттестацияси иштирокчиларини рўйхатга олиш жараёнлари давом этмоқда.

Педагогларга рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юборишдан олдин Низомнинг айрим бандлари билан яна бир марта танишиб чиқишларини тавсия қиламиз.

📌Низомнинг 23-банди: Бевосита давлат хизматлари марказларига мурожаат қилинганда педагог кадр номидан давлат хизматлари маркази ходими, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Таълим инспекциясининг расмий веб-сайти орқали мурожаат қилинганда эса педагог кадрнинг ўзи мустақил равишда ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ сўровномани (кейинги ўринларда — сўровнома) электрон тарзда тўлдиради.

🔰Сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

педагог кадрнинг таълим тўғрисидаги ҳужжати (хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни Ўзбекистон Республикасида тан олиш ҳақидаги гувоҳнома);

қайта тайёрлаш курсларидан ўтганлиги ҳақидаги диплом нусхаси (агар мавжуд бўлса);

педагог кадрнинг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлигини баҳолаш натижалари юзасидан маълумотнома.

Педагог кадрлардан ушбу бандда кўрсатилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш тақиқланади.

Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг ҳаққонийлигига педагог масъул ҳисобланади.

🔰 Низомнинг 25-банди: Нотўғри маълумотлар ёки қалбаки ҳужжатлар тақдим этилганлиги аниқланган ҳар қандай босқичда педагог кадрнинг ҳужжатларини қабул қилиш ва аттестациядан ўтказиш жараёни тўхтатилади, топширилган ҳужжатлар ва тўланган йиғим қайтарилмайди.

🔹 Педагог кадрлар томонидан топширилган ҳужжатнинг қалбаки эканлигини аниқлаш Таълим инспекциясида мавжуд бўлган маълумотлар асосида амалга оширилади.

🔹 Таълим инспекциясида мавжуд бўлган маълумотлар асосида педагог кадрлар томонидан топширилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлигини аниқлаш имкони бўлмаган тақдирда, Таълим инспекцияси томонидан тегишли ваколатли ташкилотларга сўровнома юборилади.

🔹 Педагог кадрлар томонидан топширилган ҳужжатлар қалбаки эканлиги аниқланган тақдирда, мазкур ҳужжатлар Таълим инспекцияси томонидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ чора кўриш учун тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилади.

🔰 Низомнинг 26-банди: Қуйидаги ҳолатларда давлат хизматлари маркази ёки Таълим инспекцияси томонидан давлат хизматлари кўрсатилиши рад этилиши мумкин:

🔸 педагог кадрлар томонидан сўровноманинг электрон рақамли имзо ёки имзони идентификация қилишнинг бошқа воситалари ёхуд SMS-хабарнома билан тасдиқланмаганлиги;

🔸 педагог кадрлар томонидан нотўғри маълумотлар ёки қалбаки ҳужжатлар тақдим этилгани маълум бўлиб қолганлиги;

🔸 сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим этилмаганлиги;
аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизмати кўрсатганлик учун белгиланган йиғимнинг тўланмаганлиги (педагог кадрни навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказиш ҳолатлари бундан мустасно).

🔸 Давлат хизматлари кўрсатишни мазкур бандда кўрсатилган асослардан бошқа ҳолатлар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
Бола китобни ўқишни хоҳламаяпти: асосий сабаблари нимада?

Ота-оналар фарзандининг кўпроқ китоб ўқишини исташади. Аммо ҳатто ўқиш ҳақида ўйлаш ҳам болада катта қаршиликка сабаб бўлса, нима қилиш мумкин?

Бола ўқишни ёқтирмаслигининг сабаблари кўп. У ҳали ўзига ёқадиган жанрни топмаган бўлиши мумкин. Ёки у жуда фаол ва унинг фикрича, зерикарли бўлган китобларни ўқиш ўрнига кўчада ўйнашни хоҳлайди. Яна бир сабаб — болалар тушуниши қийин бўлган мураккаб китобларни ҳам ўқишни ёқтиришмайди. Агар уларни иккиланиб ўқиса, ҳар қандай йўл билан ундан қочади.

🔹Фарзандингизда бир умр ўқишга бўлган муҳаббатни тарбиялашнинг бир неча йўли мавжуд. Аммо аввал сиз бола ушбу машғулотни ёқтирмаслигининг сабабини топишингиз керак:

👉Болага ўқиш зерикарли. Китоб танлашда болани аниқ нима қизиқтираётганини аниқланг. Фарзандингиз учун энг қизиқ бўлган жанрдаги китобларни танлаш билан ўқишга қизиқишини уйғотасиз.

👉 Ўқиш бола учун одатий эмас. Бўш вақтингизда ўзингиз китоб ўқийсизми? Агар у ота-онаси китоб ўқиётганини кўрмаса,бу машғулотни яхши кўриши эҳтимолдан йироқ. Фарзандингизга яхши ўрнак кўрсатинг ва у билан ўқиган китобларингизни муҳокама қилинг.

👉 Болада кўриш билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлиши мумкин. Агар фарзандингиз саҳифадаги ҳарфларни кўришда қийналаётган бўлса, кўзларини текширтиринг. Эҳтимол, унга ўқиш учун кўзойнаклар керакдир.

👉 Болада қатъиятлилик етишмайди. Агар болангиз ўқишдан кўра ўйинларни афзал кўрса, иккисини бирлаштиринг. Ўқиш учун қизиқарли ўйинлар ўйлаб топинг: янги таом учун рецепт яратинг, маслаҳатлар ёрдамида хазиналарни қидиринг ёки фарзандингиз билан бирга дўстлари учун табрикномалар ясанг.

👉Бола ўқишни одатдаги зерикарли иш сифатида қабул қилади. Бунда уни ўқишга мажбурламанг. Аксинча, унга ўқиш — бу бўш вақтни мароқли ўтказиш учун машғулот каби ҳис қилдиринг. Китобни овоз чиқариб ўқинг, мутолаани қизиқарли ва қувноқ ўтказинг. Агар у тутилиб қолса ёки бирор сўзни ўқий олмаса, сабр қилинг. У ўзига қулай бўлган тезликда ўқисин.

👉Узоқ муддат ўқиш чарчоқ чақиради. Агар у узоқ вақт эътиборни жалб қила олмаса, кичик ҳажвиялар, болалар шеърлари китобларини олиб беринг. Катта китобни ўқиётганида, уни қисқа қисмларга бўлинг ёки ўқиганларини муҳокама қилиш учун танаффус қилинг.

👉 Ўқиш пайтида бола ўзини ёлғиз ҳис қилади. Эҳтимол, у ўқиш ўрнига дўстларига кўпроқ вақт ажратишни хоҳлар. Уни дўстлари билан китоб алмашишга таклиф қилинг. Бу яхши анъанага айланиши мумкин: болалар биргаликда ўқишлари (сиз уларни роллар бўйича ўқишга таклиф қилинг) ёки ўқиганларини муҳокама қилишлари мумкин.

Биз нима қила олсак ва фойдали деб ўйласак, шуни қиламиз. Ўқиш ҳақида гап кетганда, болалар ҳам худди шундай қилишади. Фарзандингизни ўқишга унданг, унга буни муносиб машғулот эканлигини кўрсатинг. Бу эса, натижа бермасдан қолмайди. У умр бўйи ўқишни яхши кўриб қолади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
Айни вақтда ижтимоий тармоқларда тарқалаётган қишки таътил 1 мартга қадар узайтирилганлиги ҳақидаги хабар ёлғон эканлигини маълум қиламиз.

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
Кун давомида билимларни ўзлаштириш даражаси

Инсоннинг жисмоний хусусиятлари таълим жараёни учун ҳам муҳимдир. Мактабларда дарс соатларини фанларнинг қийин-осонлигига қараб жойлаштиришда болаларнинг ўзлаштириш билан боғлиқ жисмоний ҳолати ҳам ҳисобга олиниши дарслар самарадорлигини оширади.

Инсон тана аъзоларининг фаоллиги туну-кун, яъни 24 соат давомида ўзига хос ўзгаришларга учрайди. Айрим вақтда улар натижа беришга ва тетикликка, бошқа вақтда эса уйқу ва дам олишга қаратилган бўлади. Бу биологик соатлар ҳар бир инсонда ҳар хил бўлиши мумкин. Кимдир "кундуз одами", кимдир" тун одами" эканлиги табиий. Бироқ ўзлаштиришда кўпчилик учун умумий бўлган фаоллик даражалари бор.

Тадқиқотларга кўра:

👉Эрталабки соат 7.00 дан сўнг инсонда иш қобилияти ошади.
👉Соат 9.00 дан 11.00 гача "энг юқори даража", деб номланган оптимал иш қобилияти кузатилади.
👉Тахминан соат 12.00-13.00 ларда қобилият пасаяди.
👉14.00-15.00 ларга бориб, энг пастки даражага тушади-чарчоқнинг аниқ ифодаланган ташқи белгилари кўринади (масалан, ишнинг секинлашиши, хатоларни сезмаслик, эснаш ва ҳ. к)
👉Соат 15.00 дан кейин қобилият бир оз кўтарилади, аммо тушликкача вақтдаги ҳолатга қайтмайди ва шу ҳолатда соат 17.00 дан 19.00 гача ўзгармайди.
👉Баъзиларда соат 20.00 дан сўнг яна" юқори фаоллик даражаси" пайдо бўлади ва у соат 22.00 гача сақланади. Аммо, бундай одамлар камдан-кам.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
2022 йилги аттестатцияда рўйхатдан ўтиш қачон, қандай тартибда бўлади?

Низомга кўра, аттестациядан ўтиш учун педагог кадрлар ҳар йили 1 январдан 1 мартга қадар ва 1 августдан 1 октябрга қадар бевосита давлат хизматлари марказлари орқали, ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки таълим инспекциясининг расмий веб-сайтида рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қиладилар.

2022 йил январдан бошлаб педагоглар аттестацияси бир йилда икки марта ўтказилади.

Биринчи аттестацияда:

👉 Январь-февраль ойларида аризалар қабул қилинади;

👉 Март-май ойларида малака (тест) синовлари ўтказилади;

👉 Июнь ойида Сертификатлар тарқатилади.

Иккинчи аттестацияда:

👉 Август-сентябрь ойларида аризалар қабул қилинади;

👉 Октябрь-ноябрь ойларида малака (тест) синовлари ўтказилади;

👉 Декабрь ойида Сертификатлар тарқатилади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
​​⚡️Янги ўқув йилидан бошлаб, айрим ихтисослашган мактаблар Халқ таълими вазирлигидан Президент таълим муассасалари агентлигига ўтказилади

Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида мактабларда, айниқса ихтисослаштирилган мактабларда таълим ва тарбия сифатини тубдан ошириш бўйича устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Ўтказилаётган йиғилиш давомида Президент ихтисослашган мактабда таълим дастури, ўқув дарсликлари, ўқитиш методикаси, фан тўгараклари оддий мактаблардан деярли фарқ қилмаслигини айтди.

Ундан ташқари Президент соҳа мутасаддилари ва вилоят ҳокимларига ишни қуйидаги йўналишларда ташкил этиш топшириғини берди:

- янги ўқув йилидан бошлаб, вилоят марказларидан, катта шаҳар ва туманлардан 2 тадан, туман ва шаҳарлардан 1 тадан ихтисослашган мактаблар Халқ таълими вазирлигидан Президент таълим муассасалари агентлигига ўтказилади;

- бунда, туман ва шаҳарлардаги саноат ва қишлоқ хўжалигининг ривожланганлиги, бу ҳудудларда азалдан кучли ўқитилган фанлардан келиб чиқиб, мактаблар ихтисослашиши керак;

- бундан буён ихтисослашган мактаблар Президент таълим муассасалари агентлиги тизимида ташкил этилади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
​​"Ихтисослашган мактабларга раҳбар ва педагог кадрлар танлов асосида қабул қилиниб, уларга устама тўланади" - Президент.

Президент Шавкат Мирзиёев ихтисослаштирилган мактабларда таълим ва тарбия сифатини тубдан ошириш бўйича устувор вазифаларга бағишланган йиғилишда ихтисослашган мактаблар муаллимларини тайёрлаш, малакаси ва педагогик маҳоратини оширишнинг узлуксиз тизими яратилиши таъкидланди.

Уларга агентликнинг нуфузли хорижий ташкилотлар билан биргаликда малака сертификати берилиши жорий этилади.

Мутасаддиларга жорий йил 1 августгача мактабларга педагогларни жамлаб, уларни ўқитиш, миллий ва халқаро сертификатларни олишларини ташкил этиш юзасидан топшириқлар берилди. Бундан ташқари, агентликнинг ҳудудий бўлимлари ташкил этилиши маълум қилинди.

"Умуман, ушбу янги ташаббусларни амалга ошириш катта масъулият талаб қилади. Сабаби, 220 та мактабга 12 мингдан зиёд муаллимни танлаш ва тайёрлаш, 140 мингдан ортиқ ўқувчини саралаб олиш зарур", - деди Президент ва бу ишларни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш учун доимий Ишчи гуруҳ тузиш вазифасини қўйди.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
#Муносабат

“ГЕОГРАФИЯ” ДАРС СОАТЛАРИДАГИ ЎЗГАРИШЛАР ЮЗАСИДАН ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА КЎТАРИЛГАН ЭЪТИРОЗЛАРГА МУНОСАБАТ

Ўқитувчилар нимадан норози?

Миллий ўқув дастурига кўра, 2022-2023-ўқув йилидан бошлаб, 1-6-синфларда ягона “Табиий фанлар” (Science) фани жорий қилиниши белгиланган (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 августдаги ПҚ 4805-сонли қарори).

Янги фан география, биология, физика, кимё ҳамда астрономия фанлари бўйича ўқувчиларнинг дастлабки кўникмаларини шакллантиришга қаратилган.

Эндиликда бу фанларга оид билим ва кўникмалар ўқувчиларда 1-синфдан бошлаб шакллантирилади. Миллий ўқув дастури доирасида ўқувчиларда “Табиий фанлар” фани орқали шаклланиши лозим бўлган билим ва кўникмалар ҳар бир синф кесимида белгиланди.

Ўқувчилар бошланғич синфларда етарли кўникма ва малакага эга бўлишлари учун, халқаро тажрибадан келиб чиқиб, янги фанга ажратилган дарс соатларини бошланғич синфларда кўпайтиришга эҳтиёж туғилди. Шу муносабат билан, 6-синфда ҳар бири ҳафталик 2 соатдан ўтиладиган (жами 6 соатлик) география, биология ва физика фанлари ўрнига ягона, ҳафтасига 3 соатлик “Табиий фанлар” киритилди.

Ўз навбатида, қолган ҳафталик 3 соат “Табиий фанлар” доирасида 2-, 3-, 4-синфларга ўтказилди. Яъни, бу синфларга ҳафтасига 1 соатдан, жами 3 соат қўшиб берилди.

Мактабда география фанидан берилиши зарур бўлган билим ҳажми ва унга умумий режада ажратилган соатлар ҳажми қисқаргани йўқ.

Бошқа фанлар қатори география фанига оид мавзулар “Табиий фанлар”га сингдирилган, умуман дастурда эса, география фанига оид мавзулар 291 та мавзудан 387 та мавзуга, яъни 96 та мавзуга кўпайган.

Шу нуқтаи назардан, ижтимоий тармоқларда география фани йўқолиш хавфи остидаги хулосалар, асоссиз.

Жаҳон тажрибасида қандай?

“Табиий фанлар” жаҳондаги аксарият ривожланган давлатларда ўқитилади. Хусусан, Буюк Британия тажрибаси ўрганилганида, табиий фанлар 1-6-синфларда интеграция қилинган ҳолда, ягона фан сифатида ўқитилади.

Табиий фанларнинг қуйи синфларда қўшиб ўқитилиши ўқувчига оламни бир бутун тасаввур қилиш, фанларга оид мавзулар кесимида лойиҳа ишларини амалга ошириб, тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантириш, ўқувчиларнинг фаоллигини ошириш, танқидий фикрлаш қобилиятларини яхшилаш, уларни ижодкорликка йўналтиришга хизмат қилади.

Миллий ўқув дастури доирасида таълим мазмунида амалга оширилаётган бу каби ўзгаришлар иқтисодиёт соҳаларига халқаро андозалар асосида меҳнат бозорида эҳтиёж юқори бўлган кўникмаларга эга кадрларни тайёрлаши билан ўқувчилар учун манфаатлидир.

Янги фан киритилиши ўқитувчиларга қандай имконият яратади?

Миллий ўқув дастурида айнан География фани ҳафталик 8 соат дарс ўтишлиши белгиланган. Шу ўринда алоҳида қайд этиш лозимки, география фани ўқитувчиларида “Табиий фанлар” йўналиши бўйича қисқа муддатли қайта тайёрлов курсини муваффақиятли тамомлаган тақдирда, 11 соат дарс бериш имконияти пайдо бўлади (натижада, амалдаги ҳафталик 10 соат ўрнига, 11 соат беришлари мумкин).

Шу билан бирга, Вазирлик дастурни халқаро талаблар асосида замонавийлаштириш бўйича ўз олдига қўйилган вазифаларни инобатга олган ҳолда, ўқувчиларда иқтисодий билимларни янада ошириш мақсадида қўшимча соат ажратиш бўйича имкониятларни ўрганмоқда.

Мазкур йўналишда қўшимча дарс жорий қилинса, бу ҳам география ўқитувчилари учун қўшимча имконият бўлади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
#Педагоглар_аттестацияси

📲 Эндиликдан педагог кадрларни навбатдан ташқари аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун тўловларни CLICK Evolution ва Upay электрон тизими орқали квитанцияда кўрсатилган инвойс рақамларини киритган ҳолда амалга ошириш мумкин.

❗️ Навбатдан ташқари аттестация учун тўлов қилинмаган мурожаатлар электрон базада кўринмаганлиги сабабли тўлов қилинганидан кейин ишчи гуруҳи томонидан ўрганиб чиқилади ва муносабат билдирилади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
​​БИЛИБ ҚЎЙГАН ЯХШИ ❗️

Барча тип ва номдаги умумтаълим мактабларининг ўз касбига содиқ ўқитувчиларини моддий рағбатлантириш ва юксак касбий ва ҳалол меҳнатини рағбатлантириш, ташаббускорлиги ва касб маҳоратини ўстириш мақсадида Умумтаълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасидан тўланадиган қуйидаги:

ўқувчилар билан тарбиявий ишлар ва синфдан ташқари ишлар олиб борилишининг юксак даражаси учун тегишли малака тоифасига эга бўлган ўқитувчи базавий тариф ставкасининг 15 фоизигача миқдорда;

касб маҳорати ва таълим жараёнига қўшилган аниқ ҳисса, юқори самарадорлик ва ўқитиш сифати учун тегишли малака тоифасига эга бўлган ўқитувчи базавий тариф ставкасининг 25 фоизигача миқдорда ҳар ойлик устамалар белгиланади.

Умумтаълим муассасалари ўқитувчиларига қўшимча ҳақ тўловлари меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан фоиз ҳисобида қуйидаги миқдорларда амалга оширилади:

а) синфдаги ўқувчилар сонига кўра синф раҳбарлиги учун:

15 нафар ўқувчигача — 26,4 фоиз;
16 нафардан 20 нафар ўқувчигача — 31,6 фоиз;
21 нафардан 25 нафар ўқувчигача — 36,9 фоиз;
26 нафардан 30 нафар ўқувчигача — 42,1 фоиз;
31 нафар ва ундан кўп ўқувчи бўлганда — 52,8 фоиз;

б) дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик учун — 17,6 фоиз, синфдаги (синф — комплектдаги) ўқувчилар сони 15 нафаргача бўлган кам комплектли мактабларда эса — 8,8 фоиз;

в) информатика кабинети мудирлиги учун
— 17,6 фоиз.

Бунда ўқитувчилар ёзги йиллик меҳнат таътилидан қайтгандан кейин уларга янги ўқув йили бошлангунга қадар дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик ҳамда информатика кабинети мудирлиги учун қўшимча ҳақ тўловлари амалга оширилмайди.

Ходимдан қўшимча педагогик малакани талаб этадиган меҳнатнинг алоҳида шароитларида ишлаганлик учун базавий тариф ставкасига устамалар қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарорига 3-ИЛОВА Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида НИЗОМ

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
4_sinflar_Sinf_soati_tarbiyaviy_soat_2021_2022_o`quv_yili_to`liq.docx
2.3 MB
4-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
2_sinflar_Sinf_soati_tarbiyaviy_soat_2021_2022_o`quv_yili_to`liq.docx
3 MB
2-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
3_sinflar_Sinf_soati_tarbiyaviy_soat_2021_2022_o`quv_yili_to`liq.docx
1.6 MB
3-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
9_sinflar_Sinf_soati_tarbiyaviy_soat_2021_2022_o`quv_yili_to`liq.docx
1.3 MB
9-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
1_sinflar_Sinf_soati_tarbiyaviy_soat_2021_2022_o`quv_yili_to`liq.docx
2.3 MB
1-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
10_sinflar_Sinf_soati_tarbiyaviy_soat_2021_2022_o`quv_yili_to`liq.docx
2.1 MB
10-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
5_sinflar_Sinf_soati_tarbiyaviy_soat_2021_2022_o`quv_yili_to`liq.docx
1.5 MB
5-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
11_sinflar_Sinf_soati_tarbiyaviy_soat_2021_2022_o`quv_yili_to`liq.docx
1.7 MB
11-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
6_sinflar_Sinf_soati_tarbiyaviy_soat_2021_2022_o`quv_yili_to`liq.docx
2.4 MB
6-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
7_sinflar_Sinf_soati_tarbiyaviy_soat_2021_2022_o`quv_yili_to`liq.docx
1.8 MB
7-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
8_sinflar_Sinf_soati_tarbiyaviy_soat_2021_2022_o`quv_yili_to`liq.docx
1.5 MB
8-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал