Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
155K subscribers
1.25K photos
715 videos
1.99K files
4.26K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @reklamaedu
Download Telegram
#Расман
Мактабларда ҳам қишки таътил 2022 йилнинг 24 январига қадар узайтирилди

Ҳурматли ота-оналар!

Халқ таълими тизимидаги директор, директорнинг ўқув ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари ҳамда педагог-ўқитувчиларнинг халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқарилган Миллий ўқув дастурлари асосида малакаларини ошириш курсларини ташкил этиш, шунингдек, ўқувчи - ёшлар ўртасида мавсумий грипп касаллигининг кескин кўпайишининг олдини олиш мақсадида халқ таълими вазирлиги қишки таътил кунларини 2022 йил 24 январга қадар узайтирилганини маълум қилади.

Таътил кунлари давомида, ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида улар учун онлайн фан олимпиадалар, интеллектуал ўйинлар, китобхонлик маданиятини ривожлантиришга қаратилган беллашувлар ва турли танловлар ташкил этилади.

Бундан ташқари халқ таълимининг ижтимоий тармоқлари ҳамда Миллий телерадиокомпаниянинг телеканаллари орқали турли тўгараклар фаолияти йўлга қўйилади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
#сўраган_эдингиз

🆕 Айни дамда қўшимча таътил кунлари давомида халқ таълими тизимида фаолият юритаётган педагог ва бошқа ходимларга амалдаги иш ҳақи тўловлари сақланган ҳолда тўлаб бориш ҳамда тўгаракларни онлайн шаклда ташкил этиш масаласи муҳокама қилинмоқда экан.

📅 Келаси ҳафтадан бошлаб, эмланмаган ходимлар ишга қўйилмаслиги тўғрисида топшириқ берилибди.

🔖 Вазирлик ва идора раҳбарлари, ташкилий шаклидан қатъий назар, барча ташкилотларда ишчиларнинг эмлангандан сўнг иш жойларига киритишга рухсат берилади. Мазкур тартибни бузган ташкилот раҳбарларига нисбатан қатъий чора кўрилади.

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
⚡️Тезкор хабар: Ўзбекистонда Omicron штамми аниқланди, вакцина олмаган ходимлар ишхонага қўйилмайди

Маълум бўлишича, мамлакатимизга келган хорижий давлат фуқаросидан COVID-19нинг янги Omicron штамми жорий йилнинг 7 январь куни аниқланган.

❗️Эҳтиёт чоралари кучайтирилмоқда:

Республика махсус комиссиясининг қарори билан жамоат жойларида ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш устидан назорат кучайтирилмоқда.

💉Вакцина олмаган ходимлар ишхонага қўйилмайди:

Вазирлик ва идора раҳбарлари, ташкилий шаклидан қатъий назар, барча ташкилотларда ишчиларнинг эмлангандан сўнг иш жойларига киритишга рухсат берилади. Мазкур тартибни бузган ташкилот раҳбарларига нисбатан қатъий чора кўрилади.

👨🏻‍🎓Талабаларни эмлаш тадбирлари кучайтирилади:

Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида таътил давомида коронавирус инфекциясига қарши тўлиқ эмлаш чоралари кўрилади. Ушбу тадбирларга ОТМ раҳбарлари шахсан масъул этиб белгиланди.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Қишки таътилнинг узайтирилиши ўқитувчиларнинг маошига таъсир қиладими?

Халқ таълими вазирлигининг маълум қилишича, умумтаълим муассасалари ўқувчилари учун бериладиган қўшимча таътил кунлари давомида халқ таълими тизимида фаолият юритаётган педагог ва бошқа ходимларга амалдаги иш ҳақи тўловлари сақланган ҳолда тўлаб борилади, яъни ойлик маошга таъсир қилмайди.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
​​#Расман

⚡️ҚИШКИ ТАЪТИЛ ВАҚТИДА ЎҚУВЧИЛАРНИ ТЎГАРАКЛАРГА ЖАЛБ ЭТИШ ТАҚИҚЛАНДИ

Халқ таълими вазирлиги ўзининг расмий саҳифасида таълим муассасаларида қишки таътил вақтида тўгараклар фаолияти олиб борилмаслигини маълум қилди.

“Таътил кунлари тугагунга қадар ўқувчиларни бевосита мактабларда ташкил этадиган тўгараклар, шунингдек, “Баркамол авлод” болалар мактабларининг тармоқ тўгараклари ва ҳар қандай тадбирларга жалб этиш тақиқланади.

Ушбу вақт давомида ўқитувчилар мактабда халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқарилган Миллий ўқув дастурлари асосида малакаларини ошириш курсларида қатнашишлари талаб этилади ҳамда онлайн равишда турли тўгараклар ва танловлар ташкил этиш тавсия этилади.

Шунингдек, бугундан бошлаб Республика миқёсида ўтказилаётган “Умид ниҳоллари-2022” спорт мусобақаларининг туман ва шаҳар босқичларини ўтказиш тўхтатилганини маълум қиламиз.” – дейилади вазирликнинг берган расмий баёнотида.

Агар сиздан мактабда тўгарак ўтасан деб кимдир мажбурласа, Халқ таълими вазирлигининг ушбу баёнотини уларга асос қилиб кўрсатинг. "Бу хабар ростми?", "Ишонса бўладими", "Бу расмий маълумотми?" деган саволларни беришни асло кераги йўқ. Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларида эълон қилинган ҳар қандай маълумот расмий ҳарактерга эга бўлади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
#Сўраган_эдингиз

Ёзги таътил кечикмайдими?

Савол: Қишки таътилни узайтирилиши ёзги таътил вақтини кечикишига сабаб бўлмайдими?

Жавоб:
Қўшимча таътил давридаги дарслар (мавзулар) чорак бошланганидан сўнг дарсларга қўшиб, тиғишлаштирилган холда ўтилади, шу боис ушбу қўшимча таътил кунлари бошқа таътилларга таъсири бўлмайди.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Қисқарган дарслар kundalik.com'да қандай қайд этилади?

Жавоб:
Ўқувчиларнинг қишки таътил кунлари икки ҳафтага узайтирилганлиги сабабли 3-чорак ўқув кунлари 1-4-синфларда 9 кун, 5-11-синфларда 11 кунга қисқарди.

Шу муносабат билан:
синф журналларига жорий йил 24 январдан бошлаб тақвим-мавзу режа асосида тегишли мавзулар қайд этилади;
фан ўқитувчилари томонидан тақвим-мавзу режада жорий йилнинг 11-22 январь кунларига тўғри келган мавзулар тиғизлаштирилади;
ўқув йилининг III чорак тақвим-мавзу режалари тиғизлаштирилган ҳолда ўтилади ва ушбу тиғизлаштирилган мавзулар синф журналларида қайд этилади.

Kundalik.com'да ҳам қисқарган дарс мавзулари худди шундай тартибда киритилади.

Фан ўқитувчилари томонидан III чорак тақвим-мавзу режалар kundalik.com га киритилгандан сўнг, 2021-2022 ўқув йилининг III чорак дарслари бошланган кундан эътиборан тиғизлаштирилган ҳолда ўтилган дарс мавзулари (тиғизлаштирилган 2 та мавзулар 1 кунга ёзилади) kundalik.com га киритилади.

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
Янги аттестасия баҳолаш мезони қандай?

Аттестасия баҳолаш мезони 2 босқичда амалга оширилади ҳамда умумий 100 баллик тизимда баҳоланади.

1️⃣босқич
Педагог кадрларнинг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлиги таълим ташкилотининг педагогик (кузатув) кенгаши томонидан ўрганилади ҳамда 20 баллик тизимда баҳоланади.

2️⃣босқич
Педагог кадрларнинг ўқув фани бўйича малака синовлари (тест, ижодий, назарий ва амалий шакллардан бири) ўтказилади.

Тест синовлари 40 та саволдан иборат бўлади, хар бир тўғри бажарилган тест учун 2 балл билан баҳоланиб, жами 80 балл берилади.

Иккита босқич натижасига кўра:

🔰 Олий малака тоифали ёки бош ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр:

🔹 80 балл ва ундан юқори кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестасиядан ўтди, олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими) сақлансин»;
🔹 80 баллдан паст кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестасиядан ўтмади, биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими)га туширилсин»;

🔰 Биринчи малака тоифали ёки етакчи ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр:

🔹 80 балл ва ундан юқори кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестасиядан ўтди, олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими) берилсин»;
🔹 70 баллдан 79 баллгача кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестасиядан ўтди, биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими) сақлансин»;
🔹 70 баллдан кам кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестасиядан ўтмади, иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими)га туширилсин»

🔰 Иккинчи малака тоифали ёки катта ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр:

🔹 70 балл ва ундан юқори кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестасиядан ўтди, биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими) берилсин»;
🔹 60 баллдан 69 баллгача кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестасиядан ўтди, иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими) сақлансин»;
🔹 60 баллдан кам кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестасиядан ўтмади, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимига туширилсин» (навбатдан ташқари Аттестасияга жалб этилган педагог кадрлар бундан мустасно);

🔰 Мутахассис ёки олий маълумотли ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр:

🔹 60 балл ва ундан юқори кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестасиядан ўтди, иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими) берилсин»;
🔹 50 баллдан 55 баллгача кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестасиядан ўтди, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозими сақлансин»;
🔹 55 баллдан кам кўрсатгичга эга бўлса - “Аттестасиядан ўтмади, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимига мувофиқ эмас

Эслатма: Навбатдан ташқари аттестасияларда натижасидан қатъий назар тоифа туширилмайди.

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
#Сўраган_эдингиз

ҚИШКИ ТАЪТИЛ ПАЙТИДА ҚАЙСИ ТОИФАДАГИ ЎҚИТУВЧИЛАРГА ИШ ҲАҚИ ТЎЛАНМАСЛИГИ МУМКИН?

Хабарингиз бор, кеча Халқ таълими вазирлиги ўзининг расмий саҳифасида қишки таътилни узайтирилгани ўқитувчиларнинг ойлик маошига таъсир қилмаслиги ҳақида маълум қилди.

Аммо ўриндошлик асосида ишлаётган ўқитувчиларнинг ҳам ойлигига бу тасир қилмайдими деган савол кўпчиликда туғилди. Бу каби саволлар берилиши табиий ҳол эди. Чунки ўтган йилги карантинда ҳам айнан шу масалада жуда кўп чалкашликлар бўлган.

Ўриндошлик асосида ишлаш деганда ходим ўзининг асосий ишини бажаришидан ташқари асосий ишидан бўш вақтида меҳнат шартномаси асосида бошқа ҳақ тўланадиган ишни бажариши тушунилади.

Одатда ҳар чоракда ўқувчиларга бериладиган таътилларда уларга ойлик маош ёзилмайди. Мисол учун тарих фани ўқитувчиси асосий иш жойидан 20 соат, қўшни мактабдан эса 10 соат ўриндошлик асосида дарс олган бўлса, таътил пайтлари ана шу ўқитувчига фақат асосий иш жойидан ойлик тўланади.

Бундай тартиб мактаблардаги раҳбар ходимлар томонидан ўтиладиган дарс соатларига ҳам, ҳам ўқиб ҳам ўриндошлик асосида ишлаётган талабаларга ҳам амал қилади. Яъни уларга ҳам ўқувчиларга таътил берилган вақтда ойлик маош ёзилмайди.

Негаки, ўриндошлик асосида ишлайдиган педагог ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш вақтбай шаклида – ишланган вақтга мутаносиб тарзда амалга оширилади. Яъни бу тоифадаги ходимлар фақат ўтган дарси учун маош оладилар. Дарс вақти байрам ёки таътил кунига тўғри келиб қолса ҳам уларга иш ҳақи ҳисобланмайди.

❗️Аммо бу сафар ўриндошлик асосида дарс бераётган педагог ходимларнинг ҳам ойлик маоши тўлиқ сақланиши керак деб ҳисоблаймиз

Негаки, қишки таътил муддатининг ортга сурилиши ўқитувчининг айби билан бўлмади. Меҳнат кодексининг 159-моддасига кўра ходимнинг айбисиз бекор туриб қолинган вақтда унинг ўртача иш ҳақи сақланиши керак. Бунда ўриндош ўқитувчиларга 28 декабрдан 10 январга қадар ойлик ҳисобланмаслиги мумкин. Аммо таътил муддати узайтирилганлиги учун уларга 11 январдан то 24 январга қадар албатта иш ҳақи тўланиши лозим.

Лекин шуниси аниқки, катта эҳтимол билан бухгалтерлар бу тўловларни амалга оширмайди. Шунинг учун бу масалада Халқ таълими вазирлигининг ёзма кўрсатмаси керак бўлади. Ана шундагина бу чигал вазиятга ойдинлик киритилади. Умумий гаплар билан бу масалага ечим бериш қийин масала.

Халқ таълими бўлими иқтисодчилари Молия ёки Халқ таълими вазирлигининг ёзма кўрсатмаси бўлсагина ўриндошлик асосида дарс бераётган педагог ходимларга ойлик маош тўлаб бериши мумкин.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
Ўқитувчи pedkadr.tdi.uz сайтида рўйхатдан ўтолмаса, нима бўлади?

Репетиция жараёнида рўйхатдан ўта олмасангиз бу муаммо эмас, лекин асосий жараёнларда рўйхатдан ўта олмасангиз у ҳолда малака тоифасини олиш учун ўтказиладиган Аттестацияда иштирок эта олмайсиз.

📌Рўйхатдан ўзингиз мустақил равишда ўтишда қийналаётган бўлсангиз рўйхатдан ўтишнинг асосий жараёнларида, яъни январь-февраль ойларида Давлат хизматлари марказига боришингиз мумкин.

У ерда масъул ходимлар Сизга рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юборишингизда амалий ёрдам беришади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
414-б ўқув режа.pdf
381.6 KB
#Муҳим_хабар
❗️Умумий ўрта таълим мактаблари учун 2022-2023 ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режа тасдиқланди

🔖 Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг "Умумий ўрта таълим мактаблари учун 2022-2023 ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режани тасдиқлаш тўғрисида"ги 414-сонли буйруғи.

📝 Умумий ўрта таълим мактаблари учун 2022-2023 ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режа БУЙРУҒИ ва унга ИЛОВАЛАР билан юқоридаги файлда батафсил танишишингиз мумкин.

🗓 Тасдиқланган вақти: 2021 йил 24 декабрь

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
ЎҚИТУВЧИЛАР ФАОЛИЯТИНИ ВИДЕОКУЗАТУВ АСОСИДА БАҲОЛАШ ТАКЛИФ ҚИЛИНМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Миллий тикланиш демократик партияси «Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси» лойиҳасига педагогика соҳасини ислоҳ қилиш борасида ўз таклифларини берди.

Миллий тикланиш демократик партияси томонидан педагогика соҳасига оид жами 6 та таклиф берилган бўлиб, унда мактабларда ўқувчи билими ва педагог фаолияти янги тизими - видео кузатув асосида баҳоланиши зарур эканлиги ҳам қайд этилган.

Шунингдек, Миллий тикланиш демократик партияси томонидан қуйидаги таклифлар ҳам берилган:

👉ота-оналарнинг фарзанд тарбияси учун масъулияти ва жавобгарлиги кучайтириш ва уни қонунда аниқ белгилаб қўйиш;

👉педагогика институтларига танлов махсус тизим асосида, фақат педагогик қобилияти бўлганларнигина саралаб олиш тизимини йўлга қўйиш;

👉7-синфдан бошлаб педагогик кенгашнинг хулосалари ва якуний жамланган баҳоларга мувофиқ ўқувчилар учта тоифада: академик, тадбиркорлик, ҳунармандлик кўникмаларини рақобатбардош даражага олиб чиқиш учун, махсус дастурлар асосида тайёрлаш;

👉мактабни тугатган ёшларга тадбиркор ёки ҳунармандлик фаолиятини йўлга қўйиш учун бир марталик субсидия беришни кафолатлаш;

👉тарбия ва таълим сифатини назорат қилиш Инспекцияси Парламент ҳузурида ва Парламентга бевосита ҳисобдор бўлиши;

👉педагогларни тайёрлашда давлат асосий буюртмачи бўлиши, буюртмачи сифатида келишилган талим муассасасида, ўз соҳасида 5 йил ишлаш мажбуриятини юклаши ва битирувчиларни иш билан таъминлаш вазифасини зиммасига олиши;

👉Тарбия ва таълим вазирлиги ташкил этилиб, вазирнинг учта: оила ва хотин-қизлар масалаларига масъул, боғчада тарбия ва бошланғич таълимни ташкил этишга масъул, мактабда таълим ва тарбияни ташкил қилишга масъул ўринбосарлари бўлиши.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
#Биласизми

🔰 Ходим қуйидаги ҳолатларда ишга қўйилмайди:

мажбурий тиббий кўрикдан ўтишдан бўйин товлаганда;
ўтказилган текширишлар натижалари бўйича тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажармаганда;
карантинли ва одам учун хавфли бошқа юқумли касалликлар тарқалиши таҳдиди бўлганда профилактик эмлашдан ўтиш рад этилганда;
алкоголли ичимликдан, гиёҳвандлик ёки токсик модда таъсиридан мастлик ҳолатида.

Ходим ишдан четлаштирилган даврда унга иш ҳақи ҳисобланмайди.

➡️ Ходим ғайриқонуний равишда ишдан четлаштирилганда ходимга етказилган зарар иш берувчи томонидан қоплаб берилади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
III ЧОРАКДАН БОШЛАБ, МАКТАБДА СПОРТ ЗАЛ БЎЛМАСА ҲАМ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ФАНИ 2 СОАТДАН ЎТИЛАДИ

Хабарингиз бор, Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 4 мартдаги 65-сонли буйруғи билан 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб спорт зали мавжуд бўлмаган мактабларда қишки давр (декабрь, январь, февраль ойлари)да жисмоний тарбия фани 1 соатга қисқартириб қўйиларди.

Бундай ҳолатлар эса меҳнат қонунчилигига зид эканлиги ҳақида каналда кўп маротаба пост жойланган. Ундан ташқари бир гуруҳ жисмоний тарбия фани ўқитувчилари ҳам ушбу масалани ҳал этиш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига ёзма мурожаат йўллашганди.

Ниҳоят, Халқ таълими вазирлиги билдирилган эътирозларни инобатга олиб, жорий йилининг 3-чорагидан бошлаб спорт зали мавжуд бўлмаган умумтаълим муассасаларида ҳам "Жисмоний тарбия" фани барча синфларда ҳафтада икки соатдан ўқитилишига рухсат берибди.

Яъни, Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 11 январдаги 7-сонли буйруғига мувофиқ Халқ таълими вазирининг 2020 йил 4 март кунги "Спорт зали мавжуд бўлмаган умумий ўрта таълим муассасалари учун қишки даврда жисмоний тарбия фани машғулотларини ўтиш бўйича методик тавсиялар ишлаб чиқиш тўғрисида"ги 65-сонли буйруғи ўз кучини йўқотди.

Шу фурсатдан фойдаланган ҳолда барча жисмоний тарбия фани ўқитувчиларини табриклаймиз. Адолат қарор топди. Аммо шу пайтгача спорт зал йўқлиги учун дарслари қисқарган жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига қолиб кетган иш ҳақлари ҳам қайта ҳисоб-китоб қилиб берилиши керак деб ҳисобоаймиз.

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
⚡️Техникумларни муваффақиятли тамомлаган битирувчилар ОТМларга имтиҳонсиз олинади.

Муваффақиятли битирувчи семестрларни 4 ва 5 баҳоларга якунлаши, баҳоларининг камида 50 фоизи 5, тиббиёт ОТМлари учун 85 фоизи 5 бўлиши керак. Бундай битирувчилар суҳбат асосида 2-курсдан ўқишни давом эттириши мумкин.

Талабалар шартнома асосида қабул қилинади. Бу тартиб ҳарбий ва нодавлат ОТМларга, Тошкент давлат юридик университетига татбиқ этилмайди.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
Аттестацияда педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлик ҳамда малака (тест) синовлари натижалари қўшиб ҳисобланади

Савол:

Nizomning shu joyiga tushunmayapman, agar o'qituvchi testdan 60 ball olsa keyin maktab tomonidan pedagogik mahorati va psixologik tayyorgarligi uchun 10 ball berilsa, ikkalasi qo'shib hisoblanib 70 ball bilan 1-toifaga o'tadimi yoki testdan 70 ball olsa, pedagogik mahorati va psixologik tayyorgarligi uchun 10 ball maktabdan berilsa 80 ball bilan oliy toifali bo'ladimi?

Жавоб:

Низомнинг 44-бандига кўра: Иккита босқич натижаларига кўра, яъни педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлиги ҳамда малака (тест) синовлари натижаларининг йиғиндиси асосида қарорлар қабул қилинади.

📌 Амалдаги тоифаси олий ёки биринчи бўлса:

20+60=80 Олий тоифа;
18+62=80 Олий тоифа;
16+64=80 Олий тоифа;
14+66=80 Олий тоифа
0+80=80 Олий тоифа берилади!

📌 Амалдаги тоифаси биринчи ёки иккинчи бўлса:

20+50=70 Биринчи тоифа;
18+52=70 Биринчи тоифа;
16+54=70 Биринчи тоифа;
14+56=70 Биринчи тоифа
0+70=70 Биринчи тоифа берилади!

📌 Амалдаги тоифаси иккинчи ёки мутахассис бўлса:

0+60=60 Иккинчи тоифа
2+58=60 Иккинчи тоифа;
4+56=60 Иккинчи тоифа;
6+54=60 Иккинчи тоифа;
20+40=60 Иккинчи тоифа берилади.

P.S. Балларни қўшиб ҳисоблаш бўйича яна бир қанча натижалар ҳам қайд этилиши мумкин (якуний баллар 100, 98, 96, 94, 96 ва ҳ.к.з)!

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
Банклар орқали аттестация учун тўловни амалга ошириш имконияти яратилган

Банклар навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этиш учун инвойс рақами орқали тўловни ўтказа олмаймиз, деб ўқитувчи-педагогларни қайтариб юбораётганлиги тўғрисида мурожаатлар кўпаймоқда.

Агарда сизда ҳам шундай ҳолат кузатилса, банк ходимларига марказий банкнинг юқоридаги кўрсатма хатини кўрсатинг.

P.S. Шунингдек, навбатдан ташқари аттестация учун тўловни UPAY мобил иловаси орқали банкка бормаган ҳолда пластик карточка орқали ҳам амалга ошириш мумкин.

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
⚡️Айни кунларда январь-июнь ойларида ўтказиладиган педагог кадрлар аттестацияси иштирокчиларини рўйхатга олиш жараёнлари давом этмоқда.

Педагогларга рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юборишдан олдин Низомнинг айрим бандлари билан яна бир марта танишиб чиқишларини тавсия қиламиз.

📌Низомнинг 23-банди: Бевосита давлат хизматлари марказларига мурожаат қилинганда педагог кадр номидан давлат хизматлари маркази ходими, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Таълим инспекциясининг расмий веб-сайти орқали мурожаат қилинганда эса педагог кадрнинг ўзи мустақил равишда ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ сўровномани (кейинги ўринларда — сўровнома) электрон тарзда тўлдиради.

🔰Сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

педагог кадрнинг таълим тўғрисидаги ҳужжати (хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни Ўзбекистон Республикасида тан олиш ҳақидаги гувоҳнома);

қайта тайёрлаш курсларидан ўтганлиги ҳақидаги диплом нусхаси (агар мавжуд бўлса);

педагог кадрнинг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлигини баҳолаш натижалари юзасидан маълумотнома.

Педагог кадрлардан ушбу бандда кўрсатилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш тақиқланади.

Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг ҳаққонийлигига педагог масъул ҳисобланади.

🔰 Низомнинг 25-банди: Нотўғри маълумотлар ёки қалбаки ҳужжатлар тақдим этилганлиги аниқланган ҳар қандай босқичда педагог кадрнинг ҳужжатларини қабул қилиш ва аттестациядан ўтказиш жараёни тўхтатилади, топширилган ҳужжатлар ва тўланган йиғим қайтарилмайди.

🔹 Педагог кадрлар томонидан топширилган ҳужжатнинг қалбаки эканлигини аниқлаш Таълим инспекциясида мавжуд бўлган маълумотлар асосида амалга оширилади.

🔹 Таълим инспекциясида мавжуд бўлган маълумотлар асосида педагог кадрлар томонидан топширилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлигини аниқлаш имкони бўлмаган тақдирда, Таълим инспекцияси томонидан тегишли ваколатли ташкилотларга сўровнома юборилади.

🔹 Педагог кадрлар томонидан топширилган ҳужжатлар қалбаки эканлиги аниқланган тақдирда, мазкур ҳужжатлар Таълим инспекцияси томонидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ чора кўриш учун тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилади.

🔰 Низомнинг 26-банди: Қуйидаги ҳолатларда давлат хизматлари маркази ёки Таълим инспекцияси томонидан давлат хизматлари кўрсатилиши рад этилиши мумкин:

🔸 педагог кадрлар томонидан сўровноманинг электрон рақамли имзо ёки имзони идентификация қилишнинг бошқа воситалари ёхуд SMS-хабарнома билан тасдиқланмаганлиги;

🔸 педагог кадрлар томонидан нотўғри маълумотлар ёки қалбаки ҳужжатлар тақдим этилгани маълум бўлиб қолганлиги;

🔸 сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим этилмаганлиги;
аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизмати кўрсатганлик учун белгиланган йиғимнинг тўланмаганлиги (педагог кадрни навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказиш ҳолатлари бундан мустасно).

🔸 Давлат хизматлари кўрсатишни мазкур бандда кўрсатилган асослардан бошқа ҳолатлар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
Бола китобни ўқишни хоҳламаяпти: асосий сабаблари нимада?

Ота-оналар фарзандининг кўпроқ китоб ўқишини исташади. Аммо ҳатто ўқиш ҳақида ўйлаш ҳам болада катта қаршиликка сабаб бўлса, нима қилиш мумкин?

Бола ўқишни ёқтирмаслигининг сабаблари кўп. У ҳали ўзига ёқадиган жанрни топмаган бўлиши мумкин. Ёки у жуда фаол ва унинг фикрича, зерикарли бўлган китобларни ўқиш ўрнига кўчада ўйнашни хоҳлайди. Яна бир сабаб — болалар тушуниши қийин бўлган мураккаб китобларни ҳам ўқишни ёқтиришмайди. Агар уларни иккиланиб ўқиса, ҳар қандай йўл билан ундан қочади.

🔹Фарзандингизда бир умр ўқишга бўлган муҳаббатни тарбиялашнинг бир неча йўли мавжуд. Аммо аввал сиз бола ушбу машғулотни ёқтирмаслигининг сабабини топишингиз керак:

👉Болага ўқиш зерикарли. Китоб танлашда болани аниқ нима қизиқтираётганини аниқланг. Фарзандингиз учун энг қизиқ бўлган жанрдаги китобларни танлаш билан ўқишга қизиқишини уйғотасиз.

👉 Ўқиш бола учун одатий эмас. Бўш вақтингизда ўзингиз китоб ўқийсизми? Агар у ота-онаси китоб ўқиётганини кўрмаса,бу машғулотни яхши кўриши эҳтимолдан йироқ. Фарзандингизга яхши ўрнак кўрсатинг ва у билан ўқиган китобларингизни муҳокама қилинг.

👉 Болада кўриш билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлиши мумкин. Агар фарзандингиз саҳифадаги ҳарфларни кўришда қийналаётган бўлса, кўзларини текширтиринг. Эҳтимол, унга ўқиш учун кўзойнаклар керакдир.

👉 Болада қатъиятлилик етишмайди. Агар болангиз ўқишдан кўра ўйинларни афзал кўрса, иккисини бирлаштиринг. Ўқиш учун қизиқарли ўйинлар ўйлаб топинг: янги таом учун рецепт яратинг, маслаҳатлар ёрдамида хазиналарни қидиринг ёки фарзандингиз билан бирга дўстлари учун табрикномалар ясанг.

👉Бола ўқишни одатдаги зерикарли иш сифатида қабул қилади. Бунда уни ўқишга мажбурламанг. Аксинча, унга ўқиш — бу бўш вақтни мароқли ўтказиш учун машғулот каби ҳис қилдиринг. Китобни овоз чиқариб ўқинг, мутолаани қизиқарли ва қувноқ ўтказинг. Агар у тутилиб қолса ёки бирор сўзни ўқий олмаса, сабр қилинг. У ўзига қулай бўлган тезликда ўқисин.

👉Узоқ муддат ўқиш чарчоқ чақиради. Агар у узоқ вақт эътиборни жалб қила олмаса, кичик ҳажвиялар, болалар шеърлари китобларини олиб беринг. Катта китобни ўқиётганида, уни қисқа қисмларга бўлинг ёки ўқиганларини муҳокама қилиш учун танаффус қилинг.

👉 Ўқиш пайтида бола ўзини ёлғиз ҳис қилади. Эҳтимол, у ўқиш ўрнига дўстларига кўпроқ вақт ажратишни хоҳлар. Уни дўстлари билан китоб алмашишга таклиф қилинг. Бу яхши анъанага айланиши мумкин: болалар биргаликда ўқишлари (сиз уларни роллар бўйича ўқишга таклиф қилинг) ёки ўқиганларини муҳокама қилишлари мумкин.

Биз нима қила олсак ва фойдали деб ўйласак, шуни қиламиз. Ўқиш ҳақида гап кетганда, болалар ҳам худди шундай қилишади. Фарзандингизни ўқишга унданг, унга буни муносиб машғулот эканлигини кўрсатинг. Бу эса, натижа бермасдан қолмайди. У умр бўйи ўқишни яхши кўриб қолади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
Айни вақтда ижтимоий тармоқларда тарқалаётган қишки таътил 1 мартга қадар узайтирилганлиги ҳақидаги хабар ёлғон эканлигини маълум қиламиз.

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
Кун давомида билимларни ўзлаштириш даражаси

Инсоннинг жисмоний хусусиятлари таълим жараёни учун ҳам муҳимдир. Мактабларда дарс соатларини фанларнинг қийин-осонлигига қараб жойлаштиришда болаларнинг ўзлаштириш билан боғлиқ жисмоний ҳолати ҳам ҳисобга олиниши дарслар самарадорлигини оширади.

Инсон тана аъзоларининг фаоллиги туну-кун, яъни 24 соат давомида ўзига хос ўзгаришларга учрайди. Айрим вақтда улар натижа беришга ва тетикликка, бошқа вақтда эса уйқу ва дам олишга қаратилган бўлади. Бу биологик соатлар ҳар бир инсонда ҳар хил бўлиши мумкин. Кимдир "кундуз одами", кимдир" тун одами" эканлиги табиий. Бироқ ўзлаштиришда кўпчилик учун умумий бўлган фаоллик даражалари бор.

Тадқиқотларга кўра:

👉Эрталабки соат 7.00 дан сўнг инсонда иш қобилияти ошади.
👉Соат 9.00 дан 11.00 гача "энг юқори даража", деб номланган оптимал иш қобилияти кузатилади.
👉Тахминан соат 12.00-13.00 ларда қобилият пасаяди.
👉14.00-15.00 ларга бориб, энг пастки даражага тушади-чарчоқнинг аниқ ифодаланган ташқи белгилари кўринади (масалан, ишнинг секинлашиши, хатоларни сезмаслик, эснаш ва ҳ. к)
👉Соат 15.00 дан кейин қобилият бир оз кўтарилади, аммо тушликкача вақтдаги ҳолатга қайтмайди ва шу ҳолатда соат 17.00 дан 19.00 гача ўзгармайди.
👉Баъзиларда соат 20.00 дан сўнг яна" юқори фаоллик даражаси" пайдо бўлади ва у соат 22.00 гача сақланади. Аммо, бундай одамлар камдан-кам.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус