Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
157K subscribers
1.23K photos
710 videos
1.98K files
4.22K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @lider_admin
Download Telegram
Vatan himoyachilari kuni munosabati bilan hamkor tashkilotlar vakillari taqdirlandi

Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligida O‘zbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari tashkil etilganligining 34 yilligi hamda Vatan himoyachilari kuni munosabati bilan tantanali tadbir o‘tkazildi.

Unda Maktabgacha va maktab ta’limi vazirining birinchi o‘rinbosari Sherzod Karimov, vazir o‘rinbosarlari — Farhod Boqiyev va Temur Komilov, vazirlik mas’ul xodimlari hamda hamkor tashkilotlar vakillari ishtirok etdi.

Bayram tadbirida o‘quvchilarni harbiy-vatanparvarlik ruhida tarbiyalash yo‘lida olib borayotgan samarali faoliyati hamda Vatan himoyachilari kuni munosabati bilan Qurolli Kuchlar tizimiga kiruvchi vazirlik va idoralarning bir guruh xodimlari Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligining “Xalq taʼlimi aʼlochisi” koʻkrak nishoni, esdalik sovg‘alari, hamkorlik statuetkasi hamda tashakkurnomalar bilan taqdirlandi.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

O'qituvchi kanaliga a'zo bo'ling
👉 https://t.me/ustoz
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤 ❗️❗️❗️
⚡️Таълимга оид қизиқарли фактлар шуки, дунёда энг кичик мактаб Туркияда битта ўқувчи билан, Эрон қизлар ва ўғил болаларга алоҳида дарс беришга, Бразилия оилавий тушликка қулай қилиб мактабларни эрталаб соат 7да очишга, Исландия трикотаж фанини ўқитишга амал қилади, Америкада эса энг кекса ўқитувчи (101 ёшда) фаолият олиб боради, бу эса ҳар бир мамлакатнинг ўзига хос анъана ва қонун-қоидаларига эга эканлигини кўрсатади.

🌐Дунёнинг турли мамлакатларидаги таълимга оид баъзи фактлар:

🇮🇹 Италия: Дунёдаги энг кичик мактаб Турин шаҳрида жойлашган, у ерда фақат битта ўқувчи таълим олади

🇮🇷 Эрон: Қизлар ва ўғил болалар коллежга киргунларига қадар алоҳида таълим оладилар; қизларга фақат аёл ўқитувчилар, ўғил болаларга эркак ўқитувчилар дарс беради.

🇧🇷 Бразилия: Мактаблар эрталаб соат 7да очилади ва тушгача тугайди, шунда ўқувчилар оиласи билан бирга тушлик қилишлари мумкин бўлади.

🇷🇺 Россия: Мактаблар ҳар доим "Билимлар куни" 1-центябрда бошланади.

🇮🇸 Исландия: Мактабларда "трикотаж" (тўқиш) фани ўқитилади, бу фан бошқа мамлакатларда камдан-кам учрайди.

🇺🇸 Америка: Энг кекса фаол ўқитувчи (101 ёшли Агнес Зҳелесник) шу ерда қайд этилган.

✏️Бу фактлар таълим тизимлари мамлакат маданияти, анъаналари ва қадриятларига қандай боғлиқ эканлигини кўрсатади.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
➡️ https://t.me/ustoz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️2026/2027-ўқув йилидан бошлаб Президент ва номли давлат стипендияларига талабгорлар тест синовларида қатнашади

Бу бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди.

✉️ Унга кўра, Президент ва номли давлат стипендияларига талабгорлар Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигида (ҳудудлар бўйича) ахборот технологиялари, Ўзбекистон тарихи ва хорижий тиллар бўйича махсус тест синовларини топширишлари белгиланди.

😀 Бунда тест синовлари бўйича ўтиш баллининг қуйи чегараси тўплаш мумкин бўлган енг юқори баллнинг 55 фоизи ҳисобланади.

😀 Жорий ўқув йили учун номли давлат стипендиялари танловларининг ОТМ босқичидан муваффақиятли ўтиб, ҳужжатлари республика босқичига юборилган талабаларга махсус тест синовлари ўтказилмайди.

Янги тартиб эса 2026/2027-ўқув йилидан бошлаб йўлга қўйилади.

✍️ Мазкур талабаларнинг ҳужжатлари ва эришган натижалари аввал белгиланган баҳолаш мезонлари асосида кўриб чиқилади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
➡️ https://t.me/ustoz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📣Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетида "Очиқ эшиклар куни" ташкил этилди.

📌 Унда Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари Шерзод Каримов ва вазир ўринбосари Фарҳод Боқиев қатнашди.

Тадбир давомида университет курсантлари учун яратилган шароитлар, ўқув хоналари, музей, психологик марказ фаолияти, ўқув машқ мажмуалари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Шунингдек, жараёнлар давомида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритилди ва уларга вазирликнинг "Ташаккурнома"лари ҳам топширилди. ✔️

http://t.me/Oylik_hisoblashbot

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
➡️ https://t.me/ustoz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Эртага барча мактабларда 3-чоракнинг биринчи ўқиш куни бошланади

Ҳукуматнинг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарорига мувофиқ, қишги таътил 2026 йил 10 январгача (14 календарь кун) давом этади.

2026 йил 11 январь якшанба — дам олиш кунига тўғри келгани боис, III чорак дарслари 2026 йил 12 январдан бошланади

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
👉 https://t.me/ustoz
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤 — бу касб эмас, бу ҳаёт тарзи❗️

🔈Ҳурматли устозлар!
Сиз ҳар куни нафақат билим берасиз, балки қалбларга йўл топасиз, орзуларни уйғотасиз ва келажакни бунёд этасиз.

📌Ушбу канал — сиз учун:

🖥 замонавий методикалар

🔔дарсларни қизиқарли қилиш сирлари

📊тарбия ва мотивация бўйича фойдали маслаҳатлар

💡устозлар тажрибаси ва илҳомлантирувчи фикрлар

➡️ Бу ерда биз биргамиз: ўрганамиз, ўртоқлашамиз ва ривожланамиз.
Чунки кучли таълим — кучли устоздан бошланади! 🚩

📱 Канальни кузатиб боринг, постларни улашинг ва устозлар сафини кенгайтиринг

http://t.me/Oylik_hisoblashbot

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
👉 https://t.me/ustoz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ўқитувчиларни видеога олиб ижтимоий тармоқларга тарқатганлик учун жавобгарлик бор

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 46-2-моддасида шахсга доир маълумотларни қонунга хилоф равишда йиғиш, тизимлаштириш, сақлаш, ўзгартириш, тўлдириш, улардан фойдаланиш, уларни бериш, тарқатиш, узатиш, эгасизлантириш ва йўқ қилиш,
👉
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваридан 5 бараваригача;
👉
мансабдор шахсларга эса — 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.

Агар ушбу ҳаракатлар маъмурий жавобгарлик қўлланилгандан сўнг 1 йил ичида такрорланса, унда жиноий жавобгарлик чораси қўлланилади (Жиноят кодекси 141-2-моддаси).

☝️Бироқ бу ҳаммаси эмас. Агар ўқитувчи фуқаролик судига ўзига етказилган маънавий зарарни ундиришни сўраб даъво қилса борми?

Фуқаролик кодекси 1021-моддаси иккинчи қисмида зарар ор-номус, қадр-қиммат ва ишчанлик обрў-эътиборини ҳақоратловчи маълумотларни тарқатиш туфайли етказилган бўлса маънавий зарар уни етказувчининг айбидан қатъи назар, қопланиши белгиланган.

Ушбу қоида, айнан ўқитувчинининг видеосини ижтимоий тармоққа жойлаб, унинг қард қимматини, ишчанлик обрўсини тўкаётган шахсларга зарарни қоплаш мажбуриятини юклайди.

Бунда маънавий зарарни қоплаш миқдори жабрланувчига етказилган жисмоний ва маънавий азобларнинг хусусиятига, шунингдек айб товон тўлашга асос бўлган ҳолларда зарар етказувчининг айби даражасига қараб суд томонидан аниқланади.

Манба

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
👉 https://t.me/ustoz
Forwarded from DISKONT
#TEZKOR

⚡️ Endilikda texnikalarni boshlang'ich to'lovlarsiz, jarimalarsiz va penyalarsiz...

DISKONT'dan 0️⃣-0️⃣-1️⃣2️⃣ aksiyasidan foydalanib xarid qilishingiz mumin:

- Changyutgich Samsung VCC5610X3W/UZ
99 000 so'mdan / 12 oyga

- Televizor 32 ASP 100 MIU
99 000 so'mdan / 12 oyga

- Gaz Plita Ferre LP60G-31 DB-ECO(F) 22
169 000 so'mdan / 12 oyga

- Sovutgich Premier PRM-270BFLF/W
299 000 so'mdan / 12 oyga

- Kir yuvish mashina TOSHIBA TW-BL80A2UZ(SS) (7 KG)
419 000 so'mdan / 12 oyga

- Kir yuvish mashina Samsung WW70AG5S21EELD (7 KG)
499 000 so'mdan / 12 oyga

- Xiaomi Redmi A5 4/128GB
139 000 so'mdan / 12 oyga

- Samsung Galaxy A07 4/128GB
159 000 so'mdan / 12 oyga

- Honor x7d 6/128GB

199 000 so'mdan / 12 oyga

🗓 Muddati: 14-18-yanvar kunlari.

*Maxsulotlar soni cheklangan va mavjud bo'lgan taqdirda chegirma amal qiladi.

Qimmatga olma ☺️☺️☺️☺️dan ol!
Bog'lanish uchun: 712077788
Saytimiz: diskont.uz

Telegram | Manzillar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️TЎГАРАК ҲУЖЖАТЛАРИ ҚУЙИДАГИ ТАРТИБДА ЮРИТИЛИШИ КЕРАК❗️

Тўгаракларга 1-11 синф ўқувчилари қамраб олинади. Тўгаракларнинг ўқув йили учун мўжжалланган ўқув режасини ёзишдан олдин яъни тўгарак машғулотлари журналига 5-15 сентябргача ташкилий ишлар ёзилади. Ўқувчиларни тўгаракка қабул қилишда уларни ёшларини, қизиқишларини ҳисобга олинади. Ҳар бир тўгарак аъзоси ўқув йили мобойнида тўгаракдан чиқиб кетиши, бошқа тўгаракка аъзо бўлиши ва хоҳиши бўйича бир вақтнинг ўзида бир нечта тўгаракда иштирок этиш ҳуқуқига эга.

🗓Тўгарак раҳбари қуйидаги ҳужжатларни юритиши мумкин:

✔️ Тўгаракнинг йиллик тақвим режаси (паст ўзлаштирувчи ва иқтидорли ўқувчилар учун)
✔️ Тўгарак машғулотлар журнали
✔️ Ўқувчилар ота-онасининг аризаси

Ихтиёрий равишда:
📌 Машғулотлар ишланмаси
📌 Тўгарак тадбирларидан лавҳалар
📌 Кўргазмали қуроллар.

✏️Мактабда тўгараклар ва спорт секцияларининг фаолият юритишини маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари таъминлайди. Ўқув  ишлари бўйича директор ўринбосари доимий равишда тўгарак журнални тўғри олиб борилишини назорат қилиб туради.

🔖Журналдаги ёзувлар аниқ, тартибли ва мунтазам олиб борилиши керак. Журнал ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарида сақланади. Журналга тўгарак раҳбари ўзи олиб борадиган тўгарак номини, муасаса раҳбари томонидан тасдиқланган машғулот жадвалини, тўгарак раҳбарининг исми ва фамилиясини, отасини исми, тўгарак сардорини тўлиқ исми фамилиясини ёзиб қўяди.

Жадвалдаги ўзгаришлар ўқув ишлари бўйича жавобгар шахс билан келишилган холда журналнинг иккинчи бетида қайд қилинади. Тўгарак ишини ҳисобга олиш учун журналда бетлар ажратилган бўлиб, унда тўгарак аъзолари таркиби исми фамилияси тўлиқ, машғулотлар мавзуси, тўгарак ишининг бажарилган соати ва муддати жадвалга мувофиқ кўрсатилади.

💡Тўгарак раҳбари аъзоларнинг давоматини журналда машғулотларга ажратилган кунлар ва соатлар устида мунтазам белгилаб боради ва сабабсиз келмаганларга “-” белгиси, сабабли қатнашмаганларга “+” белгиси қўйилади. Тўгарак раҳбари тўгарак ташкил топган кундан 10 кун муддатда тўгарак аъзоларини рўйхатини тузади ва тегишли устунларни тўлдиради.

🖥Тўгарак машғулотлар жадвали мактабнинг ўқувчи ва уларнинг ота-оналарига кўриниб турадиган жойига илиб қўйилади. Фан ўқитувчилари томонидан тўгарак ҳужжатлари тўғри юритилиши мунтазам равишда назорат қилиб борилади. (c)Xalq ta’limi info

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
👉 https://t.me/ustoz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM