Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
158K subscribers
1.23K photos
711 videos
1.98K files
4.22K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @lider_admin
Download Telegram
⚡️Мактаб кутубхоналарини ҳар йили 10 миллион дона бадиий адабиётлар билан таъминланади

Ана шундай ишлари туфайли 2026 йилда:


— 1 миллион одам доимий иш билан таъминланиб, 181 минг оила камбағалликдан чиқарилади;
— камбағаллик ва ишсизлик даражаси 4,5 фоизга туширилади;
— камбағалликдан холи маҳаллалар сонини 3,5 мингтага етказилади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️9-синф битирувчиларини фанларни ўзлаштириши ва касбий қизиқишига қараб саралаб олинади

Бунда, олийгоҳларга кириш истагида бўлмаган ёшлар техникумларга юборилади. Ҳар йили камида 100 тадан техникумни тўлиқ таъмирлаб берилади

Германия, Швейцария, Буюк Британия, Хитой, Жанубий Корея каби давлатларнинг илғор таълим дастурлари жорий қилинган техникумлар сонини 100 тага етказилади.

2026 йилдан бошлаб техникумларда “дуал таълим” асосида таълим олаётган 100 минг ўқувчига илк бор стипендия тўланади

Шунингдек, “аъло” баҳоларга ўқиётган, танлаган касбини пухта эгаллаётган фарзандларимизга эса оширилган миқдордаги стипендиялар берилади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️“Касблар шаҳарчаси” фаолияти йўлга қўйилади

2026 йилда 7 та вилоятда, 2027 йилда эса қолган ҳудудларда Илғор касбий маҳорат техникуми ва “Касблар шаҳарчаси” фаолияти йўлга қўйилади.

Бунда:

Илғор касбий маҳорат техникумлари ҳудуддаги бошқа техникумлар учун методик ва амалиёт базаси сифатида фаолият юритса,

“Касблар шаҳарчаси” – мактаб ўқувчиларини қурилиш, сервис, қишлоқ хўжалиги, саноат, транспорт, “яшил” энергетика каби соҳалардаги замонавий касбларга йўналтиришга хизмат қилади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Ўқувчиларнинг таътил пайтидаги хатти-ҳаракатлари учун ота-оналар жавоб беради

Таълим муассасасидан ташқарида дарсдан кейинги ва таътил пайтидаги ўқувчиларнинг хатти-ҳаракатлари учун амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ота-оналар жавоб беради.

Синф раҳбарлари эса жавобгарликка тортилмайди. Демак бундай ҳолатларда нафақат синф раҳбарига, балки директор ўринбосарларига нисбатан ҳам интизомий жазо чоралари қўлланилмайди.

Шуни ҳам унутмаслик керакки, Ўзбекистон Республикаси «Оила кодекси»нинг 73-моддасида ота-оналар фарзандларини тарбиялашга масъул эканлиги баён этилган. Улар фарзандларининг саломатлиги, ақлий, жисмоний, маънавий ва ахлоқий ривожланиши учун ғамхўрлик қилишлари шарт.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
👉 https://t.me/ustoz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Тоифа олиш учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш 2026 йил 6 январдан бошланади.

Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотларининг педагог кадрлари учун 2026 йил январь-июнь ойларида ўтказиладиган педагог кадрлар аттестациясида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш 2026 йилнинг 6 январь кунидан бошланади ва 1 мартга қадар давом этади.

Мурожаатларни:

👉 Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг веб-сайтидаги pedagog.uzedu.uz (pedkadr.uzedu.uz) — платформаси орқали (ONE ID-тизими орқали шахсий кабинетга кирилади ва тегишли маълумотлар киритилади;

👉 Ягона интерактив давлат хизматлари портали: my.gov.uz орқали

👉 давлат хизматлари марказлари орқали юбориш мумкин.

— Январь-февраль ойларида мурожаатлар қабул қилинади;
— Март-май ойларида малака (тест) синовлари ўтказилади;
— Июнь ойида Сертификатлар тарқатилади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Расман: 2026 йил — Мамлакатимизда маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили деб эълон қилинди.

Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев ўзбек халқига йўллаган янги йил табригида маълум қилди.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
👉 https://t.me/ustoz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎄Янги 2026 йил муборак бўлсин!

Кириб келган Янги йилда барча орзу ва истакларингизга етишишингизни тилаб қоламиз!

Бахт-саодат, оилавий ҳотиржамлик, тинчлик ва энг муҳими сиҳат-саломатлик сизга доимо ҳамроҳ бўлсин!

Янги йил фақат яхшиликлар олиб келсин!

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
👉 https://t.me/ustoz
⚡️Йил номлари

1991 йил — Алишер Навоий йили.
1992 йил — Ҳамширалар йили.
1993 йил — Аҳмад Яссавий йили.
1994 йил — Мирзо Улуғбек йили.
1995 йил — Абу Али ибн Сино йили.
1996 йил — Амир Темур йили.
1997 йил — Инсон манфаатлари йили.
1998 йил — Оила йили.
1999 йил — Аёллар йили.
2000 йил — Соғлом авлод йили
2001 йил — Она ва бола йили.
2002 йил — Қарияларни қадрлаш йили.
2003 йил — Обод маҳалла йили.
2004 йил — Меҳр-мурувват йили.
2005 йил — Сиҳат-саломатлик йили.
2006 йил — Ҳомийлар ва шифокорлар йили.
2007 йил — Ижтимоий ҳимоя йили.
2008 йил — Ёшлар йили.
2009 йил — Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили.
2010 йил — Баркамол авлод йили.
2011 йил — Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили.
2012 йил — Мустаҳкам оила йили.
2013 йил — Обод турмуш йили.
2014 йил — Соғлом бола йили.
2015 йил — Кексаларни эъзозлаш йили.
2016 йил — Соғлом она ва бола йили.
2017 йил — Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили.
2018 йил — Фаол тадбиркорлик, инноватсион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили.
2019 йил — Фаол инвеститсиялар ва ижтимоий ривожланиш йили.
2020 йил — Илм-маьрифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили
2021-йил — Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили.
2022 йил — Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили.
2023 йил — Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили.
2024 йил — Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили
2025 йил — Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили
2026 йил — Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили.


Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
👉 https://t.me/ustoz
Yoshlarni IT ga jalb qilish.pdf
1.1 MB
⚡️Сунъий интеллект бўйича етакчи бўлган мактаблар электромобиль билан тақдирланади

2025 йил 31 декабрь куни Вазирлар Маҳкамасининг “Ёшларни ИТ соҳасига жалб қилиш, уларнинг рақамли билим ва кўникмаларини ошириш орқали юқори даромадли касбларга йўналтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 849-сонли қарори қабул қилинди.
 
Унга кўра, Рақамли технологиялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг “Бир миллион дастурчи” лойиҳасининг мантиқий давоми сифатида “Беш миллион сунъий интеллект етакчилари” лойиҳасини амалга ошириш ва мазкур лойиҳа доирасида йил якунига кўра энг юқори натижаларга эришган ёшлар, уларнинг ўқитувчилари ҳамда таълим ташкилотларини рағбатлантириш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.
 
❗️Ҳар йили “Беш миллион сунъий интеллект етакчилари” лойиҳаси доирасида энг юқори натижаларга эришган иштирокчиларни тақдирлаш бўйича миллий танлов ўтказиб борилиши белгиланди.
 
Бунда танлов ғолиблари пул мукофотлари ва қимматбаҳо совғалар, жумладан:

– 100 нафар ўқитувчи — 1 000 АҚШ доллари эквивалентида пул мукофоти;

– 10 нафар ўқитувчи — хорижий саёҳатга йўлланма;

– 500 нафар ёшлар — ноутбук;

– 500 нафар ёшлар — қимматбаҳо совғалар;

– 3 та олий таълим ташкилоти — пул мукофоти;

– 2 та умумтаълим мактаби (“Президент совғаси”) — электромобиль билан тақдирланади.


Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
👉 https://t.me/ustoz
⚡️Эртадан, яъни 5 январдан бошлаб барча педагог ходимлар учун 2026 йилнинг биринчи иш куни ҳисобланади

Янги йил байрами муносабати билан барча ходимларга кетма-кет 5 кунлик дам олиш куни берилди. Эртадан, яъни 5 январдан бошлаб барча педагог ходимлар учун 2026 йилнинг биринчи иш куни ҳисобланади.

Мактабларда дарс бўлмаган вақт яъни, ўқувчилар учун берилган қишки таътил пайти барча педагог ходимларга иш куни саналади.

Бу пайтда ўқитувчилар педагогик юкламасида белгилаб берилган ишларни амалга оширади ёки мактаб маъмурияти томонидан берилган топшириқларни бажаради.

Ўқувчилар учун таътил 2026 йил 10 январгача давом этади. III чорак дарслари 2026 йил 12 январдан бошланади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
👉 https://t.me/ustoz
⚡️2026 йил 1-январдан бошлаб Мактаб директорлари ўринбосарларига 10 фоизгача устама белгиланади.

Умумтаълим муассасаларининг директор ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлиги умумтаълим муассасасининг қуйидаги белгиланган кўрсаткичларига (кейинги ўринларда — кўрсаткичлар) мувофиқ 100 баллик тизимда баҳоланади:

🟢 академик натижалар;

🟢 ноакадемик натижалар;

🟢 тарбиявий ишлар самарадорлиги;

🟢 молиявий фаолият самарадорлиги;

🟢 малакали ўқитувчилар билан таъминланганлик даражаси.


Кўрсаткичлар бўйича баҳолаш методикаси ва тартиби Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Кўрсаткичлар умумтаълим муассасасининг Ишчи гуруҳи томонидан баҳоланади

Бунда баҳолаш кўрсаткичлари асосида умумтаълим муассасалари тўплаган умумий баллардан келиб чиқиб, ушбу умумтаълим муассасалари директори ўринбосарларига қуйидаги миқдорларда бир календарь йил (январь — декабрь ойлари) учун базавий тариф ставкаларига нисбатан ҳар ойлик устама белгиланади:

🔵 61 — 70 балл тўпласа — 2,5 фоиз;

🔵 71 — 80 балл тўпласа — 5,0 фоиз;

🔵 81 — 90 балл тўпласа — 7,5 фоиз;

🔵 91 — 100 балл тўпласа — 10 фоиз;


Директор ёки директор ўринбосарларига белгиланадиган ҳар ойлик устама Жамғармадаги мавжуд маблағлар доирасида амалга оширилади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
👉 https://t.me/ustoz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️2025 йилда таълим ташкилотлари ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш йўналишида ҳам қатор ишлар йўлга қўйилди

Хусусан:

➡️ мактаб директорининг базавий тариф ставкаси — 20 фоизга;

➡️ мактаб директори ўринбосарининг базавий тариф ставкаси — 15 фоизга;

➡️ мактабгача таълим ташкилоти директорларининг базавий тариф ставкалари III ва IV гуруҳдаги мактаб директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаларига тенглаштириш орқали — ўртача 70 фоизга;

➡️ мактаб ходимларига Директор жамғармасидан тўланадиган мукофот пули — 50 фоиздан 75 фоизга;

➡️ тизимдаги муассаса ва ташкилотларнинг бўш турган бинолари ижарасидан тушган маблағларнинг балансда сақловчига тушадиган қисми — 40 фоиздан 75 фоизга оширилди.

❗️Маълумот учун: 2026 йил 1 январдан бошлаб мактабларнинг директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан директор ва унинг ўринбосарларига фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари (KPI) натижасига кўра тегишлича 20% ва 10% миқдорида ҳар ойлик устамалар белгиланади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
👉 https://t.me/ustoz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Murojaatnoma

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti tomonidan Oliy Majlis va O‘zbekiston xalqiga yo‘llangan Murojaatnomada belgilab berilgan ustuvor yo‘nalishlar hamda muhim vazifalar mazmun-mohiyatini keng targ‘ib etish maqsadida respublikaning turli hududlarida 4 kunlik seminarlarga start berildi.

🫥Mazkur seminarlar doirasida Prezident Murojaatnomasida ta’lim sohasini rivojlantirish, yoshlar tarbiyasi, ta’lim sifatini oshirish, pedagoglarning kasbiy salohiyatini yuksaltirish hamda ijtimoiy sohani takomillashtirishga qaratilgan ustuvor vazifalar atroflicha tushuntirildi.


➡️Uchrashuv va seminarlar davomida Murojaatnomada belgilangan vazifalarni ta’lim muassasalarida amaliyotga joriy etish, islohotlar ijrosini ta’minlash hamda kelgusidagi ustuvor yo‘nalishlar yuzasidan fikr-mulohazalar bildirildi.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

O'qituvchi kanaliga a'zo bo'ling
👉 https://t.me/ustoz
❗️Қониқарсиз баҳо олган битирувчилар шу синфда қайта ўқишга қолдирилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим тўғрисида»ги низомга кўра ўқувчиларнинг сифатли билим олишини ва уларни умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларига мос ҳолда ўқитиш натижаларини назорат қилишни таъминлаш мақсадида умумтаълим муассасаларида жорий, оралиқ, босқичли ва якуний назорат имтиҳонлари ўтказилади.

Умумтаълим муассасаларининг V-IX синф ўқувчилари тегишли фанлардан босқичли назоратларни муваффақиятли топширганларидан сўнгина уларни кейинги синфга ўтказишга қарор қилинади.

Шунингдек, мактаб битирувчи ўқувчилари учун ҳам умумий ўрта таълим дастурларини тўлиқ ўзлаштиргандан кейин якуний аттестатсиядан ўтиш мажбурий ҳисобланади. Мактаб битирувчиларининг билими, малака ва кўникмаларига қўйилган талабларнинг бажарилиши бўйича якуний аттестация ёзма, оғзаки ёки тест усулида ҳар бир фаннинг амалдаги ўқув дастури асосида ўқув йилининг якуни бўйича ўтказилади.

Таълим дастурларини давлат таълим стандартлари талаблари даражасида ўзлаштирган ва ўқув фанларидан йил якуни бўйича ижобий баҳоланган, ёки битта ўқув фанидан қониқарсиз баҳоланган битирувчилар мактаб педагогик кенгаши қарорига асосан якуний аттестатсияга қўйиладилар.

Халқ таълими вазирининг 2008 йил 4 мартдаги 56-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестатсияси тўғрисида”ги низомнга кўра, бир ёки икки фандан ўтказилган якуний аттестатсияда қониқарсиз баҳо олган битирувчиларга охирги якуний аттестатсиядан кейин икки ҳафта ўтгач қониқарсиз баҳо олган фанидан қайта якуний аттестатсиядан ўтиш ҳуқуқи берилади.

Йиллик баҳо ва якуний аттестация натижаларига кўра, умумий ўрта таълим давлат таълим стандартлари талабларини бажармай, “қониқарсиз” баҳо олган битирувчилар шу синфда қайта ўқишга қолдирилади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
👉 https://t.me/ustoz
Vatan himoyachilari kuni munosabati bilan hamkor tashkilotlar vakillari taqdirlandi

Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligida O‘zbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari tashkil etilganligining 34 yilligi hamda Vatan himoyachilari kuni munosabati bilan tantanali tadbir o‘tkazildi.

Unda Maktabgacha va maktab ta’limi vazirining birinchi o‘rinbosari Sherzod Karimov, vazir o‘rinbosarlari — Farhod Boqiyev va Temur Komilov, vazirlik mas’ul xodimlari hamda hamkor tashkilotlar vakillari ishtirok etdi.

Bayram tadbirida o‘quvchilarni harbiy-vatanparvarlik ruhida tarbiyalash yo‘lida olib borayotgan samarali faoliyati hamda Vatan himoyachilari kuni munosabati bilan Qurolli Kuchlar tizimiga kiruvchi vazirlik va idoralarning bir guruh xodimlari Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligining “Xalq taʼlimi aʼlochisi” koʻkrak nishoni, esdalik sovg‘alari, hamkorlik statuetkasi hamda tashakkurnomalar bilan taqdirlandi.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

O'qituvchi kanaliga a'zo bo'ling
👉 https://t.me/ustoz