Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
158K subscribers
1.2K photos
710 videos
1.98K files
4.21K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @reklamaedu
Download Telegram
Мактабда ўқийдиган фарзандимнинг телефонини ўқитувчиси олиб қўйибди. Шахсий мулк бўлса, уни олишга ҳаққи борми?

Қонунчиликка асосан, ўқув машғулотлари ва тадбирлар бошланишидан олдин таълим олувчилар телефонини ўчириб қўйиши ҳамда сумкасига солиб қўйиши шарт.

ТАҚИҚЛАНАДИ

Таълим олувчиларга қуйидагилар қатъиян тақиқланади:

🟢 телефонини бўйнига осиб олиш, кўкрак чўнтакларида, шим, юбкалари чўнтакларида ва шу кабиларда сақлаш;
🟢 телефон аккумуляторини зарядлаш учун таълим муассасаси электр тармоқларига улаш;

📱Телефони ёрдамида:

🟢 атрофдагиларга зўравонлик, шафқатсизлик, порнографияни тарғиб қилувчи видео ва суратларни намойиш қилиш;
🟢 таълим муассасасининг нуфузига, шу жумладан, зўравонлик ва вандализм ҳолатларини суратга олиш ва кейинчалик уларни атрофдагиларга намойиш этиш йўли билан зарар етказиш;

👨‍🏫 Ўқув машғулотлари вақтида:

🔵 телефон орқали сўзлашиш ҳамда SMS (ММS) ва бошқа турдаги хабарларни жўнатиш;
🔵 телефонни стол устига қўйиш;
🔵 мусиқа тинглаш;
🔵 сурат ва видео тасвирларни кўрсатишда телефондан фойдаланиш, тасвир кўриш, диктофон, калкулятор, календарь, блокнот, ён дафтарча кабилар сифатида фойдаланиш;
🔵 суратга олиш ва видео тасвирга тушириш;
🔵 телефон орқали бошқа хизматлардан фойдаланиш.

⚠️ РУХСАТ ЭТИЛАДИ

➡️ Таълим муассасасида таълим олувчиларга машғулотлар ва тадбирлар оралиғида фақат асосли ва кечиктириб бўлмайдиган зарур ҳолатларда ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчилар), яқин қариндошлари, таълим муассасаларининг раҳбарлари ёки ходимлари билан зудлик билан боғланиш мақсадида телефонлардан фойдаланишга рухсат этилади.

‼️ ТАРТИБНИ БУЗСА

Ушбу талаблар бузилган тақдирда таълим муассасасининг ҳар қандай педагог ходими таълим олувчидан телефонни олиб қўйиш, билдиришнома расмийлаштириш ва уни телефон билан бирга таълим муассасасининг директорига ёки директор ўринбосарига, кейинчалик уни ота-оналарга бериш ҳуқуқига эга.

Демак, таълим муассасасида мобил телефондан фойдаланиш тартиби бузилган тақдирда, ўқитувчи унинг телефонини муассаса раҳбариятига ёки ота-онасига бериш шарти билан олиб қўйиши мумкин.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
👉 https://t.me/ustoz
❗️Ўқитувчиларни видеога олиб ижтимоий тармоқларга тарқатганлик учун жавобгарлик бор

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 46-2-моддасида шахсга доир маълумотларни қонунга хилоф равишда йиғиш, тизимлаштириш, сақлаш, ўзгартириш, тўлдириш, улардан фойдаланиш, уларни бериш, тарқатиш, узатиш, эгасизлантириш ва йўқ қилиш,
👉
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваридан 5 бараваригача;
👉
мансабдор шахсларга эса — 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.

Агар ушбу ҳаракатлар маъмурий жавобгарлик қўлланилгандан сўнг 1 йил ичида такрорланса, унда жиноий жавобгарлик чораси қўлланилади (Жиноят кодекси 141-2-моддаси).

☝️Бироқ бу ҳаммаси эмас. Агар ўқитувчи фуқаролик судига ўзига етказилган маънавий зарарни ундиришни сўраб даъво қилса борми?

Фуқаролик кодекси 1021-моддаси иккинчи қисмида зарар ор-номус, қадр-қиммат ва ишчанлик обрў-эътиборини ҳақоратловчи маълумотларни тарқатиш туфайли етказилган бўлса маънавий зарар уни етказувчининг айбидан қатъи назар, қопланиши белгиланган.

Ушбу қоида, айнан ўқитувчинининг видеосини ижтимоий тармоққа жойлаб, унинг қард қимматини, ишчанлик обрўсини тўкаётган шахсларга зарарни қоплаш мажбуриятини юклайди.

Бунда маънавий зарарни қоплаш миқдори жабрланувчига етказилган жисмоний ва маънавий азобларнинг хусусиятига, шунингдек айб товон тўлашга асос бўлган ҳолларда зарар етказувчининг айби даражасига қараб суд томонидан аниқланади.

Манба

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
👉 https://t.me/ustoz
❗️Қониқарсиз баҳо олган битирувчилар шу синфда қайта ўқишга қолдирилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим тўғрисида»ги низомга кўра ўқувчиларнинг сифатли билим олишини ва уларни умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларига мос ҳолда ўқитиш натижаларини назорат қилишни таъминлаш мақсадида умумтаълим муассасаларида жорий, оралиқ, босқичли ва якуний назорат имтиҳонлари ўтказилади.

Умумтаълим муассасаларининг V-IX синф ўқувчилари тегишли фанлардан босқичли назоратларни муваффақиятли топширганларидан сўнгина уларни кейинги синфга ўтказишга қарор қилинади.

Шунингдек, мактаб битирувчи ўқувчилари учун ҳам умумий ўрта таълим дастурларини тўлиқ ўзлаштиргандан кейин якуний аттестатсиядан ўтиш мажбурий ҳисобланади. Мактаб битирувчиларининг билими, малака ва кўникмаларига қўйилган талабларнинг бажарилиши бўйича якуний аттестация ёзма, оғзаки ёки тест усулида ҳар бир фаннинг амалдаги ўқув дастури асосида ўқув йилининг якуни бўйича ўтказилади.

Таълим дастурларини давлат таълим стандартлари талаблари даражасида ўзлаштирган ва ўқув фанларидан йил якуни бўйича ижобий баҳоланган, ёки битта ўқув фанидан қониқарсиз баҳоланган битирувчилар мактаб педагогик кенгаши қарорига асосан якуний аттестатсияга қўйиладилар.

Халқ таълими вазирининг 2008 йил 4 мартдаги 56-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестатсияси тўғрисида”ги низомнга кўра, бир ёки икки фандан ўтказилган якуний аттестатсияда қониқарсиз баҳо олган битирувчиларга охирги якуний аттестатсиядан кейин икки ҳафта ўтгач қониқарсиз баҳо олган фанидан қайта якуний аттестатсиядан ўтиш ҳуқуқи берилади.

Йиллик баҳо ва якуний аттестация натижаларига кўра, умумий ўрта таълим давлат таълим стандартлари талабларини бажармай, “қониқарсиз” баҳо олган битирувчилар шу синфда қайта ўқишга қолдирилади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
👉 https://t.me/ustoz
⚡️2025 йил 1 августдан педагоглар қуйидагича оширилган миқдорда ойлик маош оладилар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги 02.06.2025 йилдаги ПФ-91-сон фармонига мувофиқ, 2025 йил 1 августдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори 10 фоизга оширилди.

Фармонга мувофиқ педагоглар 1 августдан қуйидагича оширилган миқдорда ойлик маош оладилар:

Мактаб директори:
• 5 млн 166 минг 485 сўм (400 ўқувчигача);
• 5 млн 516 минг 559 сўм (401-880 ўқувчигача);
• 5 млн 849 минг 691 сўм (881-1600 ўқувчигача);
• 6 млн 187 минг 933 сўм (1600дан ортиқ);


Директор ўринбосарлари: (ММИБДЎ, ЎТИБДЎ)   
• 4 млн 825 минг 345 сўм (400 ўқувчигача);
• 5 млн 166 минг 485 сўм (401-880 ўқувчигача);
• 5 млн 516 минг 559 сўм  (881 -1600 ўқувчигача);
• 5 млн 849 минг 691 сўм (1600дан ортиқ);


Директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари:
• 1 млн 957 минг 858 сўм (400 ўқувчигача);
• 2 млн 233 минг 302 сўм (401-880 ўқувчигача);
• 2 млн 322 минг 127 сўм (881 -1600 ўқувчигача);
• 2 млн 515 минг 091 сўм (1600дан ортиқ);


Психологлар:
• Олий маълумотли психолог – 3 млн 356 минг 916 сўм;
• Иккинчи тоифали психолог – 3 млн 594 минг 851 сўм;
Биринчи тоифали психолог – 3 млн 838 минг 851 сўм;
Олий тоифали психолог – 4 млн 72 минг 508 сўм;


Ўқитувчилар:
• Ўрта махсус маълумотли ўқитувчи – 3 млн 468 минг 585 сўм;
Олий маълумотли ўқитувчи – 3 млн 729 минг 906 сўм;
Иккинчи тоифали ўқитувчи – 4 млн 175 минг 834 сўм;
Биринчи тоифали ўқитувчи – 4 млн 653 минг 151 сўм;
Олий тоифали ўқитувчи – 5 млн 142 минг 053 сўм;


Кадрлар бўйича менежер:
1 млн 758 минг 372 сўм;


Кутубхона мудири:
Ўрта махсус маълумотли – 2 млн 349 минг 447 сўм;
Олий маълумотли – 2 млн 563 минг 442 сўм;


Кутубхоначи:
• Ўрта махсус маълумотли – 2 млн 37 минг 317 сўм;
• Олий маълумотли – 2 млн 144 минг 548 сўм.


Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
👉 https://t.me/ustoz
❗️Синф хоналарга ўқув жиҳозларини жойлаштиришда қуйидаги талабларга риоя этилиши кeрак

Умумтаълим мактабларида мактабларни сақланиши ва ўқувчиларни ўқитилишига қўйиладиган санитар эпидемиологик талаблар (СанПиН № 0341-16) га мувофиқ синф хоналаридаги парта стол-стуллар қуйидаги тартибда жойлаштирилиши керак

👉 2 ўринли столлар қаторидаги масофа 60 см дан кам бўлмаслиги керак;

👉 Парта қаторлари билан ташқи девор орасидаги масофа 50-70 см;

👉 Парта қаторлари билан ички девор, тўсиқ, шкаф орасидаги масофа 50 см;

👉 Охирги парта билан девор ораси 70 см;

👉 Доска билан биринчи парта ораси 240 см;

👉 Доска билан охирги парта орасидаги масофа 860 см;

👉 Доскани пастки томони билан пол орасидаги масофа 70-90 см бўлиши керак.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг

👉 https://t.me/ustoz
❗️Таълим муассасасининг биноси ва унинг ҳудудида ўқувчиларга қўйиладиган талаблар

👉 дарс жадвалида кўрсатилган фанлар бўйича барча дарсликлар ва ўқув қуроллари сиғадиган ўқувчи учун мос бўлган сумкадан фойдаланиш;

👉 таълим муассасасига машғулотлар бошланишидан 10-15 дақиқа олдин, мактаб уставида белгиланган ўқувчилар либосида келиш;

👉 тоза ва ораста кийиниш, сочларни озода ва тартибга келтирган ҳолда тутиш;

👉 таълим муассасасининг барча хоналари, зина ва йўлаклари, шунингдек, спорт ва фаоллар залларини тоза тутиш, турли хил чиқиндилар ташламаслик;

👉 чиқиндиларни муассасанинг биноси ва ҳудудидаги махсус белгиланган идишларга ташлаш;

👉 таълим муассасасининг мулки (парта, стол, стул, доска, ўсимликлар, ҳайвонот дунёси ва ҳоказолар) ва ўқув жиҳозлари (компютер техникаси, лаборатория жиҳозлари, синфхоналардаги стенд ва баннерлар)га зарар етказмаслик;

👉 ўзидан кичикларга нисбатан иззатда бўлиш, катталарга эса ҳурмат кўрсатиш;

👉 ўқитувчилар ва таълим муассасасига келган меҳмонлар билан учрашганда салом бериш;

👉 таълим муассасаси йўлакларида тинчликни сақлаш.

Асос: Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 31-августдаги 282-сонли буйруғи

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
👉 https://t.me/ustoz
18 ноябр - Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинган кун!

Барча юртдошларимизни ушбу сана билан табриклаймиз! Ўзбекистондаги тинчлик ва осойишталик бардавом бўлсин, байроғимиз баланд-баландларда ҳилпирайверсин!

———————

18 ноября - День принятия государственного флага Республики Узбекистан!

Поздравляем всех наших соотечественников с этой датой!
Пусть в Узбекистане сохранятся мир и спокойствие, пусть наш флаг будет развеваться все выше и выше!

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
👉 https://t.me/ustoz
Alifbe bayrami.pdf
5 MB
⚡️“Алифбе – билим сари очилган биринчи эшигим” шиори остида ўтказиладиган Алифбе байрами сценарийси

Сценарий таркибидан қуйидаги чиқишлар ўрин олган:

👉 кириш қисми ва бошловчилар нутқи;

👉 болалар чиқишлари, шеърлар, қўшиқлар;

👉 “Ҳарфлар дунёси” саҳна кўриниши;

👉 интерфаол ўйинлар ва викториналар;

👉 якуний қўшиқ ва тақдирлаш маросими.

Сценарийнинг ҳар бир қисми амалий, қулай ва 1-синф ўқитувчиларининг реал дарс жараёнига тўлиқ мослаб ишлаб чиқилган.

©TRM Metodik yordam

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
👉 https://t.me/ustoz
#Биласизми

Ота-оналар ўз фарзандларини синфдан синфга, бир мактабдан бошқасига ўтказиш ҳуқуқига эга

Ота-оналар ўз фарзандларини ўз хоҳишига кўра ўқув йили давомида ёки у тугаганидан сўнг бир синфдан бошқа синфга ёки бир мактабдан бошқа мактабга ўтказиш ҳуқуқига эга.

Бунда ота-оналар фарзандини синфдан синфга ёки мактабдан мактабга ўтказиш сабабларини кўрсатиб мактаб директори номига ариза беради. Ариза бир иш куни давомида кўриб чиқилади.

Ўқувчини синфдан синфга, бир мактабдан бошқасига ўтказиш тартиби ҳақида батафсил юқоридаги инфографикада танишинг.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
👉 https://t.me/ustoz
📚 EMAKTAB.UZ БЎЙИЧА ЭСЛАТМА

Ўқувчилар ўз вақтида (9.00-21.00 гача 1 сменали мактаблар учун, жорий кундан эртаси куни 13.00 гача 2 сменали мактаблар учун) баҳоланмаслиги, белгининг қўйилмаслиги ўқитувчини дарс ўтмаганлигини билдиради ва ушбу дарс учун ҳақ тўланмайди.

Синф раҳбари «бир кунлик журнал» да фанлар остидаги «PR» устунига ҳар кунлик давомат белгиларини қуйидаги тартибда қўйиб боради:

s —
ҳеч қандай сабабсиз дарс қолдирганлигини кўрсатиш учун;
dq — сабабли дарс қолдирганлигини кўрсатиш учун;
k — касаллик сабабли дарс қолдирганлигини кўрсатиш учун;
kq — дарсга кечикиб керганлигини кўрсатиш учун;
m — сурункали дарс қолдираётганлигини кўрсатиш учун;
ch — республикадан ташқарига рухсатсиз чиқиб кетганлигини кўрсатиш учун;
q — таълим олишга ота-онаси қаршилик қилаётганлигини кўрсатиш учун;
ns — ота-она назоратсизлиги сабабли дарсга келмайдиганлигини кўрсатиш учун;
tq — турмушга чиққанлиги туфайли дарсга келмайдиганлигини кўрсатиш учун қўйиш белгиланади.

Фан ўқитувчилари томонидан ўқувчиларнинг дарсдаги давоматлари дарс бошланишида онлайн тарзда қуйидаги тартибда қайд этилади:

s —
ҳеч қандай сабабсиз дарс қолдирганини кўрсатиш учун;
kq — дарсга кечикишни кўрсатиш учун.(бахолаш мумкин).

❗️Синф журналларида ўқувчиларнинг фамилияси ва исми мактаб таълим тилига қараб кирилл ёки лотин алифбосига асосланган ёзувларда киритилиши синф раҳбарига юклатилади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
👉 https://t.me/ustoz
⚡️Аттестацияда ноқонуний қурилма ишлатишга уринган 120 нафар педагог четлатилди — ММТВ

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Наманганда бир гуруҳ шахслар ўзаро тил бириктириб, аттестация имтиҳонларида педагогларга моддий манфаат эвазига масофадан “бункер” орқали ёрдам бергани тўғрисидаги хабарларга муносабат билдирди.

Қайд этилишича, 2025 йил баҳорги аттестация жараёнларида айрим педагоглар томонидан ноқонуний қурилмалардан фойдаланиш ҳолатлари аниқланган.

Бунда баҳор ойида ўтказилган малака тоифа синовларида 75 нафар, кузги синовларда эса 45 нафар педагог томонидан қўшимча қурилма ва шпаргалкаларни олиб киришга уриниш бўлгани билдирилди.

Аниқланган талабгорларнинг барчаси аттестациядан четлатилган.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
👉 https://t.me/ustoz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сўровнома: Мактабларда телефонни тақиқлаш керакми?

Кўплаб давлатлар мактаб ўқувчиларининг смартфон ва планшетлардан фойдаланишини тақиқлаяпти. Ўқувчиларнинг смартфон ишлатиши – таълим самарадорлиги тушишига ва ҳатто руҳий бузилишларга ҳам олиб келиши мумкин деб ҳисобланмоқда. Хўш, Ўзбекистон мактабларида ҳам шундай тақиқ қўллаш керакми? Kun.uz мухбири бу борада Тошкент шаҳридаги ўқитувчи ва ўқувчиларнинг, шунингдек, ота-оналарнинг фикри билан қизиқди.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
👉 https://t.me/ustoz
❗️Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидалари бўйича педагогларга қўйиладиган талаблар

👉 ўқувчиларга нисбатан жисмоний куч ишлатиш ёки руҳий тазйиқ ўтказиш ҳолатларига йўл қўймаслик;

👉ўқувчиларнинг шахсига доир маълумотларни синфдошлар олдида муҳокама қилмаслик;

👉 ўқувчини оммавий изза қилмаслик;

👉 чет элга чиқиб кетган ўқувчилар тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида муассаса раҳбариятини хабардор қилиш;

👉 ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг қонуний вакиллари билан шахсий адоватга бормаслик;

👉 таълим муассасаси тўғрисидаги ахборотлардан унинг манфаатлари ва обрўсига зиён етказиш учун ёки ўз манфаатлари йўлида фойдаланмаслик;

👉 ўқувчиларга ибрат бўлиб, шахсий намуна кўрсатиш, улар билан дўстона муносабатда бўлиш;

👉таълим муассасаси манфаатларига зид бўлган хатти-ҳаракатлардан тийилиш ва бундай ҳолатларни олдини олиш;

👉 бирор-бир нохуш воқеа ёки ҳодиса рўй берса, зудлик билан таълим муассасаси раҳбариятини хабардор қилиш;

👉 ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, уларни зарарли одатлардан ва бошқа турли ҳалокатли таҳдидлар ҳамда жамиятимиз учун ёт бўлган диний экстремистик таъсирлардан, паст савияли “оммавий маданият”
хуружларидан огоҳ этиб бориш;

👉 мазкур Қоидаларни ҳар ҳафтанинг жума кунларида ўтказиладиган “Синф соати”да ўқувчиларга кенг тушунтириб бориш.

Асос: Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 31-августдаги 282-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидалари»

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
👉 https://t.me/ustoz
❗️Оғир сумкалар мактаб ўқувчиларининг ўсиши ва ривожланишига жиддий таъсир қилади

Ёшликда узоқ вақт оғир сумка кўтариб юриш сколиозга, умуртқа поғонасининг эгрилигига ва оёқларнинг қийшайиб ривожланишига олиб келади.

Сумка вазни стандартлари:
👉 1-2 синфлар — 1,5 кг дан ортиқ эмас;
👉 3-4 синфлар — 2 кг дан ортиқ эмас;
👉 5-6 синфлар — 2,5 кг дан ортиқ эмас;
👉 7-8-синфлар — 3,5 кг дан ортиқ эмас;
👉 9-11 синфлар — 4 кг дан ортиқ эмас.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️TЎГАРАК ҲУЖЖАТЛАРИ ҚУЙИДАГИ ТАРТИБДА ЮРИТИЛИШИ КЕРАК

Тўгаракларга 1-11 синф ўқувчилари қамраб олинади. Тўгаракларнинг ўқув йили учун мўжжалланган ўқув режасини ёзишдан олдин яъни тўгарак машғулотлари журналига 5-15 сентябргача ташкилий ишлар ёзилади. Ўқувчиларни тўгаракка қабул қилишда уларни ёшларини, қизиқишларини ҳисобга олинади. Ҳар бир тўгарак аъзоси ўқув йили мобойнида тўгаракдан чиқиб кетиши, бошқа тўгаракка аъзо бўлиши ва хоҳиши бўйича бир вақтнинг ўзида бир нечта тўгаракда иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Тўгарак раҳбари қуйидаги ҳужжатларни юритиши мумкин:

— Тўгаракнинг йиллик тақвим режаси (паст ўзлаштирувчи ва иқтидорли ўқувчилар учун)
— Тўгарак машғулотлар журнали
— Ўқувчилар ота-онасининг аризаси

Ихтиёрий равишда:
— Машғулотлар ишланмаси
— Тўгарак тадбирларидан лавҳалар
— Кўргазмали қуроллар.

❗️Мактабда тўгараклар ва спорт секцияларининг фаолият юритишини маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари таъминлайди. Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари доимий равишда тўгарак журнални тўғри олиб борилишини назорат қилиб туради.

Журналдаги ёзувлар аниқ, тартибли ва мунтазам олиб борилиши керак. Журнал ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарида сақланади. Журналга тўгарак раҳбари ўзи олиб борадиган тўгарак номини, муасаса раҳбари томонидан тасдиқланган машғулот жадвалини, тўгарак раҳбарининг исми ва фамилиясини, отасини исми, тўгарак сардорини тўлиқ исми фамилиясини ёзиб қўяди.

Жадвалдаги ўзгаришлар ўқув ишлари бўйича жавобгар шахс билан келишилган холда журналнинг иккинчи бетида қайд қилинади. Тўгарак ишини ҳисобга олиш учун журналда бетлар ажратилган бўлиб, унда тўгарак аъзолари таркиби исми фамилияси тўлиқ, машғулотлар мавзуси, тўгарак ишининг бажарилган соати ва муддати жадвалга мувофиқ кўрсатилади.

Тўгарак раҳбари аъзоларнинг давоматини журналда машғулотларга ажратилган кунлар ва соатлар устида мунтазам белгилаб боради ва сабабсиз келмаганларга “-” белгиси, сабабли қатнашмаганларга “+” белгиси қўйилади. Тўгарак раҳбари тўгарак ташкил топган кундан 10 кун муддатда тўгарак аъзоларини рўйхатини тузади ва тегишли устунларни тўлдиради.

Тўгарак машғулотлар жадвали мактабнинг ўқувчи ва уларнинг ота-оналарига кўриниб турадиган жойига илиб қўйилади. Фан ўқитувчилари томонидан тўгарак ҳужжатлари тўғри юритилиши мунтазам равишда назорат қилиб борилади. (c)Xalq ta’limi info

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
👉 https://t.me/ustoz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️«Мактабларда талим сифати пасайиб кетган, бунга ота оналар айбдор» — Тошкент вилояти ҳокими

Тошкент вилояти ҳокими Зоир Тоирович Жоме МФЙ га ташриф буюрганда таълим сифати, ота-она ва мактаб ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди.Учрашуф давомида ҳоким таълим сифатига таъсир қилаётган омиллар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
👉 https://t.me/ustoz
⚡️Уйда якка тартибда ўқитиладиган ўқувчиларни ўқитганлик учун ойлик йўл компенсацияси тўланади

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги тегишли қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Унга кўра:

👉 уйда якка тартибда ўқитиладиган ўқувчилар, шу жумладан, 1 хил ёшдаги ва 1 та манзилдаги 2 ва ундан ортиқ ўқувчиларни ўқитганлик учун мактаб ўқитувчиларига базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида ойлик йўл компенсацияси тўланади;

👉 компенсация мактабдан ушбу ўқувчининг яшаш жойигача камида 1,5 км бўлганда ҳамда ўқувчига бириктирилган бир нечта ўқитувчиларга компенсация уларнинг ҳар ойда амалда ўтказадиган ўқув соатлари улушидан келиб чиқиб, уйда ўқитилаётганларнинг ўқув режасидаги ўқув соатлари миқдорига мутаносиб тўланади.

👉 давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси ҳамда тиббиёт ҳамширалари вақтинча ишда бўлмаган даврда уларнинг вазифасини бажариш учун ички буйруқлар ўриндошлик асосида расмийлаштирилади. Бунда бажарилган иш учун 100 фоиз миқдорда (бошқа лавозимлар учун 50 фоиз миқдорда) иш ҳақи тўланади;

👉 мазкур ҳолатда ўриндошлик асосида фаолият юритган ходимнинг жами иш юкламаси 1,5 ставкадан ортиқ бўлишига йўл қўйилмайди.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
👉 https://t.me/ustoz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️«Контракт»дан 12% даромад солиғини қайтариб олиш бўйича видеоқўлланма

Талабалар контракти учун қилинган тўловлардан 12%ини қайтариб олиш мақсадида солиқ органларига бориш шарт эмас. Бунинг учун my3.soliq.uz орқали шартнома ва тўлов ҳужжатларини бириктирган ҳолда декларация юбориш мумкин.

«Солиқ декларацияларини юбориш» электрон хизматининг янги версиясида фойдаланувчининг иш ҳақи ва бошқа даромадлари тўғрисидаги маълумотлар автоматик шаклланади.

Жисмоний шахсларнинг қуйидагилар учун йўналтирилган даромадларидан 12% миқдорида даромад солиғини масофадан қайтариб олиш мумкин:

— контракт;
— нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари;
— ипотека кредитлари.

❗️Декларация электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда юборилади.

Сақлаб қўйинг ва яқинларингизга ҳам юборинг!

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидалари бўйича педагогларга қўйиладиган талаблар

👉 ўқувчиларга нисбатан жисмоний куч ишлатиш ёки руҳий тазйиқ ўтказиш ҳолатларига йўл қўймаслик;

👉ўқувчиларнинг шахсига доир маълумотларни синфдошлар олдида муҳокама қилмаслик;

👉 ўқувчини оммавий изза қилмаслик;

👉 чет элга чиқиб кетган ўқувчилар тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида муассаса раҳбариятини хабардор қилиш;

👉 ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг қонуний вакиллари билан шахсий адоватга бормаслик;

👉 таълим муассасаси тўғрисидаги ахборотлардан унинг манфаатлари ва обрўсига зиён етказиш учун ёки ўз манфаатлари йўлида фойдаланмаслик;

👉 ўқувчиларга ибрат бўлиб, шахсий намуна кўрсатиш, улар билан дўстона муносабатда бўлиш;

👉таълим муассасаси манфаатларига зид бўлган хатти-ҳаракатлардан тийилиш ва бундай ҳолатларни олдини олиш;

👉 бирор-бир нохуш воқеа ёки ҳодиса рўй берса, зудлик билан таълим муассасаси раҳбариятини хабардор қилиш;

👉 ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, уларни зарарли одатлардан ва бошқа турли ҳалокатли таҳдидлар ҳамда жамиятимиз учун ёт бўлган диний экстремистик таъсирлардан, паст савияли “оммавий маданият”
хуружларидан огоҳ этиб бориш;

👉 мазкур Қоидаларни ҳар ҳафтанинг жума кунларида ўтказиладиган “Синф соати”да ўқувчиларга кенг тушунтириб бориш.

Асос: Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 31-августдаги 282-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидалари»

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/ustoz
⚡️EMAKTAB.UZ ДА СИНФ РАҲБАРИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ ҚУЙИДАГИЧА

— ота-она (ўқувчининг қонуний вакили) учун платформада профил яратиб, вақтинчалик логин ва паролни тарқатиш;

— ота-оналар ва ўқитувчилар учун унутилган логин ва паролни тиклаш тартиби ҳамда ўқувчи ва ота-она (ўқувчининг қонуний вакили)нинг шахсий маълумотларини узатиш учун жавобгар бўлиш;

— ота-она (ўқувчининг қонуний вакили)нинг платформадаги фаоллигини доимий равишда кузатиб бориш, зарурат туғилганда уларга алоқага чиқиб профилактик суҳбат олиб бориш. Профилактик суҳбат ўз ижобий натижасини бермаган тақдирда мактаб директорига маълумот киритиш;

сабабли (касаллиги, оилавий шароитидан келиб чиққан ҳолда) дарс қолдирган ўқувчиларни синф журналида махсус белгилар (s, dq, k, kq, m, ch, q, ns, tq) билан белгилаб чиқиш;

— ўқувчи сабабсиз 3 соат дарс қолдирса керакли ҳужжатлар тўпламини йиғиб, муассаса раҳбарига тақдим этиш;

— умумий ўрта таълим муассасалари фаолиятида автоматлаштирилган ахборот тизим билан ишлаш ва архивлаштириш тартиби ҳақидаги низомга мувофиқ белгиланган вазифалар бажарилишини таъминлайди.

*Асос: Халқ таълими вазирининг 2022 йил 24 июнь кунги 205-сонли буйруғи.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Ўқувчилар қиш вақтида мактаб формасини ўзгартириши мумкин

Қонунчиликка кўра, об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, ўқувчилар мактаб формасининг нимчасини ёки костюмини, кўйлакнинг енги узун ёки калта шаклини ихтиёрий равишда кийишлари мумкин.

Шунингдек, қишки ўқиш даврида ўқувчи қизларга ягона мактаб формасига мос шим кийишга рухсат берилади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
👉 https://t.me/ustoz