Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
158K subscribers
1.2K photos
710 videos
1.98K files
4.21K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @reklamaedu
Download Telegram
❗️Ўқувчиларнинг шахсий йиғма жилди ҳужжатлари ўқувчини мактабга қабул қилинган кунидан битиргунига қадар юритилади.

Бунда қуйидаги ҳужжатлар жамланади:

👉 Мактабга қабул қилиш ҳақида ота-она (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар)нинг аризаси;

👉 Ўқувчининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома паспорт ёки ID-карта нусхаси;

👉 Ота-онаси (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар)нинг паспорт ёки ID-карта нусхалари;

👉 Тиббий маълумотнома;

👉 Баҳолар табели (10-11-синф ўқувчилари учун 9-синфда берилган таянч маълумот тўғрисида шаҳодатнома).

*Изоҳ: Ўқувчининг шахсий йиғма жилди ҳужжатлари синф раҳбари томонидан юритилиб, ҳар ўқув йили бошида хатловдан ўтказилади. Ўқувчининг шахсий йиғма жилд ҳужжатлари ўқувчи мактабни тамомлаганидан сўнг 3 йил муддатда мактабда сақланади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
👉 https://t.me/ustoz
#Фото
📚Электрон журнал eMaktab.uz да 1-чорак баҳоларни чиқариш тартиби

Электрон журнал eMaktab.uz да 1-чорак баҳолари қуйидаги тартибда чиқарилади:

➡️ Агарда дарс соати ҳафтасига 1 соат ёки 0,5 соат бўлса, чораклик баҳо ўрнига “OZ” белгиси қўйилади.

➡️ Агарда дарс соати ҳафтасига 1,5 соат ва ундан кўп бўлса, чораклик баҳога баҳоларнинг ўртача қиймати қўйилади.

➡️ Ўртача қийматда 1,5 - 2,49 балл оралиғига 2 баҳо, 2,5 - 3,49 балл оралиғига 3 баҳо, 3,5 - 4,49 балл оралиғига 4 баҳо ва 4,5 - 5 балл оралиғига 5 баҳо чиқарилади.

❗️Эслатма: 1-синфларга барча фанлардан 1-2-чораклик баҳолар чиқарилмайди, “OZ” белгиси қўйилади. Четга элга чиқиб кетган ёки дарсга қатнашмаган ўқувчилар учун чорак баҳо устунига B/O ёки T/O белгиси қўйилади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
👉 https://t.me/ustoz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўқувчиларнинг таътил пайтидаги хатти-ҳаракатлари учҳун ота-оналар жавоб беради

Барчамизга маълумки, илгари ўқувчиларнинг хар қандай хатти-ҳаракатлари учун, хоҳ у таътильда бўлсин хоҳ дарсдан ташқарида бўлсин, фақат синф раҳбар, директор ёки унинг ўринбосарлари жавобгар бўларди. Мисол учун ўқувчи таътил вақтида қўшниси билан муштлашиб, жанжаллашиб қолса ҳам ички ишлар органи ходимлари ўша ўқувчининг синф раҳбарини чақиртириб безовта қиларди.

Кўп ҳолларда мактаб раҳбарияти билан бирга синф раҳбарлари лавозим вазифаларини бажармаган дея баҳоланиб, уларга нисбатан ҳайфсан интизомий жазо чораси қўлланилар эди. Ўқувчининг ота-онасига эса деярли ҳеч қандай таъсирчан чоралар кўрилмасди. Ҳозир эса бундай ҳолатларнинг олди олинган.

ММТ Вазирлигининг 2023 йил 27 июндаги 190-сонли буйруғи билан тасдиқланган, синф раҳбари тўғрисидаги низомга мувофиқ таълим муассасасидан ташқарида дарсдан кейинги ва таътил пайтидаги ўқувчиларнинг хатти-ҳаракатлари учун амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ота-оналар жавоб беради.

Синф раҳбарлари эса жавобгарликка тортилмайди. Демак бундай ҳолалларда нафақат синф раҳбарига балки директор ўринбосарларига нисбатан ҳам интизомий жазо чоралари қўлланилмайди.

Шуни ҳам унутмаслик керакки, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 73-моддасида ота-оналар фарзандларини тарбиялашга масъул эканлиги баён этилган. Улар фарзандларининг саломатлиги, ақлий, жисмоний, маънавий ва ахлоқий ривожланиши учун ғамхўрлик қилишлари шарт.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
👉 https://t.me/ustoz
❗️Аттестация натижаларидан норози бўлган педагоглар тест жараёнининг ўзида платформа орқали тегишли тест топшириғи бўйича эътирозларини ёзиб қолдиришлари мумкин.

Ижтимоий тармоқларда малака-синов (аттестация) жараёнлари ҳақида турлича фикрлар, баҳслар пайдо бўлмоқда.

Аттестация натижаларидан норози бўлган педагоглар тест жараёнининг ўзида платформа орқали тегишли тест топшириғи бўйича эътирозларини ёзиб қолдиришлари мумкин.

Шунингдек, натижалар эълон қилинган кундан бошлаб ўн кун мобайнида pedagog.uzedu.uz платформасидаги шахсий саҳифалари орқали ёки ёзма шаклда апелляция мурожаатини юбориш ҳуқуқига эга.

Вазирлик ҳар бир тест топшириғи ва билдирилган эътироз юзасидан асосли изоҳ беришга тайёр эканлигини маълум қилади. Бунинг учун (71) 207-79-79 телефон рақамлари ҳам доимий ишлаб турибди.

Афсуски, жараёндан ўз фойдаси йўлида фойдаланишга уриниш ҳолатлари ҳам учраб турибди. Етарли балл тўплай олмаган педагоглардан турли чора-тадбирлар учун (адвокат хизмати 100 млн сўм) маблағ йиғишга даъватлар, аттестациядан ўтказиб қўйиш билан боғлиқ турли асоссиз таклифлар ҳамда айрим тест саволларини нотўғри шаклда, мазмунини ўзгартириб ижтимоий тармоқларга тарқатиш ҳолатлари содир бўлмоқда. Бу бўйича Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда иш олиб борилмоқда.

Вазирлик ҳар бир мурожаатларни кўриб чиқиб, изоҳ беришга тайёрлигини яна бир бор эслатади. Агар тақдим этилган изоҳлардан педагог қониқмаса, у ҳолда суд тартибида мурожаат қилиш имконияти мавжуд. Бундай ҳолларда низолар амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

Шунингдек, ОАВ билан ҳам ҳамкорлик, саволларга очиқ жавоб беришга тайёрлигимизни ҳам маълум қиламиз. Яқин орада матбуот анжумани ташкил этилиши режалаштирилмоқда.

Ҳурматли педагоглар, унутманг, фаолиятингизга доир ҳар бир муваффақият ўз билимингиз ва касбий салоҳиятингиз ортидан келади. Вазирлик доимо ўқитувчиларни қўллаб-қувватлайди, педагогларнинг ҳуқуқ ва манфаатини ҳимоя қилади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
👉 https://t.me/ustoz
❗️Мактабларда кузги таътил 4-ноябрдан бошланади

Амалдаги тартибга кўра, умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари учун жорий ўқув йилининг кузги таътили 2025-йил 4-ноябрдан бошланади ва 9-ноябрга қадар давом этади.

II чорак дарс машғулотлари 2025-йил 10-ноябрдан бошланади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
👉 https://t.me/ustoz
❗️Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидалари бўйича педагогларга қўйиладиган талаблар

👉 ўқувчиларга нисбатан жисмоний куч ишлатиш ёки руҳий тазйиқ ўтказиш ҳолатларига йўл қўймаслик;

👉ўқувчиларнинг шахсига доир маълумотларни синфдошлар олдида муҳокама қилмаслик;

👉 ўқувчини оммавий изза қилмаслик;

👉 чет элга чиқиб кетган ўқувчилар тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида муассаса раҳбариятини хабардор қилиш;

👉 ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг қонуний вакиллари билан шахсий адоватга бормаслик;

👉 таълим муассасаси тўғрисидаги ахборотлардан унинг манфаатлари ва обрўсига зиён етказиш учун ёки ўз манфаатлари йўлида фойдаланмаслик;

👉 ўқувчиларга ибрат бўлиб, шахсий намуна кўрсатиш, улар билан дўстона муносабатда бўлиш;

👉таълим муассасаси манфаатларига зид бўлган хатти-ҳаракатлардан тийилиш ва бундай ҳолатларни олдини олиш;

👉 бирор-бир нохуш воқеа ёки ҳодиса рўй берса, зудлик билан таълим муассасаси раҳбариятини хабардор қилиш;

👉 ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, уларни зарарли одатлардан ва бошқа турли ҳалокатли таҳдидлар ҳамда жамиятимиз учун ёт бўлган диний экстремистик таъсирлардан, паст савияли “оммавий маданият”
хуружларидан огоҳ этиб бориш;

👉 мазкур Қоидаларни ҳар ҳафтанинг жума кунларида ўтказиладиган “Синф соати”да ўқувчиларга кенг тушунтириб бориш.

Асос: Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 31-августдаги 282-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидалари»

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
👉 https://t.me/ustoz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хитой мактаби: Ҳақиқий генийлар ишлаб чиқарувчи «фабрика»

Болаларга дарс жараёнида «Телефонга боғланиб қолиш оқибати» ҳақида жуда ибратли ролик қўйиб беришди.

Сиз ҳам фарзандларингизга буни юборинг ва кўрсатинг

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
👉 https://t.me/ustoz
❗️Қандай ҳолатда синф иккига бўлиб ўқитилади?

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган «Умумтаълим мактаби тўғрисида»ги низомнинг 29-бандига мувофиқ малакали ўқитувчилар етарли бўлган қуйидаги ҳолларда синфдаги ўқувчиларни ИККИ ГУРУҲга бўлиб ўқитишга рухсат этилади:

❗️Ўқувчилар сони 25 нафар ва ундан зиёд бўлган умумий ўрта таълим муассасаларининг:

👉 1-11 синфларида
«Чет тили» фани

👉 айрим фанларга ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим муассасаларида ихтисослашган фанлар

👉 5-11-синфларда «Информатика ва ахборот технологиялари»,

👉 8-11-синфларда «Жисмоний тарбия»

👉 5-9- синфларда «Технология»

👉 10-11-синфларда «Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик» фанлари

👉 таълим тили ўзбек тили бўлмаган умумий ўрта таълим муассасаларининг 2-11 синфларида «Ўзбек тили» фани ҳамда таълим тили рус тили бўлмаган умумтаълим муассасаларининг 2-11 синфларида «Рус тили» фани.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Ўқувчиларнинг таътил пайтидаги хатти-ҳаракатлари учҳун ота-оналар жавоб беради

Барчамизга маълумки, илгари ўқувчиларнинг хар қандай хатти-ҳаракатлари учун, хоҳ у таътильда бўлсин хоҳ дарсдан ташқарида бўлсин, фақат синф раҳбар, директор ёки унинг ўринбосарлари жавобгар бўларди. Мисол учун ўқувчи таътил вақтида қўшниси билан муштлашиб, жанжаллашиб қолса ҳам ички ишлар органи ходимлари ўша ўқувчининг синф раҳбарини чақиртириб безовта қиларди.

Кўп ҳолларда мактаб раҳбарияти билан бирга синф раҳбарлари лавозим вазифаларини бажармаган дея баҳоланиб, уларга нисбатан ҳайфсан интизомий жазо чораси қўлланилар эди. Ўқувчининг ота-онасига эса деярли ҳеч қандай таъсирчан чоралар кўрилмасди. Ҳозир эса бундай ҳолатларнинг олди олинган.

ММТ Вазирлигининг 2023 йил 27 июндаги 190-сонли буйруғи билан тасдиқланган, синф раҳбари тўғрисидаги низомга мувофиқ таълим муассасасидан ташқарида дарсдан кейинги ва таътил пайтидаги ўқувчиларнинг хатти-ҳаракатлари учун амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ота-оналар жавоб беради.

Синф раҳбарлари эса жавобгарликка тортилмайди. Демак бундай ҳолалларда нафақат синф раҳбарига балки директор ўринбосарларига нисбатан ҳам интизомий жазо чоралари қўлланилмайди.

Шуни ҳам унутмаслик керакки, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 73-моддасида ота-оналар фарзандларини тарбиялашга масъул эканлиги баён этилган. Улар фарзандларининг саломатлиги, ақлий, жисмоний, маънавий ва ахлоқий ривожланиши учун ғамхўрлик қилишлари шарт.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
👉 https://t.me/ustoz
❗️Эртага барча мактабларда 2-чоракнинг биринчи ўқиш куни бошланади

Амалдаги тартибга кўра, умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари учун жорий ўқув йилининг кузги таътили 2025-йил 4-ноябрдан бошланади ва 9-ноябрга қадар давом этади.

II чорак дарс машғулотлари 2025-йил 10-ноябрдан бошланади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
👉 https://t.me/ustoz
❗️Ўқувчиларнинг шахсий йиғма жилди ҳужжатлари ўқувчини мактабга қабул қилинган кунидан битиргунига қадар юритилади.

Бунда қуйидаги ҳужжатлар жамланади:

👉 Мактабга қабул қилиш ҳақида ота-она (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар)нинг аризаси;

👉 Ўқувчининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома паспорт ёки ID-карта нусхаси;

👉 Ота-онаси (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар)нинг паспорт ёки ID-карта нусхалари;

👉 Тиббий маълумотнома;

👉 Баҳолар табели (10-11-синф ўқувчилари учун 9-синфда берилган таянч маълумот тўғрисида шаҳодатнома).

*Изоҳ: Ўқувчининг шахсий йиғма жилди ҳужжатлари синф раҳбари томонидан юритилиб, ҳар ўқув йили бошида хатловдан ўтказилади. Ўқувчининг шахсий йиғма жилд ҳужжатлари ўқувчи мактабни тамомлаганидан сўнг 3 йил муддатда мактабда сақланади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
👉 https://t.me/ustoz
❗️Совуқ об-ҳаво шароитида ўқувчи қизларнинг мактабга шим кийишларига рухсат берилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган Низомга асосан, совуқ об-ҳаво шароитида ўқувчи қизларга мактаб формасига мос классик услубдаги шим кийишга рухсат берилади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
👉 https://t.me/ustoz
📚 EMAKTAB.UZ БЎЙИЧА ЭСЛАТМА

Ўқувчилар ўз вақтида (9.00-21.00 гача 1 сменали мактаблар учун, жорий кундан эртаси куни 13.00 гача 2 сменали мактаблар учун) баҳоланмаслиги, белгининг қўйилмаслиги ўқитувчини дарс ўтмаганлигини билдиради ва ушбу дарс учун ҳақ тўланмайди.

Синф раҳбари «бир кунлик журнал» да фанлар остидаги «PR» устунига ҳар кунлик давомат белгиларини қуйидаги тартибда қўйиб боради:

s —
ҳеч қандай сабабсиз дарс қолдирганлигини кўрсатиш учун;
dq — сабабли дарс қолдирганлигини кўрсатиш учун;
k — касаллик сабабли дарс қолдирганлигини кўрсатиш учун;
kq — дарсга кечикиб керганлигини кўрсатиш учун;
m — сурункали дарс қолдираётганлигини кўрсатиш учун;
ch — республикадан ташқарига рухсатсиз чиқиб кетганлигини кўрсатиш учун;
q — таълим олишга ота-онаси қаршилик қилаётганлигини кўрсатиш учун;
ns — ота-она назоратсизлиги сабабли дарсга келмайдиганлигини кўрсатиш учун;
tq — турмушга чиққанлиги туфайли дарсга келмайдиганлигини кўрсатиш учун қўйиш белгиланади.

Фан ўқитувчилари томонидан ўқувчиларнинг дарсдаги давоматлари дарс бошланишида онлайн тарзда қуйидаги тартибда қайд этилади:

s —
ҳеч қандай сабабсиз дарс қолдирганини кўрсатиш учун;
kq — дарсга кечикишни кўрсатиш учун.(бахолаш мумкин).

❗️Синф журналларида ўқувчиларнинг фамилияси ва исми мактаб таълим тилига қараб кирилл ёки лотин алифбосига асосланган ёзувларда киритилиши синф раҳбарига юклатилади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
👉 https://t.me/ustoz
#Биласизми

❗️Мактаб ошхоналарида “фастфуд” тайёрлаш ва сотиш тақиқланган

Хот-дог, лаваш, гамбургер, “хрустяшки”, чипс, энергетик ва газли ичимликлар... Бугунги кун болалари ва ҳатто ёшлари севиб истеъмол қиладиган маҳсулотларнинг кичик бир рўйхати бу.

Бироқ ушбу егулик ва ичимликлар саломатлик учун зиён. Шу сабабли Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти уларни кундалик таомномадан чиқаришни тавсия қилади. Қолаверса, бу турдаги маҳсулотлар юртимиздаги умумтаълим муассасаларида рухсат этилмайдиган озиқ-овқат ва таомлар рўйхатига киритилган.

💬 Жумладан, “Умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим муассасаларида ўқувчилар овқатланишини ташкил этишнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари”га кўра, қуйидагилар мактаб ошхоналарида тайёрланиши ва сотилиши мумкин эмас:

🍔 Гўшт қўшилган, майонез, кетчуп ва орасига сабзавотлар солинган нон маҳсулотлари (гамбургер, чизбургер ва хот-доглар).

🍭 Сунъий таъм, ҳид берувчи моддалар, бўёқлар, ароматизаторлар қўшилган қандолатчилик маҳсулотлари.

🍿 Сунъий консервантлари бўлган “кириешки”, “хрустяшки” ва чипслар.

🧃 Рангли ва рангсиз газланган ичимликлар.

🍗 Ветеринария назоратидан ўтмаган гўшт, балиқ, паррандалар; жигар, тил ва юракдан ташқари барча калла-пойчалар.

🥚 Ташқи қавати тоза бўлмаган, синган, зарур талабларга жавоб бермайдиган тухумлар.

🧂 Банкаларнинг герметиклиги бузилган, бомбажли, занглаган, шакли ўзгарган, ёрлиғи бўлмаган ва ишлаб чиқариш вақти ҳамда яроқлилик муддати белгиланмаган консервалар.

🍡 Турли аралашмалар билан ёки омбордаги зараркунандалар билан зарарланган ёрма, ун, қуритилган мевалар ва бошқа маҳсулотлар.

🎂 Кремли қандолат маҳсулотлари (торт ва пишириқлар).

🫘 Холодец, парранда ва туёқли ҳайвонлар оёғидан тайёрланган ҳамда калла гўшти рулетлари, ўпка-жигарли ва қондан қилинган колбасалар.

🫕 Пастеризация қилинмаган (флягадаги) творог, термик ишлов берилмаган, идишда сақланган творог ва қаймоқ; қўлбола қатиқ; эпизоотик ноҳуш хўжаликлардан олинган, шунингдек, дастлабки ишлов берилмаган ва пастеризация қилинмаган сут ва сут маҳсулотлари; қимиз ва таркибида этанол бўлган (0,5 фоиздан ортиқ) бошқа ачитилган сутли маҳсулотлар.

🫔 Қўзиқоринлар ва улардан тайёрланган маҳсулотлар.

🫗 Квас.

🍤 Хом дудланган гўштли гастрономик маҳсулотлар ва колбасалар, шу жумладан, кайнатилган колбаса.

🧂Сирка, хантал, хрен, ўткир қалампир (қизил, қора) ва бошқа ўткир зираворлар.

🍾 Ўткир таъмли соуслар, кетчуплар, майонез, консервалар, маринадланган сабзавот ва мевалар.

🧋Табиий кофе, тетиклантирувчи ва қувватни оширувчи энергетик ичимликлар, алкоголь.

🧉 Пазандалик мойлари, чўчқа ёғи, маргарин ва бошқа гидроген ёғлар.

Данакли меваларнинг мағзи, сақич, мева ва резаворлилардан тайёрланган яхна ичимликлар ва морслар (термик ишловсиз).

⛔️ Окрошка ва совуқ шўрвалар, ёғда қовурилган тухум, паштет, гўшт ва творогли қуймоқлар.

🥡 Тез тайёрланадиган қуруқ озиқ-овқат концентратлари асосидаги биринчи ва иккинчи таомлар мактаб ошхоналарида бўлиши тақиқланади.

©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
👉 https://t.me/ustoz
⚡️Энди ЧҚБТ раҳбарларига ҳам 20 фоизгача устама тўланади

Ҳукуматнинг 2025 йил 3 ноябрда "Умумий ўрта таълим муассасаларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик раҳбари ва “Жасорат мактаблари” фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 688-сон қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, ЧҚБТ раҳбарларига уларнинг фаолияти самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичлари (KPI) асосида эришилган натижадорлигидан келиб чиқиб, базавий тариф ставкасининг 20 фоизигача миқдорда қўшимча ҳар ойлик устама тўланади.

Ушбу устама Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимлари харажатлар сметаларида шакллантириладиган ходимларни моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси доирасида тўланади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
👉 https://t.me/ustoz
#Биласизми
⚡️Мактабда қайси фанлар икки гуруҳга бўлиб ўқитилади?

Қонунчиликка кўра, малакали ўқитувчилар етарли бўлган қуйидаги ҳолларда синфдаги ўқувчиларни икки гуруҳга бўлиб ўқитишга рухсат этилади:

🔹ўқувчилар сони 25 нафар ва ундан зиёд бўлган умумий ўрта таълим муассасаларининг I — XI синфларида "Чет тили" фани;

🔹айрим фанларга ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим муассасаларида ихтисослашган фанлар;

🔹V — XI синфларда "Информатика ва ахборот технологиялари";

🔹VIII — XI синфларда "Жисмоний тарбия";

🔹V — IX синфларда "Технология";

🔹X-XI синфларда "Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик" фанлари;

🔹таълим тили ўзбек тили бўлмаган умумий ўрта таълим муассасаларининг II — XI синфларида "Ўзбек тили" фани;

🔹таълим тили рус тили бўлмаган умумтаълим муассасаларининг II — XI синфларида "Рус тили" фани.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Мактабда ўқийдиган фарзандимнинг телефонини ўқитувчиси олиб қўйибди. Шахсий мулк бўлса, уни олишга ҳаққи борми?

Қонунчиликка асосан, ўқув машғулотлари ва тадбирлар бошланишидан олдин таълим олувчилар телефонини ўчириб қўйиши ҳамда сумкасига солиб қўйиши шарт.

ТАҚИҚЛАНАДИ

Таълим олувчиларга қуйидагилар қатъиян тақиқланади:

🟢 телефонини бўйнига осиб олиш, кўкрак чўнтакларида, шим, юбкалари чўнтакларида ва шу кабиларда сақлаш;
🟢 телефон аккумуляторини зарядлаш учун таълим муассасаси электр тармоқларига улаш;

📱Телефони ёрдамида:

🟢 атрофдагиларга зўравонлик, шафқатсизлик, порнографияни тарғиб қилувчи видео ва суратларни намойиш қилиш;
🟢 таълим муассасасининг нуфузига, шу жумладан, зўравонлик ва вандализм ҳолатларини суратга олиш ва кейинчалик уларни атрофдагиларга намойиш этиш йўли билан зарар етказиш;

👨‍🏫 Ўқув машғулотлари вақтида:

🔵 телефон орқали сўзлашиш ҳамда SMS (ММS) ва бошқа турдаги хабарларни жўнатиш;
🔵 телефонни стол устига қўйиш;
🔵 мусиқа тинглаш;
🔵 сурат ва видео тасвирларни кўрсатишда телефондан фойдаланиш, тасвир кўриш, диктофон, калкулятор, календарь, блокнот, ён дафтарча кабилар сифатида фойдаланиш;
🔵 суратга олиш ва видео тасвирга тушириш;
🔵 телефон орқали бошқа хизматлардан фойдаланиш.

⚠️ РУХСАТ ЭТИЛАДИ

➡️ Таълим муассасасида таълим олувчиларга машғулотлар ва тадбирлар оралиғида фақат асосли ва кечиктириб бўлмайдиган зарур ҳолатларда ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчилар), яқин қариндошлари, таълим муассасаларининг раҳбарлари ёки ходимлари билан зудлик билан боғланиш мақсадида телефонлардан фойдаланишга рухсат этилади.

‼️ ТАРТИБНИ БУЗСА

Ушбу талаблар бузилган тақдирда таълим муассасасининг ҳар қандай педагог ходими таълим олувчидан телефонни олиб қўйиш, билдиришнома расмийлаштириш ва уни телефон билан бирга таълим муассасасининг директорига ёки директор ўринбосарига, кейинчалик уни ота-оналарга бериш ҳуқуқига эга.

Демак, таълим муассасасида мобил телефондан фойдаланиш тартиби бузилган тақдирда, ўқитувчи унинг телефонини муассаса раҳбариятига ёки ота-онасига бериш шарти билан олиб қўйиши мумкин.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
👉 https://t.me/ustoz
❗️Ўқитувчиларни видеога олиб ижтимоий тармоқларга тарқатганлик учун жавобгарлик бор

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 46-2-моддасида шахсга доир маълумотларни қонунга хилоф равишда йиғиш, тизимлаштириш, сақлаш, ўзгартириш, тўлдириш, улардан фойдаланиш, уларни бериш, тарқатиш, узатиш, эгасизлантириш ва йўқ қилиш,
👉
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваридан 5 бараваригача;
👉
мансабдор шахсларга эса — 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.

Агар ушбу ҳаракатлар маъмурий жавобгарлик қўлланилгандан сўнг 1 йил ичида такрорланса, унда жиноий жавобгарлик чораси қўлланилади (Жиноят кодекси 141-2-моддаси).

☝️Бироқ бу ҳаммаси эмас. Агар ўқитувчи фуқаролик судига ўзига етказилган маънавий зарарни ундиришни сўраб даъво қилса борми?

Фуқаролик кодекси 1021-моддаси иккинчи қисмида зарар ор-номус, қадр-қиммат ва ишчанлик обрў-эътиборини ҳақоратловчи маълумотларни тарқатиш туфайли етказилган бўлса маънавий зарар уни етказувчининг айбидан қатъи назар, қопланиши белгиланган.

Ушбу қоида, айнан ўқитувчинининг видеосини ижтимоий тармоққа жойлаб, унинг қард қимматини, ишчанлик обрўсини тўкаётган шахсларга зарарни қоплаш мажбуриятини юклайди.

Бунда маънавий зарарни қоплаш миқдори жабрланувчига етказилган жисмоний ва маънавий азобларнинг хусусиятига, шунингдек айб товон тўлашга асос бўлган ҳолларда зарар етказувчининг айби даражасига қараб суд томонидан аниқланади.

Манба

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
👉 https://t.me/ustoz
❗️Қониқарсиз баҳо олган битирувчилар шу синфда қайта ўқишга қолдирилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим тўғрисида»ги низомга кўра ўқувчиларнинг сифатли билим олишини ва уларни умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларига мос ҳолда ўқитиш натижаларини назорат қилишни таъминлаш мақсадида умумтаълим муассасаларида жорий, оралиқ, босқичли ва якуний назорат имтиҳонлари ўтказилади.

Умумтаълим муассасаларининг V-IX синф ўқувчилари тегишли фанлардан босқичли назоратларни муваффақиятли топширганларидан сўнгина уларни кейинги синфга ўтказишга қарор қилинади.

Шунингдек, мактаб битирувчи ўқувчилари учун ҳам умумий ўрта таълим дастурларини тўлиқ ўзлаштиргандан кейин якуний аттестатсиядан ўтиш мажбурий ҳисобланади. Мактаб битирувчиларининг билими, малака ва кўникмаларига қўйилган талабларнинг бажарилиши бўйича якуний аттестация ёзма, оғзаки ёки тест усулида ҳар бир фаннинг амалдаги ўқув дастури асосида ўқув йилининг якуни бўйича ўтказилади.

Таълим дастурларини давлат таълим стандартлари талаблари даражасида ўзлаштирган ва ўқув фанларидан йил якуни бўйича ижобий баҳоланган, ёки битта ўқув фанидан қониқарсиз баҳоланган битирувчилар мактаб педагогик кенгаши қарорига асосан якуний аттестатсияга қўйиладилар.

Халқ таълими вазирининг 2008 йил 4 мартдаги 56-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестатсияси тўғрисида”ги низомнга кўра, бир ёки икки фандан ўтказилган якуний аттестатсияда қониқарсиз баҳо олган битирувчиларга охирги якуний аттестатсиядан кейин икки ҳафта ўтгач қониқарсиз баҳо олган фанидан қайта якуний аттестатсиядан ўтиш ҳуқуқи берилади.

Йиллик баҳо ва якуний аттестация натижаларига кўра, умумий ўрта таълим давлат таълим стандартлари талабларини бажармай, “қониқарсиз” баҳо олган битирувчилар шу синфда қайта ўқишга қолдирилади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
👉 https://t.me/ustoz
⚡️2025 йил 1 августдан педагоглар қуйидагича оширилган миқдорда ойлик маош оладилар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги 02.06.2025 йилдаги ПФ-91-сон фармонига мувофиқ, 2025 йил 1 августдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори 10 фоизга оширилди.

Фармонга мувофиқ педагоглар 1 августдан қуйидагича оширилган миқдорда ойлик маош оладилар:

Мактаб директори:
• 5 млн 166 минг 485 сўм (400 ўқувчигача);
• 5 млн 516 минг 559 сўм (401-880 ўқувчигача);
• 5 млн 849 минг 691 сўм (881-1600 ўқувчигача);
• 6 млн 187 минг 933 сўм (1600дан ортиқ);


Директор ўринбосарлари: (ММИБДЎ, ЎТИБДЎ)   
• 4 млн 825 минг 345 сўм (400 ўқувчигача);
• 5 млн 166 минг 485 сўм (401-880 ўқувчигача);
• 5 млн 516 минг 559 сўм  (881 -1600 ўқувчигача);
• 5 млн 849 минг 691 сўм (1600дан ортиқ);


Директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари:
• 1 млн 957 минг 858 сўм (400 ўқувчигача);
• 2 млн 233 минг 302 сўм (401-880 ўқувчигача);
• 2 млн 322 минг 127 сўм (881 -1600 ўқувчигача);
• 2 млн 515 минг 091 сўм (1600дан ортиқ);


Психологлар:
• Олий маълумотли психолог – 3 млн 356 минг 916 сўм;
• Иккинчи тоифали психолог – 3 млн 594 минг 851 сўм;
Биринчи тоифали психолог – 3 млн 838 минг 851 сўм;
Олий тоифали психолог – 4 млн 72 минг 508 сўм;


Ўқитувчилар:
• Ўрта махсус маълумотли ўқитувчи – 3 млн 468 минг 585 сўм;
Олий маълумотли ўқитувчи – 3 млн 729 минг 906 сўм;
Иккинчи тоифали ўқитувчи – 4 млн 175 минг 834 сўм;
Биринчи тоифали ўқитувчи – 4 млн 653 минг 151 сўм;
Олий тоифали ўқитувчи – 5 млн 142 минг 053 сўм;


Кадрлар бўйича менежер:
1 млн 758 минг 372 сўм;


Кутубхона мудири:
Ўрта махсус маълумотли – 2 млн 349 минг 447 сўм;
Олий маълумотли – 2 млн 563 минг 442 сўм;


Кутубхоначи:
• Ўрта махсус маълумотли – 2 млн 37 минг 317 сўм;
• Олий маълумотли – 2 млн 144 минг 548 сўм.


Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
👉 https://t.me/ustoz