Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
155K subscribers
1.25K photos
715 videos
1.99K files
4.26K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @reklamaedu
Download Telegram
❗️Ўзбекистонда 35 та ОТМ контракт ва стипендия миқдорини ўзлари белгилайди.

Ушбу муассасалар 1 январдан қуйидагилар бўйича мустақил қарор қабул қилади:

👉 контракт қийматини, тўлаш муддатларини белгилаш ва узайтириш;
👉 маҳаллий ва хорижий профессор-ўқитувчи ва мутахассисларни шартнома асосида жалб қилиш;
👉 ўз ҳисобидан талабалар учун стипендия ва грантлар ажратиш;
👉 хориждан ўқув ва илмий адабиётлар, дарсликлар, ўқув қўлланмаларни тўғридан-тўғри харид қилиш;
👉 бўш турган бино ва иншоотларда пуллик хизматлар кўрсатиш тартибини белгилаш;
👉 автотранспорт воситаларининг йўл босиш йиллик лимити ва уларга хизмат кўрсатиш талабларини белгилаш.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Nemis tili _2_o'zbek sinflar uchun.pdf
18.9 MB
#Янги_авлод_дарсликлари

📘 2-синф Немис тили

Таълим ўзбек тилида олиб бориладиган мактаблар учун

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Nemis tili 2_rus sinflar uchun.pdf
18.8 MB
#Янги_авлод_дарсликлари

📘 2-синф Немис тили

Таълим рус тилида олиб бориладиган мактаблар учун

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
france_2_o'zbek sinflar uchuhn.pdf
11.3 MB
#Янги_авлод_дарсликлари

📘 2-синф Француз тили

Таълим ўзбек тилида олиб бориладиган мактаблар учун

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
france_2_rus sinflar uchun.pdf
20.4 MB
#Янги_авлод_дарсликлари

📘 2-синф Француз тили

Таълим рус тилида олиб бориладиган мактаблар учун

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Ingliz tili_1 sinf_metodika.pdf
3.4 MB
📗 1-синф Инглиз тили

Дарслиги учун яратилган ўқитувчилар учун методик қўлланма

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Мен ҳали ҳам ХТБларни буткул тугатиш керак деган фикрдаман

Позициям мустаҳкамланиб бормоқда. Олдин тепадан келган буйруққа кўра ов қилинарди. Озгинаси ўзларига қоларди. Печак, рачки қанд, 95 чой, 80 бензин учун. Ҳозир беш қўлини оғзига тиқадиган бўлиб кетишди. Бир балосигача тиқиб олишмоқда.

Навоий вилояти Кармана тумани ХТБ Халқ таълими вазирлигининг баёнотига зид равишда чет тили ўқитувчиларига тарқатилаётган 1 млн сўм маблағни нақд кўринишида бериб, бозор нархи 60 минг сўм бўлган китобни 483 минг сўмдан пулламоқчи бўлаётганмиш. Ҳаммангга уят! Халқ таълими вазирлигингга айниқса!

© @Zafarbek_Solijonov

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
#Хушхабар

Ўзбекистонлик ўқувчи бешкарра Жаҳон чемпиони норвегиялик Магнус Карлсен устидан ғалаба қозонди


17 ёшли Нодирбек Абдусатторов Варшавада бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида бешкарра жаҳон чемпиони норвегиялик Магнус Карлсен устидан ғалаба қозонди.

Нодирбек Абдусатторов Яшнобод туманидаги 152-мактабнинг 11-синфда таҳсил олади.

Ўқувчимизни муносиб ғалаба билан муборакбод этамиз.

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Директорнинг ўқитувчидан, унинг розилигисиз дарс соатларини олиб қўйишга ҳаққи йўқ

“Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида
”ги (рўйхат рақами № 3271) низомга кўра, сентябрь ойида ўқитувчиларга бириктирилган соатлардан кейин ўқитувчининг ёзма розилигисиз ундан олиб қўйилиши мумкин эмас.

📔 Бу Меҳнат кодекси 89 моддасига зид ҳаракат ҳисобланади. Ушбу нормага мувофиқ иш берувчи ходимнинг розилигисиз меҳнат шартларини ўзгартиришга фақат технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқарганлиги, башарти бундай ўзгаришлар ходимлар сони ёки ишлар хусусиятининг ўзгаришига олиб келиши олдиндан аниқ бўлган ҳоллардагина ҳақлидир.

☝️ Шундай экан директор фақат юқоридаги ҳолатлардагина ўқитувчига тариф асосида бириктирилган дарс соатларини олишга ҳақли бўлади.

☝️ Юқорида келтирилганлардан хулоса қиладиган бўлсак,
ўқитувчига бириктирилган дарс соатлари ҳозирга келиб, унинг ёзма розилигисиз олиб қўйилиши мумкин эмас. Бундай вазият юз берган ҳолда Давлат меҳнат ҳуқуқи инспекторига мурожаат қилишингиз мумкин.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
​​#2022_йил_1_январдан
Педагогларга аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги сертификат электрон шаклда берилади

Қонунчиликка кўра:

педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш бўйича вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар) ҳамда таълим муассасалари миқёсидаги аттестация комиссияларини тузиш ва йиғма жилд орқали ҳужжат топшириш амалиёти бекор қилинади;

педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш уларнинг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлигини баҳолаш ҳамда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан ўқув фани бўйича малака синовини ўтказиш орқали амалга оширилади;

педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифаси (лавозим) бериш бўйича ҳужжатларни қабул қилиш ДХМ ёки ЯИДХП ёхуд Таълим инспекцияси расмий веб-сайтидаги махсус портал орқали амалга оширилади;

педагог кадрларга қоғоз шаклидаги аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги сертификат бериш амалиёти бекор қилиниб, электрон шаклдаги сертификат бериш тартиби жорий этилади;

педагог кадрларга бунгача берилган сертификатлар ўз кучида қолади ва амал қилиш муддати тугагунга қадар сертификатда кўрсатилган малака тоифаси (лавозими) бўйича базавий тариф ставкалари асосида ҳақ тўлашда ҳисобга олинади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
⚡️ПЕДАГОГ ХОДИМЛАР ЯНГИ ЙИЛ АРАФАСИДА КЕТМА-КЕТ 5 КУН, ЎҚУВЧИЛАР ЭСА 14 КУН ДАМ ОЛАДИ

🔰 Президентнинг тегишли фармонига кўра, 2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди. Унга кўра:

🔺31 декабр – барча учун қўшимча дам олиш куни;

🔺1 январ – Янги йил муносабати билан дам олиш куни;

🔺2 январ – якшанба;

🔺3 январ – барча учун қўшимча дам олиш куни;

🔺4 январ олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни.

——————————————————

❗️Мактаб ўқувчилари учун эса қишки таътил 28 декабрдан бошланади

Мактаб ўқувчилари учун II чоракнинг сўнгги куни 27 декабрга тўғри келиб, 28 декабрь куни қишки таътилнинг илк куни саналади.

Таътил 14 календарь кун, яъни 2022 йил 10 январгача давом этади. III чорак 2022 йилнинг 11 январидан бошланади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Келаётган "Янги 2021 йил" билан

📊 Ўқитувчи | Халқ таълими ходимлари учун махсус каналида йил сарҳисоби:

❗️Телеграм аналитикаси ҳисобланган tgstat.com жамоаси @ustoz каналида йил қандай ўтгани ҳақидаги мактуб ёллади!

Ўзбек тилида юритиладиган таълим каналлари орасида 17 000 га яқин обуначилари билан 15-ўринни эгаллаган @ustoz саҳифасида йил давомида 774 та хабар эълон қилинган ва ушбу постлар умумий ҳисобда 6 млн марта кўрилган.

Шунингдек, йил давомида саҳифамиз постларидан 96 та бошқа каналлар иқтибос олган, 587 та эсловлар ва 169 та репостлар ҳам қилинган.

📈 1 та хабардаги ўртача кўришлар қамрови: 6 минг
👁 1 кунлик кўришлар қамрови: 26.9 минг
💭 Иқтибослаш индекси: 22
🗣 Жалб қилинганлик даражаси: 36.5%

Каналимизда эълон қилинган "УШБУ ВИДЕОНИ ОТА-ОНАЛАРГА КЎРСАТИНГ!" хабари йил давомида энг кўп 48 983 марта ўқилибди.

P. S. Каналдан узоқлашмай, бизни кузатишда давом этинг!

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Педагогик маҳорат ва психологик тайёргарлик натижалари бўйича (20 баллик) маълумотнома 31 декабрга қадар педагогларга берилган бўлиши керак

Савол
:

Педагогик маҳорат ва психологик тайёргарлик натижалари бўйича маълумотномани беришнинг охирги муддати қачон?

❗️Жавоб:

Низомнинг 12-бандида: Таълим ташкилотлари раҳбарлари:

📌 навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтиш муддати тугашидан олти ой олдин педагог кадрларни аттестациядан ўтиш лозимлиги тўғрисида ёзма равишда хабардор қилиши;

📌 педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тартиби билан таништириши ҳамда аттестациядан ўтиш учун ҳужжат топшириш бошлангунга қадар уларнинг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлигини баҳолашни ташкил этиши лозим.

☝️Педагог кадрларнинг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлигини баҳолаш натижалари бўйича маълумотнома, таълим ташкилоти раҳбарининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган ҳолда 31 декабрга қадар Таълим инспекциясига топшириш учун педагог кадрларга тақдим этилган бўлиши керак.

Мазкур маълумотномаларга ўзгартиришлар киритилишига йўл қўйилмайди.

P.S.
Демак, эртага бу маълумотнома 2022 йилнинг январь-июнь ойларида аттестацияда иштирок этувчи педагог кадрларнинг қўлида бўлиши керак.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
1 январдан қонунчиликда қандай ўзгаришлар кучга киради?

Педагог ходимларга малака тоифасини беришнинг янги тизими, нақд пулда уйга етказиб бериладиган пенсия, IELTS учун ойликка 20 фоиз устама ва бошқа ўзгаришлар.

Kun.uz сайти ўз анъанасига мувофиқ 2022 йил 1 январдан Ўзбекистон қонунчилигида кучга кирадиган айрим ўзгаришларни эслатиб ўтади.

Батафсил қуйида ўқишингиз мумкин.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кириб келаётган Янги йилингиз муборак бўлсин!

Барча юртдошларимизни кириб келаётган 2022 йил билан самимий муборакбод этамиз.

Янги йил улкан зафарлар ва ёрқин таассуротларга бой йил бўлсин. Барча учун энг муҳими бўлган соғлик ва саломатлик ҳеч қачон тарк этмасин. Хонадонларингизда тинчлик-хотиржамлик хукм сурсин.

Юртимиз равнақи йўлида олиб бораётган ишларингизда ҳамиша омад ёр булсин!

Кириб келаëтган 2022 йил юртимиз учун баракали ва қадами қутлуғ йил бўлсин!


Чексиз ҳурмат билан Халқ таълими вазирлиги жамоаси

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарзандини қизиқишига бефарқ бўлмаган, хоҳлаган университетга ўқишга киритмоқчи бўлган ота-оналарга мурожаат

Шерзодхон Қудратхўжа
, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори, Халқаро пресс-клуб раиси

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
2022 йил «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» деб эълон қилинди

Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Янги йил муносабати билан Ўзбекистон халқига йўллаган табригида маълум қилди.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Айрим тоифадаги ўқитувчи ва шифокорларнинг маоши камида 15 фоизга оширилади

Бу жамоатчилик муҳокамасига қўйилган “Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисидаги” президент фармонида кўзда тутилган.

2022 йилда иқтидорли ўқитувчи ва шифокорларнинг иш ҳақларини малака тоифасига қараб табақалаштирилган ҳолда қуйидаги миқдорларда қўшимча ошириш режалаштирилган:

олий тоифали ўқитувчилар учун – камида 15 фоизга;

биринчи тоифали ўқитувчилар ҳамда олий ва биринчи тоифадаги шифокорлар учун – камида 10 фоизга;

иккинчи тоифали ўқитувчи ва шифокорлар учун – камида 5 фоизга.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
2022 йил — «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
2022 год — «Годом обеспечения интересов человека и развития махалли»

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Йил номларини биласизми?

▫️1991 йил — “Aлишер Навоий йили”
▫️1992 йил — “Ҳамширалар йили”
▫️1993 йил — “Aҳмад Яссавий йили”
▫️1994 йил — “Мирзо Улуғбек йили”
▫️1995 йил — “Aбу Aли ибн Сино йили”
▫️1996 йил — “Aмир Темур йили”
▫️1997 йил — “Инсон манфаатлари йили”
▫️1998 йил — “Оила йили”
▫️1999 йил — “Aёллар йили”
▫️2000 йил — “Соғлом авлод йили”
▫️2001 йил — “Она ва бола йили”
▫️2002 йил — “Қарияларни қадрлаш йили”
▫️2003 йил — “Обод маҳалла йили”
▫️2004 йил — “Меҳр-мурувват йили”
▫️2005 йил — “Сиҳат-саломатлик йили”
▫️2006 йил — “Ҳомийлар ва шифокорлар йили”
▫️2007 йил — “Ижтимоий ҳимоя йили”
▫️2008 йил — “Ёшлар йили”
▫️2009 йил — “Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили”
▫️2010 йил — “Баркамол авлод йили”
▫️2011 йил — “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили”
▫️2012 йил — “Мустаҳкам оила йили”
▫️2013 йил — “Обод турмуш йили”
▫️2014 йил — “Соғлом бола йили”
▫️2015 йил — “Кексаларни эъзозлаш йили”
▫️2016 йил — “Соғлом она ва бола йили”
▫️2017 йил — “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
▫️2018 йил — “Фаол тадбиркорлик, инновасион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
▫️2019 йил — “Фаол инвестисиялар ва ижтимоий ривожланиш йили”
▫️2020 йил — “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”
▫️2021 йил — “Ёшларни қўллаб қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”
▫️ 2022 йил «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» деб эълон қилинди

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал