Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
155K subscribers
1.24K photos
715 videos
1.99K files
4.27K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @reklamaedu
Download Telegram
МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ УЧУН ҚИШКИ ТАЪТИЛ 28 ДЕКАБРДАН БОШЛАНАДИ

Мактаб ўқувчилари учун II чоракнинг сўнгги куни 27 декабрга тўғри келиб, 28 декабрь куни қишки таътилнинг илк куни саналади.

Таътил 14 календарь кун, яъни 2022 йил 10 январгача давом этади.

III чорак 2022 йилнинг 11 январидан бошланади.


****

ЗИМНИЕ КАНИКУЛЫ ДЛЯ ШКОЛЬНИКОВ НАЧИНАЮТСЯ С 28 ДЕКАБРЯ

Последний день второй четверти в школах приходится на 27 декабря, а 28 декабря считается первым днём зимних каникул.

Каникулы продлятся 14 календарных дней, то есть до 10 января 2022 года.

Таким образом, III четверть в школах начнется с 11 января 2022 года.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
⚡️ТЕЗКОР! МУҲИМ ЯНГИЛИК!!!

📌 Қишки таътилнинг бошланиш санаси ўзгарди

🔰 Талаба ва ўқувчиларга қўшимча имконият ва қулайлик яратиш мақсадида, хусусан, талабаларни доимий яшаш жойларига бориш ва қайтиши учун ички темирйўл ва авиақатновларга чипталарни махсус 50 фоизли чегирма билан харид қилиш имтиёзи 25 декабрдан эътиборан қўлланиши белгиланди.

✔️Шу муносабат билан, Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 25 декабрдаги 537-сонли буйруғига асосан олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари талаба ва ўқувчилари учун қишки таътил муддатининг бошланиши ҳам 2021 йилнинг 25 декабрига кўчирилганлиги маълум қилинади.

Сизга қишки таътилни мазмунли ва мароқли ўтказишингизни тилаб қоламиз!

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
⚡️ТЕЗКОР! МУҲИМ ЯНГИЛИК!!! 📌 Қишки таътилнинг бошланиш санаси ўзгарди 🔰 Талаба ва ўқувчиларга қўшимча имконият ва қулайлик яратиш мақсадида, хусусан, талабаларни доимий яшаш жойларига бориш ва қайтиши учун ички темирйўл ва авиақатновларга чипталарни махсус…
❗️Тўлдириш: қишки таътилнинг тугаш муддати ўзгармаган

ОТМ талабалари, академик лицей ва профессионал таълим муассасалари ўқувчилари учун қишки таътилнинг тугаш санаси ўзгармаган — 2022 йил 10 январь этиб белгиланган.

Дарс жараёнлари 2022 йилнинг 11 январидан бошланади.

Демак, бошқача айтганда, қишки таътил муддати узайтириб берилди.

P.S.: бу мактаб ўқувчиларига тааллуқли эмас. Мактабларда қишки таътил 28 декабрдан бошланади ва 10 январь куни тугайди.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
​​❗️МАКТАБ ҲУДУДИДА БАЙРАМОНА ЗИЁФАТЛАР УЮШТИРИШ ТАҚИҚЛАНАДИ

Мактаб ҳудуди ва биносида ўқувчиларнинг таълим-тарбиясига алоқаси бўлмаган турли хил тадбирлар яъни, туғлган кун, юбилей, ифторлик ва бошқа тадбирлар билан боғлиқ байрамона дастурхонларни ташкил этиш мукин эмас.

Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 28 майдаги 131-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим муассасасининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари»га мувофиқ таълим муассасаси ҳудуди ва биносида спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш, мактаб ҳудуди ва биносида ўқувчиларнинг таълим-тарбиясига алоқаси бўлмаган турли хил тадбирлар яъни, туғлган кун, юбилей, ифторлик ва бошқа тадбирлар билан боғлиқ байрамона дастурхонларни ташкил этиш тақиқланади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
ҚАНДАЙ ПЕДАГОГЛАР МАЖБУРИЙ АТТЕСТАЦИЯГА ЖАЛБ ҚИЛИНМАЙДИ?

Савол:
Ассалому алайкум. Мен касб хунар мактабида педагог ўқитувчиман, бизда ҳам ходимларни аттестациядан ўтказишар экан деган гап чиқяпти. Айтингчи, қандай педагоглар аттестациядан ўтмаслиги керак?

Жавоб: Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сонли қарори билан “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланган.

📃 Бу низомдаги талаблар мактабгача таълим ташкилотлари учун ҳам, умумтаълим мактаблари, ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари, буларнинг барча-барчаси учун мажбурийдир.

☝️Қаранг, Низомнинг 6-бандига асосан сиз айтган таълим муассасасидаги қуйидагилар навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмайди:

— фан номзоди, фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) ёки фан доктори (Doctor of Science (DSc) даражасига ҳамда Олий аттестация комиссияси томонидан берилган катта илмий ходим, доцент ва профессор илмий унвонига эга бўлган педагог кадрлар;

— таълим ташкилотларида 15 йиллик узлуксиз иш стажига эга бўлган олий малака тоифали (бош ўқитувчи лавозимидаги) педагог кадрлар;

— педагогик фаолият билан шуғулланаётган пенсия ёшига тўлган педагог кадрлар;

— педагогик фаолият бўйича уч йилдан кам бўлган иш стажига эга педагог кадрлар;

— ҳомиладор аёллар, улар ҳомиладор бўлган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин бир йил давомида;

— ҳомиладорлик ва туғиш ҳамда болани парвариш қилиш таътилларида бўлган аёллар, улар таътилда бўлган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин бир йил давомида;

— педагогик фаолият билан шуғулланаётган уч ёшгача болалари бор аёллар;

— узоқ (уч ойдан ортиқ вақт мобайнида) даволанишни ўтаётган педагог кадрлар, улар даволанаётган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин олти ой давомида;

— мазкур Низомнинг 8 ва 9-бандларида кўрсатилган педагог кадрлар, уларга малака тоифаси тўғридан-тўғри берилган ёки бир поғона оширилган вақтдан бошлаб кейинги беш йил давомида;

— республика ва чет эл давлатларига ўқишга, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига юборилган педагог кадрлар;

— ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартлар асосида рақобатлаша олмайдиган шахслар учун энг кам миқдордаги иш ўринларига захирага олиб ишга жойлаштирилган педагог кадрлар, бу иш жойларига қабул қилинган кундан бошлаб уч йил давомида.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
❗️МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ УЧУН ҚИШКИ ТАЪТИЛ 28 ДЕКАБРДАН БОШЛАНАДИ

Айтишларича, ижтимоий тармоқларда мактабларда қишги таътил кунининг бошланиши 25 декабрга кўчирилганлиги, шу сабабли 27 декабрь мактаб ўқувчилари учун дам олиш куни эканлиги ҳақида асоссиз хабарлар тарқалган.

Лекин, мактаб ўқувчилари учун II чоракнинг сўнгги куни 27 декабрга тўғри келиб, 28 декабрь куни қишки таътилнинг илк куни саналади. Яъни, эртага ҳам таълим муассасаларида ўқиш куни ҳисобланади.

Таътил 14 календарь кун, яъни 2022 йил 10 январгача давом этади. III чорак 2022 йилнинг 11 январидан бошланади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йилдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, ўқув йили 2 сентябрдан 25 майга қадар давом этади. Ўқув йили 34 хафтадан иборат бўлиб, (бирничи синфлар учун 33 ҳафта) 4 та чоракка бўлинади, ҳар бир чорак оралиғида таътилларнинг аниқ бошланиш ва тугаш кунлари белгиланган.

Амалдаги тартибга кўра, таълим муассасаларида таътил кунлари қуйидагича белгиланган:

👉кузги таътил - 4 ноябрдан бошлаб 6 календарь кун;

👉қишқи таътил - 28 декабрдан бошлаб 14 календарь кун;

👉баҳорги таътил - 21 мартдан бошлаб 7 календарь кун;

👉ёзги таътил - охирги босқичли назорат синови ўтказилган кундан (босқичли назорат ўтказилмайдиган синфлар учун ўқув йили тугаган кундан кейинги кундан) бошлаб 1 сентябргача.

1-синф ўқувчилари учун эса февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил белгиланади.

Маълумот учун: Таътилнинг охирги куни байрам (ишланмайдиган) кунга тўғри келиб қолган тақдирда, дарс машғулотлари кейинги иш кунидан бошлаб давом эттирилади. Байрам (ишланмайдиган) кунларига тўғри келиб қолган дарс машғулотларининг мавзулари ўқув дастурларини ихчамлаштирган ҳолда кейинги дарс машғулотларида ўтказилади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
❗️Ўзбекистонда 35 та ОТМ контракт ва стипендия миқдорини ўзлари белгилайди.

Ушбу муассасалар 1 январдан қуйидагилар бўйича мустақил қарор қабул қилади:

👉 контракт қийматини, тўлаш муддатларини белгилаш ва узайтириш;
👉 маҳаллий ва хорижий профессор-ўқитувчи ва мутахассисларни шартнома асосида жалб қилиш;
👉 ўз ҳисобидан талабалар учун стипендия ва грантлар ажратиш;
👉 хориждан ўқув ва илмий адабиётлар, дарсликлар, ўқув қўлланмаларни тўғридан-тўғри харид қилиш;
👉 бўш турган бино ва иншоотларда пуллик хизматлар кўрсатиш тартибини белгилаш;
👉 автотранспорт воситаларининг йўл босиш йиллик лимити ва уларга хизмат кўрсатиш талабларини белгилаш.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Nemis tili _2_o'zbek sinflar uchun.pdf
18.9 MB
#Янги_авлод_дарсликлари

📘 2-синф Немис тили

Таълим ўзбек тилида олиб бориладиган мактаблар учун

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Nemis tili 2_rus sinflar uchun.pdf
18.8 MB
#Янги_авлод_дарсликлари

📘 2-синф Немис тили

Таълим рус тилида олиб бориладиган мактаблар учун

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
france_2_o'zbek sinflar uchuhn.pdf
11.3 MB
#Янги_авлод_дарсликлари

📘 2-синф Француз тили

Таълим ўзбек тилида олиб бориладиган мактаблар учун

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
france_2_rus sinflar uchun.pdf
20.4 MB
#Янги_авлод_дарсликлари

📘 2-синф Француз тили

Таълим рус тилида олиб бориладиган мактаблар учун

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Ingliz tili_1 sinf_metodika.pdf
3.4 MB
📗 1-синф Инглиз тили

Дарслиги учун яратилган ўқитувчилар учун методик қўлланма

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Мен ҳали ҳам ХТБларни буткул тугатиш керак деган фикрдаман

Позициям мустаҳкамланиб бормоқда. Олдин тепадан келган буйруққа кўра ов қилинарди. Озгинаси ўзларига қоларди. Печак, рачки қанд, 95 чой, 80 бензин учун. Ҳозир беш қўлини оғзига тиқадиган бўлиб кетишди. Бир балосигача тиқиб олишмоқда.

Навоий вилояти Кармана тумани ХТБ Халқ таълими вазирлигининг баёнотига зид равишда чет тили ўқитувчиларига тарқатилаётган 1 млн сўм маблағни нақд кўринишида бериб, бозор нархи 60 минг сўм бўлган китобни 483 минг сўмдан пулламоқчи бўлаётганмиш. Ҳаммангга уят! Халқ таълими вазирлигингга айниқса!

© @Zafarbek_Solijonov

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
#Хушхабар

Ўзбекистонлик ўқувчи бешкарра Жаҳон чемпиони норвегиялик Магнус Карлсен устидан ғалаба қозонди


17 ёшли Нодирбек Абдусатторов Варшавада бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида бешкарра жаҳон чемпиони норвегиялик Магнус Карлсен устидан ғалаба қозонди.

Нодирбек Абдусатторов Яшнобод туманидаги 152-мактабнинг 11-синфда таҳсил олади.

Ўқувчимизни муносиб ғалаба билан муборакбод этамиз.

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Директорнинг ўқитувчидан, унинг розилигисиз дарс соатларини олиб қўйишга ҳаққи йўқ

“Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида
”ги (рўйхат рақами № 3271) низомга кўра, сентябрь ойида ўқитувчиларга бириктирилган соатлардан кейин ўқитувчининг ёзма розилигисиз ундан олиб қўйилиши мумкин эмас.

📔 Бу Меҳнат кодекси 89 моддасига зид ҳаракат ҳисобланади. Ушбу нормага мувофиқ иш берувчи ходимнинг розилигисиз меҳнат шартларини ўзгартиришга фақат технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқарганлиги, башарти бундай ўзгаришлар ходимлар сони ёки ишлар хусусиятининг ўзгаришига олиб келиши олдиндан аниқ бўлган ҳоллардагина ҳақлидир.

☝️ Шундай экан директор фақат юқоридаги ҳолатлардагина ўқитувчига тариф асосида бириктирилган дарс соатларини олишга ҳақли бўлади.

☝️ Юқорида келтирилганлардан хулоса қиладиган бўлсак,
ўқитувчига бириктирилган дарс соатлари ҳозирга келиб, унинг ёзма розилигисиз олиб қўйилиши мумкин эмас. Бундай вазият юз берган ҳолда Давлат меҳнат ҳуқуқи инспекторига мурожаат қилишингиз мумкин.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
​​#2022_йил_1_январдан
Педагогларга аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги сертификат электрон шаклда берилади

Қонунчиликка кўра:

педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш бўйича вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар) ҳамда таълим муассасалари миқёсидаги аттестация комиссияларини тузиш ва йиғма жилд орқали ҳужжат топшириш амалиёти бекор қилинади;

педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш уларнинг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлигини баҳолаш ҳамда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан ўқув фани бўйича малака синовини ўтказиш орқали амалга оширилади;

педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифаси (лавозим) бериш бўйича ҳужжатларни қабул қилиш ДХМ ёки ЯИДХП ёхуд Таълим инспекцияси расмий веб-сайтидаги махсус портал орқали амалга оширилади;

педагог кадрларга қоғоз шаклидаги аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги сертификат бериш амалиёти бекор қилиниб, электрон шаклдаги сертификат бериш тартиби жорий этилади;

педагог кадрларга бунгача берилган сертификатлар ўз кучида қолади ва амал қилиш муддати тугагунга қадар сертификатда кўрсатилган малака тоифаси (лавозими) бўйича базавий тариф ставкалари асосида ҳақ тўлашда ҳисобга олинади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
⚡️ПЕДАГОГ ХОДИМЛАР ЯНГИ ЙИЛ АРАФАСИДА КЕТМА-КЕТ 5 КУН, ЎҚУВЧИЛАР ЭСА 14 КУН ДАМ ОЛАДИ

🔰 Президентнинг тегишли фармонига кўра, 2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди. Унга кўра:

🔺31 декабр – барча учун қўшимча дам олиш куни;

🔺1 январ – Янги йил муносабати билан дам олиш куни;

🔺2 январ – якшанба;

🔺3 январ – барча учун қўшимча дам олиш куни;

🔺4 январ олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни.

——————————————————

❗️Мактаб ўқувчилари учун эса қишки таътил 28 декабрдан бошланади

Мактаб ўқувчилари учун II чоракнинг сўнгги куни 27 декабрга тўғри келиб, 28 декабрь куни қишки таътилнинг илк куни саналади.

Таътил 14 календарь кун, яъни 2022 йил 10 январгача давом этади. III чорак 2022 йилнинг 11 январидан бошланади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Келаётган "Янги 2021 йил" билан

📊 Ўқитувчи | Халқ таълими ходимлари учун махсус каналида йил сарҳисоби:

❗️Телеграм аналитикаси ҳисобланган tgstat.com жамоаси @ustoz каналида йил қандай ўтгани ҳақидаги мактуб ёллади!

Ўзбек тилида юритиладиган таълим каналлари орасида 17 000 га яқин обуначилари билан 15-ўринни эгаллаган @ustoz саҳифасида йил давомида 774 та хабар эълон қилинган ва ушбу постлар умумий ҳисобда 6 млн марта кўрилган.

Шунингдек, йил давомида саҳифамиз постларидан 96 та бошқа каналлар иқтибос олган, 587 та эсловлар ва 169 та репостлар ҳам қилинган.

📈 1 та хабардаги ўртача кўришлар қамрови: 6 минг
👁 1 кунлик кўришлар қамрови: 26.9 минг
💭 Иқтибослаш индекси: 22
🗣 Жалб қилинганлик даражаси: 36.5%

Каналимизда эълон қилинган "УШБУ ВИДЕОНИ ОТА-ОНАЛАРГА КЎРСАТИНГ!" хабари йил давомида энг кўп 48 983 марта ўқилибди.

P. S. Каналдан узоқлашмай, бизни кузатишда давом этинг!

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Педагогик маҳорат ва психологик тайёргарлик натижалари бўйича (20 баллик) маълумотнома 31 декабрга қадар педагогларга берилган бўлиши керак

Савол
:

Педагогик маҳорат ва психологик тайёргарлик натижалари бўйича маълумотномани беришнинг охирги муддати қачон?

❗️Жавоб:

Низомнинг 12-бандида: Таълим ташкилотлари раҳбарлари:

📌 навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтиш муддати тугашидан олти ой олдин педагог кадрларни аттестациядан ўтиш лозимлиги тўғрисида ёзма равишда хабардор қилиши;

📌 педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тартиби билан таништириши ҳамда аттестациядан ўтиш учун ҳужжат топшириш бошлангунга қадар уларнинг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлигини баҳолашни ташкил этиши лозим.

☝️Педагог кадрларнинг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлигини баҳолаш натижалари бўйича маълумотнома, таълим ташкилоти раҳбарининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган ҳолда 31 декабрга қадар Таълим инспекциясига топшириш учун педагог кадрларга тақдим этилган бўлиши керак.

Мазкур маълумотномаларга ўзгартиришлар киритилишига йўл қўйилмайди.

P.S.
Демак, эртага бу маълумотнома 2022 йилнинг январь-июнь ойларида аттестацияда иштирок этувчи педагог кадрларнинг қўлида бўлиши керак.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
1 январдан қонунчиликда қандай ўзгаришлар кучга киради?

Педагог ходимларга малака тоифасини беришнинг янги тизими, нақд пулда уйга етказиб бериладиган пенсия, IELTS учун ойликка 20 фоиз устама ва бошқа ўзгаришлар.

Kun.uz сайти ўз анъанасига мувофиқ 2022 йил 1 январдан Ўзбекистон қонунчилигида кучга кирадиган айрим ўзгаришларни эслатиб ўтади.

Батафсил қуйида ўқишингиз мумкин.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кириб келаётган Янги йилингиз муборак бўлсин!

Барча юртдошларимизни кириб келаётган 2022 йил билан самимий муборакбод этамиз.

Янги йил улкан зафарлар ва ёрқин таассуротларга бой йил бўлсин. Барча учун энг муҳими бўлган соғлик ва саломатлик ҳеч қачон тарк этмасин. Хонадонларингизда тинчлик-хотиржамлик хукм сурсин.

Юртимиз равнақи йўлида олиб бораётган ишларингизда ҳамиша омад ёр булсин!

Кириб келаëтган 2022 йил юртимиз учун баракали ва қадами қутлуғ йил бўлсин!


Чексиз ҳурмат билан Халқ таълими вазирлиги жамоаси

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал