Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
154K subscribers
1.24K photos
715 videos
1.99K files
4.27K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @reklamaedu
Download Telegram
6-Sinf.docx
2.1 MB
6-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
7-Sinf.docx
1.8 MB
7-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
8-Sinf.docx
1.5 MB
8-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
9-Sinf.docx
1.3 MB
9-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
10-Sinf.docx
2.1 MB
10-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
11-Sinf.docx
1.7 MB
11-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Sinf rahbar daftari toliq hajimda ishonchli(1).pdf
1 MB
📂 Синф раҳбари ҳужжатлар тўплами
🗓 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
#Педагоглар_аттестацияси

Малака тоифасини олиш учун иш тажрибасини оммалаштириш талаб қилинмайди.

Ассалому алайкум! Мен 2020 йилда Жиззах Давлат педагогика институтини тамомлаб, шу йилдан бошлаб Фориш туманидаги мактабларнинг бирида бошланғич синфларда дарс бериб келаяпман. 2022 йил январь-июнь ойларида ўтказиладиган аттестацияларда ўз ҳохишимга кўра навбатдан ташқари иштирок этмоқчи эдим. Лекин, илмий бўлим мудирининг гапларига қараганда, "иш тажрибам оммалаштирилмаганлиги" сабабли иштирок эта олмас эканман! Шу тўғрими?

Низомга 5-илова билан тасдиқланган баҳолаш мезонларининг 2-бобида "Умумий ўрта таълим ташкилотлари педагог кадрларининг педагогик маҳоратини баҳолаш қуйидаги мезонлар асосида Баҳоланиши белгилаб қўйилган!
📍а) очиқ дарс ўтганлиги;
📍б) ўқувчиларнинг ўқув фанидан рейтинг кўрсаткичлари;
📍в) таълим бериш воситалари, шакллари ва ахборот-коммуникация технологияларидан дарс жараёнида фойдаланганлиги;
📍г) педагог кадрларнинг ўқув семинарлари ёки методик бирлашмаларда методик ишланмалар билан иштирок этганлиги;
📍д) педагог кадрларнинг профессионал танловларда иштирок этганлиги.

❗️Юқоридагилардан кўриниб турибдики, Малака тоифасини олиш учун ўқитувчининг иш тажрибаси оммалаштирилган бўлиши шарт эмас!

Янги тартибга кўра, кўрсаткичлардан бир-нечтасидан баҳоланмаса ҳам, ёки "ноль" балл билан баҳоланса ҳам ўқитувчилар малака синовлари натижаларига кўра исталган тоифага эга бўлишлари мумкин! (0+80=80 балл олий тоифа, 2+78=80 балл олий тоифа, 4+76=80 олий тоифа ва ҳоказо)

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
2021 йил сентябрь ойида ишга келган ўқитувчи 2022 йил январь-июнь ойларида ИККИНЧИ, 2022 йил август-декабрь ойларида БИРИНЧИ, 2023 йил январь-июнь ойларида ОЛИЙ малака тоифаларига эга бўлиши мумкин

Савол:


Men 2021-yilda institutni bitirdim. 4-kursligimda ham to‘liq ishladim va hozirgi kunda ham shu maktabda ishlayapman. Yangi qaror bo‘yicha men attestatsiyadan o‘tishim mumkinmi? Bizga kelgan grafikda mutaxassislar uchun navbatdan tashqari degan tushuncha yo‘q deb izoh berilibdi. Mutaxassislar navbatdan tashqari topshira olmaydimi? Shu haqida to‘liq ma‘lumot bersangiz iltimos!

❗️Жавоб:

Низомнинг 4-бандида: "......Илгари аттестациядан ўтмаган ишга янги қабул қилинган педагог кадрлар ёки олий таълим ташкилотларини битириб биринчи бор ишга кирган педагог кадрлар касбий фаолиятига уч йил тўлгандан сўнг навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказилиши"

Низомнинг 6-бандида: " ...педагогик фаолият бўйича уч йилдан кам бўлган иш стажига эга педагог кадрлар; навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмаслиги";

Низомнинг 7-бандида: "Навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмайдиган педагог кадрлар ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари аттестациядан ўтишлари мумкин"лиги белгилаб қўйилган.

📍Сиз мутахассис малака тоифаси билан уч йил давомида фаолият олиб боришингиз мумкин. Шу уч йил давомида сиз мажбурий аттестацияга жалб қилинмайсиз.

📍 Лекин, сиз ўз ихтиёрингизга кўра навбатдан ташқари (муддатидан илгари) аттестацияда иштирок этишингиз мумкин.

📍Атттестация натижалари бўйича:

👉 2022 йил январь-июнь ойларида ИККИНЧИ
👉 2022 йил август-декабрь ойларида БИРИНЧИ
👉 2023 йил январь-июнь ойларида ОЛИЙ

малака тоифаларига эга бўлишингиз мумкин.

P.S.
Сиз, 2022 йил январь-июнь ойларида ўтказиладиган аттестацияларда ўз ихтиёрингизга кўра қатнаша оласиз. Агар иштирок этсангиз, бу аттестация сиз учун навбатдан ташқари аттестация ҳисобланади ҳамда паст натижа қайд этган тақдирингизда ҳам сизга нисбатан салбий қарор қабул қилинмайди.

Низомнинг 21-банди: Педагог кадрларни навбатдан ташқари аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
⚡️ ЎҚУВЧИ ОНЛАЙН ШАКЛДА ЎҚИЙМАН ДЕБ МАКТАБГА КЕЛМАЯПТИ, У ШУНГА ҲАҚЛИМИ?

Савол
: Синфимдаги бир ўқувчим умуман мактабга келмай қўйди. Айтишларича, у ҳозир қаердадир ишлаётган экан. Ота-онаси билан боғлансам ҳозир хар ҳил касаллик кўпайиб кетган шунинг учун фарзандимиз энди онлайн ўқийди деб баҳона қиляпти. Ваҳоланки, мактабимизда ҳеч ким касалликка чалиниб карантинга олингани йўқ. Саволим шундан иборатки, онлайн шаклда айнан кимлар ўқиши мумкин? Шу масалага ойдинлик киритиб берсангиз.

Жавоб: Хабарингиз бўлса, Халқ таълими вазирлиги томонидан 2021-2022 ўқув йили олдидан ҳудудий халқ таълими бошқармалари, умумтаълим мактаблари директорлари, ўқитувчилари ва ота-оналар иштирокида онлайн мулоқот ўтказилган.

Ушбу очиқ мулоқотда Халқ таълими вазирлиги онлайн тарзда айнан кимлар ўқиши мумкинлигига ойдинлик киритган. Барчага маълумки, 2021-2022 ўқув йили бошида таълим жараёнларини ташкил этиш бўйича ота-оналарнинг фикрини ўрганиш мақсадида сўровнома ўтказилган.

Сўровномада 5,05 млн ота-оналар қатнашган. Сўровномада қатнашган ота-оналардан 94,6 фоизи анъанавий таълимни, атиги 5,4 фоизи масофавий яъни онлайн таълимни танлаган. Шу сабабли Халқ таълими вазирлиги жорий ўқув йилини онлайн эмас анъанавий тарзда давом этишини маълум қилиб, фақат баъзи тоифадаги ўқувчиларгина онлайн шаклда таълим олишлари мумкинлигини билдирган.

❗️Асосий саволга келадиган бўлсак, фақат қуйидаги ҳолатлар ўқувчини вақтинча таълим жараёнига масофадан жалб этилишига сабаб бўлиши мумкин:

👉Ўзи ёки оила аъзоларидан бири COVID бўлиб, вақтинча даволанишда бўлган ўқувчилар;

👉Ўқув йили давомида ўқитувчи ва ўқувчилар орасида COVID аниқланиб, вақтинчалик карантинга олинган синф ёки мактаблардаги ўқувчилар;

👉Вақтинча бошқа жойда ўқишни давом эттириш имконияти бўлмаган мактабларнинг ўқувчилари онлайн таълим олишлари мумкин.

Демак хулоса шуки, юқоридаги учта ҳолатдан ташқари ўқувчиларга онлайн таълим олишларига рухсат берилмайди. Ота-оналар фарзандини бошқа арзимас сабаблар билан мактабга юбормаса, уларни қонунчиликда белгиланган тартибда жаобгарликка тортиш учун ҳудудий ИИБга мурожаат қилиш лозим.

©️ dokument_Zamdirektor

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ УЧУН ҚИШКИ ТАЪТИЛ 28 ДЕКАБРДАН БОШЛАНАДИ

Мактаб ўқувчилари учун II чоракнинг сўнгги куни 27 декабрга тўғри келиб, 28 декабрь куни қишки таътилнинг илк куни саналади.

Таътил 14 календарь кун, яъни 2022 йил 10 январгача давом этади.

III чорак 2022 йилнинг 11 январидан бошланади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
2022 йилги педагогик кадрлар аттестатцияда рўйхатдан ўтиш қачон, қандай тартибда бўлади?

Низомга кўра, аттестациядан ўтиш учун педагог кадрлар ҳар йили 1 январдан 1 мартга қадар ва 1 августдан 1 октябрга қадар бевосита давлат хизматлари марказлари орқали, ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки таълим инспекциясининг расмий веб-сайтида рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қиладилар.

2022 йил январдан бошлаб педагоглар аттестацияси бир йилда икки марта ўтказилади.

Биринчи аттестацияда:


👉 Январь-февраль ойларида аризалар қабул қилинади;

👉 Март-май ойларида малака (тест) синовлари ўтказилади;

👉 Июнь ойида Сертификатлар тарқатилади.

Иккинчи аттестацияда:

👉 Август-сентябрь ойларида аризалар қабул қилинади;

👉 Октябрь-ноябрь ойларида малака (тест) синовлари ўтказилади;

👉 Декабрь ойида Сертификатлар тарқатилади.

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
#Мактаблар

⚡️ Долзарб саволларга жавоблар

Мактабда таълим сифатини оширишда аттестация ва давлат аккредитациясининг ўрни қандай?

Бугунги кунда ўқувчиларнинг сифатли билим олишлари учун мактабларда етарлича шарт-шароитлар яратиш муҳим аҳамиятга эга.

🔰 Мактаблар аттестацияси айни шу мақсадга йўналтирилган бўлиб, унда ўқувчиларнинг етарлича билим олишлари учун муассасада яратилган шароитларга баҳо берилади.

🗓 Аттестация жараёнида

👉 ўқувчиларнинг билим даражаси;

👉 ўқитувчиларнинг салоҳияти,

👉 сифатли таълим олиш учун яратилган шароитлар комплекс ўрганилиб, аниқланган камчиликларни бартараф қилиш чоралари кўрилади.

📊 Бу борада ота-оналарнинг фикрлари ва ўқувчиларнинг талабларини инобатга олган ҳолда мактабни ривожлантириш бўйича “Йўл харита”лари белгиланиб, амалга татбиқ этилади.

📌 Пировардида таълим муассасасидаги шароитлар йилдан-йилга яхшиланиб, таълим сифати ошишига эришилади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Мактаблар аттестацияси нима?

Мактаблар аттестацияси — мактабнинг фаолиятини баҳолаш ва ундаги таълим сифатини аниқлаш бўйича давлат назоратининг асосий шакли ҳисобланади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
​​⚡️ЯНГИ ЙИЛ ТАДБИРЛАРИ ФАҚАТ БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИ УЧУН ЎТКАЗИЛАДИ

Хабарингиз бўлса, Республика махсус комиссиянинг жорий йилнинг 30 ноябрдаги 90-сонли йиғилиш баёнида бу йил ҳам вазирлик, идоралар ва бошқа давлат ташкилотлари ҳамда хўжалик бирлашмаларида мамлакатда амал қилаётган карантин чекловлари шароитида аҳоли саломатлигини таъминлаш ҳамда давлат бюджети маблағларидан оқилона ва самарали фойдаланиш мақсадида янги йил байрамини нишонлаш бўйича турли хил корпоратив байрам ва кўнгилочар тадбирлар ташкил этиш тақиқланди.

❗️Шу муносабат билан Халқ таълими вазирлиги умумтаълим мактабларида янги йил байрамини нишонлаш билан боғлиқ қуйидаги ҳолатлар таъқиқланганлигини маълум қилди:

Юқори синф ўқувчилари иштирокида янги йил байрамини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни ўтказиш;

Байрам тадбирларини ўтказиш мақсадида ота-оналардан турли хил ноқонуний пул йиғимларини амалга ошириш;

Мактаб фойеси ва синф хоналарни сунъий арча ва электр чироқлари билан безаш.

Умумтаълим мактабларида янги йил байрамини нишонлаш билан боғлиқ қуйидаги ҳолатларга рухсат берилди:

Истисно тариқасида фақатгина бошланғич синф ўқувчиларига синф раҳбари ҳамда ота-оналар иштирокида карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда ўз синф хоналарида дарс жараёнларига ҳалақит бермаган ҳолда байрам тадбирларини ўтказишга;

Мактаб фойеси ва синф хоналарни фақатгина ўқувчилар қўл меҳнати билан ясалган турли безаклар билан безатишга;

Мактаб ҳовлисида янги йил арчасини безашга.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
#Баёнот

Умумтаълим мактабларида янги йил байрамини нишонлаш билан боғлиқ ҳеч қандай чекловлар йўқ

Мактабларда янги йил байрамини нишонлаш билан боғлиқ хабарномага қўшимча изоҳ

Халқ таълими вазирлиги томонидан умумтаълим мактабларига Янги йил байрамини режалаштириш ва ўтказиш билан боғлиқ чеклов юзасидан тегишли хати нотўғри талқин қилинганини маълум қиламиз.

Умумтаълим мактаблари ҳудудида янги йил байрамини нишонлаш билан боғлиқ ҳеч қандай чекловлар мавжуд эмаслигини билдирамиз.

Шу билан бирга мактабларда пул йиғимлари ҳамда ота-оналарнинг эътирозларини олдини олиш мақсадида ресторан, кафе ва бошқа умумий овқатланиш шаҳобчаларида мактаб ўқувчиларига Янги йил байрамини ўтказиш тавсия этилмайди.

Республика махсус комиссиясининг турли хил корпоратив байрам ва кўнгилочар тадбирларни ташкил этиш билан боғлиқ тақиқлар вазирлик, идора ва бошқа давлат ташкилотларига татбиқ этилганлигини маълум қиламиз.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
⚡️ Президент фармони билан 2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:

барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар): 3 январь - душанба, 22 март - сешанба, 23 март - чоршанба, 11 июль - душанба, 2 сентябрь - жума;

олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун: 4 январь - сешанба, 4 май - чоршанба, 5 май - пайшанба, 12 июль - сешанба, 3 сентябрь - шанба ва 31 декабрь - шанба.

Шунингдек, 2022 йилда беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қўйидаги тартибда кўчирилди:

8 январь - шанба кунидан 4 январь - сешанба кунига;
7 май - шанба кунидан 4 май - чоршанба кунига;
14 май - шанба кунидан 5 май - пайшанба кунига;
16 июль - шанба кунидан 12 июль - сешанба кунига.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
⚡️МАКТАБЛАРДА КАТТА ИНСПЕКТОР ЛАВОЗИМИ ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ

Вазирлар Маҳкамасининг “Таълим муассасаларида йўл ҳаракати қоидалари тарғиботини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Тегишли қонун лойиҳасига кўра, Мактабларда йўл ҳаракати қоидалари билан шуғулланувчи катта инспектор лавозими жорий қилинади. Катта инспектор лавозими амалдаги штат бирлиги доирасида жорий этилади.

Катта инспекторлар тарғибот олиб бориш, тадбирлар ташкиллаштириш, уларни ОАВда ёритиш, йўл ҳаракати қоидаларининг ўқитилишини мониторинг қилиб бориш билан шуғулланади.

Шунингдек:
👉 Халқ таълими ваўирлиги икки ой муддатда ҳар бир умум таълим мактаб 9–11 синф ўқувчилари орасидан йўл ҳаракати қоидаларини тарғиб қилувчи 1 нафар “Йўл ҳаракати қоидалари ёш тарғиботчиси”ни танлаб олиш чораларини кўрилиши;

👉 Ички ишлар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги билан биргаликда уч ой муддатда таълим муассасаларида кўнгилли ёшлар иштирокида йўл ҳаракати қоидаларини фаол тарғиб қилувчи “Йўл ҳаракати қоидалари ёш тарғиботчиси” клубини ташкил этсилиши белгилаб қўйилди.

Лойиҳа билан тўлиқ танишиш: https://regulation.gov.uz/uz/d/54482

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
❗️2022/2023 ўқув йилидан бошлаб умумтаълим мактабларига 45 номдаги Кембриж нашриётининг инглиз тили ва информатика дарсликлари жорий этилади

АОКАда Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари ҳамда Республика таълим маркази директори Шуҳрат Сатторов иштирокида бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида таълим мазмунидаги туб ислоҳотлар: замонавий дастур ва дарсликлар таҳлили юзасидан маълумот берилмоқда.

Халқ таълими вазирлиги томонидан маҳаллий олимлар ва УНИCЭФ халқаро экспертлари билан биргаликда Миллий ўқув дастурини яратиш ишлари якунига етказилди.

Миллий ўқув дастури лойиҳасини тайёрлашда 246 нафар миллий экспертлар, жумладан 119 нафар мактаб ўқитувчи, олий таълим тизимидан 105 нафар профессор-ўқитувчи, 22 нафар фан методисти, шунингдек УНИCЭФ ва УСАИД халқаро ташкилотлари орқали жалб қилинган 16 нафар халқаро эксперт иштирок этди.

Миллий ўқув дастурнинг компонентлари:

— Малака талаблари (ДТС);
— Фан концепциялари;
— Ўқув режа;
— Фан ўқув дастурлари;
— Ўқитиш методологияси;
— Баҳолаш тизимидан иборат.

Миллий ўқув дастурига асосланган дарсликларни тўлиқ ёзиб тугатиш 2025 йилнинг охирига қадар давом этади. Барча фанлар кесимида 1-11 синф дарсликлари тўлиқ тўпламда ягона гуруҳ томонидан яратилиши белгиланган.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
#Ўта_муҳим

Хорижий тил ўқитувчилари замонавий адабиётларни харид қилиш учун ажратилаётган 1 миллион сўм пул маблағи ажратилиш масаласига ҳудудий халқ таълими бошқармасининг биринчи раҳбари шахсан жавобгар ҳисобланади

Хорижий тиллар ўқитувчиларига замонавий адабиёт, дарслик ва ўқув қўлланмаларни сотиб олиши учун 1 млн. сўмдан маблағлар ўз вақтида ажратилишини таъминлаш, шунингдек, уларни харид қилишда асоссиз талаблар қўйилмаслиги юзасидан тегишли чораларни кўришингиз сўралади. Мазкур масалалар бўйича ҳудудий халқ таълими бошқармаларининг биринчи раҳбари шахсан жавобгар ҳисобланади.

Халқ таълими вазирлиги ҳудудлардаги чет тили фани ўқитувчилари томонидан марказлашган ҳолда замонавий адабиётларни харид қилиш бўйича коррупциоген ҳолатлар, муайян етказиб берувчи ёки нашриётнинг адабиётларини харид қилишга мажбурлаш бўйича ҳақли мурожаатлар келиб тушган ҳолларда қонунчиликда назарда тутилган жазо чоралари кўрилиши юзасидан огоҳлантиради.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
⚡️ПЕДАГОГ ХОДИМЛАР ЯНГИ ЙИЛ АРАФАСИДА КЕТМА-КЕТ 5 КУН, ЎҚУВЧИЛАР ЭСА 14 КУН ДАМ ОЛАДИ

🔰 Президентнинг тегишли фармонига кўра, 2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди. Унга кўра:

🔺31 декабр – барча учун қўшимча дам олиш куни;

🔺1 январ – Янги йил муносабати билан дам олиш куни;

🔺2 январ – якшанба;

🔺3 январ – барча учун қўшимча дам олиш куни;

🔺4 январ олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни.

——————————————————

❗️Мактаб ўқувчилари учун эса қишки таътил 28 декабрдан бошланади

Мактаб ўқувчилари учун II чоракнинг сўнгги куни 27 декабрга тўғри келиб, 28 декабрь куни қишки таътилнинг илк куни саналади.

Таътил 14 календарь кун, яъни 2022 йил 10 январгача давом этади. III чорак 2022 йилнинг 11 январидан бошланади.

©️Халқ таълими инфо

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал