Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
155K subscribers
1.25K photos
715 videos
1.99K files
4.27K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @reklamaedu
Download Telegram
Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
⚡️2022 йил январь-июнь ойларида ўтказиладиган аттестацияда иштирок этмоқчи бўлган педагоглар онлайн-мурожаат қиладиган (аттестацияда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш) электрон дастур синов (апробация)дан ўтказилмоқда. Рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш учун…
Савол: Аттестацияда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш дастурининг тўртинчи қадамида, «4.6-бандида «Тасдиқланган иловани юкланг» дейилган экан, шуни тушунмаяпман. У иловани қандай юклайман?

Жавоб: Мактаб директори томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган маълумотнома PDF форматида сканер қилинади ва дастурга юкланади. Рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юборишда илова қилиниши сўралган ҳужжатларнинг ҳажми 5 МБ дан ошмаслиги керак!

❗️Эслатиб ўтамиз, мазкур дастур синов тариқасида ишлатилмоқда. Синов жараёнида киритилган маълумотлар инобатга олинмайди ва асосий жараёнлар бошланишидан олдин базадан ўчириб ташланади

👉Дастурдан фойдаланиб кўриш: http://pedkadr.tdi.uz/pedagogue/sign

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
⚡️ ПЕДАГОГ ХОДИМЛАРНИНГ ОЙЛИК ИШ ҲАҚИДАН 925 МЛН СЎМГА ЯҚИН МАБЛАҒ НОҚОНУНИЙ ТАРЗДА УШЛАБ ҚОЛИНГАН

Фарғона вилоятидаги 366 мактабнинг 12 минг 653 нафар ўқитувчи ва ходимларининг ҳамда 519 та мактабгача таълим муассасаларининг 11 минг 365 нафар тарбиячи ва ходимларининг ойлик иш ҳақларидан турли мақсадлар учун 2020 йил ҳамда 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида жами 921 млн 619 минг сўм маблағ ноқонуний ушлаб қолинганлиги аниқланганди. Бу ҳақда Фарғона вилояти Адлия бошқармаси хабар берди.

Қонунчиликка кўра, ходимлар соғлиқни сақлаш муассасаларида бепул тиббий кўрикдан ўтиш лозим бўлиб, бунда ушбу ходимлар чиқимдор бўлмаслиги белгиланган бўлсада, 2021 йилнинг февраль ва июнь ойларида Бувайда тумани мактабгача таълим муассасаларида ишловчи 96 нафар ходимдан тиббий кўрик учун ойлик иш ҳақларидан 52 000 сўмдан жами 5 млн 900 минг сўм маблағ ноқонуний ушлаб қолинган.

Ўрганишлар натижасида қонун бузилишига йўл қўйган 167 нафар мансабдор шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.

❗️Эслатиб ўтамиз, Меҳнат кодексининг 164-моддасига кўра ходимнинг ёзма розилиги бўлмай туриб унинг иш ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин эмас. Шунингдек, мазкур моддада иш ҳақидан ходимнинг розилигисиз ҳам ушлаб қолиниши мумкин бўлган ҳолатлар санаб ўтилган бўлиб, улар орасида ҳашар, партияга аъзолик, суғурта, обуна каби тўловлар назарда тутилмаган.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасига асосан мансабдор шахс томонидан меҳнат қонунчилигини бузиш 1 350 000 сўмдан 2 700 000 сўмгача миқдорда жарима солинишига сабаб бўлади.

©️ Xalq ta‘limi Info

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
823-СОНЛИ ҚАРОР БИЛАН 831-СОНЛИ ҚАРОР ЎРТАСИДА ҚАНДАЙ ФАРҚ БОР? УСТАМАЛАР ҚАЙСИ ҚАРОР БЎЙИЧА ТЎЛАНАДИ?

Маълумки, 2019 йилга қадар ўқитувчилар Вазирлар Маҳкамасининг 275-сонли қарори бўйича қўшимча устама олиб келишар эди. Кейинчалик, яъни 2019 йил 30 сентябрда Вазирлар Маҳкамасининг 823-сонли қарори имзоланди ва мазкур қарор билан “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги янги Низом тасдиқланиб, ўқитувчиларга мазкур низом талаблари бўйича қўшимча тўловлар амалга оширилиши белгилаб қўйилди.

2020 йил 31 декабрда эса Вазирлар Маҳкамасининг 831-сонли қарори билан мазкур низомга ўзгартиришлар киритилди. Яъни, 823-сонли қарор билан тасдиқланган низомнинг айрим бандлари қайта таҳрирланди.

Киритилган ўзгаришларда ўқитувчи баҳоланаётган ўқув йилида оммавий ахборот воситалари, таълимга оид веб-сайтларда, илмий-методик журналлар ҳамда турли конференцияларга мақолалар ёзиш тартиби олиб ташланди, фан йўналишлари бўйича услубий бирлашма раҳбарлари 10 фоиз ҳар ойлик устама ҳақ олиши мумкин бўлди. Яна бошқа янгиликлар ҳам киритилди.

Шундан сўнг жуда кўп педагог ходимлар 831-сонли қарор бошқа 823-сонли қарор бошқа деган тушунчага бориб қолди. Аслида эса мутлақо ундай эмас. Яъни, 823-сонли қарор ҳозир ҳам ўз кучида бўлиб, педагог ходимларга белгиланиши мумкин бўлган қўшимча устамалар айнан 823-сонли қарор билан тасдиқланган низом асосида тўлаб берилади.

Тушунган бўлсангиз, “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги Низом таҳрирлаб қўйилди холос.

Хуллас, янада тушунарлироқ қилиб айтадиган бўлсак, педагог ходимларни директор жамғармасидан моддий рағбатлантириш учун фақатгина Вазирлар Маҳкамасининг 823-сонли қароридан фойдаланамиз. 831-сонли қарорни эса умуман ўйламасак ҳам бўлади. Негаки, Вазирлар Маҳкамасининг 831-сонли қарори ўқитувчиларни моддий рағбатлантириш тўғрисида эмас балки, 823-сонли қарорга ўзгартириш киритиш мақсадида имзоланган.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
Аттестацияда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш рўйхатдан ўтиладиган дастур синов (апробация)дан қилинаётгани ҳақида эълон берган эдик. Рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш учун тўртинчи қадам: Юқорида расмда келтирилган ойнача очилганда, қуйида сўралган талаблар…
Савол: Рўхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш дастурининг тўртинчи қадамида, «4.6-бандида "Тасдиқланган иловани юкланг» дейилган экан, шуни тушунмаяпман. У иловани қандай юклайман?

Жавоб: Директор томонидан имзо ва муҳр билан тасдиқланган маълумотнома Сизнинг қўлингизда бўлиши ҳамда ПДФ вариантда "қаердадир (компьютерда ишлаётган бўлсангиз "рабочий стол" дами, "мои документы" дами,"загрузки"дами ёки телефонда ишлаётган бўлсангиз "галерея"дами, "загрузки"дами.....) сақланган ("сохранить") бўлиши керак. Сақланган жойдан илова қилиб юклаб олишингиз мумкин!

☝️Муҳим эслатма: Рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юборишда илова қилиниши сўралган ҳужжатларнинг ҳажми 5 мб дан кўп бўлмаслиги ҳамда талаб қилинган форматда бўлиши керак!

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Ҳурматли ўқитувчилар, ота-оналар ва халқ таълими тизимига бефарқ бўлмаган жамоатчилик вакиллари!

Хабарингиз бор Халқ таълими вазири сифатида фаолият бошлаган илк кунларда халқ таълими тизимини ривожлантириш бўйича келгуси 5 йиллик Миллий дастур ишлаб чиқилаётгани муносабати билан сизлардан халқ таълими тизимини ривожлантириш юзасидан таклиф ва мулоҳазалар сўраган эдим.

Қувонарлиси, ўтган вақт мобайнида халқ таълими тизимига бефарқ бўлмаган фуқаролардан 7 мингдан ортиқ таклифлар келиб тушди. Таклифларнинг қарийб 25 фоизи ота-оналар, 70 фоизи тизим ходимлари ва 5 фоиздан ортиғи бошқа фуқаролардан келиб тушган. Вазирлик жамоаси билан биргаликда сизлардан келиб тушган ҳар бир таклиф ва мулоҳазаларни ўргандик ва таҳлил қилдик.

Таҳлиллардан маълум бўлдики, ота-оналарнинг аксарият қисми синфларда ўқувчилар сонини камайтириш, педагог ҳодимларнинг сифат даражаси, ўқитувчилар ва синф хоналарнинг етишмаслиги, шу билан бирга дарсликлар сифати ва дарсликларнинг етишмаслиги ҳақида таклиф билдирган. Тизимда фаолият олиб бораётган ходимлар эса асосан ўқитувчи мақомини ошириш, педагогларнинг дарс ставкаларини бошланғич синфларда 18 соатдан 16 соатга тушириш, дарс тақсимоти, ойлик иш ҳақи ва сертификациялаш тизими каби кўплаб таклифларини йўллаган.

Сиз томондан юборилган ҳар бир таклифнинг аҳамиятини инобатга олиб, уларнинг барчаси вазирлик жамоаси томонидан ўрганилиб, 2022-2026 йилларда мактаб таълими ривожлантириш Миллий дастури лойиҳасига киритилди ва яқин йилларда жорий қилинади.

Бугун давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан таълим-тарбия соҳасида янги давр бошланган. Уни янада юксалтириш фақат ва фақат ўзимизга, ҳамжиҳатлигимизга ва келажак авлодни салоҳиятли ва билимли бўлиб улғайиши учун қаттиқ меҳнат қилишимизга боғлиқ.

Ҳаётини ёш авлод тарбиясига бахш этадиган ўқитувчи ва мураббийлар меҳнати ҳар қандай юксак баҳоларга муносибдир ва биз бунга эришиш учун барча кучимизни сафарбар этамиз.
​​⚡️ЎҚИТУВЧИЛАРНИ МАЖБУРИЙ ОБУНАГА ЖАЛБ ҚИЛИШ УЧУН ДИРЕКТОРЛАРДАН КАФОЛАТ ХАТИ ОЛИНМОҚДА

Улуғбек Пўлатовнинг маълум қилишича, Жойларда ўқитувчиларни мажбурий обунага жалб қилиш ишлари авж палласига чиқибди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3907-сонли қарори билан педагог ходимларни босма нашрларга мажбуран обуна бўлишини ташкил этиш қатъиян тақиқланган бўлишига қарамасдан деярли барча таълим муассасаларида ўқитувчилар босма нашрларга мажбурий тарзда обуна қилинмоқда.

Мисол учун, Сирдарё вилояти ҳокимлигида 2021 йилнинг 16 ноябрида келаси 2022 йил учун газета ва журналларга обунани ташкил қилиш бўйича алоҳида йиғилиш ҳам ўтказилибди. Ушбу йиғилишда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш учун эса мактаб директорларидан кафолат хатлари олинибди. Бу ҳолатни қандай баҳолаш мумкин?

Ўқитувчиларни мажбурий обунага жалб қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг олиб бораётган сиёсатига қарши чиқиш эмасми? Бу ҳолатга Халқ таълими вазирлиги қандай баҳо беради? Мажбурий обунани тўлиқ бартараф этиш шу қадар қийинми?

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
#Мажбурий_обуна
❗️Олтиариқ тумани, 30-мактабда ҳам ходимлар мажбурий обунага мажбурий обуна қилинган

Ўқитувчилар ўзини танитмаслигини ҳам сўрамоқда. Сабабини ҳамма биладику, кимни ишдан кетгиси келади

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
#Мажбурий_обуна ❗️Олтиариқ тумани, 30-мактабда ҳам ходимлар мажбурий обунага мажбурий обуна қилинган Ўқитувчилар ўзини танитмаслигини ҳам сўрамоқда. Сабабини ҳамма биладику, кимни ишдан кетгиси келади 👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
#Мажбурий_обуна
Мажбурий обуна учун ходимларнинг ойлигидан розилигисиз ушлаб қолинмоқда

Фуқаро ёзаяпти: Ассалому алейкум биз Баркамол Авлод Болалар Мактабида ишлаймиз. Бизда хам Баркамол Авлод журнали учун бизни огохлантирмасдан хам 53000 дан босиб қолишди хеч қандай ариза хам ёзганимиз йўқ. Аниқлик киритиб бера оласизми? Биз бу журналга азо бўлишга мажбурмизми? Биздан сўрамасдан пул босиб қолишлари тўғрими?

Янги Ўзбекистонда янгича обуналар кўпаймоқда

Далил, исбот келтирмоқдамиз, чора кўрилса яхши бўларди

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
​​#Эслатма

ЎҚИТУВЧИ ВА ЎҚУВЧИЛАР "ЁШЛИК" ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ ЖАМҒАРМАСИГА ПУЛ ТЎЛАШГА МАЖБУР ЭМАС

Маълумки, айни вақтда таълим муассасаларида ўқитувчи ва ўқувчилардан «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамиятига аъзолик бадали учун тўловлар йиғилмоқда.

Аммо, ушбу тўловлар ихтиёрий равишда амалга оширилиши шарт. Агар сиз ушбу жамиятга аъзо бўлишни истамасангиз тўлов қилишингиз шарт эмас. Таълим муассасалари ҳам ўқитувчи ва ўқувчилардан ушбу жамият учун аъзолик бадалларини 100 фоиз йиғиб олишлари шарт эмас.

Маълумот учун, Ўзбекистон «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти ҳар ўқув йили учун йиғиладиган аъзолик бадали ўн ёшга тўлган ва ундан юқори ёшдаги умумтаълим мактаб ўқувчиларидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 2% ни (5 минг 400 сўм), ўқитувчилардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 4% (10 минг 800 сўм) миқдорда ихтиёрий равишда амалга оширади.

Йиғилган маблағларнинг 25% умумтаълим мактабига, 25% туман (шаҳар) бўлинмаларига, 25% Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар минтақавий бўлимларига, 25% Марказий кенгаш харажатларини қоплаш учун йўналтирилиши керак.

Эслатма: «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти Марказий Кенгаши жойларда аъзолик бадалларини ихтиёрий йиғилиши, коррупцияга йўл қўймаслик ҳамда аъзо ўқувчи ва педагог ходимларга тазйиқ ўтказмаслик бўйича масъулларга алоҳида кўрсатма хатини ҳам юборган.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
❗️Савол: Мен мактабда инглиз тилидан 26 соат дарс ўқитаман. 20 соат асосий қолганини вакансияга қўямиз, у бўш иш ўрни ҳиобланади деб айтишди. Мен 30 соатгача дарс олишга ҳаққим борми? Нима учун 6 соат бўш ўрин ҳисобланади? Шуни тушунтириб беринг.

Жавоб: 2021 йил май ойига қадар мактаб раҳбариятинининг ушбу қарори тўғри деб ҳисоблаймиз. Лекин Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27-апрелдаги 243-сонли қарорига мувофиқ мактаб маъмурияти ўқитувчининг 1-4-синфларда 18 соатдан ортиқ, лекин 27 соатгача, 5-11-синфларда 20 соатдан ортиқ, лекин 30 соатгача бўлган дарслар бўш иш ўрни деб белгиланмаслиги кўрсатилган. Лекин бу ўқитувчи 1,5 ставкага дарс олиши шарт дегани эмас. Айнан кўчирма: : Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарорига 3-ИЛОВА 20. Ўқитувчиларнинг тарификация рўйхати асосида ўқитувчиларга бир ярим ставка миқдоригача белгиланган дарс соатларининг бир ставкадан ортиқ бўлган қисми бўш иш ўринлари сифатида қайд этилмайди.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
1-Sinf.docx
2.3 MB
1-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
2-Sinf.docx
3 MB
2-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
3-Sinf.docx
1.6 MB
3-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
4-Sinf.docx
2.4 MB
4-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
5-Sinf.docx
1.5 MB
5-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
6-Sinf.docx
2.1 MB
6-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
7-Sinf.docx
1.8 MB
7-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
8-Sinf.docx
1.5 MB
8-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
9-Sinf.docx
1.3 MB
9-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
10-Sinf.docx
2.1 MB
10-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
11-Sinf.docx
1.7 MB
11-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал