Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
155K subscribers
1.25K photos
715 videos
1.99K files
4.27K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @reklamaedu
Download Telegram
Шавкат Мирзиёев конституциявий ислоҳотлар учун 9 та заруратни санади

Президентнинг байрам табригида конституциявий ислоҳотларнинг объектив зарурат сифатида қуйидагилар санаб ўтилди:

1️⃣ илгари амал қилиб келган “давлат – жамият – инсон” тамойилини “инсон – жамият – давлат” деб ўзгартириш;

2️⃣ иқтисодий ислоҳотлар жараёнида инсон манфаатларини таъминлаш бош мезон бўлиши керак. Бу – халқпарвар давлат барпо этишнинг энг муҳим шартидир;

3️⃣ “Жамият – ислоҳотлар ташаббускори” деган эзгу ғоя доирасида Асосий қонунимизда фуқаролик жамияти институтларининг ўрни ва мақомини конституциявий жиҳатдан мустаҳкамлаш ҳам давр талабидир;

4️⃣ Бош қомусимизда оила институтини ривожлантириш, эзгу инсоний қадриятларимизни келгуси авлодларга безавол етказиш, миллатлараро тотувликни янада мустаҳкамлаш бўйича конституциявий асосларни белгилаб қўйишимиз зарур;

5️⃣ Конституциямизда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини тўла таъминлаш мақсадида ёшлар соҳасидаги давлат сиёсати, ўғил-қизларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масаласи, уларнинг ҳуқуқ ва бурчлари конституциявий даражада ўз аксини топиши керак;

6️⃣ “Янги Ўзбекистон – ижтимоий давлат” деган тамойилни конституциявий қоида сифатида муҳрлашнинг вақти-соати етди;

7️⃣ инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича амалдаги тизимнинг самарасини ошириш мақсадида Конституциямизда болалар меҳнатига йўл қўймаслик, ногиронлар, кекса авлод вакилларининг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш масалалари ҳам ўз аксини топиши зарур;

8️⃣ ҳозирги вақтда кўплаб ривожланган давлатлар ўз конституциясига экологияга оид махсус боблар киритмоқда. Ўзбекистон Конституциясида ҳам ушбу долзарб масала устувор ўрин эгаллаши лозим;

9️⃣ Учинчи Ренессанснинг тўрт узвий ҳалқаси бўлмиш боғча, мактаб, олий таълим ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш масалаларини конституциявий даражада мустаҳкамлаб қўйиш ҳам мақсадга мувофиқдир.

«Олий Мажлис палаталари, ҳурматли депутат ва сенаторларимиз, муҳтарам нуронийлар, хотин-қизлар, ёшлар жамоатчилиги, ҳуқуқшунос ва сиёсатшунос олимларимиз, илм-фан намояндалари, ижодкор зиёлиларимиз, бутун халқимиз бу масалада ўзининг аниқ фикр ва қарашларини билдирадилар, деб ишонаман», - дейилади табрикда.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 29 йиллиги билан барча ватандошларимизни муборакбод этамиз!

Ватанимиз тинч, халқимиз бой бўлсин, қонунларимиз доим амалда, халқ учун хизмат қилишда давом этсин.

🇺🇿 Поздравляем всех наших соотечественников с 29-летием Конституции Республики Узбекистан!

Пусть наша Родина будет мирной, наш народ богатым, пусть наши законы продолжают служить народу!

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
ЎҚИТУВЧИЛАРНИНГ ПЕДАГОГИК ИШ ЮКЛАМАСИ ҚАНДАЙ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИЛАДИ?

🔹Умумий ўрта таълим муассасаси педагог ходимининг йиллик иш юкламаси қуйидагича ҳисоблаб чиқилади:

1-4-синфлар учун белгиланган бир ставка миқдоридаги иш юкламаси ҳафталик ҳажмини 1 коеффициентга кўпайтириш орқали ҳисобланади.
Яъни:

18*1=18+18=36*4,3(ҳафта)=154,8*43 (ҳафта)=1548 соат;

5-11-синфлар учун белгиланган бир ставка миқдоридаги иш юкламаси ҳафталик ҳажмини 0,8 коеффициентга кўпайтириш орқали ҳисобланади.
Яъни:

20*0,8=16+20=36*4,3(ҳафта)=154,8*43 (ҳафта)=1548 соат.

🔹Умумий ўрта таълим муассасаси педагог ходимининг йиллик иш юкламаси (бир ставка ҳисобида) бир ҳафтада 36 соат, бир ойда 154,8 соат, бир йилда 1548 соат миқдорида қуйидаги қисмлардан иборат ҳолда амалга оширилади:

👉ўқув-тарбия жараёни;

👉ўқув-тарбия жараёнининг методик таъминоти ва ташкилий-педагогик жараён.

🔹Ўқув-тарбия жараёни учун ажратиладиган соатлар миқдори қуйидагича аниқланади:

1-4-синфлар учун белгиланган бир ставка миқдоридаги иш юкламаси ҳафталик ҳажмини бир йил мобайнида дарс машғулотлари олиб бориладиган ҳафталар сонига кўпайтириш орқали, яъни 18*34=612 соат;

5-11-синфлар учун белгиланган бир ставка миқдоридаги иш юкламаси ҳафталик ҳажмини бир йил мобайнида дарс машғулотлари олиб бориладиган ҳафталар сонига кўпайтириш орқали, яъни 20*34=680 соат.

🔹Ўқув-тарбия жараёнининг методик таъминоти ва ташкилий-педагогик жараён учун ажратиладиган соатлар миқдори қуйидагича аниқланади:

1-4-синфлар учун белгиланган бир ставка миқдоридаги иш юкламаси йиллик ҳажмидан ўқув-тарбия жараёни учун ажратиладиган соатларни айириш орқали, яъни 1548-612=936 соат;

5-11-синфлар учун белгиланган бир ставка миқдоридаги иш юкламаси йиллик ҳажмидан ўқув-тарбия жараёни учун ажратиладиган соатларни айириш орқали, яъни 1548-680=868 соат.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
❗️БИЛИБ ҚЎЙГАН ЯХШИ

Педагог ходимларнинг фаолиятини баҳолаш мезонлари асосида тўплаган умумий баллари бўйича уларга қуйидаги миқдорларда устама ҳақ белгиланади:

65 — 70 балл тўпласа — 10 фоиз;
71 — 75-балл тўпласа — 15 фоиз;
76 — 80 балл тўпласа — 20 фоиз;
81 — 85 балл тўпласа — 25 фоиз;
86 — 90 балл тўпласа — 30 фоиз;
91 — 95 балл тўпласа — 35 фоиз;
96 — 100 балл тўпласа — 40 фоиз.

Умумтаълим муассасалари педагог ходимларининг базавий тариф ставкаларига Жамғарма ҳисобидан ҳар ойлик устамалар янги ўқув йили учун ўтган ўқув йили якунлари бўйича белгиланади.

Асос:
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарори билан тасдиқланган Низом

©️ЮРИСТ МАСЛАҲАТИ

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Видеодаги ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда

Халқ таълими вазирлиги куни кеча Бўка туманидаги 2-сонли умумтаълим мактабида юз берган ўқувчилардан бирининг онаси томонидан синфдаги бошқа ўқувчиларга бақираётгани акс этган қуйидаги видеодаги ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилаётганини маълум қилади.

Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади.

Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамова

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
⚡️БОЛАСИНИ МАКТАБГА ЖЎНАТМАЙДИГАН ОТА-ОНАГА ЖАВОБГАРЛИК БОРМИ?

Таълим тўғрисидаги қонуннинг 9-моддасига биноан умумий ўрта таълим умумий ўрта таълим ташкилотларида узлюксиз тарзда, мажбурий бўлган ўн бир йил давомида амалга оширилади.

Ушбу қонуннинг 51-моддасига кўра вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-онаси ва бошқа қонуний вакиллари боланинг ўқиши, тарбияланиши, жисмоний, маънавий ва интеллектуал ривожланиши учун масъулдир.

☝️Юқоридаги икки модда ўқувчингизни 11 йиллик мажбурий таълим олиши кераклигини ва буни ота-она таъминлаши кераклигидан далолат беради.

🔰 Шунингдек, вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-онаси ва бошқа қонуний вакиллари:

👉 болаларининг умумий ўрта, ўрта махсус таълим ёки бошланғич профессионал таълим олишини таъминлаши;

👉 болаларининг ўқув машғулотларига қатнашишини таъминлаш ва ўзлаштириши устидан назоратни амалга ошириш;

👉 ўз болаларининг интеллектуал, маънавий ва жисмоний ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиши;

👉 таълим ташкилотининг таълим-тарбия жараёнини тартибга солувчи ички тартиб-қоидаларига риоя этиши;

👉 таълим-тарбия жараёни иштирокчиларининг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиши шарт.

❗️Ушбу қоидаларнинг мазмунига кўра ўқувчингизнинг онаси уни мактабга таълим олиш юбориши ва ўқувчингизнинг сифатли таълим олишини таъминлашга мажбур.

‼️ Агар она бу мажбуриятларни бажармаса, унда онанинг ҳаракатларига нисбатан маъмурий жавобгарлик белгиланган. Яъни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 47-моддасига мувофиқ ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Мактабларда синф раҳбарлик учун қанча маош тўланади?

Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисидаги низомнинг 4-бандига асосан
умумтаълим муассасалари ўқитувчиларига қўшимча ҳақ тўловлари меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан фоиз ҳисобида амалга оширилади.

Демак, 1-сентябрдан синфдаги ўқувчилар сонига кўра синф раҳбарлиги учун тўловлар қуйидаги миқдорларда амалга оширилади:

👉 15 нафар ўқувчигача — БҲМнинг 26.4 фоизи, яъни 217 008 сўм миқдорида тўланади;

👉 16 нафардан 20 нафар ўқувчигача — БҲМнинг 31.6 фоизи, яъни 259 752 сўм миқдорида тўланади;

👉 21 нафардан 25 нафар ўқувчигача — БҲМнинг 36.9 фоизи, яъни 303 318 сўм миқдорида тўланади;

👉 26 нафардан 30 нафар ўқувчигача — БҲМнинг 42.1 фоизи, яъни 346 062 сўм миқдорида тўланади.

👉 31 нафар ва ундан кўп ўқувчи бўлганда — БҲМнинг 52.8 фоизи, яъни 434 016 сўм миқдорда тўланади.

Асос: Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисидаги низомнинг 4-банди.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Sinf_rahbar_daftari_2021_2022_o`quv_yili_yangi_to`liq.docx
1.1 MB
Синф раҳбари ҳужжатлар тўплами
🗓 2021-2022-ўқув йили учун

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
10 декабр – Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси қабул қилинган кун!

Ўзбекистон Республикаси мадҳияси 1992 йил 10 декабр куни қабул қилинган. Мадҳия Мутал Бурхонов мусиқаси, Абдулла Орипов шеъри асосида яратилган.

Юқоридаги видеолавҳада Мутал Бурҳонов ва Абдулла Орипов мадҳия яратилиш жараёнида.

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Савол: Аттестасия тўғрисидаги 572 сонли қарорда узлуксиз 15 йил пед стажга эга олий тоифали ўқитувчининг тоифаси бир умрга сақланади, яъни аттестасияга жалб этилмайди дейилган. Бунда декрет таътили ҳам стажга қўшиладими ёки айрилиб ташланадими?

❗️Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг Давлат Пенсия таъминоти тўғрисидаги Қонунинг 37-моддаси

🔰37-модда. Иш стажига қўшиб ҳисобланадиган меҳнат фаолияти турлари:
ж) бола 3 ёшга тўлгунча болани парваришлаш таътилларида бўлиш вақти, лекин ҳаммасини жамлаганда кўпи билан 3 йил.

❗️Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги «Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартибини янада такомиллаштиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги 252-сон Қарори билан тасдиқланган «Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида НИЗОМ»нинг

📃 35-банди: Пенсия олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига қуйидагилар қўшиб ҳисобланади:
ж) бола 3 ёшга тўлгунга қадар, болани парваришлаш таътилларида бўлиш вақти, бироқ жами кўпи билан 3 йил.

❗️Мисол учун: Агар 30 йиллик меҳнат стажига эга бўлган ишлаётган аёл иш стажининг 8 йили мобайнида жами 3 болани парваришлаш таътилларида бўлган бўлса, у ҳолда пенсия тайинлаш учун иш стажини ҳисоблашда унга жами 25 йил иш стажи ҳисобланади (30 йил — 8 йил + 3 йил = 25 йил).

☝️ Декрет таътили давомийлиги уч йилгача бўлса, тўлиқ ундан кўп вақт бўлса 3 йил қўшиб ҳисобланар экан!

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Халқ таълими вазирлиги жамоаси иш кунини давлатимиз мадҳиясини ижро этиш билан бошлади (+ВИДЕО)

“Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида”ги Қонун қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан Халқ таълими вазирлиги жамоаси иш кунини давлатимиз мадҳиясини ижро этиш билан бошлади.

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги жамоа давлат суверенитетининг рамзи бўлган мадҳиямизни юксак эҳтиром билан куйлади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўқитувчилари ўқувчиларидан кўп мактаб

Навоий вилоятининг Учқудуқ туманидаги 14-умумтаълим мактаби республикадаги энг кичик мактаблардан бири. Туман марказидан 200 км олисдаги овулда жойлашган мазкур мактабда 5 нафар ўқувчига 6 нафар ўқитувчи дарс беради.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
⚡️2022 йил январь-июнь ойларида ўтказиладиган аттестацияда иштирок этмоқчи бўлган педагоглар онлайн-мурожаат қиладиган (аттестацияда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш) электрон дастур синов (апробация)дан ўтказилмоқда. Рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш учун…
Савол: Аттестацияда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш дастурининг тўртинчи қадамида, «4.6-бандида «Тасдиқланган иловани юкланг» дейилган экан, шуни тушунмаяпман. У иловани қандай юклайман?

Жавоб: Мактаб директори томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган маълумотнома PDF форматида сканер қилинади ва дастурга юкланади. Рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юборишда илова қилиниши сўралган ҳужжатларнинг ҳажми 5 МБ дан ошмаслиги керак!

❗️Эслатиб ўтамиз, мазкур дастур синов тариқасида ишлатилмоқда. Синов жараёнида киритилган маълумотлар инобатга олинмайди ва асосий жараёнлар бошланишидан олдин базадан ўчириб ташланади

👉Дастурдан фойдаланиб кўриш: http://pedkadr.tdi.uz/pedagogue/sign

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
⚡️ ПЕДАГОГ ХОДИМЛАРНИНГ ОЙЛИК ИШ ҲАҚИДАН 925 МЛН СЎМГА ЯҚИН МАБЛАҒ НОҚОНУНИЙ ТАРЗДА УШЛАБ ҚОЛИНГАН

Фарғона вилоятидаги 366 мактабнинг 12 минг 653 нафар ўқитувчи ва ходимларининг ҳамда 519 та мактабгача таълим муассасаларининг 11 минг 365 нафар тарбиячи ва ходимларининг ойлик иш ҳақларидан турли мақсадлар учун 2020 йил ҳамда 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида жами 921 млн 619 минг сўм маблағ ноқонуний ушлаб қолинганлиги аниқланганди. Бу ҳақда Фарғона вилояти Адлия бошқармаси хабар берди.

Қонунчиликка кўра, ходимлар соғлиқни сақлаш муассасаларида бепул тиббий кўрикдан ўтиш лозим бўлиб, бунда ушбу ходимлар чиқимдор бўлмаслиги белгиланган бўлсада, 2021 йилнинг февраль ва июнь ойларида Бувайда тумани мактабгача таълим муассасаларида ишловчи 96 нафар ходимдан тиббий кўрик учун ойлик иш ҳақларидан 52 000 сўмдан жами 5 млн 900 минг сўм маблағ ноқонуний ушлаб қолинган.

Ўрганишлар натижасида қонун бузилишига йўл қўйган 167 нафар мансабдор шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.

❗️Эслатиб ўтамиз, Меҳнат кодексининг 164-моддасига кўра ходимнинг ёзма розилиги бўлмай туриб унинг иш ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин эмас. Шунингдек, мазкур моддада иш ҳақидан ходимнинг розилигисиз ҳам ушлаб қолиниши мумкин бўлган ҳолатлар санаб ўтилган бўлиб, улар орасида ҳашар, партияга аъзолик, суғурта, обуна каби тўловлар назарда тутилмаган.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасига асосан мансабдор шахс томонидан меҳнат қонунчилигини бузиш 1 350 000 сўмдан 2 700 000 сўмгача миқдорда жарима солинишига сабаб бўлади.

©️ Xalq ta‘limi Info

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
823-СОНЛИ ҚАРОР БИЛАН 831-СОНЛИ ҚАРОР ЎРТАСИДА ҚАНДАЙ ФАРҚ БОР? УСТАМАЛАР ҚАЙСИ ҚАРОР БЎЙИЧА ТЎЛАНАДИ?

Маълумки, 2019 йилга қадар ўқитувчилар Вазирлар Маҳкамасининг 275-сонли қарори бўйича қўшимча устама олиб келишар эди. Кейинчалик, яъни 2019 йил 30 сентябрда Вазирлар Маҳкамасининг 823-сонли қарори имзоланди ва мазкур қарор билан “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги янги Низом тасдиқланиб, ўқитувчиларга мазкур низом талаблари бўйича қўшимча тўловлар амалга оширилиши белгилаб қўйилди.

2020 йил 31 декабрда эса Вазирлар Маҳкамасининг 831-сонли қарори билан мазкур низомга ўзгартиришлар киритилди. Яъни, 823-сонли қарор билан тасдиқланган низомнинг айрим бандлари қайта таҳрирланди.

Киритилган ўзгаришларда ўқитувчи баҳоланаётган ўқув йилида оммавий ахборот воситалари, таълимга оид веб-сайтларда, илмий-методик журналлар ҳамда турли конференцияларга мақолалар ёзиш тартиби олиб ташланди, фан йўналишлари бўйича услубий бирлашма раҳбарлари 10 фоиз ҳар ойлик устама ҳақ олиши мумкин бўлди. Яна бошқа янгиликлар ҳам киритилди.

Шундан сўнг жуда кўп педагог ходимлар 831-сонли қарор бошқа 823-сонли қарор бошқа деган тушунчага бориб қолди. Аслида эса мутлақо ундай эмас. Яъни, 823-сонли қарор ҳозир ҳам ўз кучида бўлиб, педагог ходимларга белгиланиши мумкин бўлган қўшимча устамалар айнан 823-сонли қарор билан тасдиқланган низом асосида тўлаб берилади.

Тушунган бўлсангиз, “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги Низом таҳрирлаб қўйилди холос.

Хуллас, янада тушунарлироқ қилиб айтадиган бўлсак, педагог ходимларни директор жамғармасидан моддий рағбатлантириш учун фақатгина Вазирлар Маҳкамасининг 823-сонли қароридан фойдаланамиз. 831-сонли қарорни эса умуман ўйламасак ҳам бўлади. Негаки, Вазирлар Маҳкамасининг 831-сонли қарори ўқитувчиларни моддий рағбатлантириш тўғрисида эмас балки, 823-сонли қарорга ўзгартириш киритиш мақсадида имзоланган.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
Аттестацияда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш рўйхатдан ўтиладиган дастур синов (апробация)дан қилинаётгани ҳақида эълон берган эдик. Рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш учун тўртинчи қадам: Юқорида расмда келтирилган ойнача очилганда, қуйида сўралган талаблар…
Савол: Рўхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш дастурининг тўртинчи қадамида, «4.6-бандида "Тасдиқланган иловани юкланг» дейилган экан, шуни тушунмаяпман. У иловани қандай юклайман?

Жавоб: Директор томонидан имзо ва муҳр билан тасдиқланган маълумотнома Сизнинг қўлингизда бўлиши ҳамда ПДФ вариантда "қаердадир (компьютерда ишлаётган бўлсангиз "рабочий стол" дами, "мои документы" дами,"загрузки"дами ёки телефонда ишлаётган бўлсангиз "галерея"дами, "загрузки"дами.....) сақланган ("сохранить") бўлиши керак. Сақланган жойдан илова қилиб юклаб олишингиз мумкин!

☝️Муҳим эслатма: Рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юборишда илова қилиниши сўралган ҳужжатларнинг ҳажми 5 мб дан кўп бўлмаслиги ҳамда талаб қилинган форматда бўлиши керак!

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Ҳурматли ўқитувчилар, ота-оналар ва халқ таълими тизимига бефарқ бўлмаган жамоатчилик вакиллари!

Хабарингиз бор Халқ таълими вазири сифатида фаолият бошлаган илк кунларда халқ таълими тизимини ривожлантириш бўйича келгуси 5 йиллик Миллий дастур ишлаб чиқилаётгани муносабати билан сизлардан халқ таълими тизимини ривожлантириш юзасидан таклиф ва мулоҳазалар сўраган эдим.

Қувонарлиси, ўтган вақт мобайнида халқ таълими тизимига бефарқ бўлмаган фуқаролардан 7 мингдан ортиқ таклифлар келиб тушди. Таклифларнинг қарийб 25 фоизи ота-оналар, 70 фоизи тизим ходимлари ва 5 фоиздан ортиғи бошқа фуқаролардан келиб тушган. Вазирлик жамоаси билан биргаликда сизлардан келиб тушган ҳар бир таклиф ва мулоҳазаларни ўргандик ва таҳлил қилдик.

Таҳлиллардан маълум бўлдики, ота-оналарнинг аксарият қисми синфларда ўқувчилар сонини камайтириш, педагог ҳодимларнинг сифат даражаси, ўқитувчилар ва синф хоналарнинг етишмаслиги, шу билан бирга дарсликлар сифати ва дарсликларнинг етишмаслиги ҳақида таклиф билдирган. Тизимда фаолият олиб бораётган ходимлар эса асосан ўқитувчи мақомини ошириш, педагогларнинг дарс ставкаларини бошланғич синфларда 18 соатдан 16 соатга тушириш, дарс тақсимоти, ойлик иш ҳақи ва сертификациялаш тизими каби кўплаб таклифларини йўллаган.

Сиз томондан юборилган ҳар бир таклифнинг аҳамиятини инобатга олиб, уларнинг барчаси вазирлик жамоаси томонидан ўрганилиб, 2022-2026 йилларда мактаб таълими ривожлантириш Миллий дастури лойиҳасига киритилди ва яқин йилларда жорий қилинади.

Бугун давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан таълим-тарбия соҳасида янги давр бошланган. Уни янада юксалтириш фақат ва фақат ўзимизга, ҳамжиҳатлигимизга ва келажак авлодни салоҳиятли ва билимли бўлиб улғайиши учун қаттиқ меҳнат қилишимизга боғлиқ.

Ҳаётини ёш авлод тарбиясига бахш этадиган ўқитувчи ва мураббийлар меҳнати ҳар қандай юксак баҳоларга муносибдир ва биз бунга эришиш учун барча кучимизни сафарбар этамиз.
​​⚡️ЎҚИТУВЧИЛАРНИ МАЖБУРИЙ ОБУНАГА ЖАЛБ ҚИЛИШ УЧУН ДИРЕКТОРЛАРДАН КАФОЛАТ ХАТИ ОЛИНМОҚДА

Улуғбек Пўлатовнинг маълум қилишича, Жойларда ўқитувчиларни мажбурий обунага жалб қилиш ишлари авж палласига чиқибди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3907-сонли қарори билан педагог ходимларни босма нашрларга мажбуран обуна бўлишини ташкил этиш қатъиян тақиқланган бўлишига қарамасдан деярли барча таълим муассасаларида ўқитувчилар босма нашрларга мажбурий тарзда обуна қилинмоқда.

Мисол учун, Сирдарё вилояти ҳокимлигида 2021 йилнинг 16 ноябрида келаси 2022 йил учун газета ва журналларга обунани ташкил қилиш бўйича алоҳида йиғилиш ҳам ўтказилибди. Ушбу йиғилишда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш учун эса мактаб директорларидан кафолат хатлари олинибди. Бу ҳолатни қандай баҳолаш мумкин?

Ўқитувчиларни мажбурий обунага жалб қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг олиб бораётган сиёсатига қарши чиқиш эмасми? Бу ҳолатга Халқ таълими вазирлиги қандай баҳо беради? Мажбурий обунани тўлиқ бартараф этиш шу қадар қийинми?

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
#Мажбурий_обуна
❗️Олтиариқ тумани, 30-мактабда ҳам ходимлар мажбурий обунага мажбурий обуна қилинган

Ўқитувчилар ўзини танитмаслигини ҳам сўрамоқда. Сабабини ҳамма биладику, кимни ишдан кетгиси келади

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
#Мажбурий_обуна ❗️Олтиариқ тумани, 30-мактабда ҳам ходимлар мажбурий обунага мажбурий обуна қилинган Ўқитувчилар ўзини танитмаслигини ҳам сўрамоқда. Сабабини ҳамма биладику, кимни ишдан кетгиси келади 👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
#Мажбурий_обуна
Мажбурий обуна учун ходимларнинг ойлигидан розилигисиз ушлаб қолинмоқда

Фуқаро ёзаяпти: Ассалому алейкум биз Баркамол Авлод Болалар Мактабида ишлаймиз. Бизда хам Баркамол Авлод журнали учун бизни огохлантирмасдан хам 53000 дан босиб қолишди хеч қандай ариза хам ёзганимиз йўқ. Аниқлик киритиб бера оласизми? Биз бу журналга азо бўлишга мажбурмизми? Биздан сўрамасдан пул босиб қолишлари тўғрими?

Янги Ўзбекистонда янгича обуналар кўпаймоқда

Далил, исбот келтирмоқдамиз, чора кўрилса яхши бўларди

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
​​#Эслатма

ЎҚИТУВЧИ ВА ЎҚУВЧИЛАР "ЁШЛИК" ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ ЖАМҒАРМАСИГА ПУЛ ТЎЛАШГА МАЖБУР ЭМАС

Маълумки, айни вақтда таълим муассасаларида ўқитувчи ва ўқувчилардан «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамиятига аъзолик бадали учун тўловлар йиғилмоқда.

Аммо, ушбу тўловлар ихтиёрий равишда амалга оширилиши шарт. Агар сиз ушбу жамиятга аъзо бўлишни истамасангиз тўлов қилишингиз шарт эмас. Таълим муассасалари ҳам ўқитувчи ва ўқувчилардан ушбу жамият учун аъзолик бадалларини 100 фоиз йиғиб олишлари шарт эмас.

Маълумот учун, Ўзбекистон «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти ҳар ўқув йили учун йиғиладиган аъзолик бадали ўн ёшга тўлган ва ундан юқори ёшдаги умумтаълим мактаб ўқувчиларидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 2% ни (5 минг 400 сўм), ўқитувчилардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 4% (10 минг 800 сўм) миқдорда ихтиёрий равишда амалга оширади.

Йиғилган маблағларнинг 25% умумтаълим мактабига, 25% туман (шаҳар) бўлинмаларига, 25% Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар минтақавий бўлимларига, 25% Марказий кенгаш харажатларини қоплаш учун йўналтирилиши керак.

Эслатма: «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти Марказий Кенгаши жойларда аъзолик бадалларини ихтиёрий йиғилиши, коррупцияга йўл қўймаслик ҳамда аъзо ўқувчи ва педагог ходимларга тазйиқ ўтказмаслик бўйича масъулларга алоҳида кўрсатма хатини ҳам юборган.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал