Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
155K subscribers
1.25K photos
715 videos
1.99K files
4.27K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @reklamaedu
Download Telegram
Qozoq tili va adabiyoti.pdf
369.3 KB
#Аттестация

ҚОЗОҚ ТИЛИ ВА АДАБИЁТИ фани ўқитувчилари учун малака (тест) синовларига тайёрланиш бўйича тавсиялар

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Tojik tili va adabiyoti.pdf
359.6 KB
#Аттестация

ТОЖИК ТИЛИ ВА АДАБИЁТИ фани ўқитувчилари учун малака (тест) синовларига тайёрланиш бўйича тавсиялар

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Iqtisodiy bilim asoslari.pdf
354.6 KB
#Аттестация

ИҚТИСОДИЙ БИЛИМ АСОСЛАРИ фани ўқитувчилари учун малака (тест) синовларига тайёрланиш бўйича тавсиялар

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Informatika.pdf
421.7 KB
#Аттестация

ИНФОРМАТИКА фани ўқитувчилари учун малака (тест) синовларига тайёрланиш бўйича тавсиялар

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
ЎҚУВЧИЛАР ИЖАРАГА БЕРИЛГАН ДАРСЛИКЛАРНИ ЙЎҚОТИБ ҚЎЙСА ЕТКАЗИЛГАН ЗАРАР ҚАНДАЙ ҚОПЛАНАДИ?

“Умумтаълим мактабларини дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом”га мувофиқ дарсликлар ёки ўқув-методик қўлланмалардан фойдаланиш усулидан қатъи назар, улар йўқолган ёки фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келиб қолган тақдирда, ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёхуд ҳомийлар ёки ўқитувчилар зарарни ҳудди шундай дарслик ёки ўқув-методик қўлланмалар билан қоплайди ёхуд унинг бирламчи ҳужжатларда (ҳисоб-фактурада, юк хатида) кўрсатилган қийматини қуйидаги миқдорларда тўлайди:

👉 1 синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ёки ўқув-методик қўлланмалари учун — унинг бир баравари миқдорида;

👉2 - 4 синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ёки ўқув-методик қўлланмалари учун — унинг икки баравари миқдорида;

👉5 - 11 синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ёки ўқув-методик қўлланмалари учун — унинг тўрт баравари миқдорида.

Умумтаълим мактаби кутубхона жамғармасидаги дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар ҳисобининг юритилиши, улардан фойдаланилиши, уларнинг сақланиши, улар бўйича тўлов ҳужжатларининг мавжудлиги ва ҳаракати, шунингдек ўқувчилар орасида дарсликларни авайлаб-асраш туйғусини ривожлантиришга йўналтирилган тарбиявий ишлар умумтаълим мактабларининг кутубхоначилари томонидан олиб борилади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Sinf rahbar daftari 2021-2022-o`quv yili yangi to`liq.docx
1.1 MB
Синф раҳбари ҳужжатлар тўплами
2021-2022-ўқув йили учун

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Миллий рейтингда умумий ўрта таълим муассасалари рейтингини аниқлаш механизми

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бир муаллим қиссаси😢

Ажойиб шеър экан, албатта эшитиб кўринг, кетган вақтингизга ачинмайсиз.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
#Диққат
МАКТАБЛАРДА ЁШЛАР ЕТАКЧИСИ ВА ПСИХОЛОГ ШТАТЛАРИ ҚИСҚАРИШИ ҲАҚИДА ЯНА ГАП-СЎЗЛАР БОШЛАНДИ

Бизга келаётган маълумотларга қараганда, ёшлар етакчиси ва психолог лавозими қисқариши муносабати билан, уларни бошқа иш билан таъминлаш бўйича мактаб директорларига топшириқ берилибди. Ундан ташқари бошқа лавозимлар қисқариши бўйича ҳам тасдиқланмаган маълумотлар тарқалган.

Очиғин бу тасдиқланмаган маълумотлиги учун каналда эълон қилмоқчи эмасдик. Лекин, бунга ўхшаш хабарлар кўпчиликдан келганлиги учун жойлашга қарор қилдик. Ахир шамол бўлмаса дарахтнинг учи қимирламайди деб бежизга айтишмаган.

🤦‍♂️ Тўғриси, мактабларда лавозимлар қисқариши бўйича биронта ҳам масъулнинг сўзи илгари айтган гапига тўғри келмаяпти. Улар билан боғлансангиз қисқармайди, ҳавотирга ўрин йўқ дейди. Лекин, халқ таълими бўлимлари эса қисқаради ходимингизга иш топиб беринг деб директорларни сиқувга олмоқда. Ўзи шу мактаблардаги штатларни ўзгартиришдан бошқа ишимиз қолмаган кўринади.

Энг қизиғи шундаки, бу ҳақда биронта расмий манба фалон лавозимни фалон йилда қисқартириш режалаштириляпти деб маълумот бермайди. Ҳамма жим.

Мактаблардаги лавозимларни ўзгартириш ёки қисқартириш ходимларнинг ишчанлик фаолиятига таъсир кўрсатади. Лавозимларни ўзгартириш ёки қисқартишни энди тўхтатиш керак.

❗️Агар қисқарадиган бўлса, бу ҳақда расмий манбаларда хабар бериш керак. Меҳнат қонунчилиги ва ходимларнинг ҳуқуқларини поймол қилмаслигимиз лозим. Хуллас, масъуллардан бунга расмий муносабат кутиб қоламиз.

P.S: Ҳа айтганча, яқинда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги масъул ходимлари билан боғланганимизда улар ёшлар етакчиси лавозими тугатилмайди деб ишонч билан айтишганди.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
#Аттестация

Савол: 2022 йил Март ойида аттестациядан ўтиш навбатим келади аризаларни қачонгача топширишим керак?

Савол: Ассалому алайкум атестациядан ўтиш учун ариза қаерга топшириш керак?

Савол: Келаси йил аттестатцияда рўйхатдан ўтиш қандай бўлади?

Жавоб: Низомнинг 19-банди Аттестациядан ўтиш учун педагог кадрлар ҳар йили 1 январдан 1 мартга қадар ва 1 августдан 1 октябрга қадар бевосита:

🔹давлат хизматлари марказлари орқали;

🔹Ягона интерактив давлат хизматлари портали;

🔹Таълим инспекциясининг расмий веб-сайтида рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қиладилар.

❗️ 2022 йил январдан бошлаб педагоглар аттестацияси бир йилда икки марта ўтказилади.

🔰 Жумладан:

🔸Январь-февраль ойларида аризалар қабул қилинади;

🔸Март-май ойларида малака (тест) синовлари ўтказилади;

🔸Июнь ойида Сертификатлар тарқатилади;

🔸Август-сентябрь ойларида аризалар қабул қилинади;

🔸Октябрь-ноябрь ойларида малака (тест) синовлари ўтказилади;

🔸Декабрь ойида Сертификатлар тарқатилади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
⚡️2022 йил январь-июнь ойларида ўтказиладиган аттестацияда иштирок этмоқчи бўлган педагоглар онлайн-мурожаат қиладиган (аттестацияда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш) электрон дастур синов (апробация)дан ўтказилмоқда.

Рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш учун биринчи қадам!

Қидирув тизими орқали қўйидаги ҳаволага ўтилади
👉http://pedkadr.tdi.uz/pedagogue/sign

Мазкур ойна очилганда қуйида сўралган талаблар бажарилади:

1.1-телефон рақами киритилади;
1.2-математик амаллар бажрилади;
1.3- "SMS kodni olish" тугмачаси босилади;
1.4-киритилган телефон рақамига SMS хабар орқали юборилган код киритилади;
1.5-кейинги тугмачаси босилади.

❗️Эслатма: Мазкур дастур синов тариқасида ишлатилмоқда.
Синов жараёнида киритилган маълумотлар инобатга олинмайди ва асосий жараёнлар бошланишидан олдин базадан ўчириб ташланади

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Аттестацияда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш рўйхатдан ўтиладиган дастур синов (апробация)дан қилинаётгани ҳақида эълон берган эдик.

Рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш учун иккинчи қадам:

Юқорида расмда келтирилган ойнача очилганда, қуйида сўралган талаблар бажарилади:

2.1- фуқаролик танланади;
2.2- ЖШШИР (Жисмоний шахснинг шахсий идентифиакцион рақами -14 хонали сон киритилади);

2.3- Паспорт серияси ва рақами киритилади;
2.4- "Shaxsiy ma‘lumotlarni olish" тугмачаси босилади;
2.5- Шахсий маълумотлар олингандан кейин бўш қолган қаторлар тўлдирилади;
2.6- Кейинги тугмачаси босилади.

* билан белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт.

❗️Эслатма: Мазкур дастур синов тариқасида ишлатилмоқда.
Синов жараёнида киритилган маълумотлар инобатга олинмайди ва асосий жараёнлар бошланишидан олдин базадан ўчириб ташланади

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Аттестацияда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш рўйхатдан ўтиладиган дастур синов (апробация)дан қилинаётгани ҳақида эълон берган эдик.

Рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш учун учинчи қадам:

Юқорида расмда келтирилган ойнача очилганда, қуйида сўралган талаблар бажарилади:

3.1- Attetatsiyadan o‘tadigan fan*- танланади;
3.2- Vaqt *- (йил ва ойлар) танланади;
3.3- Attestatsiya turi *-танланади;
3.4- Imtiyoz-танланади (агарда педагогда шундай имтиёзлар бўлса);
3.5- Imtiyoz beruvchi hujjat fayli (*.pdf, *.jpg, *.png)- талаб қилинган форматда юкланади;
3.6. Til *-тест топшириладиган тил танланади;
3.7- Keyingi тугмачаси босилади.

❗️Эслатма: Мазкур ойначада 3.4 ва 3.5 бандлар ҳамма учун эмас, фақат имтиёзлари бор педагоглар учун!

Шунингдек, мазкур ойначада навбатдан ташқари аттестациядан ўтаётганлар учун тўлов квитанциясини юклаш ҳам қўшилади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Аттестацияда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш рўйхатдан ўтиладиган дастур синов (апробация)дан қилинаётгани ҳақида эълон берган эдик.

Рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш учун тўртинчи қадам:

Юқорида расмда келтирилган ойнача очилганда, қуйида сўралган талаблар бажарилади:

4.1- STIR: * (ИНН киритилади, 9-хонали сон);
4.2 -Ma’lumotingiz: * -танланади;
4.3- Diplom bo‘yicha mutaxassisligingiz: *
Lotin alifbosida-ёзилади;
4.4-Oxirgi malaka oshirgan vaqtingiz -ёзилади, (бу қаторни тўлдириш шарт эмас);
4.5.Pedagogik mahoratingiz va psixologik tayyorgarligingiz bahosi: * -20 балгача танланади;
4.6-Tasdiqlangan ilovani yuklang: *- 20

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Аттестацияда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш рўйхатдан ўтиладиган дастур синов (апробация)дан қилинаётгани ҳақида эълон берган эдик.

Рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш учун бешинчи қадам:

Юқорида расмда келтирилган ойнача очилганда, қуйида сўралган талаблар бажарилади:

5.1-Sizning login va parolingiz telefon raqamingizga yuborildi.
5.2-Siz ushbu login va parolingiz orqali tizimdagi shaxsiy sahifangizga kirishingiz, ayrim ma'lumotlaringizni o‘zgartirish bilan birga ko'plab boshqa imkoniyatlarga ega bo‘lasiz.
5.3-Parolni qayta tiklash faqat ko‘rsatilgan telefon raqam orqali amalga ishiriladi.
5.4-Agar telefon raqamingiz o‘zgaradigan bo‘lsa shaxsiy sahifangizda yangi raqamizni saqlang.
5.5-Parolni qayta tiklash faqat ko‘rsatilgan telefon raqam orqali amalga ishiriladi. Agar telefon raqamingiz o‘zgaradigan bo‘lsa shaxsiy sahifangizda yangi raqamizni saqlang.
5.6-Yuborgan murojaatingiz haqidagi ilova faylini shu yerdan YUKLAB OLING.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Аттестацияда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш рўйхатдан ўтиладиган дастур синов (апробация)дан қилинаётгани ҳақида эълон берган эдик.

Рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш учун олтинчи қадам:

Юқорида расмда келтирилган ойнача очилганда, қуйида сўралган талаблар бажарилади:

6.1- Телефон рақамингизга юборилган логин терилади;
6.2- Телефон рақамингизга юборилган пароль терилади;
6.3- Расмдаги белгилар киритилади;
6.4- Кириш тугмачаси босилади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
#Педагоглар_аттестацияси

⚡️2022 йил январь-июнь ойларида ўтказиладиган аттестацияда иштирок этмоқчи бўлган педагоглар онлайн-мурожаат қиладиган (аттестацияда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш) электрон дастур синов (апробация)дан ўтказилмоқда.

Қидирув тизими орқали қўйидаги ҳаволага ўтилади
👉http://pedkadr.tdi.uz/pedagogue/sign

🔰 Рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш учун қуйидаги қадамлар амалга оширилади:

👉 биринчи қадам

👉 иккинчи қадам

👉 учинчи қадам

👉 тўртинчи қадам

👉 бешинчи қадам

👉 олтинчи қадам

❗️Эслатма: Мазкур дастур синов тариқасида ишлатилмоқда.

Синов жараёнида киритилган маълумотлар инобатга олинмайди ва асосий жараёнлар бошланишидан олдин базадан ўчириб ташланади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмайдиган педагоглар рўйхати тасдиқланди

Ҳукумат қарори (572 сон, 17.09.2021 й.) билан мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини ааттестацияан ўтказиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

Унга кўра қуйидагилар навбатдаги мажбурий ататтестация жалб этилмайди:

🔹 фан номзоди, фалсафа доктори Doctor of Philosophy (PhD) ёки фан доктори (Doctor of Science (DSc) даражасига ҳамда Олий аттаттестациямиссияси томонидан берилган катта илмий ходим, доцент ва профессор илмий унвонига эга бўлган педагог кадрлар;

🔹таълим ташкилотларида 15 йиллик узлуксиз иш стажига эга бўлган олий малака тоифали (бош ўқитувчи лавозимидаги) педагог кадрлар;

🔹 педагогик фаолият билан шуғулланаётган пенсия ёшига тўлган педагог кадрлар;

🔹 педагогик фаолият бўйича уч йилдан кам бўлган иш стажига эга педагог кадрлар;

🔹 ҳомиладор аёллар, улар ҳомиладор бўлган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин бир йил давомида;

🔹 ҳомиладорлик ва туғиш ҳамда болани парвариш қилиш таътилларида бўлган аёллар, улар таътильда бўлган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин бир йил давомида;

🔹 педагогик фаолият билан шуғулланаётган уч ёшгача болалари бор аёллар;

🔹 узоқ (уч ойдан ортиқ вақт мобайнида) даволанишни ўтаётган педагог кадрлар, улар даволанаётган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин олти ой давомида;

🔹 мазкур низомнинг 8 ва 9 бандларида кўрсатилган педагог кадрлар, уларга малака тоифаси тўғридан-тўғри берилган ёки бир поғона оширилган вақтдан бошлаб кейинги беш йил давомида;

🔹 республика ва чет эл давлатларига ўқишга, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига юборилган педагог кадрлар;

🔹 ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартлар асосида рақобатлаша олмайдиган шахслар учун энг кам миқдордаги иш ўринларига захирага олиб ишга жойлаштирилган педагог кадрлар, бу иш жойларига қабул қилинган кундан бошлаб уч йил давомида.

☝️ Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ мазкур бандда кўрсатилмаган бошқа педагог кадрлар ҳам навбатдаги мажбурий аттеаттестация озод қилиниши мумкин.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Мактаб ва боғчалар олдида рухсат этилган тезлик меъёри кескин камайтирилади

Жамоат хавфсизлиги концепциясига оид Президент фармони (ПФ-27, 29.11.2021й) билан тасдиқланган стратегияга кўра, мактабгача таълим ва умумтаълим муассасаларига ёндош йўлларда тезлик меъёрларини кескин камайтирган ҳолда, ушбу меъёрларни барча жойлар учун ягона этиб қатъий белгиланади.

Бу жуда тўғри қарор. Мактаб ва боғчалар қаерда жойлашганидан қатъи назар (у хоҳ марказий кўча бўйида, хоҳ маҳалла ичида бўлсин), тезлик меъёрини ёки 30, ёки 40 км/соат этиб белгилаш керак. Бундан норози бўлиб, "вой-вууууй, нафас олишга рухсат борми ўзи" деб минғирлайдиган айрим ҳайдовчиларга эса эътибор бермаслик керак. Чунки инсон ҳаёти, айниқса мурғак болаларимиз соғлиғи барча нарсадан устун. Токи ўзимизнинг бошимизга тушишини кутиб ўтиришимиз шартмас. Юқоридаги воқеада айтилганидек, фарзанд доғида куйган юзлаб оилаларнинг дарду фиғони, кўз ёшлари ҳаммамизга сабоқ бўлиши керак.

Мактаб ва боғчалар олдида тезликни шунчаки чеклаш билан ҳам иш битмайди. Имконини топиб барча таълим муассасалари атрофига камера-радарлар қўйиш керак. Давлат бюджетидан бунча харажат қилиш имкони бўлмаса, унда онлайн-аукционларда ўша жойларни хусусий тадбиркорларга сотиш керак. Мактаб ва боғча атрофига камера ўрнатганларга яна қанақадир қўшимча имтиёз ва бонуслар бериш керак. Токи тадбиркорларда мактаблар ёнига камера қўйишга қизиқиш ва мотивация бўлиши керак. Яъни оддий йўлларга ўрнатиладиган камера билан, мактаб ва боғчалар олдида ўрнатиладиган камеранинг устуворлиги фарқ қилиши керак.

Бу ишларни кўп чўзиб ўтирмасдан қилиш керак. Яна кимнингдир фарзанди йўлларда ҳалок бўлишини кутишга ҳожат йўқ.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
ДЕКРЕТ ПУЛИ ИШ ҲАҚИНИНГ 100 ФОИЗ МИҚДОРИДА БЕРИЛАДИМИ ЁКИ 75 ФОИЗ МИҚДОРИДА.

Қонун устунми ёки Президент қарори?

Меҳнат кодексининг 286-моддасига асосан Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси ҳомиладорлик ва туғиш таътилининг бутун даврида тўлиқ иш ҳақи миқдорида тўланиши белгилаб қўйилган.

Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида НИЗОМнинг 46-бандига асосан Болани парваришлаш бўйича таътил даври учун нафақа тариф ставкасидан (лавозим маошидан) ва таътил бошланишидан олдинги 12 ой мобайнида олинган мукофотларнинг ўртача ойлик суммасидан ҳисоблаб чиқарилади. Низомнинг 48 - бандига асосан Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида берилади.

Меҳнат кодексида ҳам Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида НИЗОМда ҳам Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида берилиши белгиланган.

Шу жойда икки норматив ҳуқуқий ҳужжат бир-бирига зид келади. Яъни Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ 2699-сонли қарорида қуйидагича берилган:

👉 аёл ходимнинг ишга қабул қилинган кунидан бошлаб 12 ойгача-ҳомиладорлик ва туғиш таътилида бўлган вақт учун ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизи;

👉 ишга қабул қилинган кундан бошлаб 12 ойдан ортиқ вақт мобайнида-ҳомиладорлик ва туғиш таътилида бўлган вақт учун ўртача ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорда Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа берилади.

❗️Шу жойда савол туғилади. Меҳнат кодекси устунми ёки Президент қарори?

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги қонуннинг 16-моддаси 3-бандига асосан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўртасида тафовут бўлган тақдирда юқори юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжат қўлланиши белгилаб қўйилган.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги қонуннинг 5-моддасида Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг устунлик мавқейи билан ирархияси келтирилган унга кўра Ўзбекистон Республикасининг қонунларидан кейин Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари ундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари келтирилган.

Бундан хулосага келиш мумкинки, мазкур вазиятда меҳнат кодекси Президент қароридан устунлик мавқейига эга. Лекин жойларда ишга кирганига 12 ой бўлмаган ходимларга Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа иш ҳақининг 75 фоизи миқдорида тўланмоқда бу эса мутлақо нотўғри. Ходим ишга кирганига 12 ой бўлган ёки бўлмаганидан қатий назар нафақа 100 фоиз миқдорда тўланиши лозим. Қонун шуни талаб қилмоқда.

Албатта бу Президент қарорини тайёрловчи органларнинг ва бу қарор лойиҳаларини экспертизадан ўтказувчи органнинг айби ҳисобланади.

Иш берувчилардан ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиқаётган ходимларга нафақа миқдорини иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида тўлашларини, ходимлардан эса ўз ҳуқуқларини талаб қилишларини сўраб қоламиз.

©️ЮРИСТ МАСЛАҲАТИ

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Шавкат Мирзиёев конституциявий ислоҳотлар учун 9 та заруратни санади

Президентнинг байрам табригида конституциявий ислоҳотларнинг объектив зарурат сифатида қуйидагилар санаб ўтилди:

1️⃣ илгари амал қилиб келган “давлат – жамият – инсон” тамойилини “инсон – жамият – давлат” деб ўзгартириш;

2️⃣ иқтисодий ислоҳотлар жараёнида инсон манфаатларини таъминлаш бош мезон бўлиши керак. Бу – халқпарвар давлат барпо этишнинг энг муҳим шартидир;

3️⃣ “Жамият – ислоҳотлар ташаббускори” деган эзгу ғоя доирасида Асосий қонунимизда фуқаролик жамияти институтларининг ўрни ва мақомини конституциявий жиҳатдан мустаҳкамлаш ҳам давр талабидир;

4️⃣ Бош қомусимизда оила институтини ривожлантириш, эзгу инсоний қадриятларимизни келгуси авлодларга безавол етказиш, миллатлараро тотувликни янада мустаҳкамлаш бўйича конституциявий асосларни белгилаб қўйишимиз зарур;

5️⃣ Конституциямизда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини тўла таъминлаш мақсадида ёшлар соҳасидаги давлат сиёсати, ўғил-қизларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масаласи, уларнинг ҳуқуқ ва бурчлари конституциявий даражада ўз аксини топиши керак;

6️⃣ “Янги Ўзбекистон – ижтимоий давлат” деган тамойилни конституциявий қоида сифатида муҳрлашнинг вақти-соати етди;

7️⃣ инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича амалдаги тизимнинг самарасини ошириш мақсадида Конституциямизда болалар меҳнатига йўл қўймаслик, ногиронлар, кекса авлод вакилларининг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш масалалари ҳам ўз аксини топиши зарур;

8️⃣ ҳозирги вақтда кўплаб ривожланган давлатлар ўз конституциясига экологияга оид махсус боблар киритмоқда. Ўзбекистон Конституциясида ҳам ушбу долзарб масала устувор ўрин эгаллаши лозим;

9️⃣ Учинчи Ренессанснинг тўрт узвий ҳалқаси бўлмиш боғча, мактаб, олий таълим ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш масалаларини конституциявий даражада мустаҳкамлаб қўйиш ҳам мақсадга мувофиқдир.

«Олий Мажлис палаталари, ҳурматли депутат ва сенаторларимиз, муҳтарам нуронийлар, хотин-қизлар, ёшлар жамоатчилиги, ҳуқуқшунос ва сиёсатшунос олимларимиз, илм-фан намояндалари, ижодкор зиёлиларимиз, бутун халқимиз бу масалада ўзининг аниқ фикр ва қарашларини билдирадилар, деб ишонаман», - дейилади табрикда.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал