Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
155K subscribers
1.25K photos
715 videos
1.99K files
4.27K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @reklamaedu
Download Telegram
3-sinf Qiziqarli matematika to'garak 2021-2022.docx
1.6 MB
3-синф Математика фанидан «Қизиқарли математика» тўгарак ҳужжатлар тўплами

▪️ Бетлик
▪️ Режа
▪️ Махсус йўриқнома
▪️ Тўгарак аъзолар рўйхати
▪️ Журнал
▪️ 68 соатлик дарс ишланма

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Tarbiya 2.docx
7.7 MB
2-синф Тарбия фанидан йиллик конспект 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Tarbiya 3.docx
7.2 MB
3-синф Тарбия фанидан йиллик конспект 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Tarbiya 4.docx
4.5 MB
4-синф Тарбия фанидан йиллик конспект 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Tarbiya 1.docx
10.7 MB
1-синф Тарбия фанидан йиллик конспект 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
4-sinf O'qish II-chorak.doc
3.9 MB
4-синф Ўқиш II-чорак конспект 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
4-sinf Matematika II-chorak.docx
627.2 KB
4-синф Математика II-чорак конспект 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
4-sinf Ona tili II-chorak.doc
292.5 KB
4-синф Она тили II-чорак конспект 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
3-sinf O'qish II-chorak.docx
826.3 KB
3-синф Ўқиш II-чорак конспект 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
3-sinf Matematika II-chorak.docx
287.9 KB
3-синф Математика II-чорак конспект 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
3-sinf Ona tili II-chorak.docx
1.3 MB
3-синф Она тили II-чорак конспект 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
2-sinf Savodxonlig II-chorak.doc
8.2 MB
2-синф Она тили ва ўқиш саводхонлиги II-чорак конспект 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
2-sinf Matematika II-chorak.docx
7.7 MB
2-синф Математика II-чорак конспект 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
1-sinf yozuv 2-chorak to'liq.doc
30.7 MB
1-синф Ёзув II-чорак конспект 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
1-sinf alifbe 2-chorak to'liq.doc
4.3 MB
1-синф Алифбе II-чорак конспект 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
1-sinf matematika2-chorak to'liq.doc
10.8 MB
1-синф Математика II-чорак конспект 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
2022 йилда иш ҳақи, пенсия миқдори оширилади

2022 йилда давлат қарзларини сўндириш харажатлари 10 трлн сўмдан ортиқ, шу жумладан, давлат қарзига хизмат кўрсатиш бўйича фоиз тўловлари учун харажатлар 4 трлн сўмдан ортиқ бўлиши кутилмоқда.

Шунингдек, 2022 йилда иш ҳақи, пенсия, стипендия, нафақалар миқдорларини ва айрим хизмат турлари бўйича тарифларни ошириш билан боғлиқ харажатларга 11,7 трлн сўм йўналтирилади.

Пенсия жамғармасига трансфертлар учун 14 трлн сўм, таълим кредитини молиялаштиришга 1 трлн сўм, Давлат тиббиёт суғуртаси жамғармаси харажатлари учун 600 млрд сўм ажратилади.

Коронавирус пандемиясига қарши курашиш ва вакцина сотиб олиш учун харажатларга 1,7 трлн сўм йўналтирилади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
.....ойлигимизни кўтариб беринг!

Эрталаб 9 дан то кечгача иш
Бола-чақа рўзғор етарли ташвиш,
Ишда менга бегонамас ҳеч қандай юмуш,
Бошлиқ ойлигимни кўтариб беринг!

Кўрябсиз нархлар ҳам ошиб боряпти,
Қўшимча ишлар ҳам вақтни оляпти,
Ишхонага кўчиб келишим қоляпти,
Бошлиқ ойлигимни кўтариб беринг!

Сиз сабаб ишлайман гоҳи тонгача,
Шанба ҳам келаман базан шомгача,
Бу пул билан етолмайман янги ойгача,
Бошлиқ ойлигимни кўтариб беринг!

Ўз ишим бирёну, буйруқлар бирён,
Бажармасам ойлигимдан чопасиз тамом.
Озгина инсофу, гар бўлса виждон,
Бошлиқ ойлигимни кўтариб беринг!

Касал чоғимда ҳам ишдан қолмадим,
Уйингизда ҳашар бир, шунга бормадим.
Шу десангиз сизга қойил қолмадим,
Бошлиқ ойлигимни кўтариб беринг!

Илтимос ходимларга бўлинг ҳурматда,
Рағбат пули беринг йилда бир марта,
Пулни қумсайди бу бўш ҳамён- пластик карта,
Бошлиқ ойлигимни кўтариб беринг.

Ишни унумдорлиги ошсин десангиз,
Розиликда гап кўп агар билсангиз.
Қашшоқлашиб қолмайсиз шундай қилсангиз,
Бошлиқ ойлигимизни кўтариб беринг.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
⚡️ Халқ таълими вазири ўзгарди

Вазирликни 3 йил бошқарган Шерзод Шерматов ахборот коммуникасия технологиялари вазири лавозимига қайтди. У ХТВга келгунга қадар ҳам АКТ вазири эди. АКТВнинг собиқ раҳбари Шуҳрат Содиқов икки ҳафта олдин ижтимоий тармоқлар блокланиши ортидан ишдан олинганди.

Халқ таълими вазири лавозимига 40 ёшли Бахтиёр Одилович Саидов (суратда ўнгда) тайинланди. У – дипломат. 2017 йилдан бери Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси эди. Бундан олдин бир муддат «Ўзбекенгилсаноат» АЖ бошқаруви раисининг 1-ўринбосари – бош менежери бўлган. Самарқанд вилоятида туғилган, Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
"ШЕРЗОД ШЕРМАТОВ НЕГА ХАЛҚ ТАЪЛИМИДАН АКТГА ҚАЙТДИ?"

Кечадан бери менга берилган энг кўп савол шу бўлди.

Аслида бу савол ўзимга ҳам жуда қизиқ эди. Кеча Вазирлар Маҳкамасида раҳбарлари алмашган икки вазирлик вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида ўтган йиғилишда нима сабабдан Шерзод Шерматов қайта АКТ соҳасига раҳбар бўлганига жавоб топдим. Энди Шерзод Шерматовга Ўзбкистон иқтисодиётини рақамлаштириш каби янада улкан ва масъулиятли вазифа топширилди.

Бугун замон шиддат билан ривожланиб бораётган бир вақтда бу масала нақадар долзарблигини ва бунга эришиш аслида нафақат халқ таълими балки ҳар бир соҳа ривожи учун жуда аҳамиятли эканлигини ҳаммамиз биламиз.

Шу ўринда Шерзод Хотамович Шерматовнинг собиқ матбуот котиби сифатида ўзимнинг айни дамдаги ўй фикрларим билан ўртоқлашмоқчиман. Вазирим билан 1 ярим йиллик фаолиятим аслида менга улкан тажриба бўлди. Энг катта тизимда муваффақиятли фаолият олиб бориш учун раҳбарингни қўллаб-қувватлаши жуда муҳим. Матбуот котиблари билади, сени доим қўллаб-қувватлайдиган, зарур пайтда ҳимоя қила оладиган, ҳамкасблар ва ОАВ олдидаги нуфузингни кўтариб турадиган раҳбар билан ишлаш бу катта ОМАД аслида ва ҳаётимда Шерзод акадай раҳбар билан ишлаганим Оллоҳим менга берган жудаям катта иноятлардан бири деб биламан.

Шерзод ака вазир бўлганларида мен ОАВда журналист сифатида фаолият юритардим ва ўшанда энди фарзандларимиз келажаги ишончли қўлларга топширилганидан жудаям ҳурсанд бўлганлардан бири эдим. Сабаби улар бошчиликларида ташкил қилинган ИНХА университети, Ал Хоразмий мактаби таълимда кескин бурилиш ясаган таълим масканларидан бири бўлган. Улар билан биргаликда ишлаган вақтимда уларни мактабларда таълими сифатини ошириш, ўқитувчилар ҳамда мактаб нуфузини кўтариш йўлида олиб борган фаолиятларига ўзим гувоҳ бўлдим ва буни юксак баҳолайман. Шерзод ака матбуот хизмати олдига нафақат ОАВ балки вазирликка мурожаат қилаётган ҳар бир фуқаронинг дардини эшиши каби катта вазифани қўйганлар ва биз учун айнан мана шу халқ дарди билан яшаш, керак бўлса тунда жамоамиз билан ўқитувчиларнинг муаммоларига ечим топиш одатий ҳол бўлиб қолганди. Бугун ҳар қанча қийин бўлмасин креатив, узоқни кўра оладиган, замонавий ва энг муҳими бизни касбимизни тушунадиган раҳбар билан ҳайрлашишга мажбурмиз.

Шерзод Хотамовичга биргаликдаги фаолиятимиз учун миннатдорлик билдираман ва уларга келгусида олдиларига қўйилган юксак вазифаларни муваффақиятли амалга оширишларида улкан зафарлар тилаб қоламан.

Ўзим эса янги раҳбар бошчилигида халқ таълим тизимини ривожлантириш йўлида ўз фаолиятимда давом этаман.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
Ўзбекистоннинг барча халқ таълими вазирлари — битта суратда

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус