Oʻqituvchi | Maktab taʼlimi xodimlari uchun maxsus kanal
160K subscribers
1.34K photos
738 videos
2.08K files
4.55K links
Maktab taʼlimi xodimlari uchun maxsus kanal!

Taʼlimga oid eng soʻnggi yangiliklar.

Savol va takliflar uchun: @educontact_bot

Reklama: @reklamaedu
Download Telegram
Синф раҳбари бу...

Йил-ўн икки ой ўқувчилар ҳақидаги маълумотларни ҳали у шаклда, ҳали бу шаклда шакллантириб, бу рўйхатнинг қаёққа кетаётганини ўзи ҳам билмайдиган қоғозбоз.

Ўзи бир кунда бир марта кирадиган синф хонасининг озодалигига жавоб берувчи фаррош.

Ўқувчилари жанжаллашса, адолатли қози.

Ота-оналар исталган устознинг устидан шикоят қилиши мумкин бўлган, лекин қўлидан ҳеч нарса келмайдиган шахс.

Ўзининг ваколатидан кўпроқ нарсани бўйнига оладиган мард.

Ўқувчилари 11-синфни битириб кетганидан кейин бир йил ўтиб ҳам уларни ё ишга, ё ўқишга жойлаб, ё узатиб ФҲДЁ қоғозининг нусхасини топшириб қутуладиган буюк матонат эгаси.

Ўқувчиларини ёзда ҳам сувга чўкмаслигини, ўтда ёнмаслигини, уйидан қочмаслигини, кечаси санғимаслигини, ҳеч ким билан жанжаллашмаслигини назорат қилувчи инспектор.

Ота-онаси жўнатолмаган мактабга амаллаб олиб келадиган, имтиҳонларда ухлаб қолмаслиги учун қўнғироқ қилиб уйғотадиган, кеч қолса ўрнига гап эшитадиган, аммо шу меҳнатлари эвазига битириб кетгач, битта йўқлаб қўйишга ҳам арзимайдиган ўқувчиларини ортидан “болам”, деб гапирадиган ҳокисор...

Аслида, бу заҳматларнинг ортида болажонларнинг бир оғиз “Устоз!” деб чақирган лутфи олдида ювилиб кетадиган қувонч ҳам бор...

(c) Феруза Салходжаева

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
“Декрет пули” қандай ҳисобланади?

“Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низом 4-параграфи, 40-48-бандлари ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани, 5-параграфи, 49-78-бандлари эса вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақаларни ҳисоблаш тартибини тартибга солади.

Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани тайинлаш ва тўлаш учун белгиланган тартибда берилган меҳнатга лаёқатсизлик варақаси асос бўлади. Варақа йўқолган ҳолларда нафақа унинг ўрнига такрорий берилган вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси (дубликат) асосида берилади.

Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақалар барча ҳолларда ходимнинг ҳақиқий иш ҳақидан ҳисоблаб чиқарилади. Нафақаларни ҳисоблашда асос қилиб олинадиган ҳақиқий иш ҳақига иш жойидан, суғурта бадаллари ундирилиб тўланадиган жами иш ҳақи тўловлари киради.

Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик ёки ҳомиладорлик таътили бошланган ойдан олдинги 12 ой даврида олган ва суғурта бадаллари чегирилган барча мукофотларнинг 1/12 қисми нафақа ҳисоблаб чиқариладиган ойлик иш ҳақига қўшилиб, ўртача ойлик иш ҳақи миқдори аниқланади.

(с) Mehnat huquqi

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Бугун рўйхатдан ўтишнинг сўнгги куни

Бугун
(25 июнь куни) олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш тест синовларида иштирок этиш учун абитуриентларни рўйхатга олиш якунланади.

Абитуриентлар бугун (25 июнь) 23:59 га қадар my.uzbmb.uz сайти орқали онлайн рўйхатдан ўтишлари ва эртага (26 июнь) 23:59 га қадар тўловни амалга оширишлари мумкин.

Ҳурматли абитуриентлар!

Рўйхатдан ўтишда фанлар мажмуаси, таълим тили ва тест топшириш ҳудудини (алоҳида иқтидор талаб қиладиган йўналишларда таълим йўналиши ва имтиҳон топшириладиган олий таълим муассасасини ҳам) танлашда эътиборли бўлинг!

❗️Рўйхатдан ўтиш учун сайт манзили: my.uzbmb.uz

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Метод кунлар қайта жорий қилинади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра, 2025 йил 1 январдан бошлаб педагог ва мутахассис кадрлар касбий ривожланишининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида барча умумий ўрта таълим муассасаларида малака оширишнинг «Касбий ривожланиш соати», таянч умумий ўрта таълим муассасаларида эса, шунингдек, «Касбий ривожланиш куни» каби шакллари босқичма-босқич жорий этилади.

Қуйидаги ҳафта кунлари ўқитувчиларга «Касбий ривожланиш кунлари» сифатида белгиланиши мумкин:

👉 Душанба — Аниқ фанлар (математика, информатика ва ахборот технологиялари) фани;

👉 Сешанба — Филология фанлари (Она тили ва адабиёт, Ўзбек тили/рус тили);

👉 Чоршанба — Табиий фанлар (физика ва астрономия, кимё, биология, география ва иқтисодиёт, табиий фан (Science);

👉 Пайшанба — Ижтимоий фанлар (тарих, давлат ва ҳуқуқ асослари, тарбия);

👉 Жума — Хорижий тиллар;

👉 Шанба — Амалий фанлар ва бошланғич таълим (тасвирий санъат, чизмачилик, мусиқа маданияти, технология, жисмоний тарбия, чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик, бошланғич таълим).

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Бугун тест синови учун тўловни амалга оширишнинг сўнгги куни

Аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатган абитуриентлар тест синовида иштирок этиш учун БҲМнинг ярим баравари (170 минг сўм) миқдорида тўловни амалга оширишлари лозим.

Тест синови учун тўловни амалга оширмаган абитуриентлар рўйхатдан ўтмаган ҳисобланади ва тест синовларида иштирок эта олмайди.

Тўловни амалга оширишга улгурмаган абитуриентлар бугун (26-июнь) соат 23:59 га қадар электрон тўлов тизимлари ёки банк кассалари орқали тўловни амалга оширишлари мумкин.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Айрим мактаблар ходимларига ҳар ойлик 100 фоизгача устама тўланади

2024 йил 1 сентябрдан ихтисослаштирилган спорт мактаблари ходимларига ҳар ойлик 100 фоизгача устама тўлаш тартиби жорий этилади.

Бу ҳақда жорий йил 22 июнда қабул қилинган Президентнинг «Тошкент шаҳрида бокс ва гимнастикага ихтисослаштирилган спорт мактаблари фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонида белгилаб қўйилди.

Фармонга кўра, 2024 йил 1 сентябргача:

👉 ихтисослаштирилган спорт мактаблари учун мақбуллаштирилган ўқув режалари ишлаб чиқилади.
Бунда Ўзбекистон тарихи ва инглиз тили фанларининг чуқурлаштирилган ҳолда ўқитилишига ҳамда умумлашган табиий фан ва спорт психологиясининг замонавий усулларда ўргатилишига алоҳида эътибор қаратилади;
👉 ихтисослаштирилган спорт мактабларида иккинчи хорижий тилни ўргатиш йўлга қўйилади;
👉 ҳар бир туман ва шаҳардан камида 3 тадан энг намунали давлат мактабгача таълим ташкилотлари танлаб олиниб, гимнастика хоналари ташкил қилинади.

Фармонга мувофиқ, ихтисослаштирилган спорт мактабларида:
👉 ўқув-тарбия жараёни 5–11-синфлар доирасида махсус таълим дастурлари бўйича ташкил этилади;
👉 қабул жараёнларига халқаро ва маҳаллий тренер-селекционерлар жалб қилинади;
👉 таълим жараёни ўқувчилар сони 12 нафардан 24 нафаргача синфларда амалга оширилади;
👉 ўқувчиларининг умумий чекланган сони 168 нафар этиб белгиланади.

2024/2025 ўқув йилидан ҳар йили маҳаллий ва хорижий спорт усталари, тренер ҳамда машҳур спортчилар иштирокида маҳорат дарслари ўтказилади.

Фармонга асосан, ихтисослаштирилган спорт мактаблари ўқувчи-спортчилари Ўзбекистон чемпионати ва кубоги мусобақаларида алоҳида жамоа сифатида тўғридан-тўғри иштирок этади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Тест синовлари 14–28 июль кунлари ўтказилиши кутилмоқда

Шунингдек, режага кўра, 1–25 июль кунлари ижодий имтиҳонлар ўтказилади. Абитуриентлар ижодий имтиҳонда тўплаган балини ўша куннинг ўзида, тестда тўплаган балини ертасига билиши мумкин.

Ижодий имтиҳон ва тест синовлари тўлиқ якунлангандан сўнг, рўйхатдан ўтишнинг иккинчи босқичида абитуриентлар 15 кун давомида тест балларидан келиб чиқиб, 5 тагача йўналишни, таълим шаклини (кундузги, кечки, сиртқи), танлов устуворлигини танлайди.

Шундан сўнг мандат чиқади. Йиқилганларга эса коллеж ёки техникумга киришга имконият берилади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️C1 даражадаги тил сертификатини олган ёшлар моддий рағбатлантирилади

Бу ҳақда Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Унга кўра:

👉 имтиҳон топшириш харажати қопланадиган халқаро имтиҳон тизимлари бўйича инглиз, немис, француз, корейс, хитой ва япон тилларидан камида C1 ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги сертификат олган ёшларни имтиҳон топшириш харажатлари қоплаб берилишидан ташқари ўқиш харажатларини қоплаш учун БҲМнинг 3 баравари (1 млн 20 минг сўм) миқдорида бир марталик моддий рағбатлантириш тизими жорий этилади;

👉 2024 йил 1-сентабрдан 2027 йил 1 январгача ёшларнинг немис, француз, корейс, хитой ва япон тиллари бўйича халқаро имтиҳон тизимларида имтиҳон топшириш харажатлари қоплаб берилиши учун улар томонидан тўпланиши лозим бўлган баллнинг (сертификат даражасининг) минимал кўрсаткичи бир поғона пасайтирилади.

2024–2026 йилларда олий таълим ташкилотларининг хорижий тил филологияси таълим йўналиши бўйича 3 ва 4-курсда таҳсил олаётган ҳамда камида C1 даражадаги сертификатга эга талабаларига умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида ўқитувчи сифатида меҳнат фаолиятини амалга оширишига рухсат этилади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
190-сон буйруқ.pdf
3.4 MB
⚡️Умумий ўрта таълим муассасаси директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари ва синф раҳбарларининг лавозим йўриқномалари

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 27.06.2023 йилдаги 190-сонли буйруғи

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
94-сонли 2024-2025 таянч режа.pdf
196.7 KB
⚡️Умумий ўрта таълим мактаблари учун 2024-2025-ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режа тасдиқланган

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг "Умумий ўрта таълим мактаблари учун 2024-2025-ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режани тасдиқлаш тўғрисида"ги 94-сонли буйруғи имзоланди.

Умумий ўрта таълим мактаблари учун 2024-2025-ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режа БУЙРУҒИ ва унга ИЛОВАЛАР билан юқоридаги файлда батафсил танишишингиз мумкин.

Янги ўқув йилида дарс тақсимоти шу ўқув-режа асосида амалга оширилади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Хорижий тилни С1 даражада биладиган талабаларга ишлашга рухсат этилади

Қарорга мувофиқ, 2024 йил 1 октябрдан:

👉 Ёшлар ишлари агентлиги ҳар йили хусусий ўқув марказларининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри кесимидаги рейтингини тузади ҳамда расмий веб-сайтида эълон қилиб боради;

👉 рейтинг натижаларига кўра олис ва чекка ҳудудларда фаолият кўрсатувчи энг юқори кўрсаткичга эга 100 та хусусий ўқув марказининг таълим жараёнида фойдаланадиган бино ва иншоотлар учун ижара тўлови харажатларининг бир қисми компенсация қилинади.

👉 2024–2026 йилларда олий таълим ташкилотларининг хорижий тил филологияси таълим йўналиши бўйича 3 ва 4-курсда таҳсил олаётган ҳамда камида С1 даражадаги сертификатга эга талабаларига умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида ўқитувчи сифатида меҳнат фаолиятини амалга оширишига рухсат этилади.

👉 2024/2025 ўқув йилидан ота-оналар ва ўқувчилар талабидан келиб чиқиб, ихтисослаштирилган мактаблар ва касб-ҳунар мактабларида чет тили сифатида немис, француз, корейс, хитой ва япон тилларини ўқитишни йўлга қўйилади.

👉 2025 йил 1 январгача инглиз тили, кейинги йилларда бошқа хорижий тиллар ва замонавий касбларни ўргатиш бўйича дунёнинг етакчи марказлари, олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйилади ҳамда уларнинг халқаро таълим стандартларига мос таълим дастурлари “Ибрат фарзандлари” ва “Устоз” лойиҳаларига татбиқ этилади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️2-синф «Информатика ва ахборот технологиялари» ва 5-синф «Табиий фан (Science)» фанлари жорий этилади

2024-2025-ўқув йилидан бошлаб мактабларда 2-синфда «Информатика ва ахборот технологиялари» фани ҳамда 5-синфда «Табиий фан (Science)» фани жорий этилади.

2024-2025 ўқув йили бошлангунига қадар умумий ўрта таълим муассасаларининг бошланғич синф ўқитувчилари учун «Информатика ва ахборот технологиялари» фани ҳамда 5-синф «Табиий фан (Science)»нинг мазмун-моҳияти бўйича «Биология», «География» фани ўқитувчилари учун қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Янги ўқув йилида синф раҳбарлик ва дафтар текшириш учун қанча тўланади?

Синф раҳбарлик ва дафтар текшириш учун тўловлар ўқитувчиларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига (1.050.000 сўм) нисбатан фоиз ҳисобида тўланади.

Синфдаги ўқувчилар сонига кўра синф раҳбарлиги учун:
👉 15 нафар ўқувчигача – 26,4 фоиз (277 200 сўм);
👉 16 нафардан 20 нафар ўқувчигача – 31,6 фоиз (331 800 сўм);
👉 21 нафардан 25 нафар ўқувчигача – 36,9 фоиз (387 450 сўм);
👉 26 нафардан 30 нафар ўқувчигача – 42,1 фоиз (442 050 сўм);
👉 31 нафар ва ундан кўп ўқувчи бўлганда – 52,8 фоиз (554 400 сўм).

👉 Дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик учун (ўқувчилар икки гуруҳга бўлиб ўқитиладиган фанлар бўйича ҳам) синфдаги ўқувчилар сони 15 нафаргача бўлганда – 8,8 фоиз (92.400 сўм), 15 нафар ва ундан ортиқ бўлганда – 17,6 фоиз (184.800 сўм).

👉 Информатика кабинети мудирлиги учун – 17,6 фоиз (184.800 сўм).

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Sertifikatlar.pdf
1.1 MB
⚡️Фан ўқитувчиларига Б+, бошланғич таълим йўналиши учун эса C ёки ундан юқори даражадаги сертификатлар учун ҳам устама тўланади

Бу ҳақида масъул вазирликларнинг 29.05.2024 йилдаги "Хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги 3515-сонли қарори Адлия вазирлиги рўйхатидан ўтказилди.

Қарорга кўра Раш модели бўйича фан ўқитувчиларига А+, А ва Б+ даражадаги, бошланғич таълим (математика ва она тили ва адабиёт) йўналиши учун эса минимум C ёки ундан юқори даражадаги сертификат учун устама берилади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Бугундан касб-ҳунар мактабларига қабул бошланди

Умумий ўрта таълим мактабларининг 2024 йил 9-синф битирувчилари 100 дан ортиқ касблардан бирини эгаллашлари учун my.edu.uz электрон платформаси орқали 20 июль (шу куни ҳам) кунига қадар онлайн рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Платформага:
— туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ёки ID карта маълумотлари;
— 3х4 ҳажмидаги фотосурат киритилади.

Маълумот учун, бугунги кунда республикамизда 332 та касб-ҳунар мактаблари фаолият кўрсатмоқда.


Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Магистратурага қабул бошланди

2024 йил 1 июлдан республика давлат ОТМлари магистратура мутахассисликларига онлайн рўйхатдан ўтиш бошланди.

2024/2025-ўқув йили учун давлат ОТМларининг магистратура мутахассисликларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни топшириш жараёни вазирликнинг расмий http://magistr.edu.uz платформаси орқали 30 июлга қадар (шу куни ҳам) давом этади.

Шу ўринда, магистратура мутахассисликларига танловларда белгиланган талаб даражасидаги миллий ёки халқаро сертификатга эга шахслар иштирок этиши мумкин.


Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Ихтисослаштирилган мактабларнинг кириш имтиҳонлари жорий йилнинг 4-, 5-, 6 июль кунлари 3 сменада бўлиб ўтади.

Ушбу мактабларга квота доирасида кириш имтиҳонлари бир босқичда, аниқ фанлар йўналиши бўйича 5-11-синфларга, табиий фанлар йўналиши бўйича 7-10-синфларга ўтказилади.

Талабгорларга топшириқларни бажариш учун 90 дақиқа вақт берилади.

❗️Эслатиб ўтамиз, талабгорларга топшириқларни бажариш учун белгиланган вақтдан (90 дақиқа) ташқари, кириш имтиҳонининг жавоблар варағини белгилаш учун қўшимча вақт берилмайди.


Имтиҳон рухсатномасини юклаб олиш учун талабгорнинг аризада киритилган телефон рақамларига смс-хабарнома юборилади. Шундан сўнг, имтиҳон ўтказиладиган жой номи ва вақти тўғрисидаги маълумот кўрсатилган рухсатномани шахсий кабинетингиз орқали юклаб олишингиз мумкин.

Шахсий кабинетга ушбу ҳавола орқали киришингиз мумкин:
👉https://ariza.piima.uz/application/cabinet

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Бугун 2 июль – Ўзбекистон Республикасининг Давлат Герби қабул қилинган кун.

1992 йил 2 июлда “Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида”ги қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Х сессиясида қабул қилинган.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Янги ўқув йилидан бошлаб мактабда ўқув-педагогик ҳужжатларни юритиш тўлиқ электрон шаклга ўтказилади.

Хусусан, электрон баҳолар табели emaktab.uz платформасида автоматик тарзда шаклланади ва ота-оналар учун тизимдан юклаб олиш имконияти яратилади.

Бу орқали табелдаги баҳоларни ўзгартириш ва сохталаштиришнинг олди олинади.

Электрон шаклга ўтказиладиган ҳужжатлар:
👉 Синф журнали;
👉 Баҳолар табели;
👉 Қолдирилган ва ўрни тўлдирилган дарсларни ҳисобга олиш дафтари;
👉 Педагогик кенгаш баённомалари дафтари;
👉 Ўқувчилар ҳаракати дафтари;
👉 Шаҳодатномаларни ҳисобга олиш дафтари.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Президент мактабларининг кириш имтиҳонлари биринчи босқичи 7 июль куни бошланади!

Имтиҳон вақти ва манзили ҳақидаги маълумот талабгор томонидан ariza.piima.uz сайтига киритилган телефон рақамларига смс-хабарнома орқали маълум қилинади.

Президент мактабларига кириш имтиҳонлари биринчи босқичи Математика фанидан 30 та топшириқ  (тест шаклида) ўтказилади.

Талабгорларга топшириқларни бажариш учун 60 дақиқа вақт берилади.

Эслатиб ўтамиз, талабгорларга топшириқларни бажариш учун белгиланган вақтдан (60 дақиқа) ташқари, кириш имтиҳонининг жавоблар варағини белгилаш учун қўшимча вақт берилмайди.

Маълумот учун, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг имтиҳонлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.


Президент мактабларининг кириш имтиҳонлари иккинчи босқичининг санаси ва вақти ҳақида қўшимча маълумот берамиз.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Ўқитувчиларни видеога олиб ижтимоий тармоқларга тарқатганлик учун жавобгарлик бор

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 46-2-моддасида шахсга доир маълумотларни қонунга хилоф равишда йиғиш, тизимлаштириш, сақлаш, ўзгартириш, тўлдириш, улардан фойдаланиш, уларни бериш, тарқатиш, узатиш, эгасизлантириш ва йўқ қилиш,
👉
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваридан 5 бараваригача;
👉
мансабдор шахсларга эса — 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.

Агар ушбу ҳаракатлар маъмурий жавобгарлик қўлланилгандан сўнг 1 йил ичида такрорланса, унда жиноий жавобгарлик чораси қўлланилади (Жиноят кодекси 141-2-моддаси).

☝️Бироқ бу ҳаммаси эмас. Агар ўқитувчи фуқаролик судига ўзига етказилган маънавий зарарни ундиришни сўраб даъво қилса борми?

Фуқаролик кодекси 1021-моддаси иккинчи қисмида зарар ор-номус, қадр-қиммат ва ишчанлик обрў-эътиборини ҳақоратловчи маълумотларни тарқатиш туфайли етказилган бўлса маънавий зарар уни етказувчининг айбидан қатъи назар, қопланиши белгиланган.

Ушбу қоида, айнан ўқитувчинининг видеосини ижтимоий тармоққа жойлаб, унинг қард қимматини, ишчанлик обрўсини тўкаётган шахсларга зарарни қоплаш мажбуриятини юклайди.

Бунда маънавий зарарни қоплаш миқдори жабрланувчига етказилган жисмоний ва маънавий азобларнинг хусусиятига, шунингдек айб товон тўлашга асос бўлган ҳолларда зарар етказувчининг айби даражасига қараб суд томонидан аниқланади.

Манба

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy