Oʻqituvchi | Maktab taʼlimi xodimlari uchun maxsus kanal
158K subscribers
1.34K photos
737 videos
2.08K files
4.55K links
Maktab taʼlimi xodimlari uchun maxsus kanal!

Taʼlimga oid eng soʻnggi yangiliklar.

Savol va takliflar uchun: @educontact_bot

Reklama: @reklamaedu
Download Telegram
⚡️Жорий йил мактаб битирувчилари электрон шаҳодатномаларини бепул юклаб олиши мумкин.

Бунинг учун:

1. Ягона интерактив давлат хизматлари (my.gov.uz) порталидаги Умумий ўрта таълим тўғрисида шаҳодатнома маълумотини олиш давлат хизмати орқали.

2. Электрон шаҳодатнома ахборот тизимига шахсий маълумотларини киритиш орқали.

❗️ Маълумот учун, 11-синф мактаб битирувчиларининг шаҳодатнома маълумотлари "Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги" (собиқ ДТМ)нинг ОТМ қабул бўйича электрон платформасига интеграция қилинган.

Шу боис, олий таълим муассасаларига электрон ҳужжат топшириш жараёнида битирувчининг шаҳодатнома маълумотлари автоматик тарзда тақдим этилади. Битирувчилар шаҳодатномаларини шахсан тақдим этишларига эҳтиёж йўқ.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
stajyor-oqituvchi 02-013-1188-son.pdf
307.3 KB
⚡️Стажор-ўқитувчиларни ишга қабул қилиш тартиби қандай?

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармонига асосан 2023/2024-ўқув йилидан бошлаб педагогик касбларга биринчи марта ишга қабул қилинадиган олий маълумотли талабгорлар стажор-ўқитувчи сифатида фаолият юритиши белгиланган.

Шу муносабат билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан стажор-ўқитувчиларни ишга қабул қилиш бўйича тегишли кўрсатма ишлаб чиқилди.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️2025 йил сентабрдан олий ва биринчи малака тоифасига эга ўқитувчиларнинг ойлик маошини ошириш таклифи билдирилди

Президент Шавкат Мирзиёев мактабгача ва мактаб таълими сифатини ошириш, педагоглар малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.

Мактабларда билимли ва изланувчан педагоглар кўпайишини доимий рағбатлантириш зарурлиги таъкидланди.

2025 йил центабрдан олий ва биринчи малака тоифасига эга ўқитувчиларнинг ойлик маошини ошириш таклифи билдирилди.

Аттестациядан ўтолмаган, тажрибаси етарли бўлмаган ўқитувчилар учун алоҳида дастур ишлаб чиқиб, малакасини ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Аттестацияда илғор технологияларга асосланган янги тартиб жорий этилиб, унда 190 мингдан зиёд ўқитувчилар қатнашиб, шундан 51 минг нафарининг тоифаси оширилган.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Онлайн малака ошириш курслари фаоллаштирилмоқда, фаоллаштиририлган йўналишлар сони 17 тага етди

Ҳозирда А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институтининг "Узлуксиз касбий таълим" электрон платформасида 2024 йил учун 17 та йўналиш бўйича онлайн малака ошириш курслари бошланган.

Булар:

— Иқтисодий билим асослари
— Немис тили
— Бошланғич таълим
— Биология
— Мусиқа маданияти
— Информатика ва ахборот технологиялари
— Рус тили ва адабиёти
— Рус тили (ўзбек ва қардош тиллардаги синфларда)
— Она тили ва адабиёти
— Давлат ва ҳуқуқ асослари
— Махсус мактаб интернатлари тарбиячилари (ўзбек)
— Физика
— Кимё
— Инглиз тили
— Тарбия.
— География;
— Амалиётчи психологлар

❗️Қолган фанлар бўйича ҳам онлайн малака ошириш курслари қисқа фурсатда босқичма-босқич фаоллаштирилади.

Хабарни мазкур фан ўқитувчиларига етказинг!

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Magistr Sertifikat.pdf
15.9 MB
⚡️Магистратура ва докторантура учун талаб этилувчи сертификатлар рўйхати (йўналишлар кесимида) тасдиқланди

Қайси йўналишга C1 шартлиги, қайси йўналишга B2 кераклиги, қайсиларига B1 талаб қилиниши аниқ белгиланган.

Олий таълим, фан, инноватциялар вазирининг 2024 йил 14 июндаги 211 сонли буйруғи

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Вазир Ҳилола Умаровага қанча ўқитувчилар 1000 доллар маош олаётгани ҳақида савол берилди

2021 йилда Ўзбекистонда олий тоифали ўқитувчиларнинг маоши 1000 долларга етказилиши ҳақида айтилган эди. Аммо орадан 3 йил ўтган бўлса-да Ўзбекистонда ўқитувчилар энг кам маош олувчи касб эгалари бўлиб қолмоқда. Хўш, бугун мамлакатда неча нафар ўқитувчи 1000 доллар маош олади?

Ушбу савол билан Uzdiplomat.uz мухбири Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умаровага юзланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президентга 2025 йил сентябрдан олий ва биринчи малака тоифасига эга ўқитувчиларнинг ойлик маошини ошириш таклифи берилганди.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
191_сони_ихтисослаштирилган_синфлар_учун_2024_2025_йил.pdf
2.1 MB
⚡️Айрим фанлар чуқур ўқитиладиган синфлари мавжуд умумий ўрта таълим мактаблари учун 2024-2025-ўқув йилига мўлжалланган намунавий ўқув режалари тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024 йил 20 июндаги 191-сонли буйруғи

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
190_сонли_вариатив_ўқув_режалар_2024_2025_йил.pdf
1.7 MB
⚡️Умумий ўрта таълим муассасаларида 2024-2025-ўқув йилига мўлжалланган вариатив ўқув режалари тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024 йил 20 июндаги 190-сонли буйруғи

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Синф раҳбари бу...

Йил-ўн икки ой ўқувчилар ҳақидаги маълумотларни ҳали у шаклда, ҳали бу шаклда шакллантириб, бу рўйхатнинг қаёққа кетаётганини ўзи ҳам билмайдиган қоғозбоз.

Ўзи бир кунда бир марта кирадиган синф хонасининг озодалигига жавоб берувчи фаррош.

Ўқувчилари жанжаллашса, адолатли қози.

Ота-оналар исталган устознинг устидан шикоят қилиши мумкин бўлган, лекин қўлидан ҳеч нарса келмайдиган шахс.

Ўзининг ваколатидан кўпроқ нарсани бўйнига оладиган мард.

Ўқувчилари 11-синфни битириб кетганидан кейин бир йил ўтиб ҳам уларни ё ишга, ё ўқишга жойлаб, ё узатиб ФҲДЁ қоғозининг нусхасини топшириб қутуладиган буюк матонат эгаси.

Ўқувчиларини ёзда ҳам сувга чўкмаслигини, ўтда ёнмаслигини, уйидан қочмаслигини, кечаси санғимаслигини, ҳеч ким билан жанжаллашмаслигини назорат қилувчи инспектор.

Ота-онаси жўнатолмаган мактабга амаллаб олиб келадиган, имтиҳонларда ухлаб қолмаслиги учун қўнғироқ қилиб уйғотадиган, кеч қолса ўрнига гап эшитадиган, аммо шу меҳнатлари эвазига битириб кетгач, битта йўқлаб қўйишга ҳам арзимайдиган ўқувчиларини ортидан “болам”, деб гапирадиган ҳокисор...

Аслида, бу заҳматларнинг ортида болажонларнинг бир оғиз “Устоз!” деб чақирган лутфи олдида ювилиб кетадиган қувонч ҳам бор...

(c) Феруза Салходжаева

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
“Декрет пули” қандай ҳисобланади?

“Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низом 4-параграфи, 40-48-бандлари ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани, 5-параграфи, 49-78-бандлари эса вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақаларни ҳисоблаш тартибини тартибга солади.

Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани тайинлаш ва тўлаш учун белгиланган тартибда берилган меҳнатга лаёқатсизлик варақаси асос бўлади. Варақа йўқолган ҳолларда нафақа унинг ўрнига такрорий берилган вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси (дубликат) асосида берилади.

Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақалар барча ҳолларда ходимнинг ҳақиқий иш ҳақидан ҳисоблаб чиқарилади. Нафақаларни ҳисоблашда асос қилиб олинадиган ҳақиқий иш ҳақига иш жойидан, суғурта бадаллари ундирилиб тўланадиган жами иш ҳақи тўловлари киради.

Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик ёки ҳомиладорлик таътили бошланган ойдан олдинги 12 ой даврида олган ва суғурта бадаллари чегирилган барча мукофотларнинг 1/12 қисми нафақа ҳисоблаб чиқариладиган ойлик иш ҳақига қўшилиб, ўртача ойлик иш ҳақи миқдори аниқланади.

(с) Mehnat huquqi

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Бугун рўйхатдан ўтишнинг сўнгги куни

Бугун
(25 июнь куни) олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш тест синовларида иштирок этиш учун абитуриентларни рўйхатга олиш якунланади.

Абитуриентлар бугун (25 июнь) 23:59 га қадар my.uzbmb.uz сайти орқали онлайн рўйхатдан ўтишлари ва эртага (26 июнь) 23:59 га қадар тўловни амалга оширишлари мумкин.

Ҳурматли абитуриентлар!

Рўйхатдан ўтишда фанлар мажмуаси, таълим тили ва тест топшириш ҳудудини (алоҳида иқтидор талаб қиладиган йўналишларда таълим йўналиши ва имтиҳон топшириладиган олий таълим муассасасини ҳам) танлашда эътиборли бўлинг!

❗️Рўйхатдан ўтиш учун сайт манзили: my.uzbmb.uz

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Метод кунлар қайта жорий қилинади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра, 2025 йил 1 январдан бошлаб педагог ва мутахассис кадрлар касбий ривожланишининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида барча умумий ўрта таълим муассасаларида малака оширишнинг «Касбий ривожланиш соати», таянч умумий ўрта таълим муассасаларида эса, шунингдек, «Касбий ривожланиш куни» каби шакллари босқичма-босқич жорий этилади.

Қуйидаги ҳафта кунлари ўқитувчиларга «Касбий ривожланиш кунлари» сифатида белгиланиши мумкин:

👉 Душанба — Аниқ фанлар (математика, информатика ва ахборот технологиялари) фани;

👉 Сешанба — Филология фанлари (Она тили ва адабиёт, Ўзбек тили/рус тили);

👉 Чоршанба — Табиий фанлар (физика ва астрономия, кимё, биология, география ва иқтисодиёт, табиий фан (Science);

👉 Пайшанба — Ижтимоий фанлар (тарих, давлат ва ҳуқуқ асослари, тарбия);

👉 Жума — Хорижий тиллар;

👉 Шанба — Амалий фанлар ва бошланғич таълим (тасвирий санъат, чизмачилик, мусиқа маданияти, технология, жисмоний тарбия, чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик, бошланғич таълим).

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Бугун тест синови учун тўловни амалга оширишнинг сўнгги куни

Аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатган абитуриентлар тест синовида иштирок этиш учун БҲМнинг ярим баравари (170 минг сўм) миқдорида тўловни амалга оширишлари лозим.

Тест синови учун тўловни амалга оширмаган абитуриентлар рўйхатдан ўтмаган ҳисобланади ва тест синовларида иштирок эта олмайди.

Тўловни амалга оширишга улгурмаган абитуриентлар бугун (26-июнь) соат 23:59 га қадар электрон тўлов тизимлари ёки банк кассалари орқали тўловни амалга оширишлари мумкин.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Айрим мактаблар ходимларига ҳар ойлик 100 фоизгача устама тўланади

2024 йил 1 сентябрдан ихтисослаштирилган спорт мактаблари ходимларига ҳар ойлик 100 фоизгача устама тўлаш тартиби жорий этилади.

Бу ҳақда жорий йил 22 июнда қабул қилинган Президентнинг «Тошкент шаҳрида бокс ва гимнастикага ихтисослаштирилган спорт мактаблари фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонида белгилаб қўйилди.

Фармонга кўра, 2024 йил 1 сентябргача:

👉 ихтисослаштирилган спорт мактаблари учун мақбуллаштирилган ўқув режалари ишлаб чиқилади.
Бунда Ўзбекистон тарихи ва инглиз тили фанларининг чуқурлаштирилган ҳолда ўқитилишига ҳамда умумлашган табиий фан ва спорт психологиясининг замонавий усулларда ўргатилишига алоҳида эътибор қаратилади;
👉 ихтисослаштирилган спорт мактабларида иккинчи хорижий тилни ўргатиш йўлга қўйилади;
👉 ҳар бир туман ва шаҳардан камида 3 тадан энг намунали давлат мактабгача таълим ташкилотлари танлаб олиниб, гимнастика хоналари ташкил қилинади.

Фармонга мувофиқ, ихтисослаштирилган спорт мактабларида:
👉 ўқув-тарбия жараёни 5–11-синфлар доирасида махсус таълим дастурлари бўйича ташкил этилади;
👉 қабул жараёнларига халқаро ва маҳаллий тренер-селекционерлар жалб қилинади;
👉 таълим жараёни ўқувчилар сони 12 нафардан 24 нафаргача синфларда амалга оширилади;
👉 ўқувчиларининг умумий чекланган сони 168 нафар этиб белгиланади.

2024/2025 ўқув йилидан ҳар йили маҳаллий ва хорижий спорт усталари, тренер ҳамда машҳур спортчилар иштирокида маҳорат дарслари ўтказилади.

Фармонга асосан, ихтисослаштирилган спорт мактаблари ўқувчи-спортчилари Ўзбекистон чемпионати ва кубоги мусобақаларида алоҳида жамоа сифатида тўғридан-тўғри иштирок этади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Тест синовлари 14–28 июль кунлари ўтказилиши кутилмоқда

Шунингдек, режага кўра, 1–25 июль кунлари ижодий имтиҳонлар ўтказилади. Абитуриентлар ижодий имтиҳонда тўплаган балини ўша куннинг ўзида, тестда тўплаган балини ертасига билиши мумкин.

Ижодий имтиҳон ва тест синовлари тўлиқ якунлангандан сўнг, рўйхатдан ўтишнинг иккинчи босқичида абитуриентлар 15 кун давомида тест балларидан келиб чиқиб, 5 тагача йўналишни, таълим шаклини (кундузги, кечки, сиртқи), танлов устуворлигини танлайди.

Шундан сўнг мандат чиқади. Йиқилганларга эса коллеж ёки техникумга киришга имконият берилади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️C1 даражадаги тил сертификатини олган ёшлар моддий рағбатлантирилади

Бу ҳақда Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Унга кўра:

👉 имтиҳон топшириш харажати қопланадиган халқаро имтиҳон тизимлари бўйича инглиз, немис, француз, корейс, хитой ва япон тилларидан камида C1 ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги сертификат олган ёшларни имтиҳон топшириш харажатлари қоплаб берилишидан ташқари ўқиш харажатларини қоплаш учун БҲМнинг 3 баравари (1 млн 20 минг сўм) миқдорида бир марталик моддий рағбатлантириш тизими жорий этилади;

👉 2024 йил 1-сентабрдан 2027 йил 1 январгача ёшларнинг немис, француз, корейс, хитой ва япон тиллари бўйича халқаро имтиҳон тизимларида имтиҳон топшириш харажатлари қоплаб берилиши учун улар томонидан тўпланиши лозим бўлган баллнинг (сертификат даражасининг) минимал кўрсаткичи бир поғона пасайтирилади.

2024–2026 йилларда олий таълим ташкилотларининг хорижий тил филологияси таълим йўналиши бўйича 3 ва 4-курсда таҳсил олаётган ҳамда камида C1 даражадаги сертификатга эга талабаларига умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида ўқитувчи сифатида меҳнат фаолиятини амалга оширишига рухсат этилади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
190-сон буйруқ.pdf
3.4 MB
⚡️Умумий ўрта таълим муассасаси директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари ва синф раҳбарларининг лавозим йўриқномалари

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 27.06.2023 йилдаги 190-сонли буйруғи

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
94-сонли 2024-2025 таянч режа.pdf
196.7 KB
⚡️Умумий ўрта таълим мактаблари учун 2024-2025-ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режа тасдиқланган

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг "Умумий ўрта таълим мактаблари учун 2024-2025-ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режани тасдиқлаш тўғрисида"ги 94-сонли буйруғи имзоланди.

Умумий ўрта таълим мактаблари учун 2024-2025-ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режа БУЙРУҒИ ва унга ИЛОВАЛАР билан юқоридаги файлда батафсил танишишингиз мумкин.

Янги ўқув йилида дарс тақсимоти шу ўқув-режа асосида амалга оширилади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Хорижий тилни С1 даражада биладиган талабаларга ишлашга рухсат этилади

Қарорга мувофиқ, 2024 йил 1 октябрдан:

👉 Ёшлар ишлари агентлиги ҳар йили хусусий ўқув марказларининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри кесимидаги рейтингини тузади ҳамда расмий веб-сайтида эълон қилиб боради;

👉 рейтинг натижаларига кўра олис ва чекка ҳудудларда фаолият кўрсатувчи энг юқори кўрсаткичга эга 100 та хусусий ўқув марказининг таълим жараёнида фойдаланадиган бино ва иншоотлар учун ижара тўлови харажатларининг бир қисми компенсация қилинади.

👉 2024–2026 йилларда олий таълим ташкилотларининг хорижий тил филологияси таълим йўналиши бўйича 3 ва 4-курсда таҳсил олаётган ҳамда камида С1 даражадаги сертификатга эга талабаларига умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида ўқитувчи сифатида меҳнат фаолиятини амалга оширишига рухсат этилади.

👉 2024/2025 ўқув йилидан ота-оналар ва ўқувчилар талабидан келиб чиқиб, ихтисослаштирилган мактаблар ва касб-ҳунар мактабларида чет тили сифатида немис, француз, корейс, хитой ва япон тилларини ўқитишни йўлга қўйилади.

👉 2025 йил 1 январгача инглиз тили, кейинги йилларда бошқа хорижий тиллар ва замонавий касбларни ўргатиш бўйича дунёнинг етакчи марказлари, олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйилади ҳамда уларнинг халқаро таълим стандартларига мос таълим дастурлари “Ибрат фарзандлари” ва “Устоз” лойиҳаларига татбиқ этилади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️2-синф «Информатика ва ахборот технологиялари» ва 5-синф «Табиий фан (Science)» фанлари жорий этилади

2024-2025-ўқув йилидан бошлаб мактабларда 2-синфда «Информатика ва ахборот технологиялари» фани ҳамда 5-синфда «Табиий фан (Science)» фани жорий этилади.

2024-2025 ўқув йили бошлангунига қадар умумий ўрта таълим муассасаларининг бошланғич синф ўқитувчилари учун «Информатика ва ахборот технологиялари» фани ҳамда 5-синф «Табиий фан (Science)»нинг мазмун-моҳияти бўйича «Биология», «География» фани ўқитувчилари учун қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Янги ўқув йилида синф раҳбарлик ва дафтар текшириш учун қанча тўланади?

Синф раҳбарлик ва дафтар текшириш учун тўловлар ўқитувчиларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига (1.050.000 сўм) нисбатан фоиз ҳисобида тўланади.

Синфдаги ўқувчилар сонига кўра синф раҳбарлиги учун:
👉 15 нафар ўқувчигача – 26,4 фоиз (277 200 сўм);
👉 16 нафардан 20 нафар ўқувчигача – 31,6 фоиз (331 800 сўм);
👉 21 нафардан 25 нафар ўқувчигача – 36,9 фоиз (387 450 сўм);
👉 26 нафардан 30 нафар ўқувчигача – 42,1 фоиз (442 050 сўм);
👉 31 нафар ва ундан кўп ўқувчи бўлганда – 52,8 фоиз (554 400 сўм).

👉 Дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик учун (ўқувчилар икки гуруҳга бўлиб ўқитиладиган фанлар бўйича ҳам) синфдаги ўқувчилар сони 15 нафаргача бўлганда – 8,8 фоиз (92.400 сўм), 15 нафар ва ундан ортиқ бўлганда – 17,6 фоиз (184.800 сўм).

👉 Информатика кабинети мудирлиги учун – 17,6 фоиз (184.800 сўм).

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy