Oʻqituvchi | Maktab taʼlimi xodimlari uchun maxsus kanal
156K subscribers
1.35K photos
737 videos
2.08K files
4.55K links
Maktab taʼlimi xodimlari uchun maxsus kanal!

Taʼlimga oid eng soʻnggi yangiliklar.

Savol va takliflar uchun: @educontact_bot

Reklama: @reklamaedu
Download Telegram
94-сонли 2024-2025 таянч режа.pdf
196.7 KB
⚡️Умумий ўрта таълим мактаблари учун 2024-2025-ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режа тасдиқланган

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг "Умумий ўрта таълим мактаблари учун 2024-2025-ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режани тасдиқлаш тўғрисида"ги 94-сонли буйруғи имзоланди.

Умумий ўрта таълим мактаблари учун 2024-2025-ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режа БУЙРУҒИ ва унга ИЛОВАЛАР билан юқоридаги файлда батафсил танишишингиз мумкин.

Кейинги ўқув йилида дарс тақсимоти шу ўқув-режа асосида амалга оширилади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
11-sinf Ingliz tili 3 va 5-variant imtihon javoblari.pdf
4.4 MB
#имтиҳон_жавоблари

⚡️11-синф учун Инглиз тили фанидан 3- ва 5-вариант имтиҳон жавоблари

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хитой мактаби: Ҳақиқий генийлар ишлаб чиқарувчи «фабрика»

Болаларга дарс жараёнида «Телефонга боғланиб қолиш оқибати» ҳақида жуда ибратли ролик қўйиб беришди.

Сиз ҳам фарзандларингизга буни юборинг ва кўрсатинг

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
11-sinf Nemis tili 3 va 5-variant imtihon javoblari.pdf
3.8 MB
#имтиҳон_жавоблари

⚡️11-синф учун Немис тили фанидан 3- ва 5-вариант имтиҳон жавоблари

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️2024-2025-ўқув йили учун 1-синфга қабул 20 июндан бошланади

Регламентга мувофиқ, 1-синфга қабул жараёнлари 2 босқичда амалга оширилади:

👉 1-босқич: 20 июндан 31 июлгача микро-ҳудуд доирасида,
👉 2-босқич: 1 августдан 15 августгача микро-ҳудуддан ташқарида.

1-синфга қабул жараёнлари қуйидаги туман (шаҳарларда) электрон шаклда давлат хизматлари орқали амалга оширилади.

Бунда ота-оналар 20 июндан бошлаб my.maktab.uz электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтиб, ариза топширишлари мумкин.

Давлат хизматлари кўрсатилмайдиган ҳудудларда 1-синфга қабул қилинган ўқувчилар вазирлик электрон тизими (adm.maktab.uz)га киритилади.

❗️МУҲИМ ЭСЛАТМА!
“Таълим тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, болалар 7 ёшга тўладиган йилда мактабга қабул қилинади. Бу йил 1-синфга 2017 йилнинг 31 декабрига қадар туғилган болалар қабул қилинади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️11-синфлар учун Ўзбек тили фанидан якуний давлат аттестацияси тест вариантлари аниқланди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан махсус сайт орқали 11-синф битирувчилари учун Ўзбек тили фанидан ўтказиладиган тест вариантларини аниқлаш бўйича қуръа ташланди

❗️Бунда ўқувчилар 7- ва 6- вариантлар асосида имтиҳон топширишлари маълум бўлди.

———————

⚡️Определены примерные тесты итогового экзамена по узбекском языке для 11 классов

Стало известно, что учащиеся будут сдавать экзамен по 7 и 6 вариантам.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
11-sinf O`zbek tili 6-variant.docx
51.6 KB
#Имтиҳон_саволлари

⚡️11-синфлар учун Ўзбек тили фанидан 6-вариант имтиҳон саволлари

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
11-sinf O`zbek tili 7-variant.docx
51.9 KB
#Имтиҳон_саволлари

⚡️11-синфлар учун Ўзбек тили фанидан 7-вариант имтиҳон саволлари

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Қурбон ҳайити арафасида ҳафтсига 5 кун ишлайдиганлар 4 кун 6 кун ишлайдиганлар 3 кун дам олади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 22-декабрдаги ПФ-213-сон “2024-йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармонига кўра, барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар) 2024-йил 18-июн — сешанба қўшимча дам олиш куни этиб белгиланган.

Шунда 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 16,17,18-июнь кунлари дам олиш куни, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимларга 15,16,17,18-июнь кунлари кетма-кет дам олиш куни.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️2025 йил 1 сентябрга қадар барча мактабларга назорат камералари ўрнатилиб, биометрик идентификация тизими жорий қилинади

Умумий ўрта таълим муассасалари ҳудудининг хавфсизлигини таъминлаш, ўқувчилар давоматини доимий равишда мониторинг қилиш мақсадида «Хавфсиз мактаб» тизими жорий қилинади. Бу ҳақда «2022–2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастур»да назарда тутилган.

Дастлаб умумий ўрта таълим муассасаларига «Хавфсиз мактаб» лойиҳаси доирасида назорат камералари ва биометрик идентификация тизимларини ўрнатиш билан боғлиқ молиялаштириш манбалари аниқланади.

2024 йил 1 январга қадар «Хавфсиз мактаб» лойиҳаси камида 130 та умумий ўрта таълим муассасасида жорий этилади.

2025 йил 1 сентябрга қадар «Хавфсиз мактаб» лойиҳаси босқичма-босқич барча умумий ўрта таълим муассасаларида жорий этилади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Мактабларда 1-синфга қабул 20 июньдан бошланади

Бу йил 1-синфга 2017 йилнинг 1 январидан 31 декабригача туғилган болалар қабул қилинади.

1-синфга қабул жараёнлари қуйидаги 2 босқичда амалга оширилади:

👉 1-босқич: микро-ҳудуд доирасида (20 июньдан 31 июльгача);

👉 2-босқич: микро-ҳудуддан ташқарида (1-15-август).

Юқоридаги рўйхатда номи келтирилган 43 та туман (шаҳар)да 1-синфга қабул жараёнлари электрон шаклда давлат хизматлари орқали амалга оширилади.

Ота-оналар 20 июньдан бошлаб my.maktab.uz электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтиб, ариза топширишлари мумкин.

Қолган туманларда анъанавий шаклда, яъни бевосита мактаб томонидан қабул қилиниб, 1-синфга қабул қилинган ўқувчилар вазирлик электрон тизими (adm.maktab.uz)га киритилади ва назорат қилиб борилади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Жорий йил мактаб битирувчилари электрон шаҳодатномаларини бепул юклаб олиши мумкин.

Бунинг учун:

1. Ягона интерактив давлат хизматлари (my.gov.uz) порталидаги Умумий ўрта таълим тўғрисида шаҳодатнома маълумотини олиш давлат хизмати орқали.

2. Электрон шаҳодатнома ахборот тизимига шахсий маълумотларини киритиш орқали.

❗️ Маълумот учун, 11-синф мактаб битирувчиларининг шаҳодатнома маълумотлари "Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги" (собиқ ДТМ)нинг ОТМ қабул бўйича электрон платформасига интеграция қилинган.

Шу боис, олий таълим муассасаларига электрон ҳужжат топшириш жараёнида битирувчининг шаҳодатнома маълумотлари автоматик тарзда тақдим этилади. Битирувчилар шаҳодатномаларини шахсан тақдим этишларига эҳтиёж йўқ.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
stajyor-oqituvchi 02-013-1188-son.pdf
307.3 KB
⚡️Стажор-ўқитувчиларни ишга қабул қилиш тартиби қандай?

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармонига асосан 2023/2024-ўқув йилидан бошлаб педагогик касбларга биринчи марта ишга қабул қилинадиган олий маълумотли талабгорлар стажор-ўқитувчи сифатида фаолият юритиши белгиланган.

Шу муносабат билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан стажор-ўқитувчиларни ишга қабул қилиш бўйича тегишли кўрсатма ишлаб чиқилди.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️2025 йил сентабрдан олий ва биринчи малака тоифасига эга ўқитувчиларнинг ойлик маошини ошириш таклифи билдирилди

Президент Шавкат Мирзиёев мактабгача ва мактаб таълими сифатини ошириш, педагоглар малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.

Мактабларда билимли ва изланувчан педагоглар кўпайишини доимий рағбатлантириш зарурлиги таъкидланди.

2025 йил центабрдан олий ва биринчи малака тоифасига эга ўқитувчиларнинг ойлик маошини ошириш таклифи билдирилди.

Аттестациядан ўтолмаган, тажрибаси етарли бўлмаган ўқитувчилар учун алоҳида дастур ишлаб чиқиб, малакасини ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Аттестацияда илғор технологияларга асосланган янги тартиб жорий этилиб, унда 190 мингдан зиёд ўқитувчилар қатнашиб, шундан 51 минг нафарининг тоифаси оширилган.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Онлайн малака ошириш курслари фаоллаштирилмоқда, фаоллаштиририлган йўналишлар сони 17 тага етди

Ҳозирда А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институтининг "Узлуксиз касбий таълим" электрон платформасида 2024 йил учун 17 та йўналиш бўйича онлайн малака ошириш курслари бошланган.

Булар:

— Иқтисодий билим асослари
— Немис тили
— Бошланғич таълим
— Биология
— Мусиқа маданияти
— Информатика ва ахборот технологиялари
— Рус тили ва адабиёти
— Рус тили (ўзбек ва қардош тиллардаги синфларда)
— Она тили ва адабиёти
— Давлат ва ҳуқуқ асослари
— Махсус мактаб интернатлари тарбиячилари (ўзбек)
— Физика
— Кимё
— Инглиз тили
— Тарбия.
— География;
— Амалиётчи психологлар

❗️Қолган фанлар бўйича ҳам онлайн малака ошириш курслари қисқа фурсатда босқичма-босқич фаоллаштирилади.

Хабарни мазкур фан ўқитувчиларига етказинг!

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Magistr Sertifikat.pdf
15.9 MB
⚡️Магистратура ва докторантура учун талаб этилувчи сертификатлар рўйхати (йўналишлар кесимида) тасдиқланди

Қайси йўналишга C1 шартлиги, қайси йўналишга B2 кераклиги, қайсиларига B1 талаб қилиниши аниқ белгиланган.

Олий таълим, фан, инноватциялар вазирининг 2024 йил 14 июндаги 211 сонли буйруғи

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Вазир Ҳилола Умаровага қанча ўқитувчилар 1000 доллар маош олаётгани ҳақида савол берилди

2021 йилда Ўзбекистонда олий тоифали ўқитувчиларнинг маоши 1000 долларга етказилиши ҳақида айтилган эди. Аммо орадан 3 йил ўтган бўлса-да Ўзбекистонда ўқитувчилар энг кам маош олувчи касб эгалари бўлиб қолмоқда. Хўш, бугун мамлакатда неча нафар ўқитувчи 1000 доллар маош олади?

Ушбу савол билан Uzdiplomat.uz мухбири Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умаровага юзланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президентга 2025 йил сентябрдан олий ва биринчи малака тоифасига эга ўқитувчиларнинг ойлик маошини ошириш таклифи берилганди.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
191_сони_ихтисослаштирилган_синфлар_учун_2024_2025_йил.pdf
2.1 MB
⚡️Айрим фанлар чуқур ўқитиладиган синфлари мавжуд умумий ўрта таълим мактаблари учун 2024-2025-ўқув йилига мўлжалланган намунавий ўқув режалари тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024 йил 20 июндаги 191-сонли буйруғи

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
190_сонли_вариатив_ўқув_режалар_2024_2025_йил.pdf
1.7 MB
⚡️Умумий ўрта таълим муассасаларида 2024-2025-ўқув йилига мўлжалланган вариатив ўқув режалари тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024 йил 20 июндаги 190-сонли буйруғи

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Синф раҳбари бу...

Йил-ўн икки ой ўқувчилар ҳақидаги маълумотларни ҳали у шаклда, ҳали бу шаклда шакллантириб, бу рўйхатнинг қаёққа кетаётганини ўзи ҳам билмайдиган қоғозбоз.

Ўзи бир кунда бир марта кирадиган синф хонасининг озодалигига жавоб берувчи фаррош.

Ўқувчилари жанжаллашса, адолатли қози.

Ота-оналар исталган устознинг устидан шикоят қилиши мумкин бўлган, лекин қўлидан ҳеч нарса келмайдиган шахс.

Ўзининг ваколатидан кўпроқ нарсани бўйнига оладиган мард.

Ўқувчилари 11-синфни битириб кетганидан кейин бир йил ўтиб ҳам уларни ё ишга, ё ўқишга жойлаб, ё узатиб ФҲДЁ қоғозининг нусхасини топшириб қутуладиган буюк матонат эгаси.

Ўқувчиларини ёзда ҳам сувга чўкмаслигини, ўтда ёнмаслигини, уйидан қочмаслигини, кечаси санғимаслигини, ҳеч ким билан жанжаллашмаслигини назорат қилувчи инспектор.

Ота-онаси жўнатолмаган мактабга амаллаб олиб келадиган, имтиҳонларда ухлаб қолмаслиги учун қўнғироқ қилиб уйғотадиган, кеч қолса ўрнига гап эшитадиган, аммо шу меҳнатлари эвазига битириб кетгач, битта йўқлаб қўйишга ҳам арзимайдиган ўқувчиларини ортидан “болам”, деб гапирадиган ҳокисор...

Аслида, бу заҳматларнинг ортида болажонларнинг бир оғиз “Устоз!” деб чақирган лутфи олдида ювилиб кетадиган қувонч ҳам бор...

(c) Феруза Салходжаева

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
“Декрет пули” қандай ҳисобланади?

“Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низом 4-параграфи, 40-48-бандлари ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани, 5-параграфи, 49-78-бандлари эса вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақаларни ҳисоблаш тартибини тартибга солади.

Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани тайинлаш ва тўлаш учун белгиланган тартибда берилган меҳнатга лаёқатсизлик варақаси асос бўлади. Варақа йўқолган ҳолларда нафақа унинг ўрнига такрорий берилган вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси (дубликат) асосида берилади.

Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақалар барча ҳолларда ходимнинг ҳақиқий иш ҳақидан ҳисоблаб чиқарилади. Нафақаларни ҳисоблашда асос қилиб олинадиган ҳақиқий иш ҳақига иш жойидан, суғурта бадаллари ундирилиб тўланадиган жами иш ҳақи тўловлари киради.

Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик ёки ҳомиладорлик таътили бошланган ойдан олдинги 12 ой даврида олган ва суғурта бадаллари чегирилган барча мукофотларнинг 1/12 қисми нафақа ҳисоблаб чиқариладиган ойлик иш ҳақига қўшилиб, ўртача ойлик иш ҳақи миқдори аниқланади.

(с) Mehnat huquqi

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy