Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
155K subscribers
1.24K photos
712 videos
1.98K files
4.24K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @lider_admin
Download Telegram
Bitiruvchilarni_yakuniy_davlat_attestatsiyasidan_ozod_qilish_huquqini.pdf
162.7 KB
❗️Қуйидаги ҳолатларда ўқувчилар якуний давлат аттестацияси ва босқичли назоратдан озод этилиши мумкин

Ўқувчиларга синфдан синфга кўчириш имтиҳонлари ва якуний давлат аттестациясидан озод бўлиш ҳуқуқини берувчи касалликлар рўйхати Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.

Ўқувчиларнинг халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари, мусобақалари ҳамда бошқа кўрик-танловлардаги иштироки якуний давлат аттестацияси ва босқичли назорат муддатларига тўғри келиб қолган тақдирда, улар тегишли якуний давлат аттестацияси ва босқичли назоратлардан озод этилади. Уларнинг билимларини якуний баҳолаш ва рейтингини аниқлаш йиллик баҳолар асосида амалга оширилади.

Озод бўлиш ҳуқуқини берувчи касалликлар рўйхати билан юқоридаги файлда батафсил танишишингиз мумкин.

Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Фарзандини мактабга боришига қаршилик қилган шахс 10 суткага қамалди

Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида 45-мактаб ўқувчиларидан бирининг отасига инспектор-психолог қўнғироқ қилиб, ўқувчининг ўқув машғулотларига бориш зарурлиги ҳақида профилактик суҳбат ўтказди, деб хабар берди Миллий гвардия вилоят бошқармаси Матбуот хизмати.

Бироқ суҳбат чоғида боланинг отаси фарзанди таълим муассасасига бормаслигини ва бу борада ҳеч ким ҳеч нарса қила олмаслигини айтган. Эркак ижтимоий хулқ-атвор қоидаларини ҳам бузган ва Миллий гвардия ходимининг қонуний талабларини бажаришдан бош тортган. Мазкур ҳаракатлари учун эркак 10 суткага қамалди.

Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
БУГУНГИ КУНДА ПEДАГОГ ХОДИМЛАР ҚАНЧА ОЙЛИК ОЛМОҚДА?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 17 ноябрдаги “Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги 196-сонли фармонига кўра, 2023 йилнинг 1 декабрдан иш ҳақи, пенсиялар ва ижтимоий нафақалар 7% га оширилган эди.

Педагог ходимлар 2023 йилнинг 1 декабридан бошлаб қуйидагича ойлик олмоқдалар:

Мактаб директори:
🔵4 млн 084 минг 179 сўм (400 ўқувчигача)
🔵4 млн 360 минг 917 сўм (401-880 ўқувчигача)
🔵4 млн 624 минг 262 сўм (881-1600 ўқувчигача)
🔵4 млн 891 минг 647 сўм (1600дан ортиқ)

Директор ўринбосарлари: (ММИБДЎ, ЎТИБДЎ):
🔵3 млн 814 минг 502 сўм (400 ўқувчигача)
🔵4 млн 084 минг 179 сўм (401-880 ўқувчигача)
🔵4 млн 360 минг 917 сўм (881-1600 ўқувчигача)
🔵4 млн 624 минг 262 сўм (1600дан ортиқ)

Директорнинг ҳўжалик ишлари бўйича ўринбосари:
🔵1 млн 618 минг 065 сўм (400 ўқувчигача)
🔵1 млн 765 минг 457 сўм (401-880 ўқувчигача)
🔵1 млн 919 минг 114 сўм (881-1600 ўқувчигача)
🔵2 млн 078 минг 589 сўм (1600дан ортиқ)

ЧҚБТ раҳбари: 2 млн 948 минг 543 сўм

2024 йил 15 январдан бошлаб ЧҚБТ раҳбари:
🔵Мутахассис – 2 млн 948 минг 543 сўм;
🔵Иккинчи тоифали – 3 млн 301 минг 055 сўм;
🔵Биринчи тоифали – 3 млн 678 минг 381 сўм;
🔵Олий тоифали – 4 млн 064 минг 865 сўм

Психологлар:
🔵Олий маълумотли психолог – 2 млн 653 минг 689 сўм
🔵Иккинчи тоифали психолог – 2 млн 841 минг 780 сўм
🔵Биринчи тоифали психолог – 3 млн 034 минг 666 сўм
🔵Олий тоифали психолог – 3 млн 219 минг 374 сўм

Ўқитувчилар:
🔵Ўрта махсус маълумотли ўқитувчи – 2 млн 756 минг 194 сўм
🔵Олий маълумотли ўқитувчи – 2 млн 948 минг 543 сўм
🔵Иккинчи тоифали ўқитувчи – 3 млн 301 минг 055 сўм
🔵Биринчи тоифали ўқитувчи – 3 млн 678 минг 381 сўм
🔵Олий тоифали ўқитувчи – 4 млн 064 минг 865 сўм

🔵Мактаб лаборанти (1 ст)– 1 млн 458 минг 770 сўм

Кутубхона мудири:
🔵Ўрта махсус маълумотли – 1 млн 941 минг 691 сўм
🔵Олий маълумотли – 2 млн 118 минг 548 сўм

Кутубхоначи:
🔵Ўрта махсус маълумотли – 1 млн 683 минг 734 сўм
🔵Олий маълумотли – 1 млн 772 минг 354 сўм

💬 Изоҳ: 2024 йил 15 январдан бошлаб ЧҚБТ раҳбарларига ҳам бошқа фан ўқитувчилари цингари малака тоифаси бериш тартиби йўлга қўйилади. Шундан сўнг уларнинг ойлик маоши ҳам малака тоифасига кўра фарқланади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
11-sinf Kimyo imtihon javoblari 2024.pdf
7.6 MB
#имтиҳон_жавоблари

11-синф Кимё фанидан мустақил шуғулланиш учун имтиҳон жавоблари (2024)

Эслатма:
мазкур жавоблар ўқувчиларнинг вақтини тежашга ва имтиҳонларга эса кўпроқ тайёрланиш учун ёрдам беради.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Ўқувчиларга дарс машғулотлари (синф хоналари)да қуйидагилар тақиқланади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 31-августдаги 282-сонли буйруғи “Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидалари” тўғрисидаги низом кўра ўқувчилар:

👉 тегишли дарслик ва зарур ўқув қуроллари билан иштирок этиш;
👉 дарсларда ўқув жараёни билан боғлиқ бўлмаган бошқа ишларга чалғимаслик;
👉 ўқитувчига мурожаат қилмоқчи ёки саволига жавоб бермоқчи бўлганда қўлини кўтариб рухсат сўраш;
👉 санитария-гигиена ва техника хавфсизлик қоидаларига тўлиқ амал қилиш.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
#имтиҳон_жавоблари

❗️2023-2024-ўқув йилларда ўқувчиларни барча фанлардан давлат якуний аттестациясидан ўтказиш учун имтиҳон жавоблари

Ўзингизга керакли бўлган синф ёки фан устига босинг👇

9-синфлар учун:

Она тили ва адабиёт | Математика

Ўзбекистон тарихи

11-синфлар учун:

Она тили ва адабиёт | География

Математика | Инглиз тили

Ўзбекистон тарихи | Кимё

Физика | Давлат ҳуқуқ асослари

Эслатма: мазкур жавоблар ўқувчиларнинг вақтини тежашга ва имтиҳонларга эса кўпроқ тайёрланиш учун ёрдам беради.

Ўзингизга сақлаб қўйинг, яқинларга улашинг!

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Президент мактаблари 2024/2025-ўқув йили учун қабул эълон қилади

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Президент мактабларига 2024/2025-ўқув йили учун ҳужжатлар қабули 1-июндан – 20-июнга қадар ОНЛАЙН шаклда ariza.piima.uz сайти орқали амалга оширилади.

Президент мактабларига қандай ҳужжатлар талаб этилади?
Талабгорнинг:
— туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси;
— фотосурати (охирги 2 ойда олинган);
— ота-онаси ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг паспорт маълумотлари ва телефон рақамлари (доимий ишлаб турган телефон рақамлари) аниқ ва бехато киритилиши лозим;
— баҳолар табели нусхаси (директор томонидан тасдиқланган).

❗️Диққат: Талабгорнинг баҳолар табелидаги математика ва табиатшунослик фанларидан 4-синфдаги йиллик баҳолари "5" баҳо (аъло) бўлиши лозим.

Президент мактабларига 4-синфни тугатган ўқувчилар 5-синфга қабул қилинади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Ўқитувчиларни видеога олиб ижтимоий тармоқларга тарқатганлик учун жавобгарлик бор

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 46-2-моддасида шахсга доир маълумотларни қонунга хилоф равишда йиғиш, тизимлаштириш, сақлаш, ўзгартириш, тўлдириш, улардан фойдаланиш, уларни бериш, тарқатиш, узатиш, эгасизлантириш ва йўқ қилиш,
👉
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваридан 5 бараваригача;
👉
мансабдор шахсларга эса — 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.

Агар ушбу ҳаракатлар маъмурий жавобгарлик қўлланилгандан сўнг 1 йил ичида такрорланса, унда жиноий жавобгарлик чораси қўлланилади (Жиноят кодекси 141-2-моддаси).

☝️Бироқ бу ҳаммаси эмас. Агар ўқитувчи фуқаролик судига ўзига етказилган маънавий зарарни ундиришни сўраб даъво қилса борми?

Фуқаролик кодекси 1021-моддаси иккинчи қисмида зарар ор-номус, қадр-қиммат ва ишчанлик обрў-эътиборини ҳақоратловчи маълумотларни тарқатиш туфайли етказилган бўлса маънавий зарар уни етказувчининг айбидан қатъи назар, қопланиши белгиланган.

Ушбу қоида, айнан ўқитувчинининг видеосини ижтимоий тармоққа жойлаб, унинг қард қимматини, ишчанлик обрўсини тўкаётган шахсларга зарарни қоплаш мажбуриятини юклайди.

Бунда маънавий зарарни қоплаш миқдори жабрланувчига етказилган жисмоний ва маънавий азобларнинг хусусиятига, шунингдек айб товон тўлашга асос бўлган ҳолларда зарар етказувчининг айби даражасига қараб суд томонидан аниқланади.

Манба

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Қандай ҳолатда синф иккига бўлиб ўқитилади?

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган «Умумтаълим мактаби тўғрисида»ги низомнинг 29-бандига мувофиқ малакали ўқитувчилар етарли бўлган қуйидаги ҳолларда синфдаги ўқувчиларни ИККИ ГУРУҲга бўлиб ўқитишга рухсат этилади:

Ўқувчилар сони 25 нафар ва ундан зиёд бўлган умумий ўрта таълим муассасаларининг:

👉 1-11 синфларида
«Чет тили» фани

👉 айрим фанларга ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим муассасаларида ихтисослашган фанлар

👉 5-11-синфларда «Информатика ва ахборот технологиялари»,

👉 8-11-синфларда «Жисмоний тарбия»

👉 5-9- синфларда «Технология»

👉 10-11-синфларда «Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик» фанлари

👉 таълим тили ўзбек тили бўлмаган умумий ўрта таълим муассасаларининг 2-11 синфларида «Ўзбек тили» фани ҳамда таълим тили рус тили бўлмаган умумтаълим муассасаларининг 2-11 синфларида «Рус тили» фани.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
21 май 04-1126 ВММТБ.pdf
347.4 KB
⚡️«Сўнгги қўнғироқ» байрам тадбирининг тантанали қисми учун намунавий сценарий

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан умумий ўрта таълим муассасаларида «Сўнгги қўнғироқ» тадбирининг тантанали қисмини ўтказиш учун намунавий сценарий ишлаб чиқилди

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Фан ўқитувчилари emaktab.uz тизимида қандай тартибда 4-чоракни ёпишлари керак?

10-11-синфлар:

0.5 ва 1 соатлик дарслар учун:
— 3-4-чорак ўртача балларнинг ўртача баҳоси 4-чорак устунига киритилади;
— 2-ярим йиллик устунига 4-чорак баҳолари кўчириб қўйилади йиллик устунига биринчи ва иккинчи ярим йиллик баҳоларнинг ўртача баҳоси қўйилади;
— имтихон йўқ фанлардан имтихон устунига "Х" белгиси(автоматик қўйилади қўйилади;
— имтихони бўлса, йиллик билан имтихон баҳосининг ўртача натижа устунига қўйилади;
— натижа устунига йиллик устунидаги баҳо кўчирилади.

2 ва ундан ортиқ соатли дарс учун:
— 3-4-чорак баҳоларининг ўртача баҳоси 2-ярим йиллик устунига киритилади;
— йиллик устунига биринчи ва иккинчи ярим йиллик баҳоларнинг ўртачаси қўйилади;
— имтихон йўқ фанлардан имтихон устунига катта "Х" белгиси(автоматик қўйилади) қўйилади;
— имтихон бўлса, йиллик билан имтихон баҳосини ўртача баҳоси натижа устунига қўйилади;
— натижа устунига йиллик устунидаги баҳо кўчирилади.

©Манба

Ҳамкасбларингизга ҳам улашинг.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Ўқувчилар ижарага берилган дарсликларни йўқотиб қўйса етказилган зарар қандай қопланади?

“Умумтаълим мактабларини дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом”га мувофиқ дарсликлар ёки ўқув-методик қўлланмалардан фойдаланиш усулидан қатъи назар, улар йўқолган ёки фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келиб қолган тақдирда, ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёхуд ҳомийлар ёки ўқитувчилар зарарни ҳудди шундай дарслик ёки ўқув-методик қўлланмалар билан қоплайди ёхуд унинг бирламчи ҳужжатларда (ҳисоб-фактурада, юк хатида) кўрсатилган қийматини тўлаши шарт.

Ўқувчиларнинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёхуд ҳомийлар ёки ўқитувчилар зарарни қуйидаги миқдорларда тўлайди:

👉 1 синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ёки ўқув-методик қўлланмалари учун — унинг бир баравари миқдорида;
👉 2 - 4 синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ёки ўқув-методик қўлланмалари учун — унинг икки баравари миқдорида;
👉 5 - 11 синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ёки ўқув-методик қўлланмалари учун — унинг тўрт баравари миқдорида.

Умумтаълим мактаби кутубхона жамғармасидаги дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар ҳисобининг юритилиши, улардан фойдаланилиши, уларнинг сақланиши, улар бўйича тўлов ҳужжатларининг мавжудлиги ва ҳаракати, шунингдек ўқувчилар орасида дарсликларни авайлаб-асраш туйғусини ривожлантиришга йўналтирилган тарбиявий ишлар умумтаълим мактабларининг кутубхоначилари томонидан олиб борилади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️1 июндан олий маълумотли боғча тарбиячиларининг маоши ошади

Давлат боғчаларида ишловчи олий маълумотли педагог ходимларнинг маоши мактаб ўқитувчилариникига тенглаштирилади. Бу президент қарорида белгиланган.

Давлат раҳбарининг 2023 йил май ойида имзолаган қарорига асосан 2024 йил 1 июндан бошлаб давлат мактабгача таълим ташкилотларидаги олий маълумотли педагог ходимларининг базавий тариф ставкалари умумий ўрта таълим муассасаларининг тегишли педагог ходимлариникига тенглаштирилиши лозим. Амалдаги қонунчиликка кўра, давлат боғчаларининг олий маълумотли тарбиячи-методист, тарбиячилари 1 млн 203 минг 660 сўм олиши белгиланган.

Мактабларнинг олий маълумотли бошланғич ва юқори синфлари ўқитувчилари эса 2 млн 90 минг 399 сўм олади. Шундан келиб чиқилса, бакалавр дипломига эга боғча тарбиячиларининг маоши 2 млн сўмдан оширилиши кутилмоқда.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️ҲУРМАТЛИ ОТА-ОНАЛАР ВА ЎҚУВЧИЛАР!

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларга ҳужжатлар қабули эълон қилинди

Республикамиздаги барча Президент, Ижод, Ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларига ҳужжатлар қабули 2024 йилнинг 1 июнь санасидан 20 июнь санасигача давом этади.

Ҳужжатлар қабули ariza.piima.uz сайти орқали фақат ОНЛАЙН тарзда амалга оширилади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

❗️Педагоглар мажбурий тиббий кўрикдан бепул ўтказилади

Батафсил видеода

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️9-синфлар учун Она тили ва адабиёт фанидан якуний давлат аттестацияси тест вариантлари аниқланди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан махсус сайт орқали 9-синф битирувчилари учун она тили ва адабиёт фанидан ўтказиладиган тест вариантларини аниқлаш бўйича қуръа ташланди

❗️Бунда ўқувчилар 5- ва 10- вариантлар асосида имтиҳон топширишлари маълум бўлди.

Якуний давлат аттестацияларини ўтказиш ва баҳолаш мезонлари ҳудудий бошқармалар орқали барча умумий ўрта таълим мактабларига етказилади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
9-sinf Ona tili va adabiyot imtihon javoblari tayyor 2024.pdf
1.4 MB
#имтиҳон_жавоблари

❗️9-синф Она тили ва адабиёт фанидан имтиҳон жавоблари

ММТВ томонидан махсус сайт орқали 9-синф битирувчилари учун она тили ва адабиёт фанидан ўтказиладиган тест вариантларини аниқлаш бўйича қуръа ташланди. Бунда ўқувчилар 5- ва 10- вариантлар асосида имтиҳон топширади.

Юқоридаги файлда 5- ва 10- вариант жавоблари берилган.

👉 Барча вариант жавоблари

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Химии. 11 класс. Ответы. 2024.pdf
7.3 MB
11 класс экзаменационные ответы по химии (2024)

Подписывайтесь на канал учителя👇

https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Основам_государства_и_права_11_класс_Ответы_2024.pdf
8.1 MB
11 класс экзаменационные ответы по основам государства и права (2024)

Подписывайтесь на канал учителя👇

https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
11-sinf Huquq imtihon javoblari 2024.pdf
7.7 MB
#имтиҳон_жавоблари

11-синф Ҳуқуқ фанидан мустақил шуғулланиш учун имтиҳон жавоблари (2024)

Эслатма:
мазкур жавоблар ўқувчиларнинг вақтини тежашга ва имтиҳонларга эса кўпроқ тайёрланиш учун ёрдам беради.

👉 Бошқа имтиҳон жавоблари

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️БАРЧА ОТА-ОНАЛАР ДИҚҚАТИГА

25-май «Сўнгги қўнғироқ» куни барча ота-оналардан, вояга етмаган ва ҳайдовчилик гувоҳномаси олмаган фарзандларига автомобиль бошқаришга рухсат бермасликлари сўралади

Ушбу тадбирлар вақтида барча мактаблар атрофидаги йўлларда ҳаракат хавфсизлиги ЙПХ ходимлари томонидан таъминланади.

Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy