Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
156K subscribers
1.22K photos
711 videos
1.98K files
4.23K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @lider_admin
Download Telegram
#Эслатма

⚡️Ўқувчиларнинг таътил пайтидаги хатти-ҳаракатлари учун ота-оналар жавоб беради

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 27 июнь кунги 190-сонли буйруғига мувофиқ таълим муассасасидан ташқарида дарсдан кейинги ва таътил пайтидаги ўқувчиларнинг хатти-ҳаракатлари учун амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ота-оналар жавоб беради.

Синф раҳбарлари эса жавобгарликка тортилмайди. Демак бундай ҳолатларда нафақат синф раҳбарига, балки директор ўринбосарларига нисбатан ҳам интизомий жазо чоралари қўлланилмайди.

Шуни ҳам унутмаслик керакки, Ўзбекистон Республикаси "Оила кодекси"нинг 73-моддасида ота-оналар фарзандларини тарбиялашга масъул эканлиги баён этилган. Улар фарзандларининг саломатлиги, ақлий, жисмоний, маънавий ва ахлоқий ривожланиши учун ғамхўрлик қилишлари шарт.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Синф раҳбарлик ва дафтар текшириш учун қанча тўланади?

Синф раҳбарлик ва дафтар текшириш учун тўловлар ўқитувчиларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига (1.050.000 сўм) нисбатан фоиз ҳисобида тўланади.

Синфдаги ўқувчилар сонига кўра синф раҳбарлиги учун:
👉 15 нафар ўқувчигача – 26,4 фоиз (277 200 сўм);
👉 16 нафардан 20 нафар ўқувчигача – 31,6 фоиз (331 800 сўм);
👉 21 нафардан 25 нафар ўқувчигача – 36,9 фоиз (387 450 сўм);
👉 26 нафардан 30 нафар ўқувчигача – 42,1 фоиз (442 050 сўм);
👉 31 нафар ва ундан кўп ўқувчи бўлганда – 52,8 фоиз (554 400 сўм).

👉 Дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик учун (ўқувчилар икки гуруҳга бўлиб ўқитиладиган фанлар бўйича ҳам) синфдаги ўқувчилар сони 15 нафаргача бўлганда – 8,8 фоиз (92.400 сўм), 15 нафар ва ундан ортиқ бўлганда – 17,6 фоиз (184.800 сўм).

👉 Информатика кабинети мудирлиги учун – 17,6 фоиз (184.800 сўм).

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Эртадан, яъни 25 мартдан бошлаб барча педагог ходимлар учун иш куни ҳисобланади.

Наврўз байрами муносабати билан барча ходимларга кетма-кет 4 кунлик дам олиш куни берилди. Эртадан, яъни 25 мартдан бошлаб барча педагог ходимлар учун IV чоракнинг биринчи иш куни ҳисобланади.

Мактабларда дарс бўлмаган вақт яъни, ўқувчилар учун берилган баҳорги таътил пайти барча педагог ходимларга иш куни саналади. Бу пайтда ўқитувчилар педагогик юкламасида белгилаб берилган ишларни амалга оширади, ёки мактаб маъмурияти томонидан берилган топшириқларни бажаради.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
#Биласизми
⚡️Ўқувчиларнинг таътил пайтидаги хатти-ҳаракатлари учун 100 фоиз ота-оналар жавоб беради

➡️ Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 27 июнь кунги 190-сон билан тасдиқланган "Умумий ўрта таълим муассасаси директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари ва синф раҳбарларининг лавозим йўриқномасини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғига мувофиқ таълим муассасасидан ташқарида дарсдан кейинги ва таътил пайтидаги ўқувчиларнинг хатти-ҳаракатлари учун амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ота-оналар жавоб беради.

➡️ Синф раҳбарлари эса жавобгарликка тортилмайди. Демак бундай ҳолатларда нафақат синф раҳбарига, балки директор ўринбосарларига нисбатан ҳам интизомий жазо чоралари қўлланилмайди.

➡️ Шуни ҳам унутмаслик керакки, Ўзбекистон Республикаси "Оила кодекси"нинг 73-моддасида ота-оналар фарзандларини тарбиялашга масъул эканлиги баён этилган. Улар фарзандларининг саломатлиги, ақлий, жисмоний, маънавий ва ахлоқий ривожланиши учун ғамхўрлик қилишлари шарт.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Малака синовлари ўтказиладиган жой манзиллари белгиланди

Жорий йилнинг март-май ойларида мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги педагоглар учун малака (тест) синовлари ўтказиладиган жой манзиллари маълум бўлди.

👉 Қорақалпоғистон Республикаси — Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази
(Нукус шаҳри Е.Алакўз кўчаси 54-уй, мўлжал: MEGA NUKUS савдо мажмуаси ёнида);

👉
Андижон вилояти —
Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази
(Андижон шаҳар, Истиқлол кўчаси 8-уй, мўлжал: собиқ Ленинский кўча);

👉
Бухоро вилояти —
Когон туман ихтисослаштирилган мактаби
(“Чолоки” МФЙ, Қасри Орифон аҳоли пункти 10-уй, мўлжал: Баховуддин Нақишбандий Зиёратгоҳи);

👉
Жиззах вилояти —
Жиззах шаҳридаги 4-умумтаълим мактаби
(Жиззах шаҳар, Кимёгар маҳалласи Тўқимачилар кўчаси 45-уй, мўлжал: вилоят кўз касалликлари шифохонаси);

👉
Қашқадарё вилояти —
Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази
(Қарши шаҳар Олимлар кўчаси 2-уй, мўлжал: Қарши давлат университети);

👉
Навоий вилояти —
Навоий шаҳар Баркамол авлод болалар мактаби
(Навоий шаҳар Алоқа кўчаси 6-уй, мўлжал: Навоий савдо маркази (ЦУМ) орқа томонида);

👉
Наманган вилояти — Наманган шаҳридаги 15-умумий ўрта таълим мактаби
(Наманган шаҳри, Ғишткўприк МФЙ, Уйчи кўчаси, 329-А уй, мўлжал - Чорсу);

👉
Самарқанд вилояти — Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази
(Самарқанд шаҳри, Ҳасан Обиддинов кўчаси, 7-уй,);

👉
Сирдарё вилояти —
Вилоят Баркамол авлод болалар мактаби
(Гулистон шаҳар, Шодлик МФЙ, Навоий шоҳ кўчаси 55-уй, мўлжал: Гулистон шаҳар истироҳат боғи);

👉 Сурхондарё вилояти — Термиз шаҳридаги 26-умумий ўрта таълим мактаби
(Термиз шаҳар, Каттабоғ МФЙ, Фаровон массиви, 2-мавзе, 7-манзилгоҳ, мўлжал: "Яшил дунё" бозори);

👉 Фарғона вилояти — Фарғона шаҳридаги 28-умумий ўрта таълим мактаби
(Фарғона шаҳар, “Истиқлол” МФЙ, А.Қодирий кўчаси -13А, мўлжал “Chery” автосалони);

👉 Тошкент вилояти — Педагогларнинг билим ва кўникмаларини баҳолаш маркази
(Тошкент шаҳри, Беруний кўчаси 83-А-уй, мўлжал: Метронинг "Тинчлик" бекати, "IMZO" фирмасининг эски биноси);

👉 Хоразм вилояти — Урганч туманидаги 36-умумтаълим мактаби
(Урганч тумани Мевазор МФЙ Қувонч кўчаси 51 уй, мўлжал: Урганч туман Ҳокимяти);

👉 Тошкент шаҳри — Педагогларнинг билим ва кўникмаларини баҳолаш маркази
(Тошкент шаҳри, Беруний кўчаси 83-А-уй, мўлжал: Метронинг "Тинчлик" бекати, "IMZO" фирмасининг эски биноси).

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Эртадан мактаб ўқувчиларига дарс бошланади

Умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун баҳорги таътил 21 март кунидан бошланган эди. Бугун таътилнинг сўнгги куни.

Ўқув йилининг тўртинчи чорак дарслари 28 март кунидан бошланади.

——————

Завтра начинаются занятия для школьников

Весенние каникулы для учащихся общеобразовательных школ начались 21 марта. Сегодня последний день каникул.

Занятия четвертой четверти начинаются 28 марта.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Боласини мактабга юбормайдиган ота-оналар 5 млн сўмдан кўпроқ жарима тўлаши мумкин

Қонунчиликка кўра, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик 340 минг сўмдан 1 млн 700 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

Шунингдек
, болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилиш БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача (3 млн 340 минг сўмдан 5 млн 100 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Мактабни битириш имтиҳонларида ўқувчиларнинг билимини ягона назорат материаллари асосида баҳолаш таклиф этилмоқда.

Бунда, имтиҳон топшириқлари ёзма ва амалий шаклга ўтказилади, жавобларни махсус платформа орқали текшириш амалиёти йўлга қўйилади, саволлар доимий равишда янгиланиб борилади.

Яна бир муҳим янгилик – мактабни битириш имтиҳонларида олий таълим муассасасига кириш синовларига мос фанни танлаш имконияти яратилади.

Ижод мактабларида “Тасвирий санъат ва чизмачилик” фани ўрнига “Санъат” фани киритиш таклиф этилмоқда. Бунда фақат расм чизиш эмас, балки рангтасвир, ҳунармандчилик, кинематография, ҳайкалтарошлик ва дизайнга оид кўникмалар ўргатилади.

Олий ўқув юртларида бу бўйича маслаҳатчи тизимини Маданият вазирлиги билан боғлаб, мақом, бахшичилик, театр меросларини ёшларга етказиш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, йирик корхоналар ва кластерлар қошида ансамбллар тузилиб, маҳаллаларда концертлар, мактабларда маданият кунлари ташкил этилиши белгиланди.

Президент

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
vazirlik yakuniy imtixon buyruq 2024.pdf
106.8 KB
⚡️2023-2024-ўқув йилида умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларнинг якуний давлат аттестатсиясини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида

ММТВ нинг 20.03.2024 йилдаги 87-буйруғи

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Ilova 2-(Yakuniy imtihon).docx (1).pdf
60.7 KB
⚡️Хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи халқаро тан олинган сертификатлар рўйхати

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Ilova 1-(Yakuniy imtihon).docx (1) (1).pdf
54.4 KB
⚡️Якуний назорат имтиҳонлари ўтказиладиган фанларнинг рўйхати ва имтиҳон ўтказиш шакллари

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Якуний назорат имтиҳонлари ўтказиладиган фанларнинг рўйхати

9-синфлар учун
:
👉 Она тили ва адабиёт (ёзма)
👉 Математика (ёзма)
👉 Давлат тили (таълим ўзбек тилида олиб борилмайдиган умумий ўрта таълим муассасалари учун)
👉 Тарих (оғзаки)
👉 Жисмоний тарбия (амалий)

11-синфлар учун:
👉 Она тили ва адабиёт (ёзма, иншо)
👉 Математика (ёзма)
👉 Ўзбек тили (таълим ўзбек тилида олиб борилмайдиган умумий ўрта таълим муассасалари учун) (ёзма, оғзаки)
👉 Ўзбекистон тарихи (ёзма, оғзаки)
👉 Чет тили (ёзма, оғзаки)
👉 Ўқувчининг танлови бўйича: Кимё, Физика, Давлат ҳуқуқ асослари, География (ёзма)

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги педагогларни аттестатсиядан ўтказиш 15 апрель куни бошланади.

Малака синовлари ушбу манзилларда тест шаклида ўтказилади.

Аттестация икки босқичда (бир кунда ва бир вақтда) компьютер дастурлари орқали амалга оширилади.

Тест синовларини бажариш учун:
— математика, информатика ва ахборот технологиялари, кимё, биология, физика фанлари учун — 120 дақиқа;
— қолган барча фанлар учун — 90 дақиқа вақт ажратилади.

Малака синовларининг:
👉 Биринчи босқичида – мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш учун 40 та (мутахассислик фанидан 35 та, педагогнинг касбий стандартларидан 5 та) тест топшириғи берилади. Ҳар бир тўғри бажарилган тест 2 балл билан баҳоланади. Тест синовлари учун жами 80 балл берилади;

👉 Иккинчи босқичда – педагогик маҳоратни аниқлаш мақсадида илғор педагогик услуб ва технологияларни (“часе студй” услуби, лойиҳалар услуби, ҳамкорликда ўқитиш, “амалий ўйин”, интерфаол таълим услуби ва бошқалар) қўллаш бўйича 10 та топшириқ берилади. Ҳар бир тўғри берилган жавоб 2 балл билан баҳоланиб, жами 20 балл берилади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи халқаро тан олинган сертификатлар РЎЙХАТИ

Умумтаълим фанини билиш даражаси тўғрисида давлат намунасидаги сертификат ҳамда чет тили фанлари бўйича камида B1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган ўқувчилар имтиҳонларда муайян фандан озод этилади.

Изоҳ: Таълим тили Рус тили бўлмаган таълим муассасалари учун

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Умумтаьлим, мусиқа мактаблари, ўрта махсус ва профессионал таьлим ташкилотларидаги бир қанча лавозимлар қисқартирилиши мумкин.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Якуний имтиҳондан ўтолмаган ўқувчини синфда қолдириб юборилиши мумкин

Таълим дастурларини давлат таълим стандартлари талаблари даражасида ўзлаштирган ва ўқув фанларидан йил якуни бўйича ижобий баҳоланган, ёки битта ўқув фанидан қониқарсиз баҳоланган битирувчилар мактаб педагогик кенгаши қарорига асосан якуний аттестацияга қўйиладилар.

Халқ таълими вазирининг 2008 йил 4 мартдаги 56-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестацияси тўғрисида»ги низомнга кўра, бир ёки икки фандан ўтказилган якуний аттестацияда қониқарсиз баҳо олган битирувчиларга охирги якуний аттестациядан кейин икки ҳафта ўтгач қониқарсиз баҳо олган фанидан қайта якуний аттестациядан ўтиш ҳуқуқи берилади.

Йиллик баҳо ва якуний аттестация натижаларига кўра, умумий ўрта таълим давлат таълим стандартлари талабларини бажармай, «қониқарсиз» баҳо олган битирувчилар шу синфда қайта ўқишга қолдирилиши мумкин.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
#Биласизми

❗️Ота-оналар фарзандларини мунтазам равишда мактабга келишларини таъминлаши шарт

«Таълим тўғрисида»ги
Қонуннинг 51-моддасига мувофиқ вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-онаси ва бошқа қонуний вакиллари болаларининг умумий ўрта, ўрта махсус таълим ёки бошланғич профессионал таълим олишини таъминлаши, болаларининг ўқув машғулотларига қатнашишини таъминлаш ва ўзлаштириши устидан назоратни амалга оширишлари шарт.

❗️Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 47-моддасига мувофиқ ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши 340 минг сўмдан 1 млн 700 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

👉 Ушбу ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилган бўлса, 1 млн 700 минг сўмдан 3 млн 400 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

👉 Болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилиш 3 млн 400 минг сўмдан 5 млн 100 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

👉 Ушбу ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилган бўлса, 5 млн 100 минг сўмдан 8 млн 500 минг сўмгача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Шунингдек, таълим муассасаси педагог ходимининг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки ўз хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш фуқароларга 1 млн 700 минг сўмдан 2 млн 380 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса 2 млн 380 минг сўмдан 3 млн 400 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

👉 Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, фуқароларга 2 млн 380 минг сўмдан 3 млн 400 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса, 3 млн 340 минг сўмдан 5 млн 100 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Аттестация тести синовлари бўладиган саналар ҳозирча расман тасдиқланмаган

Айрим телеграм каналлари ёки группаларида 2024 йил январь-июнь ойларида ўтказиладиган Педагог кадрлар аттестациясининг малака (тест) синовлари ўтказилиши муддатлари тўғрисида маълумотлар тарқатилмоқда.
 
Вазирлик мутасаддиларнинг маълум қилишича, бу саналар ҳозирча расман тасдиқланмаган.
 
Янги тартибга кўра аттестация тўғрисидаги барча маълумотлар, шу жумладан тест синовларининг ўтказилиш муддатлари педагогларнинг шахсий кабинетларига СМС хабар юбориш орқали маълум қилинади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Тўртинчи чорак бўйича таълим сифати мониторинги қуйидаги синфлардан олинади.

Халқ таълими вазирининг 2022 йил 11-октабрдаги 313-сонли буйруғи кўра, ўқув йилининг якуни бўйича таълим сифати мониторинг жараёнига 2-7-синф ўқувчилари амалий фанлардан (мусиқа, тасвирий санъат, технология, жисмоний тарбия) жалб қилинади.

Бунда:

👉 2-4-синф ўқувчиларидан 2 вариантда 20 талик (мусиқа, тасвирий санъат, технология, жисмоний тарбия) фанларидан ҳар бир фан бўйича 5 тадан топшириқлар шаклида ўтказилади.

👉 5-7-синф ўқувчиларидан 2 вариантда 40 талик (мусиқа, тасвирий санъат, технология, жисмоний тарбия) фанларидан ҳар бир фан бўйича 10 тадан топшириқлар шаклида ўтказилади.

Таълим сифати мониторингини ўтказиш тартиби апробация жараёнларига, тажриба-синов ўтказиладиган умумтаълим мактабларига нисбатан татбиқ этилмайди.

☝️Эслатма: Ушбу мониторинг тестлари май ойида ўтказилади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Барча хорижий тил ўқитувчилари янги ўқув йили олдидан камида B2 даражадаги миллий ёки халқаро сертификатларга эга бўлиши лозим

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 19 майдаги 312-сон қарорига мувофиқ:

2024/2025-ўқув йилига қадар умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида фаолият юритаётган барча хорижий тиллар ўқитувчилари камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозимлиги белгиланган.

Мазкур талабдан келиб чиққан ҳолда, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги барча хорижий тил устозлари 2024/2025-ўқув йилига қадар камида B2 даражадаги миллий ёки халқаро сертификатларга эга бўлиши лозимлигини эслатади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Расман: 15 апрелдан бошлаб республикамиз бўйлаб педагог кадрлар аттестациясининг малака (тест) синовлари бошланади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан педагоглар аттестацияси малака тоифа синовлари ўтказиладиган саналар эълон қилинди

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy