Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
157K subscribers
1.22K photos
711 videos
1.98K files
4.23K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @lider_admin
Download Telegram
#Биласизми

❗️Ота-оналар фарзандларини мунтазам равишда мактабга келишларини таъминлаши шарт

«Таълим тўғрисида»ги
Қонуннинг 51-моддасига мувофиқ вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-онаси ва бошқа қонуний вакиллари болаларининг умумий ўрта, ўрта махсус таълим ёки бошланғич профессионал таълим олишини таъминлаши, болаларининг ўқув машғулотларига қатнашишини таъминлаш ва ўзлаштириши устидан назоратни амалга оширишлари шарт.

❗️Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 47-моддасига мувофиқ ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши 340 минг сўмдан 1 млн 700 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

👉 Ушбу ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилган бўлса, 1 млн 700 минг сўмдан 3 млн 400 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

👉 Болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилиш 3 млн 400 минг сўмдан 5 млн 100 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

👉 Ушбу ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилган бўлса, 5 млн 100 минг сўмдан 8 млн 500 минг сўмгача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Шунингдек, таълим муассасаси педагог ходимининг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки ўз хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш фуқароларга 1 млн 700 минг сўмдан 2 млн 380 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса 2 млн 380 минг сўмдан 3 млн 400 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

👉 Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, фуқароларга 2 млн 380 минг сўмдан 3 млн 400 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса, 3 млн 340 минг сўмдан 5 млн 100 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Қандай ҳолатда синф иккига бўлиб ўқитилади?

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган «Умумтаълим мактаби тўғрисида»ги низомнинг 29-бандига мувофиқ малакали ўқитувчилар етарли бўлган қуйидаги ҳолларда синфдаги ўқувчиларни ИККИ ГУРУҲга бўлиб ўқитишга рухсат этилади:

Ўқувчилар сони 25 нафар ва ундан зиёд бўлган умумий ўрта таълим муассасаларининг:

👉 1-11 синфларида
«Чет тили» фани

👉 айрим фанларга ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим муассасаларида ихтисослашган фанлар

👉 5-11-синфларда «Информатика ва ахборот технологиялари»,

👉 8-11-синфларда «Жисмоний тарбия»

👉 5-9- синфларда «Технология»

👉 10-11-синфларда «Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик» фанлари

👉 таълим тили ўзбек тили бўлмаган умумий ўрта таълим муассасаларининг 2-11 синфларида «Ўзбек тили» фани ҳамда таълим тили рус тили бўлмаган умумтаълим муассасаларининг 2-11 синфларида «Рус тили» фани.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Қониқарсиз баҳо олган битирувчилар шу синфда қайта ўқишга қолдирилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим тўғрисида»ги низомга кўра ўқувчиларнинг сифатли билим олишини ва уларни умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларига мос ҳолда ўқитиш натижаларини назорат қилишни таъминлаш мақсадида умумтаълим муассасаларида жорий, оралиқ, босқичли ва якуний назорат имтиҳонлари ўтказилади.

Умумтаълим муассасаларининг V-IX синф ўқувчилари тегишли фанлардан босқичли назоратларни муваффақиятли топширганларидан сўнгина уларни кейинги синфга ўтказишга қарор қилинади.

Шунингдек, мактаб битирувчи ўқувчилари учун ҳам умумий ўрта таълим дастурларини тўлиқ ўзлаштиргандан кейин якуний аттестатсиядан ўтиш мажбурий ҳисобланади. Мактаб битирувчиларининг билими, малака ва кўникмаларига қўйилган талабларнинг бажарилиши бўйича якуний аттестация ёзма, оғзаки ёки тест усулида ҳар бир фаннинг амалдаги ўқув дастури асосида ўқув йилининг якуни бўйича ўтказилади.

Таълим дастурларини давлат таълим стандартлари талаблари даражасида ўзлаштирган ва ўқув фанларидан йил якуни бўйича ижобий баҳоланган, ёки битта ўқув фанидан қониқарсиз баҳоланган битирувчилар мактаб педагогик кенгаши қарорига асосан якуний аттестатсияга қўйиладилар.

Халқ таълими вазирининг 2008 йил 4 мартдаги 56-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестатсияси тўғрисида”ги низомнга кўра, бир ёки икки фандан ўтказилган якуний аттестатсияда қониқарсиз баҳо олган битирувчиларга охирги якуний аттестатсиядан кейин икки ҳафта ўтгач қониқарсиз баҳо олган фанидан қайта якуний аттестатсиядан ўтиш ҳуқуқи берилади.

Йиллик баҳо ва якуний аттестация натижаларига кўра, умумий ўрта таълим давлат таълим стандартлари талабларини бажармай, “қониқарсиз” баҳо олган битирувчилар шу синфда қайта ўқишга қолдирилади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️16 ёшга тўлган мактаб битирувчилари ўз вақтида паспорт (ID-карта) олишлари керак

Маълумки, абитуриентларнинг олий таълим муассасаларига кириш учун тегишли ҳужжатларни онлайн топшириш учун битирувчиларнинг паспорт (ID карта) маълумотларини АБИТУР электрон дастурига киритиш талаб этилади. Шунинг учун 16 ёшга тўлган ҳар бир битирувчи ўз вақтида паспорт (ID карта) олиши зарурлигини эслатиб ўтамиз.

Ушбу жараёнда битирувчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг электрон маълумотлар базаси Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг АБИТУР электрон дастури билан интеграция қилинган.

Бугунги кунга қадар жорий ўқув йилида мактабларни тамомлаётган 400 мингдан ортиқ ўқувчининг 16 ёшга тўлган 55 минг (14%) нафари паспорт (ИД карта) олмаганлиги сабабли уларнинг маълумотлари електрон базага ҳозирча киритилмаган.

❗️Ҳурматли ота-оналар, азиз битирувчилар!

Фарзандингизнинг конституциявий ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда, 16 ёшга тўлган фарзандларингизни ўз вақтида паспорт (ID карта) олишини таъминлашингизни, мактаб маъмуриятидан эса битирувчиларнинг паспорт (ИД карта) маълумотларини электрон базага киритиб, уларни келгусида олий таълим муассасаларига ҳужжат топширишида зарур кўмак беришингизни  сўраймиз.

Маълумот учун: Паспорт (ID карта) олиш учун ҳудудий ички ишлар органларининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари ва Давлат хизматлари марказларига мурожаат этишлари зарур.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Байрамингиз муборак бўлсин азиз ва латофатли аёллар!

Поздравляем всех очаровательных, милых дам с Международным женским днём!

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Синф раҳбарлик ва дафтар текшириш учун қанча тўланади?

Синф раҳбарлик ва дафтар текшириш учун тўловлар ўқитувчиларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига (1.050.000 сўм) нисбатан фоиз ҳисобида тўланади.

Синфдаги ўқувчилар сонига кўра синф раҳбарлиги учун:
👉 15 нафар ўқувчигача – 26,4 фоиз (277 200 сўм);
👉 16 нафардан 20 нафар ўқувчигача – 31,6 фоиз (331 800 сўм);
👉 21 нафардан 25 нафар ўқувчигача – 36,9 фоиз (387 450 сўм);
👉 26 нафардан 30 нафар ўқувчигача – 42,1 фоиз (442 050 сўм);
👉 31 нафар ва ундан кўп ўқувчи бўлганда – 52,8 фоиз (554 400 сўм).

👉 Дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик учун (ўқувчилар икки гуруҳга бўлиб ўқитиладиган фанлар бўйича ҳам) синфдаги ўқувчилар сони 15 нафаргача бўлганда – 8,8 фоиз (92.400 сўм), 15 нафар ва ундан ортиқ бўлганда – 17,6 фоиз (184.800 сўм).

👉 Информатика кабинети мудирлиги учун – 17,6 фоиз (184.800 сўм).

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

Кириб келган саҳоват, мурувват ва гуноҳлар кечириладиган муборак Рамазон ойида, хайрли амалларингиз беҳисоб ажрлар олиб келсин!

Рамазон ойи муборак бўлсин!
Testda qatnashmagan nomzodlar ro'yxati.pdf
227.7 KB
⚡️2024-йил 19 февраль кунида Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устама тўланадиган малакали педагогларни саралашнинг 1-босқич тест синовларида узрли сабаблар билан қатнаша олмаган номзодлар рўйхати

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Энди фарзандингиз сабабсиз дарс қолдирса, жарима тўлайсиз!

Жарима миқдори қанча?

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Мактабларда ватанпарварлик синфлари ташкил этилади

Эндиликда Ўзбекистонда ҳар бир мактабнинг 9-синфидан бошлаб биттадан «Ёш гвардиячилар» ватанпарварлик синфлари ташкил этилади. Бу ҳақда Миллий гвардия ахборот хизмати раҳбари Даврон Жуманазаров маълум қилди.

👉 Мақсад – ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш

Унинг билдиришича, ўқувчи ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган чора тадбирлар доирасида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг “Умумий ўрта таълим мактабларида «Ёш гвардиячилар» ихтисослаштирилган синфлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қўшма қарори тайёрланди.

👉 56 та мактабда синфлар мавжуд эди

Шу кунга қадар Миллий гвардия тасарруфида Республика бўйлаб ҳар бир вилоятда 4 тадан мактабларда жами 56 та мактабларда 265 та «Ёш гвардиячилар» синфлари мавжуд бўлган. Эндиликда қарорга асосан ҳар-бир мактабда биттадан «Ёш гвардиячилар» ватанпарварлик синфлари ташкил этилади

👉 Икки босқич

Бу икки босқичда амалга оширилади:
👉 биринчи босқичда — 2024/2025-ўқув йилида 2 530 та,
👉 иккинчи босқичда — 2025/2026-ўқув йилида 2 536 та мактабда ҳарбий ватанпарварлик синфлари ўз фаолиятини бошлайди.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Хоразмда сифатсиз дарс ўтган ўқитувчиларга ҳайфсан берилди

Хоразм вилоятининг Гурлан туманидаги мактабда сифатсиз дарс ўтган ўқитувчиларга ҳайфсан берилди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар қилди.

Маълум қилинишича, Хоразм вилоятида яшовчи Л.К.дан мурожаат келиб тушган. Унда 2015 йилда туғилган фарзанди Д.Д. Гурлан туманидаги 34-сонли умумтаълим мактабида ўқиши, у ердаги икки ўқитувчи — А.З. ва Д.А.нинг бошланғич синф ўқувчиларига билим бериш даражаси етарли эмаслиги сабабли ўқитувчиларни ўзгартириш бўйича мактаб директорига мурожаат қилгани айтилган.

Бироқ бу ҳолат мактаб директори томонидан эътиборсиз қолдирилган. Мактаб фаолияти қониқарсиз даражадалиги бўйича тегишли ташкилотларга мурожаат қилинганлигига қарамасдан ҳолат юзасидан масъулларга чора кўрилмаган.

Болалар омбудсманининг Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига сўрови асосида Хоразм вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан ҳолат ўрганилган ва фуқаро Л.К.нинг фарзанди ўқиётган синфдаги таълим сифати ҳақиқатан ҳам талаб даражасида эмаслиги аниқланган.

Шу сабабли 34-сонли мактаб ўқитувчилари А.З. ва Д.А.га нисбатан ҳайфсан интизомий чораси қўлланилган. Шу билан бирга, мактаб директори Қ.Қ. таълим сифатини ошириш, ўқитувчилар фаолиятини доимий назоратга олиши ва бундай ҳолатларга йўл қўйилмаслиги бўйича огоҳлантирилган.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Мактаб қоровулларнинг янги иш тизими жорий қилинди

Мактабларда ўқувчи ва ўқитувчиларни хавфсизлигини таъминлаш борасида ҳозирда қоровулларнинг янги иш тизими жорий қилинди. Илгари қоровуллар фақатгина тунги вақтда мактаб биносини ва жиҳозларини қўриқлаш билан шуғулланарди. Янги иш тартиби бўйича бир нафар қоровул кундузги вақтда хизмат олиб боради, мактаб худудига бегоналар киришини олдини олади, кириш-чиқиш ва ички тартибни назорат қилади. Қоровуллик лавозимлари босчиқма-босқич ҳарбий хизматни ўтаган ёш кадрлар билан тўлдирилмоқда.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Мактабларда «Ёш гвардиячилар» ватанпарварлик синфлари ташкил этилади

Жуманазаровга кўра, шу кунга қадар Миллий гвардия тасарруфида ҳар бир вилоятда 4 тадан мактабларда жами 56 та мактабларда 265 та «Ёш гвардиячилар» синфлари мавжуд бўлган.

Эндиликда янги қарорга асосан, ҳар бир мактабда биттадан «Ёш гвардиячилар» ватанпарварлик синфлари ташкил этилади. Бу икки босқичда амалга оширилади.

👉 Биринчи босқичда — 2024-2025-ўқув йилида 2 530 та,

👉 Иккинчи босқичда — 2025-2026-ўқув йилида 2 536 та мактабда 9-синфдан бошлаб ҳарбий ватанпарварлик синфлари ўз фаолиятини бошлайди.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Мактаб махсус лагер ёки қамоқхона эмас» — Расул Кушербаев

Жамоатчилик фаоли Расул Кушербаев Миллий гвардия ходимларини мактаб ўқувчиларига бириктириш қарори устида ўйлаб кўриш кераклигини маълум қилди.

Собиқ депутатнинг қайд этишича, мактаблар охирги вақтда «қамоқхона»га айланиб қолган.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Агар ходим ўзи рози бўлмаса, ҳашар муносабати билан иш ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин эмас

Ҳар йилги анъанага мувофиқ, жорий йилнинг 16-18 март кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади. Одатда, ҳашар муносабати билан ходимларнинг бир кунлик иш ҳақи ушлаб қолиниб, “Маҳалла” хайрия жамоат фондига ўтказиб берилишига одатланиб қолганмиз. Яъни ҳеч ким ходимлардан сўраб ҳам ўтирмайди, шунчаки бухгалтерлар ёппасига 1 кунлик иш ҳақини ўтказади, тамом.

Кўпчилик ходимлар эса буни сезмайди ҳам!

Бироқ, бир нарсани унутмаслигимиз лозимки, ҳашар муносабати иш ҳақидан ушлаб қолиниши мутлақо ИХТИЁРИЙ, ҳеч қанақа МАЖБУРИЙ ЭМАС!

Чунки, Меҳнат кодексининг 269-моддасига кўра ходимнинг ёзма розилиги бўлмай туриб унинг иш ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин эмас. Шунингдек, мазкур моддада иш ҳақидан ходимнинг розилигисиз ҳам ушлаб қолиниши мумкин бўлган ҳолатлар санаб ўтилган бўлиб, улар орасида ҳашар назарда тутилмаган!

Розилик деганда ҳар бир ходимнинг ёзма розилиги назарда тутилади. Кўп ҳолатларда шунчаки ташкилот ходимлари жамоаси номидан битта протокол қилиниб, худдики ўша мажлисда ҳамма ходим қатнашган-у, ҳашарга 1 кунлик иш ҳақини беришга рози бўлгани ҳақида ёзиб қўйилади. Лекин ходимлар буни билмайди ҳам. Аслида бу ҳам нотўғри, бунақа усул билан ходимларнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш НОҚОНУНИЙ! Ҳар бир ходим ўзи шахсан ҳашар учун 1 кунлик иш ҳақини ушлаб қолишга рози эканлиги ҳақида имзо чекиши ШАРТ!

Ҳашар — бу ўзбекона удум, миллий урф-одатимиз. Имконингиз бўлса, ҳашарда албатта қатнашинг, атрофимизни ободонлаштириш, тозалаш ишларида фаол бўлинг. Кам таъминланган, ногиронлиги бор шахсларга, эҳтиёжманд оилаларга ёрдам қўлини чўзинг, улардан ҳол-аҳвол сўранг. Жамоатчилик ишларида томошабин бўлиб четда турманг.

Аммо 1 кунлик иш ҳақингизни "Маҳалла" хайрия фондига ўтказиш ёки ўтказмасликни ўзингиз ҳал қилинг. Бу сизнинг мутлақ ихтиёрингиз. Чунки сиз у пулни ҳалол ишлаб топгансиз, ўзгалар сиздан сўрамасдан уни ишлатишига ҳаққи йўқ. Шуни билиб қўйсангиз, ёмон бўлмасди. Ҳақ олинур, берилмас!

Манба

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
Мактабларга ўқитувчи ва ўқувчилардан ташқари бегоналар кириши таъқиқланмоқда.
Ўқув муассасалари қулф-калитлик бўлмоқда.


Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️III чоракнинг сўнгги ўқиш куни 20 март (чоршанба) бўлади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 26-бандига мувофиқ, умумий ўрта таълим мактабларида баҳорги таътил 21 март санасидан бошланиб, 7 календарь кун давом этиши белгиланган.

Демак, умумий ўрта таълим мактабларида 20 март (чоршанба) III чоракнинг сўнгги ўқиш куни бўлиб, IV чорак 28 март (пайшанба) санасидан бошланади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида пул йиғими қатъиян тақиқланади

Таълим муассасаларида таъмирлаш, жиҳоз учун, турли тадбир учун пул йиғиш қатъиян тақиқланади!

Агарда сиз қайсидир мактаб ёки мактабгача таълим ташкилотларида пул йиғиш билан боғлиқ ҳолатлар ҳақида хабардор бўлсангиз, Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг  +998 (71) 202 09 09 рақамли «ишонч телефони»га мурожаат қилишингиз сўралади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
📚 emaktab.uz'да чораклик ва якуний баҳоларни чиқариш бўйича кўрсатма

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️“Open Budjet” учун овоз йиғишга мажбурлаш мажбурий меҳнатга жалб қилиш сифатида баҳоланади

Президентнинг тегишли қарорига (ПҚ-117, 10.04.2023 й.) кўра, ташаббусли бюджетлаштириш жараёнлари доирасида бюджет ташкилотларининг раҳбар ходимлари томонидан мажбурий овоз йиғиш бўйича ходимларга топшириқ беришлари тақиқланади.

Бунда, мажбурий овоз йиғишга мажбурлаш тегишли ташкилот ходимларини мажбурий меҳнатга жалб қилиш сифатида таснифланади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Алишер Қодиров ўқишга киролмаган барча ўғил болаларни армияга мажбурий жўнатишни таклиф қилди

“Мактабни тугатган, ўқишга кирганлардан ташқари барча ўғил болаларни тўловларсиз, бир йиллик мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилиш лозим. Тартиб ва масулиятни мактаб ва ҳарбий хизматда ўргатмасак, қамоқхонада ҳеч қачон ўргатиб бўлмайди”, - дейди депутат.

Унинг қайд этишича, 124 минг ўқувчи сабабсиз мактабга келмагани аниқланган. Такидланишича, 3 минг нафар ота-она Мамурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси билан жаримага тортилган.

"Тарбия масаласида кескин қарорлардан қочмаслик керак. Ўзбекистонни эркинликни ҳадсизлик деб биладиган, атлас костюм хунасалар эмас, ўз қадрини биладиган, тафаккур қиладиган ўғил-қизлар ривожлантиради.

Нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиёда боғча ва мактаб миллий хавфсизлик масаласига айланган. Уни нафақат Миллий гвардия, балки, бутун жамият қориқлаши керак", - дейди у.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy