Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
156K subscribers
1.22K photos
711 videos
1.98K files
4.23K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @lider_admin
Download Telegram
⚡️Айрим мактабларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баробарида маблағ ажратилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида” Фармони қабул қилинди.

2024-2025-ўқув йилидан бошлаб:

👉 Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг 1 тадан туманида (шаҳрида) синов тариқасида “Менинг мактабим” лойиҳаси амалга оширилсин ҳамда бунинг доирасида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан мактабларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баробарида маблағ ажратилиб, ушбу маблағ 5–11-синф ўқувчилари танловига кўра, электрон доска, компьютер, спорт жиҳозлари, китоблар каби мактаблар учун зарур товарларга сарфланиши белгиланди.

2024 йил 1-сентабрдан бошлаб:

👉 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида тажриба-синов тариқасида умумий ўрта таълим мактабларига олис ҳудудлардан қатнайдиган ўқувчилар учун аутсорсинг асосида бепул автобуслар қатнови йўлга қўйилади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Директорлар ҳар беш йилда бир маротаба аттестациядан ўтказилади

Жорий йил 21 февраль куни Президентимизнинг “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида"га фармони қабул қилинди.

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим муассасалари директорларини менежерлик бўйича сертификатсиялаш тизими жорий этилади. Бунда, директорларга малакавий талаблар аниқ белгиланиб, улар ҳар беш йилда бир маротаба аттестациядан ўтказилади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Ўзбекистонда мактабларга 51 млн сўмдан ажратилиб, ўқувчилар танловига кўра сарфланади

Ўзбекистонда 2024/2025-ўқув йилидан бошлаб синов тариқасида “Менинг мактабим” лойиҳаси амалга оширилади. Бу ҳақда “Ўзбекистон–2030” стратегиясини 2024 йилда амалга оширишга қаратилган давлат дастури тўғрисидаги президент фармонида белгиланди.

Унга кўра, ушбу синов лойиҳаси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг 1 тадан туманида (шаҳрида) йўлга қўйилади. Бунинг доирасида давлат бюджети маблағлари ҳисобидан мактабларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баробарида (51 миллион сўм) маблағ ажратилиб, ушбу маблағ 5–11-синф ўқувчилари танловига кўра электрон доска, компьютер, спорт жиҳозлари, китоблар каби мактаб учун зарур товарларга сарфланади.

Шунингдек, 2024 йил сентябрдан бошлаб Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида тажриба-синов тариқасида умумий ўрта таълим мактабларига олис ҳудудлардан қатнайдиган ўқувчилар учун аутсорсинг асосида бепул автобуслар қатнови йўлга қўйилади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Телефон ишлатишдан воз кечган мактабга 300 млн сўм берилади

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ўқитувчилари ва ўқувчилари телефон ишлатишдан воз кечган мактабга 300 миллион сўм пул мукофоти беришини маълум қилди. Бу ҳақда ҳоким айни пайтда Чирчиқ шаҳридаги мактаб директорлари билан учрашуви чоғида, таълим кенгаши йиғилишида айтиб ўтди.

Ҳоким вилоятда "Телефонсиз мактаб" ташаббуси илгари сурилишини қайд этган. Шунингдек, ОТМга киришда энг юқори натижа қайд этган Оҳангарон, Нурафшон ва Ангрен шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудирларига 12 млн сўмдан мукофот берилади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Мактабларнинг иқтидорли битирувчиларига бериладиган олтин ва кумуш медаллар ОТМларга киришда имтиёз бериладими?

Мактабларнинг иқтидорли битирувчиларини олтин ва кумуш медаллар билан тақдирланиши олий таълим муассасаларига киришда имтиёз тақдим этмайди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 22-февралдаги 154-сонли қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасалари ва академик лицейларнинг иқтидорли битирувчиларини олтин ва кумуш медаллар билан тақдирлаш тартиби тўғрисида”ги низомда олтин ва кумуш медаллар билан тақдирланган ўқувчиларга имтиёзлар берилиши кўзда тутилмаган.

Мазкур низомга мувофиқ, олтин ва кумуш медаллар аъло баҳоларга ўқиган, намунали хулқ-атворли ва жамоат ишларида фаоллик кўрсатган битирувчиларга берилади.

Бундан кўзланган мақсад ўқувчиларни таълим олишга бўлган қизиқишларини янада ошириш, улар ўртасида соғлом рақобатни шакллантириш, коррупсион ҳолатларнинг олдини олиш ва иқтидорли ўқувчилар билимини рағбатлантиришдан иборат.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Учинчи чорак бўйича таълим сифати мониторинги қуйидаги синфлардан олинади.

👉 3-синф ўқувчиларидан 2 вариантда 30 талик: 1-блок (она тили ва ўқиш саводхонлиги, математика, хорижий тил), 2-блок (математика, Табиий фан, она тили ва ўқиш саводхонлиги) ҳар бир фан бўйича 10 тадан тест топшириқлари шаклида ўтказилади.

👉 6-синф ўқувчиларидан 2 вариантда 45 талик: 1-блок (она тили ва адабиёти, математика, хорижий тил), 2-блок (Табиий фан, тарих, рус тили), 3-блок (она тили ва адабиёти, Табиий фан, информатика), 4-блок (тарих, Табиий фан, математика) ҳар бир фан бўйича 15 тадан тест топшириқлари шаклида ўтказилади.

👉 7-синф ўқувчиларидан 2 вариантда 45 талик: 1-блок (она тили ва адабиёти, математика, хорижий тил), 2-блок (биология, кимё, рус тили), 3-блок (физика, география, она тили ), 4-блок (тарих, информатика, математика) ҳар бир фан бўйича 15 тадан тест топшириқлари шаклида ўтказилади.

❗️7-синф ўқувчилари учун назорат материаллари тайёрлашда Миллий ўқув дастури асосида яратилган дарсликларнинг таъминланган бўлиши эҳтимоли ҳисобга олинади ҳамда шундай мактаблар учун алоҳида назорат материаллари тайёрланади.

Тест синови бажариш учун 3- синфларда мониторинг ўтказиладиган фанлардан ҳар бир тест саволига 2 дақиқадан (умумий 60 дақиқа), 6- ва 7-синфларда фанлардан ҳар бир тест саволига 2 дақиқадан (умумий 90 дақиқа) вақт берилади (Миллий ўқув дастури асосидаги дарсликлар бўйича ўтказиладиган мониторинг вақти спецификацияларда алоҳида кўрсатилади).

Барча блок фанларини қамраб олиш мақсадида синф ўқувчилари сонига қараб гуруҳлар шакллантирилади.

☝️Эслатма: Ушбу мониторинг тестлари март ойида ўтказилади.

Асос: Халқ таълими вазирининг 2022 йил 11-октабрдаги 313-сонли буйруғи.

@Oylik_hisoblashbot — Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇

https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Ўқувчиларга дарс вақтида телефондан фойдаланишига қонуний тақиқ қўйилди

Қозоғистонда мактаб ўқувчиларининг дарс вақтида смартфондан фойдаланишига қонуний тақиқ жорий қилинмоқда. Тегишли қонунни Президент Қосим-Жомарт Тоқаев имзолади, деб хабар бермоқда Tengrinews.kz.

“Таълим, тарбия ва болалар хавфсизлиги масалалари тўғрисида”ги қарор билан Қозоғистоннинг “Таълим тўғрисида”ги Қонунига янги норма киритилмоқда. Эндиликда ўқувчиларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бандига қуйидаги норма қўшилмоқда:

“Умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларнинг дарс жараёнида уяли алоқа қурилмасидан фойдаланишига йўл қўйилмайди, қисқа муддатли ўқув режаларида таълим мақсадларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно”.

Ўқувчиларга дарс вақтида смартфонлардан фойдаланиш тақиқланиши дарс давомида ўқувчиларнинг ҳам, ўқитувчининг ҳам чалғимаслиги учун зарур дея асосланган. Ўтган йилнинг декабрь ойида Қозоғистон Халқ таълим вазири Ғани Бейсембаев смартфонлар болаларни таълим жараёнидан чалғитишини таъкидлаганди.

“Бу ота-оналар ва ўқитувчиларнинг ариза ва шикоятлари натижасида кўрилган чора. Яна шуни таъкидлаб ўтамизки, смартфондан фақат дарс вақтида фойдаланиш тақиқланади. Дарсдан дарсдан ташқари вақтларда ўқувчи ота-онаси билан мобиль телефон орқали боғланиши мумкин. Бу дарс давомидаги чеклов холос”, деб тушунтирди вазир Ғани Бейсембаев.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президент Администратсияси томонидан жорий йилнинг 22 январь куни таълим муассасаларида ўқувчи ва ўқитувчилар томонидан мобиль телефонлардан фойдаланиш тартибига риоя этилишини қатъий назорат қилиш бўйича топшириқ берилганди.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари орасида тамаки ва нос чекиш ҳолатлари кўпайгани маълум қилинди

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, республикада 13-15 ёшдаги мактаб ўқувчиларининг 1,7 фоизи тамаки чекади. Ўсмирларнинг 7,7 фоизи ҳаётида бир марта бўлса ҳам чекиб кўрган. Ота-оналардан чекмаслик борасида фарзандларига намуна бўлиш сўралмоқда. Бу ҳақда ССВ огоҳлантириш билан чиқди.

Маълум қилинишича, 18-69 ёш оралиғидаги Ўзбекистон аҳолисининг 16,5 фоизи, шу жумладан, эркакларнинг 32,9 фоизи, аёлларнинг 0,8 фоизи тамаки чекади. Аҳолининг 9,9 фоизи тутунсиз тамаки, ўз навбатида тутунсиз тамаки чекувчиларнинг 89 фоизи эса носвой чекади.

Қайд этилишича, ушбу зарарли одатлар мактаб ёшидаги болалар орасида ҳам учрамоқда. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 13-15 ёшдаги мактаб ўқувчиларининг 1,7 фоизи – ўғил болаларнинг 2,3 фоизи, қизларнинг 0,9 фоизи тамаки чекади.

Бунда ўсмирларнинг 7,7 фоизи – 10 фоиз ўғил болалар ҳамда 5,2 фоиз қизлар ҳаётида бир марта бўлса ҳам чекиб кўрган.

Статистикага қараганда, 13-15 ёшдаги мактаб ўқувчиларининг 7 фоизи (ҳар 15 нафардан 1 нафари) уйда ва 16 фоизи (ҳар 6 нафардан 1 нафари) ёпиқ жамоат жойларида тамаки тутуни таъсирида бўлишади.

Тамаки, нос ва снюс сингари зарарли одатлар организми ўсиб бораётган ёшларга янада ёмонроқ таъсир қилади. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш соҳаси мутахассислари қатъий огоҳлантирмоқда.

Таъкидланишича, ўсмир ёшдагиларга тамаки ва унинг бошқа шакллари токсик таъсир қилиб, қуйидаги салбий оқибатларга олиб келади:

👉 нафас олиш йўллари – томоқ-бурун, ҳалқум, трахея, бронхлар, ўпкага салбий таъсир кўрсатади;

👉 ўпкаларда йилига 1 кггача қатрон йиғилади. Қатронлар канцероген модда бўлиб, ўпка саратонини ривожлантиради. Чекувчиларда сурункали бронхит, бронхоэктаз ва ўпка эмфиземаси ривожланади, бу эса нафас етишмовчилигига олиб келади;
кўриш ва хотира ёмонлашади, мушакларнинг кучи камаяди;

👉 юракнинг муддатидан олдин қариши ортади, нерв ҳужайралари ўлади;
тери қурийди, ҳуснбузарлар тошиб кетади;

👉 тана ўсишдан тўхтайди, эшитиш пасаяди, уйқу бузилади;

👉 жинсий ожизлик, фарзанд кўриш тизимида муаммолар (эрта бепуштлик), гормонал бузилишлар пайдо бўлади;
атеросклероз, юрак миокарди инфаркти, инсулт, гастрит ва ошқозон-ичак яралари билан касалланишлар кузатилади.
Булар сигарет, нос ва снюс каби ўта зарарли одатларнинг замонавий тиббиёт томонидан ҳозиргача исботланган оқибатлари.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда 1,3 миллиардга яқин одам мунтазам равишда чекади ёки бошқа шаклларда тамаки истеъмол қилади. Эркакларнинг тахминан 47 фоизи ва аёлларнинг тахминан 12 фоизи чекади. Чекишни эрта бошлаш ва 20 йилдан ортиқ вақт давомида мунтазам чекиш умр кўриш давомийлигини 20-25 йилга қисқартирар экан.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Ўзбекистонда ота-оналарга болаларни тарбиялашда жисмоний жазо қўллаш тақиқланиши мумкин.

Бу ҳақда болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган қонун лойиҳасида кўзда тутилмоқда. Қонун лойиҳасида болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишда ота-оналарнинг иштироки ва уларнинг мажбуриятлари белгилаб қўйилмоқда.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёевага кўра, қонуннинг жорий қилиниши профилактика ҳамда зўравонлик қурбонларига комплекс ёрдам кўрсатиш тизимини яратишга ёрдам беради.

Жумладан, ота-оналар болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиши, уларга ғамхўрлик кўрсатиши ҳамда зарарли таъсир кўрсатувчи ахборотдан ҳимоя қилиши шартлиги, болаларни тарбиялашда уларни жисмоний жазолаш тақиқланиши назарда тутилмоқда.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Мактабларда «Ҳалоллик» тўгараклари йўлга қўйилади

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Шерзод Сапаров маълум қилишича, мактабгача ва мактаб таълими муассасаларида «Ўқувчи ёшлар ҳалоллик тарафдори» 10 кунлиги ва «Ҳалоллик» тўгараклари тизимли равишда йўлга қўйилади.

«Профилактика кунлари» ва «Синф соат»лари доирасида «Ҳалоллик қадриятлари», «Тўғрилик, меҳнатсеварлик хотиржам ҳаёт асоси» мавзуларида тарғибот-ташвиқот тадбирлари ташкил этилади.

Касб-ҳунар таълими ва олий таълим муассасаларида «ОТМ–вилоят–республика» тизими асосида билимлар беллашуви ташкил этилади. «Аксилкоррупция коворкинг» марказлари фаолияти йўлга қўйилади.

9 декабр - Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни» муносабати билан барча олий таълим муассасаларида «Ёшлар коррупцияга йўқ дейди!» мавзусида энг яхши расмлар танлови, ОТМ ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида #Stop_korrupsiya ҳештеги остида челленж, ота-оналар ўртасида «Истеъмолчиларнинг таълим хизматлари сифатидан қаноатланганлиги» мавзуси бўйича социологик сўровнома ўтказилади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Педагоглар аттестатцияси баҳорги таътил вақтида бошланишини режалаштирилмоқда

Бу ҳақида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги масъул ходими Сафарали Хамраев онлайн мулоқот давомида ҳам маълумот берган эди.

2024 йилнинг биринчи яримда ўтказиладиган педагог кадрлар аттестатциясига тайёргарлик бўйича онлайн репетициялар 10 март санасидан бошлаб ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Аттестатциянинг асосий синовлари эса март ойининг охирида, баҳорги таътил пайтларида бошланиши режалаштирилмоқда. Аниқ жадвал 10 март санасига қадар эълон қилиб борилади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
190-сон буйруқ.pdf
3.4 MB
⚡️Умумий ўрта таълим муассасаси директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари ва синф раҳбарларининг лавозим йўриқномаси

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 27.06.2023 йилдаги 190-сонли буйруғи

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Ўқитувчиларни видеога олиб ижтимоий тармоқларга тарқатганлик учун жавобгарлик бор

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 46-2-моддасида шахсга доир маълумотларни қонунга хилоф равишда йиғиш, тизимлаштириш, сақлаш, ўзгартириш, тўлдириш, улардан фойдаланиш, уларни бериш, тарқатиш, узатиш, эгасизлантириш ва йўқ қилиш,
👉
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваридан 5 бараваригача;
👉
мансабдор шахсларга эса — 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.

Агар ушбу ҳаракатлар маъмурий жавобгарлик қўлланилгандан сўнг 1 йил ичида такрорланса, унда жиноий жавобгарлик чораси қўлланилади (Жиноят кодекси 141-2-моддаси).

☝️Бироқ бу ҳаммаси эмас. Агар ўқитувчи фуқаролик судига ўзига етказилган маънавий зарарни ундиришни сўраб даъво қилса борми?

Фуқаролик кодекси 1021-моддаси иккинчи қисмида зарар ор-номус, қадр-қиммат ва ишчанлик обрў-эътиборини ҳақоратловчи маълумотларни тарқатиш туфайли етказилган бўлса маънавий зарар уни етказувчининг айбидан қатъи назар, қопланиши белгиланган.

Ушбу қоида, айнан ўқитувчинининг видеосини ижтимоий тармоққа жойлаб, унинг қард қимматини, ишчанлик обрўсини тўкаётган шахсларга зарарни қоплаш мажбуриятини юклайди.

Бунда маънавий зарарни қоплаш миқдори жабрланувчига етказилган жисмоний ва маънавий азобларнинг хусусиятига, шунингдек айб товон тўлашга асос бўлган ҳолларда зарар етказувчининг айби даражасига қараб суд томонидан аниқланади.

Манба

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️FAKE: Ижтимоий тармоқларда 2024 йил январь-июнь ойларида ўтказиладиган Педагог кадрлар аттестациясининг малака (тест) синовлари ўтказилиши муддатлари тўғрисида нотўғри маълумотлар тарқатилмоқда.

Педагоглардан мазкур хабарларга эътибор бермасликларини сўралади, зеро, бу саналар ўтган ёки ундан олдинги йилларда тест синовлари ўтказилган саналар эканлигини маълум қиламиз.

Шунингдек, янги тартибга кўра аттестация тўғрисидаги барча маълумотлар шу жумладан тест синовларининг ўтказилиш муддатлари педагогларнинг «Шахсий кабинет»ларига SMS хабар юбориш орқали маълум қилинади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Ўқувчилар учун баҳорги таътил 21 мартдан бошланади

Мактаб ўқувчилари учун III чоракнинг сўнгги куни 20 март (Чоршанба)га тўғри келиб, 21 март баҳорги таътилнинг илк куни саналади. Таътил 7 календарь кун, яъни 27 март (Чоршанба)га қадар давом этади. IV чорак эса 28 март (Пайшанба)дан бошланади.

Таътилнинг охирги куни байрам (ишланмайдиган) кунга тўғри келиб қолган тақдирда, дарс машғулотлари кейинги иш кунидан бошлаб давом эттирилади. Байрам (ишланмайдиган) кунларига тўғри келиб қолган дарс машғулотларининг мавзулари ўқув дастурларини ихчамлаштирган ҳолда кейинги дарс машғулотларида ўтказилади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Жиззахдаги мактабда танбеҳ бериш учун доскага чиқарилган 1-синф ўқувчиси ҳушидан кетди

Бош прокуратура матбуот хизматининг маълум қилишича, воқеа 9-сонли умумий ўрта таълим мактабида содир бўлган. 1-синф раҳбари С.С. имтиҳон олган вақтида, қониқарсиз баҳо олган ўқувчиларни доска ёнига чиқариб, уларга танбеҳ берган, шу синф ўқувчиси ўзини тута олмасдан йиқилиб тушган.

Айни пайтда ҳодиса юзасидан ички ишлар органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда. Текширув ҳаракатлари Жиззах вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
#Биласизми

❗️Ота-оналар фарзандларини мунтазам равишда мактабга келишларини таъминлаши шарт

«Таълим тўғрисида»ги
Қонуннинг 51-моддасига мувофиқ вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-онаси ва бошқа қонуний вакиллари болаларининг умумий ўрта, ўрта махсус таълим ёки бошланғич профессионал таълим олишини таъминлаши, болаларининг ўқув машғулотларига қатнашишини таъминлаш ва ўзлаштириши устидан назоратни амалга оширишлари шарт.

❗️Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 47-моддасига мувофиқ ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши 340 минг сўмдан 1 млн 700 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

👉 Ушбу ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилган бўлса, 1 млн 700 минг сўмдан 3 млн 400 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

👉 Болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилиш 3 млн 400 минг сўмдан 5 млн 100 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

👉 Ушбу ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилган бўлса, 5 млн 100 минг сўмдан 8 млн 500 минг сўмгача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Шунингдек, таълим муассасаси педагог ходимининг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки ўз хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш фуқароларга 1 млн 700 минг сўмдан 2 млн 380 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса 2 млн 380 минг сўмдан 3 млн 400 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

👉 Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, фуқароларга 2 млн 380 минг сўмдан 3 млн 400 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса, 3 млн 340 минг сўмдан 5 млн 100 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Қандай ҳолатда синф иккига бўлиб ўқитилади?

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган «Умумтаълим мактаби тўғрисида»ги низомнинг 29-бандига мувофиқ малакали ўқитувчилар етарли бўлган қуйидаги ҳолларда синфдаги ўқувчиларни ИККИ ГУРУҲга бўлиб ўқитишга рухсат этилади:

Ўқувчилар сони 25 нафар ва ундан зиёд бўлган умумий ўрта таълим муассасаларининг:

👉 1-11 синфларида
«Чет тили» фани

👉 айрим фанларга ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим муассасаларида ихтисослашган фанлар

👉 5-11-синфларда «Информатика ва ахборот технологиялари»,

👉 8-11-синфларда «Жисмоний тарбия»

👉 5-9- синфларда «Технология»

👉 10-11-синфларда «Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик» фанлари

👉 таълим тили ўзбек тили бўлмаган умумий ўрта таълим муассасаларининг 2-11 синфларида «Ўзбек тили» фани ҳамда таълим тили рус тили бўлмаган умумтаълим муассасаларининг 2-11 синфларида «Рус тили» фани.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Қониқарсиз баҳо олган битирувчилар шу синфда қайта ўқишга қолдирилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим тўғрисида»ги низомга кўра ўқувчиларнинг сифатли билим олишини ва уларни умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларига мос ҳолда ўқитиш натижаларини назорат қилишни таъминлаш мақсадида умумтаълим муассасаларида жорий, оралиқ, босқичли ва якуний назорат имтиҳонлари ўтказилади.

Умумтаълим муассасаларининг V-IX синф ўқувчилари тегишли фанлардан босқичли назоратларни муваффақиятли топширганларидан сўнгина уларни кейинги синфга ўтказишга қарор қилинади.

Шунингдек, мактаб битирувчи ўқувчилари учун ҳам умумий ўрта таълим дастурларини тўлиқ ўзлаштиргандан кейин якуний аттестатсиядан ўтиш мажбурий ҳисобланади. Мактаб битирувчиларининг билими, малака ва кўникмаларига қўйилган талабларнинг бажарилиши бўйича якуний аттестация ёзма, оғзаки ёки тест усулида ҳар бир фаннинг амалдаги ўқув дастури асосида ўқув йилининг якуни бўйича ўтказилади.

Таълим дастурларини давлат таълим стандартлари талаблари даражасида ўзлаштирган ва ўқув фанларидан йил якуни бўйича ижобий баҳоланган, ёки битта ўқув фанидан қониқарсиз баҳоланган битирувчилар мактаб педагогик кенгаши қарорига асосан якуний аттестатсияга қўйиладилар.

Халқ таълими вазирининг 2008 йил 4 мартдаги 56-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестатсияси тўғрисида”ги низомнга кўра, бир ёки икки фандан ўтказилган якуний аттестатсияда қониқарсиз баҳо олган битирувчиларга охирги якуний аттестатсиядан кейин икки ҳафта ўтгач қониқарсиз баҳо олган фанидан қайта якуний аттестатсиядан ўтиш ҳуқуқи берилади.

Йиллик баҳо ва якуний аттестация натижаларига кўра, умумий ўрта таълим давлат таълим стандартлари талабларини бажармай, “қониқарсиз” баҳо олган битирувчилар шу синфда қайта ўқишга қолдирилади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️16 ёшга тўлган мактаб битирувчилари ўз вақтида паспорт (ID-карта) олишлари керак

Маълумки, абитуриентларнинг олий таълим муассасаларига кириш учун тегишли ҳужжатларни онлайн топшириш учун битирувчиларнинг паспорт (ID карта) маълумотларини АБИТУР электрон дастурига киритиш талаб этилади. Шунинг учун 16 ёшга тўлган ҳар бир битирувчи ўз вақтида паспорт (ID карта) олиши зарурлигини эслатиб ўтамиз.

Ушбу жараёнда битирувчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг электрон маълумотлар базаси Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг АБИТУР электрон дастури билан интеграция қилинган.

Бугунги кунга қадар жорий ўқув йилида мактабларни тамомлаётган 400 мингдан ортиқ ўқувчининг 16 ёшга тўлган 55 минг (14%) нафари паспорт (ИД карта) олмаганлиги сабабли уларнинг маълумотлари електрон базага ҳозирча киритилмаган.

❗️Ҳурматли ота-оналар, азиз битирувчилар!

Фарзандингизнинг конституциявий ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда, 16 ёшга тўлган фарзандларингизни ўз вақтида паспорт (ID карта) олишини таъминлашингизни, мактаб маъмуриятидан эса битирувчиларнинг паспорт (ИД карта) маълумотларини электрон базага киритиб, уларни келгусида олий таълим муассасаларига ҳужжат топширишида зарур кўмак беришингизни  сўраймиз.

Маълумот учун: Паспорт (ID карта) олиш учун ҳудудий ички ишлар органларининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари ва Давлат хизматлари марказларига мурожаат этишлари зарур.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Байрамингиз муборак бўлсин азиз ва латофатли аёллар!

Поздравляем всех очаровательных, милых дам с Международным женским днём!

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy