Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
156K subscribers
1.21K photos
710 videos
1.98K files
4.22K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @lider_admin
Download Telegram
Давлат_ва_ҳуқуқ_асослари_специфика.pdf
268.2 KB
#Аттестация_2024

⚡️Давлат ва ҳуқуқ асослари фани ўқитувчилари учун малака (тест) синовларига тайёрланиш бўйича тавсиялар (назорат материаллари спецификаси) ва адабиётлар рўйхати

Ушбу ўқув адабиётлари ва синов материаллари малака тоифасини олиш учун аттестация имтиҳонларида иштирок этадиган номзодлар учун тавсиявий аҳамиятга эга.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
32_сонли_Оммалаштирш_буйруғи_ва_иловалари.pdf
635.9 KB
#оммалаштириш_тартиби

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан 2024 йил 7 февралда "Ўқитувчиларни илғор иш тажрибаси ва фаолияти давомида қўллаб келаётган замонавий методикаларни оммалаштириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги 32-сонли буйруғи тасдиқланди.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Дарсда иштирок этмаётган ўқувчиларнинг хонадонига “Огоҳлантириш хати” етказилади

Эндиликда ота-оналар ва маҳалла фаоллари иштирокидаги “мактаб — ота-она — маҳалла” ҳамкорлиги узвий ташкил этилади. Шу мақсадда ўқувчиларнинг дарсда иштирок этиш кўрсаткичлари ҳаққонийлигини таъминлаш учун “e.maktab”га ўқитувчилар ва синф раҳбарлари томонидан ўз вақтида қайдлар киритиб борилади.

Республикадаги барча мактабларга ота-оналарга юбориладиган “Огоҳлантириш хати” намуналари етказилган бўлиб, бу орқали дарсда иштирок этмаётган ўқувчилар оила аъзоларининг масъулияти ва жавобгарлиги ҳам оширилади. Эндиликда мактаб масъуллари томонидан шу намунадаги “Огоҳлантириш хати” тезкор равишда ўқувчиларнинг яшаш манзилларига етказилади.

Бунда ота-оналарнинг ўз фарзандларининг мактабга боришини таъминлаш масъулиятини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси МЖтК 47-моддаси мазмун-моҳияти тушунтириб ўтилган. Мазкур вазифаларни амалга ошириш учун ҳар бир мактабга Миллий гвардия офицерлари бириктирилди.

Шунингдек, ҳафтада камида бир маротаба Миллий гвардия, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги вакиллари иштирокида болаларнинг маънавияти, тарбияси ва давомади бўйича ота-оналар билан учрашувлар ўтказиш амалиёти жорий этилмоқда.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Мактабларда ота-оналарга юбориладиган «Огоҳлантириш хати» намунаси

Энди мактабларда Миллий гвардия билан ҳамкорлик қилинади. Боласи мактабда ўқийдиган ота-оналарга "Огоҳлантириш хати" намуналари юборилди.

“Огоҳлантириш хати”да ота-оналар ўз фарзандларининг мактабга боришини таъминлаш масъулиятини ошириш мақсадида МЖтК 47-моддаси мазмун-моҳияти тушунтириб ўтилган. Мазкур вазифаларни амалга ошириш учун ҳар бир мактабга Миллий гвардия офитсерлари бириктирилган.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Синф раҳбарлик ва дафтар текшириш учун қанча тўланади?

Синф раҳбарлик ва дафтар текшириш учун тўловлар ўқитувчиларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига (1.050.000 сўм) нисбатан фоиз ҳисобида тўланади.

Синфдаги ўқувчилар сонига кўра синф раҳбарлиги учун:
👉 15 нафар ўқувчигача – 26,4 фоиз (277 200 сўм);
👉 16 нафардан 20 нафар ўқувчигача – 31,6 фоиз (331 800 сўм);
👉 21 нафардан 25 нафар ўқувчигача – 36,9 фоиз (387 450 сўм);
👉 26 нафардан 30 нафар ўқувчигача – 42,1 фоиз (442 050 сўм);
👉 31 нафар ва ундан кўп ўқувчи бўлганда – 52,8 фоиз (554 400 сўм).

👉 Дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик учун (ўқувчилар икки гуруҳга бўлиб ўқитиладиган фанлар бўйича ҳам) синфдаги ўқувчилар сони 15 нафаргача бўлганда – 8,8 фоиз (92.400 сўм), 15 нафар ва ундан ортиқ бўлганда – 17,6 фоиз (184.800 сўм).

👉 Информатика кабинети мудирлиги учун – 17,6 фоиз (184.800 сўм).

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Педагог кадрларни касбий сертификатлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатилади

Ҳукумат қарори (87-сон, 12.02.2024 й) билан “Давлат умумий ўрта таълим ташкилотлари педагог кадрларини касбий сертификатлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти” тасдиқланди.

Унга кўра, педагогик касбга биринчи марта ишга қабул қилинадиган олий маълумотли талабгорлар стажёр-ўқитувчи сифатида фаолият юритади ва улар ишга қабул қилинган вақтдан бошлаб 1 йил муддат давомида касбий сертификатга эга бўлиши талаб этилади.

Касбий сертификатлаш жараёнига талабгор ўз муддатида жалб этилиши учун у фаолият кўрсатаётган давлат умумий ўрта таълим ташкилотининг раҳбари масъул ҳисобланади.

Талабгор назорат синовида қатнашиш учун сўровномани давлат хизматлари марказларига шахсан бориб ёки ЯИДХП (my.gov.uz)да тўлдирган ҳолда рўйхатдан ўтади.

Биринчи марта касбий сертификат олиш бўйича назорат синовида иштирок этиш учун талабгордан тўлов ундирилмайди.

Касбий сертификат олиш учун назорат синови қоида тариқасида, ҳар йили март – май ойларида тест шаклида ўтказилади.

Назорат синови натижаси бўйича 56 ва ундан юқори балл тўплаган талабгор назорат синовидан ўтган ҳисобланади ва электрон шаклдаги сертификат унинг шахсий кабинетига юборилади.

Навбатдан ташқари назорат синовида иштирок этиб, етарли балл тўплай олмаган талабгор билан тузилган меҳнат шартномаси меҳнат қонунчилигида белгиланган тартибда бекор қилинади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Вазир жамғармасига даъвогар педагогларни саралаш имтиҳонларига старт берилмоқда

Жорий йилнинг 19 февраль куни Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси ҳисобидан 2024 йилда ҳар ойлик устамага даъвогар педагогларнинг саралаш имтиҳонлари бўлиб ўтади.

Бу йил Вазир жамғармасидан ойлик устама оладиган педагогларнинг сони 1250 та деб белгиланди.

Шундан 1150 та квота умумтаълим муассасалари педагоглари учун, 100 та квота Ихтисослашган таълим муассасалари педагоглари учун ажратилган.

Маълумот ўрнида: Вазир жамғармасидан ойлик устама олувчи ғолибларни аниқлаш номзодлар орасида икки босқичда амалга оширилади:

👉 Биринчи босқичда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан 2024 йил 19 февраль куни барча ҳудудларда номзодларнинг дарс берадиган умумтаълим фани бўйича билим даражасини баҳолаш учун тест синовлари бўлиб ўтади.

👉 Иккинчи босқичда эса умумтаълим фанини билиш даражасини баҳолаш бўйича ўтказилган тест синовларида максимал баллнинг 80 фоизи ёки ундан юқори натижа кўрсатган номзодларнинг касбий маҳоратини баҳолаш учун суҳбат ўтказилади.

❗️Мазкур суҳбат натижаларига кўра энг юқори балл тўплаган малакали педагог кадрларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,5 баравари миқдорида ҳар ойлик устама тўланади.

1-босқич тест синовлари ҳар бир ҳудуд марказида 2 сменада бўлиб ўтади.

Вазир жамғармаси учун 1-босқич тест синовлари бўлиб ўтадиган манзиллар рўйхати ва график билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Вазир жамғармаси учун ўтказилаётган саралаш имтиҳонларидаги тегишли фанлардан тест топшириқлари спетсификатсиялари Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги расмий сайтида эълон қилинган бўлиб, улар билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин:
👉https://uzbmb.uz/page/xalq_spets

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур 1483 йил 14 февралда таваллуд топган.

Ҳар кимки, вафо қилса, вафо топқусидир,
Ҳар кимки, жафо қилса, жафо топқусидир,
Яхши киши кўрмагай ёмонлиқ ҳаргиз,
Ҳар кимки, ёмон бўлса, жазо топқусидир

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Фарзандлари мактаб дарсларини қолдириб келаётган ота-оналарга “Огоҳлантириш хати” юборилаётгани хусусида ижтимоий тармоқлар орқали тарқалаётган хабарларга ММТВ ахборот хизмати муносабат билдирди

Тарқалган хабарларда эндиликда дарс қолдириб келаётган ўқувчиларнинг ота-оналарига “Огоҳлантириш хати” юборилиши ва бу орқали уларга турли тартибдаги маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланиши айтиб ўтилган.

Хабарингиз бор, Давлатимиз раҳбари бошчилигида жорий йилнинг 5 феврал куни ўтказилган ижтимоий соҳадаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилишда мактаблардаги инспектор-психологлар штати Ички ишлар вазирлигидан Миллий гвардия тизимига ўтказилганлиги айтиб ўтилди.

Инспектор-психологларнинг асосий вазифаси, ўқувчиларнинг таълим-тарбиясини ташкил этишда мактаб жамоаларига яқиндан кўмаклашиш, мунтазам дарс қолдирувчи ўқувчиларнинг ота-оналари билан ишлашдан иборат.

Шу мақсадда дарсларга мунтазам (уч ўқув куни ва ундан ортиқ) сабабсиз қатнашмаётган ўқувчиларнинг яшаш манзилларига тезкор равишда “Огоҳлантириш хати” юборилмоқда. Унда ўқувчиларнинг ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддаси мазмун-моҳияти тушунтириб ўтилган.

Жумладан, фарзандларини тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларини бажармаслик, болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим олишига тўсқинлик қилиш оқибатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг тегишли моддасига асосан қонуний жазо чоралари келтириб ўтилган.

Бундан кўзланган мақсад, дарсда иштирок этмаётган ўқувчилар оила аъзоларининг масъулияти ва жавобгарлигини оширишдан иборат.

Эслатиб ўтамиз: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 77-моддасида:

ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз фарзандларини вояга етгунига қадар боқиши, уларнинг тарбияси, таълим олиши, соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топиши хусусида ғамхўрлик қилишга мажбур эканликлари;

Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонунининг 51-моддасида:

вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-онаси ва бошқа қонуний вакиллари болаларининг умумий ўрта, ўрта махсус таълим ёки бошланғич профессионал таълим олишини таъминлаши шарт эканлиги келтириб ўтилган.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
📚 EMAKTAB.UZ БЎЙИЧА ЭСЛАТМА

Ўқувчилар ўз вақтида (9.00-21.00 гача 1 сменали мактаблар учун, жорий кундан эртаси куни 13.00 гача 2 сменали мактаблар учун) баҳоланмаслиги, белгининг қўйилмаслиги ўқитувчини дарс ўтмаганлигини билдиради ва ушбу дарс учун ҳақ тўланмайди.

Синф раҳбари «бир кунлик журнал» да фанлар остидаги «PR» устунига ҳар кунлик давомат белгиларини қуйидаги тартибда қўйиб боради:

s —
ҳеч қандай сабабсиз дарс қолдирганлигини кўрсатиш учун;
dq — сабабли дарс қолдирганлигини кўрсатиш учун;
k — касаллик сабабли дарс қолдирганлигини кўрсатиш учун;
kq — дарсга кечикиб керганлигини кўрсатиш учун;
m — сурункали дарс қолдираётганлигини кўрсатиш учун;
ch — республикадан ташқарига рухсатсиз чиқиб кетганлигини кўрсатиш учун;
q — таълим олишга ота-онаси қаршилик қилаётганлигини кўрсатиш учун;
ns — ота-она назоратсизлиги сабабли дарсга келмайдиганлигини кўрсатиш учун;
tq — турмушга чиққанлиги туфайли дарсга келмайдиганлигини кўрсатиш учун қўйиш белгиланади.

Фан ўқитувчилари томонидан ўқувчиларнинг дарсдаги давоматлари дарс бошланишида онлайн тарзда қуйидаги тартибда қайд этилади:

s —
ҳеч қандай сабабсиз дарс қолдирганини кўрсатиш учун;
kq — дарсга кечикишни кўрсатиш учун.(бахолаш мумкин).

❗️Синф журналларида ўқувчиларнинг фамилияси ва исми мактаб таълим тилига қараб кирилл ёки лотин алифбосига асосланган ёзувларда киритилиши синф раҳбарига юклатилади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
📣 Аттестатсияда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш 1 мартга қадар давом этади

Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларининг жорий йилги аттестатсиядан ўтказиш жараёнлари 2024 йил 15 январдан бошланди. Ушбу тоифадаги педагоглар жорий йил январь-июнь ойларида ўтказиладиган аттестатсияда иштирок этишлари учун 1 мартга қадар рўйхатдан ўтиши ва мурожаат юбориши мумкин.

❗️Бунинг учун педагоглар Вазирлик томонидан ишлаб чиқилган pedkadr.uzedu.uz платформаси орқали:

Низомда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтиши ва мурожаат юбориши;

шахсий кабинети орқали малака синови ўтган куннинг ўзидаёқ аттестация натижалари билан танишиши;

аттестация якунида педагогларга бериладиган QR-код қўйилган электрон шаклдаги сертификатларни юклаб олиши мумкин.


🔹Мазкур платформани ҳозирги кунда тегишли вазирлик ва идорларнинг электрон тизимлари билан интеграция қилиш ишлари якунланмоқда.

Маълумот учун: 2023 йилнинг 5-7 декабрь кунлари “pedkadr.uzedu.uz” электрон платформаси орқали 20 та туман (шаҳар) педагоглари иштирокида малака тоифалари беришнинг янги тизими компютерда реал вақт режимида (онлайн) тажриба-синовдан ўтказилди.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
823-tadbirlar ro'yxati 2024-2025.pdf
313.3 KB
⚡️2024-2025-ўқув йили учун умумтаълим муассасаларидаги ўқитувчиларнинг базавий таъриф ставкаларига ҳар ойлик устамалар белгилашда инобатга олишга тавсия этилаётган фан олимпиадалари, кўрик танловлар, мусобақалар ва тадбирлар рўйхати эълон қилинди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024 йил 14 февралдаги 03-01/14-623-сонли хати

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Навоийлик ўқувчи қиз муддатидан аввал давлат имтиҳонида олиш мумкин бўлган 178 баллни тўплади

Қизилтепа туманидаги 17-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Мунаввара Чўлиева талаба бўлиш учун 178 баллни нақд қилиб қўйди.

Мунаввара Чўлиева ўтган ўқув йилида, 10-синф пайти чет тилини билиш даражаси бўйича сертификатни ҳамда биология фанидан миллий сертификатни қўлга киритган.

Мунаввара мактабни битириб, тиббиёт олий ўқув юртига ҳужжат топширишни режалаштирмоқда. Демак, у фақатгина барча тест топширувчилар учун мажбурий бўлган фанлардан бири – математика фанидан 10 та тестни ишлайди холос.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Kasbiy sertifikat.pdf
890 KB
⚡️Педагог кадрларини касбий сертификатлаш бўйича кутилган регламент тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 февралдаги 87-сон қарори билан давлат умумий ўрта таълим ташкилотлари педагог кадрларини касбий сертификатлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Мактаб қоровуллари хам Миллий гвардияга ўтади

Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси бошлиғи майор Абдурашидов Мирзоҳид мактабларда хавфсизликни таъминлаш соҳасида қилинаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Унга асосан мактаб қоровуллари Миллий гвардияга ўтади. Қоровуллар сараланиб олиниб, уларга махсус кийимлар тарқатилади.

Майор Абдурашидов Мирзоҳиднинг айтишича бугунги кунда қоровуллар ўз ишини бажармай хўжалик ишларига хам жалб қилинган!

Энди қоровуллар махсус дастурлар асосида ўқитилиб, улар махсус тайёргарлик бўйича Миллий гвардия зобитига хос бўлган барча жиҳозлар билан тўлиқ таъминланади

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
ҲУРМАТЛИ РАҲБАРЛАР!

Феврал ойи 1-ярим иш ҳақи (аванс) тўловлари янги UzAsbo-2 дастурида амалга оширалиётганлиги (ходим маълумоти, штат, таърификация янгитдан киритилаяпти) сабабли қисқа муддатга кечикмоқда!

Шу сабабдан сиздан, барча таълим муассаса раҳбарлари орқали тизим ходимларига вазиятни тўғри баҳолаб (тармоқларда турли шикоятларга сабаб бўлмаслик), эртадан бошлаб тўловлар йўлга қўйилиши юзасидан огоҳлантиришингиз сўралади!

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️11-синф битирувчи ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари учун муҳим маълумот. 2024 йилдан абитуриентлар қабули ўзгаради

Кейинги йилги қабулдан ОТМга ҳужжат топширган абитуриентлар аввал кириш имтиҳонларида қатнашиб, сўнгра тўплаган баллига қараб йўналишларни танлаши мумкин бўлади. Бу тартиб ҳақида “Энди ҳамма ўқишга кириб кетаркан-да”, деб ўйлаганлар ҳам бор. Аслида, янги тартиб қандай ишлайди? Ҳамма ўқишга кирадими ёки фақат билимлиларми?

Янги тизим қандай ишлайди?
Ҳозирги тизим бўйича абитуриентлар дастлаб 1 ой муддат давомида ОТМларга кириш учун рўйхатдан ўтишади. Бунда улар 5 та таълим йўналиши ва таълим шаклларини танлайди. Лекин абитуриент қанча балл тўплашини олдиндан билмайди. Масалан, бир абитуриент ўзи ҳақида нотўғри прогноз қилиб, танлаган йўналишларига қараганда камроқ балл тўплаши, бошқаси эса топширган йўналишларига қараганда анча юқори балл тўплаши мумкин. Шунинг учун тўплаган баллари аниқ бўлгач абитуриентларда "Мен танлаган йўналишларимни ўзгартирсам бўладими?" деган савол ҳам пайдо бўларди. Лекин бунинг иложи йўқ эди.
Кейинги йилдан янги тартиб ишга тушса, рўйхатдан ўтиш 2 босқичдан иборат бўлади. Биринчи босқичда абитуриентлар агентлик тизимига ўзининг шахсий маълумотлари билан биргаликда фақатгина тест топшириш фанлари, тест топшириш тили ва жойини танлайди. Лекин ОТМлар ва йўналишларни танламайди. Дастлабки маълумотлар абитуриентларнинг тест синовида иштирок этиши учун етарли бўлади холос. Сўнг абитуриентлар имтиҳонга кириб чиқади. Мана шундан кейин абитуриентнинг қўлида ўз тўплаган балли бўлади ва у прогноз қила олади.

Масалан, абитуриент имтиҳонда 120 балл тўплаган ва у тиббиёт олийгоҳларига контрактга ўтиш балли 150 дан кам бўлмаслигини билади. Тиббиёт йўналишларини танласа, кира олмаслиги эҳтимоли юқори. Буни олдиндан тўла прогноз қилиб бўлмаслиги мумкин, бироқ олдинги йиллардаги ўтиш балларига асосланиб, анча аниқ қарор қабул қилиш мумкин. Шунда абитуриент балли пастроқлигини ҳисобга олиб, бир йил йўқотмаслик учун биология йўналишини танлаши мумкин.

Ёки тескари ҳолат ҳам бўлиши мумкин. Ўзим абитуриент бўлган вақтда бир курсдошим пойтахтдаги ОТМга грантга кира олмайман деб вилоятдаги ОТМга ҳужжат топширган. Лекин у жуда юқори балл тўплаганди ва балли бемалол Тошкентдаги ОТМларга грантга етарди.

Янги тизимда абитуриент аввал имтиҳон топшириб, кейин йўналиш танласа, бу каби абитуриентлар тўғри танлов қила олиши мумкин. Тизимнинг мақсади шундай.


«Энди ҳамма ўқишга кириб кетадими?»
Бунақа нарса йўқ. ОТМларга қабулда квота бор, ўринлар чекланган. Ҳар қанақа тизим ишлаганда ҳам қабул учун 200 минг ўрин бўлса (млн абитуриентга нисбатан), бу ҳамма ҳам бирдай талаба бўлмаслигини англатади.


Билимлилар кўпроқ сараланади
Аввал тест, сўнг йўналиш танлаш имкони бўлса, билимли абитуриентлар кўпроқ танлаб олинади. Ҳозирги ҳолатда 140-150 балл тўплаб ўқишга кира олмаган абитуриентлар бор. Аксинча, 100 баллдан ҳам паст тўплаб грантга ўқишга кирганлар ҳам кўп.

Агар абитуриентлар ўзи тўплаган баллни йўналиш танлашдан олдин билса, у ўз имкониятларини ҳисобга олиб танлов қилади. Ва балларда ҳам баланс пайдо бўлади. Яъни ҳамма билими етган жойга боради.


5 та йўналиш танлаш имкони чекланмайдими?
Йўқ, ҳозирги режага кўра, 5 та йўналиш танлаш, танлов устуворлигини, таълим шаклларини танлаш имкониятлари сақланган, олиб ташланмаган. Агар ҳукумат қарори қабул қилинишида бирор ўзгариш бўлмаса, абитуриентларда шу пайтгача бор бўлган имкониятлар олиб ташланмайди. Фақат янги тизимга муваффақиятли ўтиб олиш масаласи кўриляпти.


Абитуриентлар нималарни ҳисобга олиши керак?
Юқорида айтилганидек, ҳужжат топшириш 2 та босқичда бўлади ва абитуриентлар ўз имкониятларини ҳисобга олиб, тўплаган балларига қараб прогноз қила олишлари керак. Асосийси, қайси фанлардан имтиҳон топширишларини билишлари ва шунга қараб тайёргарлик кўришлари керак.


Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️3 ойгача қамоқ, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этиш: хорижда фарзанди мактабга бормагани учун ота-оналарга қандай жазолар қўлланилади?

Сўнги вақтларда ижтимоий тармоқларда мактаблардаги давомат масаласи жиддий муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Айниқса, ота-оналарга жазо қўлланилиши қонунчиликда белгилаб қўйилганига қарамай, янгиликдек туйилмоқда. Масалан, 2023 йилда Ўзбекистонда 6 миллион ўқувчининг 14 мингдан зиёди мактабга мунтазам бормаётгани аниқланган. Ҳамда фарзанди тарбиясида масъулияцизлик қилган 12 мингдан ортиқ ота-она Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси 1-қисми (Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) билан жавобгарликка тортилган.

Жорий йилнинг биргина январ ойида ҳам 52 нафар шахс фарзанди мактабга сабабсиз келмагани учун маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларнинг барчасига жарима жазоси қўлланилган.

Хориж тажрибаси қандай?
Хўш, савол туғилади. Дунёнинг бошқа давлатларида ҳам фарзанди дарсга бормаганлиги учун ота-оналарга нисбатан жазо чоралари қўлланиладими?

Юридик фанлар доктори, профессор Мирғолиб Нурматов УзАга берган интервюсида бир қанча жаҳон тажрибасидан мисоллар келтирилган.

🇬🇧 3 ойгача қамоқ
Буюк Британияда 1996-йилда қабул қилинган “Таълим тўғрисидаги” қонунга биноан агар болалар сабабсиз мактабга келмаган бўлса, ота-она ҳуқуқбузарликда айбдор, деб топилади ва дарсга мунтазам қатнашмаслик ҳолати бўйича жаримага (минг фунт стерлинг) тортилади. Бундан ташқари, ота-оналар томонидан бу каби ҳуқуқбузарлик яна қайта содир қилинса, 2500 фунт стерлинггача жарима ёки 3 ойгача қамоқ жазоси қўлланилиши белгиланган.

🇨🇦 Мажбурий тарбиялаш курслари
Канадада ҳам фарзандлари мактабга бормаган ота-оналарга нисбатан жарима жазоси мавжуд. Хусусан, жазо тариқасида ота-оналар мажбурий тарбиялаш курслари ва оилавий маслаҳат курсларига жалб қилинишлари мумкин.

🇸🇬 Мажбурий таълим кенгашига чақиртирилади
Таълим тизими билан дунёга ўрнак бўлаётган Сингапур давлатида эса ота-оналар ўз фарзандларининг мактабга боришига эътиборсизлик қиладиган бўлса, улар фарзандлари билан биргаликда Мажбурий таълим кенгашига чақиртирилади. Бундан кейин ҳам салбий ҳолат давом этса, уларга нисбатан қонуний тартибда жарима жазоси қўлланилади.

🇩🇪 Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этиш
Ривожланган давлатлардан бири – Германияда фарзандлари мактабга келмаган ота-оналар огоҳлантирилади. Агар ушбу ҳолат яна давом этса, уларга нисбатан жарима жазоси (1250 еврогача) қўлланилади. Бундан ташқари, ота-она фарзандини мактабга юборишдан бош тортса ёки боласини назорат қила олмаса, маҳаллий болалар хизматлари ёки ижтимоий хизмат ходимлари полисиядан уларни мактабга кузатиб боришларини талаб қилиши ёки оғир оқибатларда ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этиш (қисман ёки тўлиқ) учун судга мурожаат қилишлари мумкин. Бундан ташқари, 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларга нисбатан ҳам дарс қолдирганликлари учун қамоқ тарзидаги жазо чораси қўлланилиши мумкин.

🇰🇿 Жарима ёки маъмурий қамоқ
Қўшни Қозоғистонда фарзандлари мактабга бормаганлиги учун айбдор бўлган ота-оналарга нисбатан Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодекснинг 127-моддаси (Вояга етмаган шахсни тарбиялаш ва (ёки) ўқитиш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича мажбуриятларни бажармаслик)га биноан ҳамда 409-моддаси (Қозоғистон Республикасининг таълим, жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги қонунчилигини бузиш)га асосан жарима ёки маъмурий қамоқ (10 суткагача) жазоси қўлланилади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️15 йил давомида олий тоифада ишлаб келган педаголарга умрбод олий тоифа берилади ва аттестатсиядан озод қилинади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.09.2021 йилдаги 572-сон қарори билан аттестация низомининг 1-боб 8-д бандига кўра, олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлгандан сўнг олий малака тоифасини (бош ўқитувчи лавозимини) 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига ега бўлган педагог кадрларга — олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими) тўғридан тўғри (аттестатсиядан ўтказилмасдан) берилади.

Ундан ташқари, тоифасидан қатъий назар педагогик фаолияти бўйича 25 йил ва ундан кўп стажга эга бўлган ва ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолган педагог кадрларга уларнинг амалдаги малака тоифаси тўғридан тўғри (аттестатсиядан ўтказилмасдан) берилади. Яъни улар кейинчалик навбатдаги мажбурий аттестатсияга жалб этилмайди. Лекин исталган вақт ўз ихтиёрларига кўра навбатдан ташқари топширишлари мумкин.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Наманганда мактаб ўқитувчиси синф хоналарини ўз ҳисобидан жиҳозлади

Наманган вилояти Учқўрғон туманидаги 2-мактабнинг информатика фани ўқитувчиси хайрли ишга қўл урди.

Фаолияти орқасидан 12 млн сўм маош олаётган педагог мактабда ўқувчиларнинг пухта билим олишлари ва IT соҳасидаги кўникмаларини чуқур ўзлаштиришлари учун информатика ва робототехника хоналарини ўз ҳисобидан замонавий 16 дона парта, 40 та стул ва бошқа жиҳозлар билан таъминлади, дея хабар бермоқда Наманган вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Матбуот хизмати.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy