Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
156K subscribers
1.21K photos
710 videos
1.98K files
4.22K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @lider_admin
Download Telegram
⚡️Эндиликда коллеж-техникумни битириб ОТМга тўғридан-тўғри ҳаттоки 3-курсдан ҳам кириш мумкин бўлади!

Янги ўқув йилидан бошлаб техникумларда ўқитиш “Академик” ва “Ишчи касб” таълим компонентларининг узвийлигини таъминлайдиган янги тизим асосида йўлга қўйилади.

Бунда:

👉 коллеж-техникумнинг 1-2 курсидаги таълим дастурлари, дарсликлари, билимни баҳолаш мезонлари ва муаллимларга талаблар олийгоҳлар билан бир хил бўлади;

👉 техникумларда ҳам “кредит тизими” жорий қилиниб, фанни ўзлаштириш бўйича тўпланган “кредитлар” олийгоҳларда тан олинадиган тизим бўлади.

Яъни, коллеж-техникумда икки йил давомида етарли “кредит” тўплаган ўқувчилар “2+2” ёки “2+3” дастурлари асосида олийгоҳларнинг иккинчи ёки учинчи курсларида таълимни давом эттириш имкониятига эга бўлади.

Коллеж-техникумда ўқиб, фаолиятини ишлаб чиқаришда давом эттирмоқчи бўлганларни соҳадаги мавқеини ошириш бўйича ҳам янги тизим йўлга қўйилади. Энди, коллеж-техникумда “ишчи касб” йўналишида ўқиганлар икки ёки уч йил ишлаб, тажриба орттирганидан кейин, имтиҳон топшириб, “бакалавр”га тенг малака даражасини олиши мумкин.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️2023-2024-ўқув йилида экстернат тартибида якуний давлат аттестацияси ўтказиладиган мактаблар белгиланди

Турли сабабларга кўра умумий ўрта таълимни якунлай олмаган фуқароларнинг экстернат тартибида якуний давлат аттестациясидан ўтказилишидан хабарингиз бор.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 1-июндаги 295-сонли қарорига мувофиқ, экстернат тартибида имтиҳон олиш учун аризалар қабул қилиш давлат хизмати шаклида амалга оширииб, аризалар ҳар йили 1-мартдан 1-майга қадар (шу куни ҳам) Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали қабул қилинади.

❗️Мазкур давлат хизмати бепул амалга оширилади.

Бу муҳим! Фуқаролар айнан таълим олган мактаб жойлашган ҳудудга эмас, ҳозирда доимий (ёки вақтинчалик) яшаётган ҳудуддаги экстернат мактабга онлайн ариза юборишлари ҳам мумкин. Бунинг учун мактаб ёки ҳудудий бўлимларга бориш шарт эмас.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
ro`yxat.xlsx
135.3 KB
⚡️Жорий йилги малака синовлари учун зарур адабиётлар рўйхати тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17-сентабрдаги 572-сон қарори асосида жорий йилнинг март-май ойларида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги таълим муассасалари педагог кадрлари аттестатсиядан ўтказилишидан хабарингиз бор.

Шу муносабат билан вазирлик тизимидаги Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази томонидан умумтаълим ташкилотлари педагогларини аттестатсиядан ўтказишга доир синов материаллари ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.

Ушбу ўқув адабиётлари ва синов материаллари малака тоифасини олиш учун аттестация имтиҳонларида иштирок этадиган номзодлар учун тавсиявий аҳамиятга эга.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Тарих специфика.pdf
275.2 KB
#Аттестация_2024

⚡️Тарих фани ўқитувчилари учун малака (тест) синовларига тайёрланиш бўйича тавсиялар (назарат материаллари спецификаси) ва адабиётлар рўйхати


Ушбу ўқув адабиётлари ва синов материаллари малака тоифасини олиш учун аттестация имтиҳонларида иштирок этадиган номзодлар учун тавсиявий аҳамиятга эга.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Математика специфика.pdf
386.3 KB
#Аттестация_2024

⚡️Математика фани ўқитувчилари учун малака (тест) синовларига тайёрланиш бўйича тавсиялар (назарат материаллари спецификаси) ва адабиётлар рўйхати

Ушбу ўқув адабиётлари ва синов материаллари малака тоифасини олиш учун аттестация имтиҳонларида иштирок этадиган номзодлар учун тавсиявий аҳамиятга эга.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Қиммат дорилар билан арзон дориларни фарқи нимада?

Навоий вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Нурали Сафоев қиммат дорилар билан арзон дориларни фарқини айтди. Вилоят бош шифокори талабалик пайтлари дорихонада ишлаб, мазкур ҳолатларни ўз кўзи билан кўрганини айтиб берди.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Бошланғич таълим узб специфика.pdf
453.7 KB
#Аттестация_2024

⚡️Бошланғич таълим ўқитувчилари учун малака (тест) синовларига тайёрланиш бўйича тавсиялар (назорат материаллари спецификаси) ва адабиётлар рўйхати

Ушбу ўқув адабиётлари ва синов материаллари малака тоифасини олиш учун аттестация имтиҳонларида иштирок этадиган номзодлар учун тавсиявий аҳамиятга эга.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Физика специфика.pdf
297.3 KB
#Аттестация_2024

⚡️Физика фани ўқитувчилари учун малака (тест) синовларига тайёрланиш бўйича тавсиялар (назорат материаллари спецификаси) ва адабиётлар рўйхати

Ушбу ўқув адабиётлари ва синов материаллари малака тоифасини олиш учун аттестация имтиҳонларида иштирок этадиган номзодлар учун тавсиявий аҳамиятга эга.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Педагогик маҳорат .pdf
94.8 KB
#Аттестация_2024

⚡️Педагог кадрлар аттестациясининг иккинчи босқичда- Педагогик маҳоратни баҳолаш бўйича малака (тест) синовларига тайёрланиш бўйича тавсиялар (назорат материаллари спецификаси) ва адабиётлар рўйхати

Ушбу ўқув адабиётлари ва синов материаллари малака тоифасини олиш учун аттестация имтиҳонларида иштирок этадиган номзодлар учун тавсиявий аҳамиятга эга.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Инглиз тили специфика.pdf
220.1 KB
#Аттестация_2024

⚡️Инглиз тили фани ўқитувчилари учун малака (тест) синовларига тайёрланиш бўйича тавсиялар (назорат материаллари спецификаси) ва адабиётлар рўйхати

Ушбу ўқув адабиётлари ва синов материаллари малака тоифасини олиш учун аттестация имтиҳонларида иштирок этадиган номзодлар учун тавсиявий аҳамиятга эга.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Давлат_ва_ҳуқуқ_асослари_специфика.pdf
268.2 KB
#Аттестация_2024

⚡️Давлат ва ҳуқуқ асослари фани ўқитувчилари учун малака (тест) синовларига тайёрланиш бўйича тавсиялар (назорат материаллари спецификаси) ва адабиётлар рўйхати

Ушбу ўқув адабиётлари ва синов материаллари малака тоифасини олиш учун аттестация имтиҳонларида иштирок этадиган номзодлар учун тавсиявий аҳамиятга эга.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
32_сонли_Оммалаштирш_буйруғи_ва_иловалари.pdf
635.9 KB
#оммалаштириш_тартиби

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан 2024 йил 7 февралда "Ўқитувчиларни илғор иш тажрибаси ва фаолияти давомида қўллаб келаётган замонавий методикаларни оммалаштириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги 32-сонли буйруғи тасдиқланди.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Дарсда иштирок этмаётган ўқувчиларнинг хонадонига “Огоҳлантириш хати” етказилади

Эндиликда ота-оналар ва маҳалла фаоллари иштирокидаги “мактаб — ота-она — маҳалла” ҳамкорлиги узвий ташкил этилади. Шу мақсадда ўқувчиларнинг дарсда иштирок этиш кўрсаткичлари ҳаққонийлигини таъминлаш учун “e.maktab”га ўқитувчилар ва синф раҳбарлари томонидан ўз вақтида қайдлар киритиб борилади.

Республикадаги барча мактабларга ота-оналарга юбориладиган “Огоҳлантириш хати” намуналари етказилган бўлиб, бу орқали дарсда иштирок этмаётган ўқувчилар оила аъзоларининг масъулияти ва жавобгарлиги ҳам оширилади. Эндиликда мактаб масъуллари томонидан шу намунадаги “Огоҳлантириш хати” тезкор равишда ўқувчиларнинг яшаш манзилларига етказилади.

Бунда ота-оналарнинг ўз фарзандларининг мактабга боришини таъминлаш масъулиятини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси МЖтК 47-моддаси мазмун-моҳияти тушунтириб ўтилган. Мазкур вазифаларни амалга ошириш учун ҳар бир мактабга Миллий гвардия офицерлари бириктирилди.

Шунингдек, ҳафтада камида бир маротаба Миллий гвардия, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги вакиллари иштирокида болаларнинг маънавияти, тарбияси ва давомади бўйича ота-оналар билан учрашувлар ўтказиш амалиёти жорий этилмоқда.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Мактабларда ота-оналарга юбориладиган «Огоҳлантириш хати» намунаси

Энди мактабларда Миллий гвардия билан ҳамкорлик қилинади. Боласи мактабда ўқийдиган ота-оналарга "Огоҳлантириш хати" намуналари юборилди.

“Огоҳлантириш хати”да ота-оналар ўз фарзандларининг мактабга боришини таъминлаш масъулиятини ошириш мақсадида МЖтК 47-моддаси мазмун-моҳияти тушунтириб ўтилган. Мазкур вазифаларни амалга ошириш учун ҳар бир мактабга Миллий гвардия офитсерлари бириктирилган.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Синф раҳбарлик ва дафтар текшириш учун қанча тўланади?

Синф раҳбарлик ва дафтар текшириш учун тўловлар ўқитувчиларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига (1.050.000 сўм) нисбатан фоиз ҳисобида тўланади.

Синфдаги ўқувчилар сонига кўра синф раҳбарлиги учун:
👉 15 нафар ўқувчигача – 26,4 фоиз (277 200 сўм);
👉 16 нафардан 20 нафар ўқувчигача – 31,6 фоиз (331 800 сўм);
👉 21 нафардан 25 нафар ўқувчигача – 36,9 фоиз (387 450 сўм);
👉 26 нафардан 30 нафар ўқувчигача – 42,1 фоиз (442 050 сўм);
👉 31 нафар ва ундан кўп ўқувчи бўлганда – 52,8 фоиз (554 400 сўм).

👉 Дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик учун (ўқувчилар икки гуруҳга бўлиб ўқитиладиган фанлар бўйича ҳам) синфдаги ўқувчилар сони 15 нафаргача бўлганда – 8,8 фоиз (92.400 сўм), 15 нафар ва ундан ортиқ бўлганда – 17,6 фоиз (184.800 сўм).

👉 Информатика кабинети мудирлиги учун – 17,6 фоиз (184.800 сўм).

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Педагог кадрларни касбий сертификатлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатилади

Ҳукумат қарори (87-сон, 12.02.2024 й) билан “Давлат умумий ўрта таълим ташкилотлари педагог кадрларини касбий сертификатлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти” тасдиқланди.

Унга кўра, педагогик касбга биринчи марта ишга қабул қилинадиган олий маълумотли талабгорлар стажёр-ўқитувчи сифатида фаолият юритади ва улар ишга қабул қилинган вақтдан бошлаб 1 йил муддат давомида касбий сертификатга эга бўлиши талаб этилади.

Касбий сертификатлаш жараёнига талабгор ўз муддатида жалб этилиши учун у фаолият кўрсатаётган давлат умумий ўрта таълим ташкилотининг раҳбари масъул ҳисобланади.

Талабгор назорат синовида қатнашиш учун сўровномани давлат хизматлари марказларига шахсан бориб ёки ЯИДХП (my.gov.uz)да тўлдирган ҳолда рўйхатдан ўтади.

Биринчи марта касбий сертификат олиш бўйича назорат синовида иштирок этиш учун талабгордан тўлов ундирилмайди.

Касбий сертификат олиш учун назорат синови қоида тариқасида, ҳар йили март – май ойларида тест шаклида ўтказилади.

Назорат синови натижаси бўйича 56 ва ундан юқори балл тўплаган талабгор назорат синовидан ўтган ҳисобланади ва электрон шаклдаги сертификат унинг шахсий кабинетига юборилади.

Навбатдан ташқари назорат синовида иштирок этиб, етарли балл тўплай олмаган талабгор билан тузилган меҳнат шартномаси меҳнат қонунчилигида белгиланган тартибда бекор қилинади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Вазир жамғармасига даъвогар педагогларни саралаш имтиҳонларига старт берилмоқда

Жорий йилнинг 19 февраль куни Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси ҳисобидан 2024 йилда ҳар ойлик устамага даъвогар педагогларнинг саралаш имтиҳонлари бўлиб ўтади.

Бу йил Вазир жамғармасидан ойлик устама оладиган педагогларнинг сони 1250 та деб белгиланди.

Шундан 1150 та квота умумтаълим муассасалари педагоглари учун, 100 та квота Ихтисослашган таълим муассасалари педагоглари учун ажратилган.

Маълумот ўрнида: Вазир жамғармасидан ойлик устама олувчи ғолибларни аниқлаш номзодлар орасида икки босқичда амалга оширилади:

👉 Биринчи босқичда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан 2024 йил 19 февраль куни барча ҳудудларда номзодларнинг дарс берадиган умумтаълим фани бўйича билим даражасини баҳолаш учун тест синовлари бўлиб ўтади.

👉 Иккинчи босқичда эса умумтаълим фанини билиш даражасини баҳолаш бўйича ўтказилган тест синовларида максимал баллнинг 80 фоизи ёки ундан юқори натижа кўрсатган номзодларнинг касбий маҳоратини баҳолаш учун суҳбат ўтказилади.

❗️Мазкур суҳбат натижаларига кўра энг юқори балл тўплаган малакали педагог кадрларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,5 баравари миқдорида ҳар ойлик устама тўланади.

1-босқич тест синовлари ҳар бир ҳудуд марказида 2 сменада бўлиб ўтади.

Вазир жамғармаси учун 1-босқич тест синовлари бўлиб ўтадиган манзиллар рўйхати ва график билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Вазир жамғармаси учун ўтказилаётган саралаш имтиҳонларидаги тегишли фанлардан тест топшириқлари спетсификатсиялари Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги расмий сайтида эълон қилинган бўлиб, улар билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин:
👉https://uzbmb.uz/page/xalq_spets

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур 1483 йил 14 февралда таваллуд топган.

Ҳар кимки, вафо қилса, вафо топқусидир,
Ҳар кимки, жафо қилса, жафо топқусидир,
Яхши киши кўрмагай ёмонлиқ ҳаргиз,
Ҳар кимки, ёмон бўлса, жазо топқусидир

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Фарзандлари мактаб дарсларини қолдириб келаётган ота-оналарга “Огоҳлантириш хати” юборилаётгани хусусида ижтимоий тармоқлар орқали тарқалаётган хабарларга ММТВ ахборот хизмати муносабат билдирди

Тарқалган хабарларда эндиликда дарс қолдириб келаётган ўқувчиларнинг ота-оналарига “Огоҳлантириш хати” юборилиши ва бу орқали уларга турли тартибдаги маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланиши айтиб ўтилган.

Хабарингиз бор, Давлатимиз раҳбари бошчилигида жорий йилнинг 5 феврал куни ўтказилган ижтимоий соҳадаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилишда мактаблардаги инспектор-психологлар штати Ички ишлар вазирлигидан Миллий гвардия тизимига ўтказилганлиги айтиб ўтилди.

Инспектор-психологларнинг асосий вазифаси, ўқувчиларнинг таълим-тарбиясини ташкил этишда мактаб жамоаларига яқиндан кўмаклашиш, мунтазам дарс қолдирувчи ўқувчиларнинг ота-оналари билан ишлашдан иборат.

Шу мақсадда дарсларга мунтазам (уч ўқув куни ва ундан ортиқ) сабабсиз қатнашмаётган ўқувчиларнинг яшаш манзилларига тезкор равишда “Огоҳлантириш хати” юборилмоқда. Унда ўқувчиларнинг ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддаси мазмун-моҳияти тушунтириб ўтилган.

Жумладан, фарзандларини тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларини бажармаслик, болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим олишига тўсқинлик қилиш оқибатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг тегишли моддасига асосан қонуний жазо чоралари келтириб ўтилган.

Бундан кўзланган мақсад, дарсда иштирок этмаётган ўқувчилар оила аъзоларининг масъулияти ва жавобгарлигини оширишдан иборат.

Эслатиб ўтамиз: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 77-моддасида:

ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз фарзандларини вояга етгунига қадар боқиши, уларнинг тарбияси, таълим олиши, соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топиши хусусида ғамхўрлик қилишга мажбур эканликлари;

Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонунининг 51-моддасида:

вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-онаси ва бошқа қонуний вакиллари болаларининг умумий ўрта, ўрта махсус таълим ёки бошланғич профессионал таълим олишини таъминлаши шарт эканлиги келтириб ўтилган.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
📚 EMAKTAB.UZ БЎЙИЧА ЭСЛАТМА

Ўқувчилар ўз вақтида (9.00-21.00 гача 1 сменали мактаблар учун, жорий кундан эртаси куни 13.00 гача 2 сменали мактаблар учун) баҳоланмаслиги, белгининг қўйилмаслиги ўқитувчини дарс ўтмаганлигини билдиради ва ушбу дарс учун ҳақ тўланмайди.

Синф раҳбари «бир кунлик журнал» да фанлар остидаги «PR» устунига ҳар кунлик давомат белгиларини қуйидаги тартибда қўйиб боради:

s —
ҳеч қандай сабабсиз дарс қолдирганлигини кўрсатиш учун;
dq — сабабли дарс қолдирганлигини кўрсатиш учун;
k — касаллик сабабли дарс қолдирганлигини кўрсатиш учун;
kq — дарсга кечикиб керганлигини кўрсатиш учун;
m — сурункали дарс қолдираётганлигини кўрсатиш учун;
ch — республикадан ташқарига рухсатсиз чиқиб кетганлигини кўрсатиш учун;
q — таълим олишга ота-онаси қаршилик қилаётганлигини кўрсатиш учун;
ns — ота-она назоратсизлиги сабабли дарсга келмайдиганлигини кўрсатиш учун;
tq — турмушга чиққанлиги туфайли дарсга келмайдиганлигини кўрсатиш учун қўйиш белгиланади.

Фан ўқитувчилари томонидан ўқувчиларнинг дарсдаги давоматлари дарс бошланишида онлайн тарзда қуйидаги тартибда қайд этилади:

s —
ҳеч қандай сабабсиз дарс қолдирганини кўрсатиш учун;
kq — дарсга кечикишни кўрсатиш учун.(бахолаш мумкин).

❗️Синф журналларида ўқувчиларнинг фамилияси ва исми мактаб таълим тилига қараб кирилл ёки лотин алифбосига асосланган ёзувларда киритилиши синф раҳбарига юклатилади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
📣 Аттестатсияда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш 1 мартга қадар давом этади

Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларининг жорий йилги аттестатсиядан ўтказиш жараёнлари 2024 йил 15 январдан бошланди. Ушбу тоифадаги педагоглар жорий йил январь-июнь ойларида ўтказиладиган аттестатсияда иштирок этишлари учун 1 мартга қадар рўйхатдан ўтиши ва мурожаат юбориши мумкин.

❗️Бунинг учун педагоглар Вазирлик томонидан ишлаб чиқилган pedkadr.uzedu.uz платформаси орқали:

Низомда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтиши ва мурожаат юбориши;

шахсий кабинети орқали малака синови ўтган куннинг ўзидаёқ аттестация натижалари билан танишиши;

аттестация якунида педагогларга бериладиган QR-код қўйилган электрон шаклдаги сертификатларни юклаб олиши мумкин.


🔹Мазкур платформани ҳозирги кунда тегишли вазирлик ва идорларнинг электрон тизимлари билан интеграция қилиш ишлари якунланмоқда.

Маълумот учун: 2023 йилнинг 5-7 декабрь кунлари “pedkadr.uzedu.uz” электрон платформаси орқали 20 та туман (шаҳар) педагоглари иштирокида малака тоифалари беришнинг янги тизими компютерда реал вақт режимида (онлайн) тажриба-синовдан ўтказилди.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM