Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
157K subscribers
1.21K photos
710 videos
1.98K files
4.22K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @lider_admin
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Дарсни бузишга ҳокимнинг ҳам ҳаққи йўқ»

Навоий шаҳрини айланиб юрган вилоят ҳокими Нормат Турсунов кутилмаганда 21-умумтаълим мактабига ташриф буюрди ва ҳокимни синф хонасига таклиф қилишди. Аммо дарс бўлаётганлиги сабабли ҳоким дарсга ҳалақит беришни хоҳламади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Президент қарори: Мактабларда хорижий тилларни ўқитишнинг янги тартиби жорий этилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини хорижий тил ва замонавий касбларга ўқитиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

Унга кўра, 2024-2025-ўқув йилидан бошлаб:

— умумий ўрта таълим муассасаларининг 10–11-синфларида тажриба-синов тариқасида ўқувчиларнинг танловидан келиб чиқиб “Фанларни чуқурлаштириб ўқитиш” ёки “Бизнес ва касб-ҳунар” йўналишлари бўйича ҳам ўқув жараёни босқичма-босқич ташкил этилади (таянч ўқув режа асосида ўқитиш билан бир қаторда);

Умумий ўрта таълим муассасаларида хорижий тилларни ўқитишнинг қуйидаги тартиби жорий этилади, унга мувофиқ:

5–9-синфларда хорижий тилга ўқитиш интенсивлигини ошириш орқали ўқувчиларда базавий билим ва нутқий кўникмалар шакллантирилади;

10–11-синфларда хорижий тилни ўқитишда асосий эътибор ўқувчиларнинг академик ёзув ва сўзлашиш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилади;

“Фанларни чуқурлаштириб ўқитиш” йўналиши доирасида хорижий тил фанини танлаган ўқувчилар 10–11-синфларда иккинчи хорижий тилга ўқитилади.

2024 йил 1 майга қадар 11-синфда иккинчи хорижий тилнинг камида А2 даражада ўзлаштирилишини назарда тутувчи хорижий тил фани бўйича ўқув режа ва дастурлар такомиллаштирилади.

2024 йил якунига қадар умумий ўрта таълим муассасаларига хитой, немис, француз, корейс, инглиз ва япон тиллари бўйича малакали мутахассислар жалб қилинади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
8-сонли МХК бўйруғи.pdf
1 MB
⚡️Умумтаълим мактаблари методбирлашмаси янги низоми

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024 йил 5-январдаги 8-сонли буйруғи.

Халқ таълими вазирининг 2022 йил 5 декабрдаги 372-сонли буйруғи эса ўз кучини йўқотди.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Боласини мактабга юбормайдиган ота-оналар 5 млн сўмдан кўпроқ жарима тўлаши мумкин

Қонунчиликка кўра, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик 340 минг сўмдан 1 млн 700 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

Шунингдек
, болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилиш БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача (3 млн 340 минг сўмдан 5 млн 100 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Президент: «Боғча билан мактаб, мактаб билан коллеж ва олийгоҳ ўртасида узвийлик етарли даражада эмас»

Президент раислигида ижтимоий соҳадаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бошланди.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
"Маҳалла раиси мактабда тарбия ва давомат масалалари, ота-оналар билан ҳамкорлик қилиш билан қизиқмаса, туман ҳокимлари, ёшлар ва ижтимоий масалага масъул ўринбосарлари мактабда маънавият ва спорт тадбирларини ташкил этишга эътиборсиз бўлмоқда", – Президент.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Жорий йилда мактаблар ва мактаб таълимига 46 триллион сўмдан зиёд маблағ ажратиш режалаштирилган.

Лекин, математика, ўқиш ва табиий фанлар бўйича ўтказилган 2022 йилги PISA халқаро дастури натижалари соҳада қилинадиган ишлар ҳали кўплигини аниқ кўрсатди.

Ёки, 500 та мактабда янги баҳолаш тизими жорий қилиниб, ҳақиқий билим қай даражада экани аниқланди.

Ҳозирда 1-11-синфларда хорижий тилга ажратилган 984 соат доирасида ўқувчиларни ярми ҳам “B1” даражага эга бўла олмаяпти.

Шунингдек, айрим ҳудудлардаги малака ошириш марказларининг фаолияти кўринмаяпти.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Жорий йилда Президент мактаблари таълим дастури яна 1 мингта мактабда бошланади. Ҳокимлар уларни моддий-техник базасини яхшилашга масъул бўлади.

Йиғилишда мактаб таълимидаги ислоҳотларни янада жадаллаштиришга қаратилган вазифалар белгилаб берилди.

Ўтган йили Республика илмий-методик маркази ташкил этилди. Шу билан бирга, ўтган ҳафта Лойиҳа офиси ташкил қилинди ва катта илмий-амалий тажрибаси бор ва салоҳиятли кадрлар жамланди.

Марказ ва офисга Мактабгача ва мактаб таълими, Олий таълим вазирликлари билан биргаликда:

- мактабларда математика, физика, кимё, биология ва хорижий тиллар бўйича ўқув режа ва дастурларини халқаро стандартлар асосида янгилаш;

- ўқувчилар билими, таҳлилий, танқидий ва креатив фикрлаши, муаммоларга ечим топиб, амалиётда қўллай олиш кўникмаларини шакллантиришга қаратилган ўқув методикаларини ишлаб чиқиш топширилди.

Бунда, тан олинган хорижий дастурлар (A-level, IB каби), ўқувчи ва муаллимлар билимини баҳолашда халқаро тажрибалар (PISA, TIMSS, PIRLS) босқичма-босқич жорий этилади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Мактабдаги бўш жойлар тадбиркорларга ўқувчиларни касб-ҳунарга ўқитиш учун текин фойдаланишга берилади.

Ўтган йили 500 та “тил эгалари” иш бошлагани ўз самарасини бераяпти. Бу амалиётни кенгайтириш учун “тил эгалари”ни барча мактабларга жалб қилиш зарурлиги таъкидланди.

Мактабларда ўргатиш мумкин бўлган 50 та касб-ҳунар рўйхати тузилиб, ҳар бири бўйича ўқув ва амалиёт дастурлари ишлаб чиқилади. Бунинг учун мактабларда устахоналар ташкил этилади ва “Касбий таълим устаси” лавозими жорий этилади.

Тадбиркорлар, уста ва мутахассисларни жалб қилган ҳолда ўқувчиларнинг қизиқишидан келиб чиқиб касбий таълимга йўналтирилган машғулотлар ўтказилади, касб тўгараклари ташкил этилади.

Мактабдаги бўш жойлар тадбиркорларга ўқувчиларни касб-ҳунарга ўқитиш учун текин фойдаланишга берилади. Уларга солиқ ва бошқа бир қатор имтиёзлар берилади.

Ўқув курсини тамомлаб, имтиҳондан ўтган ўқувчиларга малака сертификати берилади.

Мақсадимиз - мактаб битирувчиси ҳеч бўлмаганда битта касбни эгаллаб катта ҳаётга қадам қўйсин”,

- деди Президент.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Мактабларда оғриқли масалалардан бири, бу – тарбия ва маънавият — Президент

Ўтган йили вояга етмаганлар 3,5 мингта жиноят содир этган. Шундан 2 минг 280 нафарини мактаб ўқувчилари ташкил қилади.

Сўров мактаб директоридан бўлаяпти, лекин Болалар масалалари бўйича миллий комиссияга масъул ҳокимлар ҳар ҳафта битта мактабга бориб, ўқувчиларни шароити ва тарбияси билан шуғулланмаяпти.

Шу муносабат билан мактаблардаги инспектор-психологлар штати Ички ишлар вазирлигидан Миллий гвардия тизимига ўтказилиши белгиланди.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш орқали уларда “ҳуқуқбузарликка қарши иммунитет” яратиш бўйича тизим қилиш зарурлиги таъкидланди.

Ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ва касбга йўналтириш, тарбияси ва ўқишида муаммо бўлган ўқувчиларнинг ота-оналари ва маҳалла фаоллари билан бирга ишлаб, муаммоларни ечишга қаратилган аниқ чораларни кўриш муҳимлиги қайд этилди.

Маҳалла раислари ҳар ой мактабларда ота-оналар билан учрашиб, маҳалла ва мактабдаги муҳитни муҳокама қилиши мақсадга мувофиқ экани кўрсатиб ўтилди.

Мактабларда таниқли шоир ва ёзувчилар, спортчилар, фахрийлар, жамиятда обрўга эга инсонлар билан учрашувларни кўпайтириш лозимлиги айтилди.

Болалар тарбиясини яхшилашга, ота-оналар дунёқарашини кенгайтиришга хизмат қиладиган миллий контентни маҳалла ва таълим муассасаларига етказиб туриш топширилди.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Мутасаддиларга “мактаб – ота-она – маҳалла” занжири асосида электрон мулоқот платформасини ишга тушириш топширилди.

Ёшлар ўртасида оммалашган ижтимоий тармоқларни таҳлил қилиб, уларнинг зарарли таъсиридан ҳимоялаш ва ижобий томонидан фойдаланиш бўйича ота-оналар ва ўқувчиларга содда тилда қўлланмалар яратиш муҳимлиги қайд этилди.

Шунингдек, мактабга мослашиш ва китобни севишга ўргатиш, яхши хулқли бўлиш, атрофидагилар билан мулоқот қилишни ўрганиш ва билим олишга кучли иштиёқни шакллантириш, касб танлаш, жамиятга мослашиш, катта ҳаётга қадам қўйишда фарзандларга қандай йўл-йўриқ бериш зарур, деган саволлар юзасидан ота-оналар учун халқчил тилда материаллар тайёрланади.

Юқорида айтилган ташаббуслар амалиётда йўлга қўйилса, ота-онада масъулият, ўқитувчида мажбурият, ўқувчида ишонч, таълим ва тарбияда сифат, маҳаллада эса назорат бўлади”,

- деди давлатимиз раҳбари.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Эндиликда коллеж-техникумни битириб ОТМга тўғридан-тўғри ҳаттоки 3-курсдан ҳам кириш мумкин бўлади!

Янги ўқув йилидан бошлаб техникумларда ўқитиш “Академик” ва “Ишчи касб” таълим компонентларининг узвийлигини таъминлайдиган янги тизим асосида йўлга қўйилади.

Бунда:

👉 коллеж-техникумнинг 1-2 курсидаги таълим дастурлари, дарсликлари, билимни баҳолаш мезонлари ва муаллимларга талаблар олийгоҳлар билан бир хил бўлади;

👉 техникумларда ҳам “кредит тизими” жорий қилиниб, фанни ўзлаштириш бўйича тўпланган “кредитлар” олийгоҳларда тан олинадиган тизим бўлади.

Яъни, коллеж-техникумда икки йил давомида етарли “кредит” тўплаган ўқувчилар “2+2” ёки “2+3” дастурлари асосида олийгоҳларнинг иккинчи ёки учинчи курсларида таълимни давом эттириш имкониятига эга бўлади.

Коллеж-техникумда ўқиб, фаолиятини ишлаб чиқаришда давом эттирмоқчи бўлганларни соҳадаги мавқеини ошириш бўйича ҳам янги тизим йўлга қўйилади. Энди, коллеж-техникумда “ишчи касб” йўналишида ўқиганлар икки ёки уч йил ишлаб, тажриба орттирганидан кейин, имтиҳон топшириб, “бакалавр”га тенг малака даражасини олиши мумкин.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️2023-2024-ўқув йилида экстернат тартибида якуний давлат аттестацияси ўтказиладиган мактаблар белгиланди

Турли сабабларга кўра умумий ўрта таълимни якунлай олмаган фуқароларнинг экстернат тартибида якуний давлат аттестациясидан ўтказилишидан хабарингиз бор.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 1-июндаги 295-сонли қарорига мувофиқ, экстернат тартибида имтиҳон олиш учун аризалар қабул қилиш давлат хизмати шаклида амалга оширииб, аризалар ҳар йили 1-мартдан 1-майга қадар (шу куни ҳам) Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали қабул қилинади.

❗️Мазкур давлат хизмати бепул амалга оширилади.

Бу муҳим! Фуқаролар айнан таълим олган мактаб жойлашган ҳудудга эмас, ҳозирда доимий (ёки вақтинчалик) яшаётган ҳудуддаги экстернат мактабга онлайн ариза юборишлари ҳам мумкин. Бунинг учун мактаб ёки ҳудудий бўлимларга бориш шарт эмас.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
ro`yxat.xlsx
135.3 KB
⚡️Жорий йилги малака синовлари учун зарур адабиётлар рўйхати тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17-сентабрдаги 572-сон қарори асосида жорий йилнинг март-май ойларида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги таълим муассасалари педагог кадрлари аттестатсиядан ўтказилишидан хабарингиз бор.

Шу муносабат билан вазирлик тизимидаги Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази томонидан умумтаълим ташкилотлари педагогларини аттестатсиядан ўтказишга доир синов материаллари ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.

Ушбу ўқув адабиётлари ва синов материаллари малака тоифасини олиш учун аттестация имтиҳонларида иштирок этадиган номзодлар учун тавсиявий аҳамиятга эга.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Тарих специфика.pdf
275.2 KB
#Аттестация_2024

⚡️Тарих фани ўқитувчилари учун малака (тест) синовларига тайёрланиш бўйича тавсиялар (назарат материаллари спецификаси) ва адабиётлар рўйхати


Ушбу ўқув адабиётлари ва синов материаллари малака тоифасини олиш учун аттестация имтиҳонларида иштирок этадиган номзодлар учун тавсиявий аҳамиятга эга.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Математика специфика.pdf
386.3 KB
#Аттестация_2024

⚡️Математика фани ўқитувчилари учун малака (тест) синовларига тайёрланиш бўйича тавсиялар (назарат материаллари спецификаси) ва адабиётлар рўйхати

Ушбу ўқув адабиётлари ва синов материаллари малака тоифасини олиш учун аттестация имтиҳонларида иштирок этадиган номзодлар учун тавсиявий аҳамиятга эга.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Қиммат дорилар билан арзон дориларни фарқи нимада?

Навоий вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Нурали Сафоев қиммат дорилар билан арзон дориларни фарқини айтди. Вилоят бош шифокори талабалик пайтлари дорихонада ишлаб, мазкур ҳолатларни ўз кўзи билан кўрганини айтиб берди.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Бошланғич таълим узб специфика.pdf
453.7 KB
#Аттестация_2024

⚡️Бошланғич таълим ўқитувчилари учун малака (тест) синовларига тайёрланиш бўйича тавсиялар (назорат материаллари спецификаси) ва адабиётлар рўйхати

Ушбу ўқув адабиётлари ва синов материаллари малака тоифасини олиш учун аттестация имтиҳонларида иштирок этадиган номзодлар учун тавсиявий аҳамиятга эга.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Физика специфика.pdf
297.3 KB
#Аттестация_2024

⚡️Физика фани ўқитувчилари учун малака (тест) синовларига тайёрланиш бўйича тавсиялар (назорат материаллари спецификаси) ва адабиётлар рўйхати

Ушбу ўқув адабиётлари ва синов материаллари малака тоифасини олиш учун аттестация имтиҳонларида иштирок этадиган номзодлар учун тавсиявий аҳамиятга эга.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Педагогик маҳорат .pdf
94.8 KB
#Аттестация_2024

⚡️Педагог кадрлар аттестациясининг иккинчи босқичда- Педагогик маҳоратни баҳолаш бўйича малака (тест) синовларига тайёрланиш бўйича тавсиялар (назорат материаллари спецификаси) ва адабиётлар рўйхати

Ушбу ўқув адабиётлари ва синов материаллари малака тоифасини олиш учун аттестация имтиҳонларида иштирок этадиган номзодлар учун тавсиявий аҳамиятга эга.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy