⚡️C1 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга чет тили фани ўқитувчиларига аттестация тест синовидан озод этилади
Умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларининг камида C1 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга чет тили фани ўқитувчиларига навбатдаги мажбурий аттестатсияда мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш ҳамда ўқув фани бўйича малака синовидан максимал 80 балл берилади ҳамда улар ушбу малака синовидан озод этилади.
Маълумот учун: Чет тили фани ўқитувчилари тоифасига инглиз, француз, немис, испан, итальян, араб, хитой, япон, корейс, турк, форс, пушту, дари, урду, ҳинд тили ўқитувчилари киради.
Ойлик ҳисоблаш учун бот
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy

⚡️Алишер Қодиров мактабларда рус тилидан фойдаланишни қисқартиришни таклиф қилди
«Расмий рус томони шовинистларни “ғалати” чиқишларини таъкидлашдан нарига ўтмаяпти. Бу уларни бундай риторикадан манфаатдор деган таассурот уйғотади.
Сўнгги вақтларда рус тилида шовинистик баёнотлардан бошқа нарса эшитмаяпмиз…
Бу ҳолатда муносабатлар ўз йўлига, амалий чоралар ҳақида ўйлашимиз керак.
Масалан, 3 фоизга ҳам бормайдиган рус ватандошлар учун таълим ва телевиденияда рус тили номутаносиб даражада кўп! Бу номутаносиблик тузатилиши керак.
Биринчидан, Ўзбекистонда бошланғич таълимни она тилида ўқитилиши бўйича норма қонунга киритилиши мумкин.
Иккинчидан, қозоқ, озар, қирғиз, туркман, турк ва тожик қардошлар билан телекўрсатувлар алмашишни йўлга қўяйлик.
Фраксиянинг яқин мажлисларида бу масалаларни муҳокама қилмоқчимиз» – деди “Миллий тикланиш” ДП МК раиси Алишер Қодиров
Маълумот учун, Россиянинг НТВ телеканалида бўлиб ўтган ток-шоуда тарихчи Михаил Смолин 1917 йилга қадар ўзбек ва қозоқлар миллат сифатида мавжуд бўлмаганини айтганди.

⚡️Ўзбекистонда телефондан кўп фойдаланадиган мактаб ўқувчилари қандай касалликлардан азият чекиши маълум бўлди
Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институтининг болалар ва ўсмирлар гигиенаси лабораторияси ходимлари томонидан Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактабларида мобил телефонлардан кўп фойдаланадиган 11 ёшдан 17 ёшгача бўлган 900 нафар ўқувчи ўртасида сўровнома ўтказилди. Бу ҳақда Санэпидқўмита хабар берди.
Ушбу сўровномада уларнинг қандай касалликлардан азият чекиши маълум бўлди. Статистик маълумотларнинг таҳлили шуни кўрсатдики, ўқувчилар орасида эндокрин тизим, овқатланиш ва метаболик касалликлар билан боғлиқ шикоятларга эга болалар ўртача 41 фоизни ташкил этади.
Умумий касалланишнинг қиёсий таҳлилига кўра, рақамли қурилмалардан тез-тез ва кўп фойдаланадиган ўқувчиларда, рақамли қурилмалардан кам ёки умуман фойдаланмайдиган ўқувчиларга нисбатан руҳий ва хатти-ҳаракатларнинг бузилиши билан боғлиқ белгилар кўпроқ учради. Скрининг сўровнома натижалари орқали аниқландики, текширилаётган болалар орасида асаб тизими касалликларининг юқори даражада тарқалиши кузатилган.
Сўровнома натижаларига кўра, болалар орасида қон айланиш тизими, нафас олиш тизими касалликлари, шовқин ва қулоқ билан боғлиқ шикоятлар бор эканлигини аниқланган.
Бундан ташқари, рақамли қурилмалардан тез-тез ва кўп фойдаланадиган ўқувчилар
овқат ҳазм қилиш тизимидаги муаммолардан 1,1 баравар кўпроқ шикоят қилган.
Хусусан, ўқувчиларнинг 31 фоизи тиш оғриғи ва кариесдан шикоят қилган, бу рақамли қурилмалардан кам ёки умуман фойдаланмайдиган ўқувчиларига нисбатан 6,4 фоизга кўпдир.

❗️FAKE: Ижтимоий тармоқдарда 2024 йил январь-июнь ойларида ўтказиладиган Педагог кадрлар аттестатсиясининг малака (тест) синовлари ўтказилиши муддатлари тўғрисида нотўғри маълумотлар тарқатилмоқда.
Педагоглардан мазкур хабарларга эътибор бермасликларини сўраб қоламиз, зеро, бу саналар ўтган ёки ундан олдинги йилларда тест синовлари ўтказилган саналар хисобланади.
Шунингдек, янги тартибга кўра аттестация тўғрисидаги барча маълумотлар, шу жумладан тест синовларининг ўтказилиш муддатлари педагогларнинг шахсий кабинетларига SMS хабар юбориш орқали маълум қилинади.
Ойлик ҳисоблаш учун бот
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Педагоглардан мазкур хабарларга эътибор бермасликларини сўраб қоламиз, зеро, бу саналар ўтган ёки ундан олдинги йилларда тест синовлари ўтказилган саналар хисобланади.
Шунингдек, янги тартибга кўра аттестация тўғрисидаги барча маълумотлар, шу жумладан тест синовларининг ўтказилиш муддатлари педагогларнинг шахсий кабинетларига SMS хабар юбориш орқали маълум қилинади.
Ойлик ҳисоблаш учун бот
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Қонунчиликка асосан, ўқув машғулотлари ва тадбирлар бошланишидан олдин таълим олувчилар телефонини ўчириб қўйиши ҳамда сумкасига солиб қўйиши шарт.
Таълим олувчиларга қуйидагилар қатъиян тақиқланади:
Ушбу талаблар бузилган тақдирда таълим муассасасининг ҳар қандай педагог ходими таълим олувчидан телефонни олиб қўйиш, билдиришнома расмийлаштириш ва уни телефон билан бирга таълим муассасасининг директорига ёки директор ўринбосарига, кейинчалик уни ота-оналарга бериш ҳуқуқига эга.
Демак, таълим муассасасида мобил телефондан фойдаланиш тартиби бузилган тақдирда, ўқитувчи унинг телефонини муассаса раҳбариятига ёки ота-онасига бериш шарти билан олиб қўйиши мумкин.
Ойлик ҳисоблаш учун бот
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми
❗️Ўқувчиларнинг шахсига доир маълумотларни синфдошлар олдида муҳокама қилиш мумкин эмас
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 31 августдаги «Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 282-сонли буйруғида мазкур меъёрлар белгиланган.
Унга кўра, талим муассасалари педагогларига қуйидаги талаблар қўйилган:
👉 ўқувчиларга нисбатан жисмоний куч ишлатиш ёки руҳий тазйиқ ўтказиш ҳолатларига йўл қўймаслик;
👉 ўқувчиларнинг шахсига доир маълумотларни синфдошлар олдида муҳокама қилмаслик;
👉 ўқувчини оммавий изза қилмаслик;
👉 ўқувчилар чет элга чиқиб кетган тақдирда, бу ҳақида ўз вақтида муассаса раҳбариятини хабардор қилиш;
👉 ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг қонуний вакиллари билан шахсий адоватга бормаслик;
👉 таълим муассасаси тўғрисидаги ахборотлардан унинг манфаатлари ва обрўсига зиён етказиш учун ёки ўз манфаатлари йўлида фойдаланмаслик;
👉 ўқувчиларга ибрат бўлиб, шахсий намуна кўрсатиш, улар билан дўстона муносабатда бўлиш;
👉 таълим муассасаси манфаатларига зид бўлган хатти-ҳаракатлардан тийилиш ва бундай ҳолатларни олдини олиш;
👉 бирор-бир нохуш воқеа ёки ҳодиса рўй берса, зудлик билан таълим муассасаси раҳбариятини хабардор қилиш;
👉 ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, уларни зарарли одатлардан ва бошқа турли ҳалокатли таҳдидлар ҳамда жамиятимиз учун ёт бўлган диний экстремистик таъсирлардан, паст савияли «оммавий маданият» хуружларидан огоҳ этиб бориш;
👉 мазкур қоидаларни ҳафтанинг жума кунларида ўтказиладиган «Синф соати» дарсларида ўқувчиларга кенг тушунтириб борилади.

⚡️ Мактаб таълими сифатини яхшилаш бўйича таклифлар кўриб чиқилди
Президент Шавкат Мирзиёев 26 январь куни мактаб таълими сифатини яхшилаш чора-тадбирларига оид тақдимот билан танишди.
Мамлакатимизда 10 минг 284 та мактаб бор. Сўнгги йилларда улардаги шароитларни яхшилаш, ўқувчи ўрнини кўпайтириш бўйича кўп ишлар қилинди. Мактабларни йилига ўртача 400 минг ўқувчи битираётган бўлса, уларнинг 170 минг нафари таълимни давом эттирмоқда. Ривожланган давлатларда 50 фоиздан зиёд битирувчилар профессионал таълим муассасасига киради.
Ҳозиргача 208 та мактабнинг юқори синф ўқувчиларига 3 та йўналиш бўйича касбга ўргатиш йўлга қўйилди. Чет тилини билиш сертификатига эга бўлган мактаб битирувчилари сони охирги икки йилда 6 минг нафардан 18 мингга етди.
Шу билан бирга, бу ишларни изчил давом эттириш зарур. Таълим сифатини ошириш узлуксиз жараён.
Тақдимотда шу мақсаддаги чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
Бугунги кунда ҳудудлардаги 500 та мактабда Президент ва ихтисослашган мактабларнинг баҳолаш тизими жорий этилган. Натижада илғор хорижий тажриба асосида вазиятни таҳлил қилиш, муаммони ечиш, жамоада ишлаш каби амалий машғулотлар улуши 60 фоизга етказилган.
Келгуси ўқув йилига қадар ушбу баҳолаш тизимини халқаро тестология мезонларига мослаштириш зарурлиги айтилди. Мактабларнинг ўзи ҳам аккредитациядан ўтказилади. Бу халқаро баҳолаш мезонларини миллий тизимга жорий қилиш, мактабларни бошқариш ва таълим сифатини оширишга хизмат қилади.
Педагогларнинг билим ва маҳорати масаласига эътибор қаратилар экан, Малака ошириш марказлари эскича ишлаётгани, илмий салоҳияти юқори эмаслиги қайд этилди. Шу боис 14 та ҳудуддаги бундай марказларни фаолиятини қайта кўриб чиқиш, ўқитувчиларни касбий ривожлантириш дастурларини жорий этиш вазифаси қўйилди.
Мактабларда хорижий тил бўйича ўқув дастурларини такомиллаштириш, олий таълим муассасаларининг ўқув режаларини бу билан уйғунлаштириш зарур. Хорижий тилни интенсив тарзда ўргатиш амалиётини ҳам кенгайтириш лозим.
Маълумки, юртимизда хусусий мактабларга имконият берилгани натижасида уларнинг сони кўпайиб бормоқда. Бу давлат мактабларига юкламани камайтириш ва соғлом рақобатга хизмат қилмоқда. Шу боис хусусий мактаблар учун лицензия талабларини янада соддалаштириш, кредит, солиқ ва коммунал тўловлардан қўшимча енгилликлар бериш бўйича таклифлар билдирилди.
Мутасаддиларга таълим ташкилотлари фаолияти ва таълим сифати мониторинги платформасини ишга туширишга топшириқ берилди.
Йиғилишда таъкидланганидек, таълимнинг барча бўғинларида ислоҳотларни ягона концепция асосида амалга ошириш бўйича Лойиҳа офиси ташкил қилинади. У боғча, мактаб, касбий ҳамда олий таълимда ўқув стандарти ва дастурларини илғор тажрибалар асосида ишлаб чиқишга масъул бўлади.
Давлатимиз раҳбари мактаблар фаолиятида маҳалла раиси ва фаолларининг ўрни катта бўлиши кераклигини таъкидлади.
Дарҳақиқат, мактаб масаласи фақатгина таълим соҳасининг эмас, ота-оналар, маҳалла фаоллари, бутун жамиятнинг иши. Чунки мактаб мамлакат келажагининг замини. “Бир болага етти маҳалла ота-она” деган мақол замирида ҳам айни шу ҳақиқат мужассам. Шунда ота-оналар ҳам ўз фарзандлари тарбиясига янада эътиборлироқ бўлади. Тобора глобаллашаётган ҳозирги замонда бу жуда муҳим.

Маҳалладаги муҳит, аҳоли бандлиги кўп жиҳатдан ёшлар таълим-тарбиясига боғлиқ. Шундай экан, маҳалла раиси ота-оналар билан бирга мактаблар ҳаётида фаол қатнашиши, ёшларнинг билими ва касб эгаллашига эътиборли бўлиши керак, – деди Шавкат Мирзиёев.
Дарҳақиқат, мактаб масаласи фақатгина таълим соҳасининг эмас, ота-оналар, маҳалла фаоллари, бутун жамиятнинг иши. Чунки мактаб мамлакат келажагининг замини. “Бир болага етти маҳалла ота-она” деган мақол замирида ҳам айни шу ҳақиқат мужассам. Шунда ота-оналар ҳам ўз фарзандлари тарбиясига янада эътиборлироқ бўлади. Тобора глобаллашаётган ҳозирги замонда бу жуда муҳим.
Ойлик ҳисоблаш учун бот
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Энди фарзандингиз сабабсиз дарс қолдирса, жарима тўлайсиз!
Жарима миқдори қанча?
➖➖➖➖➖➖➖➖➖
❗️Теперь, если ваш ребенок пропустит занятие без причины, вы заплатите штраф!
Сколько составляет штраф?
Ойлик ҳисоблаш учун бот
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Жарима миқдори қанча?
➖➖➖➖➖➖➖➖➖
❗️Теперь, если ваш ребенок пропустит занятие без причины, вы заплатите штраф!
Сколько составляет штраф?
Ойлик ҳисоблаш учун бот
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Синф хоналарга ўқув жиҳозларини жойлаштиришда қуйидаги талабларга риоя этилиши кeрак
Умумтаълим мактабларида мактабларни сақланиши ва ўқувчиларни ўқитилишига қўйиладиган санитар эпидемиологик талаблар (СанПиН № 0341-16) га мувофиқ синф хоналаридаги парта стол-стуллар қуйидаги тартибда жойлаштирилиши керак
👉 2 ўринли столлар қаторидаги масофа 60 см дан кам бўлмаслиги керак;
👉 Парта қаторлари билан ташқи девор орасидаги масофа 50-70 см;
👉 Парта қаторлари билан ички девор, тўсиқ, шкаф орасидаги масофа 50 см;
👉 Охирги парта билан девор ораси 70 см;
👉 Доска билан биринчи парта ораси 240 см;
👉 Доска билан охирги парта орасидаги масофа 860 см;
👉 Доскани пастки томони билан пол орасидаги масофа 70-90 см бўлиши керак.
Ойлик ҳисоблаш учун бот
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Умумтаълим мактабларида мактабларни сақланиши ва ўқувчиларни ўқитилишига қўйиладиган санитар эпидемиологик талаблар (СанПиН № 0341-16) га мувофиқ синф хоналаридаги парта стол-стуллар қуйидаги тартибда жойлаштирилиши керак
👉 2 ўринли столлар қаторидаги масофа 60 см дан кам бўлмаслиги керак;
👉 Парта қаторлари билан ташқи девор орасидаги масофа 50-70 см;
👉 Парта қаторлари билан ички девор, тўсиқ, шкаф орасидаги масофа 50 см;
👉 Охирги парта билан девор ораси 70 см;
👉 Доска билан биринчи парта ораси 240 см;
👉 Доска билан охирги парта орасидаги масофа 860 см;
👉 Доскани пастки томони билан пол орасидаги масофа 70-90 см бўлиши керак.
Ойлик ҳисоблаш учун бот
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Ўқитувчилар, шифокорлар ва наманганликларнинг маоши энг камлигича қолмоқда
2023 йил якунлари бўйича Ўзбекистонда ўртача ойлик маош (қишлоқ хўжалиги ва кичик бизнесни инобатга олмаганда) 4 551,4 минг сўмни ташкил этган. Барча юридик шахсларни инобатга олганда ўртача ойлик маош бу кўрсаткичдан камида 20%га камроқ.
Ҳудудлар ўртасида энг кам маош Наманган вилоятида. Ўртача 3 310, 5 минг сўм. Айтиш керакки, Наманган вилояти 5 йилдан бери Ўзбекистондаги маош энг кам бўлган ҳудуд ҳисобланади. Айни шу вилоятда яқинда ҳоким вилоят бюджетидан Навбаҳор футбол клуби учун 2.5 млрд.сўм маблағ ажратганди.
Энг юқори маошлар Тошкент шаҳрида. 7 453,4 минг сўм.
Ҳудулар ўртасидаги маошлар фарқи кескинлашишда давом этмоқда. Хусусан, Тошкент шаҳри ва Наманган вилоятидаги маошлар ўртасидаги фарқ ўтган 5 йилда 1,8 баробардан 2,3 баробаргача етган. Маҳаллийлаштириш корчалонларининг "биз вилоятларда иш ўринлари яратаяпмиз" деган ёрлиқ билан протекционизмга куч бераётгани ҳудудларда ёлланма ишчиларни ва одамларни бойитиб қўймаётганини статистикани ўзи кўрсатиб турипти.
Янаям катта табақаланиш тармоқлар орасида яққол кўринади. Энг кам маош соғлиқни сақлаш соҳасида 3 002,6 минг сўм. Кейин таълимда — 3 123,0 минг сўм. Энг юқори маошлар молия ва суғурта фаолиятда — 13 323,2 минг сўм.
5 йил аввал ўқитувчиларнинг маоши Республика бўйича ўртача маошнинг 79%ини ташкил этган бўлса, 2023 йилда бу кўрсаткич 69%гача тушган. Яъни қолганларга нисбатан олганда, ўқитувчиларнинг иқтисодий ҳолати фақат ёмонлашган. Дўхтирларнинг ўртача маоши Республика бўйича ўртача маошнинг 66,0%и даражасида сақланиб турипти. Улар 5 йил аввал ҳам энг кам маош олувчилар эди, бу мақом 5 йил давомида ўзгаргани йўқ. (@the_bakiroo)

❓Кимлар мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланади?
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 27 июнь кунги 190-сонли буйруғининг 1-иловасига кўра, директор ўринбосари таълим муассасаси директори (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тасарруфидаги таълим муассасалари директори) томонидан туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими билан келишган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади. Мактаб директори ўринбосарининг келгусидаги иш фаолиятини самарали ташкил этиши учун шахсий маъсулият мактаб директори зиммасига юклатилади.
Директор ўринбосарлигига таълим муассасасида ўзининг ташкилотчилик қобилияти ва ишига фидойилик билан ёндашадиган, жамоа орасида ибратли ҳамда намунавий хулқ-атворга эга бўлган, ўзининг етакчилик қобилияти билан педагогик жамоа ва ўқувчилар ўртасида обро“ қозонган, ахборот-коммуникация технологияларни пухта эгаллаган ва камида 5 йил педагогик иш стажига эга бўлган олий педагогик маълумотли (биринчи навбатда ижтимоий- гуманитар йўналишдаги ) ўқитувчилар таркибидан танланади.

⚡️Миллий сертификатга эга тарих фани ўқитувчиларига ҳам 50 фоиз устама тўланади
2024/25 ўқув йилидан бошлаб, аввал эълон қилинганидек она тили ва адабиёт ўқитувчилари билан бирга, тарих ўқитувчиларига ҳам миллий сертификат олган тақдирда 50 фоизлик устама тўланади. 1 сентябрдан эътиборан, тажриба-синов тариқасида Қашқадарё ва Сурхондарёдаги мактабларга олис ҳудудлардан қатнайдиган ўқувчилар учун бепул автобуслар йўлга қўйилади.
Миллий сертификатга эга тарих фани ўқитувчиларига ҳам устама тўланади

2024 йилги давлат дастури лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Унга кўра, 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб:
👉 Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида она тили ва адабиёт ҳамда тарих фанлари бўйича миллий баҳолаш тизимида олинган тегишли даражадаги сертификатга эга бўлган ва ушбу фанлардан дарс берувчи педагог кадрларга уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади;
👉 умумий ўрта таълим муассасалари директорларини менежерлик сертификациялаш тизими жорий этилади; бунда, директорларга малакавий талаблар аниқ белгиланиб, улар ҳар 5 йилда 1 маротаба аттестациядан ўтказилади;
👉 Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг 1 тадан туманида (шаҳар) синов тариқасида “Менинг мактабим” лойиҳаси йўлга қўйилади. Лойиҳа доирасида мактабларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баробари миқдорида (ҳозирда 51 млн сўм) маблағ ажратилиб, бу маблағлар 5–11 синф ўқувчилари танловига кўра электрон доска, компьютер, спорт жиҳозлари, китоблар каби мактаблар учун зарур товарларга сарфланади.
2024 йил 1 сентябрдан бошлаб, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида тажриба-синов тариқасида умумий ўрта таълим мактабларига олис ҳудудлардан қатнайдиган ўқувчилар учун аутсорсинг асосида бепул автобуслар қатнови йўлга қўйилиши кўзда тутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, миллий сертификатга эга ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиларига 50 фоиз устама тўланиши ҳақида президент Шавкат Мирзиёев 2023 йил декабр ойидаги йиғилишлардан бирида эълон қилган эди. Тарих фани ўқитувчиларига устама тўланиши эса илк марта маълум бўлмоқда.

БУГУНГИ КУНДА ПEДАГОГ ХОДИМЛАР ҚАНЧА ОЙЛИК ОЛМОҚДА?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 17 ноябрдаги “Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги 196-сонли фармонига кўра, 2023 йилнинг 1 декабрдан иш ҳақи, пенсиялар ва ижтимоий нафақалар 7% га оширилган эди.
Педагог ходимлар 2023 йилнинг 1 декабридан бошлаб қуйидагича ойлик олмоқдалар:
Мактаб директори:
🔵 4 млн 084 минг 179 сўм (400 ўқувчигача)
🔵 4 млн 360 минг 917 сўм (401-880 ўқувчигача)
🔵 4 млн 624 минг 262 сўм (881-1600 ўқувчигача)
🔵 4 млн 891 минг 647 сўм (1600дан ортиқ)
Директор ўринбосарлари: (ММИБДЎ, ЎТИБДЎ):
🔵 3 млн 814 минг 502 сўм (400 ўқувчигача)
🔵 4 млн 084 минг 179 сўм (401-880 ўқувчигача)
🔵 4 млн 360 минг 917 сўм (881-1600 ўқувчигача)
🔵 4 млн 624 минг 262 сўм (1600дан ортиқ)
Директорнинг ҳўжалик ишлари бўйича ўринбосари:
🔵 1 млн 618 минг 065 сўм (400 ўқувчигача)
🔵 1 млн 765 минг 457 сўм (401-880 ўқувчигача)
🔵 1 млн 919 минг 114 сўм (881-1600 ўқувчигача)
🔵 2 млн 078 минг 589 сўм (1600дан ортиқ)
ЧҚБТ раҳбари: 2 млн 948 минг 543 сўм
2024 йил 15 январдан бошлаб ЧҚБТ раҳбари:
🔵 Мутахассис – 2 млн 948 минг 543 сўм;
🔵 Иккинчи тоифали – 3 млн 301 минг 055 сўм;
🔵 Биринчи тоифали – 3 млн 678 минг 381 сўм;
🔵 Олий тоифали – 4 млн 064 минг 865 сўм
Психологлар:
🔵 Олий маълумотли психолог – 2 млн 653 минг 689 сўм
🔵 Иккинчи тоифали психолог – 2 млн 841 минг 780 сўм
🔵 Биринчи тоифали психолог – 3 млн 034 минг 666 сўм
🔵 Олий тоифали психолог – 3 млн 219 минг 374 сўм
Ўқитувчилар:
🔵 Ўрта махсус маълумотли ўқитувчи – 2 млн 756 минг 194 сўм
🔵 Олий маълумотли ўқитувчи – 2 млн 948 минг 543 сўм
🔵 Иккинчи тоифали ўқитувчи – 3 млн 301 минг 055 сўм
🔵 Биринчи тоифали ўқитувчи – 3 млн 678 минг 381 сўм
🔵 Олий тоифали ўқитувчи – 4 млн 064 минг 865 сўм
🔵 Мактаб лаборанти (1 ст)– 1 млн 458 минг 770 сўм
Кутубхона мудири:
🔵 Ўрта махсус маълумотли – 1 млн 941 минг 691 сўм
🔵 Олий маълумотли – 2 млн 118 минг 548 сўм
Кутубхоначи:
🔵 Ўрта махсус маълумотли – 1 млн 683 минг 734 сўм
🔵 Олий маълумотли – 1 млн 772 минг 354 сўм
💬 Изоҳ: 2024 йил 15 январдан бошлаб ЧҚБТ раҳбарларига ҳам бошқа фан ўқитувчилари цингари малака тоифаси бериш тартиби йўлга қўйилади. Шундан сўнг уларнинг ойлик маоши ҳам малака тоифасига кўра фарқланади.
Ойлик ҳисоблаш учун бот
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 17 ноябрдаги “Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги 196-сонли фармонига кўра, 2023 йилнинг 1 декабрдан иш ҳақи, пенсиялар ва ижтимоий нафақалар 7% га оширилган эди.
Педагог ходимлар 2023 йилнинг 1 декабридан бошлаб қуйидагича ойлик олмоқдалар:
Мактаб директори:
Директор ўринбосарлари: (ММИБДЎ, ЎТИБДЎ):
Директорнинг ҳўжалик ишлари бўйича ўринбосари:
ЧҚБТ раҳбари: 2 млн 948 минг 543 сўм
2024 йил 15 январдан бошлаб ЧҚБТ раҳбари:
Психологлар:
Ўқитувчилар:
Кутубхона мудири:
Кутубхоначи:
Ойлик ҳисоблаш учун бот
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Педагогнинг ҳуқуқлари, шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўси давлат ҳимояси остида бўлади — Қонун имзоланди
“Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди.
Қонун билан педагогларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари, фаолиятининг асосий кафолатлари, меҳнатига яраша ҳақ тўлаш, рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш тамойиллари белгиланди.
Умумий ўрта таълим ташкилотида илк бор касбий фаолиятини бошлаётган шахсга бир ўқув йили даврига мураббийликни амалга ошириш учун тажрибали педагог бириктирилади.
Қонунга кўра, жумладан, қуйидагилар тақиқланади:
— педагогни касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга, шу жумладан ҳудудларни ободонлаштиришга ва қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилиш;
— педагогдан унинг касбий мажбуриятларига тааллуқли бўлмаган ҳисоботларни ва бошқа маълумотларни, шу жумладан битирувчиларнинг бандлиги таъминланганлиги ҳақидаги ҳисоботларни шакллантиришини ва тақдим этишини талаб қилиш;
— педагогнинг зиммасига товар ва хизматларни сотиб олиш мажбуриятини юклаш, шу жумладан иш ҳақидан унинг ёзма розилигисиз товар ва хизматлар учун маблағ ушлаб қолиш.

❗️Қандай ҳолларда педагогларнинг аттестацияда иштирок этиш тўғрисидаги мурожаатлари рад этилиши мумкин
Қуйидаги ҳолатларда давлат хизматлари маркази ёки Ваколатли вазирликлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилиши рад этилиши мумкин:
— Педагог кадрлар томонидан сўровноманинг электрон рақамли имзо ёки имзони идентификация қилишнинг бошқа воситалари ёхуд SMS-хабарнома билан тасдиқланмаганлиги;
— Педагог кадрлар томонидан нотўғри маълумотлар ёки қалбаки ҳужжатлар тақдим этилгани маълум бўлиб қолганлиги;
— Сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим этилмаганлиги;
— Аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизмати кўрсатганлик учун белгиланган йиғимнинг тўланмаганлиги (педагог кадрни навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказиш ҳолатлари бундан мустасно).
— Давлат хизматлари кўрсатишни мазкур бандда кўрсатилган асослардан бошқа ҳолатлар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.

⚡️2024 йил февраль-май ойларида бўлиб ўтадиган чет тили имтиҳонлари
2024 йил февраль-май ойларида ўтказиладиган чет тилини билиш даражасини аниқлаш тест синовлари жадвалига ўзгартириш киритилди.
Унга кўра март ойида инглиз тилини билиш даражасини аниқлаш имтиҳонлари 2 маротаба ташкил этилади.
Шунингдек, февраль ва апрель ойларида немис тилидан, март ва май ойларида араб тилидан имтиҳонлар ўтказилади.
Тест синовлари қайси тиллардан ўтказилиши, рўйхатга олиш муддатлари ва тест синови ўтказиладиган саналар билан юқоридаги расмда танишиш мумкин.
❕Изоҳ: Ҳукумат топшириқлари ва талабгорлар сонидан келиб чиққан ҳолда тест синови ўтказиладиган саналарга ўзгаришлар киритилиши мумкин.

«Дарсни бузишга ҳокимнинг ҳам ҳаққи йўқ»
Навоий шаҳрини айланиб юрган вилоят ҳокими Нормат Турсунов кутилмаганда 21-умумтаълим мактабига ташриф буюрди ва ҳокимни синф хонасига таклиф қилишди. Аммо дарс бўлаётганлиги сабабли ҳоким дарсга ҳалақит беришни хоҳламади.
Ойлик ҳисоблаш учун бот
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Навоий шаҳрини айланиб юрган вилоят ҳокими Нормат Турсунов кутилмаганда 21-умумтаълим мактабига ташриф буюрди ва ҳокимни синф хонасига таклиф қилишди. Аммо дарс бўлаётганлиги сабабли ҳоким дарсга ҳалақит беришни хоҳламади.
Ойлик ҳисоблаш учун бот
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Президент қарори: Мактабларда хорижий тилларни ўқитишнинг янги тартиби жорий этилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини хорижий тил ва замонавий касбларга ўқитиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.
Унга кўра, 2024-2025-ўқув йилидан бошлаб:
— умумий ўрта таълим муассасаларининг 10–11-синфларида тажриба-синов тариқасида ўқувчиларнинг танловидан келиб чиқиб “Фанларни чуқурлаштириб ўқитиш” ёки “Бизнес ва касб-ҳунар” йўналишлари бўйича ҳам ўқув жараёни босқичма-босқич ташкил этилади (таянч ўқув режа асосида ўқитиш билан бир қаторда);
Умумий ўрта таълим муассасаларида хорижий тилларни ўқитишнинг қуйидаги тартиби жорий этилади, унга мувофиқ:
— 5–9-синфларда хорижий тилга ўқитиш интенсивлигини ошириш орқали ўқувчиларда базавий билим ва нутқий кўникмалар шакллантирилади;
— 10–11-синфларда хорижий тилни ўқитишда асосий эътибор ўқувчиларнинг академик ёзув ва сўзлашиш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилади;
— “Фанларни чуқурлаштириб ўқитиш” йўналиши доирасида хорижий тил фанини танлаган ўқувчилар 10–11-синфларда иккинчи хорижий тилга ўқитилади.
2024 йил 1 майга қадар 11-синфда иккинчи хорижий тилнинг камида А2 даражада ўзлаштирилишини назарда тутувчи хорижий тил фани бўйича ўқув режа ва дастурлар такомиллаштирилади.
2024 йил якунига қадар умумий ўрта таълим муассасаларига хитой, немис, француз, корейс, инглиз ва япон тиллари бўйича малакали мутахассислар жалб қилинади.

8-сонли МХК бўйруғи.pdf
1 MB
⚡️Умумтаълим мактаблари методбирлашмаси янги низоми
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024 йил 5-январдаги 8-сонли буйруғи.
Халқ таълими вазирининг 2022 йил 5 декабрдаги 372-сонли буйруғи эса ўз кучини йўқотди.
Ойлик ҳисоблаш учун бот
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024 йил 5-январдаги 8-сонли буйруғи.
Халқ таълими вазирининг 2022 йил 5 декабрдаги 372-сонли буйруғи эса ўз кучини йўқотди.
Ойлик ҳисоблаш учун бот
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Боласини мактабга юбормайдиган ота-оналар 5 млн сўмдан кўпроқ жарима тўлаши мумкин
Қонунчиликка кўра, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик 340 минг сўмдан 1 млн 700 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.
Шунингдек, болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилиш БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача (3 млн 340 минг сўмдан 5 млн 100 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ойлик ҳисоблаш учун бот
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Қонунчиликка кўра, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик 340 минг сўмдан 1 млн 700 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.
Шунингдек, болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилиш БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача (3 млн 340 минг сўмдан 5 млн 100 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ойлик ҳисоблаш учун бот
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Президент: «Боғча билан мактаб, мактаб билан коллеж ва олийгоҳ ўртасида узвийлик етарли даражада эмас»
Президент раислигида ижтимоий соҳадаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бошланди.